Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра 5.41 (Фото ва видео қайд этиш) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари Қоидалар талабига риоя этиши электрон қурилмалар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир.
Ушбу йўл белгиси Қоидалар талабига риоя этилиши стационар электрон қурилмалар орқали назоратга олинган жойларга ўрнатилади.
Қоидаларга асосан 5.43 (Радар) йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгисидир.
Ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилади.
❗️Шунингдек, вилоят, туман, шаҳарлар бошланадиган жойлардаги кўча ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ўрнатилиши мумкин.
Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар стационар яъни жойидан қўзғалмайдиган махсус техника воситаларига кирмайди. Чунки уларни бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчириш мумкин.
5.43. йўл белгиси эса йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдиради ва ушбу йўл белгиси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги стационар махсус техника воситалари ёрдамида назоратга олинган жойларга ўрнатилиши шарт!
❗️Лекин Йўл ҳаракати Қоидаларида ҳаракатланиш тезлиги мобиль радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлиги тўғрисида ҳайдовчиларни огоҳлантириш мақсадида ушбу белги ўрнатилиши мумкин дейилган. Бу дегани хоҳласа ўрнатишади хоҳламаса йўқ.
Демак, "Нехиа 3" ва Кобальт русумли автомобилларга ўрнатилган мобиль радарлар борлиги ҳақида огоҳлантиришлари уларнинг ихтиёрида экан. Огоҳлантиришмаса ҳам қонуний бўлаверади.
Шу сабабли йўлларда ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан оширманг! Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси.
@yhq_shablonlar ✅