Video Ibrat @ibratli_nomoz_ibratvaqti Channel on Telegram

Video Ibrat

@ibratli_nomoz_ibratvaqti


Бу Каналда Ибратли Видеоларни Кузатиб Боришингиз Мумкун!

Мурожат : @VideoIbratAdmin
Hamkor: ClickME

Video Ibrat (Uzbek)

Video Ibrat kanali sizga ibratli videolarni ko'rish imkoniyatini taqdim etadi! Bu kanalda o'zaro muloqotni kuchaytirish va o'z fikrlaringizni izoh qilib qo'yish imkoniyati mavjud. Kanalga a'zo bo'lib, eng so'nggi vaqtincha yangilanishlardan xabardor bo'ling. Agar sizga ibratli videolar yoqadi, bu kanal siz uchun! Ibratli nomoz javoblari vaqtida, haqiqiy hayotdagi o'qizlar bilan muloqotda bo'lishingiz mumkin. Ushbu kanal orqali savollarizga javob topish va yangi do'stlar bilan tanishishga imkoniyat yaratilgan. Siz hamda o'zingizga mos kanalni tanlashda qiyinliklaringiz bo'lsa, xat yozib yuboring va yordam olib qoling. Sizni kutib o'zaro fikrlar almashish masofasi ochildi! Ibratli videolarni ko'rish uchun bizga qo'shiling va maqbul muloqot platformamizda qatnashing!

Video Ibrat

07 Jan, 15:15


-Мўъмин ким? Мусулмон ким?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

07 Jan, 07:42


​​Шайтонга ёрдамчи бўлманг!

Фузайл ибн Иёз айтади: Мўмин гуноҳлари билан Аллоҳнинг ҳузурига қочмоқни ўйлайди, эрта-ю кеч ғамгин юради.
Аслида, душманингдан келадиган яхшилик дўстларингдан келадиган яхшиликдан кўпроқ бўлади.
– Қандай қилиб?
– Сени дўстингнинг олдида зикр қилишса, дўстинг «Аллоҳ унга офият берсин!» деб дуо қилади. Ғаниминг олдида зикр қилсалар, у сени эрта-ю кеч ғийбат қилади. Бечора шундай қилиб бор яхшилигини сенга бериб қўяди. Агар сенинг олдингда душманинг ҳақида гап очилса, «Аллоҳим, уни ҳалок эт!» деб ёмон дуо қилма. Аксинча, «Аллоҳим, уни ислоҳ этгин, ёмонликдан қайтар», деб ҳаққига дуолар қил. Аллоҳ таоло қилган дуоларинг учун сенга ажр беради. Кимки «Аллоҳим, уни ҳалок эт», деб бировни дуойи бад қилса, шайтонга ёрдам берган бўлади. Чунки шайтон инсонларнинг ҳалокатини истайди. Аллоҳдан рози бўлмоқнинг мартабаси Унга яқин зотларнинг мартабасидир. Улар билан Аллоҳ таолонинг ўртасида фақат равҳу райҳонлар бўлади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

06 Jan, 15:29


ТИЛ ОФАТЛАРИ

Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллох

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

06 Jan, 11:17


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз равшан. Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан, сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатишлари керак. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўлса, барча гуноҳ ўша тўғаноқлик қилган томонга тушади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

05 Jan, 14:25


ФАРИШТАЛАР САЛОМ БЕРГАН САХОБА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

05 Jan, 10:55


​​ИЛОҲИЙ ЕТТИ ҚОНУН

1.Ким “ҳамд” айтишни ўзига одат қилса, унга доим яхшиликлар тўхтовсиз етиб туради.
2.Ким “ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимасини доимий айтиб юрса, ҳар қандай қийин ишлари юришиб кетаверади.
3.Ким Расуллуллоҳга салавот айтиб юришни одат қилиб олса, гуноҳлари кечирилиб, барча ташвишлари арийди.
4.Ким Аллоҳни хотиржамлик вақтларида кўп эсласа, Аллоҳ таоло уни энг қийин вақтларида эслайди.
5.Ким Аллоҳ таолога таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоя қилади.
6.Ким Аллоҳнинг ўзидан ҳожатларини тиласа, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди.
7.Ким Аллоҳга илтижо қилса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

04 Jan, 14:22


ТИЛ ОФАТЛАРИ

Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллох

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

04 Jan, 07:15


#кун_ояти

وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

"Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир".
(Бақара сураси, 215-оят).

Тафсир: Алҳамдулиллаҳ, мен билан барча нарсани билувчи Роббим бор! Кечасими ёки кундузи фарқи йўқ, нимаики амал қилсанг ҳам Аллоҳ барча қилаётган амалингни билиб туради. Одамлар амалингни кўряптими ёки йўқ, унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингни билиб турувчидир. Эҳсонинг катта бўладими ёки кичикми? Унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ эҳсонингни билиб туради.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

03 Jan, 15:59


📹 О Н А Ҳ А Қ И Д А . . . 🥺

Жуда тасирли маруза


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

03 Jan, 08:36


#Ҳадис

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", *- дедилар.*
Муттафақун алайҳ
и.

Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

02 Jan, 23:41


🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

02 Jan, 15:09


ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ МАСАЛАСИДА ОХИРГИ НОЗИЛ БЎЛГАН СУРА


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

02 Jan, 05:35


​​​​​​Қалбни қотишдан ва муҳрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10.Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11.Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12.Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13.Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14.Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

31 Dec, 14:01


Бидъат нима


Раҳимберди домла Раҳмонов

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

31 Dec, 07:43


​​Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:

Бир кун Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дўзахни эслаб йиғладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўраган эдилар, Оиша розияллоҳу анҳо: «Дўзахни эслаб йиғладим. Инсон Қиёмат куни оиласини танийдими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:

1. тарозиси оғир ёки енгил келишини билгунича тарозининг олдида;

2. амаллар китоби ўнг ёки орқа томонидан берилишини билгунича саҳифалар очилган вақтда;

3. сирот кўприги жаҳаннам узра тортилганда ундан ўтиб олгунича»
, дедилар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

30 Dec, 14:17


Яхшига яхшилик қилаверинг, бу унинг мукофоти!
Ёмонни эса тек қўйинг, у ўз бошига ўзи етади!



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

30 Dec, 07:44


​​🌎 Дунё бўйича 9 та энг афзал табиблар:

📖 1️⃣. Қуръонни тиловати

🍯 2️⃣. Асал.

☘️ 3️⃣. Кора седана.

🥘 4️⃣. Меъёрида озиқланиш.

💦 5️⃣. Кўп сув ичиш.

🌤 6️⃣. Эрта тонгдаги тоза ҳаво.

☀️ 7️⃣. Куёш нури.

🌙 8️⃣. Тундаги уйқу.

📜 9️⃣. Кадарнинг яхши-ю, ёмонига рози ва қаноатли бўлиш.


"Иймонли қалблар нашри"

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

29 Dec, 16:25


Дин фақирликдан иборат эмас!

Раҳимберди домла Раҳмонов

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

29 Dec, 07:28


​​​​УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.

Биринчи синов:

Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:

Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:

Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.

"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер!"

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

28 Dec, 14:22


Намоз ўқиган инсон ҳам дўзахга кирадими?

Абдураҳманов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

28 Dec, 10:22


Синов келяптими, демак Аллоҳ сизни яхши кўради.


Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

27 Dec, 14:46


​​Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:

🔷 Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

🔷Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

🔷Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!

🔷Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

🔷Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

🔷Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

🔷Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!

🔷Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!

🔶Машаққатсиз савобга эришишни истасангиз, мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

27 Dec, 06:57


Шайтон ҳар куни эрталаб одамга 3 та савол беради

Аброр Мухтор Алий

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

26 Dec, 21:45


#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

26 Dec, 14:17


​​​​ЖАМОАТ НАМОЗИДАГИ ФАЗИЛАТЛАР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийс

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ :
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :
" لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْيَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لاَسْتَهَمُوا ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاَسْتَبَقُوا إِلَيْهِ ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا ".
مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар инсонлар азон (айтиш)да ва биринчи сафда нима (ажр) борлигини билганларида эди, сўнгра (уларга эришиш учун) қуръа ташлашдан бошқа йўл топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар.  (Намозга) эрта боришда нима (ажр)  борлигини билганларида эди, бунинг учун мусобақа қилган бўлар эдилар. Хуфтон ва бомдодда нима  (ажр)  борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар», деб, айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

26 Dec, 08:23


ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Рахимберди домла Раҳмонов

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

25 Dec, 14:13


​​​​ИСТИҒФОР

🔹Истиғфор айтинг! Зеро истиғфор айтган кишини Аллоҳ ҳар бир торликдан чиқазади, ҳар бир ғамдан фориғ қилади, ҳамда уни ўзи билмаган жойдан
ризқлантиради.

🔸Далил:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир
торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан фориғ бўлишни
насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан
ризқлантиради», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Манба: «Ҳадис ва ҳаёт» 35-жуз китоби.

🔹 Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

17 Nov, 15:57


Хайрли тун, қадрдонларим!

Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

Тунингиз сокин бўлсин!

Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

17 Nov, 14:52


Шуни ўрнига намоз ўқиса бўлмас эдими?

Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

17 Nov, 14:51


Канал админи тарафидан текширилган!!!

Ассалому алейкум Азиз юртдошлар сизлардан фарзандим учун йордам сураб мурожат к, иляпман
Фарзандим огир ахволда
Апиратсия учун йордам беринглар
Апиратсия учун 4️⃣0️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣💲 маблаг зарур
Ташхис жигар церрози
Зудлик Билан жигар кучирип утк,азиш зарур.


Узкарт. 8600030484008515
Рахмонова Р

Хумо 9860030378415258
Рахмонова Р

Мусофурдаги якинларимиз учун
2202206940862803
Собиров с. Сбербанк



Мурожат учун..942960135

Илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам беринглар.

Ехсон к,иганлардан Аллох Рози булсин 🤲🤲

Video Ibrat

17 Nov, 08:11


​​Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...

Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.

Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.

Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.

Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

16 Nov, 17:49


Хамроҳ бўлиб қалбларга иймон,
Аллоҳ тонгга етказсин омон.
Иймон билан уйғонинг тонгда,


🌙 #Хайрли_тун иймонли инсон.

🌙 🌝 🌙🌝🌙🌝


🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ 👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

16 Nov, 14:31


Аллоҳ таолонинг нури...


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

16 Nov, 14:30


Админ тарафидан текширилган!!!

ЕХСОН килиб Имконингиз болса йордам беринглар.

Ассалому Алайкум азиз мусулмон диндошларим... 5 йилдан буён буён турмуш ўртоғим бошларидаги ўсимта билан азобланиб яшаябдилар.

Апирация учун шароитимиз оғир 1️⃣0️⃣минг $ сўрашаябди.Алхамдулиллах сиз Сахий инсонларни йордамларинг билан 4️⃣минг $ йигилди. Хали йетарли маблаг йигилгани йук Болаларим етим бўлиб қолмасин, сизлардан илтимос Аллоҳ розилиги учун ёрдам беринглар. Ёлғиз аёл бошим билан қийналиб кеттим. Сизлардан илтимос.

(UZCARD)5614682213596507
Cобиров с бемор


(HUMO) 9860160124417108
Собиров.c

2202 2069 4086 2803
Мусофурдаги якинларимиз учун
Собиров с


Уйимизни сотувга қўйдик, уйимиз ҳам сотилмаябди. Атрофи ўралмаган, 1 хонали уйимиз бор. Алҳамдулиллаҳ шукур. Илтимос Аллоҳ розилиги учун, шундай синовли кунимда ёрдам беринглар.

Бемор: 991774049

Аллоҳим Жаннатда жамоли билан сийласин илоҳим 🤲🤲🤲

Video Ibrat

16 Nov, 08:14


​​Энг яқинларимиз

🔶️   -  Ота-она учун фарзанд ким?
-  Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶️   -  Фарзанд учун Ота ким?
-  Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶️   -  Фарзанд учун Она ким?
-  Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶️   -  Эр-хотин ким?
-  Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶️   -  Опа ким?
-  Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶️   -  Сингил ким?
-  Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶️   -  Ака ким?
-  Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶️   -  Ука ким?
-  Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶️   -  Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
-  Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

🌼🌼🌼    Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

15 Nov, 17:27


ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.

☝️«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ @NamozDarsliklari

Video Ibrat

15 Nov, 14:53


Келгуси авлодга хизмат қилайлик!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

15 Nov, 14:52


Канал админи тарафидан текширилган!!

Ассалому алейкум Азиз юртдошлар
Сизлардан фарзандим учун йордам сураб мурожат к,иляпман.

Фарзандимга бош мийя саратони Ута огир боскичи ташхиси к,уйилган.

Апиратсия чет давлатта булиши керак

Уйимизни хам соттик хали маблаг йитарли емас.
20 Минг 💲 маблаг зарур.
Илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар.


Узкарт 8600030493428498
Ахмедова д

Хумо 9860060915779874
Ахмедова Д


Мурожат учун 908622245

Ехсон к,иганлардан Аллох Рози булсин.
..Жаннат ахлидан к,илсин Аллох Амин..

Video Ibrat

15 Nov, 08:40


Энг бахтли одамлар ким? Билиб олинг:

– Энг бахтли одам – намозини хушуъ билан, бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.
– Энг бахтли одам – ота онасига яхшилик қилиб, уларнинг ҳаққига ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.
– Энг бахтли одам – ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.
– Энг бахтли одам – дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлган кишидир.
– Энг бахтли одам – қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир.
– Энг бахтли одам – Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.
– Энг бахтли одам – Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

14 Nov, 20:13


#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

14 Nov, 17:22


▫️Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.
▫️Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.
▫️Агар кипригингиз силаса уйқу.
▫️Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!🌙


➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

14 Nov, 14:48


Зино қилишнинг турлари

Сардор домла

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

14 Nov, 14:45


Админ тарафидан текширилган!!!

ЕХСОН килиб Имконингиз болса йордам беринглар.

Ассалому Алайкум азиз мусулмон диндошларим... 5 йилдан буён буён турмуш ўртоғим бошларидаги ўсимта билан азобланиб яшаябдилар.

Апирация учун шароитимиз оғир 1️⃣0️⃣минг $ сўрашаябди.Алхамдулиллах сиз Сахий инсонларни йордамларинг билан 4️⃣минг $ йигилди. Хали йетарли маблаг йигилгани йук Болаларим етим бўлиб қолмасин, сизлардан илтимос Аллоҳ розилиги учун ёрдам беринглар. Ёлғиз аёл бошим билан қийналиб кеттим. Сизлардан илтимос.

(UZCARD)5614682213596507
Cобиров с бемор


(HUMO) 9860160124417108
Собиров.c

2202 2069 4086 2803
Мусофурдаги якинларимиз учун
Собиров с


Уйимизни сотувга қўйдик, уйимиз ҳам сотилмаябди. Атрофи ўралмаган, 1 хонали уйимиз бор. Алҳамдулиллаҳ шукур. Илтимос Аллоҳ розилиги учун, шундай синовли кунимда ёрдам беринглар.

Бемор: 991774049

Аллоҳим Жаннатда жамоли билан сийласин илоҳим 🤲🤲🤲

Video Ibrat

14 Nov, 07:11


​​​​Ё Аллоҳ, молу дунё берсанг, қалбимизга эмас, қўлимизга бер.
Ё Аллоҳ, молу дунёни берсанг, уни қўлларимизга бўйсунган ҳолида жамла. Сенга тоат-ибодатдан тўсиб қўймасин!
Ё Аллоҳ, Сенга гуноҳ-маъсият қилган ҳолимизда молу дунё кетидан қувишдан асрагин!
Ё Аллоҳ, бизларга тақсимлаган ризққа барака бериб, қалбимизни унга рози қилдир!
Ё Аллоҳ, Охиратни энг катта ташвишимиз ва орзуимизга айлантир!
Эй Карамли Роббим, бошимиз узра яхшиликларингни ёғдир!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

13 Nov, 14:15


Намоз ўқиётганда телефонга жавоб берадиганлар

Ҳасанхон Яхё Абдулмажид.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

13 Nov, 14:14


Канал Админи тарафидан текширилган!!
Оила жудаям оғир ахволда!!

Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар
Ман фарзандим учун йордам сурашка мажбур болдим

Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР

Фарзандим туғма Микрасафения касали билан туғулган. Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан.
Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔

Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔
Фарзандим хам бошқа болалар қатори соглом вояга йетишини хохлиман

Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар.

(УЗКАРД) 5614682213493259
Дилмурод убайдуллаев

ХУМО: 9860100125522829
Дилмурод убайдуллаев

Мусофурдаги якинларимиз учун
2202 2069 4086 2803
Собиров

Мурожат учун: 948564440

Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар

Video Ibrat

13 Nov, 11:51


​​ИЛМ ОЛИНГ, АЁЛЛАР

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.

Турмушга чиқдингизми? Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандли бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.

Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.

Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг. Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.

Китоблар, интернет ва барча имкониятлар борми, илм олинг.

Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

04 Nov, 14:31


​​Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиришнинг кўплаб самаралари бор:

– хатоларнинг беркитилиши;
– амалларга ривож берилиши;
– даражаларнинг юксалтирилиши;
– гуноҳларнинг кечирилиши;
– салавот йўлловчининг ҳақига истиғфор айтилиши;
– «қийрот» (Аллоҳга маълум бўлган миқдор) мислидек ажр ёзилиши;
– ажри тугал бўлиши;
– барча салавотини у зотга тўлиқ қилган киши учун дунё ва охират ишига кифоя қилиниши;
– хатоларнинг ўчирилиши;
– қул озод қилганлик фазлига эришиш;
– даҳшатлардан нажот топиш;
– унинг айтган салавотига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик беришлари;
– шафоат, Аллоҳ таолонинг розилиги ҳамда раҳмати вожиб бўлиши;
– Аллоҳнинг ғазабидан омонлик;
– Аршнинг соясига кириш;
– амал тарозиси оғир келиши;
– ҳавзга эришиб, қиёмат чанқоқлигидан омонда бўлиш;
– дўзахдан озод бўлиш;
– Сиротдан ўтиш;
– ўлимидан олдин жаннатдаги ўрнини кўриш;
– жаннатда жуфтлари кўп бўлиши;
– йигирмата ғазотдан ортиқ савобга эга бўлиш;
– йўқсилга садақа қилиш мақомига эришилади;
– у билан маънавий тозалик ва покликка етилади;
– салавотнинг баракасидан мол кўпаяди;
– у туфайли юзта, балки ундан ҳам кўп эҳтиёж раво бўлади;
– салавот ибодат ва Аллоҳ таолога энг севикли амаллардан биридир;
– салавот мажлисларни зийнатлайди;
– салавот фақирликни, танг турмушни даф қилади;
– салавот билан яхшилик ўринлари изланади;
– салавот айтувчи яхшиликларга энг лойиқ бўлади;
– салавот билан айтувчининг ўзи, фарзанди ва унинг болалари ҳам манфаат кўради;
– кимнинг амал саҳифасида салавот савоби бўлса, у Аллоҳ таолога ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга севикли бўлади;
– салавот нурдир;
– салавот душманларга қарши мадад бўлади;
– салавот қалбни мунофиқликдан ва занглашдан пок қилади;
– салавот инсонларнинг муҳаббатларини жалб этади;
– салавот тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни юзага чиқаради («Қавлул бадиъ» китобида келтирган).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

04 Nov, 14:30


Канал админи тарафидан текширилган ....

Ассалому алейкум Азиз саховатпеша инсонлар мусофирда йурган юртдошлар Ман йолгиз укам учун сизлардан бошимни егиб йордам суреман. Укам Автохалокат сабаб сиз тасвирда куриб Турган холатда хозир реаниматсия болимида йотибди ахволи огир 2ойдан буйон шифохонада маблагимиз колмади йордам берадигон якинларимиз хам йордам Бериб болишди Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан илтимос йордам берилар фарзандлари йетим болиб колмасин😭😭

Уз кард: 8600120487379672
Рахманова Р

Хумо: 9860160124186182
Рахманова Р

Мусофирдеги йуртдошларимиз учун

2202206940862803
Собиров С

Мурожат учун тел: 500040014

Ехсон мукофоти Факат ехсондур

Video Ibrat

04 Nov, 04:58


Намоз вақти кирган бўлса, жамоатдан олдин ўқиш жоизми?


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

03 Nov, 18:19


🌸 Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,

🌸 Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,

🌸 Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,

🌸 Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!


🌙ХАЙРЛИ ТУН

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

03 Nov, 14:34


​​“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБХАНАЛЛОҲ”... 
УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз. 

“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.


“СубханАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

“МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”. 

“ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади. 

“Хасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”. 

“Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

“Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди. 

“СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади. 

“Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

03 Nov, 14:34


Канал Админи тарафидан текширилган!!
Оила жудаям оғир ахволда!!

Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар
Ман фарзандим учун йордам сурашка мажбур болдим

Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР

Фарзандим туғма Микрасафения касали билан туғулган. Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан.
Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔

Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔
Фарзандим хам бошқа болалар қатори соглом вояга йетишини хохлиман

Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар.

(УЗКАРД) 5614682213493259
Дилмурод убайдуллаев

ХУМО: 9860100125522829
Дилмурод убайдуллаев


Мурожат учун: 948564440

Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар

Video Ibrat

03 Nov, 10:56


УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

02 Nov, 16:57


​​ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ

1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, заҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".
2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
5. Аллоҳга имон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.
8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.
9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
16.Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
18. Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
19. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
21. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зариёт сураси, 22-оят).
22. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
23. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.
25. Ғам-қайғуни  аритувчи вирд  ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
27. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлиғингизга зарардир.
29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

02 Nov, 16:56


КАНАЛ АДМИНИ ТАРАФИДАН ТЕКШИРИЛГАН....

Килган ехсонларинг Ажрини Жаннатда Жамоли билан сийласин

Ассалому алайкум Азиз
Саховатпеша инсонлар. Фарзандим Бир неча ойдан буйон бир жойда йотади Шифокорлар Суяк таркоклик склерози ташхисини куйишди. Вактлар утиб бу касаллик барча азоларини егаллаб оляпти. Йордам берадигон якинларимиз хам йук. Даволатиш чет елда болгани сабабли 3⃣0⃣ минг$маблаг керак болар екан. 😔😔. Аллохга шукур давоси бор екан. Моддий шароитимиз огирлиги сабабли даволата олмаяпмиз. Сахий инсонлар илтимос Ехсон килиб йордам берилар. Узим айол бошим билан жуда кийналиб кетдим Кизимни Яна аввалгидек соглом куриш мани орзуйим бу орзу манга Армон боб колмасин Сахий инсонлар😭😭 Аввало умидим Аллохдан ва сиз сахий инсонлардан

Уз кард: 5614682213596507
Собиров С

Хумо: 9860160124417108
Собиров С

Мурожат :940187477

Ехсонларинг урнини Бехиссоб килиб тулдирсин Икки дунё саодатини берсин илохим

Video Ibrat

02 Nov, 09:31


Суннатга эргашиш ўзимизга фойда...

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

01 Nov, 16:18


#КУН_ТАВСИЯСИ

​​Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

01 Nov, 09:59


Нега сехрга кўпроқ аёллар боради?

Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

31 Oct, 22:33


#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

31 Oct, 14:46


​​#КУН_ҲИКОЯСИ

45 ДАҚИҚАЛИК САЖДА.

Харамда эдим. Тавоф қилаётганлардан баъзилари ёнимга келишди, улар учта ёш йигитлар эди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
- Шу биродаримизнинг хаққига дуо қилиб қўйсангиз, - деди.
- Тинчликми? - сўрадим мен.
- Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради. Тил саратони бўлган экан, бунинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган экан. Операциядан беш фоиз умид бор экан, холос.
Мен беморнинг ўзига юзландим:
- Сенга бу дардни ким берди?
- Аллох.
- Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
- ...
- Мусибат ё гунох сабабидан тушади ёки Аллох ўзи суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллох сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди.  Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
- Эслолмадим бир дақиқага бормайди.
- Докторга қанча сажда қиласан? Сўзимга нотўғри тушунма, сажда хокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав хокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
- Ноилож кутаман.
- Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллохга эса бир минут хам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда хикояни тўхтатиб, бошқа ходисани баёнига ўтади. 
Бир кун бу воқеани масжидда одамларга айтиб бераётиб, уларга савол бердим: Орангизда беш минут сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш минут сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин.
Хеч ким кўтармади. Умрида икки минут сажда қилганлар бўлса бехижолат қўлини кўтарсин, дедим. Хамма ерга қаради. Хеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ха, ўта тез айтилган “Субхана Роббиял аъла“ тасбехи бизнинг уч ёки беш секунд вақтимизни олади, деярли хаммамиз сажда учун 5 ё 10 секунд ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл хикоясига қайтади.
- Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: "Банданинг Аллохга энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар“ деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллохга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда бироз намоз ўқиди. Харамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Тахоратга чиқиб келай“ деб чиқиб кетди. Шу-шу у билан кўришмадим. 
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг холини сўрадим.
“Ўша куни тахоратга чиқиб кетган шеригимиз ха деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, хануз ундан дарак йўқ эди. Хар хил хаёлга бордик, нахот адашган бўлса. Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни қидиргани чиқиб кетдим, тахоратхонага бордим у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда хам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен хам икки ракаат намоз ўқидим.  Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у хамон саждада экан. Беш дақиа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Роппа роса қирқ беш минут деганда саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар. 
- "Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак", деди. Хамширалар хар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор хайратланиб "бўлиши мумкин эмас" дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

31 Oct, 09:13


Бош кийимсиз намоз ўқиш ҳақида

Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

30 Oct, 15:42


СУВ ИЧИШДАГИ ҲИКМАТ

Агар сувни ўтириб ичсангиз, танангиздаги барча чўкинди ва сарқитларни ҳайдаб чиқаради. Бу чиқиндилар орасида буйракда тош йиғилишига сабаб бўладиганлари ҳам бор.
Агар сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичсангиз ва ҳар бўлиб ичишда нафас олсангиз, тана ҳаводан кислород олади, бу эса жисмга инсулин беради. Инсулин – танани қандли диабетдан ҳимоя қилувчи моддадир.
Сувни тик туриб ичмаслик лозим. Бунда ҳам ҳикмат бор. Тик туриб ичилган сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқли ичакка ўтиб, у ерни шикастлаши мумкин.
Яна бир гап. Сувни ичганда, шошмай, секин ҳўплаб ичиб, салавот ва шукрона билан ичишда ҳам ҳикмат бор.
Субҳоналлоҳ! Замон тараққий этгани сари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида жуда кўп ҳикмат борлиги юзага чиқяпти:
"Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин" (Имом Муслим ривояти).

УЛАШИНГ!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

30 Oct, 09:20


Хаммаси яхши булади...

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

29 Oct, 14:54


​​#ҚИРҚ_ФАРЗ

    Исломда бешта фарз бор:
   1. Иймон;
   2. Намоз;
   3. Рўза;
   4. Закот;
   5. Ҳаж.

    Иймонда еттита фарз бор:
   1. Аллоҳга ишониш;
   2. Аллоҳнинг фаришталарига ишониш;
   3. Аллоҳнинг китобларига ишониш;
   4. Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш;
   5. Охират кунига ишониш;
   6. Қадарга — яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлишига ишониш;
   7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш.

    Таҳоратнинг фарзлари тўртта:
   1. Юзни тўлиқ ювиш;
   2. Қўлларни тирсаклари билан қўшиб ювиш;
   3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
   4. Оёқларни тўпиғи билан қўшиб ювиш.

    Ғуслнинг фарзлари учта:
   1. Оғизни ғарғара қилиб чайиш;
   2. Бурунни ачиштириб чайиш;
   3. Баданнинг ҳамма жойига сув етказиб ювиш.

    Таяммумнинг фарзлари тўртта:
   1. Ният;
   2. Пок тупроқни қасд қилиш;
   3. Икки қўлни тоза тупроққа уриб, сўнг юзга суриш;
   4. Икки қўлни тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.

    Намознинг фарзлари ўн иккита бўлиб, олтитаси намоз ташқарисидадир, улар "намознинг шартлари", дейилади:
   1. Баданнинг (жунуб, таҳоратсизлик, ҳайз, нифосдан) пок бўлмоғи;
   2. Кийимнинг пок бўлмоғи ва авратнинг тўсилмоғи;
   3. Намоз ўрнининг пок бўлмоғи;
   4. Намоз вақтининг кирмоғи;
   5. Қиблага юзланиб ўқимоқ;
   6. Дилдан (холис) ният қилмоқ;

    Олтитаси намоз ичида бўлиб, улар "намознинг рукнлари" дейилади:
   1. Намозга такбири таҳрима билан кириш;
   2. Қиём;
   3. Қироат;
   4. Рукуъ;
   5. Сажда;
   6. Қаъдаи охир.

    Яна қуйидагилар ҳам фарздир:
   1. Илм олиш;
   2. Амри маъруф ва наҳий мункар;
   3. Ҳайз ва нифос илмини билиш;
   4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш;
   5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларнигина ейиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
"Мўминнинг меърожи" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

29 Oct, 12:34


Илм ўрганувчининг даражаси қандай?

Анвар Аҳмад

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

28 Oct, 17:10


▫️Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.
▫️Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.
▫️Агар кипригингиз силаса уйқу.
▫️Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!🌙


➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

Video Ibrat

28 Oct, 15:22


​​ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

    Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

    Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

    Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

    Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

    Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

    Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

    Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

    Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!


Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб  боқий бахтдан  бахра  олиб яшанг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

Video Ibrat

28 Oct, 09:23


Намоз вақти кирса, масжид жамоатидан аввал намоз ўқиса бўладими?

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFfgJso3xco136J5bg

1,281

subscribers

611

photos

6,214

videos