❓Қон босими тушганда биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми?
✅ Қон босими тушишига жароҳатлар, қон кетиши, анемия, узоқ вақт очлик, чарчаш, стресс ҳолатлари сабаб бўлади. Қон босимининг чегаравий нуқтаси 90/60 мм.см.ус.
☑️ Шикоятлар: бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик,терлаш, қалтираш, кўз олди қоронғилашиши кузатилади. Ушбу шикоятлар кузатилганда қон босимини ўлчаш лозим. Бунда:
🔻Беморни ётқизиш, сиқиб турган кийимларини юмшатиш лозим;
🔻Хонани кислород билан таъминлаш (ойналарни очиш);
🔻Беморни тинчлантириш;
🔻Беморга иссиқ чой ёки қаҳва бериш керак:
🔻Шоколад бериш;
🔻Оёқ қисмини иссиқ ҳолда сақлаш;
🔻Тузли маҳсулотлар (тузланган балиқ, бодринг, помидор) бериш лозим;
🔹Бемор шикоятлари ўтиб кетгунга қадар қон босимини ўлчаб туриш керак. Беморда жароҳатлар, қон кетиш ва аҳволида оғирлашиш сезилса, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш лозим
❗️ Яқинларга хам улашинг
@tabiiy_shifokor - каналига аъзо бўлинг!