𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃 @mano_izlab_01 Channel on Telegram

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

@mano_izlab_01


❤️‍🔥𝘼𝙮𝙣𝙖𝙣 𝙨𝙞𝙯 𝙞𝙯𝙡𝙖𝙜𝙖𝙣 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡 🫵🏻

🤍𝗘'𝘁𝗶𝗯𝗼𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝘀𝘂𝗿𝗮𝘁𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗲𝗺𝗮𝘀, 𝗺𝗮𝘁𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗾𝗮𝗿𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴. 𝗠𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝗼́𝘀𝗵𝗮 𝘆𝗲𝗿𝗱𝗮 𝗸𝗼́𝗽𝗿𝗼𝗾.🤭

💚𝙆𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞𝙢𝙞𝙯𝙜𝙖 𝙨𝙤𝙙𝙞𝙦 𝙗𝙤̀𝙡𝙨𝙖𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙦𝙤́𝙨𝙝𝙞𝙡𝙞𝙣𝙜.💫

✍🏻𝘚𝘢𝘷𝘰𝘭 𝘷𝘢 𝘵𝘢𝘬𝘭𝘪𝘧𝘭𝘢𝘳 𝘣𝘰̀𝘭𝘴𝘢: @abdurashidov_04

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃 (Italian)

Benvenuti su 𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛! Se sei un appassionato di manicure e nail art, questo è il canale perfetto per te. Qui troverai ispirazioni su design unghie, tutorial passo-passo, e consigli per prenderti cura delle tue unghie. Mantieni le tue unghie sempre alla moda con le ultime tendenze e colori. Unisciti a noi per scoprire trucchetti e suggerimenti per creare bellissime decorazioni sulle tue unghie. Non perdere l'occasione di condividere le tue creazioni e imparare nuove tecniche. Unisciti a noi su 𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 e fai brillare le tue unghie ogni giorno! 💅🌟

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

31 Dec, 18:32


Кириб келаётган 2025 йил мўжизакор йил бўлади.
Математиклар 2025 йил ўзгача йил бўлишини исботлашди 
▪️2025 — бу 1 дан 9 гача бўлган натурал сонлар йиғиндисининг квадрати

(1 + 2 + 3 + 4 + 5 + 6 + 7 + 8 + 9)² = 2025

▪️2025 бу 1 дан 9 гача бўлган сонлар кубларининг йиғиндиси

1³+ 2³+ 3³+ 4³+ 5³+ 6³+ 7³+ 8³+ 9³ = 2025

▪️(20 + 25)² = 2025

Бундай ҳол яна минг йилдан кейин такрорланиши мумкин. Шундай экан янги йил барчамизга файзли ва омадли йил бўлсин.

https://t.me/hamdamallayor_official

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

27 Dec, 20:17


Hozirgi kunda muvaffaqiyatga erishgan, boshqalarga o’zining yaxshi tavsiyalari va go’zal amallari bilan o’rnak bo’layotgan insonlar bilan o’zimni solishtirsam, ularda ko’p mehnat, izlanishlar va eng asosiysi yonlarida men siz bilanman, sizga ishonaman, uddalaysiz deb doim qo’llab turadigan jufti halollari
bor ekan ))

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

23 Dec, 12:14


Қизларга атаб шеър ёзсам доимо рашк қилиб нега менга атаб шеър ёзмайсиз деб гоҳида хафани ёқиб олган, гоҳида аразлаган фарзандларимни онасига атаб шеър ёзгим келди. Мингта қизга атаб шеър ёзсам ҳам уларнинг энг аълоси сенсан.

💥МУНИСАМ!

Ёрим десам жилмайиб,
Лаббай деган не десам,
Айтолмайди тил майиб,
Севганим сен Мунисам.

Юзинг бурма уялиб,
Аразлама қийналиб,
Ўзим хохлаб уйланиб,
Севаманда Мунисам.

Ақллигим, доносан,
Гулюз, гули-раъносан,
Сен ҳаммадан аълосан,
Балосан - е, балосан.

Ранжима суйдим десам,
Рашкингдан куйдим десам,
Чин севгим ичай қасам.
Севаманда Мунисам.

Йўлларим зор кутганим,
Қўлларимни тутганим,
Тақдиримга битганим,
Севганим сен Мунисам.

Аразингни қўй жоним,
Кел эркала суй жоним,
Сенга қиё боқмасам,
Кўзларимни ўй жоним.

Фарзандларим онаси,
Қалбимнинг дур донаси,
Дунёда кўп гўзаллар,
Сен қалбим ягонаси.

Ёрим десам жилмайиб,
Лаббай деган не десам,
Айтмас тилим уялиб,
Севганим сен Мунисам.


(Ҳамдаминг ман бир умр. Севганим сен Мунисам).

Ҳамдам АЛЛАЁР.


https://t.me/hamdamallayor_official

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

16 Dec, 18:02


Mentalitetimiz zoʻr-da!
Rulga oʻtirsang - piyodalar xuddi qoʻyga oʻxshaydi. Mashinadan tushib, piyoda yursang - haydovchilar esa molga oʻxshaydi...


Qay biri to‘g‘ri ekan a?

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

14 Dec, 08:41


Bittagina yongan yurakcha bosamiza❤️‍🔥

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

13 Dec, 20:26


БИЗГА ҲАМ КУН БОР ҲАЛИ...

Отдан тушди деманглар,
Омадларим ёр ҳали.
Бўлди, "пишди" деманглар,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Дунё сизнинг кимингиз,
Ё оға, ё инингиз,
Бугун сизнинг кунингиз,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Сиз ақлли, биз содда,
Биз пиёда, сиз отда,
Нелар бўлмас ҳаётда,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Кимлар тушди ўртага,
Кимлар кетди жўртага,
Тонг отади эртага...
Бизга ҳам кун бор ҳали.

Юзимга чанг солгунча,
Умрим тугаб қолгунча,
Ҳақ жонимни олгунча,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Тухмат тошин отманг бас,
Сўнг паналаб ётманг бас,
Дўстни, ёвга сотманг бас,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

Омадим келмай овда,
Қаддим эгилган новда,
Худо берган синовда,
Бизга ҳам кун бор ҳали...

    ©    Ҳамдам АЛЛАЁР.

14.12.2024й.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

09 Dec, 19:13


​​Таъзия😭

Кечагина кўзларимизни қувнатиб, қалбларимизни фахрларга тўлдириб, дилимизга ишонч бериб, бу йил сизларни ташлаб кетмайман, дея хонадонларга ҳарорат бахш этиб турган Газхон акамиз жон топширдилар😡. У киши асли тирик эдими, дея киноя қилманг. Тирик эди, бор эди, фақат сал бетайин эди.

Ўзимиздан чиққан бўлишига қарамай, сал фойданинг ҳидини сезса, четга кетиб қоларди👣. Айниқса, Россияни яхши кўрарди. У ернинг совуғига чидайдиган Газхон ўзбекнинг аёзидан чўчиди шекилли, ўзини яна ўликка солди.

Ўлганнинг ортидан гапириш яхшимасу, лекин Газхон кейинги пайтларда жуда ваъдабоз бўлиб қолувди. Унга ёш болалар ҳам ишонмай қўйганди. Лекин қурмағур ваъдани бопларди, ўн марта алдаса ҳам яна ишониб қолардик.

Мактаблар  ёзда тонна-тонна полиз экинлару мева-чева сақланадиган муздай омборхонага айланди қолди. Ҳадеб дарсликларни янгиламай шу мактабларни иситиш ҳақида қачон ўйларканмиз-а?

Эҳ, ўзбегим, ота бобонгни синовидан ўтган ўтиндан қолма, таппидан қолма. Кўп қаватли уйларда яшовчилар, ёш боласи, қариясию бемори борларга қийин бўлдида.

Ўлмай ўлгур Газхон! Сенга ишонгандик, инонгандик. Афсус, афсус...

Ёндирса ҳам ёз яхши экан🌄

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

09 Dec, 16:38


«БИЗ БИРЛАШИБ КОРРУПСИЯНИ ЕНГАМИЗ»!

Пора билан битмас ишинг битармиди,
Роҳат билан уч – тўрт кунинг ўтармиди,
Қинғир йўллар сени интиқ кутармиди,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!


Айро қилар жигарларнинг орасини,
Оқизгайдир кўзларингиз қорасини,
Изламанг ҳеч энди унинг чорасини,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!


Ўтмишда ҳам бу иллатга жазо бўлган,
Қатл бўлган, не-не жонлар қазо бўлган,
Балки шундан раъият ҳам расо бўлган,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!


Кўз тикмагин ҳалол инсон нонига сен,
Ҳеч йўлама яхшиларнинг ёнига сен,
Сингиб кетдинг халқимнинг қон-қонига сен,
Келинг дўстим, коррупсияни енгамиз!


Сенга жой йўқ бу Ватанда кетгин нари,
Азал-азал метиндайдир Ўзбек ори,
Ҳар не бўлса дош бергайдир эл мадори,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!

Нақл бордир : «Оч қорним бу тинч қулоғим»,
Бу балодан азоб чеккай дил фироғим,
Сенсиз гуллаб яшнагайдир Ватан боғим,
Келинг дўстим коррупцияни енгамиз!

                          ✍🏻 Ҳамдам Аллаёр.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
Telegram  • InstagramFacebook

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

06 Dec, 14:55


#Премьера
БАХТИГУЛ БАХТЛИМИСАН?

Орзуларим ўлдириб,
Кетмоққа ҳақлимисан,
Умидларим сўлдириб,
Бахтигул бахтлимисан?


Кўнглимга бериб озор,
Мен мажнунни этиб зор,
Изларингни ёпди қор,
Бахтигул бахтлимисан?


Сарви қомат ой санам,
Киприклари ёй санам,
Севган эдим чинданам,
Бахтигул бахтлимисан?


Ўйлаб мени ҳар куни,
Санчиб юрак тугуни,
Қайтар дунё дер буни,
Бахтигул бахтлимисан?


Мендан кетиб ўзгага,
Юраги ўтлимисан?
Гаплар отиб юзтага,
Бахтигул бахтлимисан?


Юрагимни куйдирган,
Ўтмисан, оловмисан?,
Ёлғон ишқдан туйдирган,
Бахтигул бахтлимисан?


(Мен содда суймай ўлай,
Ёлғончим бахтлимисан?)


©️ Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

05 Dec, 12:02


DOʻSTIM, BIR GAP BOʻLARDA.

Omad yoʻqlab kelarda,
Baxtimiz ham kularda,
Siqilmagin endi hech,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Qay biriga kuya san,
Qay birini suya san,
Buncha qovoq uyasan,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Bugun boʻlmasa, boʻlmas,
Erta kelmasa, kelmas,
Birov bilmasa bilmas,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Jonimga aylab jabr,
Koʻnglimda yoʻqdir kibr,
Shuncha qildik-ku sabr,
Endi, bir gap boʻlarda.

Tashvishlar bitar bir kun,
Azoblar ketar bir kun,
Hammasi oʻtar bir kun,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Dard kelsa kulib quygin,
Darmon koʻp bilib quygin,
“Xudoga” solib quygin,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

Oshingni halol osha,
Qaddingni kerma shosha,
Rizqingni terib yasha,
Doʻstim, bir gap boʻlarda.

✍️ Hamdam ALLAYOR.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

04 Dec, 09:18


ХАЙРОНМАН...
(қўшиқ учун ёзилди.)

Барчамизда турли манзил йўл-йўлак,
Кўришмадик икки - қўл бўла туриб.
Деймиз макон битта, мақсадлар бўлак,
Хайр деймиз олдга йўл бўла туриб.

Хайронман сирларим сотгучилар бор,
Берсам ош-тузимни тотгучилар бор,
Тақдиримга тошлар отгучилар бор,
Атрофида чаман гул бўла туриб.

Бировни кўрсангиз, дардингиз жамдек,
Хасратлар ярашар дардга малҳамдек,
Сўнгра шошиласиз вақтингиз камдек,
Аммо ғийбатга вақт мўл бўла туриб.

Нақоратига:
Айёр дўстларим-а, айёр дўстларим.
Мен учун ҳар нега тайёр дўстларим.

Дунё бозор ким сўлда ким ўнгдадир,
Кимлар шодон ким кўзлари мўнгдадир,
Билолмайман ким олди ким сўнгдадир,
Яшаяпмиз орта шунча йил бўла туриб.

Қоқилсам қах уриб базм қилдилар,
Номимни топташга жазм қилдилар,
Ишлари тушса воҳ таъзим қилдилар,
Чўнтагида миллион пул бўла туриб.

Неки бошда бўлса кўраверамиз,
Қайга тортманг бирга юраверамиз,
«Ўлимга» навбатта тураверамиз.
Яшашга зўр имкон мўл бўла туриб.

Муаллиф: Ҳамдам АЛЛАЁР.

Мурожаат учун +998995060077
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

01 Dec, 15:44


АЖОЙИБ ЛУҒАТ (#якшанба_хазили) 😉

🧔🏻‍♂ Ота истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

👩🏻 Она маошсиз, «отпусксиз» туну кун ишловчи супер инсон!

🧓🏻 Қайнона эски чориғини унутиб қўйган келин.

👴🏻 Қайнота   икки аёл жангида мажбурий судья.

👩🏻‍🦱 Амма ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

🧑🏻‍🦱 Хола амма билан пинхоний рақобатчи.

👨🏻 Тоға керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

👨🏻 Амаки фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

👦🏻 Ўғил икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

👧🏻 Қиз палаҳмон тош. Эээ йўғее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

👂 Қўшни деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

👱🏻‍♀ Овсин ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Бу албатта ҳазил! Яқинларга ҳам юборинг!🤗

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

27 Nov, 12:12


СИЗНИ СЕВАМАН ДЕБ...


Орзулар ортидан ойга теккан қиз,
Хаёлда энг нозик жойга теккан қиз.
Фақирлар ўзининг тенги билан деб,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Шамоллар юзингиз силар эди-ку,
Тўлин ой бахтимиз тилар эди-ку,
Севгимизни ҳамма билар эди-ку,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Режалар ўйлабсиз жуда ҳам пухта,
Қўйдингиз ўша кун севгимга нуқта.
Кулгингиз сохтадир, севгингиз сохта,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Ўзга ёр қўлларин тутганмидинггиз,
Келар йўлим интиқ кутганмидингиз,
Дардингиз ё ичга ютганмидингиз,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Тугаб битди сабрим, қолмади дошим,
Севиб балоларга қолди бу бошим,
Бахт тилайман сизга эй бағритошим,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.


Розиман ғийбатим қилаверинг сиз,
Бевафо, бағрингиз тилаверинг сиз,
Кечдим - билганингиз қилаверинг сиз,
Сизни севаман деб, бойга теккан қиз.

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд. Ушбу шеър қўшиқ учун берилади мурожаат учун +998995060077

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

26 Nov, 14:16


ЯНГИ ЖАДВАЛ КЕЛИБДИ...
            (#ҳазил)

Чарчадим, роса толдим,
Успет ҳам қилмай қолдим,
Бугун топшириқ олдим,
Янги жадвал келибди.

Келар бирдан шошириб,
Ваҳимани ошириб,
Давлениямни тошириб,
Янги жадвал келибди.

Ўтирдим, чўкиб ўйга,
Бормадим бирор тўйга,
Кетмоқчи эдим уйга...
Янги жадвал келибди.

Устун қўшса бир сафар,
Сатр қўшар бир сафар,
«Ошинг»ни қилиб заҳар,
Янги жадвал келибди.

«А» десам «Б» дедилар,
«Б» десам «А» дедилар,
«Асабим»ни едилар,
Янги жадвал келибди.

Тугайди холинг қўриб,
Успет қилмайсан кўриб,
Эскиси битмай туриб,
Янги жадвал келибди.

Ўзимга - ўзим дедим,
Ҳаётда кўп панд едим,
Кеча жўнатган эдим...
Янги жадвал келибди.

Умримиз шундай ўтиб,
Дардимиз ичга ютиб,
Ўтирсак ойлик кутиб,
Янги жадвал келибди.

Эҳ... яна жадвал келибди...

(Жадвал қилиб чарчаб кетганларга жўнатиб қўямиз)
.😂

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
Telegram  • InstagramFacebook

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

26 Nov, 06:39


💥👩‍🍼 Бугун 26-ноябрь — ОНАЛАР куни!

Онам ҳаётимиздаги энг муҳим ва энг яқин инсондир. У ҳар доим бизнинг ҳис-туйғуларимизни билади ва қийин вазиятларда бизни қўллаб-қувватлайди.

БАХТИМГА КЎП ЯШАНГ ОНАМ!


Дард чексам ёнимдан кетмас парвонам,
Сиз менинг жаннатим, сиз-ку ягонам,
Дунёда тенгсизим мунисам мени,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Нурга белаб гоҳи қалбим қўрини,
Зарларга безайсиз уйим тўрини,
Тилайсиз бахтларнинг менга зўрини,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Ҳали уйимизда ғамлар йўқолар,
Бахтли кунлар келиб камлар йўқолар,
Ташвишга бой ушал дамлар йўқолар,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Гоҳ сизни ранжитдим йигитчилик деб,
Гоҳ олис кетур ман тирикчилик деб,
Хурсиниб қуясиз қаричилик деб,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


Асли оҳингизда дардим бор менинг,
Ҳақдан сўраб келган арзим бор менинг,
Ҳали узолмаган қарзим бор менинг,
Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!


(Ёнимда бўлинг сиз етмишимда ҳам.Сиз менинг бахтимга кўп яшанг онам!)


Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayorov

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

24 Nov, 05:21


#Tabrik

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, кўплаб ҳид қўшиқлар муаллифи ҳаётдаги қадрдон акам, шеъриятдаги устозим Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд куни!

Қадрдоним Ўлмас акам,
Шеърдан кўнгли тўлмас акам,
Бугун шундай қувончли кун,
Қутламасам бўлмас акам.

Мартабангиз улуғ бўлсин,
Қалбингиз шод, ёруғ бўлсин,
Юзга киринг дейман устоз,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин!

Бугун кўнглим ёриб қутлай,
Дилга меҳрим солиб қутлай.
Соғинганман, бағрим очиб,
Ёнингизга бориб қутлай!

Устоз, таваллуд айёминг муборак бўлсин! Оилангиз ва яқинларинг, қолаверса биз шогирдларнинг бахтига ҳамиша омон бўлинг!

Ҳурмат билан Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

23 Nov, 06:17


💥Бугун 23 ноябр - аёлларни бағрига босиб, юзидан ўпиб қўйиш куни экан!

Авайланг аёлингизни!

Танингиз соғ бўлса бойлик топилгай,
Турмуш муштларидан тинчлик топилгай,
Рўзғорнинг кемтиги бир кун ёпилгай,
Дўстгинам дайдитманг хаёлингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Қалбини ғам, алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Бечора кўнгилда армон қолмасин,
Сочман сиз ғазабли ҳуморингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Фарзанд билан униб ўссин баробар,
Борми ундай ҳусни жамоли лобар?,
Жуфти ҳалолингиз ўшал муштипар,
Берманг маъноси йўқ саволингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Дайди итдек энди хурмангиз сира,
Номаҳрамга юзни бурмангиз сира,
Жони қирқта дея ўрмангиз сира,
Бахтли қилиб жуфт-у ҳалолингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Майли ғамдан йироқ қочмасангиз ҳам,
Кулиб қучоғингиз очмасангиз ҳам,
Бошидан тилло зар сочмасангиз ҳам,
Йиғиб олинг фикру хаёлингизни...
Авайланг уйдаги аёлингизни!

Шайтон шаробидан бир лаҳза бўшаб,
Пойига гўл сочинг жонингиз тўшаб,
Ёмонлик кўрмасин сиз билан яшаб,
Совутманг меҳрли туморингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Дунёга қулф солган бой бўлсангиз ҳам,
Ҳали гижинглаган той бўлсангиз ҳам,
Балки осмондаги ой бўлсангиз ҳам,
Берманг ортиқ энди саволингизни...
Авайланг фаришта аёлингизни!

Қоврилиб аламнинг дардли ёғида,
Тунлари бедор у фарзанд доғида,
Ташвишлардан бўшаб сиз ҳам гоҳида,
Бахтли қилинг жуфт-у ҳалолингизни...
Ўтинчим авайланг аёлингизни!

Ҳамдам Аллаёрнинг илтимоси бу,
Авайланг уйдаги аёлингизни!!!

                        Ҳамдам Аллаёр.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

21 Nov, 18:33


Х А В О Т И Р Д А М А Н ...

Дўстман дея сирларин сотган,
Сўнгра алам, афсусга ботган,
Айрилиқнинг таъмини тотган,
ИСМИМдан хавотирдаман...


Ошиб кетса турфа баҳонам,
Қаср бўлса, кулба-кошонам,
Сажда қилмай қуйган пешонам,
ЖИСМИМдан хавотирдаман...


Кимдир ҳавас, ким ҳасад йўлдош,
Қиёматда бари бўлар фош,
Очкўз сабрим бермай қолса дош,
НАФСИМдан хавотирдаман...


Еган тузим бўлганда ҳалол,
Қаддим уриб юрдим бемалол,
«Қил устида» турган эҳтимол,
КАСБИМдан хавотирдаман...


Дўст, жигардан юлиб қарз олган,
Ваъдаларни айлаб, ёлворган,
Қайтмоғини худога солган...
ЛАФЗИМдан хавотирдаман...


Синовлардан юрагим пора,
Гоҳо манман, гоҳо бечора,
Сирти оппоқ лек, ичи қора,
РАСМИМдан хавотирдаман...



(
Қил устида» турган эҳтимол, КАСБИМдан хавотирдаман...)

                       Ҳамдам АЛЛАЁР.

Kanalga ulanish uchun bosing 👉👉👉
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

21 Nov, 04:24


Бугун 21 ноябрь Бутунжаҳон саломлашиш куни.

Бу дунёси беш кунлик,
Дийдорингиз кўрайлик.
Ҳаммага жон омонат,
Саломлашиб турайлик!


Билмайсизда холимни,
Соғинч деган золимни,
Айтгани аҳволимни,
Саломлашиб турайлик!


Бировларга қилмай арз,
Оқибатга кетмай дарз,
Салом фарздир, салом қарз,
Саломлашиб турайлик!


Шеърларим ўқимасдан,
Қарғадек чўқимасдан,
Баҳона тўқимасдан,
Саломлашиб турайлик!


Кетмоқда умр ўтиб,
Қолмайлик дардлар ютиб,
Жим юрмасдан қон ютиб,
Саломлашиб турайлик!


Байтим битдим оҳ уриб,
Кетманг яна лаб буриб,
"Ишни" бир четга сўриб,
Саломлашиб турайлик!


"Аразламанг жўртага,
Нима тушди ўртага?,
Ҳеч бўлмаса эртага",
Саломлашиб турайлик!

(Ҳаммага жон омонат. Саломлашиб турайлик).

Ҳамдам АЛЛАЁР.


Каналга уланиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

19 Nov, 19:26


20-ноябрь - Бутун жаҳон болалар кунига


ШОШМА
БОЛАМ!


Инжиқлигинг суймас биров,
Ҳаддингдан кўп ошма болам.
Боқ бошимга қўнган қиров,
Каттармоққа шошма болам!


Сен беозор сен бир ғунча,
Ҳовлиқасан шошиб бунча,
Ошиқларинг кўпми шунча,
Каттармоққа шошма болам!


Умидларим сендан катта,
Кўпроқ қолгин шу бекатда,
Катталарнинг дарди катта,
Каттармоққа шошма болам!


Яйрабгина юрмагайсан,
Унда даврон сурмагайсан,
Ширин тушлар кўрмагайсан,
Каттармоққа шошма болам!


Бу ҳаётда овлар бисёр,
Йўлинг тусар ғовлар бисёр,
Ҳар қадамда ёвлар бисёр,
Каттармоққа шошма болам!


Сўзинг эркин айтолмайсан,
Кўз ёшларинг артолмайсан,
Сўнг орқага қайтолмайсан,
Каттармоққа шошма болам!


Тўғри сўзни айтмоқ қарзим,
Олдингдадир минг бир фарзим,
Фақат сендан битта арзим,
Каттармоққа шошма болам!


Умр оқар дарё экан,
Туғонингдан тошма болам,
Бизни қийнар соғинч деган,
Каттармоққа шошма болам!


Байраминг муборак бўлсин болам. Мени ҳам сендек бола бўлгим келади. Тезроқ катта бўлгин деймиз-у...😢

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Канал👇
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

19 Nov, 19:26


Bugun 20-Noyabr

Butunjahon Bolalar kuni

Всемирный день ребёнка

Universal Children`s Day


@Kun_tarixi_TV24

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

17 Nov, 12:46


Талабалар байрамига менинг арзимас табригим🙈🙈🙈
Ўқитувчи талабаларидан бирига кўнгил қўйса...


Бир кун адо қилгай қалбимнинг оҳи,
Не қилай аҳдимдан қайтолмайманда,
«Устоз» деб жилмайиб қўясиз гоҳи,
Сизга мен севишим айтолмайманда!

Соғинсам тикилиб суратингизга,
Тасанно айтаман жўратингизга,
Мени қилган шундай ҳурматингизга,
Ботиниб севишим айтолмайманда!

Гоҳ маюз боқасиз, гоҳида қувноқ,
Кунда бир кўрмасам қалбимда титроқ,
Ўттизга кирсамда ҳали ҳам бўйдоқ,
Уялиб севишим айтолмайманда!

Гувоҳман ой каби тўлишингизга,
Умидворман ёрим бўлишингизга,
«5» баҳо қўйганман кулишингизга,
Фақат, севишимни айтолмайманда!

Билсангиз «ҳайрат»га тўлиб қоласиз,
Дардларим ичимдан юлиб оласиз,
Бир куни ўзингиз билиб оласиз,
Унгача севишим айтолмайманда!

Тангрим бериб бахту – саодатимни,
Касбимга айладим садоқатимни,
Ва топсам бир куни шаҳодатимни,
Унга мен севишим айтолмайманда!

...
(Менинг энг аълочи талабагинам,
Сизни севишимни айтолмайманда)


17-ноябь халқаро талабалар куни буборак бўлсин!!!

Ҳурмат билан: Ҳамдам Аллаёр.

Каналга аъзо бўлиш учун линкни 👉👉👉 @hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

17 Nov, 09:24


Талабалик олтин даврим!!!

Соғинчларим жойлаб қалбимга,
Курсдошларни босай бағримга,
Талабалик олтин дамларим,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Шод кунларни эслашайлик бир,
Имкон топиб юзлашайлик бир,
Яна қайта дўстлашайлик бир,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Қизғонардим уйқуларимни,
Яшириб гоҳ қайғуларимни,
Ошкор этай туйғуларимни,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Замонлардан ортда қолганман,
Ташвишлардан ҳориб- толганман,
Ёшлигимга туймай қолганман,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Олтин эди, эҳ ўша дамлар,
Унутилиб ташвиш – у, ғамлар,
Шаҳдам эди, ўктам қадамлар,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Ёдга олсак илм ўчоғин,
Дўстларимнинг қайноқ қучоғин,
Эслашиб бир имтиҳон чоғин,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Йиллар ёшим олмасдан туриб,
Умидларим сўлмасдан туриб,
Армон бўлиб қолмасдан туриб,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Соғинчларим жойлаб қалбимга,
Курсдошларни босай бағримга,
Талабалик олтин дамларим...
Қайтар мени ёшлик давримга!

П.с:(Талабалик олтин дамларим. Қайтар мени ёшлик давримга).

✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

17 Nov, 06:46


#Байрам_муборак

💥Бугун 17 ноябрь - «Халқаро талабалар куни» билан барча талабаларни қутлаймиз! 🥳

Хар йили Халқаро талабалар куни 17 ноябрь куни нишонланади. Талабалик йўлида чеккан барча машаққатларингиз келажакда улкан ғалабалар олиб келсин.
 
🎓Байрамингиз муборак бўлсин!

Контрак пулларингиз камайиб, стипендияларингиз ошсин деб қоламиз.
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

16 Nov, 07:33


Banklardan yana bir ajoyib marketing!

Fikrimizcha, mukammal bankning to‘liq retseptini topdik 👇🏼

Telegramda va LED ekranlarda dam olish kunlari ishlaydigan Shahnozaning banki, pullar doimo nazorat ostida bo‘lgan Azizaning banki va navbatsiz Bekzodning banki paydo bo‘ldi 🔥

Endi faqat bu reklamani butun mamlakat bo‘ylab shunchalik ommaviy tarzda kim ishga tushirganini aniqlash qoldi 😁

Sizningcha, bu qaysi bank bo‘lishi mumkin?
Agar ortiqcha pulingiz bo'lsa meni bankimda saqlasangiz ham bo'ladi😉

P.s: Rasm internetdan olidi

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

14 Nov, 19:53


Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Футбол бугун холинг бунча хароб бўлди,
Қанча мухлис умидлари сароб бўлди,
Оҳ жонимга бугун минг бир азоб бўлди,
Бир кун келиб ютамизми Ўзбекларим!?
Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Байтлар битдим изтиробдан кўзларда нам,
Ҳеч бир имкон тополмадик бир голга ҳам,
Эҳ қайданам
мухлис бўлдим футболга ҳам,
Бир кун келиб ютамизми Ўзбекларим.!?
Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Сенга мухлис худойимнинг ҳар бандаси,
Чиқди афсус Ўзбегимнинг шармандаси,
Хафа бўлма юртим терма командаси,
Қатарни ҳам ютамизми Ўзбекларим...!?
Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Камлик қилди шунча ҳурмат ва эҳтиром,
Фойда бермас режалар, бари бўлди хом,
Ўзбеклар ҳам оларми “ғолиб” деган ном?
Бир кун келиб ютамизми Ўзбекларим...!?
Яна, яна... кутамизми Ўзбекларим...!?


Афсус яна ютқизиб қўйдик...

Ҳамдам АЛЛАЁР.


Kanalga ulanish uchun bosing 👉👉👉
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

11 Nov, 07:37


Бугун, 11-ноябрь, ҳалқаро бўйдоқлар куни

#Кун_шеъри

Охир қилолмай тоқат,
Кавушга сабзи солдинг.
Дўстлар ичида фақат
Уйланмаган сен қолдинг! 😄


Уйланмай юрган танишларга юбориб қўямиз!
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

11 Nov, 06:43


ЎТИБ БОРЯПМАН!

Жон кетарга қолгандек шоша,
Тулин ойдек ботиб боряпман.
Сизни мендан айирган ўша,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Хазон бўлди кўздаги намим,
Ёниб тугар ё умр - шамим,
Чўғ мисоли дилда аламим,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Ранжиб-ранжиб сиздан бу кўнгил,
Афв этмоққа кўнмайди бу дил,
Ҳусни лобар, сочлари сунбил,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Кўксимга дод тўлдирган малак,
Тириклайин ўлдирган малак,
Дардлашгани ҳамрохим фалак,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Ёшлигимда зор йиғлаб қолган,
Бошимга минг балолар солган,
Мендан илк севгим тортиб олган,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Жон кетарга қолгандек шоша,
Алвидолар айтиб боряпман.
Сизни мендан айирган ўша...
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Ҳамдам АЛЛАЁР.


Муаллиф хуқуқига эга. Қўшиқ учун 99 506-00-77

👉@hamdamallayor👈

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

08 Nov, 19:28


Меҳр сўраб, дунё топдим мен,
Бойлик сари чопмадим она,
Бахтдан кечиб, рўё топдим лек,
Сиздайин дўст топмадим она!

ҲАМДАМ АЛЛАЁРОВ

🎙🎙НИГОРА ХАКИМОВНА

💻💻АЗИЗАБЕГИМ


📚📚СИЗДАЙИН
ДЎСТ ТОПМАДИМ ОНА!

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

06 Nov, 18:01


Фоний дунё он омонатдир,
Обрў, мансаб, шон омонатдир,
Ёлғон дунё меҳмони банда,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!

🖊🖊 ҲАМДАМ АЛЛАЁР.

🎙🎙НИГОРА ХАКИМОВНА

💻💻АЗИЗАБЕГИМ

📚📚УМР ҚИСҚА, ЖОН ОМОНАТ
@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

06 Nov, 11:38


Ҳаммада шу гап, ойлик тушмадими, ойлик қачон тушар экан, нега тушмаяпди?... Ойлик тушишини кутиб чарчаган жафокашлар номидан.

            (
#Кун_ҳазили)

Сўзларимга ҳайрон бўлманг сиз,
Ишларингиз бўлса ҳам тиғиз,
Ойнинг ярми ўтса ҳам ҳатто,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Берманг сира юракка озор,
Мен бир тараф, бир тараф рўзғор,
Ҳеч жойда йўқ текинга бозор,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Барака йўқ ишимизда ҳам,
Свет, газ йўқ қишимизда ҳам,
Интиқ бўлиб тушимизда ҳам,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Оҳу-зорлар этмадик сира,
Устамалар кутмадик сира,
Ишдан эрта кетмадик сира,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Чарчаб кетдек югуриб елиб,
«
Oylik bot» дан маълумот билиб ,
Ҳар кун бир хил “нол”ларни кўриб,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Ўтирибмиз пластик ушлаб,
Гоҳ девор, гоҳ кўксимиз муштлаб,
Сабр қилиб тилимиз тишлаб,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Ҳамма ҳам пул топиши керак,
Рўзғор учун чопиши керак,
Ким кредит ёпиши керак,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Дардим тингланг айтай ҳой она,
Тўлиб борар нечун паймона?!
Орзу бўлиб қолди чойхона,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Етсин дия оҳу ноламиз,
Ҳисобчини ёдга оламиз,
"Қанд" об келинг деган боламиз,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

Ҳар бир касбни қилмасанг рози,
Ҳар ерда бор тош – у тарози,
Бўлмадик биз сизларга қози,
Ойлик кутиб яшаяпмиз биз!

                    ✍️Ҳамдам АЛЛАЁР.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
Telegram  • Instagram • Facebook

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

05 Nov, 19:25


УМР ҚИСҚА ЖОН ОМОНАТ!


Фоний дунё он омонатдир,
Обрў, мансаб, шон омонатдир,
Ёлғон дунё меҳмони банда,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Оқ соч ортса қораларидан,
Ажин чиқса ораларидан,
Ранжиманг дил яраларидан,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Кўп бер демай оз билан яшанг,
Оҳу сифат соз билан яшанг,
Майли, ўлсин ноз билан яшанг,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Не қисмат бор инсон бошида,
Ўлим келар қай бир ёшида,
Битгунча то, қабр тошида,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Кибрланма эй осий банда,
Жон омонат ҳар битта танда,
Кўз ёш қилма йиғлаб ўшанда,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Умринг ўтар йиғласанг, кулсанг,
Минг бор шукур тан саломатдир.
Олса қайтиб берилмас билсанг,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!

Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

01 Nov, 20:20


​​Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Ошиқ дилим кимларни суйди,
Суйиб-суйиб жонидан тўйди,
Айтолмасман дардларим аммо,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Қай ҳарсангга ўрайин бошни,
Қай киприкдан ажратай қошни,
Нима қилай бу бағри тошни?,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Кулай десам, бедор йиғлайди,
Қандайдир ҳис қалбим тиғлайди,
Кўксим торми, шўрлик сиғмайди,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Гоҳ урушдик, гоҳо ярашдик,
Гоҳ, пинҳона холин сўрашдик,
Ниманидир тинмай талашдик,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Тугамас ҳеч ғамларим ортар,
Ташвишга бой дамларим ортар,
Юрай десам, орқага тортар,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Тирикману, юрагим йўқдай,
Ҳарён чопдим, дарагим йўқдай,
Гуё менинг керагим йўқдай,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Фақат ғамдан чарчади кўзим,
Кимга оғир ботади сўзим,
Дўст, жигарни унутиб, ўзим,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

(Хафамикан мендан билмадим. Менга юрак бўйсунмай қўйди)

                    Ҳамдам Аллаёр.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

01 Nov, 10:56


🏝 🏝 🏝 1-ноябрь 🏝 🏝 🏝

Нимадир шивирлар бемаҳал тунда,
Билмадим жумбуши дарди не экан?
Уйқудан уйғониб англадим шунда,
Қарасам биринчи ноябрь экан!

                     Ҳамдам Аллаёр.

Ассалому алайкум қадрдоним куз фаслининг сўнгги ойи ҳам бошланди, ноябрь ойининг биринчи куни муборак бўлсин.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

30 Oct, 17:33


Ba’zan choyga ta’mni shakar emas,
hamroh bo’lganlar beradi…

http://t.me/Mano_izlab_01

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

24 Oct, 15:12


БУГУН ТЎҒИЛГАН КУНИНГ!

Йўлингга гирён кўзим,
Дилда оталик сўзим,
Хавотирим ортмоқда,
Улғайиб қолдинг қизим!

Ҳаёт турфа, жанг майдон,
Шамол, бўрон, тўполон,
Синовларда бўл омон,
Улғайиб қолдинг қизим!

Сенга садқа бор жоним,
Бўлса яна имконим,
Ўзингсан меҳрибоним,
Улғайиб қолдинг қизим!

Қара ҳаёт оқ - қора,
Айтмай десам йўқ чора,
Ўйлаб юрагим пора,
Улғайиб қолдинг қизим!

Ҳали ҳаёт олдингда,
Дилга ғулу солдингда,
Даданг сўзлари чинда,
Улғайиб қолдинг қизим!

(Ортмоқда хавотирим..., Улғайиб қолдинг қизим).

Ҳамдам Аллаёр.

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

21 Oct, 13:09


#Янгиси.
#ХИЖОЛАТМАН


Ишқ утида ёнганман,
Сўнг севгидан тонганман,
Сизни севиб қолганман,
Айтишга хижолатман.


Кўзни асранг кўзимдан,
Севгим аён сўзимдан,
Ранжияпман ўзимдан,
Айтишга хижолатман.


Васлингизга зорман мен,
Ишқингизда хорман мен,
Нетай гунохкорман мен,
Айтишга хижолатман.


Келинг бағрим тўлдиринг,
Орзуларим бўлдиринг,
Ё рад этинг, ўлдиринг,
Айтишга хижолатман.


Юрак ёнган сўнмайди,
Бас қил десам тинмайди,
Бошқасига кўнмайди,
Айтишга хижолатман.


Васлингизга зорман мен,
Ишқингизда хорман мен,
Нетай гунохкорман мен,
Айтишга хижолатман.


✍️ Ҳамдам Аллаёров.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

21 Oct, 06:53


21 октябр Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун!

Неча йиллар бўзлаган, оҳ бўз тилим бор,
Ифтихорим, ўзлигимга дўст тилим бор,
Румдаманми, Чиндаманми, ўз тилим бор,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Минг жилода товлангайдир, турфа ранги,
Дунёларни лол этгувчи сўз жаранги,
Менга бундай қарама эй, сен фаранги,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Илм боғига не буюкни йиққан тилим,
Доно тилим, ширин тилим ва қанд тилим,
Нима қилай ахир шундок чиққан тилим,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Минг зеб ила Навоий кўшк солган тил шу,
Нақши жило - Тожмаҳалда қолган тил шу,
Темур бобом юрагингни олган тил шу,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Шу тил бирла келмоқдамиз, биз бахт тилаб,
Ўзлигимиз шаъни учун, зўр ахд тилаб,
Гоҳ "япти"лаб, ё "опти"лаб, ҳоҳ "вотти"лаб,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Жоним садқа, тамаддунга шона тилдан,
Айрилмасман, кўнгилга хамхона тилдан,
ОНА хаққи кечиб бўлмас, Она тилдан,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Ўлмасбек Самарқандий
.

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

18 Oct, 20:21


СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАР!

Пойига жон тўшагим келар,
Гоҳ шодланиб яшагим келар.
Дунёда энг табаррук инсон,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Даврингизда давронлар суриб,
Сизла тўйиб суҳбатлар қуриб,
Дунё ишин бир четга сўриб,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Шамол билан курашадиган,
Хизр билан сўрашадиган,
Мухтожларга қарашадиган,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Бош ёрилди, тошларга тега,
Ғамлар қуйди бошимни эга,
Билолмайман, сабабин нега,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Ҳақдан сурган нолангиздирман,
Сиз қолдирган жолангиздирман
,
Ахир кенжа болангиздирман,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Гоҳ бўғзимга тиқилади жон,
Керак эмас, обрў, мансаб, шон,
Бир нафас ё, бир лаҳза, бир он,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Тентирайман ҳар ёнга чопиб,
Гуноҳим кўп бўлмайди ёпиб,
Бир лаҳзага, имконин топиб,
Ота, сизга ўхшагим келар!

П.с:(Билолмайман, сабабин нега?
Ота, сизга ўхшагим келар).


Ҳамдам АЛЛАЁР.


👉@hamdamallayor👈

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

17 Oct, 09:04


18 октябр Самарқанд кунига!

Сендан олис кетсам бағримда қондир,
Таърифинг тилларда азал достондир,
Меҳрим бирда ошкор, бирда ниҳондир,
Сен гўзал шаҳримсан қадим Самарқанд!
Улуғвор ўтмишдан ёдим Самарқанд!

Қалбингиз ром этар куй ва, навоси,
Шифо топар минг бир дарднинг давоси,
Бирам хўшбўй, бирам тоза ҳавоси,
Оҳ шундай шаҳримсан, гўзал Самарқанд.
Барча шаҳарлардан ўзар Самарқанд!

Н а қ о р а т и г а
Ғуруримсан, фахримсан азал Самарқанд.
Сен буюк шаҳримсан гўзал Самарқанд!

Навоий байти бор япроқларингда,
Гул унар ҳар битта ирмоқларингда,
Буюклар қабри бор тупроқларингда,
Не-не буюкларга ҳоксан Самарқанд!
Сен асрлар ичра поксан Самарқанд!

Заминигдан шарқнинг навоси келар,
Қишларингда баҳор ҳавоси келар,
Тупроғингдан ўтмиш маъвоси келар,
Кўксимдаги шоним, орим Самарқанд!
Бойлигим, бисотим, борим Самарқанд!

Ўтган кечмишларинг чиқмас ёдингдан,
Энди қуёш порлар Гулободингдан,
Мадҳингни куйлайман Нурободингдан,
Кўҳна ва навқирон, бардам Самарқанд!
Сен ижод аҳлига ҳамдам Самарқанд!

Н а қ о р а т и г а
Ғуруримсан, фахримсан аъзал Самарқанд.
Сен буюк шаҳримсан гўзал Самарқанд!

                                     ✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга уланиш учун 👉👉👉 @hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

15 Oct, 19:37


Қ Ў Ш И Қ              
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ўрнин боса олмас ҳеч ким отангизни,
Адашсангиз тўғрилаган хатонгизни,
Тирик бўлса упинг оёқ, товонидан...
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Кеч қолганда термуласиз йўлларига,
Қўлин тутса сув қуйинг сиз қўлларига,
Меҳрингиздан ариқ қазиб чулларига,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Йўқолгайдир у сиз ҳатто халоват ҳам,
Оёғингиз чалар ташвиш маломат ҳам,
Дўст ёнида бўласиз гоҳ хижолат ҳам,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ёвнинг ўқи қалқонингиз йиртиб ўтар,
Ҳар зарбида думбирасин чертиб ўтар,
Йўлингизда ғаним хатто туртиб ўтар,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Тушманг дейман ғанимларнинг ўртасига,
Бас келсангиз ҳамки унинг тўрттасига,
Асқотгайдир хаётингиз эртасига,
Отангизни асранг дўстим отангизни!

Сўнги манзил чиқар бўлса хато бўлиб,
Стамларнинг ортидан бахт ато бўлиб,
Бир кун қадрин биларсизда ота бўлиб,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Кундузларим қоп қоронғу тундай ўтар,
Қалбим яро юрак бағрим хундай ўтар,
Нахот менинг қолган умрим шундай ўтар,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ўрнин боса олмас ҳеч ким отангизни,
Адашсангиз тўғрилаган хатонгизни,
Тирик бўлса упинг оёқ, товонидан...
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга уланиш учун босинг 👉👉👉 @hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

15 Oct, 19:37


#қўшиқ

ОТАНГИЗНИ АСРАНГ!!!

Сўз муаллифи: Ҳамдам Аллаёр.
Ижрода: Наимжон Облақулов

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

15 Oct, 19:37


#Байрам_муборак

💥Бугун 16-октябр оталар куни!

Оталар куни 16 октябрда жуда кўп жойларда ҳар йили нишонланади. Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади.

💥Байрам муборак ҳурматли оталар
👇

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

15 Oct, 04:58


Қўшиқ учун

Ўтди ёшлик туш каби,
Кенг дунёйим тор бўлди,
Кўкда эдим қуш каби,
Муҳаббатим хор бўлди.

          Камон қошли ой қизим,
          Киприлари ёй қизим,
          Севган эдим севгилим,
          Бошқасига ёр бўлди.

Бахтимизга кўз тегди,
Айрилиқдан сўз тегди,
Юрагимга муз тегди,
Йўлларимиз зор бўлди.

          Дардим кимга айтайин,
          Рангим сомон кун сайин,
          Қўйгил ҳалак нетайин?,
          Муҳаббатим хор бўлди.

Куз бўлди баҳоргинам,
Эй дили изҳоргинам,
Тунлари бедоргинам,
Ваъдалар бекор бўлди.

          Билмадим хато кимда,
          Ғамга боттим бир зумда,
          Тушда десам ўнгимда,
          Хавотирим бор бўлди.

Тун кўчалар кездириб,
Қуйдимми ё бездириб,
Юрак бағрим эздириб,
Умидларим кор бўлди.

          Камон қошли ой малак,
          Киприлари ёй малак,
          Севган юрагим халак,
          Топгани озор бўлди.

(Севган эдим севгилим. Бошқасига ёр бўлди.)

✍️ Ҳамдам Аллаёров.

"Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин"
👉👉👉https://t.me/hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

14 Oct, 16:16


💭🌧🌧 Ё М Ғ И Р

Тоғ - у, адирларни кездингми ёмғир,
Соғинч, ҳисларимни сездингми ёмғир,
Сенинг ифорингга бир тўяй десам,
Наҳот соғинчимдан бездингми ёмғир?,
Бунча кечикдинг...

Япроқ бўлиб булутларга эландим,
Шода – шода маржонингни тиландим,
Шаррос қуйдинг ҳатто лойга беландим,
Нега баҳоримга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Ифоринг тафтига етмоғим алам,
Шабнамдек ялтирар кўзларимда нам,
Холимдан жилмайиб кулар бир санам.
Шунга сен кечикиб келдингми ёмғир?.
Бунча кечикдинг...

Осмондан ёғилган дурдайсан гўё,
Жамолин қизғонган ҳурдайсан гўё,
Соғинч ҳисларимни ўртайсан гўё,
Нега кўз фаслимга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Майсага термилса нигоҳларимиз,
Жавобсиз қолгандай сўроқларимиз,
Шунча кўпмиди айт, гуноҳларимиз?,
Нега кўз фаслимга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Майли ёғавер...
                            ёғавер...
                                            ёғавер...

                         ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР.

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

11 Oct, 05:32


11 октябр -  Қиз фарзандлар куни!

ОНА ҚИЗИМ!

Кўз ёшимдан оққан дурсан,
Жондан азиз дона қизим,
Жаннатлардан ёққан нурсан,
Она қизим, она қизим!

Бахтдан тўлиб тошай ўзим,
Давонлардан ошай ўзим,
Қучоғингга шошай ўзим,
Она қизим. Она қизим!

Тирноққа зор бўлган қанча,
Чин хақиқат сўзим барча,
Жонгинамдан битта парча,
Она қизим жон қизим!

Она қизим, жоним қизим,
Кўзлари маржоним қизим,
Ўзим бахтли дадангдурман,
Жондан меҳрибоним қизим!

Дадажонинг юзидурсан,
Ор-номуси сўзидурсан,
Чиройингга кўз тегмасин,
Онажоним ўзидурсан!

Қизалоғим кўз мунчоғим,
Эркатойим ҳам оппоғим,
Менинг жажжи овунчоғим,
Она қизим, она қизим!

Сочларингни урсам дейман,
Иқболингни кўрсам дейман,
Ёнгинангда юрсам дейман,
Она қизим, она қизим!

Она қизим, жоним қизим,
Кўзлари маржоним қизим,
Ўзим бахтли дадангдурман,
Жондан меҳрибоним қизим!

Кулиб юрсанг юзим дейин,
Ризқим бутун, тузим дейин,
Ягонам, ёлғизим дейин,
Она қизим, Дона қизим!

Кўз ёшимдан оққан дурим,
Жондан азиз дона қизим,
Жаннатлардан ёққан нурим,
Она қизим, она қизим!

                ✍️ Ҳамдам Аллаёр.

t.me/hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

09 Oct, 19:37


#ЯНГИ_ШЕЪР

ЎЗИДАН АВЛИЁ ЯСАБҲОЛГАНЛАР.

Тилида калима, дилида найранг.
Исмини шоҳ атаб куйга солганлар,
Бу дунё сизники семиринг, яйранг.
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Нафим текканида чопасизлар е,
Тегмай қолса эшик ёпасизлар е,
Мендан айб ҳамиша топасизлар е,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Иши тушса авраб, ўраганларим,
Уялмай аҳволим сўраганларим,
Игнимдан чанг қоқиб кураганларим,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Замон зўрлар учун боқар экан сал,
Тўғри айтганингиз бўлар ҳозир ҳал,
Насиҳат қиласиз, қилмайсиз амал.
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Биздайин ғарибни кўрмаганмисиз,
Сиз ҳам орзу-хаёл сўрмаганмисиз,
Мен юрган йўллардан юрмаганмисиз,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Юрагим бут эди, асраган сарим,
Кемириб кемириб қилдингиз ярим,
Ва охир сўлмоқда, бор орзуларим,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Гоҳ осмон қалтираб кетар дошимга,
Минг битта синовлар келди бошимга,
Сиз таъзим берасиз сўнг бардошимга,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.


Ҳамдам АЛЛАЁРОВ

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

08 Oct, 18:21


"ҲАЛИ ОЛДИНДА!"

Тунлар бедор зиё ахтариб,
Чарчадингми, ғурбатда ғариб?,
Қолдим дема, ҳеч қачон қариб,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Шукур, кўксинг ўриб турибди,
Қўл - оёғинг юриб турибди,
Тепада Ҳақ кўриб турибди,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Зор боқасан тўрттала ёнга,
Умид қилиб, шухрат-у шонга,,
Тегди дема, барчаси жонга,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Бахтинг қўлин тутасан бир кун,
Ниятингга етасан бир кун,
Ютқаздингми, ютасан бир кун,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Чўксанг ғамлар олиб кетади,
Бошга ғавғо солиб кетади,
Чида..., ортда қолиб кетади,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Дилда дардим сездинг-ку дема,
Режаларим буздинг-ку дема,
Қон бағримни эздинг-ку дема,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Безор қилса инжиқ хаволар,
Жонга тегса, куй-у наволар,
Вақт ҳакамдир, ўзи даволар,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Бир оз чида...
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Ҳамдам Аллаёров
.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

07 Oct, 13:57


SEVOLАSАNMI ?

Sevging shirin, ozoring shirin,
Аytsam ekan senga qay birin,
Bilolmasman bu jumboq sirin,
Sen ham mendek sevolasanmi?

Kulib goho koʼngil chogʼlasam,
Bir qarashda qalbing dogʼlasam,
Xayotimni senga bogʼlasam,
Аytchi mendek sevolasanmi?

Tutsam shuxrat, shonim senga men,
Baxsh etsam har onim senga men,
Xadya qilsam jonim senga men,
Gulim mendek sevolasanmi?

Ketgim kelmas yoningdan yiroq,
Tinch qoʼymas hech javobsiz suroq,
Sevsam seni oʼzimdan koʼproq...
Jonim mendek sevolasanmi?

Аytchi mendek sevolasanmi?

✍️Hamdam Allayor.
🎙Yagosh

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

27 Sep, 19:09


#Xushxabar
#Tabrik

Ustozim Shoir O‘lmasbek Samarqandiy respublika tanlovi g'olibi bo'ldi

Bugun poytaxtimizdagi Yoshlar Ijod saroyida Mustaqilligimizning 33 yilligi munosabati bilan "Vatanni madh etuvchi eng yaxshi she'rlar" tanlovining Respublika bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Kuchli raqiblar va qizg‘in mushoyiralar bilan o‘tgan ushbu tanlovda ustozim O‘lmasbek Samarqandiy "Milliy ruhdagi eng yaxshi she'r" nominatsiyasi g‘olibi deya e'tirof etildi!
G‘olibga diplom, qimmatbaho sovg‘alar va pul mukofotlarini Respublika Ma'naviyat va Ma'rifat markazi rahbari Otabek Hasanov topshirdi.

Samarqandimiz, qolaversa Paxtachimiz sharafini munosib himoya qila olgani uchun ustozim O‘lmasbek Samarqandiyga barcha shogirdlari nomidan minnardorchiligimizni bildiramiz!

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

27 Sep, 13:45


💥1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланади!

#ЙЎҚЛОВ


Аҳли шогирд, ҳар байрамда бир,
Улуғ зотни меҳрига тўйинг.
Вақт ажратиб ташвишлардан бир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Хаёлидан ўтаётгандир,
Дардин ичга ютаётгандир,
Ташрифингиз кутаётгандир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Унутилсин ташвиш, гинаси,
Нурга тўлсин кўнгил, хонаси,
Йилда бир бор келар санаси,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Бир кун сизга дуч бўлмасидан,
Умидлари пуч бўлмасидан,
Эрта, кейин кеч бўлмасидан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Тоза виждон, ёруғ юз билан,
Ва меҳрга тўла кўз билан,
Ҳеч бўлмаса, ширин сўз билан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

© Ҳамдам 🚩ЛЛАЁР.

@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

27 Sep, 06:30


Ҳаммада шу гап, ойлик тушмадими, ойлик қачон тушар экан, нега тушмаяпди?... Ойлик тушишини кутиб чарчаган жафокашлар номидан.

(
#Кун_ҳазили)
Пластикка пул тушдими?


Ой охирлаб қолди мана,
Дарддан музлаб бўлди тана,
Жонга тегди деманг яна,
Пластикка пул тушдими?


Кутавериб интиқ юрак,
«СМС»дан йўқдир дарак,
Умидим йўқ бундан бўлак,
Пластикка пул тушдими?


Нега ҳайрон бўласизлар,
Гапирсам гоҳ куласизлар,
Байрам яқин биласизлар,🙈
Пластикка пул тушдими?


Ўзи ишга келдим аранг,
Асабларим бўлди таранг,
Ҳой ҳисобчи менга қаранг,☝️
Пластикка пул тушдими?


Кредитим ёдга солиб,
Чўнтак касал пулсиз қолиб,
Бозор чопай ойлик олиб,🏃‍♂️
Пластикка пул тушдими?


Кайфият йўқ, бошда оғриқ,
Асаб чиққан, ёмон соғлиқ,
Ҳамма нарса шунга боғлиқ,😁
Пластикка пул тушдими?

...
Пулсиз байрам татирми???😔
Пластикка пул тушдими?

Ҳамдам АЛЛАЁР.


@hamdamallayor

𝐌𝐚'𝐧𝐨 𝐢𝐳𝐥𝐚𝐛 🔍🍃

26 Sep, 05:42


💥 26 сентябрьЭски дўстлар билан учрашиш куни экан. Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йиллик вақт чиғириқларидан ўтиб келаётган дўстларимизни йўқлаб қўямиз!

Мактабда ўн йилча ўқидек бирга,
Кеч қолсак баҳона тўқидек бирга,
Аҳд қилган эдик-ку биз бир умрга,
Эски дўстларингни унутма дўстим!

Гарчи йўллар олис, манзиллар йироқ,
Хабар ҳам кетмайди, қилсам қўнғироқ,
Не арзинг бўлса айт, хўп дерман бироқ,
Эски дўстларингни унутма дўстим!

Сенсиз бахтим ярим, бўлмайди бутун.
Ҳув ўтган дамларни эслаб бағрим хун
Оқибат йўқ бўлиб бормоқда бугун...
Эски дўстларингни унутма дўстим!

Оҳ десам тўрт томон чопганимсан сен,
Ҳар дардимга малҳам топганимсан сен,
Ногоҳ борар йўлим ёпганимсан сен,
Эски дўстларингни унутма дўстим!

п/с. (Аҳд қилган эдик дўст биз бир умрга. Эски дўстларингни унутма дўстим)


Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor

2,923

subscribers

176

photos

821

videos