YANGI SIRDARYO @yangisirdaryogazetasi Channel on Telegram

YANGI SIRDARYO

@yangisirdaryogazetasi


Yangi Sirdaryo gazetasi rasmiy telegram sahifasi.

Aloqa uchun bot :

@yangisirdaryobot

YANGI SIRDARYO (Uzbek)

Yangi Sirdaryo gazetasi rasmiy telegram sahifasi.

Aloqa uchun bot :

@yangisirdaryobot

Yangi Sirdaryo gazetasi - bu O'zbekistonda eng istiqbolli va ko'p o'qiladigan gazeta. Bu kanalda eng so'nggi yangiliklar va maqolalar bilan tanishishingiz mumkin. Yangi Sirdaryo gazetasi tadbirkorlik, siyosat, iqtisod, sport, madaniyat bilan bog'liq yangiliklarni sizlarga taqdim etadi. E'tibor qiziqishingizni tortmay, bu kanalga obuna bo'ling va dunyodagi eng so'nggi va maqbul yangiliklardan xabardor bo'ling!

YANGI SIRDARYO

14 Feb, 07:30


Миллий либос, миллий куй ва миллий рақс омухталиги

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

14 Feb, 07:02


Гулистон шаҳри аҳолиси диққатига!

Бугун, 14 феврал куни соат 18:30да Сирдарё телеканали орқали тўғридан -тўғри «Очиқ мулоқот» кўрсатуви эфирга узатилади. Унда Гулистон шаҳрини ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз боради.

Сизда мавзуга оид муаммо ва саволлар бўлса 94-351-68-82 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки кўрсатувда бевосита иштирок этишингиз мумкин. Саволларингизга Гулистон шаҳри ҳокими, шаҳар прокурори, шаҳар ИИБ бошлиғи, шаҳар солиқ инпекциси раҳбарияти жавоб беради.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

14 Feb, 05:09


Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбаева Президент томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Бугун вилоят ҳокимлигида давлат мукофоти тантанали равишда Н.Холбаевага топширилди.


———

Начальник управления дошкольного и школьного образования Сырдарьинской области Наргиза Холбаева награждена со стороны Президента орденом "Дустлик".

Сегодня в областной администрации Н.Холбаевой торжественно была вручена государственная награда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

14 Feb, 04:07


14 февраль—улуғ аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Мирзо Бобурнинг давлат бошқарувидаги ташқи сиёсати

Мирзо Бобурнинг Фарғона Самарқанд, Қобул ва Ҳиндистонда 1494-1530 йилларда барпо этган давлатининг ташқи сиёсат ва дипломатияси моҳияти ва мазмунига кўра ўта мураккаб тарихий ходиса бўлиб, ўзбек миллий давлатчилиги тарихининг шарафли босқичи эди.


👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

13 Feb, 16:53


Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбаеванинг ўқувчиларнинг спорт билан қамровини ошириш бўйича тажрибаси Президентимиз томонидан юқори баҳоланди

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

13 Feb, 07:09


2024 йил давомида Ўзбекистонда қанча эгизаклар туғилган?

Статистика агентлигига кўра, 2024 йил давомида республика бўйича 21 107 нафар эгизак туғилиши ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Жинси бўйича эгизак туғилганлар сони:

▪️ Ўғил болалар – 10 630 нафар;
▪️ Қиз болалар – 10 477 нафар
.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

13 Feb, 06:14


📹 Кредит тарихингизга онлайн чеклов ўрнатинг ва ўзингизни ҳимоя қилинг!

Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун my.gov.uz орқали кредит тарихингизни текширишни чекланг. Шундай қилсангиз, ҳеч ким сиздан беxабар равишда номингизга кредит расмийлаштира олмайди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

12 Feb, 06:31


Фуқаролар йиғини раисларининг ваколати 5 йилга узайтирилди

Жорий йил 11 февралда қабул қилинган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. - ЎЗА

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

11 Feb, 11:11


Газета саҳифаларида...

➡️Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

11 Feb, 06:42


Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас

Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни белгилашда уларнинг алоҳида мурожаати талаб этилмайди. Фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ва бошқа маълумотлари вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида бир кун муддатда проактив шаклда тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фуқарода пенсия ёшига етганига қарамай меҳнат фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад этиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирги пайтда ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 834 000 сўмни ташкил этади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

11 Feb, 06:35


Сирдарёда банк ходимлари маблағларни қиморга тикишда айбланди

Сирдарё вилоятида банк хизматлари офиси бошлиғи ва кассири жиноий жавобгарликка тортилди. Уларнинг банк маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириб, 1XBET онлайн қимор платформасига тикиб юборганликлари аниқланди.

Суд ҳужжатларига кўра, айбланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 228-моддаси бўйича айбдор деб топилган. Улар банкнинг бир неча миллиард сўм маблағларини ўз манфаатлари учун ишлатганликда айбланган.

Суд уларга бир неча йил муддатга мансабдорлик ва молиявий масъулиятли лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш ва иқтисодий жазоларни тайинлади. Шунингдек, улар томонидан ноқонуний равишда тикилган маблағларни давлат фойдасига ундириш ҳақида қарор қабул қилинди. - Bankxabar

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

10 Feb, 14:12


“Янги Сирдарё” газетасининг 10 февралдаги 5-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу сонда:


Ҳазрати Навоийга эҳтиром;;
Вилоят раҳбарининг ҳудудларга ташрифи;
Миллий либос кийишга одатланайлик;
Текстиль корхонаси қайта иш бошлади;
Касабақўм раиси сайланди;
Устоздан олган ибратларим;
Транспорт воситасини бошқариш маданияти;
Китоб кўтарган қиз;
Чилангар аёл бахти;
Бир умр миннатдорман;
Кутубхонанг қандайлигини айт?..;
Қишлоқ хўжалигида қўшимча имкониятлардан фойдаланиб...;
Мирзо Бобурнинг давлат бошқарувидаги ташқи сиёсати каби қизиқарли, мулоҳазали, танқидий мақолалар, воҳамиз ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўрин олган.

🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

10 Feb, 13:48


“Новая Сырдарья” газетасининг 10 февралдаги 3-сони PDF форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

10 Feb, 13:07


Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга устама тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. - УзА.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

10 Feb, 12:37


Ўзбекистоннинг аҳолиcи энг кам туман ва шаҳарлари маълум қилинди

Статистика агентлигига кўра, 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 37,5 млн кишини ташкил этган.

➡️ Аҳолиси энг кам бўлган 10 та туман ва шаҳарлар қуйидагилар:

1. Ғозғон шаҳри – 9,3 минг киши;
2. Томди тумани – 15,3 минг киши;
3. Ширин шаҳри – 19,4 минг киши;
4. Қоровулбозор тумани – 20,3 минг киши;
5. Бўзатов тумани – 21,9 минг киши;
6. Янгиобод тумани – 30,2 минг киши;
7. Мўйноқ тумани – 33,9 минг киши;
8. Конимех тумани – 37,2 минг киши;
9. Тахтакўпир тумани – 38,9 минг киши;
10. Учқудуқ тумани – 39,7 минг киши.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

10 Feb, 09:10


САРДОБА ТУМАНИНИНГ НАМУНАЛИ МАКТАБЛАРИ

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Сардоба тумани мактабларига пресс-тур ташкил этилди.

Дастлабки манзилимиз Сардоба туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. 620 ўринга мўлжалланган ушбу мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилган.


👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Jan, 11:53


📹 Сирдарёда ҳафта давомида...

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Jan, 11:15


Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси қанча?

Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 930 минг 843 кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 16816 кишига ёки 1,8 фоизга кўпайди. Жумладан:

▪️шаҳар аҳолиси сони 400 минг 718 киши (43,0 фоиз);
▪️қишлоқ аҳолиси сони 530 минг 125 киши (57,0 фоиз) ни ташкил этди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Jan, 09:37


📹 «Диёр янгиликлари»: Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов тиббиёт ходимлари билан учрашди

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Jan, 08:24


#Табриклаймиз

Бугун «Халқ сўзи» газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири, ёш ижодкорларни тайёрлашда маҳорат мактабига эга республикамиздаги кам сонли журналистлардан бири
Аҳмадали Шерназаровнинг таваллуд куни.

Таҳририятимиз жамоаси номидан маҳоратли, устоз журналист А.Шерназаровни ушбу кун билан муборакбод этамиз. Ижодлари янада юксалаверсин. Узоқ умр кўриб, доимо фарзандлари, набиралари, шогирдлари ва халқимиз ардоғида бўлсин.

Таваллуд айёмингиз қутлуғ бўлсин Аҳмадали Мустафоқулович!

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Jan, 07:53


«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхати эълон қилинди

Ҳурматли фуқаролар! Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни «Умра» амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Jan, 14:04


🚰 Гулистон шаҳрининг Маънавият, Маданият, Ниҳол ва Улуғ йўл маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Гулистон шаҳрининг «Улуғ йўл» МФЙ Беруний кўчаси ҳудудидан ўтган д-300 ммли ичимлик сув қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 25 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Сув таъминоти вақтинча ўчирилаётган маҳаллалар аҳолисига заруратга кўра ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида етказиб берилади. Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз», - «Сирдарё сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Jan, 13:28


Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошди

Ўтган йил январь–декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи доимгидек Тошкент шаҳри кузатилган — 9,1 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 млн сўм), Тошкент (5,1 млн сўм), Андижон (4,6 млн сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.

Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 млн сўм), Сурхондарё (3,8 млн сўм) ва Наманган (3,9 млн сўм) вилоятларида кузатилган.

Иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (21,4 фоиз), Самарқанд (17,6 фоиз), Сирдарё (16,7 фоиз), Наманган (16,5 фоиз) ва Фарғона (15,1 фоиз) вилоятларида бўлган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Jan, 11:55


Сирдарё вилояти аҳолиси диққатига!

Бугун, 24 январь куни соат 18:30да Сирдарё телеканали орқали тўғридан -тўғри «Очиқ мулоқот» кўрсатуви эфирга узатилади. Унда вилоятда қиш мавсумида аҳолини табиий газ ва суюлтирилган газ таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда бу борадаги муаммолар тўғрисида сўз боради.

Сизда мавзуга доир ҳар қандай савол, мурожаат ёки таклифлар бўлса, соат 18:00дан бошлаб 94-351-68-82 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки кўрсатувда бевосита иштирок этишингиз мумкин. Саволларингизга «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали масъул раҳбарлари жавоб беради.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Jan, 08:55


📹 ИИБ ходимларини фото, видеотасвирга тушириш ва уни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди

Сенат маъқуллаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик кодексига ушбу нормани ўз ичига олган янги 195-2-модда киритилмоқда.

Моддага мувофиқ ходимларни обрўсизлантириш мақсадида тасвирларни бузиб, монтаж қилиб тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

➡️ Бундай қоидабузарлик учун:

▪️БҲМнинг 20 дан 50 бараваригача жарима.
▪️10 суткагача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Jan, 06:29


📹 Ўзбекистонда бир йилда 2 мингдан ортиқ киши транспорт ҳодисаси қурбони бўлди

2024 йилда 9 мингдан ортиқ ЙТҲ юз берган. Унда 2203 киши ҳалок бўлган, 8901 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов айтиб ўтди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Jan, 05:45


Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш ниятида бўлган, унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, ҳудуд аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берадиган лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суришга тайёр ҳамда салоҳиятли, ташаббускор, истеъдодли ва ватанпарвар ёшлар инвестицион фаолият йўналишида ишга таклиф этилади.

➡️ Номзодларга:
▪️муносиб иш ҳақи,
▪️кареравий ўсиш,
▪️Миллий кадрлар захираси таркибига кириш,
▪️хорижий давлатларга хизмат сафарлари,
▪️раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқув дастурларида иштирок этиш имконияти яратилади.


➡️ Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжудлиги;
▪️камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эгалик;
▪️хорижий тиллар – хитой, инглиз ва немис тилларини мукаммал билиш.


Номзодларнинг ҳужжатлари қуйидаги ҳавола орқали 2025 йил 30 январга қадар қабул қилинади.

Маълумот учун телефон:
☎️ +998672255665

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Jan, 17:13


«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиалида матбуот анжумани бўлиб ўтди

2024-2025 йилги куз қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2 750 км электр узатиш тармоқлари ва 1 094 дона трансформатор пункти жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилди.

«Шунингдек, 98.6 км янги электр узатиш тармоқлари ва 24 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. 8 та подстанцияда қўшимча қувват захираси яратилди», дейилади «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан берилган хабарда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Jan, 17:01


#Сайхунобод_тумани

Гулбулоқ маҳалласида ичимлик сув тармоғини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди


Сайхунобод тумани Гулбулоқ маҳалласи Само кўчасида ичимлик сув тармоғи реконструкция қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 300 метр узунликдаги сув тармоғи янгиланмоқда, бу бўлса кўча аҳолиси учун ичимлик суви таъминоти сифатини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилади. Натижада 35 та хонадонда яшовчи 110 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Jan, 16:40


📹 Гулистон шаҳрининг Сайқал, Намуна ва Навбаҳор маҳаллаларидаги эски 2 қаватли уй-жойлар ўрнига реновация асосида замонавий турар жой мажмуаларини қуриш режалаштирилмоқда

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Jan, 15:43


Сирдарёда янги автомобил ишлаб чиқарила бошланди

Сирдарёдаги Асака Моторс автомобил заводида Хитой билан ҳамкорликда WULING N111 номли автомобили ишлаб чиқарила бошланди.

У 7 кишини сиғдира олади, 82 от кучига эга бўлган 1,2 литрли инжекторли двигател билан жиҳозланган. Ёқилғи сарфи 100 кмга 6,3 литр.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Jan, 08:56


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Jan, 05:01


Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлди

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Jan, 10:44


2024 йилда Ўзбекистонда 424 808 дона автомобил ишлаб чиқарилган. Улардан энг кўпи:

▪️Cobalt — 164 887 та;
▪️Damas — 101 912 та;
▪️Tracker — 45 918 та.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Jan, 06:11


💼 #Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Jan, 06:02


Маҳаллаларда янги лавозим ташкил қилинади

Вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.

Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Унга профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилади, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари хизмат олиб бориши ташкил этилади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

21 Jan, 17:10


📹 Обод юртнинг озода шаҳри

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

21 Jan, 11:09


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

Статистика агентлигига кўра, 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 млн 543 минг 167 кишини ташкил этган. Шундан:

▪️Аёллар сони – 18,6 млн киши;
▪️Эркаклар сони – 18,9 млн киши.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январ ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

21 Jan, 04:36


📹 «Маҳалла обод — юрт обод»

Вилоятимизда 3 кун давом этган кенг кўламдаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари мазкур шиор остида олиб борилди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Jan, 16:58


“Янги Сирдарё” газетасининг 20 январдаги 2-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ушбу сонда:
“Янги Сирдарё” газетаси – гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр;
Ташриф, учрашувлар, мулоқотлар;
Тадбиркорлик йўлида дадил қадамлар...;
Қарсак чалувчи эмасмиз!;
Бир жойда кўкарган дарахт;
Қахрамонлик кўрсатган эди;
“Яшил макон” лойиҳасига бағишланди;
Инсонларга қайта ҳаёт бахш этиб...;
Бурчга содиқлик бахти;
Ҳайит ўтгандан кейин...;
Гожи – умрни узайтирувчи ўсимлик ёки саратон касаллиги билан курашадиган ягона табиий маҳсулот хусусида;
“Анзират буви” маҳалла кезади каби қизиқарли, мулоҳазали, танқидий мақолалар, воҳамиз ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўрин олган.

🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Jan, 16:34


📹 Электрон аравача ёрдамида жамиятнинг фаол аъзосига айланган тикувчи қиз ҳикояси

Гулистон туманида яшовчи Хуршида Турдиева болаликдан ногиронлиги бўлган. У тикувчиликни ўргангач уйда ўтиравермай, бошқалар қатори катта жамоаларда ишлашни истарди. Лекин унинг қўл аравачаси борлигида бирор юмуш билан кўчага чиқиши қийинчиликлар туғдирар эди.

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан электрон юритмали аравача берилиши унга янги имкониятлар эшигини очди.

Қаҳрамонимиз ҳозирда туман марказидаги «Алена техтил» тикувчилик корхонасига ишга кирган. Ўз маҳорати ва тиришқоқлиги билан қисқа фурсатларда меҳнат жамоасида ўзининг ўрнига эга бўлиб, ҳамкасблари ҳурматини қозониб келмоқда.

Электрон юритмали аравача унинг нафақат жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол аъзоси бўлишига, балки ўз ҳунари ортидан даромад топишига ҳам хизмат қилмоқда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Jan, 16:16


Мирзаобод туманида «Саховат ва кўмак» жамғармасидан 335 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилган

Мирзаобод туманида ўтган 2024 йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган 335 нафар фуқароларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 451,3 миллион сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди. Шундан:

▪️ 17 нафар фуқароларнинг даволаниши учун 47,5 миллион сўм;
▪️ 123 нафар фуқароларга дори-дармон воситалари учун 186 миллион сўм;
▪️ 3 нафар фуқароларнинг коммунал тўловлари харажатлари учун 1,5 миллион сўм;
▪️ 135 нафар фуқароларнинг кийим-кечаклари учун 133 миллион сўм;
▪️ 20 нафар фуқарога кўмир хариди учун 21,7 млн сом;
▪️ 3 нафар фуқароларни уй-жойини мослаштириш ва хонадон таъмири учун 19,7 миллион сўм;
▪️ 26 нафар фуқароларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун 12.95 миллион сўм;
▪️ 8 нафар фуқароларни уй таъмири учун 29 миллион сўм ажратилган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Jan, 16:11


Боёвут туманига 40 мингдан зиёд сифатли тут кўчатлари келтирилди

«Ушбу кўчатлар туманимиздаги ипакчилик соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиш билан биргаликда, юртимизнинг экологик мувозанатини яхшилаш учун ҳам хизмат қилади», - дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

Айни вақтда тут кўчатларининг автомобил йўллари ёқалари, дала ер майдони ҳамда аҳоли хонадонларига экиш ишлари олиб борилмоқда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Jan, 15:34


📹 «Диёр янгиликлари»: Ободонлаштириш ишлари

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Jan, 14:07


📹 Гулистон шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида турли манзарали кўчатлар экилмоқда

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Jan, 12:09


2024 йилда мигрантлар томонидан юборилган пул ўтказмалари 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилган.

Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 млрд доллар) келиб тушган. Қолган қисми Қозоғистон (795 млн доллар), АҚШ (577 млн доллар), Жанубий Корея (534 млн доллар), Туркия (405 млн доллар), Буюк Британия (135 млн доллар) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Jan, 18:10


Сенат Раиси Боёвут туманида ўрганишлар олиб борди

Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, хорижий инвестициялар миқдорини ошириш ҳамда ҳудуд аҳолисини даромадли иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Боёвутда бўлди.

Сенат раиси дастлаб туман ҳокими Дилфуза Уралова ҳамроҳлигида «New York Center Co» МЧЖ хорижий корхонаси фаолиятини кўздан кечирди. Узоқ вақт бўш турган бинодан унумли фойдаланиш орқали мазкур корхонада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган ҳолда ун ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилган.

Танзила Норбоева мазкур корхонада 2025 йил давомида инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ҳажмнини ошириш борасидаги режалар тақдимоти билан танишди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Jan, 13:06


📹 Гулистон шаҳрида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Jan, 12:22


Янгиер шаҳрида жойлашган 9-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПҚ-462-сонли Қарори асосида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланди. Унда давра суҳбати, ижодий ишлар танлови, расмлар танлови, саҳна кўринишлари каби ижодий кеча ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди билан ўқувчиларни яқиндан таништиришдан иборат.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Jan, 11:48


Дам олиш кунларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

▪️Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, шимолда ёғингарчилик қор шаклида, қолган ҳудудларда асосан ёмғир шаклида кузатилади.

▪️18–19 январ кунлари баъзи жойларда қор билан ёғади. Ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +2…+7 даража бўлади. Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Jan, 07:39


Мактаб ва коллеж ошхоналари Э-аукцион орқали ижарага берилади

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар аукционда қатнаша олади:

▪️тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
▪️умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
▪️ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
▪️шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Jan, 07:29


Nokia смартфонлари сотувдан олиб ташланди

Финляндиянинг HMD Глобал компанияси Nokia бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатди. Компания бозордаги йирик брендлар — Apple ва Samsung билан рақобатга дош беролмади. Шу сабабли улардан воз кечишга қарор қилинди.

Nokia бозордан бутунлай чиқиб кетмаяпти — компания арзон ва кўп функцияли тугмачали телефонларни етказиб беришда давом этади. Айнан шу моделлар 2000 йиллар бошида брендни дунёга машҳур қилганди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Jan, 06:58


Қўлдаги ҳар 5 та пулдан 2 таси 100 000 сўмлик банкнотдир — Марказий банк

Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги банкнотлар сони 152 млн донага етган.

Улар орасида энг кўп тарқалгани 100 000 сўмлик купюра бўлиб, у пул муомаласининг 40,9 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга, 200 000 сўмлик пуллар эса йил давомида 50 000 сўмликни ортда қолдириб, иккинчи ўринга чиқди.

Ҳозирда барча пулларнинг 23,4 фоизи шу қийматдаги банкнотлардир.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Jan, 04:42


«Янги Сирдарё» газетаси гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр деб топилди

Куни кеча ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, танловда иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилган. Улар танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳоланиб, 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Сирдарё» газетаси «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

16 Jan, 16:50


#Матбуот_анжумани

Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналистлар, блогерлар, вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

Анжуманда бошқарма томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар, экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, экология бошқармаси фаолиятини жамоатчиликка кенг тарғиб қилишдаги фаол ҳамкорлиги учун бир гуруҳ журналист ва блогерларга экология бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Матбуот анжумани қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди. - Экология бошқармаси

➡️ https://t.me/yangisirdaryogazetasi

YANGI SIRDARYO

16 Jan, 13:21


Масъуллар масъулиятсиз бўлишса...

Айнан қиш мавсумида ёнғинлар хавфи ва сони янада ортади. Ёнғин чиқишининг айримларига эса, электромонтаж учун яроқсиз бўлган симлардан фойдаланиш, бунинг оқибатида электр чақнаши ҳолати юз бериб, ёнғин содир бўлиши мумкин. Аммо барчасининг туб замирида бефарқлик ётади.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

27 Dec, 13:44


❗️#АРГОС_эслатади

Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

▪️Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

27 Dec, 13:34


Гулистон шаҳрида пенсия олувчилар ва уларга тўланадиган пулларнинг умумий миқдори тўғрисида маълумот

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Гулистон шаҳри бўлими маълумотларига кўра, Гулистон шаҳрида пенсия олувчилар сони жами 12 минг 734 нафарни ташкил этади.

Шундан,  1 минг 615 нафари нақд пулда ва 11 минг 119 нафари пластик карталар орқали олади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

26 Dec, 05:48


#Қорбоболаркарвони

Қадрли ёшлар, Қорбоболар карвонини кутиб олинг!


«Ёшлар форуми – 2024» доирасида аҳолига, айниқса ёшларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида Сирдарё вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 26-27-28 декабрь кунлари #Қорбоболаркарвони ташкил этилмоқда.

Йўл-йўлакай улар ота-оналар ҳамда ёшларга Янги йилнинг кутилмаган совғаларини ҳадя этишади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

26 Dec, 05:22


Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби

2024 йилда Республикадаги 208 туман ва шаҳарларда "Инсон" марказлари ва маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу тадбирлар доирасида 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун 100 дан ортиқ хизмат кўрсатиш тизими яратилди.

Ёлғиз ёки якка ёлғиз шахсларни қўллаб-қувватлаш учун реестр шакллантирилиб, унга 2 429 нафар шахс киритилди. Уларга пуллик ижтимоий хизматлар ташкил этилди. Шунингдек, 10 169 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий экспертиза орқали ногиронлик гуруҳлари аниқланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиб, улар учун 30 турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари тақдим этилади.

Электрон савдо майдончалари орқали 85 мингдан ортиқ шахсларга ваучерлар тарқатилиб, уларнинг аксарияти буюртма қилинган воситаларни олиш имконига эга бўлди.

2021 йилдан буён ҳозирги кунга қадар Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган 2 490 нафар бола давлат томонидан уй-жой билан таъминланди.

Ижтимоий нафақаларни тақсимлаш тизими рақамлаштирилиб, 1,7 миллиондан ортиқ оилаларга онлайн режимда нафақа тайинлаш имконияти яратилди. Кам таъминланган оилалар учун автоматик ҳисоблаш тизими йўлга қўйилди, бу нафақа ажратиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштирди.

🎬 Батафсил видеода…

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Dec, 16:31


Биласизми?
ИЧАН ҚАЛЪА ФАҚАТ МУЗЕЙМИ, ЁКИ...


Хива деганда барчамизнинг кўз ўнгимизга биринчи бўлиб Ичан қалъа келади, шундайми?
Шундай экан, Хоразмга борган инсон қалъага кирмай қайтмайди. Кўпчиликнинг назарида у ер фақатгина очиқ осмон остидаги музей, холос. Аслида эса ундай эмас.

👉 БАТАФСИЛ 👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Dec, 12:05


💼 #Тайинлов

Набижан Абдалиев — Ўзбекистон Миграция агентлиги Сирдарё ҳудудий филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Абдалиев тайинловга қадар Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси лавозимида ишлаётган эди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Dec, 10:18


“Ҳуррият” газетасининг бугунги 51-сонида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоеванинг 70 ёши муносабати билан Баҳром Боймуродовнинг “Журналистика – менинг ҳаётим” сарлавҳали мақоласи нашр этилди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Dec, 07:18


Чиқиндидан қарзи борлар дарҳол электр энергиясидан узилмайди

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Унга кўра, истеъмолчи чиқинди хизматларидан қарздорлиги ҳақида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилингандан кейин қарздорликни бартараф этиш учун истеъмолчига 5 кунлик муддат берилади. Ушбу муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўлов қабул қилиш вақтинчалик чекланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Dec, 03:17


Ўзбекистонда автомобиль давлат рақами салкам 1 миллиард сўмга сотилди

Авторақамлар онлайн аукционида сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга сотилди.

Мазкур авторақам дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган. Аукцион охирида эса бу авторақамнинг нархи 965 миллион 250 минг сўмга кўтарилган.

Ушбу авторақам учун комиссия тўлови 48,7 миллион сўм, гаров 33,75 миллион сўмни ташкил этади. Тўловни ҳисобга олган ҳолда якуний қиймат 1 миллиард 14 миллион сўмни ташкил этди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Dec, 13:58


Янги йилда ўзбекистонликлар 5-6 кун дам олади

Президент қарорига асосан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабр – 2 январ) дам оладиган бўлди. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар эса қаторасига 6 кун (28 декабр – 2 январ) дам олишади.

▪️ 28 декабр, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

▪️ 29 декабр, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

▪️ 30 декабр, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

▪️ 31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

▪️1 январ, чоршанба — Янги йил байрами;

▪️ 2 январ, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Dec, 06:34


📸 Ўзбекистонда қанча одам пенсия олади?

Пенсия жамғармаси 2024 йил 1 декабр ҳолатига пенсия олувчилар сонини маълум қилди.

Сирдарё вилоятида пенсия олувчилар сони 104,7 минг киши пенсия олади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Dec, 15:39


📹 Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланадими?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Dec, 15:10


Айрим давлат рақами белгиларига тўлов миқдори камайтирилди

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган янги буйруққа кўра (рўйхат рақами 2303-7, 23.12.2024 й.), рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш ва алмаштириш учун тўловлар миқдори пасайтирилди.

➡️ Мототранспорт воситалари ва тиркамалар учун

▪️Илгари: БҲМнинг 1,75 баробари.
▪️Янги ставка: БҲМнинг 1,5 баробари.

Электромобиллар ва бошқа транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш

➡️Электромобиллар ва мототранспортлар учун:

▪️БҲМнинг 1,5 баробари.

➡️Барча автотранспорт воситалари учун:

▪️БҲМнинг 6,84 баробари.

➡️ Қайта рўйхатдан ўтказиш:

▪️Ҳар қандай транспорт воситаси учун: БҲМнинг 10 фоизи.

Шунингдек, транспорт воситасининг шикастланган ёки йўқотилган гувоҳнома дубликатини олиш учун олдинги қўшимча тўловлар бекор қилинди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Dec, 15:07


Туман ва шаҳарлар ҳокимликларига қўшимча маъмурий ваколатлар берилади

Туман (шаҳар)лар ҳокимликларига 1 январдан белгиланган вазирлик ва идоралар туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идоралар ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ваколати берилади.

Ҳокимлар ҳокимлик балансидаги кўчмас мулкларни муайян шартлар асосида тадбиркорларга тўғридан тўғри 10 йилга ижарага бериш ваколатини ҳам олмоқда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Dec, 15:06


Ҳафта сўнггига қадар ёғингарчиликсиз илиқ ҳаво кузатилади

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +10 даражагача, жанубий ҳудудларда +15 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат -2 даража совуқдан +3 даража иссиққача кўтарилади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Dec, 07:23


Баҳром Боймуродовнинг “ИСМИМИЗДАН НЕГА УЯЛАМИЗ?!” сарлавҳали мақоласи “Жадид” газетасининг 20-декабрдаги 52-сонида нашр этилди.

- Кўзингизга қарамайсизми!

- Ўзингизку келиб урилган!

- Кўчани ўртасида турасизми!

- Менга қаранг. Исмингиз нима?

- “Жорж”. Нима эди!

- Мени бир дўстим бўлар эди Жўрақул деган. Шунга ўхшаб кетар экансиз!

- Тўхта-тўхта. Умаралимисан!...

Саид Аҳмад, Алп Жамол, Эргаш Каримов, Элбек Мусаев... каби ижодкор-адибларимиз жамият ҳаётида бўладиган ишларни 40-50 йил олдиндан кўра билган назаримизда. Бўлмаса, ҳаммамизга маълум ва қанча кўрсак қайта-қайта кўрадиганимиз “Учрашув” номли ҳажвий филмлар жамланмасидаги юқоридаги каби воқеиликларда бугунги кунда урчийдиган ижтимоий иллатларни гўзал юмор тарзида баён этмас эдилар.


👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

03 Dec, 16:30


Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллигига
Тўра Сулаймон ижодида она тилимиз жилоси


Қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар ўз миллий тили билан фахрланиши бор гап. Энг майда миллат тили бўлган тақдирда ҳам бугунги глобаллашув даврида унинг йўқолиши умуминсоният учун маданий қашшоқлашувдир.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

03 Dec, 10:47


3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА


Ўзбекистон ногиронлар жамияти, карлар жамияти, кўзи ожизлар жамияти, ногиронлар ассоциацияси, Афғончилар бирлашмаси, “Чернобилчилар” ассоциацияси ҳамда ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари уюшмасининг 300 нафардан зиёд аъзолари иштирок этган Гулистон шаҳридаги “Регистон” тантаналар масканидаги байрам тадбири барчани хушнуд қилди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

03 Dec, 10:36


BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди

BBC нашри 2024 йил учун дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли аёллар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда астронавт, Нобел мукофоти совриндори, актрисалар, спортчи, журналист ва бошқа фаоллар қаторида ўзбекистонлик имконияти чекланган тадбиркор аёл Дилором Йўлдошева ҳам бор.

Маълум бўлишича, аёл 2 йил олдин ўрим-йиғим пайтида икки оёғидан айрилган. Шундан сўнг, у янги касб-ҳунарларни ўрганиб, тикувчилик бизнесини очган. Ҳозирда 40дан ортиқ шогирдларни тайёрлаб, уларни иш ва даромадли қилиб келмоқда.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

03 Dec, 06:19


Ҳурматли Сирдарёликлар, жорий йилнинг 4-декабрь куни соат 10.30 да Мирзаобод туманида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Тўра Сулаймон уй музейининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Шунингдек, соат 11.30 да вилоят мусиқали драма театрида Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллигига бағишланган "Қуёшга интилган шоир" адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.

Манзил: Мирзаобод тумани, Турғун Ахмедов МФЙ, Т.Сулаймон кўчаси, 7-уй


➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

03 Dec, 06:01


“БИЗ ДОИМО БИРГАМИЗ”

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори билан 3 декабр Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Оқолтин туман ногиронлар Жамияти, туман ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими билан ҳамкорликда 3-декабр "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан “Бўстон” маҳалласида "Занжирли фермер" хўжалиги раиси Баходир Пардаев ва Оқолтин Автосалони бошлиғи Бекзод Зармасов хомийлигида "Биз доимо биргамиз! " шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида 80 нафар ногиронлиги бор шахслар иштирок этди. Байрам дастурхони ёзилиб, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек хомийлар томонидан ажратилган совғалар топширилди.

Байрам тадбири кўтаринки рухда ўтказилди.


➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

02 Dec, 16:32


“Янги Сирдарё” газетасининг 2 декабрдаги
50-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.


Ушбу сонда:
Имконияти чекланганлар ҳамиша эътиборда;
Маҳаллаларда — зиё масканлари;
Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори;
Бошоқли дон етиштиришда замонавий технологияларнинг аҳамияти;
Ёшлар муаммоси ижобий ҳал этилди;
Велосипеддаги нуроний;
Тўра Сулаймон ижодида она тилимиз жилоси;
“Қуёшга яқин шоир”;
Гап кўрган одамлар;
ОИВ инфекциясига қарши курашишни сусайтирмайлик;
Қалбдаги қуёш;
Тилга эътибор-элга эътибор;
“Саватчи қизлар” дунё кезади каби қизиқарли, мулоҳазали мақолалар, воҳамиз ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўрин олган.

🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

02 Dec, 13:09


Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

➡️ Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба  Янги йил байрами, дам олиш куни;

❗️14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

02 Dec, 12:15


УСКУНАЛАР БАРҚАРОР ИШЛАШИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ МУҲИМ ВАЗИФА САНАЛАДИ

Юртимизда 15 ноябрдан 15 декабрга қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги этиб белгиланиб, Сирдарё иссиқлик электр станцияси электр цехи жамоаси ҳам ўз олдига қўйган режа ва чора-тадбирларига асосан салмоқли ишларни олиб бормоқда.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

02 Dec, 10:57


🩸#Диққат Ҳайрия акцияси!

Жорий йилнинг 3-декабрь Сирдарё вилоят қон қуйиш марказида 3-декабрь Ҳалқаро ногиронлар куни – муносабати билан, “Бор мехримиз сенга, болажон!” донорлик ҳайрия акцияси бўлиб ўтади.

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган мазкур донорлик акциямизга барча юртдошларимизни таклиф этамиз!

Азиз ватандошим!
Бемор болажонларни ҳаётга қайтариш йўлида биз билан бирга бўлинг. Келинг🤝 қўл беринг!!!

⏱️Донорлар қабули 09:00дан 16:00 гача

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

01 Dec, 13:05


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари тегишли битимни имзолади.

🇺🇿🇨🇳

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

01 Dec, 08:15


Конституция куни муносабати билан уч кун дам олинади

Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари  — уч кун дам олади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

01 Dec, 05:59


🇺🇿 🇨🇳 Сирдарёда Хитой ва Ўзбекистон археологлари ноёб топилмаларни аниқлади

Топилмалар Менгчактепа ҳудудида аниқланди. Улар орасида ипак парчалари, тери маҳсулотлари, бронза ойналар, тўртбурчак тешикли тангалар ва марваридлар бор.

Олимлар топилмаларни келгусидаги тадқиқотлар учун сақлаб қолиш мақсадида замонавий органик материаллар консервацияси усулларини қўллашмоқда. - Sputnik

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

30 Nov, 13:50


📹 Виждон

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

30 Nov, 06:19


❗️#Диққат

«Кадастр рақамини берамиз» - деб эшик тақиллатиб келганларга пул бериш керакми?
Ўзи хатловда кимга тўлов қилиш керак?


Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Неъмат Атамуратов барчасини тушунтириб берди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

30 Nov, 05:18


"Маърифат улашиб" лойиҳаси давом этади

Янгиер шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида "Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида ўқувчилар билан ижодий учрашув ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ижодий кенгашлар котибияти бош мутахассиси, шоир Шоди Отамурод иштирок этди. Тошкент Кимё технологиялари институти Янгиер филиали ушбу учрашувга бош қўшганлиги ҳам диққатга сазовор. Ўз навбатида институт томонидан мактаб кутубхонасига бадиий адабиётлар туҳфа этилганлиги янада қувончлидир.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 16:01


Мени ранжитган савол ёхуд нега замондошларимиз матбуотга беписанд қарашмоқда?

Яқинда керакли маҳсулотларни харид қилиш учун озиқ-овқат дўконига кирдим. Сотувчи салом-аликдан сўнг қўлимдаги газетага разм ташлади.

—Бу газетами? Ие, қойил-ей, ҳалиям газета ўқийдиганлар борми?—деди киноямуз.

Юзларим бир зумда ловиллаб кетди. Рости, биринчидан, сотувчининг вилоятимиз ҳаётининг кўзгуси ва нуфузли минбари ҳисобланган газетага беписанд қараганига, одамларнинг борган сари маънавиятсиз бўлиб бораётганига хафа бўлган бўлсам, иккинчидан, сотувчининг матбуотга ҳурматсизлиги менинг ҳамиятимга текканди. У ўзича нималарнидир исботламоқчи бўлгандек, жағи жағига тегмай яна сўзлай бошлади.


👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 13:10


ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда коррупция ҳолатларининг олдини олиш учун кескин кураш олиб борилмоқда. Шу жумладан, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш жарёнларида ҳам сўнгги 6 йилликда коррупцион ҳолатлар деярли учрамаяпти, десак, муболаға бўлмайди.

👉БАТАФСИЛ: 👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 10:49


Қувайтлик инвесторлар Боёвут туманида қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирди

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова қувайтлик инвесторларни қабул қилди. Музокаралар чоғида туман марказида кўп қаватли уйлар қуриш, хизмат кўрсатиш марказлари барпо этиш, тиббий лаборатория ташкил этиш, экотуризм корхоналарини очиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича ҳамкорлик қилиш лойиҳалари муҳокама этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.

Шунингдек, икки томон расмийларининг кенг доирадаги мулоқотлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан «Б2Б» форматидаги учрашувлар ҳам ташкил этилди. Учрашувдан сўнг сармоядорлар ҳудудларга чиқиб, туманнинг салоҳияти билан танишдилар.

Жумладан, туман марказидаги бўш турган бино ўрнида кўп қаватли турар-жой ҳамда хизмат кўрсатиш комплекси барпо этиш, тиббиёт бирлашмаси ҳудудида ДХШ асосида тиббий хизматларни ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича учрашувлар ўтказилди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 10:15


“ЖАДИДЛАР ИЗИДАН” ЯНГИ ЖАДИДЛАР ЕТИШИБ ЧИҚСА...

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгандан сўнг барча соҳаларда чиқарилаётган қарор ва фармонлар замонга мос, узоқни кўзлаган, жамият тараққиётига ҳисса қўшиши билан аҳамиятли эканлигини дунё эътироф этмоқда. Бу жиҳат таълим жараёнида сифатга алоҳида эътибор қаратилаётганлигидан ҳам кўринади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини янада шакллантириш, уларга аждодларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали китобхонликка жалб этиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилмоқда.


👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 09:31


⚡️2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 07:08


Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади

«Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган«, — деди президент.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 07:05


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзоди кўрсатилди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

20 Nov, 06:02


2025–2026 ўқув йилидан мактабларда киберспорт ва дронларни бошқариш дарслари қўшилади

Янги ўқув йилидан мактабларда янгиланган ЧҚБТ дарслари ҳафтасига 2 марта ўтказилади. Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди.

Унда ўқувчилар ўқ отишни, дронларни бошқаришни ўрганадилар. Шунингдек, робототехника танловлари ва ҳарбий-спорт мусобақалари ташкил этилади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 16:04


Болага китоб беринг!

Кейинги йилларда китобхонликни юксалтиришга, китоб тарғиботига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, китоб болалар учун энг яхши совға эканлиги, китоб мутолаа қилган ўқувчиларнинг дунёқараши, тасаввури кенг, зукко ва билимдон бўлиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу борада кўплаб хайрли ишлар, ибратли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 12:01


Ранглар оламининг ошуфтаси

Истеъдод ҳар бир инсонга Оллоҳ томонидан бериладиган буюк неъматдир. Еру кўкни яратган зот кимгадир илмларни яхши ўзлаштириш, кимгадир ҳунарни, яна кимларгадир кашфиётчилик, яна кимларгадир яратувчилик қобилиятини инъом этади. Тасвирий санъат соҳасини танлаган кишиларнинг ҳам ижодкорлик қобилияти туғма бўлиб, кейинчалик йиллар давомида ўз устида тинимсиз ишлаш жараёнида маҳоратларини ошириб боришади.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 10:56


Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди

Ўзбекистон ҳукумати янги шаклланган парламент олдида ўз ваколатларини расман топширди. Бу жараён 27 октябр куни ўтказилган парламент сайловларига мувофиқ равишда амалга оширилди.

Конституциянинг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига кўра, ҳукумат янги сайланган парламент олдида ўз ваколатларини соқит қилиши шарт.

Шу асосда, 19 ноябр куни Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, амалдаги ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Амалдаги ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунча ўз фаолиятини давом эттиради.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 10:50


Гулистон шаҳрида югуриш мусобақаси ўтказилди

Гулистон шаҳрида вилоятда мавжуд ОТМ талабалари ўртасида «Талаба югур» югуриш мусобақаси ўтказилди. Унда 800 нафарга яқин иштирокчилар «Дўстлик» канали бўйлаб 3 км бўлган масофага югурди.

Мусобақа якунига кўра Гулистон давлат университетидан 24 нафар, Гулистон давлат педагогика институтидан 24 нафар, Тошкент кимё-технология институтидан 24 нафар талабалар совринли ўринларни қўлга киритди.

Эндиликда ғолиб ва совриндор бўлган талабаларни мусобақа Низомига асосан 6,4,2 ойлик шартнома маблағлари тўлаб берилади ҳамда «Ректор стипендияси» билан мукофотланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 09:03


❗️#Диққат

Телеграм мессенжерида «Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди» каби ёзувли хабар билан бирга сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда.

Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин. Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 08:32


МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Яқинда вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Самандар Садуллаев иштирокида вилоятимизнинг 2025 йил учун маҳаллий бюджети муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда 2025 йилда бюджет ҳамда солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар ва 2025 йилги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 08:24


Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Лаосда КХДР миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувни қувайтлик Аҳмад Ал Али бошқаради.

🇰🇵 КХДР — Ўзбекистон 🇺🇿
🗓 19 ноябрь | 17:00
🏟 «Лао» стадиони. Вентян, Лаос.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

19 Nov, 04:52


Конституция байрами куни (8 декабр) якшанбага тўғри келгани сабабли, Меҳнат кодексига мувофиқ, душанба куни қўшимча дам олиш куни берилади. Унга кўра:

▪️ 7 декабр (шанба) – 5 кунлик иш жадвалидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун иш куни;
▪️ 8 декабр (якшанба) – байрам куни, барча учун дам олиш;
▪️ 9 декабр (душанба) – қўшимча дам олиш куни;
▪️ 10 декабр (сешанба) – Барча учун иш куни.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Nov, 15:49


2024 йил январ-сентябр ойларида темир йўл транспортидан бир кунда ўртача 26,7 минг нафар йўловчилар фойдаланган. - Статистика агентлиги

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Nov, 15:48


📹 No comment | 18 - ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Nov, 13:36


“Янги Сирдарё” газетасининг 18 ноябрдаги
49-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.


Ушбу сонда:
Юрт байроғи — ифтихоримиз;
Маҳаллий бюджет муҳокамасига бағишланди;
Ранглар оламининг ошуфтаси;
Болага китоб беринг!;
Шаффофликни таъминлаш мақсадида;
Мени ранжитган савол ёхуд нега замондошларимиз матбуотга беписанд қарашмоқда?
Қайга бормай, бошда дўппим...;
Адабий гурунг — Маматовлар хонадонида;
Қирғизистонлик инвестор — пешқадамлар қаторида;
Ер участкаларидан ўзбошимчалик билан фойланилса...
Ёшлар учун имкониятлар яратилганда..;
Қиш мавсумини беталофат ўтказайлик;
“Алпомишнинг қайтиши” каби қизиқарли, мулоҳазали мақолалар, воҳамиз ҳаётига оид муҳим янгиликлар ўрин олган.

🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Nov, 11:45


Сирдарёда 1 кг палов неча пул туради?

Статистика агентлиги октябр ойида вилоятлар марказидаги умумий овқатланиш муассасаларида паловнинг ўртача нархини маълум қилди.

Унга кўра, Сирдарё вилоятида 1 кг паловнинг нархи 180 187 сўм (1 порцияси = 25 741 сўм) эканлиги аниқланган.

Энг қиммат палов Тошкент шаҳри (241 787 сўм), Бухоро вилояти (236 019 сўм) ва Қашқадарё вилоятида (214 816 сўм) қайд этилган.

Энг арзон ош эса Наманган вилоятида (155 407 сўм), Фарғона вилоятида (177 296 сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (180 026 сўм)  эканлиги аниқланган.

❗️Маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.


➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

15 Nov, 15:03


ЯНГИЕР ШАҲРИДАГИ НАМУНАЛИ МАКТАБЛАРГА ТАШРИФ

Бугун Янгиер шаҳридаги 7- ва 9-умумий ўрта таълим мактабларига ОАВ ходимлари иштирокида “ПРЕСС-ТУР” ташкил этилди. Мақсад мактабларда амалга оширилган ишлар, ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шароитларни оммалаштириш. Бундан ташқари Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган 5 ташаббус доирасида амалга оширилган ишларнинг натижасини кўз-кўзлаш.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

15 Nov, 08:43


Сирдарёда чиқиндиларни қайта ишловчи 11 та корхона фаолият кўрсатмоқда

Сирдарё вилоятида жами 11 та иккиламчи хом ашёларни қайта ишлаш корхонаси мавжуд бўлиб, бугунги кунда пластмасса, қоғоз, қора металл, қоп чиқиндилари, тери ва шиша қолдиқларидан иккиламчи хом-ашё маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда. Ушбу корхоналар томонидан йилига 21 071 тонна чиқиндилар қайта ишламоқда. Бу кўрсаткич қайта ишлаш даражасининг 18 фоизини ташкил қилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳудудида ўртача бир кунда 425 тонна, бир ойда 12 750 тонна, бир йилда эса 153 000 тонна қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. - Экология бошқармаси

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

14 Nov, 10:07


#Тайинлов

Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона марказига янги директор тайинланди


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг тавсияси ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тегишли буйруғига асосан, Таштанов Мухиддин Джуманазарович - Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилояти ахборот-кутубхона маркази ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Мазкур тайинловга қадар М.Таштанов - Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона марказида ҳисобчи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

14 Nov, 09:38


Ҳурматли фуқаролар!

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 10:00 да Сирдарё архитектура ва қурилиш техникуми биносида Сирдарё вилояти прокуратураси ташаббуси билан ҳудудлардаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

Унда корхона, ташкилотлардаги мавжуд вакант жойлар билан танишиб, ўзингизга маъқул келган ишга жойлашишингиз мумкин.

Шу куни аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид муаммоларини бартараф этишни кўзлаб, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Шерзод Якубов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Отабек Мавлонбердиевларнинг сайёр қабули ўтказилади.

Тадбирда иштирок этиб, ўзингизга муносиб ишга жойлашинг! Меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорликни йўлга қўйиш масалаларидаги муаммоингизга ечим топинг!

📍Геолокация

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

14 Nov, 05:26


Сирдарё вилоятида нечта оилавий корхона фаолият юритмоқда?

Сирдарё вилоятида 2024 йилнинг 1 октябр ҳолатига жами 293 та оилавий корхона фаолият юритиб келмоқда. Бу ҳақда статистика бошқармаси маълум қилди.

➡️ Оилавий корхоналарнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

▪️ Гулистон шаҳри – 59 та;
▪️ Гулистон тумани – 50 та;
▪️ Боёвут тумани – 48 та;
▪️ Мирзаобод тумани – 34 та;
▪️ Сирдарё тумани – 27 та;
▪️ Янгиер шаҳри – 26 та;
▪️ Сайхунобод тумани – 13 та;
▪️ Ховос тумани – 13 та;
▪️ Ширин шаҳри – 10 та;
▪️ Оқолтин тумани– 10 та;
▪️ Сардоба тумани – 3 та.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

14 Nov, 05:19


Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Доҳада Қатар миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:15 да «Жассим бин Ҳамад» стадионида бошланади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

13 Nov, 09:40


Мини фельетон

“UZTAXI”: ТАКСИ ЎРНИГА “АФСУСКИ...”


Мен таксида юрадиган одам эмасман. Бироқ бугун эрталаб таксига ишим тушиб қолди. Набирамни репетиторга олиб боришим керак эди. Тўхтамай ёмғир қуйиб турибди. Набирам шамоллаб қолмасин деб “1191” рақамни териб, такси буюртма қилдим. Лекин бойталман таксидан дарак бўлмади. Йўлга чиқиб, йўловчи машинада кетдик.

Такси ўрнига 88 128 34 25 рақамидан: “UZTAXI-1191. АФСУСКИ, ҲОЗИР ТАКСИ ЮБОРА ОЛМАДИК. КЕЙИНГИ САФАР АЛБАТТА, ЮБОРАМИЗ!” деган СМС олдим.

ТАКСИ ЎРНИГА “АФСУСКИ”НИ ЖЎНАТГАН UZTAXI ТАШКИЛОТИДАН КЎНГЛИМ ҚОЛДИ. ИЧИМДА “БУ ВАЪДАНГНИ ПИШИРИБ Е!” дедим. Тўғри қилибманми, а!


Муҳаммадали Аҳмад

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

13 Nov, 06:16


🌱 #Яшил_макон

Сирдарёда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бугунги кунда 91 минг 100 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди
Экология бошқармаси.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

13 Nov, 05:32


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Ғелон қишлоғида биринчи қор

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

13 Nov, 05:13


Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Марказий ҳарбий округда жойлашган «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Ўн кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинган. Хусусан, икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

12 Nov, 17:12


Айрим шахсларга темир йўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади

Ҳукумат Қарори билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар танловига кўра темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталардан бир йилда фақат бир марта берилади.

Бориш ва қайтиш учун бепул чипта олишда исталган транспорт (темир йўл ёки автобус) туридан фойдаланилиши мумкин.

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб бораётган бир нафар шахс ҳам бориш ҳамда қайтиш учун бепул чипта олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

12 Nov, 17:03


Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди

Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида 81,7 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган хорижликлар мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган: 👇

🇹🇯 Тожикистон — 62 347 нафар;
🇰🇿 Қозоғистон — 9 537 нафар;
🇰🇬 Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
🇷🇺 Россия — 1 424 нафар;
🇹🇲 Туркманистон — 727 нафар.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

12 Nov, 13:54


Жорий йил 6-12 ноябрь кунлари Гулистон шаҳри бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасига мезбонлик қилди.

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 400 нафарга яқин боксчи 15 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

YANGI SIRDARYO

11 Nov, 12:01


❗️БИЗНИ МАҲАЛЛА ҚОЛИБ КEТАДИМИ?

Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтидаги режа-графикда нега бизнинг маҳалламиз йўқ? Бизда хатлов бўлмайдими? 

Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Н.Атамуратов бу ҳақда тўлиқ маълумот берди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

11 Nov, 05:17


Сирдарёда аҳолининг тоза ичимлик сувидан бўлган дебитор қарздорлиги 34, 7 млрд сўмдан, юридик ташкилотларники эса 2,5 млрд сўмдан ошиб кетган. - «Сирдарёсувтаъминоти»

▪️ Батафсил

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

11 Nov, 05:09


Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилади!

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни вужудга келтириши мумкин.

Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз.

Миграция агентлиги

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

11 Nov, 04:55


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

11 Nov, 04:31


«11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан «Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!» деган ғоя асосида «Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги» эълон қилинди

Шу муносабат билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти бошланғич ташкилотларда меҳнат жамоалари билан учрашувлар ўтказмоқда. Шундай учрашувлардан бири Гулистон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Р.М.Бедилов қатнашди ва жамоани байрам билан қутлаб, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталди.

Гулистон шаҳри 4-умумтаълим мактаби меҳнат жамоаси аъзолари ҳам ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаолларга шаҳар кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

08 Nov, 16:16


Лифтлардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш

Ҳурматли Президентимиз томонидан халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида барча ҳудудларда янги уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берилган.

Сирдарё вилоятида ҳам янги уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Барпо этилаётган мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида уларни лифтлар билан жиҳозлаш эҳтиёжи ҳам ошади.


👉 БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

08 Nov, 15:20


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра:

➡️ II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

▪️Батиров Абдурахман Рузумбаевич - Боёвут туманидаги «Боёвут Тўмарис шифо» масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори;

➡️ «Дўстлик» ордени билан

▪️Хлевная Елена Андреевна - Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори тақдирланди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

08 Nov, 14:05


Юзи нурли, ҳаёти ибратли

Яқинда Гулистон шаҳридаги муҳташам «Регистон» тўйхонасида вилоятимиз қишлоқ хўжалиги ривожига катта ҳисса қўшган меҳнат фахрийси Абдураззоқ ҳожи ота Нажмиддиновнинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тантанада вилоят ҳокими А.Махмудалиев қатнашди ва ҳожи отани қутлуғ ёши билан муборакбод этиб, вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

08 Nov, 12:22


Гулистон шаҳридаги Президент мактабида 11 ноябрь «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

11 ноябрь «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан ходимлар ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйини қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Энг муҳими, ходимлар уюштирилган тадбирда ўз билимларини ишга солган ҳолда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишди. Ўйинда жами 6 та жамоа иштирок этди. Якуний натижаларга кўра:

🥇 1-ўринни «Интеллект» жамоаси
🥈 2-ўринни «Шарқ» жамоаси
🥉 3-ўринни «Суқрот» жамоаси қўлга киритди.
🏆 Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

08 Nov, 12:15


Ховос тумани аҳолиси диққатига!

Бугун, 8 ноябр куни соат 18:30да Сирдарё телеканали орқали тўғридан -тўғри «Очиқ мулоқот» кўрсатуви эфирга узатилади. Унда Ховос туманида куз –қиш мавсумига тайёгарлик борасида олиб борилатёган ишлар ҳамда бу борадаги муаммолар тўғрисида сўз боради.

Сизда мавзуга доир ҳар қандай савол, мурожаат ёки таклифлар бўлса, соат 18:00дан бошлаб 94-351-68-82 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки кўрсатувда бевосита иштирок этишингиз мумкин.

Саволларингизга Ховос тумани сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар жавоб беради.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

08 Nov, 12:14


2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда 6х15 метр ўлчамли сузиш ҳавзалари барпо этилади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

08 Nov, 12:01


“Нажот елкани”

Қўлимда ховослик кекса ғазалхон Давлат Турсуннинг “Нажот елкани” деб номланган шеърий тўплами. Китобни бир-бир варақлаб, ўқишга тушаман. Мисралар қатидан мумтоз адабиётимизнинг бўйи уфургандек бўлади. Шарқ адабиётида башар фарзандларини комилликка ундовчи бир йўналиш бор. Бу дидактик адабиёт деб номланади.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

07 Nov, 12:32


Энг малакали ҳамшира-тренер

Гулистон шаҳридаги 4-оилавий поликлиниканинг олий тоифали ҳамшираси Наргиза Примқуловани бугунги кунда юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган ҳамкасблари соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни, янги лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган тренер сифатида яхши билишади. Бундан ташқари у вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги бош амалиётчи ҳамшира ҳам саналади.

👉БАТАФСИЛ👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

07 Nov, 12:30


10 ноябрь — Тиббиёт ходимлари куни ИСЛОҲОТЛАР — ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул. Шу боис ҳам Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, бошқарма тизимидаги даволаш профилактика муассасаларида замонавий технологияларга асосланган ташхислаш ва даволаш услубларининг жорий этилаётгани, юрак, буйрак, хуллас, инсон тана аъзолари билан боғлиқ юқори технологияли амалиётларни ўтказиш, инсонларнинг умр кўриш давомийлигини узайтиришда муҳим қадамлардан бири бўлмоқда.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

07 Nov, 09:06


Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Хакимовнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Ахмеджанова Покиза Шавкатовна Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Cирдарё вилояти ҳокими лавозимига Махмудалиев Акмалжон Азимжонович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Cирдарё вилояти Кенгашининг қарори билан Акмалжон Махмудалиев Cирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Oct, 07:02


Ўзбекистонда туғилиш камайишда давом этмоқда

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етди, аммо 9 ой якунларига кўра, мамлакатда туғилиш 3,2%га қисқарган ва 693 897 нафарни ташкил этган. Ўтган йили шу даврда 716 885 туғилиш қайд этилганди.

Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Oct, 06:06


🇺🇿Бугун ички ишлар органлари ходимлари куни!

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тизимдаги барча хизматчиларни, фахрийларни самимий қутлаймиз.

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли хизматингизни қадрлаймиз.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

25 Oct, 05:46


25 октябрь куни Ўзбекистонда «Қоғозсиз бир кун» эко-акцияси ўтказилади

Акция «Халқаро қоғозсиз кун» муносабати билан ташкил этилмоқда.

Ундан кўзланган мақсад қоғоздан фойдаланишни камайтириш ва маҳсулотдан оқилона фойдаланишни тарғиб қилишдир.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Oct, 17:06


#Биласизми

Ўқув хоналарининг ҳарорати неча даражада бўлиш керак?


Таълим муассасаларида ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши керак:

▪️Енгил жисмоний иш учун — камида 21°C.
▪️Ўртача оғирликдаги иш учун — камида 17°C.
▪️Оғир жисмоний иш учун — камида 16°C.
▪️Физика лабораториялари учун — 18°C - 21°C оралиғида
▪️Ҳавонинг нисбий намлиги эса 40 – 60 фоиз бўлиши тавсия этилади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Oct, 11:06


"Сайлов -2024"

Ўзбекистон "Халқ" демократик партиясининг сайлов жараёнларида амалга ошираётган тарғибот ишлари хусусида

https://youtu.be/csqhHKKvfRo?si=pSJU1wTT8geyzBgY

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Oct, 10:45


"Сайлов -2024"

Ўзбекистон "Экологик" партиясининг сайлов жараёнларида амалга ошираётган тарғибот ишлари хусусида

https://youtu.be/2gyt82w0T1s?si=Ls74G5Cy-CZ6Q7OZ

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Oct, 07:15


Сирдарё вилояти туризм салоҳияти Хитойда тарғиб қилинди

Туризм қўмитаси ҳамда Сирдарё вилояти туризм бошқармаси ходимларидан иборат делегация жорий йилнинг 16—18 октябр кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «COTTM Beijing» халқаро туризм ярмаркасида фаол иштирок этди.

Батафсил

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

24 Oct, 05:11


Нуронийларнинг жамиятдаги ўрни

Президентимизнинг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада янада муҳим ўзгаришларни бошлаб берди.

Масъул вазирлик ва идоралар, айниқса, “Нуроний” жамғармаси билан яқин ҳамкорликда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилди.


👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Oct, 05:21


Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 225 минг 333 нафар фуқарога янги пенсиялар тайинланди.

Шундан:

▪️179 183 нафар фуқарога ёшга доир пенсия;

▪️32 428 нафар фуқарога ногиронлик пенсияси;

▪️13 722 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

23 Oct, 03:04


🚘 Бугун навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига, барча юртдошларимизга шахсий транспорт воситалари ўрнига атроф-муҳитга кам зарар етказадиган жамоат транспорти, велосипед каби транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

➡️ — Батафсил

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Oct, 18:10


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Oct, 15:09


МИЛЛАТ ғурури

Ўзбек тилига давлат тили мақомини берган Қонун қабул қилинганига ўттиз беш йил бўлди. Бу албатта, тарих учун жуда қисқа фурсат. Шу вақт орасида она тилимизнинг софлигини сақлаш, мавқеини юксалтириш йўлида улкан ишлар амалга оширилди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Oct, 13:31


Пойтахтдаги сирдарёликлар нималар дейишди? муваффақият формуласи

Сирдарё вилояти педагогик маҳорат марказида “Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида таълим, илм-фан ва амалиётнинг ўзаро интеграцияси” мавзусида ноанъанавий тадбир бўлиб ўтди.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Oct, 12:02


"Сайлов 2024"

"Миллий тикланиш" демократик партиясининг сайлов жараёнларида амалга ошираётган тарғибот ишлари хусусида

https://youtu.be/XtQhH9Qpx68

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Oct, 11:25


Сирдарёлик гиламдўз — хорижда

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, умрининг ҳар онини бесамар ўтказмасликка, ўзидан келажак авлодга нималардир қолдиришга ҳаракат қилиб интилиб яшашади. Сайхунободлик Асиба опа Ботирова ҳам таълим соҳасида 36 йил фаолият юритиб, ҳозирда момоларимиздан қолган гилам тўқиш, сўзана тикиш, урчуқда ип йигириш каби қўл меҳнати билан анча-мунча қўшни мамлакатларда ўз ҳаридорларига эга бўлган фаол ҳунармандлардан.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

22 Oct, 10:01


"Сайлов 2024"

Адолат социал демократик партиясининг сайлов жараёнларида амалга ошираётган тарғибот ишлари хусусида

https://youtu.be/0kPUCv4sYp0

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Oct, 13:08


Sayxunobodda qayta ishlash korxonalari koʻpaymoqda

Bahrom BOYMURODOV/“Xalq soʻzi”. Sayxunobod tumani ahli nafaqat tomorqadan unumli foydalanish, balki investitsiya kiritish, aholini ish bilan taʼminlash, kambagʻallikni qisqartirish, tadbirkorlikning turli yoʻnalishlarini yoʻlga qoʻyish va yanada rivojlantirish borasida ham boshqa hududlarga oʻrnak boʻlmoqda. Shu maʼnoda aytish lozimki, “Sayxunobod tajribasi” asosida butun mamlakatimiz boʻylab keng koʻlamli ishlar kutilgan samarasini berayotir.

БАТАФСИЛ: https://xs.uz/uz/post/sajkhunobodda-qajta-ishlash-korkhonalari-kopajmoqda

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Oct, 06:01


❗️ #Диққат

Жорий йилнинг 21 октябр куни вилоят мусиқали драма театрида Тўра Сулаймон ҳамда Ҳалима Худойбердиева шеърлари билан айтилган энг яхши қўшиқлар ижрочиси вилоят кўрик-танлови ўтказилади


«Кўрик танловда 15 ёшдан 40 ёшгача бўлган истеъдодли, профессионал ва ҳаваскор ижрочи хонандалар иштирок этишлари ҳамда Тўра Сулаймон, Ҳалима Худойбердиева шеърларига басталанган қўшиқларни ижро этишлари мумкин бўлади», - Сирдарё вилояти маданият бошқармаси.

📲 Мурожаат учун телефон:
91) 508-10-10

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Oct, 05:45


Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 537,3 минг нафар аёлларга 54 ёшдан пенсия тайинланди

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёлларга 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилган.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами 537 288 нафар аёлларга 54 ёшдан пенсия тайинланди.

Шунингдек, мазкур ёшда пенсияга чиққан аёллар сони 2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 27 979 нафарни ташкил этди.

Пенсия жамғармаси

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Oct, 05:29


❗️#Эслатма

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар танловларда иштирок этиш учун «Хорижда иш» дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

Бунинг учун номзод Ягона идентификация тизими - ONE ID дан рўйхатдан ўтган бўлиш керак.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Oct, 05:21


"Сайлов 2024" Овоз бериш жарёнларига тайёргарлик

Сайлов жараёнларига тайёргарлик сайлов комиссиялари ва сайлов участкаларида қандай амалга оширилмоқда. Овоз бериш учун ташкилий ишлар ниҳоясига етдими. "Янги Сирдарё" газетаси ходимлари шу жиҳатларни ўрганди.

https://youtu.be/vE4T2eEBO5s?si=Op1HCF5tp1Kg28OS

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

18 Oct, 04:39


Жорий йилнинг 17 октябр куни Гулистон шаҳри маданият бўлими 29-сон «Дўстлик» маданият маркази қошидаги «Камалак» болалар рақс ансамбли ҳамда «Ёш томошабинлар» халқ театри жамоасининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Oct, 11:40


25 октябрь куни Ўзбекистонда «Қоғозсиз бир кун» эко-акцияси ўтказилади

Акция «Халқаро қоғозсиз кун» муносабати билан ташкил этилмоқда.

Ундан кўзланган мақсад қоғоздан фойдаланишни камайтириш ва маҳсулотдан оқилона фойдаланишни тарғиб қилишдир.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Oct, 10:44


СИРДАРЁНИНГ ҚОВУНИ ТОТЛИ, НЕГА?

Сирдарёда қовуннинг «Оқуруғ», «Бўрикалла», «Кўкча», «Қизилуруғ», «Сариқ ҳандалак», «Оби новвот», «Шакарпалак», «Кампир қовун», «Амир қовун», «Кўкча» каби бири-биридан тотли 50 дан ошиқ нави етиштирилади. Самарқанднинг нонига, Шерободнинг анорига, Паркентнинг узумига, Сирдарёнинг қовунига дуо кетган деб, бежизга айтилмайди-да!

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Oct, 09:18


«САБО»нинг сифатли сут маҳсулотлари

Янгиер шаҳридаги “Сабо” ёрлиғи остида ишлаб чиқарилаётган сут ва сут маҳсулотлари элга манзур бўлаётганининг сабаби маҳсулотларининг юз фоиз табиийлигида.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube

YANGI SIRDARYO

17 Oct, 09:08


“Маҳалла еттилиги” фаолиятидан

Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида бўлгани каби, Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласида ҳам маҳалла фаоллари, кекса ёшдаги нуронийлар билан хамжиҳатликда кўплаб хайрли тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

👉БАТАФСИЛ:👈

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website | YouTube