Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (@xorazmssb)の最新投稿

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси のテレグラム投稿

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали - t.me/xorazmssb
1,594 人の購読者
2,618 枚の写真
749 本の動画
最終更新日 10.03.2025 01:47

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси によってTelegramで共有された最新のコンテンツ

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

09 Mar, 16:13

393

Хабар берганимиздек, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Хоразм филиали Татаристон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Суд-тиббий экспертиза бюроси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Хоразм телеканалининг "Хоразм 24" дастуридаги лавҳа шу ҳақда.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

08 Mar, 06:55

722

Бугун тиббиёт соҳасини оқ либосли фаришталар, ўз касбига содиқ опа-сингилларимиз фаолиятисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўз ҳаётини беморлар дардига дармон бўлишга бахш этган, хаста қалбларга қувонч улашаётган дарёдил шифокорлар, қўли енгил ҳамшираларнинг шарафли ва матонатли меҳнати ҳар қанча таҳсину эътирофга муносиб.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ишловчи хотин-қизлар байрам муносабати билан эҳтиром кўрсатилди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

07 Mar, 10:15

962

Бугун Богот туман тиббиёт бирлашмасида ҳам миллий қадриятлар кенг тарғиб килинмокда. ТТБда 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб аёллар ўртасида “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида шашка, шахмат, стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилиб, ғолиблар ва юздан ортиқ аёллар маъмурият ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

07 Mar, 07:38

787

Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам миллий анъана ва қадриятлар кенг тарғиб қилинмоқда. Бугун ўтказилган тадбирларда 100 дан зиёд тиббиёт ходимлари иштирок қилдилар
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

07 Mar, 06:19

942

Хива туман тиббиёт бирлашмасида миллий либослар челленжи "Аёлга эҳтиром" тадбирига уланиб кетди. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан элга саломатлик улашиб келаётган аёллар муносиб тақдирланди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

04 Mar, 06:57

582

Соғлом овқатланиш ва миллий қадриятлар тарғиб қилинди
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасалари ходимлари аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва миллий қадриятларни, миллий либосларни кенг тарғиб қилмоқдалар.
Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Урганч шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган тадбирда саломатлик столлари ташкил қилинди. Ёшликдан тўғри овқатланишга одатланишнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги аҳамияти кенг тушунтирилди. Шунингдек, миллий анъана ва қадриятларимиз руҳий саломатлигимизни муҳофаза қилишда муҳим аҳаиятга эгалиги таъкидланди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

03 Mar, 10:02

781

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ҲОЖАТХОНА ПУЛЛИК ЭМАС



Ижтимоий тармоқларда “Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида хожатхоналар нега пуллик?” мавзусида хабар тарқалди.
Хабарда келтирилган ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганилди. Маълум бўлишича, тиббиёт бирлашмаси ташқи хожатхонаси тозалигига ва санитар ҳолатига масъул кичик тиббий ходим Ж.Х. ва фуқаро ўртасида тушунмовчилик юзага келган.
Хожатхонадан фойдаланиш бепул бўлиб, у ишчи ҳолатида. Бундан ташқари, беморлар ва уларнинг яқинлари учун муассаса биноларида ҳам қулай санитар шароитлар яратилган.
Ўрганиш натижалари асосида тиббиёт бирлашма мутасаддиларига бундай холатга бошқа йўл қўймаслик ҳамда кундалик тозалаш ишларини назорат қилиш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

03 Mar, 07:14

674

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида “Меҳнат қонунчилиги меъёрларини суд амалиётида қўллаш ва меҳнат низоларининг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарни Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқамаси ҳуқуқшуноси С. Исмоилов олиб борди.
Семинарда Хоразм вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари З.Султанов, Э.Рўзимов сўзга чиқиб, меҳнат низоларига оид ишлар тўғрисида ахборот бердилар.
Меҳнат низолари орасида энг кўп учраётган низо тоифалари ҳақида тўхталинди. Шунингдек, суд амалиётида аниқланаётган иш берувчи ташкилотлар томонидан кўп ҳолларда йўл қўйилаётган айрим хато ва камчиликлар таҳлил қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари, меҳнат низолари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Судьялар қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

28 Feb, 15:30

2,369

МИЛЛАТНИ ҚАДРИЯТЛАР ЮКСАЛТИРАДИ

Ҳар бир миллат ўз тили, урф-одатлари, қадриятлари ва либослари билан барҳаётдир. Бугун вилоятимиздаги тиббиёт муассасалари ходимлари томонидан миллий ўзлигимиз, либосларимиз кенг тарғиб қилинмоқда.
Айниқса, республика она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали жамоаси миллий либослар тарғиботида жонбозлик кўрсатмоқда. Марказда нафақат шифокору ҳамширалар, балки ёш оналар ҳам миллий руҳни қалбан ҳис қилишлари учун гўзал муҳит яратилди.
Марказдаги миллий руҳ бўлажак оналарга куч-қувват бахш этиб, янги Жалолиддинлар, Тўрабекхонимларни тарбиялашга даъват этмоқда. Зеро, миллатни оналар юксалтиради.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

28 Feb, 12:00

1,472

Бугун вилоятимиздаги барча тиббиёт муассасаларида миллий либослар ва урф-одатлар кенг тарғиб қилинди. 10 мингга яқин тиббиёт ходимлари челенжда иштирок этиб, юртдошларимизни миллий ўзлигимизни қадрлашга ундадилар.