Жамоанинг 300 дан зиёд ходимлари миллий либосларимиз нақадар бетакрор, гўзал ва жозибали эканлигини кўз-кўз қилдилар.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси のテレグラム投稿

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали - t.me/xorazmssb
1,594 人の購読者
2,618 枚の写真
749 本の動画
最終更新日 10.03.2025 01:47
類似チャンネル

12,912 人の購読者

5,386 人の購読者

3,495 人の購読者
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси によってTelegramで共有された最新のコンテンツ
Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм филиали жамоаси ҳам жума-миллий либослар челленжида фаол иштирок қилдилар.
Жамоанинг 300 дан зиёд ходимлари миллий либосларимиз нақадар бетакрор, гўзал ва жозибали эканлигини кўз-кўз қилдилар.
Жамоанинг 300 дан зиёд ходимлари миллий либосларимиз нақадар бетакрор, гўзал ва жозибали эканлигини кўз-кўз қилдилар.
МИЛЛИЙ УРФ-ОДАТЛАР ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ
Вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларида миллий урф-одатлар ва миллий либослар кенг тарғиб қилинмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали жамоаси қишнинг сўнгги кунини баҳорий кайфиятда кутиб олдилар.
Муассасада миллий либослар, миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатлар кўргазмаси ташкил қилинди.
Нафақат миллий либосларимиз, балки одатларимиз ҳам нақадар гўзал ва жозибали. Буюмларимиз ҳам ўзига хос. Миллий таомлар янада тотли.
Ушбу маънавий-маърифий тадбир 200 дан зиёд иштирокчиларга руҳий-маънавий қувват бағишлади.

Миллий либос – миллат маънавияти ва маданиятининг кўзгуси. Уларни кундалик ҳаётга татбиқ қилиш миллий қадриятларга ҳурмат белгисидир. Тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари, беморларга нафақат жисмоний, балки маънавий шифо ҳам бағишламоқда.
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали жамоаси ҳам миллий либослар тарғиботида фаол иштирок этмоқдалар. Бугун эрталабдан марказнинг 100 дан зиёд ходимлари миллий либосларда хизмат кўрсатишни бошлади.

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят телерадиоканали ҳамкорлигидаги "Саломат бўлинг" кўрсатувининг юқумли касалликларга бағишланган сонини томоша қилинг. Кўрсатувда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси малакали мутахассислари мавсумий касалликлар, уларнинг олдини олиш, даволаш самарадорлиги ҳақида сўз юритиб, томошабинларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтардилар.
Устоз шифокорнинг охирати обод бўлсин!
Аҳмад Қурбонбоев
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган Аҳмад Қурбонбоев 88 ёшида оламдан ўтди.
А. Қурбонбоев 1937 йилда Ҳазорасп туманида туғилган. 1966 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Биринчи сон вилоят шифохонасида, Ҳазорасп туман шифохонасида шифокор-рентгенолог, вилоят ижроия қўмитасида йўриқчи, бўлим мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.
1983-1989 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлган. 1989-2000 йилларда Иккинчи сон вилоят шифохонаси бош шифокори бўлиб ишлаган.
Аҳмад Қурбонбоев ўз фаолияти давомида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш борасида самарали чоралар кўрган.
Аҳмад Қурбонбоевнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Устоз шифокорнинг номи шогирдлари, ҳамкасблари қалбида абадий сақланиб қолади.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси,
Ўзбекистон врачлар ассоциацияси вилоят бўлими

❗️ССВ: Оилавий поликлиникаларда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми пулли бўлмайди
✅ Ижтимоий тармоқларда оилавий поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.
❓ Хўш, бу қанчалик асосли?
➡️ Ушбу саволга Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов жавоб берди.
📖 — Маълумки, Конституциямизнинг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, айни пайтда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги 28 та диагностик текширув, 22 та лаборатор таҳлил, 138 турдаги дори воситалари, 57 та тиббий буюмлар, энг кўп учрайдиган 110 та ташхис, шунингдек, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 76 та тиббий буюмлар, 27 та оператив даво ҳамда энг кўп учрайдиган 257 та ташхис киритилган бўлиб, давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.
📁 Янги қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига бепул тақдим этиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларидан ташқари қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.
📌 Яъни бу орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам пакетига кирмайдиган қўшимча хизматларни тартибга солиш кўзда тутилган.
🩺 Ушбу қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган ҳажмга киритилган тиббий хизматларни давлат ҳисобидан ёки бепул олиш учун бемор белгиланган муддатларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тегишли тиббий кўриклардан ўтиши, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиши талаб этилади. Бунга шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш кирмайди, албатта.
📝 Беморнинг тор соҳа мутахассисига бориб даволаниши учун эса оилавий шифокорнинг йўлланмаси зарур. Шундан сўнг кафолатланган ҳажм доирасида тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.
📲 Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма беради ҳамда бемор мазкур йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилади ва (ёки) унинг тавсиясига кўра, шифохонага ётқизилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда тиббий хизматлар пулли асосда тақдим этилади.
💉 Бу билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, пулли асосда амалга оширилади.
👩⚕️ Бунда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам қўшимча хизмат ҳисобланиши (бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно) белгиланмоқда.
‼️ Қисқа қилиб айтганда, қонунчиликка киритилаётган ушбу янгилик давлат тиббий суғуртаси механизмлари самарадорлигини ошириш, бирламчи тиббиёт муассасаларида оилавий шифокорлар ёки тиббиёт бригадалари томонидан аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларнинг бепул ва сифатли кўрсатилишига зарур шарт-шароитлар яратади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐 @ssvuz | 🌐 @ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐 Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАР АСОСИДА ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАМИЗ
Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Хоразм филиалида ҳам миллий анъана ва қадриятлар кенг тарғиб қилинмоқда. Тиббиёт ходимлари бу тарғибот ёш авлодни ёт ғоялар, зарарли одатлар таъсиридан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблашмоқда. Бугун ўтказилган тадбирларда 100 дан зиёд тиббиёт ходимлари иштирок қилдилар.

Дўсчанов Бахтиёр Аллаберганович
Ўзбекистон тиббиёт соҳасининг йирик вакилларидан бири, таниқли олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор Дўсчанов Бахтиёр Аллаберганович 2025 йил 9 февраль куни 75 ёшида оламдан ўтди.
Бахтиёр Дўсчанов 1950 йил 11 ноябрда Урганч шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 1974 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг “Санитария гигиена” факультетини тамомлаб, Хоразм вилояти санитария ва эпидемиология станциясининг овқатланиш гигиенаси бўлимида санитар врач лавозимида иш бошлаган.
Б.Дўсчанов 1976 йилда вилоят Санитария эпидемиология станциясида бўлим бошлиғи, 1977 йилда Урганч шаҳар Санитария эпидемиология бош врач ва 1984 йилда Хоразм вилоят бош санитария врачи лавозимларига тайинланди. 1995-1998 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатди.
1998- 2006 йилларда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига директорлик қилди.
Кейинги йилларда Б.Дусчанов ТТА Урганч филиали “Умумий гигиена” кафедрасида профессор лавозимида фаолият кўрсатган.
Бахтиёр Аллаберганович ўз умрини тиббиёт, соғлиқни сақлаш ва илм-фан тараққиётига бағишлаган инсон эди. Унинг тиббиёт ва гигиена соҳасида олиб борган илмий тадқиқотлари аҳоли саломатлигини яхшилаш, тиббий профилактика чораларини такомиллаштириш ва экология билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш борасида улкан аҳамият касб этган. Олимнинг “Хоразм таомлари”, “Шифобахш таомлар ва шарбатлар”, “Авесто ва тиббиёт” каби илмий асарлари нафақат миллий тиббиётимиз, балки халқаро тиббиёт соҳасида ҳам муносиб ўринга эга. Б.А.Дўсчанов 520 тадан ортиқ илмий мақолалар, монографиялар, ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Илмий ишлари Франция, Дания, Россия, Украина, Молдавия ва республиканинг марказий нашрларида эълон қилинди.
Профессор нафақат илм-фан ривожига, балки юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашга ҳам катта ҳисса қўшган. У кишининг раҳбарлигида 15 дан ортиқ фан номзодлари, 7 та фан доктори етишиб чиққан, ўнлаб илмий ишларга раҳбарлик қилган. Тиббиёт олийгоҳлари ва коллежлари учун дарсликлар ёзган, халқаро илмий анжуманларда фаол иштирок этган, ТТА Урганч филиалида раҳбарлик қилган йилларида Франция, Дания, Корея, Россия ва Украина каби давлатлар билан самарали ҳамкорликлар ўрнатган.
Бахтиёр Аллаберганович 1984 йилда “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, 1986 йилда “Ҳурмат белгиси” ордени ва 2002 йилда Украина халқаро академиясининг “Золотая Фортуна” мукофоти билан тақдирланган.
Фидойи устоз, жонкуяр раҳбар ва етук олим сифатида Дўсчанов Бахтиёр Аллабергановичнинг хотираси шогирдлари, ҳамкасблари ва соҳа мутахассислари қалбида абадий сақланади.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси,
Ўзбекистон врачлар ассоциацияси Хоразм вилоят бўлими,
ТТА Урганч филиали жамоаси

Қарор ижроси назоратда
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда РИОваРИАТМ Хоразм филиали томонидан Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли қарори ижроси юзасидан Боғот ва Ҳазорасп туманларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Таҳлил натижалари асосида ўтказилган йиғилишда Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари Гулбика Аллаберганова, РИОваРИАТМ Хоразм филиали директори Отахон Тожиддинов, филиал маммолог врачи З. Қазақова ва онкохирурги А. Сапарбаев иштирок қилиб, Президент қарорининг аҳамияти, унинг ижросини таъминлаш орқали аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш кучайтирилиши ҳақида гапирдилар.
Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, «маҳалла еттилиги», хотин - қизлар фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар, туман онкологи ва “онконазорат хонаси” гинеколог врачи, туман оилавий поликлиника мудирлари, умумий амалиёт шифокорлари ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирда вилоятда ўтказилаётган онкоскрининг текширув натижалари, аёллар ва уларнинг оила аъзолари орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, даволаш ҳамда оқибатлари ҳақида кенг тушунтириш берилди.
Маҳалла фаолларининг ва фуқароларининг саволларига жавоб қайтарилди, керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, онкоогоҳлик, соғлом турмуш тарзи ва бошқа бир қатор масалалар бўйича семинар ташкил этилиб, кўргазмали маъруза қилинди.