Аёл билан олам мунаввар. @womanuzzz Channel on Telegram

Аёл билан олам мунаввар.

@womanuzzz


Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋
Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot
реклама учун @ayubxon1226

Аёл билан олам мунаввар. (Uzbek)

Аёл билан олам мунаввар канали – унга тили тузилган турфа мавзуларни кизикарли бирлаштириш мавзуси. Ушбу каналда сиз деганлар ичидан бир унга топшингиз мумкин! Сизларга екса, бу канал бизнинг бахтиёрлик сизамиз. 🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Турфа ва мавзудаги таклифлар учун, @Ayolbilanolam_bot гурухларига киринг. Реклама учун @ayubxon1226 гурухига мурожаат қилинг.

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 16:31


Хайрли тун

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 13:25


ДАЙДИ ЭМАС ЭКАН !

Мен бу ҳикояни кўп айтаман. Чунки ундан кўп таъсирланганман.
Дaмашқ бозорларидан бирида кетаётган эдим. Маҳаллаларнинг биридан бир киши чиқиб йўлимни тўсиб деди:
- Сиз масжидда азон айтасиз-а?
- Ҳа!
- Кеча бир инсон менга айтишича, Дaмашқдаги ёпиқ бозорда отишма овози эшитилибди. Нима гаплигини билиш учун бошини кўтариб қарамоқчи бўлганида дайди ўқ келиб орқа миясига тегибди. У шол бўлиб қолибди. Унинг нима гуноҳи бор эди. Меҳнат қилиш ибодат эмасми?! Унинг хотини, бола-чақаси бор эди. Ишлаш гуноҳми? Унинг нима гуноҳи бор?! Хато қаерда? Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш айбми?!
Мен дедим:
- Мен сабаб нимадалигини билмайман. Аммо шуни биламанки, Аллоҳ зулм қилмайди. У одилдир. Аммо бунинг жавобини билмайман!

Йиигирма йил ўтганидан сўнг Аллоҳнинг ҳикмати билан масжидда бир маъҳад мудири билан гаплашиб қолдим. У шундай деди:
- Мен Дамашқ маҳаллаларидан бири бўлмиш Майдонда яшайман. Бизнинг бир қўшнимиз бор эди. У акасининг етимларга тегишли уйни эгаллаб олди. Саккиз йил мобайнида уйни уларга бермай юрди. Болалар Шом қориларининг шайхи бўлмиш бир зотга шикоят қилишди. У зот ҳозир вафот қилиб кетган. Шайх уни чақиртириб етимларнинг уйини беришини сўради. У шайхга ниҳоятда қўпол гаплар билан гапириб, уйни бермаслигини айтди.
Шайх болаларни чақириб уларга деди:
- Болаларим! Бу сизнинг амакингиз. Ундан қозига шикоят қилиб юрманг. Тўғри Аллоҳга шикоят қилинг!
Бу гап кечқурун соат 21.00 да бўлиб ўтган эди. Эрталабки соат 9.00 да уларнинг амакиси отишмада хабарни билиш учун бошини кўтариб қараган ва орқа миясидан ўқ еган биз таниган ҳалиги киши эди.
Юқорида биз ўқни "дайди ўқ" дедик. У дайди эмас, тўғри топиб келган ўқ экан!


Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 12:25


Ўзингиз учун хам вақт ажратинг!

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 11:20


Турмушимизда баъзи бир кишилардан «пулимни қора кунимга сақлаб/асраб қўйдим» каби сўзларни эшитиб қоламиз. Натижада пул ҳақиқатдан ҳам ўша инсоннинг қора кунига хизмат қилади.

Аммо-бироқ, «лекин»и бор.

Лекини шундаки, бир қарашда ёмондек туюлмайдиган сўз билан биз онг остимизга «установка» берган бўламиз. Бундан онгимиз қора кунга мўлжал олиб "ҳаракатланади". Яъни, онгимизда туғилган фикр онг остимизга кўчиб реал ҳаётимизга таъсир қилади. Албатта, бу ерда ишончнинг ҳам катта ўрни бор. Қора кун бир кун бўлишига/келишига ишонсак албатта у ўзини кўрсатади.

Энг яхшиси, «қора кун»имдан фойдаланиш ўрнига «яхши кун»имга деб ишонч билан позитив фикрласак албатта йиғган маблағларимиз яхши кунимизга хизмат қилади.

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 10:20


Тоза асални қандай фарқлайсиз?

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 09:15


📍 Музқаймоқни сиз билмаган фойдалари

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

Сутдан тайёрланган музқаймоқ таркибида кўп миқдорда минераллар, аминокислоталар, витаминлар ва липидлар мавжуд.

Бир дона музқаймоқ организмни кальцийга бўлган кунлик эҳтиёжининг 15 фоизини қондиради.

Музқаймоқ сил касаллигида, қон кетишларда, чарчоқлик, анемия, ошқозон ярасида тавсия этилади ҳамда музқаймоқ самарали гемостатик (қон тўхтатувчи) восита ҳисобланади, масалан, бурундан қон кетганда бир неча қошиқ ейиш тавсия этилади.

Таркибида сут бўлган овқатлар овуляцияни яхшилайди. Музқаймоқни кунлик менюсига киритилган аёлларни 60 фоиздан кўпроғида овуляция яхшилангани аниқланган.

Томоқ оғриғига қарши совуқ музқаймоқни аста-секин истеъмол қилиш орқали сиз томоқни паст ҳароратга одатлантиришингиз мумкин, бу келажакда томоқ касалликларига қарши туришга ёрдам беради. Совуқ десертни оз-оздан мунтазам, аста-секин истеъмол қилиш маҳаллий иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 08:15


Тилингизга эхтиёт бўлинг келинлар😂😂😂

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 07:15


— Қиз қандай экан?
— Кетворган экан.
— Йўғе, шунчалик чиройли эканми?
— Йўқ, борганимча кетиб бўлган экан...

😜😜😜

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 06:10


Сомса👍

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 05:10


БУВИЖОНЛАРИМИЗ АЙТАДИ...

🌸 Нокасдан қарздор бўлма, йўлда тутар, чўлда тутар.

🌸 Майда гап катта ишни ғарқ қилади.

🌸 Текин еган – кўзга тикан.

🌸 Олдин кулган кейин йиғлар.

🌸 Дунё кўрмай дунёнинг одами бўлолмайсан.

🌸 Ип кийса ҳам, ҳаёли бўлсин

🌸 Хотин эрини ё вазир қилади, ё разил қилади.

🌸 Элдан ошма, элдан қолишма.

🌸 Ҳар ким ўз кўмочига ўзи кул тортади.

🌸 Ҳосилинг кам бўлса, ҳаводан кўрма.

🌸 Сув бир лойқаламай тинимас.

🌸 Баҳорнинг бир куни йилга татийди.

🌸 Терган – термулмас.

🌸 Тўғри дарахтдан эгри соя тушмайди.

🌸 Сув қадрини қудуқ қазиган билар.

​​

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 04:10


Жуфтингизга жўнатинг😘

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 03:01


📝Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол.
Новвотми, конфетми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл...!!!
Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбўй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лахзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбўй хилқат бу шубхасиз - бола...
Аёл борки бари, қилади орзу, Уй, бойлик, тақинчоқ, пари жамоли,
Қай бирин хохлайсан, айт секин Деди: Менга кифоядир болам камоли...!!!

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 02:30


Ассалому алейкум қадрдонларим. 🌹

Аёл билан олам мунаввар.

21 Nov, 02:01


#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин 🌸

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Аёл билан олам мунаввар.

20 Nov, 16:30


Хайрли тун.

Аёл билан олам мунаввар.

20 Nov, 12:25


Тўрт мучаси соғ, шукри йўқ инсонлар қанча😔

Аёл билан олам мунаввар.

20 Nov, 10:20


Асабларни тинчлантирувчи видео.

Аёл билан олам мунаввар.

20 Nov, 08:15


Телефонсиз хаёт йўқ😂😂😳

Аёл билан олам мунаввар.

20 Nov, 06:10


Тирамису.

Аёл билан олам мунаввар.

20 Nov, 04:10


Гулларга бурканган шахар. 🥰👍

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 16:30


Хайрли тун, яхши дам олинг.

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 13:25


​​"Мўминлар мулойим ва хоксор инсонлардир".

Шарҳ: Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқорида келтирилган ҳадисларида мўмин одамнинг мўминлигини исбот қилувчи баъзи сифатларни қайд қилдилар. Шунга биноан, мўминнинг мўминлик белгилари қуйидагилардан иборат:
— мўминларга меҳр-мурувватли бўлиш;
— Ишбилармонлик, зийраклик, эҳтиёткорлик;
— ўзгаларни улфат қила олиш, уларга улфат бўлиш, яъни, одамлар билан тил топиша билиш;
— одамларнинг жону молига хиёнат қилмаслик;
– инсофли ва сахий бўлиш; бир-бирини суяб турувчи иморатлар каби мўминларни қўллаб-қувватлаш; китобийларга нисбатан илғорроқ бўлиш;
— овқат ейишда нафсни тия билиш;
— камтарлик ва мулойимлик.

"Жавомиъул калим"

#Мулоҳаза

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 12:25


Қиз боққан оталарга жаннат муборак.

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 11:20


Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.

Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.

Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.

Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.

Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.

Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.

Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

 

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 10:20


Қатиқни фойдали хусусиятини кўпайтирувчи рецепт 🍶

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 09:15


10 ТА ЭНГ ЗЎР ТАБИБ:

1. Қуёш нури
2. Кўп сув ичиш
3. Қаноат
4. Очиқ тоза ҳаво
5. Кунда ярим соат пиёда юриш
6. Мўътадил тўғри овқатланиш тарзи
7. Қуръони карим тиловати. У руҳнинг озуқаси, усиз руҳ яшамайди
8. Асал
9. Седана
10. Тунда етарли уйқу

Яқинларимизга юборамиз
!

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 08:15


Вазият жуда оғир😜🥴😂

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 07:15


Кинозалда сеанс кетарди. Залда ўтирган одам шундай азоб чекардики, барча кучларини "ошқозонида йиғилган газни чиқармаслик" га йўналтирилган эди...

Бир пайт экранда поезд шовқин солиб ўта бошлади. Шовқиндан фойдаланиб, бояги чарчаган томошабин ниҳоят "газ"дан қутилиб аҳволини енгиллаштирди, поезд ўтиб кетди. Залда яна сукунат ҳукм сурарди...

Муаммодан қутилганига хурсанд ўтирган кимсанинг қулоғига ёнидаги ўтирган одам аста шивирлади:
— Кечирасиз, сизга охирги икки вагонда гўнг олиб кетаётгандай туюлмадими..?

😂😂😂

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 06:10


Юмшоққина гўшт пишириш.

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 05:10


😢 Инсон йиғлаганда кўз ёши биринчи ўнг тарафдан тушса бу қувонч кўзёши, чап тарафдан тушса бу ғамли кўзёш ҳисобланади.

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 04:10


Жуфтингизга ширин сўзлар айтиб туринг.

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 03:01


ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ.

Тинимсиз ишлайсиз оилам дея
Зулматда ёқилган шамчироғимсиз
Уйимиз қўрғони бир ўзингиз сиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.

Ибодат қилайлик яратган учун
Қалбга жаннат ифорин таратиш учун
Мўмин-Муслима бўлмоқлик учун
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.

Осмонимда қуёшдек порлаганимсиз
Ибодатга тур деб чорлаганимсиз
Узун кўйлак кий деб жавраганимсиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.

Амрингиз бажаргувчи жуфтингиздурман
Сиздайин ёримдан миннаддорман
Икки дунё менинг Жаннатимдурсиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 02:30


Хайрли тонг. 😘

Аёл билан олам мунаввар.

18 Nov, 02:00


Тонг отиб, мехрибоним
янги кун келса,
Гуллар ифори ила шаббода елса.
Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
Ажабмас бирма бир ижобат бўлса!!!

Ассалому алайкум ҚАДРДОН ИНСОНИМ!!! 🌸🕊

Аёл билан олам мунаввар.

17 Nov, 16:31


Хайрли тун

Аёл билан олам мунаввар.

17 Nov, 13:25


📝 СОЛИХЛИК ХАКИДА...

Бир киши илимли инсондан суради:
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан биламан?
Илимдор инсон унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади.
Агар ота-онагни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан.
Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!
Бунга ушбу ҳадис далилдир:
"Инсон вафот топса унинг барча амали кесилади, факат учта амали давом этади:

1. Садақаи жория;
2. Фойда олинадиган илм;
3. Унинг ҳаққига ДУО ҚИЛАДИГАН СОЛИҲ ФАРЗАНД!"
Муслим ривояти.


Аллоҳим! Ота-онам менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек сен ҳам уларга раҳм қил!
Аллоҳим! Барчаларимизни дунёда солиҳлардан бўлиб яшашимизни, солиҳ ҳолда вафот топишимизни ва охиратда солиҳлар зумрасига восил бўлишимизни насиб айла!

Аёл билан олам мунаввар.

17 Nov, 12:25


Йигитнинг боши эгилмасин.

Аёл билан олам мунаввар.

17 Nov, 11:20


Кимнидир севасизми? Айтинг, кейин афсусланасиз.

Кимнидир соғиндингизми?
Ёнига боринг, кейин кеч бўлиши мумкин....

Кимнидир хафа қилдингизми? Тезроқ кечирим сўранг, виждон азоби ёмон.

Кимнидир кутяпсизми? Бўлди бас қилинг кутишни, ахир у қайтмаслигини биласизку.

Кимнидир кечира олмаяпсизми? Кечиринг уни, сиз ҳам хатолар қилгансиз.

Кимнидир унута олмаяпсизми? Унутишга ҳаракат ҳам қилманг, барибир бу бефойда. Шунчаки уни ширин туш эди деб тассавур қилинг!

Аёл билан олам мунаввар.

17 Nov, 10:20


📹 Онажонлар биз фарзандларга сув ва ҳаводек зарур шундай экан оналарни асранг...😢

Аёл билан олам мунаввар.

17 Nov, 09:15


Амниотик суюқлик (қоғоноқ суви) қайси холларда хира бўлади?

✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова:

Амниотик суюқлик - ҳомиладаги моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди, бундан ташқари, ҳомилани ҳар хил ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади.

✔️ Амниотик суюқликнинг хиралашиш сабаблари қуйидагилар:

🛑 Меконийнинг (ҳомиланинг туғилгандаги биринчи ахлати) амниотик суюқликка тушиши.

🛏 Ҳомиладорнинг пневмония, ўткир респиратор касалликлар, герпес билан касалланиши.

💊 Ҳомиладор қабул қилган баъзи препаратлар.

‼️Амниотик суюқликнинг хира бўлиши ҳомила учун хавфли бўлиб, кўпгина асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

🔬Бунинг учун гинеколог, керак бўлса, бошқа мутахассислар кўригидан ўтиш лозим.

 

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 16:31


Хайрли тун

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 13:25


📝Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйиша еталаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди. 
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсилар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.


Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингни ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 12:25


КАМТАР БЎЛСАНГ

Бобур Бобомурод
🎙Толибжон Исроилов

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 11:20


#Мотивация

"Ҳаммаси яхши" бўлиши шарт эмас. Муҳими, ҳамма нарсанинг ичидан "яхшиси"ни кўра олишдир...☝️

Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг❗️Жисман йиқилсангиз сизни туриб кетмоғингизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо руҳан йиқилсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар.

Ўзингизни асло руҳан синдирманг! Нима бўлса ҳам бошингизни мағрур кўтаринг, ўта кучли сабр эгасига айланинг, тишни тишга қўя билинг.

Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг. Чунки йўқотишларсиз борлиқнинг янги тортиқларини қабул қила олмайсиз. Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг. Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг. Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг.

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 10:20


Мехрибон акажоним борингизга шукур😊😊

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 09:15


Гўштларнинг фойдаси ва зарарлари ҳақида биласизми?

🐏Қўй гўшти соғлом одам учун жуда фойдали, бироқ иссиқ мизожга ярамайди. Салбий таъсирини йўқ қилиш учун зирк ҳамда тотим билан пишириш тавсия этилади.

🐄Мол гўшти меъдани мустаҳкамлайди, бироқ организмда савдо ва шиш пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун занжабил, мурч ва шарбат билан истеъмол қилиш керак.

Сиз қайси гўштдан кўпроқ ейсиз?

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 08:15


Шумтака дадасини чув туширди😂😂😂

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 07:15


Бир куни ёш келин ўзини хонасида дам олиб ётган экан. Қайнонасининг жаҳли чиқиб, ҳовлида ухлаб ётган мушукни ёнига келиб “Ухлаб ётаверасанми?!” деб ура бошлабди.
Бир пайт шовқиндан келини уйғониб чиқиб, ҳовлида юрган итни бир тепибди.
Қайнонаси:
— Нега бечора итни тепасиз? – деса, келин:
— Ё ўзи ухламайди вовуллаб, ё бошқаларни ухлатмайди, - деямуш.
😜😜😂

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 06:10


Мевали кекс.

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 05:10


Кимнидир ўзгартиришга уринма. Унинг ўзгариши сени шунчалик безовта қилса демак аввал ишни ўз ички оламингни тартибга солишдан бошла. Бошлашинг билан акс эттириш қонуни орқали ўзинг истаган муносабатни кўра бошлайсан.

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 04:10


Оилам қувончим. ❤️

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 03:00


БЎЛАДИ

Бировнинг ортидан мақтаган яхши,
Ёмонлаб қўйсангиз, ғийбат бўлади.
Агар ёлғон бўлса, айтганларингиз,
Ғийбатнинг ўрнига тухмат бўлади.

Ғийбату тухматдан асрасин Аллоҳ,
Бошингизга битган ғурбат бўлади.
Бировларни қўйинг, ўзингиз ўйланг,
Ўзни тўғриламоқ, манфаат бўлади.

Кимгадир қилсангиз яхшилик, савоб,
Уни асло гапирманг, миннат бўлади.
Риё учун бўлмасин, амалларингиз,
Қиёматда сизга, иллат бўлади.

Сиздан бахра олсин, атрофдагилар,
Эзгулик хамма вақт, ибрат бўлади.
Баҳоси тушмагай жавоҳирни хеч,
Яхшиликда доимо иззат бўлади.

Йўлларини тутинг Росулуллоҳнинг,
Бу йўлни тутмоқлик, суннат бўлади.
Ютқазмайди сира солиҳ бандалар,
Манзилида висол, жаннат бўлади.

Шуҳрат Шукур

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 02:30


Хайрли тонг азиз замондошим. 🌸🍃

Аёл билан олам мунаввар.

14 Nov, 02:01


#Хайрли_тонг

Мукаммал бўлишингиз
шарт эмас,
сохта бўлмасангиз бас!

Ассалом дунё!
Оламни борича қабул қилинг!
Иссиғи совуғи билан!
Шунда у сизни ҳам қабул қилади яхшилик ва ёмонликларингиз билан!

Аёл билан олам мунаввар.

13 Nov, 16:31


🌙 Ёстиққа бош қўйганда инсон,
Роҳат олар унда жисму-жон.
Оромингиз рохатли ўтсин,
Хайрли тун азиз қадрдон!

Аёл билан олам мунаввар.

13 Nov, 13:25


​​— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

Аёл билан олам мунаввар.

13 Nov, 12:25


Онанинг икки кўзидан ўпсин фарзанлар.

Аёл билан олам мунаввар.

13 Nov, 11:20


Ҳаётда ҳамма нарса худди сиз ўйлагандай бўлмаслиги мумкин. Билмайсизку ўйлаганингиз сиз учун хайрли ёки хайрли эмаслигини.

Вазиятни, ҳар лаҳзани шунчаки қабул қилинг. Сизга келгани айни сизга керак бўлгани. Бўлишингиз керак бўлган жойда бўла олмаганингизни инсонларга, нарсаларга боғламанг. Шундай бўлиши сиз учун яхши бўлганини тан олинг. Ахир ичингизда сиз билмаган Сиз бор. У билан қанча яқин муносабатда бўлсангиз ҳаётнинг асл юзини кўрсангиз ҳам завқ билан қабул қила бошлайсиз.

Аёл билан олам мунаввар.

13 Nov, 10:20


Сув қайнатадиган чойнак ва тефални тагини лойқа чўкмалардан тозалаш усули.

Аёл билан олам мунаввар.

13 Nov, 09:15


❗️Нима учун аёлларга оғир юк кўтариш мумкин эмас?

🔸 Эркакларнинг чаноқ соҳасида мустаҳкам мушак корсети мавжуд. Табиат аёлларнинг бу соҳасидаги мушакларини кучсиз яратган бўлиб, бу туғуруқ жараёни осон ўтиши учун ёрдам беради.

Агар аёл киши доимий равишда оғир юкларни кўтарса, бу мушаклар чўзилиб, қалинлашиб кетади. Шундан сўнг, бу мушакларга эластиклик камаяди ва ўз ҳолига қайтмайди. Бу эса чаноқ туби чўкишига олиб келади.

Натижада сийдикнинг беихтиёр томиши кузатилади. Аксирганда ва кулганда бу ҳолат айниқса билинади. Даво чораси фақатгина жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Аёлларга 5 кг оғирликкача бўлган юкни кўтариш тавсия этилади

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 11:20


🗯Бахт нима ўзи!?
Аллоҳнинг ҳар бир берган куни, Яшаш имкони - бахт

🗯Тақдирчи у нима?
Ҳар куни ўз қўлинг билан ёзиладиган китоб

🗯Ота она уларчи?
Сени яшашга ундайдиган талпинувчи мехрибонларинг

🗯Опа сингил ака ука ким?
Мисоли эт билан тирноқ улар билан хотиржам бўласан

🗯Дунёчи!?
Дунё табассум

🗯Ҳаётчи!?
Бахт борлиқ - омад, яҳшилик ва муваффақият

Сизда буларнинг деярли  барчаси бор! Демак, Сиз Бахтлисиз!

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 10:20


Онадай мехрибон инсон йўқ.

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 09:15


📍Кумуш буюмлар ва тақинчоқларнинг организимга фойдаси борми?

✍️ Шифокор Хусниддин Баҳриддинов:

🔖 Кумушнинг фойдалари бизга қадимдан маълум бўлиб келган. Ушбу металлдан ясалган идишлардаги сув бактерия ва микроблардан тозаланади ва ёқимли, юмшоқ таъмга эга бўлади

🔖 Кумуш фойдали хусусиятига кўра, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлайди. Шунингдек:

✔️ Бош оғриқлари
✔️ Зўриқиш
✔️ Депрессия
✔️ Сурункали шамоллаш
✔️ Асаб қўзғалишларида
✔️ Кўп диққатни талаб қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғуллансангиз албатта кумушдан ишланган тақинчоқ таққан маъқул.

⚠️ Кумуш тақинчоқ таққанингиздан сўнг енгил бош оғриғи безовта қилса, тушунарсиз ланжлик ва тақинчоқ тақилган соҳада ноаниқ оғриқ кузатилса, билингки, бу металл организмингизга тўғри келмаган.

❗️Бу металда инсонни феълига кўра ажратиш хусусияти бор. Агар феълингиз оғир, тажанг бўлсангиз, у сизни хушламайди. Шунингдек, гипертония касаллигига чалинганларга ҳам кумушдан ишланган тақинчоқлар тавсия этилади

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 08:15


Ёрдамга келиб.... 😜😜😜

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 07:15


#эълон

Бу йил қиш қаттиқ келишини инобатга олиб, қучоқлашиб ётишни тавсия қиламиз...

Ҳудудгазтаъминот
😂😂😂

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 06:10


Пончик.

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 05:10


#группа

Мана шу чой минг дардга даво дейишмоқда 😅

Қон босимини меъёрига солади;
– Тиш ва бош оғриғини тўхтатади;
– Кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўринишни яхшилайди экан

Ҳар куни шу чойдан камида бир чойнак ичиб туриш барчамизга насиб қилсин 🤲

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 04:10


Чой шакари билан ширин.
Ҳаётим бўлса сен билан 😍

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 03:01


Тарк этмасин қалбни ҳаловат,
Тарк этмасин,ишонч,садоқат.
Мен бир тилак тилайман фақат,
Оқибат ўлмасин,оқибат.

Меҳримиздан яшнагай Дунё,
Муҳаббатсиз таратмас зиё.
Сўзимнинг аввали аввало,
Оқибат ўлмасин,оқибат.

Дўст бир кунда кўрсатмасанг бўй,
Кел,интизор кўзларимни ўй.
Илтифотни бир чеккага қўй,
Оқибат ўлмасин,оқибат.

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 02:30


Хайрли тонг. 😘

Аёл билан олам мунаввар.

11 Nov, 02:01


Ассалому алайкум!

Хайрли тонг, тонгларни севувчи, ҳаётни борлигича қабул қилувчи, ҳар бир лаҳзага шукрона айтувчи азизларим!

Кунингиз ёруғ, мароқли, лаҳзаларингиз файзга тўла бўлсин!

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 16:31


Хайрли тун

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 13:25


#ибрат

Ҳикоя қилинишича, подшоҳларнинг бири бир раввиннинг "Биз яҳудийлар дунёга ҳукмронлик қиламиз!" деган гапини эшитиб қолди ва уни ҳузурига чақиртириб:
— Сизлар дунёда заифсиз ва турли минтақаларда яшайсиз-у, яна қанақасига дунёга ҳукмронлик қилишингиз мумкин? — деди. Шунда яҳудий:
— Подшоҳим сиз вазирларингизга айтинг, мамлакатингиздаги энг кучли хўрозларни келтириб мусобақа ташкиллаштирсинлар, мен ҳам ўз хўрозим билан қатнашаман. Бу жангда менинг хўрозим аниқ ғолиб бўлади, — дебди.

Подшоҳ яҳудийнинг бу қадар ишонч билан гапиришига таажубланибди ва мусобақа ташкиллаштиришни буюрбди. Шу куни вазирлар мамлакатдаги энг кучли хўрозларни жанга олиб келишибди. Яҳудий эса жанг майдонига ўзининг ориқ ва кучсиз хўрози билан ташриф буюрибди. Буни кўрган подшоҳнинг ҳайрати яна ошибди. Жанг бошланиб, барча хўрозлар бир-бири билан уришиб кетишибди, яҳудийнинг хўрози эса жанг қилмасдан четга чиқиб олибди. Жанг тугабди ва ғолиб бўлган энг кучли хўроз чарчаб, юзларидан қон оққанча майдонда қолибди. Шу пайт яҳудийнинг хўрози югуриб келибди ва ғолиб хўрозга кучли зарба бериб, уни ҳалок қилибди. Шундай қилиб, яҳудийнинг кучсиз ва ориқ булган хўрози ғолиб бўлибди. Яҳудий эса подшоҳга юзланиб:
— Кўрдингизми биз дунёга қандай ҳукмронлик қиламиз?! — деган экан.

Бундай ҳолатга бугунги кунимизда кўп гувоҳ бўляпмиз. Бир-биримиздан хато қидирамиз, бефойда баҳслашамиз, адоват қиламиз, уламоларимизни обрўсизлантирамиз ва ўзимизни ҳалок қиламиз. Душманларимизга хизмат қилаётганимизни сезмаймиз. Минг афсуски, ўтмишдан хулоса чиқармаймиз...

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 12:25


Жаннатим онам.

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 11:20


Ҳаёт ажиб ва гўзал неъматдир...

Сиз раҳмат десангиз ҳаёт сизга ҳам раҳмат айтади...
Сиз яхшиликни бошлайсиз ҳаёт давом эттиради...

Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир...
Сиз табассум қилсангиз ҳаёт ҳам сизга кулиб боқади...

Шундай экан атроф оламга ҳамиша табассум ила боқинг. Ҳаёт гўзал!

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 10:20


Исэалоқнинг фойдалари.

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 09:15


Кесак ейиш ва керосин ҳидлашни ёқтирадиган кишиларнинг организмда нималар етишмайди

Бу белгиларнинг ҳаммаси организмда микро ва макро элементлар етишмовчилигидан далолат беради.

Темир етишмаслиги камқонлигида айнан бензин, керосин ҳидлари ёқа бошлайди.

Кальций ва темир етишмовчилигида эса кесак ейиш авжига чиқади. Айниқса,  ҳомиладорларда бу нарса аниқ равшан юзага келади.

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 08:15


Пул одамни ўзгартирадими? 😜😜😜

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 07:15


— Дугонажон, ҳали-ям турмушга чиқмадингми?⠀
— Йўқ. Ўзимни энг яхши йигитга асраб юрибман!⠀
— Узоқ асраб юраверма! Яроқлилик муддати ўтиб кетмасин тағин!

😂😂😂

Аёл билан олам мунаввар.

10 Nov, 06:10


Шоколадли блинчик.

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 16:31


Хайрли тун

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 13:25


‌ СОВҒА
Бу воқеа юриб кетаётган эски автобусда рўй берди. Дераза ташқарисида қишлоқлар кўриниб турарди. Олди ўриндиқда озғин қария қўлида янги узилган гуллар билан кетиб борарди. Унинг қаршисида эса ёш қиз ўтирар, унинг нигоҳлари гулдастадан узилмасди.
Ниҳоят, автобус қария тушадиган бекатда тўхтади. У ўрнидан тураркан, гулларни қизнинг тиззасига қўйди. “Кўриб турибман, гулдаста сизга ёқди – деди у, -ўйлашимча, рафиқам уларни сизга берсам қаршилик қилмайди”. Қиз гулларни қўлига олди, сўнгра қария автобусдан тушиб кичик қабристонга кириб кетаётганини кузатиб қолди...
Беннетт Серф.
Нодирабегим Иброҳимова таржимаси.

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 12:25


Беш вақт намозни бошлай олмаётганлар эшитинг.

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 11:20


... «ОМАДИМ чопмади» деб хархаша қилманг. ..
... Балки, «Аллоҳ менга ХАЙРЛИСИНИ насиб қилсин»,
деб айтинг.

... «Мен ОМАДСИЗман» д еб айтманг.
... Балки, «мен ТАВАККАЛ қилдим, Аллоҳнинг
етказганига ҳамдлар бўлсин» деб айтинг.

... «Менинг ҳеч вақойим йўқ» деманг.
... Балки, «эй Аллоҳ, Ўзинг мен билмаган
ХАЙРЛИКЛАРни мен учун захира қилиб қўй» деб
айтинг.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Ўзи бехисоб ризқларидан
насиб этсин.

... «Мен ҳеч кимман, ҳеч қаерга сиғмаяпман» деб
айтманг.
... Аллох мехрибон.
АЛЛОҲнинг ери кенг... Шундай экан, раҳмати ила
ҳамма нарсани кенг қилиб яратган Роббингизга
илтижо қилиб, раҳматига олишини сўраб дуо қилинг.

Фақат ўкинманг, ТАБАССУМ қилинг.
Ҳар бир босган қадамингизда Аллоҳдан мадад
сўранг.

Ишингизнинг (моҳияти) натижасига кўра, Аллоҳ
таоло сизга ерни тақсимлаб берди.

... Бундан кейин энди «Мен омадсизман» деманг.
... Балки, «мен ИЙМОНИМ билан ОМАДЛИман, мен
РОББИМни рози қилиш мақсадида ОМАДЛИман» деб
айтинг.

... ПАЙҒАМБАРИМга бўлган муҳаббатим учун ҳам
ОМАДЛИман.
... Мен ОМАДЛИман, чунки МУСУЛМОНман. Шунинг ўзи
менга КИФОЯ.

Бугунги ҳикмат :
Агар бирор кун ўзинг истаган нарсани қўлга кирита
олмасанг, омадсизлигимдан деб айтма!
Балки, Аллоҳ менга ундан афзалини истаган, деб айт..

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 10:20


Оллох бериб хам синайди.

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 09:15


Кўз ва оғиз атрофидаги ажинларни йўқотиш учун ниқоб

🔶 Бизга керак:
•1 чой қошиқ асал
•2 чой қошиқ вазелин
•1 та тухум сариғи
• 1 ош қошиқ бодом ёки зайтун ёғи

🔶 Тайёрланиши ва ишлатилиши:
1. Аввал сиз вазелинни эритишингиз керак.
2. Қолган нарсаларни ҳам қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг
3. Аралашма тайёр бўлгандан сўнг 5 дақиқа кутинг.
4. Юзингизни яхшилаб ювиб ташланг ва ушбу ниқобни суртиб юзингизни майин массаж қилинг.
5. Ярим соат шундай қилинг ва юзингизни кўпроқ сув билан яхшилаб ювинг.
6. Ушбу табиий ниқобдан бир ҳафта фойдаланганингиздан сўнг сиз ажойиб натижага эришасиз.

Энди ёш кўринишда ботексдан фойдаланишнинг ҳожати йўқ.

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 08:15


Қайнонага қулоқ солиб туриш керак. 😜😜😂

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 07:15


Қани, энди бошингни айлантириб тўшакка тортсам. Томоғинг ва лабларингни қизартириб вужудингни ёндирсам, дейди ярамас грипп! 


😂😂😂

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 06:10


Олмали десерт.

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 05:10


​​Ҳеч қачон учмагандан кўра, учиб баъзида йиқилиб турган яхши.
Энг кучли инсон бу ҳеч қачон йиқилмаган инсон эмас, балки йиқилиб яна қайта тура олган инсондир.

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 04:10


Омон бўлинг мусофирлар🤲

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 03:01


РИЗҚИНИ ОЛИСДАН ТЕРИБ ЮРГАНЛАР!

Мусофир юртларга борган укалар,
Қизим деб ўғлим деб юрган акалар,
Аллоҳнинг фарзини бажармоқ учун,
Ризқини олисдан териб юрганлар!

Нафақа қилмоқлик Аллоҳнинг фарзи,
Аҳлининг олдида йигитнинг қарзи,
Аёлин хижронга ташлаб бир ўзи,
Ризқини олисдан териб юрганлар!

Ишингиз кўчани супурувчими,
Ёки мол остини
Тозаловчими,
Ҳалол пул топмоқлик айбли ишми,
Ризқини олисдан териб юрганлар!

Қаддингизни ростланг, сиз қаҳрамонсиз,
Ватанга сармоя киргизувчисиз,
Баъзилар айтгандек бир қул эмассиз,
Ризқини олисдан териб юрганлар!

Ҳалолдан пул топиб ғаний бўлинглар!
Чиройли маркабу уйлар қуринглар!
Оҳират озиғи эҳсон қилинглар.
Ризқини олисдан териб юрганлар!

Қизингиз узатинг муносиб жойга,
Отаю-онангиз оборинг ҳажга,
Соғинчдан кўз тикиб она ватанга,
Ризқини олисдан териб юрганлар!

Мусофир дуоси қабул деганлар,
Ҳаваскор шоирни дуо қилинглар!
Омонликда юртга қайтиб келинглар,
Ризқини олисдан териб юрганлар!

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 02:30


Хайрли тонг 🌸🍃

Аёл билан олам мунаввар.

28 Oct, 02:01


Тонг отди — ҳаёт мактабининг янги дарси бошланди. Бугунги имтиҳон бизга қандай саволларни тайёрлаб қўйгани номаълум, жавобларни кимдандир кўчириб олишнинг ҳам иложи йўқ.

Биргина йўл бор — ўзингга ишон ва олдинга интил.

Хайрли тонг яхши инсоним. 😘

Аёл билан олам мунаввар.

27 Oct, 16:31


Хайрли тун

Аёл билан олам мунаввар.

27 Oct, 13:25


ҲАЁТ НИМА?

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

Аёл билан олам мунаввар.

27 Oct, 12:25


Оилани сақлаш учун....

Аёл билан олам мунаввар.

27 Oct, 11:20


✔️Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тахт тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.

✔️Агар сиз тўлиқ сиз ва рўзғорингиз ҳақида қайғуриши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, у пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.

✔️Агар сиз итоаткор аёлни танласангиз, ҳамма масъулият сизнинг зиммангизда эканини ҳис қилинг.

✔️ Жасур аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам юмшоқ бўла олмаслигига ва ўзининг мустақил фикрига эга эканлигига кўникинг.

✔️ Агар чиройли аёл билан яшамоқчи бўлсангиз, харажатларини ҳам кўтаринг.

Аёл билан олам мунаввар.

27 Oct, 10:20


Хуршид Карим
🎙Озода Рашидова

Аёл билан олам мунаввар.

27 Oct, 09:15


😡 Биласизми, бир дақиқалик ғазаб инсон иммунитетини 5 соатга заифлаштириб қўяди.

😃 Бир дақиқалик кулги эса ҳимоя қатламини 24 соатга мустаҳкамлаш хусусиятига эгадир.

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 09:15


Тери учун фойдали бир қанча мой турлари мавжуд. Уларнинг аксарияти юз терисини соғломлаштиради.

Уларнинг қатор фойдали жиҳатлари билан танишамиз.

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 08:15


Эрига сюрприз тайёрлаган экан😜😂😂

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 07:15


​​Инсоннинг интелекти қанча юқори бўлса у шунча тез ўйлайди ва хуснихати тушунарсиз бўлади.

Суратда Алберт Энштейннинг хуснихати. Фарзандингиз чиройли ёзмаса койиманг балки келажакда даҳо бўлар😊

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 06:10


Дум шўрва.

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 05:10


🎤Жалолиддин Ахмадалиев
🎼Хавотирман

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 04:10


Хафа бўлдингизми?

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 03:00


Ҳали ёрилмаган 
Янги пешонам, 
Жим тургин- 
Деворлар ураверсин дўқ. 
Қанча пешонамни, ахир, ёрганман, 
Аммо 
Бирор девор қулагани йўқ..

Усмон Азим

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 02:30


Хайрли тонг.

Аёл билан олам мунаввар.

26 Oct, 02:00


#Хайрли_тонг

🌺Ассалому алайкум!!!

🌺Янги тонг! Янги кун! Янги ҳаёт!
Янги режалар! Янги кайфият!
Ҳаммаси янги!

🌺Ҳаммамизни янги ва яхши ниятларимизга Аллохим етказсин!!!

Аёл билан олам мунаввар.

22 Oct, 02:30


🌿🌿ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🌿

🍁🌞Aссалому алайкум 
                мехрибонларим

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 16:30


🌙 ХАЙРЛИ ТУН

Азизларим...
Умрингизни сўнгигача
ғамлар эшик қоқмасин!
Қайғу, хасад изласада
уйингизни топмасин!
Остонадан хатлаб ўтсин
Мехр ила Мухаббат!
Сизга доим хамрох бўлсин
Соғлик, Тинчлик, Бахт, Омад...!

🌙ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ!!!🌙

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 14:30


ИККИ ДЎСТ

Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди.
Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди.
Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди.
Орадан йиллар ўтибди...
Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди.
Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан.
Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди.
Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда.
Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди:
Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танлаган бўлсам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ!

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 13:31


Дадаси мен сўлимайдиган гул
топдим

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 10:20


СЕН ОНАНГНИ
ҚАЧОН ЙЎҚЛАДИНГ ?

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 09:15


#Ибрат

Расул Ҳамзатов бир асарида шундай эслайди:

Аварлар қишлоғидан бир йигит Францияга ўқишга кетиб, ўша ерда қолиб кетди. Бошқа бир ҳамқишлоғи Францияга бориб келгач, йигитнинг онаси ўғли ҳақида сўрашга шошилди:

- Ўғлим билан кўришдингизми?
- Ҳа, кўришдим.
- Ўғлим Сиз билан қайси тилда гаплашди: авар тилидами ёки француз?
- Француз тилида.
- Унда у менинг ўғлим эмас!...

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 08:15


💸 Пул ўлсин...

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 07:15


Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:⠀
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:⠀
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига: ⠀
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:⠀
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.⠀
Онаси яна қизига: ⠀
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи: ⠀
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 06:10


Гўштли нон.

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 04:10


Хотинига “Бешбармоқ” тайёрлаб қўй деган экан 😅

Аёл билан олам мунаввар.

21 Oct, 03:01


YAXSHI KOʻRAMAN...

Dardim to'lib ketsada gohi,
Yig'lab, kuyib, ba'zan kulaman.
Bu dunyosi o'tkinchi degan
Dada sizni yaxshi ko'raman.

Oyog'i ostida jannatim
Qadrlar qadrimni, mehnatim,
Der, Alloh berganim  ne'matim
Ona sizni yaxshi koʻraman.

Yonimda tirgagim suyanchim
Bo'lishar shodlikda quvonchim
Sendan koʻp deydilar ishonchim
Aka sizni yaxshi koʻraman.

Koʻzlarimda quvonchni koʻrgan
Yomon kunda yonimda turgan.
Meni jonim singiljon degan
Opa sizni yaxshi koʻraman.

Sirlarimni eshitar ma'yus,
Nigohlari bahor, gohi kuz.
Kulib yurgin yuzlari gulyuz
Singlim seni yaxshi koʻraman.

Musofirda mehnating halol
Dunyo ishi ba'zan etar lol.
Soʻrab turar doim hol ahvol
Uka seni yaxshi koʻraman.

Dunyo g'alat oʻyini bisyor
Kimga omad, kim omadga zor.
Garchi mendan boʻlsangda bezor
Hayot seni yaxshi koʻraman.

2,817

subscribers

6,827

photos

15,049

videos