СИНГЛИМ🤗
Қалбга сочиб меҳр нурини,
Яшнатади уйни тўрини,
Тополмайман бундай зўрини,
Бошқачада ўзимнинг синглим.
Ҳаётимга нур берар сирдош,
Тўғри, ҳали жуда ҳам у ёш,
Баъзан шўхлик қилса ҳам бебош,
Бошқачада ўзимнинг синглим.
Шўхлик қилиб, кечирим сўрар,
Кўнглим олиб, эркалаб турар,
Қайтда бўлса, опа деб юрар,
Бошқачада ўзимнинг синглим.
Сочларимга туширмайди оқ,
Эритади қалбимдаги доғ,
Бахтимизга доим бўлсин соғ,
Бошқачада ўзимнинг синглим.
Ой-кунлар ҳам ўтади тез вақт,
Тилайман мен, бир умрли бахт,
Келажакка интил, қургин тахт,
Бошқачада ўзимнинг синглим.
Жигарларинг ёнингда ҳар дам,
Ота-онамиз, ҳаммамиз жам,
Қўрқмай, олға босгинда қадам,
Бошқачада ўзимнинг синглим.
Ҳаётинг ҳам ширин бўлсин, қанд,
Сиқилмагин асло, кўрма дард,
Ёнингдамиз қувватлаймиз шарт,
Бошқачасан, ўзимнинг синглим.
Ҳаммадан зўр ўзимнинг синглим
✍Солиҳабегим
(Дилафрўз Шаҳрихоний)
🎙Шоҳсанам Бахтиёровна
✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
👇👇👇
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар