🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР @ayoldunyonitebratar Channel on Telegram

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

@ayoldunyonitebratar


Агар мехрга хайкал кўйилса, у албатта аёл шаклида бўлади
Каналимиз аъзоларига оилавий бахт,тинчлик хотиржамлик
соғу омонлик тилаймиз

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР (Uzbek)

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР канали - у аёл шаклида бўлади, мехрга хайкал кўрганлар унинг аъзоларига оилавий бахт, тинчлик, хотиржамлик ва соғу омонликни тилайди. Ушбу каналда сизга ҳар кун янги ва популяр темалар бўйича маълумотлар, сўровларни ўгриш, аникланиш, ва ёзиш мавзуси бўйича салоҳиятлар кўрсатилади. Аёллар учун муҳим масалалар, саҳиҳ сўғотлар ва одоб-аҳлокни бахтиёр қилувчи мақолалар каналда ўқиш ва уларни муҳокама қилиш имкониятини тақдим этишни мақсад қилган. АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР канали барча аёллар учун мактуб ва андишаларга ёрдам бериш ва уларнинг ўзларини янги маълумот билан боғлиқ янгиликлардан хабардор қилишни маqsad qiladi. Шунингдек, уларни одатларига мос жараён ва тарихий маълумотлар билан таништириш ва оширишга ёрдам берadi. Аёлларга маънавий, иқтисодий ва соғлиқни сақлаш, дил-озодлик ва қобилиятни оширишга ёрдам берishni maqsad qilgan ўз мақсад ва манфаатлари бор ушбу канал чет эшитiladigan дам олиш учун аскарига келиши қийин тинглашга масъул адолатлик ва биргаликни ўргатиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 02:59


Рахматли Халимахонимдан жигарлар хакида

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 02:58


СИНГЛИМ

Уйимизнинг энг эркатойи,
Фариштаси, ҳур кичкинтойи,
Қувнатади кўнглимни доим,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кулгуларинг дардинмга даво,
Керакдирсан гўё сув- ҳаво,
Сен йиғласанг бўламан адо,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кўрмайин ҳеч кўзингда ёшинг,
Дадларингни менга бер синглим.
Қалбимдаги сўнмас қуёшим,
Онам каби меҳрибон синглим.

Юзинг ўхшаш онам юзига,
Сўзинг ўхшар ширин сўзига,
Ёнгинамда кулинглар бирга,
Онам каби меҳрибон синглим.

Кўтарасан доимо кўнглим,
Мен деб доим дуода қўлинг,
Жаннатларда етаклар йўлим,
Онам каби меҳрибон сингли
м!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 02:57


ОНАМНИ ҲEЧ ҚАРИТМА ҲАЁТ!!!

Умр тезда ўтябди бироқ,
Бу танамни титратар титроқ.
Сочларида кўринибди оқ,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!

Сўзлаганда сўзлари дори,
Букилмасин синмасин ори.
Тик тутади қаддини бори,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!

Қош тўкилиб, қўйибди қалам,
Бор кўнглимда жимгина алам.
Муштипарим ўзимни онам,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!

Тиш тўкилиб милкида чайнаб,
Еёлмасдан ёмон ҳам қийнаб.
Юрагимдан отилар қайнаб,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!

Эркаласанг кетади эриб,
Бор-будини бизга деб бериб.
Олиб борай гулларни териб,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!

Мен қаритдим онаизорим,
Аллоҳ тинглар фақат оҳ зорим.
Мен берайин энди қалб борим,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!

Солиҳабегим


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 02:55


🤲

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 02:55


Қишдан ўтиб, баҳор фаслига саломатликда етиб олишимизни АЛЛОҲ барчамизга ҳайрли холатда насиб этсин 🤲

АЛЛОҲ барчамизни билиб, билмай қилган гуноҳларимизни мағфират қилсин! 🤲

Хаста-беморларга Ўзи ғойибидан комил шифолар ато этсин! 🤲

Қарзи борларга Ўзи нажот берсин!🤲

Мушкули борларни ишларини енгил этсин! 🤲

Яхшига ёндош, ёмондан йироқ этсин! 🤲

Шайтонни хийла-найрангларидан, турли фитна балоларидан, дунёвий офатлардан, кибрдан, риёдан Ўзи бизларни паноҳида асрасин! 🤲

Расулуллоҳ алайхиссалом сўраган барча яхшиликлардан насибадор этсин! Ҳамда ул зоти муборак сўраган барча ёмонликларда Ўзи бизларни паноҳ этсин.🤲

Ҳамиша РОББимиз АЛЛОҲни
рози қиладиган солиҳ амалларда бардавом бўлайлик! 🤲
Амин.

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 01:45


🤲

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 01:45


Рўза тутаман деб рамазонни
кутганга Жаннатга «РАЙЙОН»
деб аталган эшикдан киришни
насиб қилсин! 🤲

Яқинларга  ҳам  улашинг!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 01:24


🐇Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤

Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!
☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲
🤲 Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 01:13


УНУТИБ ҚЎЙМАНГ🎬🌱🌱🌱

Матлюба Ҳасанбоева.

🎤 Махсумахон
🎤 Зохиджон
🎤 Олисдаги Соғинчим
🎤 Азизбек
🎤 Нилуфар
🎤 Лочинбек
🎤 Дилдора
🎤 Шурик
🎤 Асила
🎤 Хайд Мухаммад


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

03 Feb, 01:13


💥 БУГУН 3ФЕВРАЛЬ. ДУШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

🌸🌤🍀 АССАЛОМУ
🌤🌸🍀 АЛАЙКУМ

🌹🍃 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🌷🍃 Илохим ҳар бирингизнинг
🌷🍃 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷🍃 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷🍃 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷🍃 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷🍃 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷🍃 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷🍃 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍃Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲


Яқинларга  ҳам  улашинг!

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 11:22


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

20-қисм


-Тинчликми?
-Ака мени биласиз, бекорга айтмайман. У ишга кириши керак. Яхши кадр, сизгаям фойдаси тегади. Бизгаям.
-Хўп ука. Келсинчи .
Олим ака телефонни ўчириб ўйланиб қолди. Укаси ҳеч тинч юрмадида .


***

Яшнар акани операция қилиш керак экан. Бунга эса катта маблағ керак.
-Дадаси пулни қаердан олдик энди?
Малоҳат опа жудаям сиқилиб қолди. Ўзи бор пулларига Анорани операция қилдиришди. Энди эса бу ташвиш . Кимдан пул сўрайди.
-Хотин бир гап бўлар, эртага жавоб дейишди. Операцияни тез орада қилишмайди. Вақт керак экан. Энди эрингга чақалоққа қарагандек қарайсан.
Яшнар ака айбдорона гапирди.
-Қанча бўлса шунча қарайман. Лекин барибир пул топиш керак. Анзур ҳали ёш. Мен ишга кирсамми деяпман.
Яшнар ака жим қолди. У хотинини сира ишлатган эмасди. Ҳозирги вазиятда бирор нима дейишга тил ожиз.
-Сиқилма, жаа бўлмаса қўрадаги қўйларни сотамиз, унда ҳам бўлмаса бирор йўли топилар
Малоҳат опа маюс бўлиб қолди.

Анорага билдиролмайди. Билса яна қизи қийналадими?

***


Анора сувга тикилиб туриб анча ўтирди. Кейин ички овозга қулоқ солди..
-Ота онам билишган, демак у мени ташлаб кетганини билдирмаслик учун ўлган дейишган. Мен... Мен унга кўрлигим учун керак бўлмадимми? Отабек нега бундай қилди? Йўқ мен шунчаки енгиладиган қиз эмасман.
Анора ўрнидан шахд билан турди.
-Мен кимлигимни кўрсатиб қўяман. Қандай воз кечган бўлса, шундай ялиниб келади. Анора таслим бўлишга ҳаққинг йўқ. Сенга умид билан кўз тиккан ота-онанг учун ҳам курашишга мажбурсан..
Йўлакда қўйилган ўриндиқлардан бирига ўтириб, сумкасидан туш, қалам, упа олиб пардоз қилишга тушди.
-Қайъиятли кўринишим керак.
Анора ўзидан кўнгли тўлгач, келган йўлидан ортга қайтди.
-Ўйин энди бошланди. Кўрамиз бу гал ким ғолиб бўлади.
Бу гал келганидан кўра тез юриб ўқув марказига етиб борди. Соатига қараса дарс бошланишига икки соат бор. Демак улгуради. Аста зиналардан чиқиб бошлиқни хонасини эшик олдидаги қиздан сўради. У кўрсатиб юборгач ўша томонга юрди.
Эшикни оҳиста тақиллатди.
-Ассаламу алайкум.
-Киринг.
Ичкарида Отабек ва Олим ака гаплашиб туришарди.

Отабек Анорани кўриб юзини бурди.
-Мени Муслим юборганди.
Анора зўрға ўзини тутди. Қаршисида соғинган инсони, уни деб азоб чеккани, ягона муҳаббати турарди. Аммо ҳозир орада жарлик бор. Сабабини эса Анора билмайди.
-Келинг, сизни кутаётгандим.
-Бу киши бизда ишлайдиларми?
Отабек ҳудди уни танимагандек сўради.
-Ҳа насиб бўлса ишга оламиз. Сиз энди бораверсангиз ҳам бўлади.
Отабек Анорага ёвқараш қилиб чиқиб кетди.
-Сизни қаердадир кўргандекман
Олим ака ростини айтди. Отабекни столи устидаги расм тўй кунида тушилган бўлиб, унда Анора умуман бошқача қиёфада эди.
-Бўлиши мумкин.
-Қани ўзингиз ҳақингизда маълумот беринг.
Анора гувоҳномасини кўрсатиб сўзлай бошлади.


***

Шодиев тузган режаси амалга ошаётганидан жуда хурсанд. Агар бу ишни уддалай олса лавозими ҳам ошарди. Ҳамда қотилни топади. Солиевани қотили фақат биттагина қизни умрига зомин бўлмаган. У жуда айёр. Уни яна қурбонлари бўлиши керак. Телефонни олиб ёрдамчисига қўнғироқ қилди.
-Алло Расулов.
- Эшитаман.
-Биз айтган иш нима бўлди?
-Хўракларни ташлаб қўйганмиз. Навбат қармоққа илинишига .
-Янгилик бўлса алоқага чиқинг.
Шодиев телефонни ўчириб курсига суянди.
-Мушук сичқон ўйнасак ўйнабмизда.

Давоми бор...




https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 11:22


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

19-қисм


Юраги ёнди, ўрнидан қандай турганини ҳатто сезмади. Аммо уни олдига боролмади. Шу қадар қаттиқ зарба олдики, Анора учун энг оғири бўлди.
Эшикдан Лобар ва Отабек кулишибгина кириб келишди. Отабек Анорага кўз ташлаб, нигоҳи совуқлашди. Атай қилгандек Лобар Отабекни қўлидан қўлини ўтказди. Анора ҳамон қотиб тутар, улар иккови эса ичкарига кириб кетишди.
-У тирик. Тирик....
Анора йиғлаб юборди. Ташқарига чиқиб кетди. Кетяпти, телбавор, дунёдан узилган ҳолда эди. Ўзига ўзи гапириб кетарди.
-Мен уни ўлдириб қўйдим деб, виждоним қийналди. Қалбим оғриди. У чи? У нима қилди? Мендан қутилишни ўйлаб юрган эканда.
Анора кўз ёшларини тинмай артиб рўмолчасини ҳўл қилиб юборганини сезмасди. Юриб юриб сув ёқасига бориб қолганидан кейин ўзига келди. Сув бўйида ўтириб ўлимни ўйлади. У бу дунёдан кетгани яхши, суюкли инсони ўлмаган, ҳатто бир бор уни олдига бормапти ҳам.

***

Отабек хонасига кираркан ортидан Лобар кирди.
-У нега келган бўлса?
-Қайдам.
-Тузалганингни эшитиб келган бўлса керак.
Отабек хўрсинди.
-Буни нима фойдаси бор? Йўлларимиз айро тушган.
Лобар ичида хурсанд бўлсада сиртида билдирмади.
-Мен борай, Олим ака анчааа иш буюрганлар.
-Ҳа майли тезроқ тугаллаб қўй. Олим ака тартибли инсон.
-Хўп кетдим.
Лобар аслида Анорани олдига чиққанди. Аммо уни топа олмади.

***

Аждар ҳамтовоғлари билан карта ўйнаяпти.
-Хўжайин сизни таксида кўп кўряпмиз.
Чиябўри кулиб қўйди.
-Ортимдан пойладингми?
Аждар кулди.
-Ҳа энди сиздан хавотир оламиз, сиздек бошпаноҳдан айрилмайлик дейманда .
-Айрилмайсан. Анави терговчи нима бўлди?
-Балоям келмаскан қўлидан. Менимча жимиб кетди. Лекин хўжайин ўша куни мени машинанда чиқиб тўғри қипсиз, калавани учини чигал қилиб юборгансиз.
-Мени биласанку.
Қолганлар икки бошлиқни сўзига қулоқ солиб тинглашарди.
-Менга қараларинг, агар ишимизни миси чиқсаю, бир-биримизни сотсак кейин уларни оила аъзосини хавфсизлигига жавоб бермайман. Огоҳлантириш бу.
-Хўп бўлади бошлиқ.

-Эртага бозор чиқиб маиший товарлар олларинг, кейин бошқа вилоятларга қараб сурларинг. Ўзимизга яқин жойда овга чиқма. Сенларни таниб қолишмасин. Энг муҳими имджни ўзгартириш.
-Хўп
Аждар картани қўлига олди. Ўйин давом этарди.

***

Муслим Олим акага қўнғироқ қилди.
-Ака курсдошим бордими?
-Йўқ.
-Менга бораман деганди.
-Икки соат бўлди келганимга. Ҳали йўқ.
-Боради, ака илтимос уни қайтармасдан олинг. Муҳим гап бор.

Давоми бор...

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 11:22


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

18-қисм

Анора дарсда паришон ўтирибди. У ҳаёлларини йиға олмайди. Курсдошлари ҳол сўраган бўлишди. Аммо бирор ким юрак ютиб уни олдига келолмади. У доим ёлғиз юрган, биров билан дўст бўлганини кўришган эмас. Қизлар ҳам айнан шу сабаб у билан яқинлашолмайди. Телефони вибрация бериб қарашга мажбур қилди.
-Алло.
-Ўқув марказидан қўнғироқ қиляпмиз. Бугун суҳбатга келгандингизми?
-Ҳа
Анора ишга олиндим деб хурсанд бўлганди.
-Биз бошқа ўқитувчи топдик. Шуни айтишга қўнғироқ қилдим. Сизни оввора қилмай деб.
Анорани кайфияти ўлди.
-Ҳм, яхши.
Телефонни ўчирди. Стулга бошини қўйди. Биринчи кундан омадсизлик.
-Анора.
Анора исмини айтиб чақирган курсдошига қаради. Муслим экан.
-Эшитаман Муслим.
-Ҳалиги, бир гап айтмоқчи эдим.
-Хўш?
Анора унга саволомуз қараб турди.
-Кеча сиз берган эълонни кўрдим. Мен ўша сайтда администраторман.
Анора ажабланди.
-Ҳали ёрдам бераман десангиз. Менда яна тўртта вариант қолди.
-Акамни ҳам ўқув марказлари бор. Балки шунда ишларсиз. Мен ҳали эълон жойлаштириб улгурмадим. Акам ҳозир ёзибдилар.
Муслим телефонини олиб хабарни кўрсатди.
-Мени айтмоқчи эдингизми?
-Ҳа, сизни билимингизни биламан. Қолаверса сизда тажриба бор. Акам ўқув марказини кенгайтиряптилар. Янги бинога кўчишган. Мана бу манзил. Сиз боринг, мен айтиб қўяман.
-Рахмат Муслим.
-Арзимайди, иқтидорли кадр ҳар қаерда керак. Эртага кечикмай боринг
-Хўп.
Анора дарс тугагани учун мехмонхонага йўл олди. Муслим уни ортидан маʼноли қараб қўйди.

***

Яшнар ака касалхонада ётибди. Бошида хотини парвона.
-Дард келса қўш келади дегани шу эканда.
Малоҳат опа йиғлаб юборди.
-Бўлди қил хотин. Ўлганим йўқ, тирикман.
-Анора эшитса нима бўлади?
-Унга айтмай тур.
Яшнар ака инқиллаб қўйди.
-Фалокай оёқ остида дегани шудирда.
Малоҳат опани яна кўзи намланади. Эри кеча синглисини уйига ҳашарга борган. Усталарга ёрдам берибди. Томга чиқиб шифер қоқамиз дейишса, у ҳам чиқибди. Ишни бўлай деб қолишганда томдан орқаси билан йиқилган. Мана умртқаси қаттиқ лат еган. Ўрнидан туриши даргумон дейишди.
-Докторлар адашган бўлсинда.
Малоҳат опа эрига билдирмай хўрсинди. Бир жойда туролмайдиган одам, энди ётоқда қоладими? Бу фалокатлар нега уларни оиласига ўрнашиб олди?

***

Анора туни билан ижарага квартира излади. Бирини нархи тўғри келмаса, бирини манзили тўғри келмасди.
-Начора, эртага ҳам хонани банд қилиб турмасам бўлмайди.
Анора эртасига нонушта қилар-қилмас Муслим берган манзил томон йўл олди. Бу гал ҳам кечаги таксичини учратаман деб сира ўйламаганди.
-Иее тасодифни қаранг, яна сизни учратиб қолибман.
-Ассаламу алайкум.
Анора оддий таксида деб эътибор қилмади.
-Кечаги жойгами?
-Йўқ у ерга ишга киролмадим. Милано бутиги томон ҳайданг.
-Хўп.
Анора яна жим кетарди.
-Иш излаяпсизми?
Аждар қизни саволга тутди.
-Ҳа.
-Нима иш қиласиз ўзи? Узр шунақа қизиқувчанман .
-Инглиз тилидан дарс бераман.
-О бунча зўр. Рости тил ўрганларга ҳавас қиламан. Ҳеч ўрганолмадим. Бўлмаса оддий таксичилик қилармидим?
-Ҳалиям кеч эмас.
-Тўғри айтасиз, агар ҳозир бораётган жойизга ишга кирсангиз тил ўрганишга борардим.
Аждар кўзгудан Анорага тикилиб гап қотди.
-Мен ўқишга тайёрлайман. Тил ўргатмайман.
-Афсус, сиздан ўрганарман дегандим
Анорага суҳбат ёқмади, ортиқча гапирмади.
-Келдик.
-Рахмат.
Анора айтилган суммани бериб тушиб кетди. Аждар машинани ҳайдамай тикилиб қолди.
-Эсингни йиғ, бу шунчаки қизиқиш.
Кейин эса машинани ўз манзилгоҳига қараб ҳайдаб кетди.


***

Анора қаршисидаги бинога қараб ичкарига қараб одимлади. Янги бино экани шундоққина кўриниб турарди. Вақтли келган эканми унча одам кўринмайди. Телефонини чиқариб Отабек билан тушган расмларини томоша қила бошлади. Ўпкаси тўлиб кетмасин учун, телефонни қайта сумкасига солди.
Ҳаёт кутилмаган тасодифларга тўла. Ташқи эшик очилиб таниш овоз келган томонга юзини бурган Анора тошдек қотди.

Давоми бор...

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 11:00


Оилангизга чиройли муомалада бўлинг


Яқинларингизга ҳам улашинг



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 10:26


🫰 Шу видеода ўзини кўрганлар борми...


Яқинларга  ҳам  улашинг!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 10:25


🎙 Mirjalol Negmatov

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 09:05


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ Шамсинур

16-қисм

Анора ўйланиб ўтирибди. Операцияга ўн кун бўлди. Кўриши бир мунча яхши. Фақат оғир кўтариш, буғга, чангга юриш ҳали мумкинмас.
-Дада ўқишим қолиб кетяпти. Шундоғам анча вақт йўқотдим. Яхшиям амалиёт бошланиб, домла ёпиб берадиган бўлди.
-Қизим соғлиғингдан хавотирдаман.
-Менга ишонинг дада.
-Ўқишингни ўзимизга кўчирсак дегандим.
-Буни иложи йўқ экан.
(Аслида катта пул сўрашганини Анора отасидан яширди. Айни пайтда эса Яшнар ака Анора Отабек билан кўришиб қолишидан қўрқарди. Отабекни аравачада қолганини ҳисобига кўришмаса керак деб умид қилди.)
-Майли қизим, сен омон бўлсанг бўлди. Онанг хафа сени кетаётганингдан.
Яшнар ака хотинину кайфияти йўқлигини Анорани ўқиши бошланганига йўйди.
-Ойим билан ўзим гаплашиб оламан.
Анора отасини олдидан туриб кетди.

***

Тун, Яшнар ака ва Малоҳат опа ётишга тайёргарлик кўришяпти.
-Малоҳат Анора билиб қолсачи?
-Барибир биладику.
-Бошида айтмай хато қилдикми дейман
Яшнар ака бошини сарак қилди.
-Айтолмасдик, Отабекни олдига бораман дерди. Борса уни анави иймонсиз қайнонаси еб битирарди. Ўғлимни шу аҳволга солдинг деб маломат қиларди, етмаганига кўрлигини, туғмаслигини юзига соларди. Ҳар икки ҳолатдаям Анора озор чекарди. Кўнмасди қайта қайта борарди. Шукр соғайди, энди қолганини ўзи ҳал қилади.
Малоҳат опа хўрсинди.
-Биздан ранжимаса бас.
-Ўша кунги воқеани айтиб берамиз унга.
Малоҳат опа бошига кўрпани тортди. Эрига қарамасликка ҳаракат қилди. Қараса кўнгли бўшаб кредитни айтиб қўйиши мумкин.


***

Лобар Отабекни олдида иш бошлади. Бундан жуда хурсанд. Ҳар куни тушликда Отабек билан овқатланишга чиқади. Бир мунча яқинлашиб қолишган.
-Уйга боргим келмай қолган.
Отабек бирдан сўз бошлади.
-Мени ҳам.
-Сени нега?
-Укам билан келишолмаяпман. Асли бир ёш кичик. Аммо менга ўзини акадек тутади. Ҳиқилдоғимга келди.
-Бинойидек йигит эдику мактаб вақтида.
-Қаёқда дейсан, сочимни рангига ҳам хўжайин.
-Уйлантириб қўй унда .
Отабек олдидаги сокдан қуйиб ичди.
-Бир марта уйлантирдик, кўрдик нима қилганини. Бечора келин бундан қочиб қутилди. Онам ўзлари илтимос қилганлар келинга, тинчгина ажраш, сени ўлдириб қўяди бу кетишда дея.
-Ҳайрон қолдим. Мен билан Козим шунақа бўлсая?
-Ундан ҳам баттар, бағритош, асабий, ҳуллас у билан келишиб бўлмайди. Мол сўявериб ўзиям молдек феълга эга бўлди чоғи
Иккиласи кулиб юборди. Лобар Отабекни қоп-қора сочлари ярашган кўркам юзига термулиб қолди. Қани шу инсон уни умр йўлдоши бўлса.


***

Анора шом қоронғусида ўқиш жойига етиб келди. Ҳали квартира топмагани учун мехмонхонага жойлашиб олди. Кечқурин ётишдан олдин эса, иш эълонлари каналларига кириб инглиз тилидан репетиторлик қила олиши ҳақида эълон берди. Талаба ҳолида ҳам ўқишга киритган талабалари ҳақида маълумот ёзиб қолдиришни ҳам унутмади.

Давоми бор...

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 09:05


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


17-қисм
Эрта тонгданоқ унинг профилига тўртта ўқув марказидан қизиқиш билдириб ёзишибди.
-Омадим қўлимда, мен уддалашим керак.
Арқонни узун ташлади. Тўрттала ўқув марказига ҳам рад жавобини бермади. Бир бошидан танишиб кўришни ният қилди. Ўқиши кечки вақтда бўлганлиги унга қўл келди. Эрталабдан тушгача бемалол абитуриентларни тайёрлай олади. Ҳозирда курсга қатнашмайдиганлар жуда кам. Меҳмонхонани яна бир кунга банд қилиб, биринчи ёзган ўқув марказига йўл олди.


***

“Аждар“ янги машинасида шаҳар кезишга чиқди. Янги ўлжалар, янги кўнгилҳушлик истаб қолади, кўнгли баъзи кунларда. Йўл ёқасида негадир асабийлашиб тургандек тасаввур уйғотувчи гўзал қиз машина кутяпти. Соатига қараб қараб қўяди. Аста қизни олдига бориб тўхтади.
-Қаергача?
Қиз машинага қараб олиб, уни такси эмаслигини фаҳмлади.
-Ажабланманг, чиндан таксиман.
Қиз ўйлаб турдида, кечикаётганлиги учун машинага ўтира қолди.
-Манзилни айтмадингиз.
Қиз ўқиш жойини айтди.
-Йўллар ҳам анча тирбанд экан. Кечикиб қолсангиз гап эшитмайсизми?
-Имкон қадар етказиб қўйинг. Биринчи кундан кечикмай. Ўзи анчааа дарс қолдирдим.
-Ҳаракат қиламан.
Аждар машинадан қизни кузатиб бораркан ичида такрорлади.
“Мукаммал, бетакрор“
Қизга берган таърифи шу эди. Замонавий косметик муолажалар ҳоли юз- кўзлар аждарни ҳаёлини ўғирламай қолмади.
-Нечанчи курссиз? Узр саволим учун. Таксида кўп юраман, гапирмасам зерикадиган одатим бор.
-Битирувчи.
Аждар мийғида кулди. “Зўр нарса“ экан. Обдон кузатса арзийди. Бунақа қизларни топиш қийин. Ҳатто салон ичига назар солмади ҳам. Йигитга эса қараб қўймади. Бошқа қиз бўлса аллақачон унга илиниб кетарди. Негадир бу қиз унча гапирмаяпти . Қизни хафа қилмаслик учунам тезликни оширди.
-Кечикиб қолманг, бошқа кўчадан ҳам ўтаман, бу томон тирбандликда эди.
-Хўп.
Қиз гапирмади. Машина ойнасидан атрофни томоша қилиб кетаверди. Ҳаво бироз исиган, баҳорнинг ўзгача таровати таралиб туради. Қия очиб ойнадан кирган шамол қизнинг сочларини ўйнайди.
-Нимадандир хафа кўринасиз?
Қиз гапирмади, ёки эшитмаганга олди. Аждарни қўллари мушт тугилса ҳам ўзини қўлга олди.

-Шу ерда тўхтатиб юборинг.
Қизнинг овози аждарнинг режаларини бўлиб юборди.
-Хўп.
-Қанча бўлди?
Аждар талмовсираб қолди. Кейин камроқ суммани айтди.
-Рахмат.
Қиз тушиб кетди. Йигит эса уни ортидан тикилиб қолди.
-Қармоқ ташлаб кўрмаса бўлмайди.
Аждар ўзига гапирганча машинасини учиртириб кетди.

***

Отабек ўйчан ҳолда ўтирибди. Онаси уйлан деб қўймаяпти. Анорани излаб боришга эса ғурури йўл қўймади. Ҳаёлида онасининг сўзлари айланаверарди.

“Ногирон эрга қараб умрим ўтиб кетадими деди“
“ Энди бир камим шу ногирон билан қолиш бўлганди“
Охири йўқ бунақа гаплар Отабекни ғазабини тоширарди. Анорадан сўраш эса уни табиатига зид. Ҳеч қачон биринчи қадамни ташламайди. Анора ғаройиб қиз эди. Унга уйланиш ҳам осон бўлмаганди.
-Отабек Лобар билан тестларни ишлаб чиқинг. Бир ўзи қийналяпти.
-Хўп.
Отабек ўрнидан туриб Лобар ўтирган хона томон кетди. Анора доим Лобардан уни қизғонарди.

Давоми бор...



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 09:04


#СЕНГА_МУҲТОЖМАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

15-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Отабек аламини ишдан олди. У аввалгиданам қаттиққўл ўқитувчи бўлди. Ҳар бир ўқувчиси ундан ҳайиқиб турарди. Олим ака бундан хурсанд бўлди.
- Сенга ёрдамчи олмасам бўлмайди чоғи.
-Олишингиз керак. Марказда шунча одам бор. Аммо бирортасини компьютер бўйича зўр деёлмайман. Бизга чаққонгина компьютерда ёза оладиган котиба керак.
-Излаймиз, маъқулини ишга оламиз.
Олим ака Отабекни елкасига қоқиб қўйди.
-Яқинда бошқа бинога кўчамиз. Бу ер кичиклик қиляпти. Бизни ўқув марказимизга талаб юқори.
-Янги жой гаплашдингизми?
-Ҳа, тайёр, бекатга яқин жой .
Олим ака ва Отабек гаплашганча ташқарига чиқишди.
-Мени бир танишим бор гаплашиб кўрай, агар рози бўлса сизни у билан таништириб қўяман,- Отабекни эсига Лобар тушди. У ишидан нолиб турганди.
-Хўп.
Отабек кетди. Олим ака уни ортидан хўрсинганча қараб қолди.

***

Лобар онасига нолияпти.
-Ойи бу Козимингизга бирор нима денг, ҳиқилдоғимга келди.
-Нима деди сенга?
-Кийимимга гапиради, кўчага чиқсам гапиради.
-Қассобликни танлагандан бери у шунақа асабий бўлиб қолган.
-Дадам тирик бўлсалар менга гапиргани қўймасдилар уни.
-Бас қил. Ҳали сенга ёмон гап гапиргани йўқ.
-Бу уйдан кетиб қутилам шекилли бу ўғлиздан.
Лобар зарда қилганча чиқиб кетди. Ҳар куни Лобар ва Козим ўртасида ғиди биди. Лобар укасига бўйин эггиси келмайди. Чет эл ҳаётини уни бутунлай ўзгартирган, укасини гапларини назарга илмайди.

***

Малоҳат опа бошини боғлаб олган. Анора уни олдида дори ушлаб турибди.
-Ичиб олинг ойи.
-Қизим энди нима қилдик? Даданг билса ўлдиради мени.
-Ойи ҳаммаси яхши бўлади. Ўйланманг.
-Нега дарров ишондин. Лаққа тушиб ўтирибман. Уфффф.
-Ойи ички ишларга ёзиб берамиз уларни.
-Даданг билмаса бўлгани. Даданг билса мени соғ қўймайди.
Малоҳат опа яна йиғлади. Анорани боши қотди.
-Ойи мен ишга кетаман. Шаҳарда иш кўп, ўқишимни давом эттириб, ҳам ишлаб, сизга пул юбораман. Ҳар ой кредитни тўлайсиз.
-Йўқ қизим. Сен эмди оёққа турдинг. Бундай қилолмайман.
-Ойи мен барибир ўқишга кетардим. Рост дадамни феъллари тез, буни эшитсалар жахллари чиқади. Айтилган муддатгача ойма-ой тўлаб борамиз.
-Тўлай оламизми?
-Тўлаймиз ойи, менга ишонинг. Мен шаҳарга кетиб жойлашиб олгунимча анча ўзимга келаман. Қолганидан хавотир олманг. Мени яхши биласиз.
Малоҳат опа жим қолди. На рози бўларди, на рад этарди. Анорани эса виждони қийналарди. Ҳаммасига ўзини айбдор санарди.

***

Отабек уйида кино кўриб ўтирибди. Бирдан Лобарни ишга чақириш кераклиги эсига тушди. Телефонини олиб қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Лобар яхшимисан?
-Яхши.
-Иш керак деб айтгандинг. Бизга котиба керак.
-Майли бораман. Қачон борай? - Лобарни бу гапдан боши осмонга етди.
-Эртага, сенга манзилни ташлаб қўяман.
-Хўп.
Улар хайрлашишди. Лобар ширин ҳаёлларга берилди.
-Ана Отабекни олдида ишлайман, қалбига йўл топишим ҳам осон кечади.

***

Бугун ўлжасидан кўнгли тўлган "Аждар" ўз қўналғасига қадам ташлади. Қўлидаги сумкани стол устига "тап" эткизиб ташлади.
- Чиябўри саначи қанча чиқаркан?
У шотирига буюрди да креслога ўзини ташлаб сигарета тутатди.
- Омадим келиб турса қолгани чўт эмас.
- Терговчи "хит" олибди.
- Изни ёқотмаганмисан?
- Издан топишолмайди. Аммо у бизни худдудда изғияпти.

Давоми бор...

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

27 Jan, 09:00


🌹Останингизга чиқинг! Энг омадли кунингиз учун совғангизни почта билан юбордик!🤗
Шу гуллардек доим ҳаётингиз нурга тўлсин!🥰



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 03:44


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 03:43


                     
Яхшилик қилиш учун қўлингиздан келган барча имконингиздан фойдаланинг. Эвазига ҳаёт ҳам ҳамиша сизга кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўяди...
Калбга хуш ёкувчи дил изхорлари ,хикоялар ва куй тароналарни четлаб утманг азизлар.
https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 03:41


🕋Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ўн икки соатдир. Ундан бир соатда қайси мусулмон Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Бас, уни Асрдан кейинги охирги соатда изланглар», дедилар».

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ ВА  
            БАРОКАТУҲ
  🕌ЖУМА МУБОРАК!🌹
Бугун 24 январь, +2°-5☀️

🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!🤲🏻
🍃🌹🌹📿🌹🌙🌹📿🌹
  «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин
    ва ъала оли саййидина
         Муҳаммад».📿
https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 03:36


https://t.me/ayoldunyonitebratar
АЗИЗ КАДРДОНЛАРИМ
СИЗГА БИР ЖУМАНГИЗ ШУ ЖОЙЛАРДА БУЛИШИНИ ТИЛАДИМ

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:33


Бугун 24 - Январ жума тонги муборак булсин.

❄️🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!  ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК БЎЛСИН🇺🇿

🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌼Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌸саломлар
🌼Дуода энг гўзал ширин
🌸каломлар.
🌼Илоҳо уйингиз нурларга
🌸тўлсин,
🌼ЖУМА айёмингиз муборак
🌸бўлсин!
https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:31


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:30


🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

24 - Я Н В А Р Ь 🎉

ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:29


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:29


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:28


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:28


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:28


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

24 Jan, 02:27


🌥 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨❄️Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин!


🌲 Қалбингиз иймонга
🌨 Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
🌧 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


    https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 03:41


​​​ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)


Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим.  Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм қилсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан Ўзи асрасин

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 03:19


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 03:19


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 03:19


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 03:19


https://t.me/ayoldunyonitebratar

МОХИЧЕХРАХОН ШУКРОНА КУНИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА САЛОМАТ БУЛИНГ.
ХАМИША ОМАД КУЛИБ БОКСИН

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 02:44


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 02:43


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 02:43


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 02:43


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 02:42


🫧 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

☁️Хайрли Тонг!

❄️Бугунги якшанба тонгингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!

❄️ Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 01:54


МОҲИЧЕҲРАХОН ШУКРОНА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

🎉🎉🎉🎉🎈🎉🎉🎉🎉
🎂💐🎂💐🎂💐🎂💐🎂

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 01:52


🎉🎉 Ассалому алайкум 🎉🎉 Тонглар қуршовида гўзалликга ошно бўлган азизларим барчангизга Янги кун , Яҳши кун муборак бўлсин! 🎉🎉

🎉🎈 Бизда табриклар вақти 🎉🎈Азизларим қадрдонларим барчамиз учун таниш бўлган серқирра ижодкор кўплаб ҳикоялар муалиффи Шамсинур бугунги РАСУЛИМИЗГА УММАТ БЎЛГАН КУНЛАР билан🎉🎉🎈🎈 каналимиз муҳлис муҳлисалар номидан чин қалбимиздан табриклаймиз! 🎉🎉
Моҳичеҳрахон сизга Аллоҳдан инсон учун керакли бўлган Соғлик саломатлик оилавий бахт тилаймиз! Оилангиз яқинлариз , қолаверса бизлардей муҳлислариз баҳтига соғ омон бўлинг! Ижод ишларизга омадтилаймиз! Биз муҳлислариз сизни Аллоҳ учун яхши кўрамиз Моҳичеҳрахон сизга Аллоҳдан икки дунё баҳтни саодатни тилайман! Фарзандларингизни баҳту камолни кўринглар! ҳамиша соғ саломат бўлинг! Сизга барча эзгу тилаклар йўлловчи " Барча муҳлисларимиз номидан
🎉🎉 Шукрона кунингиз муборак бўлсин!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 01:30


🎊Бугун 19 - Январь «Бутунжаҳон Меҳр-муҳаббат куни»

Қалбида меҳр ва муҳаббати бoр барча азиз инсонларни Аллоҳ мукофотласин!
Барчангизга ушбу кун нурли кунлар учун сарлавҳа бўлсин!


Барчангизни Аллоҳ учун яхши кўраман!

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 01:17


🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ
ВА БАРОКАТУҲ🕌
Бугун 19-январь, Якшанба!
🌧+4° +2°❄️
🤲
Аллоҳим барчамизга Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!!
📿
Бисмиллоҳ ила бошланиб, Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!
🌹
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлишлиги насиб этсин!!

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

19 Jan, 01:16


Ассалому алайкум Қадрдонларим!!!
Бошланган янги тонг , янги
кун барчангизга муборак бўлсин !!!

Якшанба кунингиз чиройли ўтишини тилаб қоламан.

Ушбу бошланган янги кун , сиз ва сизнинг жондан азиз яқинларингизга
хайрли ва завқли бўлсин !


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 17:06


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
29.12.24y.28.Jumodus soniy.1446y
Yakshanba.Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:23  TONG Saharlik tugashi.

07:00  BOMDOD.

07:48  QUYOSH.

12:30  PESHIN.

15:21  ASR.

17:05  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:25 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 16:59


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 16:37


❄️🌙ХАЙРЛИ ТУН
ҚАДРЛИГИМ🌙❄️

❄️ Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

❄️🌙 Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

❄️Тунингиз осуда ўтсин 🙂


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 16:30


#Группа_тилак

2025 йилда группамиздаги ҳамманинг уйида шунақа дарахт ўсиб чиқсин 🤲

Яхши ниятда энг яхши группаларга юбориб қўйинг

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 14:16


❗️🎄ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ДАСТУРХОННИГА МАРХАМАТ🍃🌺🍃



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 14:08


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 14:07


Қорбоболардан эхтиёт бўламиз...


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:57


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:53


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:50


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:46


Ширин ҳикояси

4-қисм

Тонг отиб келяпди-ю, суҳбатимиз тугамайди. Ёсир илмли эди. Унинг қарашлари бошқаларникига ўхшамас, ўз ақлим билан ўйлаб топган  баъзи қоидаларимни нотўғри дея талқин этар, осон тушунтириб берарди. Эртага у мени кечки таомга таклиф қилган.
—"Хурмозор" ресторанига олиб бораман. Жудаям ҳалол жой.
Тухумларни ҳам обдон ювиб, артиб, кейин ишлатишар экан.
Унинг гапларига куламан.
—Кулманг, еган луқмамиз ҳалол бўлиши керак.
Эртасига энг чиройли кўйлагимни кийдим, энг яхши сартарош ва пардозчиларни бой қилдим, кейин кўйлагим рангига мослаб оч ҳаворанг бежирим, тошлари кўзни оладиган сумкамни кўтариб, такси чақирдим.
Ресторанга етиб келганимда ҳаяжонланаётган эдим. Назаримда, ҳамма менга қараётгандек эди. Емакхонада одам жудаям сийрак экан. Остонадан ўтдиму туриб қолдим, энди қўнғироқ қилмоқчи эдим тўғридаги парда ортида Ёсир кўринди. У кулиб келарди.
Биз алоҳида кабинага кирдик. У мени улкан гулдаста билан қарши олди. Ҳаммаси гўзал бошланди.
Уйга қайтаётганимда эса қўлимга узунчоқ  тўқ қизил духоба қутичага солинган тилла занжир совға қилди.
Уйга қанот боғлаб қайтдим. Осмонларда учиб юрардим. Омадим келганига ишонгим келмас, ҳам кўркам, ҳам бой, ҳам ўта маданиятли йигит менга кўнгил қўйганди.

Уйда эса мени антиқа хабар кутиб турарди. Совчи келибди. Ўша акфа ром ясайдиган уста йигитдан. Афтидан йигит онамга ёққан, кейинчалик хатто биз билан шу уйимизда яшашга ҳам рози экан.
Онамнинг тўлқинланиб айтган гаплари қулоғимга кирмас, муҳаббат  қанотида учиб юрардим.
Биз тез-тез учраша бошладик, у ишхонамга ҳам келар, аммо кўп ўтирмасди.

Икки ойда жуда қалин бўлиб кетдик. Унга ўрганиб қолгандим. Бир кун қўнғироқ қилмаса, ўзимни қўярга жой тополмай қолардим, уч кун кўришмасак, соғинчдан ўлай дердим. Юрагимга мана шундай улкан муҳаббат кириб келганди. Юрсам ҳам, турсам ҳам уни ўйлардим.
Бу орада уста йигитдан тинимсиз совчи келар, онам у билан бир марта учрашиб кўришимни сўрар, ҳар сафар орқага сурардим. Ёсир эса негадир уйланиш ҳақида оғиз очмасди.
Бир куни унга совчилар келаётганини айтиб ўтдим. Мақсадим, унинг ниятини билиш эди.
—Ширин,-деди у бошқача талаффузда, эркалаброқ. Сизга уйланмоқчиман, фақат аввал сатрланасизми, дегандим...
Тушунмадим.
—Шу, ўрансангиз, сипороқ юрсангиз, дегандим.
—Вой, шуми! Жон дейман, Ёсир ака. Истасангиз, эртагаёқ ўранаман. Ҳозир мода-ку!-дедим.
У кулди.
Ўша куни у мени энг қиммат дўконларга рлиб борди, энг сара кийимлар,  ипакдек майин рўмоллар олиб берди. Шунга мослаб оёқ кийимлар, сумкалар танланди.
Эртасига янги либосларимни кийиб ишга чиқдим. Ҳамма табриклади. Пардозим ўша-ўша! Фақат либосларим узунлашган, бошимда рўмол бор эди.
Бу либослар мени янада очиб юборган, моҳир қўлларда табиий матолардан тикилган кўйлакларим ёрқин рангларда эди. Ёсир маҳлиё бўлиб қолган, янги имиджим ўзимга ҳам ёқиб бораётганди.
—Сени яхши кўраман,-деди у.
Индамадим.
—Бу жавоб эмас!
—Мен ҳам,-дедим секин.
—Сенга уйланаман! —деди у.
Юрагим гурсиллаб урар, бахтдан маст эдим.

Уйга келсам, яна ўша совчилар келибди. Бу сафар қўлга тушиб қолдим.
-Йигит билан учрашасан,-деб туриб олди онам.
"Менга нима, ҳозир кираману ёқмаслигини айтаман!"
Шаҳдам қадамлар билан меҳмонхонага кирдим. Бу вақтда совчилар ошхонамизда ўтирар эдилар.
Мен сармаст эдим. Кўзларим чақнар, вужудимдан шодлик ёғилар, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди.
Йигит ўрнидан туриб кетди. Салом бердим саодат билан. Чой қуйдим назокат билан. Эсимда қолгани унинг озғингина жуссасию, баланд бўйлари ва қандайдир маҳлиё бўлиб қолган нигоҳлари...
—Кечирасиз, мен ҳозир турмушга чиқмайман,-дедим.
—Қачон, унда қачон чиқасиз?
Йигитнинг саволини юрагимга олмадим, ахир шодлик кемасида сузиб юрардим.
—Насиб қилган куни... Бу энди сизнинг ишингиз эмас.
—Мен, мен кутмоқчи эдим,-деди йигит орзумандлик билан.
—Кутманг, умрингиз тугаб қолмасин. Кулиб-кулиб чиқиб кетдим.

Кечқурун сартарош чигал қилиб ташлаган сочларимни тарар эканман, онам қошимга келди.
—Йигитга маъқул келибсан. Жавобимизни сўрашяпди.
—Мен унга тегмайман, ойи. Сал шошмай туринг, сизни бой қиламан

(д б)

Феруза Салходжаева


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:46


Ёсир

3-қисм

Мадина ҳикояси

Икки қаватли уйни эплашнинг ҳам ўзи эмас. Келин бўлганимга саккиз йил бўлган бўлса, шу зиналарни неча қайта ювдим экан. Сон-саноқсиз деразаларнику, айтмаса ҳам бўлаверади. Уч маҳал иссиқ овқат: эрталаб ширгуруч ёки бирорта сутли бўтқа, қуймоқ, тушликка суюқ овқат, ёнида пишириғи билан кечга қуюқ овқат, ёнида салати билан. Бошида роса қийналдим. Болаларим ёш эди. Кечаси билан йиғлаб чиқарди. Кундузи уйнинг иши, кечаси бири бир ёш, бири бир ойлик чақалоқлар. Иккита қайнона! Қирқ ёшдаги қайнонам ҳам, олтмиш беш ёшли қайнона бувижон ҳам битта чўпни ердан олмас эдилар. Югуриб юраверганимдан товонларим ёрилиб кетар, қўлларим идиш-товоқ ювишдан бўшамагани учун дағал бўлиб кетган, ўзим эса бор-йўғи ўн саккиз ёшда турмушга чиққандим. Аммо Абдуллоҳ акамлар... Фақат жуфти ҳалолим учун барча оғирликка рози эдим. Ҳозир ўғилларим анча катта  бўлиб қолди. Каттаси мактабда, кичиги боғчага боради. Яхшигина дастёр ҳам бўлиб қолдилар.
Фақат иккита қайнонамнинг бир-бирига бўлган муносабати одамни қийнаб юборади.
Бири кўк чой ичса, бошқасига қора чой керак, бири лағмон еса, бошқаси ош егиси келади.
Шу кунларда Абдуллоҳ акам ҳам анча ёрдам беряпдилар. Пуллари энди кўпайди-да.  Болаларимизнинг  ризқи!
Бомдод ва хуфтон намози учун ёримни кутаман. Иқтидо қилиб ўқийман. Қолган вақт иш орасида улгуриб оламан.
Бувижон қаттиқ турадилар
—Намоз вақтида фарз! Ҳамма ишингиз қолса қолсин, намозни вақтида ўқинг!
Ойижон бўлса, "Болаларингиз катта бўлиб қолди, яна битта туғиб олинг",-дейдилар. Осонми?! Икки марта жарроҳлик столига ётдим, шуларни дунёга келтиргунча.
Ана, бўлди. Пол ярақлади. Белимни зўрға тутиб олдим Зиналарни ушлаб чиқадиган тутқичларни артиб чиқсам бўлди.
Ортимдан кимдир белларимни сийпалаб ўтди.
Бегим келибдилар!
Латтамни ташлаб, салом бердим.
—Ассалому алайкум, адаси, яхши келдизми?
—Чарчаб қолмадингми, Мадиш?
—Йўқ, яхшиман, тушлик қилиб кетасизми?
—Майли, нима овқатинг бор?
—Қайнатма шўрва солиб қўйгандим. Боя эди, сиз бораверинг, ҳозир сузаман.

Бувижон, ойижон, бегим ва мен. Тўгарак столимизда оиламиз жамулжам бўлди.
Овқатим ҳаммага ёқди. Ёнғоқли рулет ҳам. Кейин Абдуллоҳ акам яна  ишга кетдилар.
Мен эса чумолидек ғимирлашда давом этаман.
—Мадинахон, белимга доримни суркаб қўйинг, болам!
—Хўп бўлади, бувижон!
—Мадинахон, бугун дадажонингиз сафардан келадилар, кийимларини дазмоллаб қўйинг!
—Хўп бўлади, ойижон!
Телефоним чақиради. Усмонжон ўғлимнинг устози.
—Лаббай, устоз? Тинчликми? Усмоннинг иситмаси чиқяпди, дейсизми? Ҳозир, ярим соатда етиб бораман. Бувижоннинг белини уқалаб, дадажоннинг кийимларини дазмоллаб бўлгач, машинамга ўтирганча ўғлимнинг мактабига чопдим. Болам бечора, иситмадан икки юзи бўғриқиб турибди. Машинага ўтириши билан ўқчий бошлади.
—Ойи, қусаман!
Пастга олиб тушдим. Машинамдан сув олиб тушиб, юз-қўлини ювдим.
Кейин тўғри шифокорга олиб бордим. Томоғи қизарибди. Муолажа учун дорилар ёздириб олдим.
Уйга келиб дориларини ичириб, томоғини чайдириб, наъматак дамлаб қўйдим. Кейин кечки овқатга уннадим.
Абдуллоҳ акам кеч келдилар, чарчаб қолган бўлсам ҳам ўрнимдан турдим
— Овқат ейсизми?
—Чарчабсан-а, жоним, ётақол, ўзим амаллайман. Ёндош хонадан  Усмоннинг  қаттиқ-қаттиқ йўталгани, кейин инграгани эшитилди. Уйқум ўчиб кетди. Болагинамнинг яна иситмаси чиқаётган эди. Свеча қўйдим. Кейин бағримга олиб, бошини силаб ўтирдим. Абдуллоҳ акам эшикдан мўралади
—Яхшими, тойчоқ?
—Яхши бўлади, иншааллоҳ, дам олинг, чарчагансиз.
Эшик очиқ қолди. Холдаги юмшоқ ўриндиқда ўтирганча телефонда ким биландир ёзишаётган жуфти ҳалолимга қарайман. Бирам кўркам, бирам омадли.

Оддий оиланинг қизи эдим. Ота-онам заводда  ишчилар. Биз учта қизни ҳалол меҳнат билан катта қилдилар. Турмуш ўртоғим мени ёқтириб қолиб уйланганлар. Бувижон роса қарши бўлган эканлар "Онаси фақат қиз туққан, бунинг ўғил туғмайди!"-деб. Аллоҳ сийлаб иккита ўғил берди, алҳамдулиллаҳ, юзим ёруғ бўлди.

Тонг оқариб келяпди, ўзим эса ҳамон ўғлимнинг қошида ўтирибман. Ҳали замон иш қайнайди, мен эса, деярли ухламадим.

(давоми бор)

Феруза Салходжаева


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:45


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:39


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:39


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:38


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:36


🌹 ХАЙРЛИ ОҚШОМ 🌹

Аллоҳ хонадонингизга нур. Дардингизга хузур. Оилангизга бахт саодат. Хидоятли чиройли умр. Ишингизга омад. Қӯлингизга халол даромад. Яқинларингизга қувонч. Бир биримизга ишонч. Дастурхонингизга барокат ато этсин.
Аъло кайфият доимо хамрохингиз бўлсин



🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:35


ЖАННАТИМ ҚИЗЛАРИМ

Бошимда жаннат қушим,
Бахтлиман, зўр турмушим,
Чарчаб келган чоғимда,
Олар барча ташвишим.

Қизларим, жон қизларим,
Фариштали юзларим,
Қувнаб турар кўзларим,
Ширин менинг қизларим.

Дуо қилиб тинмаган,
Яхшиликни тилаган,
Ёмонликни билмаган,
Менинг асал қизларим.

Чиқса гоҳо ташвишим,
Ўйлар доим номусим,
Чиқармайди миш-мишим,
Ишонганим—қизларим.

Учиб кетада бироқ,
Охиратда шамчироқ,
Босиб оляпти титроқ,
Пойи жаннат қизларим.

Бир-бирдан мулойим,
Асраб юрсин Худойим,
Бахтли бўлсинда доим,
Суяганим—қизларим.

Солиҳабегим



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 13:34


«Аёлга бердилар бугун бир савол...»

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

28 Dec, 12:43


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:53


🍃🌸Мусулмон - Аллоҳдан умид узмайдиган инсондир.

Сезаи Каракоч


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:48


Совуқ тушиб қолдию ,амма,холалар.🌹



.
https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:48


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:48


Seni tushimda koʻrdim❤️...
Hamon yodimdadir barcha barchasi 🥰...
Koʻl uzra shafaqga termulganimiz😍...
Ohista kuylaring koʻngil parchasi..


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:25


📹 Мухаббат Мех,монова

__ 🍃🌹 Тилагим факат омонлик...!!!

Тонгда бу ку́шикни эшитиб жуда хам таьсирли сатрларига аввал ахамият бермабман,бир оз чукур ахамият бериб эшитсам жуда ёкимли куй экан ва тонгги тилак...!!!

🌹🌷🌹🌷🌹🌷🌹🌷🌹🌷🌹🌷🌹🌷
Доимо сог омон бу́линг...!!!

🌹🌹


https://t.me/kozgu_uz

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:21


🫖Чиқса меҳр бошқача
☕️Кўнгил деган жойидан.
🫖Ширинроқ чой бормикан,
☕️Якшанбанинг чойидан?


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:19


ҚИЗИЛ БАХМАЛ ТРАЙФЛИ

•Biskviti uchun:
😮1ta tuhum
😮120gr shakar
😮50gr saryog’
😮1 choy qoshiq rang
😮1 choy qoshiq kakao
😮2osh qoshiq qatiq
😮120gr un
😮1choy qoshiq razrexlitel

170gradusda 25-30 daqiqa davomida pishirib olinadi

•Kremi uchun:
😮400ml qaymoq
😮150ml sgushonka


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:19


ДАМСКИЕ ПАЛЬЧИКИ ШИРИНЛИГИ

Hamıri uchun
😮1 st un (250 ml stakan)
😮1 st suv
😮100 gr margarin chimdım tuz
😮4 ta tuhum

Tayyorkanishi videoda körsatilgan;180 C da 30 mınut pıshıramiza pishguncha duhovkanı ochısh mumkın emas!!!

Kremi uchun
😮400 ml qaymoq (muzdak bölıshı kerak)
😮200 ml zugushonniy moloko(muzdak bölıshı kk) palchıklarimizni krem bilan aralashtirib ustini bezatib holadılnıkja qöyıb qöyamıza.😋😋😋

📷miss _disert


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:18


АПЕЛЬСИНЛИ КЕКС

😮 3 ta tuxum
😮 210 g shakar
😮 100 g o’simlik yog’i
😮 150 g qizil sabzi
😮 5 g vanilin
😮1 ta apelsin
😮 300 g un
😮 10 g razrexitel
😮djem


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:17


УЙ ШАРОИТИДА КУЛЧА НОН ТАЙЁРЛАШ

10 та нон учун

Керакли масаллиқлар;
😮Сут - 400 мл (илиқ)
😮Маргарин - 100 гр (эритилган)
😮Туз - 1 чой қошиқ
😮Шакар - 1 чой қошиқ
😮Дрожжа - 2 чой қошиқ
😮Тухум сариги - 1 та
😮Кунжут + седана

200°С ли қизиб турган духовкада 20 дақиқада пиширилади.

Ёқимли иштаха 😋

📷zu_cooking


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:16


Энг гуллаган ёшлик чогимда...
Сен очилдинг кўнгил богимда...
Шунда кўзим кўрди бахорни...
Шунда қалбим таниди ёрни...!


🎙🎶💖🎙Фарҳод & Ширин


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

08 Dec, 05:00


🤲

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 02:04


🌸🍃 Кунингиз хайрли ва файзли бўлсин АЗИЗЛАРИМ 🌺🍃

Бу гуллар каналимиздаги гўзал ва латофатли ,мехрибон опа-сингилларимиз
сизлар учун🤗 🌸🍃

Аллоҳим панохида асрасин
сизни қалби чиройлиларим


🤗🤗🤗🤗🤗


💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 02:02


💐🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАРИМ!

Меҳри уммон, қалби қуёш, сўзлари дур яхшиларим, опа-сингилларим!

Барчангизга нурли шанба тонги хайрли бўлсин!

   Мусулмон фитратида яратган ва яна бир кунга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

    Катта эшикларнинг ҳам калитлари кичикдир...
Орзу-умидларингизнинг буюклиги, кўплиги сизни ҳаракатдан тўхтатмасин...

Ким билсин, балки биргина дуоингиз Аллоҳ ҳузурида ижобат бўлиб, имконсиз деб билган нарсангизни амалга оширар...
Етар-ки сиз «Эй Роббим!» деб айтинг!

🌟🌹Янги кун, янги ниятлар, янги умидлар, янги орзулар муборак бўлсин!
👍🌿🌸🌷👍🌿🌸🌷👍🌿🌸


🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:55


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:54


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:54


Дунё гўзали ❤️


Айнан сизга аталган дунё гўзали

🎙🎶💖🎙🎶💖🎙

https://t.me/ayoldunyonitebratar
┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:54


Насиба Абдуллаева ижросида🍃🌺🍃

(Равшан Намозов кушикларидан)
https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:38


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:36


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:35


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:35


🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

23 - Н О Я Б Р Ь 🎉


ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!
ОИЛАНГИЗ БАХТИГА ДОИМ СОҒ-У САЛОМАТ БЎЛИНГ🥰


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

23 Nov, 01:26


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Nov, 23:24


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 10:00


🎙 Yulduz Usmonova

💖🇸🇱💖🇸🇱💖🇸🇱💖🇸🇱💖🇸🇱


🦋🦋🦋🦋🦋

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 09:53


___•💖🍃•Азизларим
Аёл ~ Дунёни тебратар каналига Хуш ~ келибсиз!!!


___•
💖🍃•Каналда куйиб борилаётган постлар сизга маъқул буляптими?

___•
💖💐🍃•Фикр ва мулохазаларингизни бизга
ёзиб юборинг.👇👇👇
@Firdavs188

___•
💖🍃•Сизларни яхши кўриб колувчи Админ ~ Админкаларингиз:
~ Firdavs Андижондан...
~ Ваисова Хоразмдан...
~ Кенжахон Андижондан ...
~ Жамилахон Намангандан...
~ Зиёда Андижондан ....

https://t.me/ayoldunyonitebratar
🌿
•-----•------••-----•------🌿

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 09:52


✍️

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 09:51


СИЗ
КУЗАТИБ
БОРАЕТГАН
КАНАЛ 🍃🌹


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 09:50


🎙 Gaybulla Tursunov & Jasmin

💖💖💖


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 08:17


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 08:14


Bu besh kunlik hayotda,
Ikki ko'zim hayratda...



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 08:13


Келса яхшиликлар билан келсин🥰🥰🥰🥰🥰

Сой бўйида, бир даста гул билан
❤️❤️❤️❤️❤️❤️



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 08:12


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 07:10


ГЎЗАЛ ЖАННАТМАКОН ЎЗБЕКИСТОНИМНИ ФАРЗАНД ЭКАНЛИГИМДАН ФАҲРЛАНАМАН

🇸🇱
🌹🇸🇱🌹🇸🇱🌹🇸🇱🌹🇸🇱🌹🇸🇱🌹🇸🇱🌹🇸🇱


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 07:10


OLGʻA OʻZBEKISTON🇺🇿


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 06:19


​​МЕН УЧУН ТИКИЛГАН БАЙРОҒИМ

Бундан бир неча йил аввал мен Туркия мамлакатининг  Елазик шаҳрида ўтказилган “ҲАЗАР  ШЕЪР ОҚШОМЛАРИ” халқаро фестивалида иштирок этдим. Бу  анъанавий тадбирга 26 мамлакатдан 37 нафар туркий забон ёзувчи ва шоирлар таклиф қилинган эди.
Бир ҳафта давом етган бу шеърият байрами бутун турк дунёси байрамига айланди . Кўчаларда, майдонларда шоирларнинг чиқишлари  шаҳар аҳолисига кўтаринки руҳ бахшида қилди.  Мусиқалар остида шоирларнинг марказий йўлларда салб юришлари номойиши янада фараҳ ва кўрк берди.  Деразалардан тамоша қилаётган мухлисларнинг отаётган гул дасталари шамолларда тўлқинланди, оёқларимизга паёндоз бўлди.Ҳайқириқлар, олқишлар худди илҳом париларининг қўшиқларига ўхшарди...
Дунёнинг туркийзабон шоирлари орасида майдонлар, кўчалар оралаб ўтар эканман, юрагим тинмай хапқирар, хавасдан жоним томоғимга қадалиб қолган эди. Кўнгли не деб йиғласа, не деб қувнаса, шуни ёзиб юрган мендай бир сўзпарастга шунча эҳтиром, эътироф?!.
Фестивалнинг сўнгги куни Ҳазар кўли бўйида халқ сайили уюштирилди.   Шеър эшитиш,  шоирлар билан жонли мулоқатлар учун   шошилаётган тумонат одамлар оқимининг охири кўринмас  эди. ​​
Биз ҳам автобусдан тушибоқ, кўл бўйига ошиқаётган эдик. Тобора яқинлашар эканмиз ,  баланд тепаликка ўрнатилган турли мамлакат байроқларига кўзим тушди. Бирдан юрагим “шиғ” этиб кетди.Кўнглимда ғулғулла пайдо бўлди: Воҳ, бизнинг байроқ ҳам бормикан?!.  Ахир  бошқа мамлакдалардан 3- 4 нафардан шоирлар иштирок этмоқдалар. Мен эса  Ўзбекистондан ёлғиз ўзим. Бир ўзим учун байроқ тикланармикан? -деган ҳадик вужудимни қамраб олган эди, титроқ босди. Наҳотки, наҳотки, бўлмасая?!... Бир вақт не кўз билан кўрайки, менинг ЎЗБЕКИСТОН байроғим ҳам қаторда хилпираб турарди!!!
Бунчалар гўзалсан, Байроғим! Сенинг рангларинг осмон ва заминни бирлаштириб  юбордику! Орзуларим муродларимга туташдику! Менинг байроғим-менинг ҳимоячим,суянчиғим, менинг МЕНлигимни тимсоли! 
Негадир, ўша куни ичимда МЕН деган ШАХС уйғонди!
Ўша пайтдаги ҳолатимни   эсласам, ҳозир ҳам кўзларимга ёш келади. Ҳозир ҳам худди ўша кундай титрайман.
Наҳотки, мен-Ўзбекистонман!

Ўша куни шеър туғилди:

БАЙРОҒИМ

Бугун бошимдамас, жонимда ўсдинг,
Хилпираб турибсан, юрагим мисол.
Севишим билмасдим сени шу қадар,
Томирда жўш урди бир эзгин савол:
​Шунчалар гўзалмидинг, Байроғим!

Сени кўтарганни хис қилдим бугун,
Сени ўпганларга келди хавасим.
Сени шон кўтарса, зафар кўтарса,
Бўғзимга қадалар кўз ёш, нафасим.
​Шунчалар ғурурмидинг, Байроғим!


Онам рўмолидан яралгансан сен,
Отам белбоғидир сенга андоза.
Сени деб жон берган жаннатий албат,
Сени деб юрганлар нурдир, покиза.
​​Шунчалар сурурмидинг, Байроғим!


Сен тинчлик рамзисан, ғалаба туғи,
Сен меҳр -муҳаббат, ишонч посбони.
Ранггингдан ранг олар дала-дастурхон,
Ҳар ёнда барака, омад хирмони!
Шунчалар керакмидинг, Байроғим!


Сен қад кўтарсанг, қаддим тикланар,
Соянгда минг йиллар келар яшагим.
Сен бор жой Ватаним, сен бор жой Миллат,
Боримни пойингга  жондай тўшагум!
Шунчалар юракмидинг, Байроғим!

Фарида Афрўз


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 05:13


Тошкентга Хоразмдан рекорд даражадаги 100 метрлик Ўзбекистон байроғи олиб келинмоқда

Байроқ пойтахтга 18 ноябрь — Давлат байроғи куни муносабати билан етиб келади.

У республика бўйлаб махсус транспортда ташилиб, белгиланган жойларда Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан 100 метрли ҳолда ёзиб кўрсатилади.



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

18 Nov, 05:03


🎙🎶💖🎙🎶💖🎙

🎙 Hurshid Rasulov

💐⭐️💐⭐️💐⭐️💐


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

07 Nov, 01:19


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Файзли Пайшанба тонги муборак бўлсин, қадрдон!

Оила МУКАДДАС ва у АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неъматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу кун серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз
.

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

07 Nov, 01:18


🌙🌹 ХАЙРЛИ ТОНГ МEҲРИБОНЛАРИМ

🌷Энг яхши Садақа...Мехр...!

Уни хар доим хар қандай
   инсонга улашиш мумкин...!
      Зеро...инсон қанчалик кўп
         Мехр кўрмасин...
              шунчалик унга
                  мухтожлик
                      сезаверади...!!!

Азизларим...бир - биримизга
   Мехрли бўлайлик...!!!
       Зеро... дунё ўткинчи...
          Умр ...Ғанимат...
              Яхшилик қилайлик
                  Билингки...дунёда
                      Яхшилик қолади
                         Фақат...!!!

🍃🕊🍃Хайрли тонг

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

07 Nov, 01:18


Ассалому алайкум!

Хайрли тонг, тонгларни севувчи, ҳаётни борлигича қабул қилувчи, ҳар бир лаҳзага шукрона айтувчи азизларим!

Кунингиз ёруғ, мароқли, лаҳзаларингиз файзга тўла бўлсин!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 16:30


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 16:16


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 16:07


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 16:07


Роббим битган тақдиридан, тақдирига қочарканмиз....

Хайрлисини насиб қилсин илохим!


🌙Тунингиз осуда бўлсин!

Хайирли бўлсин бу тун ҳамма ҳаммага....

Аллоҳга

Омонатимсиз !!!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 15:40


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 14:14


Куз - ёғмур шевасинда битилган мактуб.
Ҳижжалаб ўқиркан ҳар битта байтни.
Қишлоқдаги уйлар ҳомуза тортиб
Яна мўриларга юкинган пайти.
Турналар жанубга етиб олгандир...

Мадина Норчаева



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 14:14


Покиза ният
(бўлган воқеа)

Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...

Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.

---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.

Орага жимлик чўкди...

Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.

Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб бир пасда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...

У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди

---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...

Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.

Феруза Салходжаева



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 14:14


#биршодадур

ЭНГ ФОЙДАЛИ САРМОЯ

Куннинг охирги дарси ниҳоясига етай деб қолган. Ўқувчилар ташқарига чиқиш учун нарсаларини тайёрлаб ўтиришибди. Дафтар ва китоблар попкаларига солинган. Қўнғироқ чалинар-чалинмас, ташқари отилишга шай бўлиб ўтиришибди.
Фақат Алигина ташқарига чиқишга шошилмаётган эди. Бир оз кечроқ қолиш учун қўлидан келган ишни қилиб ўтирар эди. Ниҳоят, қўнғироқ чалинди. Болаларнинг ҳаммаси баробар эшикка йўналдилар. Али эса жойидан турмади. Шошмасдан нарсаларини йиғиштира бошлади. Кўз қири билан ўқитувчисини кузатар эди. Бир тарафдан ўртоқлари синфни бўшатишларини кутар эди. Алининг ҳаракатлари ўқитувчининг эътиборини тортди.

- Ҳа, Али. Уйингга кетмайсанми?
Али охирги ўқувчи синфдан чиққаннини кўргандан сўнг деди:
- Устоз, сизга айтадиган гапим бор эди.
- Хўш Али. Гапир, нима гапинг бор?
- Синфдошимиз Аҳмад бор-ку, устоз.
- Ҳа. Аҳмадга нима бўпти?
- Уйда аҳволлари яхши эмас шекилли. Онаси унинг попкасига унчалик яхши нарсалар солиб бермайди.
- Хўўш?
- Унга ёрдам бермоқчи эдим. Лекин, мени ёрдам берганимни билса, ҳафа бўлади. Ҳар куни битта симитга етадиган пулни ҳар ҳафтада сизга берсам, сиз унга бериб турасиз, майлими?
Али чўнтагидан бир ҳовуч танга чиқариб столга қўйди. Нурхон пулларга тегмади. Курсига ўтириб ўйлади. Али ҳақидаги билгиларини ҳаёлидан ўтказди. Билишича, Алининг оиласи у қадар ўзига тўқ оилалардан эмасди. Бу ҳаракатчан ва ёқимтой ўқувчиси нақадар гўзал ниятли ва гўзал тушунчага эга экан. Ўзи бой хонадон фарзанди бўлмаса ҳам... Оиласи ўзи ҳалиги аҳволда бўлса ҳам... Шунга қарамай, ўртоғига ёрдам бермоқчи. Унинг устига ёрдам этаётганини ундан яширмоқчи бўлади.
- Шошма Али. Билишимча, сизларнинг оилавий аҳволингиз ҳам у қадар кенг эмас. Тўғрими?
- Тўғри, устоз. Отам кундалик ишда ишлайди. Кўпинча иш топилмайди. Аммо, мен ҳам ишлаб пул топяпман.
- Қаерда ишлаяпсан?
- Симит сотяпман.

Устоз Нурхон яна ўтириб ўйлади. Бу қадар яхшилик режаси учун нима дея оларди, ҳозир. Алининг ниятини амалга ошириш қийин эди. Аммо, Алининг ниятидан қайтариш учун чора топиш керак эди. Лекин, буни шундай қилиш керакки, севимли ўқувчисининг кўнгли ранжимасин. Бир гаплашсам, чора топилар, деди.
Устоз Нурхон Алига қаради.
- Катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?
- Жуда катта бой тадбиркор бўламан....
- Нима учун?
- Одамларга кўп ёрдам бериш учун.
- Жуда яхши...
Али, тўғри ҳозир Аҳмаднинг оилавий шароитлари яхши эмас. Аммо, сизники ҳам уларникидан фарқи йўқ. Менимча, бу ишга ҳозирча шошмаганинг маъқул. Бой бўлганингдан кейин ёрдам бераверасан. Бўладими?
- Бўлмайди, - деди Али. Ҳозир қилишим керак.
- Нима учун бўлмас экан?
- Уч сабабга кўра бўлмайди. Биринчидан, бу пуллар зотан меники эмас. Яхшилик қилганим учун Аллоҳ мени одамларга ёқимли қилиб кўрсатиб қўйган. Шунинг учун одамлар таъсирланиб, мендан кўпроқ симит оладилар. Шунинг учун кун бўйи ишлаганлардан кўра кўпроқ симит сотаман. Анави маҳаллада Ҳасан амаки бор. Ҳар куни мендан иккита симит олиб, кабутарларга тарқатадилар.
Иккинчидан, «новда ёшлигида яхшироқ эгилади» деган гап бор. Агар ҳозирдан яхшилик қилишга ўрганмасам, катта бўлганимда ҳеч қилолмайман. Ҳозир «бу ишни бой бўлганимда қиламан» десам, бой бўлганимда ҳам, «янада бойроқ бўлганимда қиламан», деб ўзимни овутаман.
Учинчидан, энг муҳими: Мен катта бўлганимда бой тадбиркор бўлмоқчиман. Вақтида тижоратга сармоя тикмаганлар ҳеч қачон катта ишбилармон бўла олмайдилар.
Устоз Нурхон Алини зўр ҳаяжон билан тинглар, ўзини буюк одамнинг рўбарўсида тургандек ҳис қила бошлади.
- Шу охиргисини унчалик тушунолмадим, Али?
- Тушунтираман, устоз. Ҳозир у қадар бой бўлмаганим учун, бир кунда битта симит эҳсон қила оламан, холос. Бундан ортиғини қилолмайман. Аллоҳ эса, жаннатни кучи етганича яхшилик қилганларга беради. Ҳозир кучим шунчалик эканини ҳисобга олсак, жаннатнинг нарҳи мен учун бир неча симитнинг нарҳичаликдир. Агар бой бўлмасдан олдин ўлсам, бир неча симитнинг нарҳи билан жаннатга кириб олган бўламан. Бундан ҳам фойдалироқ ишга сармоя киритиш мумкинми?

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 14:14


Устоз Нурхоннинг кўзлари ёшга тўлди. Билдирмаслик учун ерга қараганча, Алига кетишга руҳсат берди. Уни ташқаригача кузатиб қўйди. Мактаб ўқувчилардан бўшаб қолган эди. Синфга қайтиб кирганида, столнинг устида Али қўйиб кетган тангалар турар эди. Нурхон устоз беихтиёр курсига ўтирди. Тангаларни қўлига олди.
Ҳеч қачон қўлига шу қадар қийматли пул тушмаган эди. Қўлида гўё дунёнинг энг нозик гавҳарларини, ёқуту олмосларини тутиб турар эди. Бу пуллар ҳатто улардан ҳам қийматли эди. Бу майда тангалар, бу майда симитнинг пуллари, жаннатни сотиб олса бўладиган пуллар эди.
Ҳудди ҳеч қўйиб юборишни истамайдиган бир туйғу билан, бу симитнинг майда пулларини кафтида сиқиб олган эди.
Устоз Нурхон ўтирган еридан туролмади. Ичи тўлганини ҳис қилди. Англаб бўлмас бир туйғулар билан бўғила бошлади. Бирдан, қуюқ булутдан ёмғир ёғгандек йиғлай бошлади...
Йиғлади...
Йиғлади...
Йиғлади...
Ўзига келганида шом бўлган эди.
Аста қадамлар билан мактабдан чиқар экан, Содиқ қоровул Нурхоннинг: «Симитнинг майда пуллари билан жаннатни сотиб олиш..., симитнинг майда пуллари билан жаннатни сотиб олиш», дея такрорлаб кетаётганини эшитди...
Қоровулнинг ҳайратланиб: «Нима дедингиз, домла?» деганини ҳам эшитмаган Нурхон домла, қоровулнинг ҳайрон боққан нигоҳлари остида, шомнинг ғира-шира қоронғулигида узоқлашиб борар эди...
Унутманг:
Нон улашишлик, нон ейишдан лаззатлироқдир!

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 14:14


ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Мустафо мерганнинг хотини ўлиб қолди. Юраги бир санчди-ю, ҳайрлашишга ҳам улгуролмади. Мустафонинг боши қотди. 55 ёш қари десанг, қарияммас, ёш десанг ёшаммас. Ўғилларини уйлантирган, қизларини чиқарган. Юрди, юрди, охири зерикди, ўттиздан ошиб, қирққа етмаган бир бева чиққанди, болаларининг ҳай-ҳайлашига қарамай, шартта уйланиб олди. Уйланиб тўғри қилган экан, ҳаёти жонланиб кетди. Юзига қон югурди, эгни бут, қорни тўқ, танаси яйради. Кунда кунора янги хотин билан етаклашиб бозорга боради, сархил мевалардан олади, келиннинг кўнгли тусаган кўйлакларни олиб беради, қизиқ қизиқ хангомалар айтиб, чақчақлашади, жони борича уриниб, ёш келиннинг кўнглини овлашга тиришади.
Аммо...
Катта қизи у йўқлигида келиб, роса жанжал кўтарибди, нега онамни кўйлакларини кийдинг деб, юмдалабди, ерга ётқизиб урибди, устидаги кийимларини йиртиб ташлабди. Мустафо аввалига ишонмади. Бу ҳол кўп бор такрорланди. Қизи охири Мустафонинг ўзига рўбарў бўлди: - Нега онам билан бирор маротаба бозорга етаклашиб бормагансиз? Нега онамни узукларини бу мегажин тақиб юрибди? Онамдан қолган сирғаларни нега бу қулоғига осиб, ҳаммага кўз кўз қилади? Нега бунга ҳар куни битта янги кўйлак олиб берасиз? Уйимиздан кетсин бу ....? Агар кетмаса мен ўзим бўғиб ўлдираман!
- Қизим, мен бахтли яшаётганимдан, сен бахтли эмасмисан? Ҳамманг уй уйингга кетасан, мен овқатсиз қолиб кетдим, ҳеч биринг мени ўйламадинг, устим кир, пайпоғим сасиган, ўзим ювдим, ўзим чой қўйдим. Биласан, онангни бир умр бошимда кўтариб юрдим, лекин тақдир экан, айрилиб қолдим, бу аёлга эрмакка уйланганим йўқ, ҳали яшашга мажбур эканим учун, уйландим. Мени ҳурмат қилсанг, уни ҳурмат қил, мени овунтириб юргани учун унга раҳмат айт, яқинда фарзандли бўламиз, бу уйни шу ўгай онангга хатлаб бераман, агар бу хонадондан оёғингни узилишини истамасанг, ўгай онанг билан муросангни тўғрилаб ол. Агар юзимга оёқ қўядиган бўлсанг, шундай дуоибад қиламан, ҳечқачон ўнгланмайсан. Сен ҳам, укаларинг ҳам, хору-зор, чала ўлик ҳолатда ўлиб кетасанлар. Мени бекорга Мустафо мерган дейишмайди, мени дуоибадим албатта нишонга тегади...
Қиз муросага кўнмади. Мустафо мерган йўқлигида укалари билан келиб, ўгай онани то қорнидаги боласи тушгунча юмалатиб тепди. Мустафо мерган ўн кун шифохона остонасида ётди. Болаларининг қилмиши учун ўн кун қон йиғлади. Соқоллари ўсиб, чўпдай озиб кетди. Болаларининг бирортасига қайрилиб қарамади.
Хотини шу шу ўнгланмади. Яна бир йилга яқин яшади. Рангги сап сариқ бўлиб бу ёруғ оламни тарк этди. Мустафо тобут ортидан ялангоёқ, ялангбош, кийимининг тугмалари қадалмаган афтода ҳолатда бўзлаб борди. Биринчи хотини ўлганда, жимгина кўз ёш тўккан бўлса, бу хотини ўлганда ўкириб фарёд чекди. Унинг доду-фарёдига бутун қишлоқ аҳли йиғлади. Болалари кийгазган чопонни лойга улоқтирди. Кўкрагига муштлаб, юзини тимдалайверганидан, аъзойи бадани маматалоқ бўлиб кетди.
Шундан сўнг, Мустафо мерган кўп яшамади. Қабристонга оёқяланг қатнай қатнай қабр тепасида ўлиб қолди. Эрталаб қабрни қучоқлаб тарашадай қотиб ётган ҳолатда топишди.
Орадан йиллар ўтди. Одамлар бу воқеаларни аллақачон унутиб юборишган бўларди. Аммо бу воқеаларни бот бот эсга солиб турадиган нарса шуки, Мустафонинг ўлимидан сўнг, кўп ўтмай, катта қизи бир қўл, бир оёғи шол бўлиб, ўн беш йил фалаж ётди. Мустафо айтганидай ўлимни орзу қила қила Ҳаққа жон омонатини топширди. Худо ҳам унинг жонини ўн беш йил олмади. Қиз, ўн беш йил ит азобида яшади. Икки уканинг ҳам хотини ўлиб, ўн беш йил, ҳеч ким қиз бермади.

МУҲАММАД ИСМОИЛ


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 14:14


Кемтиклик.

Ноябрьни ёмғирли, изғирин кунларини бири эди. Илҳом ака билан машинада кетаётгандик. Йўл четида яёв кетаётган ўсмир бола кўринди. Бирдан Илҳом ака:
- Шу болани ёнига тўхтатинг - деб қолди.

Бу ўсмир Илҳом акани илк турмушидан (ажрашиб онаси билан қолган) ўғли эди. Юпин кийинган экан, кийимлари ҳўл, бошяланг ёмғирда шумтираб қопти. Кўришмаганига анча бўлган шекили, ота – бола қуюқ саломлашишди. Илҳом ака ўғлини олдида ўзини ҳудди айбдордек ҳис қиларкан. Ҳол-аҳвол сўрашиб жуда хижолат бўларди.
- Нега қалинроқ кийинмадинг ,шамоллаб қоласанку бунақада? - деди, ўғлини бу аҳволда кўриб уялдими ёки рахми келдими? Ўзи кийиб турган устидаги курткасини шарт ечиб қаршилик қилишига қарамай ўғлига кийдириб қўйди.
- Менда бошқа бор, буни сен киявер, иссиқ кийиниб юргин - деди. Хайрлашишди.

Йўлда кетарканмиз Илҳом ака:
- Бошим осмонга етгудек хурсанд бўлганимдаям, шу ўғлимни кўрсам ёки эсласам «ерга тушиб қоламан» - деди.
- Ўзи нимага ажрашгансизлар? - десам. Илҳом ака:
- Хотиним ёмон эмасди, шунчаки мен бошқасини севардим. Ота–онамни қистови билан унга уйлангандим. Шунда ҳам яшаб кетишимиз мумкин эди. Лекин севганим билан кўпроқ бахтли бўламан деб ўйлагандим.Ўша вақтлар севгим олдида шу ўғлим ҳам кўзимга кўринмаган. Ёш ўтган сари эса, фарзанд қанчалар улуғ неъмат эканлигини хис этаркансан. Фарзанд немаъти олдида севги – муҳаббат каби нарсалар, ёшликдаги ўтгинчи ҳойи-ҳавасдек туюлиб бораркан. - деди.
Нима дейишни ҳам билмайман. Узоқ жим кетдик.

Дилшодбек Нурматов



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

06 Nov, 14:07


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 10:24


СИЗ АЗИЗ ОПА-СИНГИЛЛАРИМ УЧУН ГУЛ ЮЗЛИ,ГУЛ СУЗЛИ,ГУЛ ИЗЛИ. ГУЗАЛЛАР🍃🌺🍃

💐🌷💐🌷💐🌷💐🌷💐🌷💐🌷💐

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:52


ФАРЗАНДСИЗГА ФАРЗАНД БЕР

Меҳринг билан кўнгиллар лим, лим,
Раҳматингдан қилмагин жудо,
Тирноққа зор бўлмасин ҳеч ким,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Татимайди тилло -ю, зари,
Фарзанд эрур кўнгил гавҳари,
Ўн саккиз минг олам сарвари,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Умр беш кун, ўткинчи ҳаёт,
Танҳо ўзинг бергувчи нажот,
Ҳар кимсадан қолсин бир зурёд,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Куйдирмасин фарзанднинг доғи,
Ёндирмасин алам,фироғи,
Ўчмасин ҳеч умид чироғи,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Фарзларингни қилмаймиз канда,
Иймон нури ҳар жон-у,танда,
Ота она бўлсин ҳар банда,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Ҳеч умрлар ўтмасин беҳуд,
Номлари ҳеч бўлмасин унут,
Ёт қўлларга қолмасин тобут,
Фарзандсизга фарзанд бер худо

Кечир билмай қилган гуноҳим,
Кўзларимдан томчилар оҳим,
Ҳар нарсага қодир Аллоҳим,
Фарзандсизга фарзанд бер худо.

Хуршид Карим


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:52


БИР ҚИЗ КЕТМОҚДА


Орзулари бир осмон бўлиб,
Кўкда мисли ҳилолдек тўлиб,
Оппоқ, оппоқ либослар кийиб,
Мени ташлаб кетмоқда бир қиз.


Қоши камон киприклари ўқ,
Бахтга мойил, кўнгилчаси тўқ,
Ваъдалари ёдида ҳам йўқ,
Мени ташлаб кетмоқда бир қиз.


Маломатга эгилди бошлар,
Муҳаббатга отилди тошлар,
Яноғида ёлғончи ёшлар,
Мени ташлаб кетмоқда бир қиз.


Йўлларида гуллайди гулзор,
Қувончлардан қувнайди дилдор,
Севгим билан нима иши бор,
Мени ташлаб кетмоқда бир қиз.


Қиё боқмас бир бор ойжамол,
Юзларига ёпган оқ рўмол,
Ёдида ҳам йўқман эҳтимол,
Мени ташлаб кетмоқда бир қиз.



Хуршид Карим


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:52


СИЗНИ СОҒИНИБ

Бир ажиб ҳисларга бой бўлди бағрим,
Қалбим бўстон бўлди сизни соғиниб,
Ҳазонлар мисоли тўкилди сабрим,
Рангим самон бўлди сизни соғиниб.

Изингиз боғлардан изладим неча,
Гулларга дардимни сўзладим неча,
Осмонда тўлин ой нур сочган кеча,
Кўзим гирён бўлди сизни соғиниб.

Фурсатлар ўтдилар,ўтди кўп онлар,
Кўнглимдан ўтдилар шубҳа,гумонлар,
Боғимда сиз учун экган райҳонлар,
Сўлиб ҳазон бўлди сизни соғиниб.

Дилимга чўкди-ку,ҳасрат тошлари,
Тор бўлди Фарғона,азим Шошлари,
Кўзимда тизилган соғинч ёшлари,
Шода маржон бўлди сизни соғиниб.

Юрагим ҳўрсинар,йиғлайди унсиз,
Умидлар,орзулар йўқолди изсиз,
Умрим йўлларида бир ўзим сизсиз,
Ҳолим ёмон бўлди сизни соғиниб.

Ишончим қалбимдан тўкилди барвақт,
Топмадим дардимга шерик бир ҳамдард,
Кеча зиёларга кўмган муҳаббат,
Бугун ёлғон бўлди сизни соғиниб.

Севгим армон бўлди сизни соғиниб.

🖋Хуршид Карим



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:52


БАХТЛИ БЎЛСАНГ БАС

Сен бахтли бўлсанг бас, мени ўйлама,
Менинг ҳам амаллаб ўтар бир куним,
Кўз ёшга арзимас дунёларида,
Бахтларга ёр бўлиб яша севгилим.

Сен бахлти бўлсанг бас, мен ҳам бахтиёр,
Бахтинг соясида кўрарман бир кун,
Лайлининг бахтидан тўлғониб, ёниб,
Дунёдан бахтиёр кўз юмган мажнун.

Сен бахтли бўлсанг бас...

🖋Хуршид Kарим



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:52


ЖУФТУ ҲАЛОЛИНГИЗ


Тақдирингиз кулиб боқсин,
Кулсин бахту иқболингиз,
Шундай солиҳ ва солиҳа
Бўлсин жуфту ҳалолингиз.


Қувончларга тўлиб яшанг,
Сиз бахтиёр бўлиб яшанг,
Сизга ҳамроҳ бўлиб юрсин,
Ҳар дам жуфту ҳалолингиз,


Қўша қариб тўйлар қилинг,
Данғиллама уйлар қилинг,
Сизга тиргак бўлиб турсин,
Доим жуфту ҳалолингиз


Йиқилсангиз қўллаб турсин,
Сизга меҳр йўллаб турсин,
Сизни фақат Аллоҳ учун
Севсин жуфту ҳалолингиз.


Бирга бўлсин қиш ёзида,
Дуо қилсин намозида,
Яхшиликлар тилаб турсин,
Сизга жуфту ҳалолингиз.


Ўткинчидир дунё фақат,
Ниятингиз бўлсин жаннат,
Жаннатларда бирга бўлсин,
Сизла жуфту ҳалолингиз


Хуршид Карим



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:48


Менинг онам, энг яхши она!

Дунё экан ташвишлари бор,
Ташвиш ила юрак бўлар зор.
Шундай дамда онам бўлар кор,
Менинг онам, энг яхши она!

Болам дея, бошимни силар,
Доим мени бахтимни тилар,
Ширин жонин фидолар қилар,
Менинг онам, энг яхши она!

Оналаримиз бахтимизга соғ омон бўлишсин ҳар доим.



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:47


📹 Сизни яхши кўраман ОНАЖОН ишончингиз учун раҳмат... 🥰

https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:46


Унда ҳали онам бор эди!

Эрка эдим эллик ёшимда,
Кимдир бедор ҳаста бошимда,
Тунлар алла айтиб қошимда,
Унда ҳали онам бор эди!

Йўқлагучим кунда бир албат,
Йўқ эдия мендек бадавлат.
Ҳаммадан ҳам гўзал, ҳушсурат,
Унда ҳали онам бор эди!

Юрар эдим ҳотиржам, кулиб,
Завққа тўлиб, шодликка тўлиб,
Тиргак бўлиб, суянчиқ бўлиб,
Унда ҳали онам бор эди!

Куйсам адо бўлган бир зумда,
Дардим англаб олган кўзимдан,
Дуоларин йўллаб изимдан,
Унда ҳали онам бор эди!

Ёмонларнинг кўзи тегмасди,
Тухматлари бошим эгмасди.
Ёв келса ҳам мени енгмасди,
Унда ҳали онам бор эди!

Бир сония ўйлаб ўтирмай,
Жоним учун жон беришга шай,
Мендан ўзга ташвишни билмай,
Унда ҳали онам бор эди!

Раҳми бисёр, меҳри беминнат,
Ширин забон, дилбар, ҳушсухбат,
Мен билмаган ўта омонат,
Унда ҳали онам бор эди!

Ё етдимми, етмай қадрига,
Тополмадим чора дардига,
Болам дея босган бағрига,
Унда ҳали онам бор эди!

Малика Тавфиқ.



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 09:46


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 08:01


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

30 Oct, 08:01


Қулоғига ўргимчак ин қуриб олган бола!

Ота-оналар огох бўлинг!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 06:07


#МашаАллоҳ

7 та қизи бор ота ва онасини
жаннатий қилади ҳавас қилсанг
арзийди🥰

Барчага мана шундай
хурсандчилик кунлар насиб
қилсин🤲

Қиз борларга видеони юборинг

Каналга обуна булинг🍃🌺🍃


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 05:55


ЗАМОНАВИЙ БУВИЖОН !


Дўкондан келётсам неварам билан,
Чупа чупс ялаб мендан сўради:
“Бувижон бир нарса сўрайман сиздан:
Нимага кампирлар секин юради?”

Атрофга қарайман, бари ёш-яланг
Бирорта кампирга тушмади кўзим.
Қани ўша кампир? Кўрсат, бир кўрай.
Ким хақида айтдинг Нозила қизим?

“Сиз менинг бувимсиз, демак билингки,
Хамма бувижонлар кампир бўлади.
Ахир бу энг оддий арифметика.
Буни хатто ёш бола ҳам билади.”

Вой ўлай олтмишда кампир дейишди.
Аввал қилди алам, бир қилди алам.
Ўзимни ёшроқ деб ўйлаб юрувдим.
Кўзларимни очди шу мурғак болам.

Илгари кимлардир олтмишга тўлса.
Дердик “Вой бў, қариб кетибди мунча.”
Эндичи олтмишни уриб қўйибмиз.
Ўзимиз кўзни бир очиб юмгунча.

Кўз олдимга келди олтмиш ёш бувим.
Оппоқ сочларини оқ рўмол ёпган.
Оёғида ғарчли амиркон кавуш.
Чаккасига жамбил, райхонлар таққан.

Тиши йўқ оғзида ямлаб ютарди.
Каллақандли чойда ивирди нони,
Атала, ширчойлар қилиб берарди.
Дер эди " Бўтам, бу қувватнинг кони."

Хозир бувиларнинг тишлари бутун.
Писта, бодом - барин чақиб ташлаймиз.
Неварага фаст-фуд, колалар бериб
Ошқозон бузишни шундан бошлаймиз.

Боғча ёшидаги кичик неварам.
Сўрайди “Бувижон хассангиз қани?
Нега дўқ - дўқ қилиб юрмайсиз уни.
Ёлгонми боғча опам бизга айтгани? ”

Боғча опанг анча орқада қопди.
Замонавий шеърлар ўргатсин энди.
Сиз ёдлаган шеърлар ўтмишда қолган.
Олдинги бувилар ҳақида эди.

Оёғи оғриса хасса тутишган.
Мурожаат қилмасдан бошқа услубга.
Менчи, оёғимни тузатиш учун.
Эртадан бормоқчиман фитнес клубга.

“Сочингиз пахтадай оқми, бувижон?”
Сўрайди неварам ушлаб бошимни.
Рўмолнинг тагига тиқаман секин.
Қорага бўялган сийрак сочимни.

Компьютер асрининг бувиларимиз.
Интернету вай фай, барин биламиз.
Балки саксон, тўқсон ёшда жон болам.
Сен айтган сочи оқ кампир бўламиз.

Эртага боргину боғчапанга айт.
Бувижоним қўйдилар сизга бир талаб.
Зудлик билан ўзгартирсин шеърларни.
Қора сочли бувижонларга атаб.
Замонавий бувижонларга мослаб.



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 05:37


Ҳаёт сиз ўйлаганингиз ва ҳис қилганингиз каби бўлади...
Ҳар қандай холатда бахтни ҳис қилиб яшанг...
Нимадандир нолисангиз ўшандай хира ҳаётда яшаб ўтаверасиз...

Аёллар кўпинча ўз жуфтларидан нолишади...
- Менга тақиқ қўйганлар,  бемалол юролмайман,  деб..

Бу бахт эканини,  ҳар ерга ризқ топиш учун бориб,  қийналиб ишлаб юрадиган аёлдан сўранг...

- Аёлим эрта келинг,  деб  тайинайверади,  деган эркаклар,
Бу бахт эканини уйига боришни истасаю,  имкони бўлмаётган эрлардан сўранг...

Турмушидан норози қадирлигим...
Ўзингиздан пастроққа қаранг...

Нотинч юртлардаги воқеаларни кузатиб кўринг...

Хуллас азизим ҳар ондан бахтни туйиб қувониб
яшанг.🍃🌺🍃


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 05:05


-Бу олам сенингча гўзалми?
-Жуда ҳам гўзал😍
-Қандай қилиб?
-Чунки унда Сен борсан азизим!❤️
Ичингиздаги қуёш доим порлб турсин, кўзингиз қувончдан ёниб турсин, юрагингингиз муҳаббатла уриб турсин, юзингизда табассум доим бўлсин!☺️☺️☺️



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 05:03


Қайтмайсанми ёшлигим менинг😢

Сиз хам ёшликни соғинасизми???


💝https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 04:24


Қайноқ муҳаббатли, кайфиятни кўтарадиган чой деганларга...
Офиятли бўлсин..🤲

🌹🌹🌹


💝https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 04:19


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 04:18


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 04:18


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 04:16


Кун давомида :
❤️Қалбингизни гўзаллик,
💖Юрагингизни хотирижамлик,
💜Қадамингизни омад,
🥰Лабингизни табассум,
😍Юзингизни нур,
🤲🏻Ниятларингизни поклик,
Тарк этмасин дилга яқинларим !



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 04:15


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 02:25


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 02:25


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

22 Oct, 02:25


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 15:41


❤️Ўзаро муҳаббат – илоҳий кўмак мевасидир, шахсий ғайрат меваси эмас.
Хамиша муҳаббат хаётингизга нур сочиб турсин ❤️
Яқин инсонларингизга бўлган муҳаббатингиз сўнмасин. Уларнинг мухаббати эса сизга нисбатан абадий бўлсин!!!

ХАЙРЛИ ТУН МУҲАББАТЛИ ДЎСТИМ !!!...

ТУН СОХИБИГА ОМОНАТМИЗ ЭРТА САХАР ТОНГДА ГОЙИБОНА ДИЙДОР КАДАР КУРИШГУНЧА ОМОН БЎЛИНГ...
💫💫💫



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 15:25


🌙 Шундай ухлаган қалблар борки яқин кишисини йўқотгандан кейин уйғонади... Яна шунақа уйғоқ қалблар ҳам бор севган инсонини йўқотмаслик учун ухламайдилар.

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 14:36


Бутун қалбинг билан яхши кўрма! Бутун қалбинг билан ёмон ҳам кўрма!
Эртанги кун сен учун нималарни яшириб қўйганини билмайсан. Севикли кишинг душманга, душманинг дўстга айланиб қолиши мумкин.


💝https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 14:33


Агар бир аёлда шу ҳислатлар топилса бу оила энг бахтли ва тинч оила бўлади!

💝https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 13:48


Келинни неч кунда уйига жўнатиш керак?

Шунақа қайноналар кўпайсин!🤲

💝https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 13:45


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(5-қисм)

—Яхшимиз, устоз. Ҳаммадан ҳам синглим хурсанд. Ўзим ҳам.
Уй ишларидан бироз бўлса ҳам қутулдим. Менимча, опам яхши аёл.
Гулбаҳор опа сўзимни диққат билан тингладилар, кейин
—Яхши ҳам гапми, бебаҳо аёл!
—Вой, опамни танийсизми?
— Беш қўлдай биламан. Дадангдан олдинги турмуши бизнинг маҳалладан эди. Ўн уч йил бирга яшадилар, фарзанд бўлмади. Қайнона ойим опангни ибрат қилиб кўрсатарди менга. Шу ерга келганда кулиб қўйдилар.
Беихтиёр тикилиб қолдим.
Устозим жудаям чиройли. Ҳаракатлари ўзига ярашади. Самимий гапирадилар. Орқаларидаги шкафдан бир даста дафтарни олиб, стол устига ташладилар. Кейин менинг диққат билан тинглаётганимни кўриб давом этдилар.
— Опанг олдинги турмуш ўртоғини жуда эъзозлар, бошига кўтарар, ҳар куни оёқларигача ювиб қўяркан. Шунинг учун ҳам олдинги эри девонага ўхшаб юрибди-да.
— Опамни шунчалик севган бўлса, фарзанд асраб ола қолишмабди-да? Тавба опамни рашк қилаётган эдим.
—Бу сен ўйлаганчалик осонмас! Мўмина ўзини айбдор санашдан чарчаган, кейин бир йигитни бефарзанд ўтишини ҳам истамаган.
—Уйландими энди олдинги турмуш ўртоғи?
— Ҳа, уйланган. Мўминани чертмаган одам янги хотинини дўппослаб ураркан. Ишонасанми шунга? Гап ўлсин, оғзимдан қанча нарса чиқиб кетди. Гапни қисқаси: опанг яхши аёл. Сен ҳам яхши қиз бўл, тағин кетиб қолмасин. Қийналиб қолма дейманда, болам!

Мактабдан чиқиб, секин юриб кетдим. Ҳаёт бунчалар мураккаб, бунчалар бешафқат бўлмаса! Онажоним вафот этмаганларида, Худойим Мўмина опага фарзандлар берганида қандай яхши бўларди. Демак ўша куни кўрганим—опамнинг аввалги турмуш ўртоғи. Ахир шундай аёлдан айрилиш осонми? Меҳрибон, ғамхўр, гўзал, итоатли, қалби пок. Бу аёлни Аллоҳ биз етимларнинг раҳмини еб жўнатгани аниқ! Ўша куни илғаганим нигоҳлар севган аёлини бошқаси билан яшаётганини кўриб чидай олмаётган аламзада эркакники эканда?!

Шу хаёллар билан уйга етиб келдим. Опам дордаги кирларни йиғиб олаётган эканлар. Олдида Фароғат чуғурлаб турибди.
Салом бердим. Опам кулиб алик олди. Ўзи юзи табассумли. Балки нурли дегани шудир.
—Шаҳодат, энди хавотир олаётгандим. Тушликка сомса ёпгандим, ҳали қайноқ, термосга чой дамлаб қўйганман, тез еб ола қолинг, қорниз ҳам очиб кетгандир. Кейин пешинни ўқиб оласиз.
Энди эътибор берибман Фароғат янги кўйлак кийиб олибди.
—Моро бўсин,-дедим, ҳа деса этагини ушлаб айланмоқчи бўлаётган синглимга қараб
—Опам тикиб бердилар. Пирпиракларини қаранг. У яна бир айланиб қўйди.
—Чиройли-я?!
—Зўр! -дедим, башмалдоғим билан.

Опам кечга ош дамладилар. Дадам келишини кутиб ўтирдик.
Йўлакдан дадамнинг йўталгани эшитилди. Опам қўлидаги ишини ташлаб, истиқболига ошиқди. Йўл-йўлакай илиғлиқ сочиқ билан доим зинада турадиган обдастани қўлга олишни унутмадилар.
—Ассалому алайкум! Айвондан қараб турибман. Дадам алик олишни ҳам истамадилар. Қўлларини нари-бери ювиб, сочиқни ҳам опамнинг юзига қарамай олдилар. Фароғатнинг сабри чидамади.
—Дада, кўйлагимни қаранг! Опам тикиб бердилар.
— Буюрсин, қизим!
Онам дадам ўтирадиган жойдаги кўрпачани бир қоқиб тескарисини солдилар. Доим шундай қиладилар. Топ-тоза кўрпачани бир силтаб солиб берадилар. Нимага бунақа қилишларини сўраганимда "Дадангизнинг иззати учун!" деб жавоб бергандилар.
Ажаб, дадам биз билан ўтирмадилар, опамнинг "Ошни сузаверайми?"деган саволига "Қорним тўқ!"-деб жавоб бериб, ётоқхонага кириб кетдилар.
Дадам нимадандир қаттиқ сиқилаётгар эдилар. Опам мунғайиб, маъюс тортиб қолди.
Кейин индамай бизга ош сузиб бердилар, тузламаларни ликопчага солиб иккимизнинг ўртамизга қўйдилар, нон ушатдилар, чой қуйиб бердилар, сўнг дадамнинг ортидан кириб кетдилар. Тавба, опам келишидан олдин тескарисини тасаввур қилгандим. Опам келгунича хаёлларимда дадам томон эдим, ўзим сезмаган ҳолда энди опам томонга ўтиб олгандим. Назаримда дадам опамнинг ўтмишини қабул қила олмай қийналяпди. Бугун устозим айтган воқеалар асосида шу қарорга келгандим. Опам дадамни овқат ейишга кўндириб чиқди. Бир оила бўлиб овқат едик. Аммо дадамнинг арази тарқамаган эди.

(давоми👇👇)

Феруза Салходжаева



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(7-қисм)

Ўтган йили кузда синфдош қизлар билан олма боққа— ҳазончинакка борган эдик. Боғда олма деярли қолмаган, дарахтларнинг яланғоч танаси кузги шамолда ғалати тебранар, манзара кўнгилга ғашлик соларди. Опам кетгач, уйимиз шу боғлардек ҳувиллаб қолди...
Фароғат гапирмас, овқат емасди, мактабга ҳам бормай қўйдик. Дадам онам вафот этганида бунчалик оғримаган синглимнинг иччикканига ишонмайдилар, ёки ишонишни истамайдилар. Кечаси билан исиғи чиққан Фароғатга нима чора излашни билмайман. Назира аммамга қўнғироқ қилдим.
—Мўминанинг бирорта кўйлаги қолганми?
—Ҳаммаси турибди.
—Биттасини олиб чиқиб ҳидлат, қўйнига солиб қўй. Тонг отсин, бир нарса ўйлармиз.
Фароғат опамнинг кўйлагини қучоқлаб ётаркан секин қулоғига пичирладим. Эртага опамнинг олдига олиб бораман, хўпми?
Синглим бечоранинг кўзидан икки томчи ёш оқиб тушди...

—Туринг, Шаҳодат опа, туринг! Опамникига борамиз!
—Яхшимисан, сал тузук бўлиб қолдингми? Пешонасини ушладим, иссиғи йўқ. Худога шукур.
Дадамга чой қуяр эканман, қўрқиб-қўрқиб сўрадим
— Дада, Фароғатнинг мазаси йўқ,опамни олдига олиб бориб келсам майлими? Кечаси билан иссиғи чиқди.
— Бўлмаган гапларни гапирма! Бугун дўхтирга обораман.
Кейин чойни тез-тез ҳўплаб
—Синглингни кийинтириб тайёр қилиб тур, соат ўнда ишдан жавоб олиб келаман,,—деб чиқиб кетдилар. Менинг ақлим етган нарсани дадам тушунмаётган эди. Опам келмагунларича Фароғат яхши бўлмайди!
Дадам синглимни олиб кетганча, тушдан кейин қайтдилар. Шифокор дорилар ёзиб берибди. Буни қаранг, замонавий тиббиёт соғинчнинг ҳам давосини топган экан. Аммо синглим одамови бўлиб қолди.

Биз мактабга чиқдик. Учинчи соат кимё. Умуман тушунмайман шу фанни. Ўқитувчимиз гапиряптилар-у у қулоғимдан кириб, бунисидан чиқиб кетяпди. Бир пайт эшик тақиллади. Сергак тортдим. Бу йил ишга келган кимё ўқитувчимиз
— Шаҳодат ким эди?-деди. Сакраб турдим. Синглимга нимадир бўлган.
—Мен!
—Чиқа қолинг! Кейин мавзуни келган жойидан гапириб кетди.
Юрагимни ҳовучлаб йўлакка отилдим. Эшик олдида одми кўйлакларда ҳам оловдек ёниб опам турарди!
—Опажон! Ўзимни опамнинг бағрига отдим. Бироз қучоқлашиб турдик.
—Фароғат яхшими? Ҳар куни тушимга киради. Соғиниб кетдим.
—Синглим сизни соғиниб касал бўлиб қолди, опа. Юринг, синфига олиб бораман.
Иккинчи қаватнинг узун йўлакларидан опамнинг қўлларидан тутиб деярли югуриб кетардим. Зиналардан тушиб, тўғридаги йўлакка кирдик. Биринчи эшикни тақиллатдим. Синглимнинг асабий, жаҳлдор ўқитувчисидан ҳам ҳайиқмай, эшикни очдим
—Фароғат, чиқ, опам келдилар!
Синглим ўрнидан сакраб турди, кейин ўқдек отилиб хонадан чиқди.
—Ойиии, ойижоним! Опам синглимни маҳкам қучиб олди. Кейин эгилиб юзларидан ўпди, кўз ёшини артди. Фароғат опамни билибми билмайми "Ойи" деганди.

Мактаб ҳовлисидан ташқарига чиқдик. Шундоқ дарвоза тагидаги ҳарракка бориб ўтирдик.
—Опа, қачон келасиз? — деди Фароғат
—Энди ҳар куни келаман, фақат мактабингга, хўпми, даданг жаҳлдан тушса, кейин уйга бораман, қизим. Кейин менга юзландилар
—Қийналиб қолмаяпсизми, Шаҳодат?
— Жудаям қийналиб кетдим. Очиғини айтдим.
—Опа, юринг, ҳозироқ уйга қайтайлик. Ўша одам энди дадамдан қўрқиб қолди-ку, балки йўлингизни пойламас.
Опам кўзда ёш билан кулди.
— Энди пойламайди, иншааллоҳ, хотини хомиладор экан.. Опам бу гапни жудаям оддий айтдилар, лекин менга ўксингандек туюлди.
Фароғат опамнинг белидан қўлини ўтказиб қучоқлаб олган, боши ҳам опамнинг елкасида эди.
Ажралишимиз қийин бўлди.
—Опа, Фароғат сизга ичикиб қолди, энди биз сизсиз яшолмаймиз, тезроқ қайтинг, дедим.
—Худодан сўраяпман, Шаҳодат, Рамазонгача қайтишим керак, "Лайлатул қадр" нинг оппоқ тонгини қизларим билан кутишни истайман. Унгача ҳар куни келиб тураман, хўпми?
Опам ҳар куни бир маҳал келадиган бўлдилар. Ўқитувчиларимизнинг айримлари норози бўлгач, дарсдан кейин учрашадиган бўлдик.
Бугун ҳам синглим билан дарвоза олдида турган опамнинг истиқболига чопдик. Опам мўъжазгина идишчада сомса олиб келибдилар. Опа-сингил харракка ўтирганча маза қилиб еб олдик

(давоми👇👇)




https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(6-қисм)

Эртасига мактабдан қайтиб, уйга қадам қўймасимданоқ ичкаридан синглимнинг завқ-шавққа тўла қувноқ кулгуси эшитилди. Опам яна нима ўйлаб топдилар экан!
Ичкарига киришга ошиқдим.
Ҳовли бурчагидаги баланд қайрағочга қўлбола арғимчоқ ўрнатилган, опам қиқирлаб кулаётган синглимни учирар, Фароғатга қўшилиб ўзи ҳам завқланар эди.
—Қаранг, опам арғимчоқ ясаб бердилар. Кўрпачаси ҳам бор, маза! -арғимчоқдан тушмай мақтанди синглим.
Синглим энди болалик бахтини ҳис қилаётган эди. Кўзлари қувончдан порлар, опам тикиб берган бежирим кўйлаги шамолда ҳилпирар, ўзи шодон куларди.
Кечқурун дадам росмана тўполон қилди. Опамга қаттиқ-қаттиқ гапираётганларини эшитиб аралашгим келди-ю яна уялдим. "Эрталаб, албатта, опамдан сўрайман!" деб дилимга тугиб қўйдим. Кечаси турсам, синглим ингаб ётибди.
—Опа, опа, дейди. Аввалига алаҳлаяпди деб ўйладим. Иҳрайвергач, пешонасига қўлимни қўйдим. "Вой, иссиғи бор шекилли!" Дадамлар ётадиган уйнинг эшигини тақиллатдим.
—Опа, Фароғатнинг мазаси бўлмаяпди!
Опам отилиб бизнинг уйга кирди.
—Фароғатим, нима бўлди, қизим? Синглимни бағрига олиб, юз-кўзидан ўпар экан, йиғлар эдилар.
-Жоним қурбон сенга болам.
Дадам ҳам чиқиб келдилар.
—Муздек бирор нарса ичганмидинг?-сўрадилар синглимдан.
Фароғат бўғриқиб кетган, зўрға нафас оларди. Опам чаққон туриб ошхонадан қошиқ олиб келдилар, орқаси билан томоғини текширдилар.
—Томоғи йиринглаб кетибди! Кейин дарров муолажага киришдилар. Опам билмаган нарса йўқ. Иситма тушириш учун игна тиққанларида Фароғат чинқириб, оламни бошига кўтарди. Кейин томоғини чайдирдилар. Бироз туриб иссиғи тушган синглим ухлаб қолди. Мен ҳам чарчаган эдим, мудраб ўтирганимни кўриб опам ётишга имо қилди. Дадам ҳам ётоғига кириб кетди. Опам эрталабгача синглимнинг бошида ўтириб чиқди. Уйғонганимда кап-катта бўлиб қолган Фароғатни бағрига босиб шикаста овозда Қуръон ўқиб, дам солаётган эканлар.
Ё, Аллоҳим, бунчалар меҳрибонсан. Бу аёлми, ёки кўкдан тушган фаришта. Биз етимларнинг ғамини еб, шундай аёлни хизматимизга жўнатдинг, ўзингга беадад, беҳисоб шукурлар бўлсин.
Опам синглим оёққа тургунича биз билан ётдилар. Кундузи парваришлаб, тунлари эркалаб оёққа қўйдилар. Синглим ҳам опамнинг бўйнидан маҳкам қучиб ётаркан, ич-ичимдан, аслида, биз учун етти ёт бегона бўлган мана шу аёл учун астойдил дуо қилдим. "Аллоҳим, опамни ўзинг фарзанд неъмати билан сийла. Бизнинг ғамимизни еган буюк зот, опамга ҳам қувонч бахш эт!"

Синглим тузалди, аммо бизнинг бахтимизга кўз тегди!
Ҳеч қачон тушда уйга келмайдиган отам айни пешин маҳали кўчадан сўкиниб, бировни судраб кирдилар. Юзига бир мушт туширган эдилар, қоши ёрилиб, чаккасидан қон оқа бошлади. Опам қалтираб, ранги оқариб турар, отам бақирарди.
—Нима бор, менинг эшигим тагида сенга? Охири қўлга туширдим сени! Ажаб калтак еётган киши индамас, аммо опам худди ўзи калтак еётгандек инграётган эди.

Дадам ҳалиги кишини тепиб-тепиб уйдан чиқариб юборди. Ғазабдан кўкариб кетган отам дағ-дағ қалтирар экан қорамағиз юзи девордек оқариб кетган опамга қараб
—Йўқол, уйимдан!-деди. Кейин бунга ҳам қаноат қилмай опамнинг қўлидан тортиб, йўлакка қараб судрай бошлади.
—Кет дедим, сенга!
Опам бечора
—Илтимос, илтимос, унақа қилманг дер, рўмоли елкасига тушиб кетган, дадамнинг чангакдек қўлларидан чиқишга уринарди. Шу пайт Фароғат югуриб бориб опамни дадамнинг қўлидан қутқармоққа шошилди.
—Дада, опам кетмасинла, қўйворинг, опамми!
Дадамни рашк, ғазаб кўзини кўр қилиб қўйган, нозиккина опамни осонгина судраб кетарди. Опамни дарвозадан чиқариб, эшикни қулфлаб олди.
Фароғат дарвозани икки қўллаб муштлар,
—Опааа, опааа, мениям олиб кетинг! —деб йиғларди.
—Иккаланг ҳам уйга кир! — ўшқирди дадам. Бу ёққа ўт, у сенга ҳеч ким эмас, кетсин!-деди синглимга қарата.
Фароғат анчагача дарвоза олдида йиғлаб ўтирди...

Опам кетди...

Гулбаҳор опа тўғри айтган экан аввалги турмуш ўртоғи опамни телбаларча севган экан. Кўрмаса туролмайдиган даражада.

Фароғат ичикиб касал бўлиб қолди. Бечора синглим! Шу ёшида иккинчи марта онасидан айрилиши эди.

(давоми бор)

Феруза Салходжаева




https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


#oppoq_tong

(8-қисм)

—Шаҳодат, дадангиз яхшимилар? —сўрадилар опам, буғдойранг юзлари лоларанг тусга кириб.
—Опа, дадам жаҳлдан тушганлар, ўзлари ялиниб боришга ориятлари йўл бермайди. Юринг, бугун биз билан тўғри уйга боринг.
—Ойи, ойижоним, юра қолинг. Иккаламиз арғимчоқ учамиз. Ман яхши қиз бўламан, сизга ёрдам бераман. Ҳаммани ойиси уйида ўтиради-ку!
Опам Фароғатни қучиб йиғладилар
-—Жоним қурбон сенга гўзал қизим. Кўз ёшларимни ҳеч кимга кўрсатмаслик учун бошимни эгиб ўтирар эканман, юзимга кимнингдир сояси тушди. Бошимни кўтарсам, дадам! Қўрқиб кетдим, аммо, дадамнинг кўзлари мулойим кулиб турар эди.
Дарров опамга қарадим.
—Ассалому алайкум!—опам ўрнидан туриб салом бердилар. Саломлари ҳам тавозели эди.
—Қизларни соғиниб, кўргани келгандим. Майли, бора қолай...
— Қаёққа борасан?—сўрадилар дадам.
—Уйга...
—Унда уйимизга бирга кетамиз!
Опам кулдилар. Дадам кулдилар. Биз кулдик.
Барчамиз мактабдан тўғри уйга қайтдик...

Биз кутган Рамазон келди. Ҳаммамиз рўза тутдик. Дадам ишдан таътилга чиқдилар. Опам билан ифтор, саҳарлик дастурхонларини бирга ҳозирлаймиз. Тотли таомлар тайёрлаймиз, аммо ҳаммасидан тотлиси—Қуръон ўқишни ўрганяпмиз. Опам—устозимиз. Кечалари оилавий таровеҳ номозларини ўқиймиз. Рамазоннинг охирги ўн куни қолганда опам синглим иккимизга бир гап айтиб қолдилар
“Лайлатул Қадр” “белгилаш кечаси” деган маънони беради. Йил давомида қилинадиган турли амаллар, ҳукм, топиладиган ризқ, бир сўз билан айтганда тақдир белгиланадиган кечадир.
Бу кеча ҳақида Аллоҳ таоло:  "минг ойдан яхшироқдир" деб марҳамат қилган.
1000 ой – 84 йилга тенг.
84 йил – 30000 кунга тенг. Бутун умримиз шу бир кунга тенг келолмайди. Энди ибодатларни кўпайтирамиз, хўпми, қизлар? Кундузи мизғиб оласизлар!
Бошқа пайт бизни авайлайдиган опам ибодатларга келганда ўта қаттиққўллар. Шу сабаб ҳам бир овоздан
—Хўп бўлади!-дедик.
Ўн кунликнинг етти куни ҳам ўтиб, Рамазоннинг йигирма еттинчи кунига келдик. Ўша тун ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Осмон фавқулодда ёруғ, эди, ҳаво мўътадил, ёқимли, майин шамол эсарди. Биз тонгга қадар дуо қилдик. Бир йиллик тақдиримиз, ризқимиз белгиланадиган кунда хонадонимизга ўғил фарзанд сўрадим. Ўша куни тонг оппоқ бўлиб отди. Сутдек оппоқ эди бу тонг. Уни тунни бедор, ибодатда ўтказганларгина кўрди. Ғафлат бандалари кўрмадилар.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У очиқ, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”, деганлар. Рамазон ўта баракали келди. Опам бир ой ичида Қуръонни ҳатм қилдилар ва уни онажонимнинг руҳи покларига бағишладилар. Кейин биринчи марта овозларини чиқариб онажоним ҳақига узоқ дуо қилдилар.
—Раҳмат, опажон,-дедим шодланиб, кўзим ёшланиб
—Шундай қизларни дунёга келтирган аёл Жаннатга муносибдир,- дедилар.
Дадам беш маҳал намозга тушиб кетдилар.
Бу йилга Ҳайит байрами умримдаги энг гўзал байрам бўлди. Дадам кабоб пиширган, ҳайитлик берган, ойим бизга совғалар берган...
Файзли ва баракотли Рамазон тез ўтиб кетди, аммо бизга олам-олам шодлик улашиб кетди.

Кейинги пайтда дадамниинг кайфияти яхши. Бизларни эркалайдилар, опамга ҳазил қиладилар.
—Опа, кўз тегмасин, дадамнинг кайфияти аъло бўлиб қолди-я!
Опам жим бўлиб қолдилар, кейин секин гап бошладилар
—Шаҳодат, бир гап айтсам уят қилмайсизми? —дедилар.
—Айтинг, опа!
—Яқинда яна биттага кўпаямиз, иншааллоҳ!
Кўзлари ёниб турган опамни қучиб олдим. Алҳамдулиллаҳ.

Қишнинг қаҳратон кунларининг бирида Аллоҳ бизни ўғил ука билан опамни оналик бахти билан сийлади. Ҳамма шод, фақат Фароғат хафадек эди.
Чақалоқни уйга олиб келган куни опам уни қўлга олганча, Фароғатга қарата укамга гапирди
—Муҳаммаджон, бу—Фароғат опанг. Мен уни бу дунёда ҳаммадан кўп яхши кўраман, сен ҳам уни менга ўхшаб яхши кўргин, хўпми!?
Фароғатнинг кўзлари қувончдан порлар эди!
У қўлини чақалоққа қараб чўзди
—Ойижон, укамни битта кўтарсам майлими?

(тугади)

Феруза Салходжаева

П/С:Пайғамбар (с.а.в) айтдилар:
Мусулмонларнинг яхши уйи —етими бор уй бўлиб, унда етимга яхшилик қилинадигандир. Мусулмонларнинг ёмон уйи, етими бўлиб, унга ёмонлик қилинган уйдир”




https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(4-қисм)

Пешинга яқинлашиб қолган, дадам бозорга кетган эди. Мўмина опа
—Шаҳодат, намоз ўқишни биласизми? — деб сўраб қолдилар. Йўқ дегандек ишора қилдим.
—Ўргатайми?
—Майли...
Опам югуриб уйга кириб кетди, бироздан сўнг чиройли сарпо қопчиқ кийдирилган кўйлак-лозим олиб чиқди.
—Буни шу уйга келишимдан олдин сизга атаб олгандим. Менимча, ўлчамимиз бир хил, кийиб кўрасизми?
Кўйлак майин, қулай, узун эди. Мўмина опа эринмасдан таҳоратнинг фарзи, суннати, одобини ўргатдилар. Қайта-қайта, эринмасдан тушунтирди.
Кейин қайси сураларни билишимни сўради. Онам вафот этганларида бир неча сура ёд олгандим. Бу намоз бошлашим учун етарли экан. Фақат Сано билан Ташаҳҳуд дуосини билмасдим. Мўмина опа ажойиб устоз. Идиш товоқ ювса ҳам, кўрпача қависа ҳам шу дуоларни ўқийди, мен такрорлайман. Тез ўргандим.
Биринчи намозни асрдан бошладим. Икки тамонга салом бериб, намозни якунлагач, Мўмина опа ўрнидан туриб ёнимга келди. Мен ҳам туриб кетдим. Маҳкам қучоқлаб бағрига босди, сўнг қўлидаги нозик, бежирим тилла узугини чиқариб бармоғимга тақиб қўйди.
—Бу-сизга! Аллоҳим муборак қилсин. Ҳеч қачон намозни тарк қилманг, хўпми?
Унинг кўзлари мулойим, овози ёқимли эди. Бошимни қимирлатдим. Менинг илк намозим хушуъ билан, рағбат билан, бўлган эди.

Мўмина опа Фароғатнинг дарсларига қарашар, мени ортиқча уринтирмас, дориларимни ичишимни эслатиб турар, Қуръонни чиройли ўқир, чин муслима аёл. Кундан кунга бу аёлгм муҳаббатим ошиб борар, Фароғатнинг ҳарҳашасидан ўқитувчисининг дашномидан ҳам қутулган эдим. Энди дарсларда ухлаб қолмас, ўқиганларим, тинглаганим ёдимда қоларди. Менинг ҳолатимни: ётоқчилашим дангасаликдан эмас, камқонликдан эканлигини сезиб, маломат қилмаган, аксинча бунга тўғри ечим топиб ёрдам берган устозим Гулбаҳор опадан ҳам миннатдор эдим.
Ҳаётим изга тушган, .

Опам бизларни бомдодга уйғотар, хуфтондан сўнг ухлашимизни талаб қилар, бизни ўзининг ҳусни ҳулқи билан тарбиялаб борарди.
Аммо, назаримда, уларнинг дадам билан муносабати яхши эмасдек эди. Тўғрироғи, дадамнинг опамда кўнгли йўқмиди, ёки кўнгли тўлмасмиди, ҳар ҳолда орада нимадир бор эди. Буни тушунадиган даражада катта қиз бўлиб қолгандим.
Ҳаётимиз изига тушган, соғлигим анча тикланган, синглимнинг инжиқликлари тамомила йўқ бўлганди.
Опам ўз уйига борса ҳар сафар синглимни олиб кетар, Фароғат бир талай совға билан қайтар эди.
Бир сафар мени ҳам бирга олиб бордилар. Опамнинг ота-онаси дуогўй, ажойиб инсонлар экан. Укалари, келинлари ҳам бир-бирига ширинсўз, меҳр—оқибатли экан. Мен ҳам келинчакларга қўшилиб кетдим
Бир пайт ташқарига чиқиб кирган катта келин кичигига нимадир деб пичирлади.
—Вой!-деди буниси.
—Эшик тагида ўтирибди!
Юрагим ёмон бир нарсани сезгандек типирчилай бошлади, негадир тезроқ уйга қайтгим келарди. Опамга секин айтдим. Биз йўлга чиқадиган, келинойимнинг укаси уйга олиб бориб ташлайдиган бўлди.
Машинага ўтириб кетар эканмиз, назаримда, қатор ўсган толлар орасидан кимдир кузатиб қолгандек бўлди.

Хуфтонни ўқибоқ ухлагандим. Кечаси чанқаб уйғондим. Ошхонага чиқиб сув ичмоқчи эдим қулоғимга дадамнинг қаттиқ-қаттиқ овозда,жаҳл билан гапирган овозлари кела бошлади, аммо бирортаси эшитилмас, опам дадамга гап қайтармас эди.
Эшик очилди. Дадамнинг остонада туриб айтган охирги гаплари аниқ-тиниқ етиб келди.
—Сенга уйланмаслигим керак эди!
Бу гап мени эсдан айирай деди-ку, опамга қандай таъсир қилган экан?
Анчагача ухлолмай ётдим.
Кўз олдимдан толлар орасидан кўзга ташланган нигоҳ, қулоғимдан дадамнинг зардали овозда айтган гаплари кетмасди.
Бироздан сўнг опамнинг меҳмонхонага кирганларини кўрдим. Демак таҳажжуд ўқийдилар.
Эрталаб ҳеч нарса бўлмагандек бизни мактабга кузатаётган опам энди кўзимга сирли, балки бироз маккора бўлиб кўринаётган эди.
Устозим дарсдан кейин бироз қолишимни илтимос қилдилар.
Хонамиздан хамма синфдошларим чиқиб кетди. Ўзим қолдим. Кўп кутмадим. Гулбаҳор опа ҳар доимги ўктам қиёфада кириб келдилар.
—Шаҳодат, соғлиғинг яхши бўлиб қолди биламан. Янги ойингга ўрганиб қолдингми?

(давоми бор)

Феруза Салходжаева



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


#oppoq_tong

Оппоқ тонг

(3-қисм)

Кичик тўй деганлари ҳам катта бўлиб кетди. Қариндошларимиз шунчалик кўп эканми? Ойимнинг маъракаларидан кейин биринчи марта шунча кўп одам йиғилиши.
Аммаларим билан меҳмонларни кузатиб, ҳамма ёқни саришта қилгунимизча ярим кеча бўлди. Кейин аммажонларим навбатма-навбат қучоқлаб, қайта қайта "Ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан," деб кетдилар.
Хонамга кирсам, Фароғат ухлаб қолибди. Устини ёпдим. Унга термулганча раҳматлик онажонимни эсладим. Яшасалар бўларди. Ана ўрниларига одам ҳам топилди. Энди ҳаётимиз қандай кечади? Синглимга озор бермасмикан? Ҳоо, қани қўлини теккизиб кўрсин-чи? Алам, изтироб, ҳаяжон, отамни қизғаниш каби тинчлик бермаётган туйғуларни чарчоқ енгиб уйқуга кетибман.

Қаттиқ чарчабман шекилли, телефоннинг овозини ҳам эшитмабман. Сакраб турдим. Қанча ишим бор эди! Эшикни кимдир оҳиста тақиллатди.
Ким бўлиши мумкин? Айтганча, дадам уйландилар-ку!

Югуриб эшикни очдим. Остонада ўзи ҳам, енги ҳам узун оч ҳаворанг кўйлак кийган, бошига ҳам шу рангга мослаб рўмол ўраган ўрта бўйли, буғдойранг, истараси иссиқ бир аёл кулиб турарди.
—Ассалому алайкум, мумкинми? Аёлнинг табассуми шу қадар чиройли эдики, беихтиёр салом бердим
—Ассалому алайкум.
—Юринглар, чой тайёр, мактабга кеч қоласизлар. Кейин Фароғатнинг олдига борди.
—Юр, қизим чой ичамиз. Шунда қизиқ иш бўлди. Уйқусираб турган Фароғат аёлга қараб
—Ман сиззи ҳозир тушимда кўрдим. Ойим олиб келдилар-а сизни,-деди.
Аёл довдираб қолди. Фароғат давом этди
— Ойим етаклаб келдилар-а сизни. Мен тушим деб ўйлабман. Худди шу кўйлакда эдингиз-ку.
Кейин менга қарата гапирди
—Опа, ойим айтдилар, шу аёлни айтганини қилинглар, у сизларни Жаннатга олиб киради, дедилар.
Аёл синглимни ёнига чўкка тушди. Уни маҳкам қучиб олди.
— Ўзим ўргилай сендек фариштадан. Ҳа, мени ойижонинг олиб келди. Сенга қарашим учун етаклаб келди. Аёл йиғлар, синглимнинг сочларини силарди. Фароғат ҳам аёлни маҳкам қучоқлаб олди.
Кўзимдан ёш қуйилиб келар, ҳеч қачон ёлғон гапирмаган синглим айтган гаплар худди мўъжизадек туюларди. Учаламиз ҳаи хонамиздан йиғлаб чиқдик.

Дадам ишга кетибдилар. Ўгай онамиз бизга нонушта тайёрлаб берди. Бирга ўтириб чой ичдик. Исми Мўмина экан.
—Агар истасангиз, опа деб чақиринг, — деди менга қараб. Ўзимга ҳам шуниси маъқул, сабаби аёл мендан нари борса ўн беш ёш катта эди.
Синглимни опам кийинтирди. Кейин бизни кузатиб қолдилар.
Биринчи соат Гулбаҳор опанинг дарси. Биламан, ўзим қўл кўтармасам, мендан сўрамайдилар. Устозимиз қаттиққўл. Аммо ҳаммамиз яхши кўрамиз. Адабиёт қизиқарли дарс, қандай ўтиб кетганини билмай қоламиз. Баъзи дарслар қирқ беш минут эмас, бир йилга чўзилгандек туюлади.
—Шаҳодат, яхшимисан? Сенга бир нарса олиб келгандим. Менинг ҳам қоним кам. Ўзим дори тайёрлаб олганман. Қўлимга бир литрлик шиша банкани узатдилар
—Ёнғоқ билан майизни аралаштириб асал қўшиб коптокчалар ясаганман.. Кўнглинг тусаган пайтда еявер, ўзим ҳам неча йилдан бери шуни еб юраман.
— Керак эмас, устоз,-уялдим.
—Жиннимисан, ол буни! Кечаси алламаҳалгача тайёрласаму ноз қиласан. Қўлимга банкани тутқазиб, шаҳдам юриб кетиб қолдилар.
Бу дори эмас, эътибор эди. Меҳрнинг бир кўриниши эдим. Орқаларидан пичирлаб қолдим:
"Устоз, бу қарзларни қачон узаман?"
Синглимни олиб уйга қайтиб келяпмиз.
—Фароғат, кўрган тушингни яна айтиб бер! Синглим такрорлайди. Мен ҳикмат излайман.
Уйга келсам, ҳаммаёқ чинни-чироқ! Мўмина опа юмалоқланган қийма солиб шўрва тайёрлаб қўйган эканлар.
Кийимларимизни алмаштиргунимизча тушлик дастурхони ёздилар. Кейин ҳафсала билан сузиб, устига ошкўклар солиб аввал менга кейин синглимга, охири ўзларига таом келтирдилар. Шўрва лаззатли эди. Маза қилиб ичдик, хатто терладим.
Мўмина опа ўта самимий, меҳнаткаш экан. Ҳали ҳовлини ўтлардан тозалаган, ҳали ойналарни артган, ҳали Фароғатни чўмилтириб, эринмай сочларини майдалаб ўрган, орада намозларини ҳам ўқиб оларди.
Кўп гапирмас, оз ва маъноли сўзларди.
Бизга, умуман иш буюрмас, қарашсак раҳмат айтар, мендан ийманар, Фароғат билан апоқ-чапоқ эдилар.
Ўшанда якшанба эди.

(давоми👇👇)

Феруза Салходжаева



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


#oppoq_tong

ОППОК ТОНГ🍃🌸🍃


🌿🍃🌺🌿🍃🌺🌿🍃🌺🌿🍃🌺🍃🌿

(1-қисм)

Настарин гуллабди. Кечагина митти гулчалари кўримсиз тусда, хандон пистадек бўлиб ярим ёпиқ кўринаётганди. Бугун чамандек очилибди. Онам севган гул. Ҳар йили баҳорнинг ўрталарида ҳовлимиздаги икки туп бутасимон настарин бошига сафсар гулчамбар таққан қиздек ястанади. Ифорини айтмасизми? Онажоним йирик-йирик шохларидан кесиб ётоғимга олиб кириб гулдонга солиб қўяр эдилар. Кўнглим тўлиб, кўзимга ёш қуйила бошлади.

Онам оламдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Бедаво дардга чалинган эканлар. Эътибор бермай юраверганлар. Касаллик аниқланганида эса кеч бўлган эди.

Ҳовлини супурган бўлдим. Кейин чой қўйдим, нонушта тайёрладим. Синглимни уйғотиб чиқдим. Дадам қандайдир безовта, ҳар дам хаёл эдилар. Нари-бери чой ичиб ишга жўнадилар. Синглимнинг сочини ўрдим. Сумкасига бутерброд солдим. Кейин ўзим ҳам мактаб формамни кийиб, йўлга отландик.
Ўнинчи синфда ўқийман. Синглим саккиз ёш, иккинчи синфга ўтган. Мактабимиз ярим соатлик йўл. Ҳар куни дадамни ишга кузатгач, опа-сингил йўлга тушамиз. Уй ишлари кўп. Ҳаммасини ўзим қиламан. Ош-овқат, идиш-товоқ, супур-сидир, дазмол... Бир ўзим чарчаб қоламан, шунданми, дарсларни яхши ўзлаштира олмайман.

Мана бизнинг мактабимиз. Замонавий таъмирланган, чиройли. Синглимни синфига киргизиб юбориб, ўзимникига қараб қадамимни тезлаштирдим.
Хайрият, улгурибман. Жойимга борган ҳам эдимки устозимиз—Гулбаҳор опа кириб келдилар. Устозим чиройли аёл, ярашиқли, замонавий либослар кияди. Ҳавасим келади. Сочлари қоп-қора, аммо доим бир хил турмаклаб оладилар. Ортиқча пардоз қилмайдилар, аммо қош-кўзлари порлаб туради. Овозлари сал йўғонроқ, аммо меҳрибон. Мавзуни бир маромда гапиряпдилар...

... Амакиси ва устози Мунис вафот этгач, Хива хони Оллоқулихон Огаҳийни Муниснинг ўрнига мироб этиб тайинлаган. Шу даврдан эътиборан Огаҳий халқ ҳаёти ва сарой ишлари билан шуғулланган. Қизғин ижтимоий-сиёсий меҳнат билан машғул бир пайтда отдан йиқилиб, оёғи шол бўлиб қолган 1857 йилдан мироблик вазифасидан истеъфо берган. Умрининг охиригача моддий муҳтож, ғамгин, касалманд аҳволда кун кечирган...

Кўзларим юмилиб кета бошлади.
Қовоқларим тош босгандек оғир босиб кетаверди. Бошимни партага қўйдим...

Елкаларимни силаган меҳрибон қўллар бирам ёқимли эдики
—Шаҳодат, тура қол, алгебра бошланади, Мариям опадан уриш эшитиб қоласан. Кўзимни зўрға очдим. Гулбаҳор опа мени уйғотиб, хонани тарк этди. Ярим соатча ухлабман.
Сал тетиклашган эдим. Кўнглимда ҳолатимни тушунган, уйқудан уйғотмаган устозимга янада муҳаббатим ошган эди.

Танаффусда синглим йиғлаб келди, дарс тайёрламагани учун танбеҳ эшитибди.
—Яна дарс қилмасам, устозим мактабдан ҳайдаб юборар эканлар. Синглим йиғлар, қандай овутишни билмасдим. Ҳаммасидан шунчалик чарчадимки! Ахир мен ҳам бор-йўғи ўн олти ёшдаман. Бу ёшда синглимга оналик қилиш жудаям оғир эди. Кейинги пайтларда кўзим тиниб, бошим айланадиган бўлиб қолган. Шунча ишга истасам ҳам бир ўзим улгура олмайман ахир.
—Фароғат, йиғламагин. Юр, устозинг билан ўзим гаплашаман. Шундай дейману юрагим тўкилиб кетяпди. Синглимнинг ўқитувчиси жаҳлдор, асабий. Одамнинг дилига озор бериб қўяди. Нима бўлса ҳам овуниб қолган синглим учун устозининг олдига бордим.
— Синглингга қарасанг бўлмайдими? Дарсларини қилдир! Бу нимаси кеча уйга қандай кетган бўлса, бугун шу аҳволда қайтиб келди. Синф шовқин, коридор шовқин, шанғи овоз, асабий нигоҳлардан кўнглим айниб ўзимни ташлаб юборай дердим. Муз тер босиб кела бошлади. У ёғини эслай олмадим. Хушимдан кетибман. Кўзимни очсам, мактабимиз ҳамшираси Сайёра опа қўлида чой кўтариб турибди.
—Шуни ичиб ол.
Чой ширин экан. Танамга илиқлик югурди. Синглимни олиб уйга кетдим...
Кечга мастава қилгандим. Дадам кечикди. Хавотир ола бошладим. Шу пайт дарвозамиз тақиллаб қолди. Дадам бўлсалар керак. Дарвозани очсам, аммаларим. Қучоқлаб қўришдилар. Уйга киришди. Хонтахта атрофига жойлашдик.
—Шаҳодатим, бунча озиб кетдинг, соғлиғинг яхшими?-сўради Назира аммам
—Рангинг ҳам кетиб қолибди, тузук овқатланяпсанми? Буниси Вазира аммамнинг овози эди
(👇👇)
Феруза Салходжаева



https://t.me/ayoldunyonitebratar

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:34


oppoq_tong

Оппоқ тонг
(2-қисм)

Фароғат Назира аммамнинг қучоғида ўтирар экан Вазира аммам сумкасидан банан, митти идишчада табиий шарбат олиб узатдилар.
— Раҳмат, аммажоним. Кап-катта қизга бананнинг пўстини арчиб бераётган аммамга қараб синглим ҳали жудаям ёшлигигини ҳис қилдим, йиғлагим келди.
—Мана бу китоблар ҳам сенга! Бор энди анави уйга кириб ўйна, бизни Шаҳодатда гапимиз бор.
Нима гап экан? Юрагим типирчилай бошлади? Аммаларим бир-бирига қараб олгач, Назира аммам оҳиста гап бошладилар

—Шаҳодат, сенга ҳам қийин бўлиб кетди. Ҳали ўқишинг керак. Бу ёқда синглинг бор, уям меҳрга зор бўлиб ўсмаслиги керак.
Гап қаёққа қараб кетаётганини тушундим. Бошимни эгиб олдим. Мунглиғ кўриндим чоғи, Вазира аммам гапга қўшилди.
—Ўзим айланай сендан, жоним, ўзинг эси кўп қизсан, эртага сизлар ҳам узатилиб кетасиз, акамга бир ҳамроҳ керак.
Томоғим ачишиб, ич-ичимдан йиғи кела бошлади.
— Керакмас, амма, ўзим эплайман, дадамга ҳам ўзим қарайман. Синглимга ҳам...
— Сенинг йўриғинг бошқа, Шаҳодатим. Қани ота-онамиз тирик бўлганида. Сизларни ўзлари олиб ўтиришар эди. Илож қанча биз ҳам чидаяпмиз, синглим. Бўлди йиғлайвермагин!
—Амма қўрқяпман. Менку ўзимни эплайман, Фароғат нима қилади? Ўгай онанинг зулмига қандай чидайди?
—Нимага зулм қилар экан. Таги-зотини суриштириб кейин оламиз. Дуч келганини олиб келармидик, болам. Ойинг тирик бўлганида қани эди болажоним, биз ҳам уйимизда тинчгина ўтирардик.
Аммаларим узоқ насиҳат қилдилар... Дадам келгандан сўнг ҳам гаплашиб ўтирдилар.
Эрталаб ўрнимдан туролмадим. Бошим қаттиқ оғрир, тинка-мадорим қуриб бораётган эди. Мактабга ҳам бормадик. Дадам ишга оч кетдилар. Тушга яқинлашганда амаллаб ўрнимдан турдим. Кечаги маставани иситиб ичдик. Кейин яна ётиб ухладим.
Шу билан шомда уйғонибман. Дадам келадиган пайт яқинлашиб қолганди.. Қани энди бошимни кўтара олсам.
Эртасига отам шифокорга олиб бордилар. Турли анализлар топширдим.
Эртасига яна бордик.
Шифокор қон таҳлилимни кўриб, отамга қарата
—Камқонлик,—деди, — кейин давом этди.— Тўйиб овқатланмаслик, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ҳам анемияга сабабчи бўлади. Организмда гемоглобин даражасининг узоқ вақт паст бўлиши болада гипокция яъни кислород етишмовчилигига олиб келади. Натижада аъзолар ва тўқималар зиён кўради. Анемия туфайли болалар жисмоний ва интеллектуал ривожланишдан орқада қолишлари мумкин. Қолаверса, сурункали ва юқумли касалликларга мойил бўлади.
Бу қиз эртага она бўлиши керак. Ойисига айтинг, яхши парвариш қилсин.

Дадам индамай бош эгдилар. Йўлда иккимиз овқатлангани кирдик. Кабобпазга
—Тоза жигар борми? Бўлса, чарвига ўралган кабоб қилиб кел,-дедилар...Кабоб пишгунча гаплашиб ўтирдик.
—Ёш бошингга рўзғор ташвиши тушди, болам. Сенга ёрдам ҳам беролмаяпман. Нима қилай, ишламасам бўлмаса.
—Дада, Фароғатгаям шашлик олиб кетамиз, хўпми? Гапни бошқа ёққа бурдим.
—Албатта, болам.
Таомимиз келди. Мен умримда бунақа тотли кабоб емаганман. Жигар бемаза бўлади деб ўйларканман. Иштаҳа билан ейишимни кўрган дадам
—Худога шукур, юзингга қон югурди,-дедилар. Энди ўзингни кўп уринтирма.
Очиғини айтсам, эрталаб ишларим бита қолсин деб, нонушта ҳам қилмай мактабга кетавераман.
Фароғатни мактабдан олиб, уйга кетдим. Маза қилиб кабоб еди. Уйда қиладиган иш кўп, аммо ҳолим йўқ эди.

Яна аммаларим келди. Дадамга муносиб аёл топилибди. Зоти тоза, ота-онаси яхши, ўзи ибодатли, аввал турмуш қурган, аммо фарзанд кўрмаган аёл эканлигини айтдилар. Раҳматлик ойимни эсладим, лекин не иложим бор. Рўзғор ишларини деб кўп нарсани бой бераётган эдим. Йиғлаб-йиғлаб кўндим.
Шу ойнинг охирига дадам уйимизда кичик тўй қиладиган, у ёқ томондагилар беш-олтита аёл билан ўгай онамизни олиб келадиган бўлишибди. Ўгай она! Жудаям хунук, совуқ эшитилади. Қўрқаётган, ўзимдан ҳам кўра кўпроқ синглимнинг озорланишидан хавотирда эдим.
Ўгай она келишига яқин аммаларим уйларни тартибга солиш учун ёрдамга келдилар. Ойимнинг ётоқ чойшабларини янггиладилар. Уйларни бир сидра тозалаб, меҳмонхонага катта жой ҳозирладилар. Дадамнинг ҳам, назаримда кайфияти яхши эди.

(давоми бор)

Феруза Салходжаева

🌐🇺🇿АЁЛ ДУНЁНИ ТЕБРАТАР

20 Oct, 09:32


https://t.me/ayoldunyonitebratar

3,608

subscribers

17,084

photos

21,983

videos