Олтин 2025 йилда эмас, 2026 йилда 3 000 долларга чиқади — Goldman Sachs
Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи троя унцияси учун 3 000 долларлик чўққига 2026 йилга келибгина чиқа олишини прогноз қилмоқда.
Таҳлилчилар аввалроқ 2025 йилнинг охирига келиб дунёдаги энг қимматбаҳо актив 3 000 долларга баҳоланишини таҳмин қилган эди.
Бироқ Федерал резерв тизими (Фед) фоиз ставкаларини секинроқ пасайтириб бориши, олтин нархининг ҳам секинроқ ўсишига сабаб бўлади деб ҳисобланмоқда.
2025 йилнинг декабрь ойига келиб олтин нархи 2 900 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда нарх 2 630-2 640 доллар оралиғида бўлиб турибди.
Олтин учун 2024 йил анча омадли бўлди. Марказий банк томонидан эълон қилиб бориладиган олтин қуймалари нархи 32 фоиздан кўпроқ, глобал олтин нархлари эса 27 фоиздан кўпроқ ошди.
Шундай қилиб, 2025 йилда ҳам олтинга бўлган юқори талаб сақланиб қолиши ҳақиқатга яқин.
🌐 Манба: bankir
👇 Каналга уланиш:
https://t.me/+N6gYmFk1Da4zYWMy