JIZZAXNEWS🇺🇿 @jizzaxnews_press Channel on Telegram

JIZZAXNEWS🇺🇿

@jizzaxnews_press


"Jizzax haqiqati" va "Джизакская правда" gazetalari rasmiy telegram kanali

Официальный телеграм канал газет "Жиззах хакикати" и "Джизакская правда"

Murojaat: 👉 @Gefest84 @mydilband

JIZZAXNEWS (Uzbek)

Jizzax haqiqati va "Джизакская правда" gazetalari rasmiy telegram kanalinn"Jizzax haqiqati" va "Джизакская правда" - bu gazetalar rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz! Kanalda eng so'nggi yangiliklar, maqolalar va tadbirlar haqida ma'lumotlar topish mumkin. Jizzax viloyati bo'ylab eng doimiy va to'liq ma'lumotlar kanalimizda! nnKanalga murojaat uchun quyidagi manzillar orqali bog'lanishingiz mumkin: @Gefest84 @mydilbandnnSiz ham jizzax haqiqatlari va yangiliklaridan xabardor bo'lish uchun kanalga obuna bo'ling! 🇺🇿

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 12:13


🛑🛑🛑🛑🛑

Жиззах давлат педагогика университетидаги Қирол Сежонг корейс тили марказида Корейс маданияти куни нишонланди.

Илк бор йирик кўламда ўтказилган маданият кунида корейс миллий ошхонасининг энг машҳур таомлари тайёрланди.

Батафсил видеода.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 11:46


"КАДАСТР РАҚАМИНИ БEРАМИЗ" - ДEБ ЭШИК ТАҚИЛЛАТИБ КEЛГАНЛАРГА ПУЛ БEРИШ КEРАКМИ?

ЎЗИ ХАТЛОВДА КИМГА ТЎЛОВ ҚИЛИШ КEРАК?

🌟Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Н.Атамуратов барчасини тушунтириб берди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 10:16


Марказий банк “бир паспортга – бир банк картаси” ҳақидаги хабарларни рад қилиб чиқди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда, битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди.


Марказий банк ижтимоий тармоқларда битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда бу борада нотўғри маълумотлар тарқатилаётганлигини маълум қилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 09:23


Президент ва ижод мактаблари агентлиги тизимидаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби “Шеърюрак” адабий танловининг Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 88 йиллигига бағишланган 2-мавсумига старт берди.

Танловда республикамиз бўйлаб ижод қилиб келаётган ўқувчи-ёшлар ва барча шоирлар қатнашиши мумкин.

Иштирок этиш учун ўзингиз ҳақингизда қисқа маълумот, 5 та шеърингиз ва телефон рақамингиз жойланган word файлни жорий йилнинг 5 декабрига қадар https://t.me/evtanlovbot манзилига юборишингиз керак бўлади.

Ғолибларга қуйидаги мукофотлар топширилади:

1-ўрин учун Ноутбоок;
2-ўрин учун Смартфон;
3-ўрин учун китоблар жамланмаси.


Танлов ҳақида батафсил: https://telegra.ph/Sheryurak-ijodiy-tanlovini-tashkil-etish-va-otkazish-togrisida-11-21

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 07:38


Жиззах шаҳрида илк бор “Шаффоф шаҳарлар” лойиҳаси ишга туширилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" лойиҳалари ишга туширилмоқда. Дастлабки босқичда дастур Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 07:22


Энди битта паспортга битта карта очириш мумкин

Марказий банк фойдаланувчиларга бериладиган банк карталари сонига чеклов ўрнатмоқда. Банк раисининг ўринбосари Беҳзод Ҳамроевга кўра, айни пайтда битта мижоз ҳатто юзлаб карталарга эгалик қилиши мумкин. Ва бу айрим фирибгарликларни келтириб чиқармоқда

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 04:53


ОИВ инфекцияси ҳамда гепатит касаллигига экспресс-тест топшириш акцияси ўтказилмоқда.

1 декабрь – ОИТСга қарши кураш куни доирасида Жиззах давлат педагогика институтида талаба ёшлар ва профессор-ўқитувчиларга ОИВ инфекцияси профилактикаси тўғрисида эслатма материаллар тарқатилди ҳамда экспресс-тест усулида ОИВ инфекциясига қон олиб текширилди. Мобил лабораторияда тест топширган талабалар 20 дақиқада таҳлил натижаларини олишмоқда.

Акция жорий йилнинг 28-29-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 04:43


Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида янги қозонхона қурилди.

РК-8-сонли қозонхонада 6 та КВА-1500 русумли қозонлар ўрнатилган бўлиб, замонавий, тежамкор технологиялар боис эндиликда табиий газ сарфи соатига 280 м3 ни ташкил этмоқда. Яъни соатига 820 метр куб табиий газ иқтисод қилинмоқда.
Мавжуд РК-1 сонли қозонхонада илгари насослар соатига 250 кВт электр энергиясини сарфлаган бўлса, янги қозонхонага ўрнатилган насослар соатига 22 кВт электр энергиясини сарфлайди. Бу соатига 222 кВт энергия тежалаяпти дегани.

Кеча вилоятда қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ташкил этилган пресс-турда шу каби муҳим янгиликлар билан танишилди.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 04:07


🟦🟦🟦 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўзбекистонлик “тарих отаси” Жиззахга келди.


Жиззах Педагогик маҳорат марказида тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Аҳмадали Асқаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

29 Nov, 04:02


Олисдан бир шамол гувлаб эсмоқда,
Ўтмоқда бу боғнинг эмди ёзлари.
Кунма-кун чирмовуқ каби ўсмоқда
Юракда ғуссанинг имтиёзлари.

Меваси сочилиб ётган боғларга
Хазон диёридан келур дараклар.
Бундай андуҳларга, бундай доғларга
Қандайин кўниксин вазмин дарахтлар.

Дунёнинг вужуди борар қувраниб,
Сувин тортаётир жилға, сойлиқлар…
Жулдур камзулига ғамгин ўраниб
Фалакда ой йиғлар…
Кўкда ой йиғлар…

Усмон ҚЎЧҚОР

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Nov, 11:17


🤦‍♂️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ #СаводГуллаганский

Русчаси ''Мировая Лошадь Увайсий'' бўладими?

🤣🤣🤣

📸 Рустам Рустамов.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Nov, 09:27


📣📣📣

Самарқанд вилояти ҳокими ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Nov, 08:37


Қуритилган палов экспортга тайёрланмоқда.

Хоразм вилояти Боғот туманидаги "Perfect Logistics" МЧЖ томонидан қуритилган палов маҳсулоти тайёрланди. Жараён худди роллтонни ўзидек. Иссиқ сув қуйиб, бирпас кутсангиз, ош тайёр!

Айтишларича, мазаси худди ошни ўзидекмиш. Дамлашда кўпроқ сув қуйвормасангиз бўлди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Nov, 08:15


🟦🟦 🟦🟦🟦🟦

Жиззах политехника институти қошидаги академик лицей битирувчиларининг ОТМга ўқишга кириш кўрсаткичи 91% га етди. Институтнинг “Олий математика”, “Физика”, “Ижтимоий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедралари академик лицейга бириктирилгани ана шундай натижа берди.

Кеча ЖизПИда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу каби ютуқлар, уларнинг омиллари, келгуси режалар хусусида сўз борди.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Nov, 08:13


❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:


— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...

Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки, атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 12:08


Китоб, газета ўқимаган, бир варақ мақола ёзиб ўрганмаган муаллим ҳам, ҳатто зиёли ота-она ҳам фарзандини, ўқувчисини китоб ўқишга қизиқтира олмайди.

Фармон ТОШЕВ, журналист ва сенатор.

🗞“Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталарига 2025 йил учун обуна давом этмоқда.

📞Мурожаат учун телефонлар: (72) 226-18-91, (72) 226-08-67

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 11:04


👁️👁️👁️😏😜🤥😜😜😜

Мўғол қишлоғида спорт туризми ёшлар ва болалар дам олиш масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги сайёҳлик масканининг тақдимоти ўзига хос бўлди.

Бу ерда Бахмал тумани ҳокимлиги ва вилоят туризм бошқармаси ҳамкорлигида скайраннинг – баландлик бўйлаб югуриш спорт тури бўйича халқаро мусобақа ташкил этилди.

🎬Youtubеda кўриш

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 10:50


Жиззах бозорларида кузги сумалак.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 10:44


“Яшил макон” лойиҳаси доирасида жорий йилги кузги мавсумда Жиззах вилоятида 6 миллион 337 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчати экилиши мўлжалланган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 07:22


Маошидан китоб сотиб олишни хаёлига ҳам келтирмайдиган, фарзандининг китоби учун оғриниб пул берадиган ота-оналар, бўйни телефонга мослашиб энгашиб қолганлар учун! 👆

Наргиза ҚЎШМОНОВА. II гуруҳ ногирони бўлса-да, университетни тамомлаб, мактабда ўқитувчилик қилаётган бу синглимиз ногиронлик нафақасидан Ғаллаорол туманининг Жийдали маҳалласида кутубхона ташкил этибди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 06:46


Сўнгги вақтларда гиёҳвандлар нархи арзон, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган дори-дармонлар, синтетик гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни истеъмол қилаётгани сабабли, бундай турдаги дори-дармонларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар кўпаймоқда.

Вилоятда 1-30 ноябрь кунлари ўтказилаётган “Психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш ойлиги” доирасида ўқув масканларида тарғибот тадбирлари олиб борилаяпти

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 06:27


БАХМАЛДА ХАТЛОВ БОШЛАНДИ

Аввал хабар берганимиздек, ЎРҚ-937-сон Қонуни кучга кирди ва Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган тасдиқланган режа-жадвал асосида вилоятимиз бўйлаб хатлов жараёнлари бошлаб юборилди.

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Бахмал туман филиали ходимлари иштирокида "Оқтош” МФЙ" маҳалласида ҳам хатлов жараёни ўтказилмоқда.

📝Эслатма: хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 06:18


Жиззах вилоят қўғирчоқ театрида “Бизнинг дўстимиз дев” спектакли тақдим этилди.

Сўнгги уч ой давомида элликдан ошиқ спектакль томошаларида 17 555 нафар болага бепул хизмат кўрсатилган.

Батафсил▶️

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 05:33


Зомин кеча ва бугун. Янгиободда ҳам қор ёғди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 04:46


11 ноябрдан 21 ноябрга қадар вилоятда "Диққат, болалар!" профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Вилоят ЙҲХБ ходимлари томонидан умумтаълим мактабларида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари олиб борилаяпти.

Жиззах вилоятида ўтган 10 ой давомида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлиб, шундан 50 нафар болалар тан жароҳати олган ва 14 нафар бола ҳаётни эрта тарк этган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

14 Nov, 04:31


Айб излаётган бўлсанг - барча кўзгулар сеники.

Жалолиддин Румий

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

13 Nov, 07:17


🙄😑😀🤬🫠😀😓😂

Шароит қил хотинга,
Хотин тенгдир олтинга!


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 12:30


Газета (итал. gazzetta — чақа пул) — кундалик воқеалар тўғрисида материаллар эълон қилинадиган даврий босма нашр. Шу билан бирга газета товар — моддий маҳсулот ҳам ҳисобланади.

Жиззах вилояти 50 йиллик тарихининг солномаси бўлиб келаётган “Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталари бундан буён ҳам халқ хизматида!

🗞“Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталарига 2025 йил учун обуна давом этмоқда.

Мурожаат учун телефонлар: (72) 226-18-91, (72) 226-08-67

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 10:37


Марказий банк 11 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

1 USD - 12 822,98 soʻm (+13,93)
1 EUR - 13 823,17 soʻm (+57,28)
1 RUB - 12 822,98 сўм (+13,93)

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 10:17


Бугун Жиззах шаҳри яна бир халқаро тадбирга мезбонлик қилди.

Жиззах шаҳридаги Самбҳрам университетида “Илм-фан тараққиёти: илмий-инновацион ёндошув ва стратегик таҳлиллар” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда 15 дан ортиқ давлат университетларидан вакиллар иштирок этишаяпти.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 10:03


Дўстлик туманида сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича 21 миллион долларлик лойиҳа якунланди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилган. Бунда автоматлашган бошқарув натижасида 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади. Илк бор сувга олдиндан тўлов бўлади.

Давлатимиз раҳбари иштирокида 7 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда ушбу тажриба намуна сифатида кўрсатилди ҳамда вилоят ҳокимларига мазкур тизимни ўрганиб, сув таъминоти оғир туманларда жорий этиш вазифаси қўйилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 09:43


Янги иш ҳафтаси вилоятнинг фаол ва ташаббускор хотин-қизлари учун қувончли бошланди.

Бугун вилоят ҳокимлиги тантаналар мажмуасида “Йил аёли”, “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари, “Innowomanweek” ихтирочи аёллар ҳафталиги, “100 нафар олима аёллар” ҳамда “XXI аср аёли” танловларининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирландилар. Шунингдек, октябрь ойида нишонланган Халқаро қизлар куни ва Қишлоқ аёллари куни муносабати билан энг фаол, жамоатчи қизлар ва ҳудудларда ҳалол меҳнати ила танилган хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғига сазовор бўлишди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 09:29


Представлен  № 48 (6409)  новый выпуск  газеты «Джизакская правда»  от 10 ноября 2024 года для чтения.

Также вы можете следить за официальным веб-сайтом газеты  https://jizzaxnews.uz в интернете и за  телеграмм каналом @Jizzaxnews

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 09:28


Кеча Бахмал туманининг хушманзара Мўғол қишлоғида скайраннинг – юксаклик бўйлаб югуриш спорт тури бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан скайраннерлар иштирок этишди.

Саид Мирхалиллоҳ зиёратгоҳига туташ жойда иш бошлаган Мўғол спорт туризми ёшлар ва болалар дам олиш масканининг очилиш маросими ана шундай аҳамиятли тадбирга уланди.

Скайраннинг мусобақасида биринчи ўрин Ўзбекистон вакилларига насиб этди. Спортчилар бугун Бахмалнинг хушманзара туристик манзилларига саёҳат уюштирдилар.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 09:09


«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2024 йил 10 ноябрь кунги № 92 (6553)  янги сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Газетанинг  интернетдаги  www.jizzaxnews.uz веб сайти орқали ҳамда @Jizzaxnews телеграмм канали орқали Жиззах вилояти ва юртимиздаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар  бўлиб боришингиз мумкин.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

11 Nov, 09:07


#об-ҳаво

11−17 ноябрь кунлари оралиғида кузги беқарор об-ҳаво кузатилади. Ҳафта ўртасида аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилади. Шунингдек, туманли об-ҳаво муҳити кузатиладиган даврлар ҳам бошланмоқда. Ҳафта охирига бориб, мамлакатнинг шимолий ҳудудларига ёғинлар олиб келувчи нам ҳаво оқими таъсир кўрсата бошлайди.

13−14 ноябрь кунлари Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва водий вилоятларида ёғингарчилик кутилади. Ёғингарчилик фақат тоғли ҳудудларда ва баъзи тоғ этакларида қор кўринишида тушиши мумкин, қолган ҳамма жойда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Японларда аёллар феълини “куз сингари ўзгарувчан” деб таърифлашади. Нима ҳам дердик, бугун қуёшли, эртага булутли, индинга ёмғирли об-ҳаволарда – гўзал кузнинг ҳар бир кунида омон бўлайлик!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

09 Nov, 06:40


😖🤬🫠😜 😐😶🤬

«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2024 йил 9 ноябрь кунги № 91 (6552)  янги сони мутолаа учун ҳавола қилинади.


Газетанинг  интернетдаги  www.jizzaxnews.uz веб сайти орқали ҳамда @Jizzaxnews телеграмм канали орқали Жиззах вилояти ва юртимиздаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар  бўлиб боришингиз мумкин.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Oct, 06:57


ℹ️ℹ️ℹ️📸

Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари ТОП-20талигига кирди

USnews нашри маълумотларига кўра, рейтингда Россия етакчи бўлиб турибди.

АҚШ, Исроил ва Хитой кейинги ўринларда. Ўзбекистон собиқ иттифоқ давлатлари ичида шунингдек Украина, Беларусдан кейин тўртинчи бўлиб турибди.

Қозоғистон рейтингда 22-ўринда қайд қилинган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Oct, 06:30


📤📤📤📤

👍 "Энг намунали маҳалла" танлови ғолибига айланинг!

🏆 1-ўрин учун "Президент совғаси" ЭЛЕКТРОМОБИЛ!

#Mahallalaruyushmasi #Eng_namunali_mahalla

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Oct, 06:19


❗️❗️❗️

Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

МСК эълон қилган дастлабки натижалар қуйидагича:

ЎзЛиДеп – 34,75% (26 та ўрин)

“Миллий тикланиш” демократик партияси – 18,82% (14 та ўрин)

Халқ демократик партияси – 17,11% (13 та ўрин)

“Адолат” социал-демократик партияси – 16,20% (12 та ўрин)

Экологик партия – 13,12% (10 та ўрин)

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

28 Oct, 03:33


🤣😀🤗🤥😓😜 😏😜🤬

Бир кун келади.
Эрта тонгда уйғонасиз.

Тарихга, ортга қарайсиз-да, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.

"Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз.

Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.

Бугун бошланг!
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!


Эртага кеч бўлиши мумкин.

✍️©️Пауло Коэльо

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

27 Oct, 16:06


​​Тафаккур вақти:

Ҳаммасига вақт даво дерлар...

Йўқ, аслида қалби тоза, нигоҳи меҳрли инсонлар даволайдилар..

"Ёнингдаман сен билан" деб, сенга елка тутганлар даволайдилар..

Йўлингни йўқотиб, сарсон кезганингда тақдир қўлида, сенга ишонч берганлар, сенга ишонганлар даволайдилар...

Сенга қайтадан яшаш завқин берганлар даволайдилар!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

27 Oct, 15:07


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

Бугун Ўзбекистон ташкил топганига 100 йил бўлди.

1924-йил 27-октябрда СССРда миллий-ҳудудий демаркация деб аталувчи қарорга асосан Ўзбекистон ташкил топган.

Ўзбекистон 1991-йил 1-сентябрда СССР таркибидан чиқиб, мустақил Ўзбекистон деб эълон қилинган.

Биз ота-боболаримиз қўним топиб, асрлар давомида умргузаронлик қилган шу юртда туғилганимиз ва яшаётганимиздан фахрланамиз.

✍️@Jizzaxnews

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

27 Oct, 15:03


🗳Соат 20:00 да республика ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди

Айни дақиқаларда овозларни санаб чиқиш жараёнлари бошланди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

27 Oct, 09:40


❗️❗️❗️

⚡️ Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — МСК

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 15:31


😐😀🤗😓😶😯

"Сайлов-2024": Эртага "Сукунат" куни

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан, ахборот тармоқларига, шунингдек интернет ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 10:15


🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

РШТЁИМ ЖИЗЗАХ ФИЛИАЛИГА ЭНГ СЎНГГИ РУСУМДАГИ АНГИОГРАФИЯ АППАРАТИ ЎРНАТИЛДИ

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Савурбоев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи. М. Умаров, ССВ бош мутахассиси Ш. Салохиддинов, соҳа фахрийлари, вилоят тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур қимматбаҳо тиббий аппарат юрак коронар қон томири билан боғлиқ муаммоси бор, тез тиббий ёрдамга муҳтож беморларнинг коронар қон томир, уйқу артериялари ва сон артерияларида коронарография текширувларини ўтказиш, тез тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган беморларнинг юрак қон томир соҳасига юқори технологик стент қуйиш амалиётларини ўтказиш имконини беради.
Бундай шароит ва имкониятлар сабабли энди беморларнинг шифо излаб Тошкент, Самарқанд ёки хорижга боришларига ҳожат қолмади. Шу куннинг ўзида мазкур аппарат билан юқори технологик операция амалга оширилиши белгиланган.


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 06:57


😬😏😶😓😶🫠😜😏 😀😏😓😜😖

БУГУН ҚОҒОЗСИЗ БИР КУН

“Қоғозсиз бир кун” доирасида барча ташкилот ва муассасаларда бир кун мобайнида имкон қадар қоғозни тежаш тавсия қилинди.

Тавсия ўз номи билан тавсия. Илгари ҳам “Автомобилсиз кун” ҳақида танқидий фикрларимизни билдирган эдик. Аммо республикамизда илк бор таклиф этилаётган ушбу ташаббус замирида исрофгарчиликка қарши кураш ҳамда қоғоз манбаи бўлган дарахтларни асраб қолишдек эзгу ният мужассам. Шу сабаб бу мавзуда тарғибот ва ҳақиқий билим самарали бўлиши мумкин.

🗂Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 05:06


🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

“Дерматовенерология ва эстетик тиббиётга соҳалараро замонавий ёндашув” Халқаро илмий-амалий анжумани доирасида Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали ходимлари ва Озарбойжонлик тиббиёт фанлари номзоди дерматовенеролог шифокор Сабинахоним Жабройилова Зомин туманида сурункали дерматози бор беморларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва жиззахлик шифокорларни 2025 йилдан бошлаб Озарбойжонинг тери касалликларини даволашга ихтисослаштирилган илғор ва инновацион клиникалар ва санатор-курорт зоналарида малака оширишини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 04:49


😐😀🤗😓😶😯

САЙЛОВГА БОРАМИЗМИ, ОВСИНЖОН?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов санаси яқинлашиб келар экан, жараёнда хотин-қизларнинг фаол иштироки ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятлироқ ҳисобланади. Боиси ушбу сайловда депутатликка номзодларнинг 40 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши белгиланган. Хўш, хотин-қизларимиз бундай эътибор ва рағбатга муносиб жавоб қайтара олишадими?

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 04:41


🧐🧐🧐🧐

ҒАЙРАТ ҚОДИРОВ: ЭЛ ТИНЧЛИГИН АСРАМОҚ ЭР ЙИГИТЛАР ИШИ

Ҳеч эътибор қилганмисиз, дуога қўл очган юртдошимиз борки, Ватанга тинчлик, элга осойиш тилайди. Зеро бундай муҳитда тараққиёт, фаровонлик, кўнгилларда хотиржамлик ҳукм суради, ота-оналар чўчимасдан боласини мактабга кузатади. Бошланган эзгу ишлар ниҳоясига етказилади, қалбларни эртанги кунга ишонч ҳисси тўлдиради.

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 03:16


“Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 03:12


😬😅😏😜🤥😶😍

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

"Шуҳрат" медали билан

Дустов Зафар Абирович - Жиззах вилояти Арнасой тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари тақдирланди

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

25 Oct, 02:52




25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни


Тинчлик учун оромидан ҳар дам кечган,
Юрт учундир ҳар ташлаган одимлари.
Юрт тинч бўлса, кўнгли кўкдан баланд учгай,
Матонатли ички ишлар ходимлари!


Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

24 Oct, 06:40


😏😜😓🫠😜

Солиқчилар доим яхши гумонда бўлишади.😂

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

24 Oct, 06:33


❗️Жиззахда 2,15 млрд. сўм кредит олиб, қочиб юрган фуқаро қайнотасининг уйидан топилди

Вилоят ИИБга кўра, 36 ёшли фуқаро 2022-йилда 1125 бош чорва мол сотиб олиш учун кредит олган, лекин маблағни мақсадли ишлатмаган. Шу боис, 4-март куни унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор тадбирлар натижасида у қайнотасининг Оққўрғонлик маҳалласидаги уйида ертўладан топилди ва ҳибсга олинди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

24 Oct, 06:25


🗣 Диққат, овозли чат!

📌 Бугун, 24 октябрь куни соат 17:00 да «Ўзкомназорат» Инспекциясининг расмий телеграм каналида интернет, мобил алоқа, почта ва маҳаллий телефон, телевидение ва радио, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг сифати юзасидан мурожаат ва таклифларни тинглаш ҳамда тегишли жавоб бериш мақсадида овозли чат ташкил этилади. 

Агар сизда ушбу йўналишларда саволлар бўлса қуйида ёзиб қолдиришингиз мумкин.

👉 Саволларингизни қолдиринг

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

JIZZAXNEWS🇺🇿

24 Oct, 06:10


😐😀🤗😓😶😯

Марказий сайлов комиссияси ўз сайтида сайловчилар учун қулай хизматни йўлга қўйган. Бу тизимни қулайлиги шундаки, энди қийналмасдан сайлов участкаси манзилини электрон тарзда картадан аниқланади. Бунинг учун МСК сайтининг бош саҳифа қисмига ўтилади ва «Сайлов участкаси манзилини аниқлаш» хизматини танланади. Юқоридаги видеода батафсил тушунтирилган.

P.S Менимча сайлов участкасига бориб овоз беришни афзаллиги бор: у ерда йиллаб кўрмаган инсонларни, синфдош-у қариндошларни учратиб қолиш мумкин. Сайловдан чиқиб тўғри чойхонага борворадиган вазиятлар пайдо бўлади.😂

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

9,251

subscribers

8,073

photos

2,231

videos