🍁УМР САХИФАСИ🍂 @umr_sahifasi Channel on Telegram

🍁УМР САХИФАСИ🍂

@umr_sahifasi


🌹🍃 #Бисмиллаҳ...

🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸Umrimizni savob bilan bezaylik 🌸🍃🌸🍃🌸🍃

🌺🍃🍃🍃🌺🍃 @umr_sahifasi 🍃🌺🍃🍃🍃🌺



@Umr_sahifasi 👈

Reklama uchun 👇 👇
@REKLAMA_XlZMATl

🍁УМР САХИФАСИ🍂 (Uzbek)

🍁УМР САХИФАСИ🍂 kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda umr hayotida mukammal odam bo'lishga yordam beruvchi maqolalar, videolar va ma'noli hikoyalar bilan tanishing. Biz umrni savob bilan bekat etishni o'rgatishni maqsad qilib olganmiz. Kanalimizda "🍃🌸" belgisi boyicha maqolalar va videolar, "🌺🍃" belgisi boyicha ma'noli hikoyalar paydo bo'ladi. Umr hayotingizda olmaganda, umrning mavzusini o'rganib, savol va fikrlaringizni ulashishingiz mumkin. Biz bilan birgalikda umrning an'ana va qadrini o'rganib, eng yaxshi narsalarni amalga oshirishingiz mumkin. Buning uchun bizning kanalimizni obunachilaringizga tavsiya qiling va biz bilan birga umrlaringizda yangiliklar qilishni boshlang. @Umr_sahifasi kanalimizga obuna bo'ling va umr hayotingizni zavqlang! Reklama uchun @REKLAMA_XlZMATl ga murojaat qiling.

🍁УМР САХИФАСИ🍂

20 Nov, 17:10


Ҳижобим ҳозир ғурурим.
Модага учиб ёки кимларгадир тақлид қилиб эмас, жуфтим амри билан Аллоҳ розичилигини истаб-ҳижобга кирмоқлик менга насиб этгани учун Роббимга шукр дейман.
Айтганча, турмуш ўртоғим ҳозир тез-тез "сиздан икки дунёда розиман!" жумласини қайтарадиган бўлганлар...
Албатта бу эътирофга сазовор бўлишимнинг ҳам яна бошқа узун ҳикоялари бор...
Илоҳим бу розичиликни охиригача адо этиш менга насиб қилсин!
Жаннатдан умидвор бандаларнинг бириман, балки шу розичилик боисидан менга бу калит тутқазилар...
Ummu Zaynab Ummu

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

20 Nov, 17:10


📝МЕНИНГ ХИЖОБ ХИКОЯМ.

Шайтон-ёмон амалларни одамлар кўзига чиройли кўрсатади дея айтилган гап албатта ҳақ гап!
То ҳижоб киймагунимча мен жудаям олифта қиз бўлганман.
Очиқ кийинмасдим, аммо барча бўй етган қизлар каби чиройимдан ғурурланиш менга ҳам тегишли эди.
Бу даврда ёшлик сабабми, ёки диний тушунчалар камлигиданми, қизлар-ҳамманинг назарида бўлишликни гуноҳ деб тушунмайди.
Яхши эслайман, оддий соч тўғноғичларнинг ҳам энг қимматларини сотиб олардим.
Кийган кийимларим ҳашаматли бўлгани учун одамлар мени бой одамнинг қизи деб ўйлашарди.
Кўп сўралган савол: кимнинг қизисиз? Сочингизни қанақа рангга бўягансиз? Пойафзалингизни қаердан сотиб олгансиз?
Банкда ишлардим ва эрталаб йўлим савдо дўконлари орасидан ўтарди. Ўша пайтда гилам осаётган гиламини, мато ёяётган матосини қўлида ушлаб қотганча ўтиб кетишимни томошо қилиши- мен учун одатий ҳол эди.
Ҳар доим пойафзални ҳам қимматини ва ҳеч кимда йўғини сотиб олардим. Битта маошимга битта пойафзал...
Отам раҳматли менга кўз тегишидан жудаям қўрқардилар ва кўп айтган гаплари "сал оддий кийиниб юравер, яна кўзланиб кетма,қизим!" деган сўз бўларди.
Ростдан ҳам кўз тегди. Назар бор нарса экан! Ота-онам оламдан ўтиб кетгач, поччамникида яшадим. Энди кийим- кечак ва бошқа нарсалардан кўнглим бутунлай қолиб бўлганди. Ишга берилдим.
Эрталаб қуёш чиқмасидан метродан чиқиб, офисимизга кириб кетаман, кечқурун кун ботган пайтда бўшайман. Яна метро. Қуёшни кўришлик йўқ.
Турмуш ўртоғим тўйимиздан олдин ишхонамга келдилар ва тўйим куни ҳижоб кийишим кераклигини айтдилар.
Биринчи марта араб диёрларидаги ҳижобли келин кўйлак суратларини жўнатганларини эслайман. Ишдан бўшаб, ўша сурат асосида ҳижобли оқ либосимни тикишни бошладим.
Мингдан ортиқ Сваровский тоши қадалган кўйлагим икки ой деганда битди.
Тўйим куни биринчи марта ҳижоб ўрадим. Қўқонда исломий тўйларда тасвирчилару сураткашлар ҳам аёл киши бўлади.
Ҳалиям ҳижоб нима эканлигини аслан тушуниб етмагандим. Оқ либосимга ҳамманинг ҳаваси келди. Ҳуллас, ҳаммани яна бир бор ўзимга қаратиб севиндим...
Ҳозир ўйлаяпман: олимлар жоҳилият пайтингни кам эслагин дейишади. Аммо мақолам кимнидир тўғри йўлга бошлар деган умидда бу гапларга тўхталишни маъқул кўрдим.
Шайтон ҳар лаҳза вас-вас қилиши мумкин. "Нега бу қопни кийиб олдинг?", "Нега шундай чиройли сочларингни яширяпсан?" дея.
Кейинчалик сени таниганлар ҳам ўша вас-васани давом эттиради.
"Вой мана бу қиз роса қуйилибди-я. Оғзим мана бунақа очилиб қолган, бир марта кийган кийимини кўриб. Роса олифта эди-я!"
"Сени ўн йил олдин биров шунақа пошнаси паст пойафзал кияди деса, ишонмасдим! Ҳаммасидан биттада кечдинг-а!"
Яна хикоямни давомлайман...
Келинлик кунларим бошланди. Ёзнинг саратонида мен уйда қайинбўйинларим борлиги сабабли иккита рўмолни устма-уст ўраб юрардим. Бири кичикроқ, бири эса бел-вошимни ёпиб турадиган катта рўмол. Келин кўргани келганлар мато билан изоляция қилинган аллакимни кўришарди.
Турмуш ўртоғимга ҳар куни бўйнимга иссиқлик тошиб кетаётганини айтиб, рўмолни биттага камайтиришни илтимос қилсам ҳам кўнмасдилар.
Аввал эътиқодим ҳам нуқсонли бўлган экан. Рўмолни фақат намоз ўқиётган пайтимдагина ўраганман десам бўлаверади. Энди эса бошимдан рўмол тушмасди.Хатто кечаси ҳам ўраб ётадиган бўлдим.
Ҳовлимизга эркак ораласа, биз келинлар уйимизга кириб олардик. Кўйлакларимнинг ҳаммаси кенг, қопга ўхшаган кийимлар эди.
Аммо чинимни айтай: бирон марта рўмолимни ечиб ташлаш ҳақида ўйламаганман. Фақат ўзим хоҳлагандек чиройли ўрай олмаётганимдан ғижинардим.
Мусулмонлик аста-аста деб бежиз айтишмаган экан. Кунлар келдики, баъзи ташкилотларнинг остонасидан "агар рўмолингизни орқадан ўрамасангиз киргазмаймиз!" деган дўқ-пўписаларни эшитдим. Аммо у рўмолимни бошқача ўрашдан кўра, у ердан чиқиб кетишни маъқул кўрдим.
Кунлар келдики, рўмолда юриш ҳуқуқини олиш учун масжидга покшўй (ўлик ювувчи) бўлиб ишга киришни ўйладим, "фақат рўмолимга тегишмаса бўлди, ўлик ювиш ҳам савоб!" деб яшаган пайтларим бўлди...

🍁УМР САХИФАСИ🍂

25 Oct, 13:52


КЕЛИНИНИ ҚИЗИДАЙ КЎРГАН ҚАЙНОНА.

Инсон яшар эканки бошидан ташвиш ҳам, бахтли кунларни ҳам кўраркан.

10ёшимда Ота-Онам авто ҳалокат туфайли оламдан ўтишади. Мендан бошқа фарзанд кўришмаган экан.

Мени амаким ўз қарамоғига олишган. Улар менга меҳрибон эдилар, ҳозир ҳам. Айниқса келинойим мени ўз қизларидай парвариш қилишди.
Амакими 1ўғил 2 қизи бор. Улар менга ўз опа-акамдай эди. Мени ҳеч ҳам бегона қилишмади. Доим бирга эди, акамни уйлади. Опаларимни ҳам бирин-кетин узатишди.

Келинойим ниҳоятда меҳрибон ширин сўз аёл. Мени ҳам ўзидай қилиб вояга етказди. Ўқишни тамомлаб ишлаб юрган кезларим. Совчилар кела бошлади.

Бир куни келин ойим. Умида сен билан маслаҳатлашишим керак,қизим эркатойим сени маҳалламиздаги Марҳабо опани ўғли Жамшидбекга узатмоқчимиз нима дисан қизим деб қолди.

Мен уялиб ерга қараганча Аяжон ихтиёрим сизларда деб хонамга кириб кетдим. Хонамга кирдиму юрагим безовталанди. Келган совчилар маҳалламиздан. Ўғли акамни яқин ошнаси, яхши йигит лекин онаси Маҳалла хотин қизлар раиси ниҳоятда сирли аёл, айтгани айтган бўларди.

Маҳаллада бемаслаҳат иш бўлмасди. Қўрқиб кетдиму амаким билан аямни юзини ерга қаратгим келмади. Фотиҳам бўлиб тўй куни белгилансада юрагим ҳадикда эди.

Тўйга шунақанги кўп одам келдики таъсаввур ҳам қилолмасдим бунақа тўйни, ўртача ошиқча дахмазасиз чиройли тўй бўлди.

Эртаси куни мени Ойижоним билан (Қайнона деб атамаганман ҳеч қачон) кўриштиришди. Ойижоним билан бир дастурхонда ўтирар эканман. Уларнинг табассуми менга қандайдир англаб бўлмас Меҳрни ҳис этдим.

"Умидахон қизим мен уйимга келин эмас қиз олиб келдим. Икки қизим сизга меҳрибон сингил, ўғлим Жамшид суянчиқ,кичик ўғлим эса укангиз бўлади. Дадангиз эса бизни давлатимиздир"- деганларида кўзимга ёш келиб, қаттиқ қучоқлаб Онажоним деб йиғлагандим.

Улар менга "қизим" деб мурожат қилар, билмаганими ўргатар, бирор ишни нотўғри қилсам ҳам койимасдан юмшоқлик билан тушинтирарди.

Айрим ўртоқларим қайнонасидан нолишар, хўрликларига, ситаму зулумларига йиғлаб йиғлаб чидашар, менга эса ҳавас қилишарди.

Онажоним ҳеч ҳам ўзгармади ҳозир ҳам шундай, бир ўғил, қизим бор уларни деярли ўзлари қаради.

Опаларим билан ҳам ниҳоятда иноқмиз. Укам Жасурбекни уйлаганимизда. Нодирахонга ҳам менга айтган гапларини айтди.

Бизни уйда ҳеч ҳам жанжал бўлмаган.
Мен меҳрни одобни катталардан ўргандим. Демоқчиманки мани Онажонимдай меҳрибон инсонлар кўпайсин. Оилани устини ҚАЙНОНА деб бежиз айтишмаган экан.

Дунё тургунча туринг меҳрибоним ОНАЖОН.
Сиздир менинг қувончим суянчиғим ОНАЖОН.
Ҳар бир ишингиз менга ибрат эрур дунёда.
Сиздайин ОНАЛАРНИ қилсин умрин зиёда !

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

25 Oct, 13:52


Ҳижобнинг қадрини 2 кишидан бошқаси билмайди:

1. Ғаюрли эркак (ҳамияти бор, рашкли эркак)

2. Қадр-қимматини билган аёл.

Ибрат

Ҳижоб ояти нозил бўлганидан бехабар ансори-я аёллардан бири кўчада кетаётган эди.

Бир эркак унга ҳижоб ҳақида оят нозил бўлганини айтди.
Аёл турган жойида таққа қотиб қолди ва унга бирор ёпинчиқ беришларини сўради.
Одамлар унга уйига бориб, ёпиниб олиши мумкинлигини айтишди.
Лекин аёл кейинчалик тарихга муҳрланган қуйидаги сўзларни айтди: — “Аллоҳни амрини бажармасдан, У зотга хилоф қилиб бир қадам ҳам юрмайман...”

Улар шундай эдилар...


@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

23 Oct, 16:12


— Кет! Майли, бор онанглариникига бора қол! Мени ёмонласанг ҳам, “Аразлаб келдим”, десанг ҳам майли, — ёрига нисбатан кўпчиётган раҳми ва меҳрини сохта ғазаб билан ёпмоқчи бўлди эр.
— Кетмайман! Кейин олиб келмасангиз нима қиламан? — болаларча баттар ҳақиллади келинчак.
Достон ортиқ ўзини босолмади. Бир бор ростгўй, самимий ёри олдида ғурури букилса-букилар!
Ёнига борди-ю, маҳкам қучоқлади.
— Кетма! Асло кетма! Бир умр мана шу уйда, ёнимда, юрагимда яша! — деди зўрға.
Келинчаги индамади! У шунақа! Номига бўлса ҳам хушомад қилиб қўймайди! Тўйғуларини борича кўрсатади, эрини борича қабул қилади!
Агар Достонга ишқнинг суратини чиз десалар, аёлини чизарди. Чунки муҳаббат ҳақида гап кетса, кўз олдига аёли келади! Юрагида содда, шўх, самимий, тўғрисўз, фариштамисол аёл билан яшаётган ҳолда у қандай қилиб бошқаларга қарасин? Нима учун қизларга гап отсин? Унинг соф ҳисларини қанақасига сохтасига алишсин? Афсуски, буни ҳамкасблари тушунмайди. Дилини хира қилади. Ҳечқиси йўқ! Мана, уйига етиб ҳам келди. Ҳозир уни кўради-ю, ҳаммаси унут бўлади!

ТАМОМ.

НАРГИЗА УСАНБОЕВА.



@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

23 Oct, 16:12


Аслида борлиғи унинг ишқида аёвсиз ёнишини, ҳеч бир лаҳза кўз олдидан кетмайдиган қувноқ чеҳрасини ўзгаларга гапириш тугул қиё боққани ҳам қўймаслигини улар қаёқданам билсин?!
Ҳа, мана ўн йилдирки, фақат уни севди, уни билди, уни деди.
Очиғи, ҳатто унга ҳам гап отмаган экан! Ҳозир шуларни ўйлаб, йўлда мийиғида кулиб кетяпти. Кўрганлар жиннига, одамовига чиқаришаётгандир?
Илк учрашуви ёдига тушди.
У онаси топган қиз эди. Ўзи тополмагач, бошқа нима ҳам бўлсин.
— Битта қиз топдим. Сени одам қилади? — деганди онаси ўшанда. — Эртага кўришасан у билан.
Учрашишди. Ёнига бориши билан қиз бошини бирдан кўтариб салом берди-ю, яна эгиб олди. Бу сохта сиполик кулгили туюлди унга. “Шайтон қиз” деб қўйганди ичида. Аммо юзини яхши кўролмагани учун зимдан қараганди. Ҳамон ердан бош кўтармай, майда қадам ташлаб борарди қиз. Достон камгап эмасми, нима дейишни ҳам билмасди. Анча юришди. Оҳиста хўрсингани эшитилди қизнинг. Яна юришди. Бошқа сабри қолмади, шекилли, қиз бирдан шиддат билан очилган гуляпроқ каби бошини кўтариб, елка силтади:
— Бошқа бунақа юролмайман! Уйланмасангиз ҳам майли. Лекин эсли қиз ролини бошқа ўйнолмайман! — бу гапларни шу қадар табиий ва самимий айтдики, ҳатто юзида ғазаб учқунлари ҳам кўринди.
У эса қизга тикилганча мийиғида кулди.
— Нега куласиз? Мен унақа сузили-и-иб юрадиган қиз эмасман. Менга айтишдики, сизга мулойим қизлар ёқаркан. Мен унақа эмасман! — деди кўзларини олиб қочиб қиз.
Ҳа, у мулойим, сипо эмас. Аммо ўзига ярашган болаларча шўхлиги қизларга хос ибо билан йўғрилган. Мана шу ҳислати уни ҳаммадан гўзал этади. Ҳа, у учун бу қайсар қиз ҳаммадан чиройли!
Ўзидан ҳам гўзал қалби, самимияти бор.
Ёдида, тўйларидан бир ҳафта ўтиб, келинчагини аммаси меҳмонга чақирди. Уйи ҳувиллаб қолгандек туюлганди Достонга ўшанда. “Аввал усиз қандай яшаган эканман-а?”, деб ўйлаб қолди. Кечга яқин келди келинчаги. Ҳовлилари, уйлари, юраги нурга чўлғангандек бўлди.
— Кулмасангиз бир гап айтаман, — деди келинчаги хобгоҳга киришганида.
— Нима?
— Аммамларникидан сизга бир нима яшириб олиб келдим. Ўғирламадим. Аммам мана бу шоколадни менга мажбурлаб тутқазди. Есам, жуда бошқача мазали экан. Бир тишладим-у, қолганини сизга олиб келдим. Атай сиз учун дастурхондан яна битта олгани уялдим. **** кўринг, — келинчаги узун енги ичидан қоғозга авайлаб ўралган шоколад чиқариб, унинг қўлига тутқазди. Унда ҳатто иккита тиш изи ҳам бор эди.
— Тишлаган жойимни олиб ташлай... — деди келинчак ўрғайсизланиб. — Ўзи кичкина шоколадлиги учун шу ҳолда олиб келавердим.


Достон кафтидаги кишмиш узум донасидек келадиган ширинликда шунчалар улкан, буюк муҳаббатни кўрдики, ўзининг меҳри ғариб ва ночор туюлди. Лекин келинчагининг муҳаббатидан юксалди, ўсди. Бағрига қаттиқ босди-ю, “Сени яхши кўраман!” деган сўзни айтишга журъат топа олмади.
Тўйларидан кейин дарров кунлар совуди. Ёмғирли кунлар бошланди.
— Неча дақиқаларда ишдан чиқасиз? — деди бир куни қўнғироқ қилиб келинчаги.
— Чиқяпман. Ўн беш дақиқада уйда бўламан! — деди у.
Жуфти ҳалолининг саволини шунчаки деб ўйлаганди. Ёмғир томчилари шивалаб оқаётган автобус деразасидан ташқарига боқиб келаркан, ўз бекатида аёлига кўзи тушиб, ҳайрон бўлди.
— Бу ерда нима қиляпсан?
— Эрталаб соябонсиз кетгандингиз-ку! Уйгача анча йўл, ивиб кетасиз! — деди у чақноқ кўзларини яшириб.
— Ойимга нима дединг? — келинчагининг шўхлиги, болаларча соддалигидан хавфсиради Достон. Аммо ҳазил билан яна сўради. — Яна “Эримга соябон олиб чиқай”, демадингми?
— “Ўғлингиз қўнғироқ қилди. Бирор кимдан бекатга соябон бериб юборарканмиз”, дедим. “Ўзингиз олиб бора қолинг, кимга ялинамиз”, дедилар ойим...
Жуфти ҳалолининг меҳри, ғамхўрлиги, фаросати уни лол қолдира бошлади.
Рўзғорда нималар бўлмайди. Уришиб қолишди. Келинчаги ўзгаларга ўхшаб бақирмади, аразламади, тугунини тугишга киришмади. Уйнинг бурчагида ўтириб, эзилиб йиғлай бошлади. Нозанин жуфтининг шу ҳоли ҳам адолатсизликдан ўкинган болакай аҳволини эслатди унга. Чидолмади.

🍁УМР САХИФАСИ🍂

23 Oct, 16:12


ИШҚНИНГ СУРАТИ.

Бугун уни ҳақорат қилишди. Гўзал туйғуларини торозига солиб, қийматини ўлчамоқчи бўлишди. Гўё уни ҳиссиз хасга менгзашди. Оғир, вазмин одамлиги юраксизлик бўлиб туюлди. Ичига, қалбига кириб чиқишибдимики, шундай дейишса...
Ҳар доимгидек Малах бошлади. Ўзи исми - Малоҳат. Ҳамкасб қизлар “Малах” деб чақиради. Бу лақаб унга шунчалар моски...
Билсангиз, тарихий асарларда пиёда аскарларни мўр-малахга ўхшатишади. Бу Малах ҳам худди шундай. Рўпарасида ўтириб олиб, писанда гапларини мўр-малахдек ёпириб, “ҳужум”га ўтади.
Тўладан келган, кўзлари катта-катта, қаҳ-қаҳ отиб кулувчи бу жувон кўринишидан мулойим, камгап, камтариндекгина. Эрталаб ишга келган чоғида ўзини шундай кўрсатади ҳам. Кейин бирдан Малахлиги тутади. Уни пистирмадаги душман каби бироз жим кузатади-да, ҳеч гапдан ҳеч гап йўқ бир кулиб олиб, “ҳунари”ни бошлайди.


Бир сафар унинг топиш-тутиши эрмак бўлса, бир гал рўзғори, тушлик қилиши бир кунлик овунчоғи бўлса, феъл-атвори икки-уч кунлаб муҳокама қилинади. Хуллас, хонадаги тўрт ожиза не деса ҳам у мардлик қилиб сукут сақлайди.
— Достон ака, ҳеч қизларга гап отганмисиз? Умрингизда бир марта бўлса ҳам сиз гап бошлаганмисиз? — бугунги у томон отилган “малах”лари негадир ҳақоратдек туюлди.
У жавоб бериб улгурмасидан Малахнинг ёнида Санобар пайдо бўлди. Унинг жилмайишида бир дунё маъно, қоп-қоп гап мужассам. Дугонасининг ўнг томонидан серрайиб туриб олди-да, одатдагидек жилмайганча ундан кўз узмади.
Бу табассум Достонга шундай деётгандек туюлди: “Қани сўзланг! Журъат борми, ўзи сизда?”
— Вой, мени қизиқтирган саволни бердингиз, Малах опа, — баланд пошнаси билан японлардан ҳам майдароқ қадам ташлаб, “таққилаб” югуриб келди Зиёда.
— Тинч ўтирсанглар-чи? — бурчакдаги Шоҳида опанинг бу гапи “Менам қуруқ қолмай” дегандек эшитилди.
Достон жавоб бериш ўрнига жаҳлданми, аламданми қизариб кетди. Юзлари ловуллади.
— Вой, — Зиёда туғилаётганида ҳам шу сўзни айтган бўлса керак сира тилидан қўймайди. — Достон ака қизариб кетди. Менимча, ҳеч кимга гап отмаган!
Санобар ҳамон табассумли чеҳраси билан “сўзлаяпти”: “Ростдан ҳам гап отмаганмисиз?”
Вазмин одам - қарида вулқонни яшириб ётган тоғ, тубида асов тўлқинларни беркитган уммон деяверинг.
Достоннинг ҳам ичидаги вулқон ҳаракатга келгандек, тўлқин бир кўтарилгандек бўлди. Лекин ўзини босди. Рўпарасидаги ҳар куни бирга ишлайдигани, доим шу каби гаплар билан асаб толаларини чертиб яйрайдиганларига яна ён берди. Сезди, юзидаги қизиллик ҳам, йиғила бошлаган аччиғи ҳам тарқагандек гўё. Чунки кўз олдига унинг гўзал чеҳраси, кулиб турувчи кўзлари, шодон кулгиси келди. Бирдан қалби ёришиб, бор ғашлик тарқади. Ҳақорат деб ўйлагани - Малахнинг гапи ҳам ҳазилдек туюлди.
— Вой, ҳечам қизларга биринчи бўлиб гапирмаганмисиз, Достон ака? — деди Зиёда эркалик билан.
— Йўқ, — деди Достон жиддий қараб.
— Билувдим, — Шоҳида опанинг овози эшитилди бурчакдан.
— Ана бўлмасам, — ҳафсаласи пир бўлди Малахнинг ҳам. — Ҳечамми?
— Ҳечам. Фақат, кампирларга биринчи бўлиб гапирган бўлишим мумкин, — деди у янаям ўзини жиддий тутиб, компьютер экранига қараркан.
Малахнинг эндигина оғзига олиб борган чинни идишдаги чойи қалқиб кетганидан устига қуйилиб кетай деди:
— Кампирларга?
— Ҳа, кампирларга! Биринчи бўлиб салом берганман-да! Буям биринчи гапиришга киради-ку! — пинагини бузмай сўзлади Достон.
— Ўлманг! Бўлмаса, ҳар куни менга гап отаётган экансиз-да! — Шоҳида опа жим туролмади.
— Ҳмм! — деб қўйди Достон ишида давом этиб.


Аввалига финжоннинг “тарс” этиб столга қўйилгани, сўнг пошнанинг полга жаҳл билан урилгани эшитилди, бу — Малах ва Зиёда. Хўрсиниш ва “шип-шип” этган овоз Санобарнинг ҳам юзидан табассум ариганини билдирарди.
У илк бор аёлларга ҳақиқатни сўзлаб, мағлуб этди. Ҳар гал гапга нўноқлиги, ихтиёридан ташқарида бўлган ўта тортинчоқлиги сабаб, ўзини оқлашга, зўр қилиб кўрсатишга уринарди. Жувонлар эса баттар авжига олишарди. Бугун бир деганда тўғрисини айтди ва зафар қозонди. Аммо барибир дили ёришмади. Чунки уларнинг наздида Достон муҳаббатсиз, ҳиссиз инсонлигича қолди.

🍁УМР САХИФАСИ🍂

23 Oct, 03:29


Kuling umringiz uzoq bo'ladi 🤗☺️



@BekalarUchun
🌸 Munis ayollar kanali 🌸

🍁УМР САХИФАСИ🍂

23 Oct, 03:29


Oyim telegramda dugonalari bilan suxbatlashib bo'lguncha somsani tayyorlab qo'ydim 😂🤗


@BekalarUchun
🌸 Munis ayollar kanali 🌸

🍁УМР САХИФАСИ🍂

23 Oct, 03:29


ҚЎНҒИРОҚ

Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди.
Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим.
Улар ҳам шундай.
Шунинг учун чет элга етиб боришим билан уйга қўнғироқ қилдим. Лекин қўнғироғимга кимса жавоб бермади. Уч кун ичида телефоним қўлимдан тушмади. Ҳар ўн беш - йигирма дақиқада қўнғироқ қилавердим. Жавоб бўлмасди. Ақлдан оза ёздим. Акам, опамга боғланиб уйимдагилардан хабар олишларини илтимос қилдим. Улар ҳаммаси жойида эканлигини билдиришди. Ишонмадим.

Нима учун жавоб беришмайди унда? Қайнонам билан боғландим. Хотиржам бўлишимни тайинлади. Аёлимга қўнғироғини кутаётганимни айтиб қўйишини билдирди.
Лекин аёлим қўнғироқ қилмади.

Бу уч кун худди уч ойдек ўтди, гўё. Гоҳи ғазабим келар, гоҳи унинг бу ишини тушнишга ақлим етмай қоларди. Хаёлимга хар хил бўлмағур фикрлар келди. Кунлар ўтиб, шаҳримга қайтдим. Ватанимга учоқ қўниши билан уйим томон шошилдим. Хавотирим кучлилигидан бир қўлим билан қўнғироқни босар, бири билан эшикни қатиқ - қатиқ қоқардим.

Аёлим эшикни очди. Ҳайратим ошди. У пардоз - андозини қилиб, ораста либосларда, ҳар доимгидек хотиржам, чиройли кутиб олди. Орқасидан ўғлим чиқиб, қучоғимга олишимни кутиб сакрарди!
Мен эса, қотиб қолган, унинг бу ишининг сабабини билмас эдим. Бу қилиғидан ғазаб туяр, тинч эканликларидан хурсанд, айни жаҳл ва ҳайрат орасида эдим.
Ундан:
- Нимага бундай қилдинг? Мен сафаримни охиригача кутмай қайтмоқчи бўлдим. Ҳар хил хаёлга бордим ахир?! Нима қилиқ бу? - дедим.
У:
- Онангизга қўрғироқ қилдингизми? - деди. Гапига тушунмадим.
- Гапингга тушунмадим. Йўқ, йўқ, йўқ, мен сени онанг билан боғландим. Сизлар ҳақингизда хабар олиш учун, - дедим. У:

- Шу уч кун ичида қалбингиздан нималар ўтганини ўзингиз билдингиз. Мана шу ҳислар, онангизда ҳам бор. Сиз уларга кунлаб қўнғироқ қилмайсиз. Овозларини эшитмайсиз. Улар сизни соғиниб, қидириб қолсаларгина боғланасиз. Уларни ҳам соғинч эзади. Узоқ йўқламай қолсангиз, улар ҳам хал хир хаёлга борадилар. Сизга нечи марта танбеҳ бердим! Фойдаси бўлмади. Охири бу сафарингиз менга қўл келди. Мени тўғри тушунинг, азизим, - деди.

Ақли менда кўп аёлимдан хижолат бўлиб бошимни эгдим. У менга улкан, унутилмас сабоқ берганди.

У мошина калитини қўлимга бериб, қулоғимга:
- Жаннатингиз сизни кутмоқдалар! - деб пичирлади.
Мен меҳрибон онажоним томон қанот қоқдим.
Доно аёлимдан жуда миннатдор бўлдим. Сўнгги пушмон билан қолишимдан олдин кўзларимни очиб қўйди.

Шундай закий, доно аёлим борлигига шукур!
Уни тарбиялаган онасига минг ташаккур!
Шундай келинни танлаган онамга чексиз раҳмат!

Ғафлатдан уйғотган, Ўз раҳматини ёғдирган Роббимга шукур!

Хулоса

💠 Менинг, сизнинг оналаримиз - бу дунёдаги жаннатимиздирлар. Телефон орқали бўлса ҳам, улардан ҳар куни хабар олишни унутманг!
💠 Уларнинг қалблари ҳар лаҳза бизни қўмсайди, бизни ўйлайдилар. Бизни безовта қилишдан, жеркиб беришмиздан қўрқиб, қўнғироқ қилмайдилар.

💠 Эрингиз, аёлингизга оналар ҳаётнинг хазинаси, дунёнинг жаннати эканликларини ҳис қилдиринг, ўргатинг! Уларга яхшилик қилишдан бир - бирингизни тўсманг!
💠 Аёлларингизга ота - оналарига солиҳа фарзанд бўлишларида кўмаклашинг! Бу яхшилигингиз зое кетмайди!
💠 Ҳеч нарса фойда бермайдиган яқин дақиқа, яқин кунларда ўз болаларингиздан қайтади.



@BekalarUchun
🌸 Munis ayollar kanali 🌸

🍁УМР САХИФАСИ🍂

22 Oct, 13:15


​​АЁЛЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Аъробийдан аёлларни яхшиси қандай экани сўралди. У деди: “Аёлларнинг яхшиси:
Гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”. Имом Насоий ривояти.

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

22 Oct, 13:12


​​​​АЁЛ ОТАСИЗ ГЎДАКНИ ТАРБИЯ ҚИЛА ОЛАДИ...

Бир аёл эрига овозини баланд кўтарди. Эри бундан ғазабланиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига шикоят қилиш учун борди. Уйларига етиб бориб, энди эшикни тақиллатмоқчи бўлганида, уй ичидан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг аёллари баланд овозда у зотга гапираётганини эшитди.

Бу хонадонда ҳам шу аҳвол экан, ортимга қайта қолай, деб энди қайтмоқчи бўлганда, ичкаридан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу чиқиб қолдилар-да: «Ҳой, менда бирор-бир юмушинг бормиди?!» деб сўрадилар.
Ҳалиги одам: «Ҳа, ҳузурингизга аёлимдан шикоят қилиб келгандим. Қарасам, сизда ҳам меникидек аҳвол экан», деди.

Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Кийимларимни ювса, ётоғимни ҳозирласа, фарзандларимни тарбия қилса, уйимни озода тутса, ваҳоланки, бу ишларни Аллоҳ таоло унга буюрмаган. Лекин аёлим буларнинг ҳаммасини эҳсон, фазилат, мурувват тариқасида ихлос билан бажаради. Шундай экан, овозини баланд кўтарса, бунга чидамаслигим, бардош бермаслигим керакми?!» дедилар.

Эй, саййидимиз Форуқ, жинлару шайтонлар сизнинг ҳайбатингиздан қўрқиб, сиз юрган йўлдан қочиб, бошқа йўлдан юрарди. Аммо сиз шу қадар ҳайбат, виқор соҳиби бўлсангиз ҳам эркакларга аёлига нисбатан қандай мулойим бўлиши кераклиги ҳақида таълим беряпсиз.
Ҳой эркаклар, аёлнинг сабрини енгил санаманг. Бағрида тўққиз ой кўтариб юрган ҳомиласини тўлғоқ азобига дучор бўлиб ва унга бардош бериб дунёга келтирган аёл, сизни қалбидан чиқариб юборишга қодирдир.

Аёл биргина сабрнинг ўзи билан кўп изтиробларга бардош бера олади. Шундай экан, аёлларни қандай ҳурмат қилишни ўрганайлик.
Аёл киши жамиятнинг ярмини дунёга келтириб, тарбия қиладиган хилқатдир.
Аёл ўзини севадиган кишининг ёнида сукут сақлаб турган бўлса, айтадиган гаплари ёш кўринишида кўзларидан томади.
Аёл шундай хилқатки, бошида сизга яқинлашишга қўрқади, кунлар ўтиб ундан узоқлашсангиз йиғлайди.

Аёл шундай хилқатки, унинг қалбини камдан-кам эркак тушуна олади.
Аёл киши сиздан амру маҳол нарсани сўрамайди. Балки ўзига меҳр бериб, эътибор қаратишингизни сўрайди.
Аёл: ё улкан макр ёки улкан муҳаббат. Агар биз аёлга нисбатан макр ишлатсак, у ҳам бизга макр ишлатади, аксинча, агар уни севсак, у ҳам бизни севади.
Аёл киши ўзи иситмалаб, жони оғриб турган бўлса-да, сизга дори тайёрлаб беради.

Аёл киши ўзи сиқилиб турган бўлса-да, сизга таскин, тасалли беради.
Аёл киши ўзи чарчаб, хориб турган бўлса-да, сиз билан тун бўйи бедор бўлади.
Аёл шундай хилқатки, танимаган кишиси учун ҳам маҳзун бўлаверади.
Аёл шундай хилқатки, у билан худди гўдакларга муомала қилгандек муносабатда бўлишингизни ёқтиради.
Агар эркак аёл кишининг ғам-андуҳларини кўтаришга қурби етмаса, унинг қалб эшигини чертмасин.

Ишга кетаётганингизда аёлингизни қўлидан бўса олиб кетинг. То қайтгунингизча ўзгача ҳиссиётлар оғушида юрсин. Бу ишни ҳар куни такрор қилингки, ўзини сизга ато қилинган Аллоҳнинг неъмати деб билсин.
Аёл киши ҳар қанча қўпол бўлса ҳам унинг қалби меҳр-шафқатга лиммо-лим бўлади.
Аёлнинг эркалигини ва рашкини фақатгина уни чин дилдан севган инсонгина кўтара олади.

Аёл хиёнатдан, яқинларини йўқотишдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини йўқотиб қўйса, уни унутиши қийин бўлади.
Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади, лекин эркак онасиз гўдакни тарбия қила олмайди.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

22 Oct, 13:12


🕌 Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?

Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.

Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.

Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.

Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

14 Oct, 03:40


🌹🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
          🌿🌸ХАЙРЛИ ТОНГ !!!

Душанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
😍Ҳамиша
🥰Омад
😊Қувонч
🤗Тарк этмасин!



❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

13 Oct, 14:57


ЖАСУР ЙИГИТ.

Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди.

Шу пайт ҳар томондан:
— Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб:
— Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол:
— Уларнинг ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди.
Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди.
Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар.

Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб:
— Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди.
Жасур йигит мукофотни қабул қилмай:
— Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади.
Ҳамма у йигитга қойил қолди.

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

01 Oct, 15:51


📝ОПА СИНГИЛ..

(мен шоир ёки ёзувчи эмасман эшитганларим)

Хурматли Кадрдон дўстим, Акам Укам!!!...

-- Онангизни соғиндизми?, унда сингил ёки опангиздан хабар олинг. Ха ха шундай, ёки хонадонизга мехмонга таклиф килинг. Опа сингилда Онангизни хиди бор. Онангизни сўзлари бор. Онангизни тарбияси бор....

-- Биласизми дўст, илк бора опа синглингизни кўлидан ушлаб ким нон,таом килишни ўргатган албата Онамиз. Биласизми болалик килиб уйда тўполон килганимизда Онажонларимиз калтак олиб кувлаганда ким?, " урманг акам ёки укамни деб Ойижонимизни тўсган кўзларида ёш билан", ха ўша опа синглимиз....

-- Опа сингиларимизда биз Онажонимизни кўрамиз, Онажонимизни хис киламиз. Шундай экан нахот узок мусофир юртларда юрган, кимнидир эшигида юрган мунглиғ опа синглимиздан акали бир оғиз телефон килиб хол ахвол сўраймаймиз....

-- Энди тезда килинг қўнғироқ, хол ахволини сўранг... Кўлингиздан келса албатта ёрдам беринг....

-- Буғдойзор даласини тепкилаб босиб ўта оласизми?. Йўк асло, чунки у нонимиз, увол кўр бўлади инсон. Агар буғдойзор даласи у томонда Онангиз бир култим сувга зор бўлиб турсачи. Унда ҳам босиб,тепкилаб ўта олмайсиз. Мумкин эмас асло,мумкин эмас. Айланиб ўтиб беринг Оназоризга ўша бир култим сувни....

-- Лекин каранг ўша Онангиз ўрнида опа синглингиз бўлсачи. Тезда буғдойзорни тепкилаб ўтасизми, босиб ўтасизми, якин йўлни топиб. Олиб бориб беринг ўша бир култим сувни. Хўш буни сабабани биласизми....

-- Нима учун опа сингил учун ҳатто буғдойзорни ҳам кесиб ўтиш мумкинлигини.
Унда эшитинг....

Киёматда каранг тош тарози бўлар эмиш.( Беайб факкат Яратган эгам. Ҳаммамиз билмаган холда гуноҳ киламиз ва ҳар бир гуноҳ олдида жавоб берамиз.)

-- Шунда ҳамма жаннат томон интилар экан. Агар савобингиз кўп бўлса жаннатга кам бўлса дўзахга... Хеч ким савобидан бермас экан....

-- Хатто Ота Онамиз, ака ука, дўстларимиз ҳам. Шу жича савоб берсаю, жаннатларда юрар эдим деб сарсан саргардон бўламиз экан....

-- Шунда ўзига ҳам балким ўша жича савоб етмаётган опа синглимиз тезда ёнимизга етиб келиб бизга ўз савобидан берар экан. Каранг эй ака ука, эй дўст мехрибонликни ака ука деб киёматда ҳам ўзини курбон киллар экан опа синглимиз....

-- Энди билдингизми бизни ожиза опа сингиларимизни кимлигини....
Туринг хабар олинг опа синглингиздан. Хеч йўк телефон килиб бир ҳафтада бир оғиз. Опажон ёки синглим яхшимисан?. соғлигинг жойидами?,жиянларим яхшими?деб кўйинг.....

-- Кўлингиздан келса албата хонадонига боринг ёки хонадонизга олиб келиб бор йўғидан хабар олинг... Кўпмас озмас кўлиздан келган ёрдамни беринг...
У кўлиздан келмаса бир оғиз ширин сўз билан хабар олинг!

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

17 Sep, 05:16


Ўшанда умримда биринча марта саждага бош қўйдим. Намоз ўқидим. Аллоҳдан ёлвориб гуноҳларимга истиғфор айтдим. Қалбдан, юрагимнинг туб-тубидан дуо қилдим.
—Эй, Яратган Эгам, Парвардигорим. Мен гуноҳкор бандангни кечир. Қайнонам билан орамизга муҳаббат сол, мени турмуш ўртоғимнинг онасига чиройли кўрсат. Тинч, хотиржам ҳаёт бер!
Ўн беш кун ибодатларимда, дуоларимда фақат шуни сўрадим.
Ўн беш кун умид билан яшадим.
Қайнонамнинг шундоқ муборак жойлардан ўзгариб келишига умид қила бошладим.
Ва ниҳоят қайнонам ва қайнимнинг келиш хабари аниқ бўлди. Дастурхонларни тайёрлаб, меҳмонларни чорлаб, оппоқ поёндозлар ёзиб, тайёргарлик кўрдик.
Пешинга яқин машиналарнинг қувноқ, шодон, сигнали эшитила бошланди. Келишди! Ҳамма ўрнидан туриб, кутиб олмоққа ҳозирланди. Юрагим қаттиқ ура бошлади. "Кўзига кўринмай тура қолай, яна кўришмаса, шарманда бўлиб қолмай!" Бир пайт қизимга кўзим тушиб қолди. Жавдираб турган икки кўзи менда эди. "Дод!" деб йиғлаб юборай дедим.
Қайним қайнонамни авайлаб машинадан олиб тушди. Қайнонам оппоқ поёндозни босиб йўлакка кириб келаркан, кўзи билан кимнидир излай бошлади. Бир пайт нигоҳи менга тушди. Кейин бор овозда
—Мадина, бери кел, болам! —деди. Ҳамма ялт этиб менга қаради. Хатто онасининг қучоғига отилмоқчи бўлган қизлари ҳам тўхтаб қолди.

Мен эса ҳайкалдек қотиб турардим. Ёнимда кимдир
—Мадина, боринг, сизни чақиряпдилар,-деди. Шундагина ўзимга келдим. Чопиб бордим, шамолдек елиб, қушдек учиб бордим. Маҳкам қучоқлаб олдилар.
—Мени кечиринг, ойижон, зиёратларингиз қабул бўлсин!
—Сен кечир мени болам, кўп озор бердим. Анча қучоқлашиб турдик, роса йиғладик... Ойижонимнинг қучоғидан чиқиб қарасам, ҳамма йиғлаяпди. Ортимдан қизалоғим келиб, бувисини қучоқлаб олди.

Мана шу воқеаларга ҳам бир йилдан ошди. Одамларнинг муборак шаҳарларга интилиши бежиз эмас экан. Қаердадир эшитгандим. Умра, Ҳаж зиёратларига борган кишиларнинг ўша шаҳарларга оёғи етиши билан нафси ечиб олинаркан. Бизни ёмонликка йўллайдиган нафс кибр, манманлик каби иллатларни ҳам олиб қўяркан. Ойижоним Умрадан бутунлай бошқа одам бўлиб қайтган эдилар. Энди бизнинг суҳбатларимиз тугамасди.
Қизим ҳам қувноқ, дастёр, меҳрибон бўлиб қолди. Ҳар замонда бувиси Маккадан олиб келган соатни қўлига тақиб, узоқ томоша қилади.
Мен эса узоқ йиллик қўрқувларим, азобларим чекиниб, умид билан яшаяпман.
Ҳар тонг бомдод намозида бошланиб, таҳажжудга сўрайдиган дуоларимнинг аввалида ҳамиша битта нарсани сўрайман.
—Аллоҳим, мени ҳам муборак Байтингга чақир!

(тугади)

Феруза Салходжаева

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

17 Sep, 05:16


Ҳидоят

(ҳаётий ҳикоя)

Тонг отди. Кечаги жанжалдан кейин қандай ухлаб, қандай турганимни билмайман. Кўп йиғладим, шунданми, бошимга оғриқ туриб, анчагача ухлолмай ётдим. Турмуш ўртоғим бизнинг жанжалларимизга ўрганиб кетган, ёки қаттиқ чарчаганигами қотиб ухлаб ётибди. Нариги хонадан ўн етти ёшга кирган қизимнинг хўрсингани эшитилди. Бизнинг ғалваларимиз униям жонига тегди. Охирги пайтда қайнонамга кўп гап қайтарадиган, бетгачопар, жиззаки бўлиб қолди. Йиғлаганимга юраги ачийди. Ўғилларим ҳали ёш, аммо улар ҳам бувисини кундан кун ёмон кўриб боряпди.

Хўрозлар пайдар-пай қичқира бошлади. Ҳадемай бу хонадонда иш қайнайди. Ишдан чарчамайман. Бошқа нарсадан қийналиб кетдим
Мана етти йил бўлдики, қайнонам мен билан гаплашмайди. Салом берсам ошкора юзини буради. Жуда зарур гапи бўлса, овсинимгами, эримгами
—Анавинга айт, томорқага қарасин, ҳаммаёқни ўт босиб ётибди, эрта-индин қизига совчи келади, мен айтмасам, шунгаям фаросати етмайди, —деб гап бошлайди. Кейин меники тутади.
—Ўзим ҳаром, меҳнатим ҳалол, нега шу гапларни ўзимга гапирмайсиз! Қайнонам юзини буради. Бошқа пайт умуман гаплашмаймиз. Менга бу хонадонда атиги иккита хонага кириш мумкин. Бири ётоқхонам, бири, бири болаларимнинг хонаси. Хатто овқат тайёрлашимга ҳам рухсат йўқ. Уялиб, бошимни кўтармай овқатланаман. Ўзимни текинтамоқдек ҳис қиламан
Ўшанда нимадан жанжал чиққанини ҳозир эслолмайман, аммо мана етти йилки азобдаман. Бир уйда яшаб икки аёлнинг гаплашмаслиги жудаям уят эканлигини биламан
Онамга кўп бор айтдим. Бечорагинам узоқ ўйлаб:
—Болам, оёғига ётиб кечирим сўраб кўр, сен ёшлик қилиб нимадир деган бўлсанг, кўксидан кетмаётгандир. Ялин, ёлвор, балки кечирар, бундай яшаб бўлмайди, орадаги музни эритиш керак,- дедилар. Ўша куни эмасу икки кундан кейин саломимга алик олмай юз бурган қайнонамнинг оёғига ўзимни отдим
—Ойижон, кечиринг, ўшанда нима деганим ёдимда йўқ, аммо сизни хафа қилганимни биламан, илтимос, кечира қолинг. Жон ойижон, мен аҳмоқни бир марта кечиринг! Қийналиб кетдим, ойижон! Йиғлаб, ёлвориб кечирим сўрадим. Қайнонам эса тепгандек қилиб, оёқларини тортиб олди
—Ҳали бу кунинг ҳолва. Тур йўқол, кўзимдан!-деди!
Кейин ҳам ярашиш учун ким нима деса, шуни қилдим, аммо муз қалблар эримади...
Эрталаб мактабга кетаётган қизим
—Ойижон, шу уйдан кетайлик,-деди, кейин дадасига қараб
—Бизни бу уйдан олиб чиқиб кетинг, барибир, бувим ўлмагунча бизга тинчлик йўқ, —деди.
Қўрқиб кетдим Хўжайиним кўзлари олайиб, қизига бақирди
—Ҳали, сен ўз бувингга ўлим тилайдиган бўлдингми? Онанг ўргатдими? Иккаланг ҳам икки қулоғинг билан эшитиб ол! Битта онам учун дунёдаги ҳамма одамдан воз кечишим мумкин. Сенлардан ҳам. Чидаб яшасанг яша, яшамасанг—катта кўча!
Ҳаммаси тушунарли эди. Сабрдан бошқа йўлим йўқ. Шу суҳбатдан кейин қизим баттар асабий бўлиб қолди.
Ўша куни шом ораси сигир соғаётгандим. Қизим бузоқни ушлаб турарди. Бир гап айтиб қолди.
—Ойи, эшитдингизми, бувим Умрага кетаётган экан.
—Йўғе? Ким айтди?
—Амаким билан дадам жўнатаётган экан. Боя Зулайҳо айтди. Бувим менга Маккадан соат олиб келадилар,-деди.
Зулайҳо—овсинимнинг қизи. У ёлғон гапирмайди. Мен шўрлик ўшанда росса қувондим. Ўн беш кун бўлса ҳам тинчгина яшар эканман, деб!
Овсиним, қайнисингилларим қайнонамнинг йўл халтасини тайёрлаяпти, мен ташқарида ғимирлаб юрибман. Биламан, кирсам шарманда қилиб ҳайдайди, аммо шунчалик улар билан ўтиргим, ора-орада янграб қоладиган кулгиларга қўшилгим келяпди-ки, буни тушунтириб ҳам беролмайман.
Қайнонамни Умрага кузатиш ҳам каттагина маросим бўлди. Ҳамма билан бир-бир хайрлашиб чиқдилар, навбат менга келганда эса ҳаяжондан титраб, қўлимни узатдим
—Ойи, яхши бориб келинг...Қўлларим ҳавода қолди.
Қайнонам ҳар доимгидек юзини буриб кетиб қолди...
Кимдир лабини тишлади, кимдир кўрмаганликка олди. Қизим кўзда ёш билан югуриб уйга кириб кетди.
Мен улғайиб бораётгандим. Қизимнинг бўйи етиб қолган, қандай қилиб муроса қилишни билмаётгандим.
Шунда истиғфор айтишнинг фойдалари ҳақида кичиккина мақола ўқиб қолдим.

🍁УМР САХИФАСИ🍂

11 Sep, 14:36


Oqilamizmi, aqllimizmi?

Oqila va aqlli ayollarni ajratish uchun 35 ta test tayyorladim. Aqllimizmi yoki oqilamizmi?
1. Oqila ayol farosatli, aqlli ayol esa aqllilik qiladi.
2. Oqila ayol itoatkor, aqlli ayol kurashuvchan va bahslashuvchi bo‘ladi.
3. Oqila ayol baxtli qiladi, aqlli ayol uni baxtli qilishlarini kutadi.
4. Oqila ayol tafsilotlar bilan shug‘ullanadi, aqlli ayol tafsilotlar bilan o‘ralashib yuradi.
5. Oqila ayol erini boricha qabul qiladi, aqlli ayol uni o‘zgartirishga urinadi.
6. Oqila ayol hissiyotli, aqlli ayol romantik.
7. Oqila ayol chin ko‘ngildan xizmat qiladi, aqlli ayol ko‘ngli tusaganida xizmat qiladi.
8. Oqila ayol ziynatlanadi, taqadi, borini ziyoda qilishga harakat qiladi. Aqlli ayol tanasini parvarish qiladi, vazni, sochi bilan o‘ralashib yuradi.
9. Oqila ayol eriga ishva, jilva, nozu istig‘nolar qiladi, aqlli ayol ehtirosli bo‘lishga harakat qiladi yoxud umuman bezanmaydi.
10. Oqila ayol uzun etakli ko‘ylak bilan ham erini o‘ziga bog‘lab oladi, aqlli ayol dekolte yoqa, ehtirosni qitiqlovchi kiyimlar hammasini uddalaydi, deydi, lekin bu uzoq vaqt foyda bermaydi.
11. Oqila ayol gul shoxiday egiluvchan, aqlli ayol o‘tinday egilib-bukilmaydi.
12. Oqila ayol gaplashishni qoyillatadi, aqlli ayol esa gap qaytarishni.
13. Oqila ayol kuchli, lekin ojiza bo‘lib ko‘rinadi. Aqlli ayol ojiza, lekin kuchli bo‘lib ko‘rinadi.
14. Oqila ayol e’tirof etishni biladi, aqlli ayol tanqid qilishni.
15. Oqila ayol so‘zlaydi, aqlli ayol to‘ng‘illaydi.
16. Oqila ayol kechirimlidir, aqlli ayol ginachi.
17. Oqila ayol uzr so‘rashni biladi, aqlli ayol bahona qilish va o‘zini mudofaa etishni biladi.
18. Oqila ayol ayyor bo‘ladi, vaziyatga qarab harakat qiladi. Aqlli ayol manfaatiga ko‘ra qadam qo‘yadi.
19. Oqila ayol erkakni qanday qo‘lida tutishni biladi. Aqlli ayol qo‘lidan qanday chiqarib yuborganini tushunolmay qoladi.
20. Oqila ayol erkakni hurmat qilib, sevgi ko‘radi. Aqlli ayol erkakni hurmat qilmaydi va sevgidan mahrum bo‘ladi.

Sema Marashlining "Sevmoq shuncha go‘zal bo‘lsa..." kitobi

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

🍁УМР САХИФАСИ🍂

11 Sep, 04:51


🌞🍂Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ

🌸🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🌸

Бугунги кунингиз хайрли ўтсин...

🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ -
кўнгилларни ёритгувчи...

🍃🌹Сиз бир МЕҲР -
бахт чашмасин илитгувчи...

🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ -
дилни завққа тўлдиргувчи...

🍃🌹Сиз бир ОМАД -
қалбда ғурур ундиргувчи..

🍃🌹Барчамизга янги тонг янги кун, янги имкон,муборак
бўлсин!