ALRISALAH | ibratli kanal @alrisalah_uz Channel on Telegram

ALRISALAH | ibratli kanal

@alrisalah_uz


«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:

🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR

ALRISALAH | ibratli kanal (Uzbek)

Xush kelibsiz! Siz ALRISALAH kanalini tanishib olmoqchisizmi? Bu kanal, ishonchli xabarlar va hidoyatlar bilan qalblarga tomosha qiladigan ilmiy-ma'rifiy kanaldir. ALRISALAH kanalida sizni ibratli videolar, ta'sirli maruzalar, ajoyib nashidalar va hikmatli maqolalar kutmoqda. Bu kanal sizga islomiy ma'lumotlar bilan dolzor amaliy foyda keltiradi. Kanalga a'zo bo'ling va islomiy ma'rifatni yanada oshiring! Hech qanday fikr yoki savollaringiz bo'lsa, shu kanal orqali faol qatnashish imkoniyatiga ega bo'ling. ALRISALAH kanali - qalblarga hidoyat ulashuvchi eng yangi ma'lumotlar bilan sizni o'zaro tanishtirish uchun mo'ljallangan. Sizni kanalimizda ko'rishimizdan so'ng, ishonchli xabarlar bilan o'z hayotingizni o'zgartirishingizga ishonamiz! E'tiboringiz uchun katta rahmat!

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 07:03


#Видеолавҳа

16. Савол-жавоб:: Исломни қабул қилиш учун нима қилиш керак?

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 05:17


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 05:14


Бахтли ҳаёт сари. 34-қисм

• Буни ёдда тутинг
• Энг мароқли ҳордиқ оила даврасида бўлади
• Унутманг
• Нега севишиб турмуш қурганлар ҳам кўпинча ажрашиб кетишади
• Ажралишлар қандай оқибатларга олиб келади

Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 03:31


Бугунги кунимиз...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 03:31


Мадиналик ичкиликбоз йигитлар...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 02:19


СИНГЛИМНИНГ АҲВОЛИ ЯХШИ ЭМАС
#дам_солиш

791-САВОЛ: Бир неча йилдан буён синглимнинг аҳволи яхши эмас. Замонавий медицина уни ҳеч қандай касалликка чалинмаган деб баҳолаяпти. Aммо синглим ўз-ўзидан гапирадиган, қўрқиб кетадиган баъзан бақириб йиғлаб қоладиган одатлар чиқарган. Олиб бормаган табибимиз, синамаган усулимиз қолмади. Баъзи имом-ҳатиблар “Ичига жин кириб олган” ҳам дейишяпти. Бизга ёрдам беринг, бу ташвишдан ҳалос бўлиш учун шариатда қандай ечим бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинларнинг ҳам имонли яхшиси, имонсиз ёмони бўлади. Уламоларимиз имонсиз ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, деб айтадилар. Бунда кўпинча, одамларнинг ўзлари айбдор бўлади. Жинлар васвасага учраган, Аллоҳ таолонинг зикридан, Қуръони карим тиловатидан узоқ ва ғафлатда бўлганлар, жинлардан сақланиш учун ўқиладиган дуоларни ўқимай юрганларга тегиши мумкин. Албатта бу Аллоҳ таолонинг изни билан бўлади.

Айрим инсонлар бемор бўлиб қолсалар, дарров фолбинлар, “азайимхон”ларга мурожаат қилишади. Уларнинг фикрича, “тумор” қилиб бериш билан ёҳуд “иситма-совутма” қилиб бериш билан, ёки “жин ҳайдаш” билан бутун дарддан фориғ бўлишармиш. Тасаввур қилиб кўринг, агар бу амаллар ҳақиқат бўлса, ер юзида бирон бемор қолармиди, итоатсизлик битмасмиди? Демак, бундай хатти-ҳаракатлар зарурат эмас, мўмайгина даромаддир.

Жин кириб олибди, жин тегибди, деган ташвишлардан узоқ бўлиши учун инсон кундалик ибодатларини ўз вақтида адо этиши ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиб юрган суралар ва дуоларни ўқиб юриши керак. Жумладан, эрталаб бомдод намозидан сўнг “Оятал курси”, “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини ўқиб юрилса, Аллоҳ таоло турли сеҳр ва кўз тегишидан сақлайди. Шунингдек, кечаси ухлашдан олдин ҳам худди шу сураларни ўқиб ўзига-ўзи дам солиб ётиш тавсия этилади.

Сиз ўз сиглингизга дам солдиришингиз лозим. Дам солиш бу — Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни тиловат қилиш ва Аллоҳнинг исмларини айтиш ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида келган дуоларни ўқиб паноҳ тилашдир. Ундан бошқа нарсаларни ўқиб дам солиш Ислом таълимотига кирмайди. Дам солишнинг энг афзали — инсон ўзига-ўзи дам солишидир. Агар киши ўзига-ўзи дам сололмаса, ишончли – илмли ва тақволи кишининг олдига бориб дам солдириши этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 02:19


ИРИМНИНГ ТЎҒРИ ЭЪТИҚОДДАН ЧАЛҒИТИШИ
#ақида

792-САВОЛ: Қайнонам исириқ тутатганда бир чўпни етти марта синдиришимни айтадилар. Ёки супургини тикка тургазиб қўйиш, кеч бўлганда уй супуриш фалокат олиб келиши ҳақида ҳам кўп гапирадилар. Бу ҳаммаси ўринли бўлган ҳақиқатларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимиздаги ҳар бир буйруқ, қайтариқ, гуноҳ ё савоб ишнинг асоси бўлади. Асоссиз, одамлар томонидан тўқиб олинган, динда бор деб тақдим қилинаётган гаплар ва амаллар эътиборга олинмайди. Ирим-сиримларга ишониш инсонлар ўртасида ўзаро низо ва фитналарни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Аслида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам турли нарсалардан ирим қилиш, шумланишдан қайтарганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги. Гумон-у шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг”, деганлар (Абу Яъло ривояти).

Саволда сўралгани каби ирим-сиримлар ҳам кишини тўғри эътиқоддан чалғитиб, ҳар-хил асоси бўлмаган нарсалар билан ўралашиб қолишга олиб келади. Шунинг учун динимиз бундай одатлардан қайтарган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Jan, 02:19


#Ҳадис_402

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди»

Имом Термизий ривояти
(Убайдуллоҳ ибн Миҳсан розияллоҳу анҳудан)


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 12:23


АБДУЛМУТТАЛИБНИНГ ҚЎРҚУВИ

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам беш-олти ёшда бўлган пайтлари Макка атрофидаги дарада йўқолиб қолди. Байтуллоҳ атрофида файзли бир нуроний тавоф қиларкан, тинмай дуо қиларди: «Роббим, менга улов минган Муҳаммадимни қайтариб бергин! Ё Роббим! Менга уни қайтар, неъматингни олиб қўйма, эҳсон қилгин». Шунда атрофдаги уни танимаганлар: «Бу ким?» деб сўрашди. Таниганлар: «Бу Абдулмутталиб. Туялари йўқолиб қолгач, набираси Муҳаммадни топиб келишга юборган экан. Шу вақтгача бошқа бир иш билан юборса, у албатта ўша ишни бажариб келаркан. Бу сафар кечикибди. Ҳалиям дараги йўқ», деб жавоб беришди.
Абдулмутталиб набираси Муҳаммад туяларни топиб, ҳайдаб келмагунча Байтуллоҳнинг олдида дуо қилишдан тўхтамади. Набираси келгач, қалби ором ва муҳаббатга тўлиб, унга томон югурди ва: «Эй болажоним! Сени йўқолиб қолди, деб жуда-жуда қўрқдим. Бундан кейин мени ҳеч қачон тарк этма», дея маҳкам қучиб олди («Табақоти ибн Саъд» ва Имом Заҳабийнинг «Тарихул Ислом» асарларида келган).

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 12:22


Намозда Хушуъ. 28-қисм

• Ўнг кафтни чап кафт устига қўйиб, тавозеъ билан туриш (32-сабаб)
• Намозда кийим ва сочни йиғиштириб олмаслик, либосни судрамаслик (33-сабаб)
• Намозда ортиқча ҳаракат қилмаслик, бутун диққат эътиборни ибодатга қаратиш (34-сабаб)
• Намозда эсноқни қайтариш (35-сабаб)

Зиёуддин Раҳим
Намозда Хушуъ китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 12:21


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ВА АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 09:03


Отаси "30 пора Қуръон ёдласанг, Скутер совға қиламан" деган экан.

Фарзандларингизни шунақа ҳамма ишда рағбатлантириб туринг, бола шунда ўзини устида яна ҳам қаттиқроқ ишлайди.

Барчамизга шунақа жаннатларга етакловчи қори, олим фарзандлар насиб қилсин
🤲

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 08:22


БУРУН ҚОНАСА РЎЗА БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бурун қонаса рўза бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурун қонаганда қонни ичига ютмаса, рўза бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 08:22


ҚАРЗЛАРИНИ ТЎЛАБ БЕРСАМ ЗАКОТГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Кам таъминланган танишларимни қарзларини биламан, ўзларига айтмай тўлаб берсам закотга ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йӯқ бӯлмайди. Закотни олувчининг қӯлига мулк қилиб топшириши ёки закот олувчининг буюриши билан тўлаб бериши керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 06:53


#Видеолавҳа

15. Ўлик туғилган болага жаноза ўқиладими?

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 06:03


ҲОЖАТ НАМОЗИ

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра:
«Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғанийматни, ҳар бир ёмонликдан саломатни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўмай, албатта, чиқаргин. Эй, Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган. Аллоҳ билувчи.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 05:19


ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР.


Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир


Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлс


Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

Маъноси: Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қ

Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд а


Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қа


Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Маъноси: Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиё


Ўқилиши: Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 05:07


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 05:06


Бахтли ҳаёт сари. 33-қисм

• Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтирувчи 10 та восита
• Бахтли бўлиш сирлари

Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

13 Jan, 03:57


Энг зўриман...

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 12:09


Дунёни кўришинг, сенинг идрокинг қадар бўлади. Пок бўлмаган ҳис-туйғуларинг, покларни кўришинг учун тўсиқ бўлади. Ҳис-туйғуларингни қалбан кўриш суви билан покла. Авлиёларнинг кир ювишлари мана шундай бўлади.

Шамс Табризий ҳазратлари


@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 11:57


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
184-мўъжиза
Тўрт юз қирқ киши озгина хурмодан ейишди ва хурмо шундайлигича қолди

Дукайн ибн Саид Хасъамийдан ривоят қилинади:
«Биз тўрт юз қирқ киши эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, у кишидан таом сўрадик. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳуга: “Туриб, уларга таом беринг”, дедилар. Умар: “Эй Аллоҳнинг расули менда ўзимга тўрт ойга етадиган хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Туриб, уларга таом беринг”, дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Бош устига”, деб ўрнидан турди.
Биз Умар билан унинг хонасига бордик, калитни олиб чиқиб, уй эшигини очди. Уйда худди ётган туядек келадиган баландликда хурмо бор эди. Умар: “Олинг”, деди. Биз ҳаммамиз хоҳлаганимизча олдик. Мен энг охири олиб, хурмога қараганимда, гўё биз хурмодан бирорта ҳам олмагандек, асл ҳолича турарди».

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 11:56


Намозда Хушуъ. 24-қисм

• Муаззинга ижобат этиш (17-сабаб)
• Сафлар текислигига эътибор бериш
(18-сабаб)
• Намоз ўқиш учун муносиб жой
танлаш (19-сабаб)

Зиёуддин Раҳим
Намозда Хушуъ китобидан

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 11:55


#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 08:17


ОҒИЗНИ ПОЙТАХТ ВАҚТИ БИЛАН ОЧИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳурматли домла Наманган вилояти Косонсой туманиданмиз. Савол шуки Рамазон ойида оғиз ёпиш ва оғиз очишни Мусулмонлар идораси томонидан берилган тақвим асосида амалга оширамиз, лекин баъзилар Наманган Тошкент вақти билан очиш керак, сабаб Наманган чуқурликда жойлашган деб одамлар орасида ихтилоф чиқармоқда. Бу масалада тақвим тузувчилар биздан билимликку. Биз шу тақвимда кўрсатилган Наманган вақти билан очишимиз керакми ёки Тошкент вақти биланми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонларимизга қулайлик қилиш мақсадида, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ўрганилиб улар учун Рамазон ойида оғиш ёпиш ва очиш вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.

Аслида рўза тутиш ва уни очишни намоз вақтига қараб белгиланади. Яъни, оғиз ёпиш вақти бомдод вақти киришидан олдин бўлади. Оғиз очиш пайти эса, шом намози вақти кириши билан бўлади.

Сиз ўз ҳудудингиздаги яқин масжидда намоз вақтлари ва бомдод билан шомга азон айтиладиган вақтларни ўзингизга тақвим қилиб олинг шунда шубҳага ўрин қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 08:17


НОМАҲРАМЛАР ТЕЛЕФОНДА ГАПЛАШИШИ РЎЗАНИ ОЧАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзи йигитлар телефонда қизлар билан уёқ-буёқдан, бошини айлантириб гаплашиб ўтиради, бундай ҳолда рўза очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза очилмайди, лекин гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 07:01


#Видеолавҳа

Жинлардан сақланиш йўли

ЎМИ Фатво ҳайъати

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 05:13


Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввонинг дуолари

﴿رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾
Ўқилиши: “Роббанаа золамнаа анфусанаа ва иллам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунанна минал хоосирийн”.

Маъноси: “Роббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз” (Аъроф сураси, 23-оят).

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 05:08


🌙 2025-yil 9-yanvar, payshanba
Hijriy: 9 Rajab, 1446-yil

#KUN_OYATI

"Ey iymon keltirganlar! Agar sizlar Allohga yordam bersangizlar, U ham sizlarga yordam beradi va qadamlaringizni mustahkam qiladi."
(Muhammad surasi, 7-oyat)


---

#KUN_HADISI

Rasululloh (sollallohu alayhi va sallam) dedilar:
"Sizlardan biringiz o‘z birodarini yaxshi ko‘rsa, unga bu haqda aytsin."
(Imom Ahmad rivoyati)

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 05:02


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 04:58


Бахтли ҳаёт сари. 29-қисм

• Суюкли аёл бўлишнинг 12 усули
• Мулоҳаза
• Айб кимда
• Ҳикмат
• Нима сабабдан оилалар бузилади


Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 03:19


Дунё асли ўйин экан...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 03:15


Сизнинг амалларингиз фарзандингизга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин...

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 03:15


Энг камбағал одам...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 02:55


Бисмиллаҳ

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ

Янги кун ният қилганингиздан зиёда хайрликлар ила ўтсин!!!
Аллоҳим Яқинлармизни  соғ,
Дўстларлармизни  саломат асра.
Эркаклармизни оилам нафақаси учун дея ҳар бир босган қадамига ажрлар ёзилиб, ибодат ўрнида қабулу мақбул бўлсин..

Яхши Ниятларингиз хайрли сабаблар ила васила бўлсин!!!

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 02:52


Qarz haqida goʻzal qissa...
©Abdulaziz domla

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 02:51


"Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, талаби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатишдир".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 02:50


#ҚУРЪОН ТАМАНИ КЕСАДИ...

  Бир киши Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб деди:
- Мени ҳам бирор-бир мансабга қўйинг!
Умар розиёллоҳу анҳу сўради:
- Қуръон ўқийсанми?
- Йўқ!
- Мен қуръон ўқимайдиган кишини мансабга қўймайман!

   Ҳалиги киши мансаб умидида илм ўрганди. Қуръон ёдлади. Сўнгра умуман кўринмай кетди. Бир куни Умар розиёллоҳу анҳу уни кўриб қолиб дедилар:
- Ҳа, нега кўринмай кетдинг?
У деди:
- Қуръонни ўргандим. У мени Умардан ҳам, унинг эшигига келишдан ҳам беҳожат қилди!
  Сўнгра қуйидаги оятни ўқиди:
   Ким Аллоҳга таваккул қилса бас, унга У зотнинг Ўзи кифоя қилади!

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 02:32


ҲАЙВОНЛАРНИ БИЧИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

782-CАВОЛ: Динимизда эркак қўй ва эчкиларни бичиш ҳақида нима дейилган? Бу иш гуноҳми ёки гуноҳ эмасми? Баъзи бир инсонлар жоиз дейишяпти, шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Aллоҳ рози бўлсин!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қўй, эчки ва молларни семиртириш ва гўшти ширин бўлиши учун бичишга шариатимиз рухсат беради. Бу ҳақда "Мавсуаътул фиқҳийя" китобида бундай дейилган:

قرر الحنفية أنه لا بأس بخصاء البهائم ؛ لأن فيه منفعة للبهيمة والناس

яъни: "Ҳанафийлар ҳайвонларни бичишда зарар йўқлигига қарор қилган. Чунки, уларни бичишда ҳайвон ва одамларга фойда бор". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

09 Jan, 02:31


КАГОР ИЧИМЛИГИ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром

781-CАВОЛ: Камқонлигигим сабабли кўзим тиниб, бошим айланади. Доктор Кагор ичимлигини тавсия килди. Қанчадир миқдорда спирти ҳам бор экан. Шу ичимликни соғлигим учун ичиб турсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида "Кагор" деб Франциянинг Кагор шаҳрида етиштирилган қизил рангли узум навларига айтилган. Кейинчалик ушбу узум навидан тайёрланган вино турига ҳам шу ном берилган. Сиз сўраган ўша "дори" ҳам шариатда ҳаром қилинган винонинг бир туридир. Чунки у маст қилувчи ва бўшаштирувчи ичимликлардан саналади. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

"Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлос(ишлардан)дир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз" (90-оят).

Шунинг учун Сиз камқонликка қарши шариатимизда ҳалол бўлган бошқа дори турини истеъмол қилишингиз айни муддао бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 05:07


Саъид ал-Мақюрий отасидан, у эса Абу Саъид ал-Худрийдан бундай деб эшитган экан:

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

"Маййит тобутга солингач, уни еркаклар елкаларига кўтарганда, агар у солиҳ банда бўлса, "Мени тезроқ олиб боринг!"-дейди, агар солиҳ банда бўлмаса, "Вой шўрим, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар?"- дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади, агар инсон эшитса еди, ҳушидан кетиб йиқилар еди!"-деганлар"

📚 "Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ" | Жаноза ва ўлим | 49-боб

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 05:06


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 05:05


Бахтли ҳаёт сари. 28-қисм

• Афифа қизлар жинсий тарбияси
• Рисоладаги эрнинг 15 қоидаси
• Аёл макри

Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 03:24


Бир дарвеш бир сўфийдан:
-"Аллоҳни қаердан қидирай?", деб сўради. Сўфий эса жавобан:
-"Қаерда қидирдингу, тополмадинг? Уни қидиришда астойидил бўлиб, бир қадам ташласанг, қаерга қарама Уни кўрасан!", деди.

Фаридуддин Аттор Қуддиса Сирруҳу

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 03:22


Бургут қанча баландласа, майда жониворлар шунча яққол кўрингани каби,
Сен ҳам юксалаверсанг бу дунёнинг қанчалар тубанлигин англайверасан...

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 03:22


Ўз вазифасини бажармаган элчи...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 03:22


Оқибатли ука...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 02:33


Айрим нарсаларнинг ўрнини айрим нарсаларга бўшатиб беринг.

Шикоят ўрнини шукрга бўшатинг.

Қайғу ўрнини умидга бўшатинг.

Нафрат ўрнини муҳаббатга бўшатинг.

Қарғиш ўрнини дуога бўшатинг.

Кечиролмасангиз кечирилмайсиз.
Севолмасангиз севилмайсиз.

Дунёга ғазаб кўзлари билан эмас муҳаббат кўзлари ила боқинг.

Муаззам Алиоғлу

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 01:44


ҚАССОБ ТАСМИЯНИ АЙТМАСА
#ҳалол_ҳаром

779-CАВОЛ: Маърузада эшитиб қолдим, мусулмон киши молни эсидан чиқиб "Бисмиллаҳ"сиз сўйса яъни атайлаб қилмаса ҳалол бўлади экан! Шу тўғрими? Товуқ ва мол "Бисмиллаҳ"сиз сўйилса ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бирор жонлиқ сўйишда “Бисмиллаҳ”ни яъни, Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйилиши шарт. Бунда “Бисмиллаҳ” ёки “Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар” лафзлари машҳурдир. Аммо Ҳанафий мазҳабимизда айнан юқоридаги лафзларни айтиш шарт қилинмаган, балки, ушбу лафзларни маъносини ифода қиладиган лафзларни ишлатилса ҳам сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳалол ҳисобланади.

قال الحصكفي رحمه الله في الدر المختار: والشرط في التسمية هو الذكر الخالص عن شوب الدعاء وغيره، فلا يحل بقوله: اللهم اغفر لي، لأنه دعاء وسؤال، بخلاف الحمد لله أو سبحان الله مريدا به التسمية، فإنه يحل .

Имом Ҳаскафий роҳимаҳуллоҳ “Дуррул мухтор” китобида шундай дейдилар: “ Тасмия – дуо ва бошқа ўринларда ишлатиладиган сўров жумлаларидан холи бир зикр бўлиши шарт. Шунинг учун “Аллоҳуммағфирлий” (Аллоҳим мени кечиргин) деб сўйилса, бу ҳалол бўлмайди. Чунки бу дуо ва кечирим сўрашдир. Аммо, тасмияни ирода қилиб “Алҳамдулиллаҳ” ёки “Субҳаналлоҳ” деб сўйилса бу ҳалол бўлади”.

قال ابن عابدين: أن هذه الألفاظ ليست بصريح في باب التسمية، إنما الصريح بسم الله، فتكون كناية، والكناية إنما تقوم مقام الصريح بالنية كما في كنايات الطلاق.

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Тасмияга хос бўлган лафз “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дир. Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар лафзлари хос бўлмасада “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”дан киноядир. Киноя лафзлар эса худди талоқдаги киноялар каби ният қилиш билан хоснинг мақомида бўлади” – дейдилар.

Демак, юқорида келтирилган уламоларнинг фикрларидан маълум бўладики “Аллоҳнинг йўлига” деб сўйилган ҳайвониннг гўшти ҳалол ва уни бемалол истемол қилиш мумкин. Аммо, кўп йиллардан бери халқимиз орасида машҳур бўлган “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб сўйиш афзалдир.

Ҳанафийлар, Моликийлар ва Ҳанбалийлар агар қассоб тасмияни эсидан чиқариб айтмаса, сўйгани ҳалол бўлади, аммо қасддан тарк қилса ҳалол бўлмайди дейдилар.

عن ثوبان رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ ( رواه الطبرانى)

“Умматимдан хато ва унитиш кўтарилди” Тобароний ривояти.

Бунга далил Аллоҳ таолонинг сўзи:

وَلَا تَأْكُلُوا مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللَّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَائِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ

Аллоҳнинг номи айтилмаган нарсалардан емангиз! Зеро, у фосиқликдир. Шайтонлар эса, ўз дўстлари (мушриклар)ни сизлар билан баҳслашишлари учун васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар (ҳам) мушрикларсиз (Анъом сураси, 121 оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 01:44


АЁЛЛАРНИНГ ТАҲОРАТ МАСАЛАСИ
#таҳорат

780-CАВОЛ: Эркаклар бавл қилгандан кейин истибро қилишини биламиз. Аёлларга ҳам шундайми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Истибро"нинг вожиблиги фақат эркаклар учундир. Аёллар бавл қилгандан кейин бироз туриб, сийдикдан тўлиқ фориғ бўлгач истинжо қилса бўлади.

و فيها ان المراة كالرجل الا في الاستبراء فانه لا استبراء عليها بل كما فرغت تصبر ساعة لطيفة ثما تستنجي

"Таҳорат масалаларида аёллар ҳам эркаклар кабидир. Илло истибро масаласи бундан мустасно. Чунки, аёллар истибро қилмайди балки, бавлдан фориғ бўлгач (яъни бавлдан тўлиқ фориғ бўлганлигига ишонч ҳосил қилгач) истинжо қилиши мумкин". (Роддул Муҳтор 1 жилд, 557 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Jan, 01:44


Савол: Қандай қизга уйланиш керак

#Ҳадис_396

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёл кишини тўрт хислати учун никоҳга олинади: моли, насаби, жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топгур!».

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


Уйланиш ниятида юрган яқинларингизга улашинг 📲

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 12:19


Номаҳрамнинг юзига боқиш билан кўзинг жунуб бўлгач, унга надомат ёшлари ила ғусл қилдир...

©Ҳазрати Мулло Абдураҳмон Жомий

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 12:02


“БИЛ, ЭЙ АБУ МАСЪУД!”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам комил шариат билан келдилар. Кўп қонунларга асос солинди. Аммо У зот умматларидан доимо Аллоҳни кўриб тургандек ибодат этишларини, яхшиликни фақат савоб умидида қилишларини истар эдилар. Гуноҳни қонун ёки шаръий ҳад-жазодан қўрқиб эмас, Аллоҳдан қўрқиб тарк этмоқларининг талабгори эдилар. Бугун бу нарсани “шахсий тартиб” дейишади.

Бу тўғрида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга 1400 йиллар аввал Жаброил алайҳиссаломнинг “эҳсон нима?” деган саволларига жавоб қилишлари билан таълим берган эдилар: “Эҳсон – Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишинг, агар Уни кўрмасанг, у мени кўриб турибди, деб ибодат қилишингдир”.

Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳу айтади:
“Бир куни ғуломимни қамчи билан савалаётган эдим. Шу пайт орқамдан бир овоз эшитдим: “Бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд... “Ғазабим чиқиб тургани сабаб овознинг эгасини англамадим. Овоз берган одам яқин келгач, қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. У зот: “Бил, эй Абу Масъуд, бил, эй Абу Масъуд...” У зотнинг ҳайбатларидан қўлимдаги қамчи тушиб кетди.

Шунда у зот дедилар: “Билгилки, эй Абу Масъуд, сенинг бу ғулом устидаги қудратингдан кўра, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудрати олийроқдир”.

Мен: “Эй Аллоҳнинг расули! У ғулом Аллоҳ ризоси учун озоддир”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар озод қилмасанг, сени дўзах тутарди”.

Мен: “Сизни ҳақ ила юборган Зот билан қасамки, энди бирор қулни урмайман”, дедим”.

Ҳой абумасъудлар, билингларки, баъзи нарсаларни қонун ҳисобга олмайди. Маҳкамалар наздида у жиноят ёки айб эмас. Аммо Аллоҳ кўради, малоикалар ёзади. Суд эса қиёматда бўлади.

У ерда китоб очилганида кичик гуноҳ ҳам, катта гуноҳ ҳам эсдан чиқиб қолмайди. У ерда қози пора олмайди, таниш-билишчилик ўтмайди.

Агар хотинингга қаттиқ гапирсанг, уни ноҳақ хафа қилсанг, эҳтимол, У маҳкамага шикоят қилмас ёки шикоят қилса-да, қози унинг шикоятини эшитмас, аммо Маҳкаматул куброда Аллоҳ уни бешак тинглайди. Унинг қалб жароҳатларини кўради. Сенинг хотинингга қодирлигингдан кўра, Аллоҳ сенга қодирроқдир!

Эҳтимол, сен ҳақини бермаган оддий ишчи сенинг устингдан керакли жойга шикоят қила олмас ёки шикоят қилса-да, сен эпчиллик қилиб қонунга ҳам чап берарсан. Аммо Аллоҳ унинг даъвосини билади, эшитади. Мабодо, кофир киши мазлум, мусулмон киши золим бўлса-да, У Зот адолат томонида туриб албатта эшитади.

Энди, мазлум одам мусулмон ҳам бўлса-чи?! Саждага бошини қўйиб, “Аллоҳим! Менга зулм қилишди, менга ёрдам бер”, деса-чи?!

Нуҳ алайҳиссалом ёрдам сўраганларида, зотга нусрат ўлароқ Аллоҳ ер юзини сувга ғарқ қилди.

Ҳаётда очиқ кўриниб турган нарсалардан бири шуки, агар кучлилар ўзаро хусуматлашса, Аллоҳ уларни сабабларга суянтиради. Улардан ҳар бири сабабларни тутгани миқдорича ғалабадан насибадор бўлади. Аммо кучли одам заиф кишига зулм қилса, Аллоҳ заифга қасосини олиб бермагунича кучли одам ўлмайди.

Аллоҳдан ўзга паноҳи бўлмаган заифларга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг!

“Набавий тарбия” китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 12:02


Намозда Хушуъ. 22-қисм

• Шайтон ҳийласига алданмаслик
• Намоз ҳукмларини яхши билиш
• Жамоат намозига боришдан олдин саримсоқ, пиёз каби бадбўй нарсалар емаслик

Зиёуддин Раҳим
Намозда Хушуъ китобидан

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 12:00


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 08:40


#Ҳадис

Жобирдан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир динорим бор», деди.
«Уни ўзингга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни ходимингга ёки болангга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни Аллоҳнинг йўлида сарфла. Лекин бу фазли энг камидир», дедилар».

Шарҳ:
Демак, энг аввало ўзига, сўнг оиласига ва ходимларига сарфлаш керак. Шундан ҳам ортса, уни Аллоҳнинг йўлига сарфлаш лозим. Ўз ризқини, болаларининг ризқини қийиб, «Аллоҳнинг йўлида сарфладим», дейиш тўғри эмас экан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 08:21


ВАҚТИДА ҚИЛИНМАГАН ҚУРБОНЛИК ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Бой ва камбағал учун, узр сабабли вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳиҳ қавлга кўра қурбонлик учун жонлиқ сотиб олган, лекин бирор сабаб билан уни қурбонлик кунларида сўя олмаган бой ёки камбағал киши жонлиқни тириклай садақа қилади. (Алоуддин Косоний, “Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 08:21


ҲИЖОБ ЎРАМАСДАН ЮРСА НАМОЗЛАРИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёллар ҳижоб ўрамасдан оддий рўмол ўраб юрсалар ҳам намозлари қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аврат аъзоларини номаҳрамлардан бекитиб юриш ҳам худди намоз каби Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Шундай экан, бу ишларнинг ҳар бири алоҳида алоҳида ибодат ҳисобланади. Намознинг ҳамма арконлари ва шартларини жойига келтирилса, унинг қабул бўлиши умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 07:21


Нафсни тарбия қилиш, арслонларни тарбия қилишдан янада қийинроқдир.

📚Ибн Ҳазм, Мудавват ан-Нуфус
154

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Jan, 07:00


#Видеолавҳа

Фолбинлар ҳақида

ЎМИ Фатво ҳайъати

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 11:55


Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ деди:

"Маҳзунлик икки хил бўлади: фойданга ва зараринга.
1) Охират учун маҳзун бўлишинг сенинг фойданга;
2) Дунё учун маҳзун бўлишинг сенинг зарарингга".

("Бидоя ва ниҳоя", 10/141)

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 11:53


#Табаррукзиёратгоҳлар

Абу Ҳафс Кабир ал-Бухорий (Имом Ҳожатбарор)

Абу Ҳафс Саййид Аҳмад ибн Ҳафс ибн аз-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий м. 767-йил Бухорои шарифда туғилганлар. У зот буюк фақиҳ, аллома, валиюллоҳ ва Мовароуннаҳр уламоларининг устози ҳисобланадилар. Улкан олимликлари боис “Кабир” ва соҳибкароматликлари боис “Ҳожатбарор” номлари билан танилганлар.
Хожа Абу Ҳафс Кабир илмни Боғдодда олганлар. Илм шажаралари қуйидагича:
1. Хожа Абу Ҳафс Кабир роҳматуллоҳи алайҳ
2. Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ
3. Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ
4. Имом Ҳаммод роҳматуллоҳи алайҳ
5. Иброҳим Нахаъий роҳматуллоҳи алайҳ
6. Алқама розияллоҳу анҳу
7. Абудуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
8. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи ва саллам
Абу Ҳафс Кабир Ўрта Осиёда Ҳанафий мазҳабининг ёйилишига улкан хизмат қилганлар. У зоти шарифнинг илмларини юқори баҳолаб “Муаллими ислом” яъни, ислом илмининг муаллими номи, ҳамда у зотнинг шарофатлари билан Бухорои шарифга “Қуббатул ислом” унвони берилган.
Ҳазарати Абу Ҳафс Кабир “ал-Аҳво вал ихтилаф” (Ҳавоий гаплар ва келишмовчиликлар), “ар-Радду алал Лафзия” (Юзаки қаровчиларга раддия) ва бошқа асарлар муаллифи ҳисобланадилар.
Ҳазарати Абу Ҳафс Кабир Бухорода бир неча масжид ва мадрасалар қуриб, толиби илмларга сабоқ берганлар. Жумладан, Ҳорис ибн Абул Вафо ал-Бухорий ва Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс аз-Забарқон у зотнинг етук шогирдларидандир.
Ҳазрати Абу Ҳафс Кабир м. 832-йил Бухорои шарифда вафот қилганлар. Қабрлари ҳозирда машҳур зиёратгоҳдир.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 11:40


ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар.
Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради:
– Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми?
Сарвари коинот жавоб бердилар:
– Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди:
– Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди.
Тоғлар фариштаси менга:
– Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар:
– Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 11:40


Намозда Хушуъ. 10-қисм

• Набавий тарбия, Набавий мўжиза.
• Рукуъ ва Саждаларни мукаммал қилиш лозимлиги

Зиёуддин Раҳим
Намозда Хушуъ китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 11:39


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 08:15


СУРАТЛИ ЛИБОСЛАРНИ КИЙИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқийдиган киши расмли футболка кийиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жонли нарсаларнинг сурати туширилган либосларни кийиш хоҳ намозда бўлсин хоҳ намоздан ташқарида бўлсин макруҳ саналади. Агар сурат ўта кичик бўлиб, синчиклаб қарамаса билинмайдиган даражада бўлса жоиз. Шундоқ бўлсада суратли либосларни киймаслик афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 08:15


НАМОЗДАН ҚАЗОСИ БОР ИНСОННИНГ СУННАТ НАМОЗИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биpop нaмoзнинг қaзoси бўлса, кейинги намозларнинг фарзлари қабул бўлиб, сyннaт нaмoзлapи қабул бўлмайдими? Macaлaн, acp намозини ўқимадим, шoм намозини ўқиганимда нaмoзининг 3 paĸaт фapзи қaбyл бўлиб, 2 paĸaт cyннaти қaбyл бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан қазоси бор инсоннинг ўқиган суннат намозлари ёки нафл намозлари қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Қазоси бор одам нафл намоз ўқигандан кўра, қазо намозларини ўқигани афзал. Аммо мутлақо нафл ўқиб бўлмас экан, деган тушунчага бориш нотўғри. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 07:02


Сеҳрни йўқ қилувчи дуо

🤲 اللهم إنك قد أقدرت بعض خلقك علي السحر والشر ولكنك أحتفظت لذاتك بإذن الضر فأعوذ بما أحتفظت به مما أقدرت عليه بحق قولك ﴿وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللهِ

🔹Ўқилиши:
Аллоҳумма иннака қод ақдарта баъзо холқика аълас сиҳри ваш шарри ва лакиннака иҳтафазта лизатика биизниз-зорри. Фааъузу бима иҳтафазта биҳи мимма ақдарта алайҳи биҳаққи қовлика "Вама ҳум бизооррийна биҳи мин аҳадин илла биизниллаҳ".

🔹Маъноси:
Аллоҳим Сен баъзи халқингни сеҳр ва ёмонликка қодир қилдинг. Лекин ёмонликнинг таъсирини Ўзингни изнингда сақлаб қолдинг. Ўзингни изнингда сақлаб қолган нарсанг билан қодир қилган нарсангдан паноҳ беришингни Ўзингни қуйидаги сўзинг ҳаққи ҳурмати сўрайман: "Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар" (Бақара сураси, 102-оят).

©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг дуоларидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 07:01


#Диний_савол_жавоб

Руку ва саждада қай тарзда дуо қилинади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 05:01


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 05:00


Бахтли ҳаёт сари. 15-қисм

• Ҳикмат
• Ҳақиқий бахт мезони
• Келин танлаш
• Куёв танлаш
• Яқин қариндошга уйланиш мумкинми

Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 03:36


Қолиб кетган пул...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 03:36


Ўзини осган куёв...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 02:48


#Буюк_имом
#иқтибос

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Тўрт имом икки ракатда Куръонни тўлиқ хатм қилган: Усмон ибн Аффон, Тамим ад-Дорий, Саъид ибн Жубайр ва Абу Ҳанифа (разияллоҳу анҳум)".

📚 Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳнинг "Иқоматул ҳужжа" ктобидан

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 02:31


«Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқдир».

Имом Доримий ривояти

👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 02:21


НОМАҲРАМЛАР ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
#зино

753-CАВОЛ: Номаҳрам аёл ва эркак қўл бериб кўришиши мумкинми? Шундай қилса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам эркак ва аёлнинг қўл бериб кўришиши мумкин эмас, қўл бериб кўришиш қўл зиноси бўлади.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَزِنَا الْيَدَيْنِ الْبَطْشُ، وَزِنَا الرِّجْلَيْنِ الْمَشْيُ، وَزِنَا الْأُذُنِ الْاِسْتِمَاعُ، وَزِنَا الْفَمِ الْقُبَلُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир", дедилар".

Бошқа бир ривоятда: "Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур", зиёда қилинган. Имом Абу Довуд ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 02:21


"AMAZON"ДА САВДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#савдо #ҳалол_ҳаром

754-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Aмазон интернет бозорида Ўзбекистонлик савдогарлар учун ҳам савдо қилиш имконияти пайдо бўлди. Саволим қуйидагича. Мен ўз ҳисобимдан товар сотиб оламан лекин у товарни суратини кўраман халос. Товар омборга бориб тушади ва ҳаридор сотиб олади. Қизиғи шундаки мен сотаётган товаримни ҳам ҳаридорни ҳам кўрмайман. Шундай савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши сотиб олган молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан жоизмас.
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган
لَا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ (رواه الترمذي)
яъни: “Ўзингда бўлмаган нарсани сотма” деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
فإن رسول الله صلى الله عليه و سلم نهى أن تباع السلع حيث تبتاع حتى يحوزها التجار إلى رحالهم.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас”, деганлар.
Сиз айтган ҳолатда агар сотиб олинган товарни сотиб олувчи ёки унинг вакили қўлига олса, сўнг бу товарни сотиш жоиз бўлади. Агар сотиб олувчи ёки унинг вакили товарни қўлига олмайдиган бўлса, сотиш жоиз эмас. Сотишдан олдин сотиб олинган нарсани қўлга олиш шарт. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Dec, 02:20


#Ҳадис_383

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки (Рамазонда) бўлмағур, фаҳш сўз ва амалларни ташламас экан, Аллоҳ унинг таом емай ва ичимлик ичимай юришига эътибор қилмайди».

Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

25 Dec, 12:06


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ҚИРОАТДАГИ САҲВ

ФОТИҲА СУРАСИНИ ИККИ МАРОТАБА ЎҚИШ


Агар киши фарз намознинг биринчи ё иккинчи ракъатида унутиб, бирин-кетин икки маротаба Фотиҳа сурасини ўқиса ёки унинг аксар (кўпроқ) қисмини икки маротаба қайтарса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасини икки маротаба ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу масала фарз намозларга тегишли. Нафл ва суннатларнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳани икки маротаба ўқиш билан эса саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 458-б; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ АКСАР ҚИСМИНИ ЎҚИБ, ОЗРОҚ ҚИСМИНИ ТАШЛАБ КЕТИШ
Агар киши Фотиҳа сурасининг аксар (кўпроқ) қисмини ўқиса ва озгина қисмини қолдириб кетса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. Аксинча, агар озроқ қисмини ўқиб, аксар қисмини ташлаб кетса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу масала «Фатово Оламгирий» китобида айтилган. Лекин Аллома Таҳтовийнинг ёзишларича: рожиҳ (қувватли) гапга кўра, кишига ҳар иккала ҳолатда ҳам, яъни Фотиҳа сурасининг кўпроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам, озроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади.

«Саждаи саҳв масалалари» китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

25 Dec, 11:58


“МЕН УЧУН ЎРГАНИБ КЕЛ!”

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ўрнашгач, Бани Нажжор уруғи Зайд ибн Собитни у зотнинг ҳузурларига олиб келди. Ўшанда Зайд розияллоҳу анҳунинг ёши ўн бирда эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг расули! Бу бола сизни хурсанд қиладиган даражада Қуръон ёдлаган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўқи”, дедилар. Зайд Қоф сурасини ўқиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг зеҳнидан ҳайратландилар. Унда закийлик, нурли ақл борлигини илғадилар ва дедилар:
– Эй Зайд! Мен учун яҳудийлар ёзувини ўрганиб кел. Мен мактубимни яҳудийларга ёздиришга ишонмайман.
Ўн беш кун ичида Зайд ибронийчани ўрганиб олди. У энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларга мактуб юбормоқчи бўлсалар, ёзиб, у зотга яҳудийлар мактуб ёзса, уларнинг мактубини ўқиб берар эди.

Бу сайёрада биз ёлғиз эмасмиз. Бунда бошқа халқлар, миллатлар ва маданиятлар бор. Бошқа тиллар бор. Ўша маданиятни, ўша миллатлар ва уларнинг тилларини ўрганиш албатта лозимдир. Аммо бу ишни маърифат учун қилиш бошқа, фахр учун қилиш бошқа.

Бугун инглиз тили илм тилидир. Талабаларимиз бугун шу тил орқали илмий ихтисосларига эга бўлишмоқда.

Бу мутахассисликларни ўрганиш албатта вожиб. Чунки вожибга олиб борадиган нарса ҳам вожиб.

Араб араб билан гаплашганида фарангча ёки инглизча сўзларни фахрланиб қўшиб гапириши илмдан кўра кўпроқ нотурғунлик ва маданий жиҳатдан таназзулга юз буришдир. Барчанинг ўзига яраша қобилияти бор. Қобилиятсиз инсон йўқ. Бу баҳслашилмайдиган мавзу. Баъзи ўқувчиларда тил ўрганиш қобилияти юқори бўлади, аммо математикани яхши тушунмайди. Баъзи ўқувчилар эса физика ва кимёдаги тенгламаларни осонлик билан ечади, аммо тўрт қатор нарсани ёд олиши қийин. Баъзиларга эса ўн бет нарсани ёдлаш геометрик масалаларни ечишдан осонроқдир.

Оилада ҳам, мактабда ҳам боланинг қобилиятини аниқлаб олиш лозим. Сўнг ўша томонга қараб йўналтириш керак. Набий алайҳиссалом Зайд ибн Собитнинг тил ўрганишдаги қобилиятини кўра олдилар. Унга йўналиш бердилар. Натижада, жуда қисқа муддатда иброний тили ва ёзувини ўрганиб олди. Бу мислсиз натижа эди. Ҳали вақтнинг қисқалиги маъносида ҳеч ким бу натижани янгилагани йўқ.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида ёзади: “Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ниҳоятда закий бола эди. Яҳудийларнинг тилини ўн беш кунда ўрганди. Форс тилини Кисронинг элчисидан ўн саккиз кунда ўрганди. Ҳабаш тилини, румийлар ва қибтийлар тилини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимларидан ўрганиб олди”.

Тушунаман, шифокор одам фарзандининг ҳам шифокор бўлишини истайди. Аммо улар фарзандларини ўз рағбатларига бўйсундириши, уларнинг истагини ҳисобга олмаслиги зулмдир. Агар уни ўзи майл қилган соҳага йўналтирилганида мингта шифокордан ҳам ўзиб кетадиган даҳо бўлиши эҳтимоли бор эди.

Тасаввур қилинг, агар имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ табибликка мажбурланганида уммат қанақа муҳаддисдан маҳрум бўлар эди?!

Ибн Сино муҳаддисликка мажбур қилинса, уммат қанақа табибдан маҳрум бўлар эди?!

Шоир Мутанаббийни тикувчиликка мажбур қилишганида уммат қанақа шоирдан маҳрум бўлар эди?! Ва ҳоказо...
Болаларга қобилияти бор нарсани ўргатинг!

“Набавий тарбия” китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 11:04


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. »Аҳволингиз қалай?« деб сўрадим, »Аҳволим яхши«, деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши– деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

Ҳоний ал–Ҳаж »Солиҳлар гулшани" китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 11:03


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ўлик қалбни ҳаётга қайтариш калити қуйидагилардир:
1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш.
2. Саҳарларда тавба-тазарру қилиш.
3. Гуноҳларни тарк этиш».

📚«Ҳодий ал-арваҳ», 100.

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 11:02


Юсуф алайҳиссалом пайғамбар, мен эса...

Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу Баҳрайнга волий этиб тайинланади. Бир сафар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага келганида ёнида ўн минг дирҳам пул бор эди. Уни кўрган Умар розияллоҳу анҳу Абу Ҳурайрага: “Буларни ўзлаштирдингми, эй Аллоҳнинг ва Китобининг душмани”, деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Мен Аллоҳнинг ва Китобининг душмани эмас, балки у иккисига душман бўлганларнинг душманиман”, деди. “Унда булар сенга қаердан келди”, деди халифа. “Отим бор эди, туғди. Уни сотиб, пулини тижорат учун айлантиришга бердим”, деди Абу Ҳурайра. Умар розияллоҳу анҳу бу ҳолатни текшириб кўрди ва пулни қаердан олганини аниқлагач, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга бу пул ҳалол эканини англаб етди ва унинг волийлик ишлари баракасини
сўраб дуо қилди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: “Ёмон кўрсанг ҳам сенга яхшиликни истаб шундай қилдим”, деди ва Юсуф алайҳиссалом ҳақларида сўз очмоқчи эди, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Юсуф алайҳиссалом пайғамбар бўлган. Мен эса, Абу Ҳурайраман, билмасдан гапиришдан қўрқаман, чунки таъзирим берилиши,
молим тортиб олиниши ва шаънимга ёмон сўзлар айтилиши мумкин”, деди.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 10:59


«Икки олам сарвари» 1-қисм

«Золим Абраха ва Абдумуталлиб»

Вали Бобомурод
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 10:59


​​«Икки олам сарвари»
Ушбу асар хар бир мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ва хулқларидан ибрат ола билиши ва ҳаётига татбиқ қилиши зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олгани билан ҳам улкан аҳамиятга эгадир.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 10:54


#muftiy_minbari

📹 ДУОЛАР МУСТАЖОБ КУН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 08:29


ОПА-СИНГИЛНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ ТУРМУШ ҚУРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Опа-сингилнинг фарзандлари турмуш қуришса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз кўрсатмаларига биноан, опа-сингил ёки ака-уканинг фарзандлари турмуш қуриши жоиз. Шариатимиз опа-сингил ёки ака-укаларни ўзаро қуда бўлишидан қайтармайди. Лекин, имкон қадар қудалар бир-бирларига бегона ёки узоқроқ қариндошлардан бўлишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 08:29


ҚАНЧА ЭҲСОН ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ойлик иш ҳаққимдан қанча қисмини эҳсон қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ўз мулкидан ўзи хоҳлаганича, имкони даражасида Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиши мумкин. Бу ихтиёрий амал ҳисобланади. Аммо закот нисобига еткан мол-мулки бор инсонлар мулкининг 1/40 (қирқдан бир) , деҳқонлар эса ҳосилни 1/10 (ўндан бир) ёки 1/20 (йигирмадан бири)ни беришлари фарз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 07:03


#Диний_савол_жавоб

Кўпгина қазо намозларни бирданига ўқиса бўладими ёки оз-оздан ўқиш керакми?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 04:59


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 04:58


#Halqa

Акром Малик – Ҳалқа. 29-боб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 04:50


«Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Роббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан».

©Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 04:43


🌙 2024-yil 8-dekabr, yakshanba
Hijriy: 7 Jumodus soniy 1446-yil

#KUN_OYATI

An-Najm surasi, 43-oyat:
"Darhaqiqat, kuldirgan ham, yig‘latgan ham Uning O‘zidir."

•┈•❁ Hayotning har bir lahzasi Allohning qudrati va hikmati bilan yaratilgan. Kulgu ham, ko‘z yoshlari ham insonni Allohga yaqinlashtiradi. Har bir holatda Unga shukr qiling. ❁•┈•

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 03:52


Хотами той қиссаси...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 03:52


Асл дўст...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 02:19


ИККИ ЁШГА КИРМАГАН СИГИРНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қурбонлик

717-CАВОЛ: Икки ёшга кирмаган сигирларни қурбонлик қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик ҳайвонларининг ёши Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сўзлари билан аниқ бўлган ва тайинланган (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривоятлари, Заҳойо боби). Шунга кўра, қамарий йил асосида туя беш ёш, сигир икки ёш, қўй ва эчки бир ёшга тўлган бўлиши шартдир. Фақат олти ойликдан ўтган қўзи жуссали бўлиб, бир ёшли қўйларни ичига қўшса, улардан фарқланмайдиган даражада бўлса, қурбонликка ярайди (“Ал-Ҳидоя” ва “Мухтасарул Қудурий” китоблари).

Албатта, қўйдаги истисно Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари томонидан айтилган (Имом Муслим, Азоҳий боби).

Бу истиснонинг фақат қўйга тегишли эканига жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. Чунки қурбонлик ибодат бўлиб, ибодатларда ижтиҳод эмас, балки далиллар асосдир. Далили бор масалаларда эса ақл юритилмайди.

Юқоридагиларга биноан, туя беш ёш ва сигир икки ёшга етмаган бўлса, уларни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди. Уларга қўйдаги истисно тегишли эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 02:19


ҲАРОМ МОЛДАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИМИ?
#қурбонлик

718-CАВОЛ: Ношаръий йўллар билан топилган маблағлардан қурбонлик қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликни ҳалол-пок йўллар билан эришилган маблағдан қилиш керак. Уни ҳаром молдан қилишнинг савоби йўқ.

Динимиз ҳалол касб билан шуғулланиш ва ҳалол йўллар билан мол топишни талаб қилади. Ҳаром йўллар билан мол топган киши ҳаёт бўлса ўзи, ўзи бўлмаса меросхўрлари, ўзганинг молини асл эгаларига қайтаришлари керак. Асл эгалари топилмаса, савоб умид қилмасдан камбағалларга ёки хайрли ишларга сарфланади.

Ҳаром молдан нафақа қилинган ибодатлар қабул бўлмайди. Қабул бўлмагани учун савоб ҳам ҳосил бўлмайди. (Аллома Ибн Обидин, “Раддул муҳтор” китоби)

Ибодатларга, жумладан, қурбонликка ҳам ҳалол молдан сарфлаш шартдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

08 Dec, 02:18


#Ҳадис_365

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд
розияллоҳу анҳудан)

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Dec, 11:53


Дуо

Дуо қилишга вақтинг зиқ бўлса, аммо қалбингда ҳожатларинг тўлиб тошган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўрайвер. Чунки агар Аллоҳ сени афв қилса, сўрамасанг ҳам барча ҳожатларинг бароридан келаверади.

👇🏼👇🏼
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

07 Dec, 11:38


ИБРАТЛИ ВОҚЕА

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларида бир воқеани баён қилганлар: Бир одамнинг олтин ва кумушлардан иборат катта хазинаси бор эди. Ҳар ҳафта хазинасини кўриб келишга бориб турарди. Унга қўриқчи ҳам қўйган эди. Бу хазинаси жойланган хоналарнинг қулфлари ўзгача эди – ичкаридан ҳеч ким оча олмасди. Бир куни у бойликларини санаш ва текшириш учун ичкари кирди. Шунда кутилмаганда эшик ёпилиб қолди. Ичкаридан эшикни очишга минг уринмасин, оча олмади. Мана, у тилло-кумушлар устида ўтирибди. Уларнинг саноғи йўқ. Ердан шифтгача олтинга тўлган. Лекин улар на очликни кеткиза олади ва на чанқоқни босади. Нон сув излаб ташқари чиқишнинг эса, имкони йўқ – эшиклар тақа-тақ берк! Шунча хазина ундай пайтда оддий тош-темирдан бошқа нарса эмас. Шундай қилиб, ўша бой одам олтин-кумушлар устида очлик ва чанқоқлик сабабли вафот этди.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 05:01


#Halqa

Акром Малик – Ҳалқа. 26-боб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 03:32




Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинад
и: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 03:27


Пайғамбар ошиғи Ҳасан...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 02:34


2024-yil 5-dekabr, payshanba
Hijriy: 4 Jumodus soniy 1446-yil

#KUN_OYATI

Ash-Sharh surasi, 5-6-oyatlar:
"Albatta, har bir qiyinchilik bilan birga yengillik bordir. Darhaqiqat, har bir qiyinchilik bilan birga yengillik bordir."

•┈•❁ Har bir mashaqqat ortidan Allohning yengilligi keladi ❁•┈•

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 02:28


#сокинлик

Изоҳсиз
...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 02:08


ТИЖОРАТ МОЛЛАРИ ҲАҚИДА
#тижорат #закот

711-CАВОЛ: Закот чиқаришда тижорат моллари ҳам ҳисобланар экан. Айтингчи тижорат моллари деганда қандай моллар тушунилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тижорат моллари деганда киши олаётган пайтида қатъий равишда тижоратни, яъни, олиб сотишни қасд қилган моллар тушунилади. Шунда қуйидаги кўринишларда олинган моллар тижорат моллари ҳисобланмайди:

1. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ бўлиб, кейинчалик сотиш нияти пайдо бўлса.
2. Аввалдан ўзининг моли бўлиб, кейинчалик уни сотишни ният қилса.
3. Бир молни сотиб олаётганда тижорат нияти йўқ. Лекин, яхши фойда бўлса сотиш нияти ҳам бор бўлса.

Юқоридаги уч суратда олинган моллар тижорат моллари дейилмайди. Албатта, буни билиш закот ва қурбонлик масалаларида эътиборлидир.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 02:08


НАМОЗДА САЛОМ ФАРЗМИ ЁКИ ВОЖИБ?
#намоз

712-CАВОЛ: Намозда салом фарзми ёки вожибми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабида намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб.

Намознинг ички фарзлари олтита бўлиб улар қуйидагилардир:
1. Такбири таҳрима.
2. Қиём, яъни тик туриш. (Бир киши тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши дуруст эмас. Шунинг учун фарз ва вожиб намозларда қиём фарз).
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда, яъни ҳар ракъатда икки сажда қилиш фарз.
6. Ташаҳҳуд миқдорича қаъдада ўтириш. Яъни ташаҳҳуд ўқиш миқдорича қаъдада ўтириш фарз.

"Бизнинг (Ҳанафийлар) наздимизда намоздан "салом" лафзи билан чиқиш вожиб, фарз эмас" (Ал иноя шарҳул Ҳидоя китоби, 2 жилд, 22 бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

05 Dec, 02:07


#Ҳадис_362

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фақат мўминлар билан суҳбатда бўл. Ва таомингни фақат тақводорларгина есин»

Имом Термизий ривояти

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 14:41


"Ўзи билан нажот манбаи бўла туриб ҳалок бўлганнинг ҳолидан ажабдаман", дедилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. "У нима?" деб сўрашганди: "Тавба ва истиғфор" дея жавоб бердилар.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 13:50


Imom Ibn Qayyim rahimahulloh aytadilar:

“Qalbni buzuvchi beshta narsa bor”

1. Odamlar bilan koʻp aralashish.
2. Keragidan ortiqcha yeb ichish.
3. Koʻp uxlash.
4. Allohdan boshqaga bogʻlanish.
5. Uzun orzular.

📚Ibn al-Qayyimning “Madarij as-Salikin” kitobidan (1/451).

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 13:49


Макҳул ва имом Аҳмад:

«Ота-онага яхшилик қилиш кабира гуноҳларга каффоратдир», дейишган.

📚 «Жомеъул улум вал ҳикам» 2: 521.

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 12:05


#Ҳадис

Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ" деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", - дедилар".
Имом Термизий ривояти.


Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!".

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 12:03


КЎЗ ХИЁНАТИ НИМА?

Аллоҳ берган кўз ила У рози бўлмаган нарсаларга қараш! Номаҳрам аёлларми, филъм ё суратларми, бировнинг уйи ичкарисими... ҳамма-ҳаммаси кўз неъматининг Эгасига хиёнатдир. Чунки бу ишларнинг ҳеч бирига Аллоҳ таоло рози эмас. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло кўзни сизу бизга ундан яхши йўлда фойдаланишимиз учун ато қилган. У орқали дунёнинг гўзал манзараларига қаранг. Фарзандларингизга боқиб хурсанд бўлинг. У орқали ота-онангизга қараб шодланинг. Аёлингизга қараб хушланинг. Ака-ука, опа-синглингиз, дўстларингиз ва яқин кишиларингизни кўриб қувонинг. У орқали дунёвий ишларни юритинг. Лекин фасодга, гуноҳ ва маъсиятга ишлатсангиз, бу иш Аллоҳ таолонинг омонатига хиёнат бўлади.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 11:48


Саховат

Нофеъ айтади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо вафотига қадар мингта ёки ундан кўпроқ жонни озод қилди.

Нофеъ айтади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога мол-давлатидан нимадир ёқиб қолса, айнан ўша нарсани Аллоҳ учун бериб юборарди. Унинг қуллари буни яхши билаганлари боис енг шимариб ибодатга киришар ва масжидни лозим тутар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қайси қулини ана шу яхшилик устида кўрса, уни озод қилиб юборарди.
– Эй Абу Абдураҳмон, Аллоҳга қасамки, улар сизни алдашмоқчилар, холос! – дерди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога оғайнилари.

– Ким бизни Аллоҳ йўлида алдамоқчи бўлса, Аллоҳ учун алданаверамиз! – деб жавоб берарди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 11:48


КАТТА ЎҒИЛНИНГ МУКОФОТИ

Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Ота касал бўлиб қолди. Катта ўғил:
«Отамизга ким қарайди? деди. Укалари: «Ўзингиз ғамхўрлик қилинг», дейишди.
Катта ўғил рози бўлди. Отасини даволатди, ғамхўрлик қилди, хизматида турди. Вақти етиб, отаси вафот этди. Фарзандлари меросини тақсимлаб олишди. Лекин катта ўғилга ҳеч нарса тегмади.
Бир куни катта ўғил туш кўрди. Тушида: «Фалон жойга борсанг пул бор. Ўшани ол» деган овоз эшитди. «Унда барака борми?» деб сўради «Ҳа», деган жавоб келди. Уйғонгач, айтилган жойга борди ва пулни топди. Бозорга бориб у пулга иккита балиқ сотиб олди. Балиқни уйига олиб келиб қорнини ёрган эди, ҳар бирининг ичидан биттадан ёқут чиқди. Бу каби ёқутни ҳеч ким кўрмаган эди. Подшоҳ ёқутларни жуда кўп олтин танга эвазига сотиб олди. Катта ўғил шаҳардаги бой одамга айланди. Буларнинг ҳаммаси отасига хизмат қилгани туфайли эди.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 11:47


Ожизона кузатишлардан 27-қисм

Мубашшир Аҳмад
Олим, Одам ва Олам
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Odam_va_Olam

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 11:46


#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 08:40


ФОЛБИННИНГ УЙИ ҚАЕРДАЛИГИНИ КЎРСАТИШИМИЗ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизни ён қўшнимиз фолбин (аёл) уларникига одамлар келишади. Баъзида адашиб бизникига ҳам кириб келишади, биз ўшанда нима қилишимиз керак яъни фолбинни уйини кўрсатишимиз ва фолбинни уйи қаердалигини сўраган кишига айтишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйингизга кириб келган, фолбинни уйини сўраганларга аввало насиҳат қилиш, бу иш шариатда ҳаромлигини тушунтириши керак. Уйини кўрсатиш ҳам гуноҳ эканини тушунтириб кўрсата олмаслигингизни айтишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 08:40


ҲОМИЛАДОР АЁЛ СОЧИНИ ҚИСҚАРТИРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳомиладор аёл сочини кесса бўлмайди деб эшитканман. Шу саволга қандай жавоб берасиз танишим ҳомиладор сочини кестирмоқчи, қайнонаси хомиладор аёл соч кесиб бўлмайди деяпти.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл сочини қисқаритириши шариъй жаҳатдан жоиз. Одамлар ўзлари ирим сирим қилиб шу гапни топганлар. Эрининг розилиги билан қисқартиса бўлади. Лекин шуни таъкидлаймизки, опа-сингилларимиз сочларини кесишга шошилмасинлар. Чунки узун, чиройли соч аёлга табиий ҳусн ва кўрк бағишлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

04 Dec, 06:48


#Диний_савол_жавоб

Инсон қачон мусофир бўлади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 12:03


Тик турган ҳолатда пойабзал кийиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Киши тик турган ҳолатда ковушини кийишидан қайтардилар ва: «Мен ўшандай одамда давоси бўлмайдиган касаллик пайдо бўлишидан қўрқаман», - дедилар. Расулуллоҳнинг ўзлари бундаги сабабни баён қилиб бердилар. Демак, танангнинг сенда ҳаққи бор, агар сен танангга тоқатидан ташқари нарсани юкласанг, унда бир касаллик пайдо бўлиши мумкин, демак сен унга зулм қилган бўласан. Чунки тана иккита оёқ устида турадиган қилинди. Агар сен тик туриб ковуш кийсанг, иложсиз битта оёғингни (ковуш кийиш учун) кўтарасан. Бу ҳолда баданинг битта оёққа бор юкини ташлашига тўғри келади. Томирларинг изтиробга тушади. Томирлар изтиробга тушса бирон-бир касаллик пайдо бўлишидан қочиб бўлмайди, яъни томирлар изтиробга тушса касаллик пайдо бўлиш хавфи кучаяди. Чунки томирлар қон ва ҳаво юрадиган йўллардир. Агар изтироб вақтида, яъни қийналган вақтида томирлар торайса, қон босими кўтарилса ва томирлардаги ўша ҳаволар қўзғалиб қолса, бир умр қутулмайдиган касалликка чалиниш мумкин. Агар томирлар бўғилиб, уларда сиқилиш пайдо бўлса, баъзида қон томирдан чиқиб кетиши мумкин. Натижада қон қотиши кузатилади. Қон қотиб қолса оқмай қўяди ва қон бузилади. Баъзида томирлардаги бод-ҳаво қисилади. Натижада сокин турган танадаги ҳаволар қўзғалиб қолади. Бу ҳам катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Аллоҳ таоло нафс борасида бандаларига қуйидагиларни тавсия қилиб бундай деган: «Ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!» (Бақара сураси 195-оят). Бошқа оятда бундай марҳамат қилган: «Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллох сизларга раҳм-шафқатлидир» (Нисо сураси, 29-оят). Кейинги ояти каримада эса қаттиқ танбеҳ берилган: «Кимда-ким шу (қотиллик)ни адоват ва зулм юзасидан қилса, албатта, Биз уни дўзахда куйдирамиз. Бу (эса) Аллоҳга осондир» (Нисо сураси, 30-оят). Бу қандай хам ёмон қўрқитув, таҳдид эканлигига назар сол! Киши ўзига зулм қилмоғи худди бошқа бандаларга зулм қилиши кабидир. Санаб ўтилган ишлар майда-чуйдалар бўлиб, кўпчилик бундай енгил-елпи нарсалардан нафсга катта зарар келишидан бехабардир. Аллоҳ таоло буни махфий қилганлиги учун улар парда ортида туради; биз сенга уларнинг пардасини кўтариб равшан қилиб берамиз, сени (кўзингни) тўсмаймиз. Парда бошқа нарса, ўраниб олиш эса бошқа бир нарсадир. Бундан ташқари бошқа бир гап ҳам бор - жину шайтонлар инсоннинг авратига қараб масхара қилиб куладилар. Бишр ибн Холид ал-Басрийни Саъид ибн Маслама ибн Ҳишом ибн Абдулмаликдан, у ал-Аъмашдан, у Зайд ал -Аммийдан, у Анас ибн Моликдан (розияллоху анху), у зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан хабар қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Одам боласининг аврати билан жиннинг кўзлари ўртасида бир парда бор. Қачонки киши кийимини ечадиган бўлса, «бисмиллоҳ» десин». Шунингдек, таҳоратхонада тўсатдан жин инсонга бир нарса отиб қолиш (ёмон назар қилиш) эҳтимоли ҳам бор. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат ушатиладиган жойда инсон чизиқ чизиб ўзининг атрофини девор қилиб олмасдан ғусл қилишидан қайтарганлар. Чунки бу чизиқ инсон учун ҳимоя девори ўрнида бўлади. Жин шунда қўққисдан чизиқдан ўтиб кета олмайди ва унга зиён етказа олмайди. Бизга Кутайба Ибн Лаҳийъадан, у Уқайлдан, у Ибн Шиҳобдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар бирортангиз таҳорат қилинадиган ерда ғусл қиладиган бўлса ва ўзини ўраб оладиган бирор нарса топмаса, ўзининг атрофига бир чизиқ чизиб олсин-да ўша чизиқнинг ичида ғусл қилсин», - деганлари зикр қилинган.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 12:01


Ожизона кузатишлардан 16-қисм

Мубашшир Аҳмад
Олим, Одам ва Олам
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Odam_va_Olam

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 12:01


#muftiy_minbari

📹 ДЎСТЛИКДА ИБРАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 08:19


#Ҳидоят_таваллуди

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 08:19


"ҚАРИНДОШЛАРИНГ КЕЧИРИМ СЎРАШМАСА, ТАЛОҚСАН"
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Турмуш ўртоғимнинг қариндошлари билан жанжаллашиб қолдим ва маст ҳолда уйга келиб аламимдан: "Агар қариндошларинг келиб кечирим сўрашмаса, талоқсан дедим. Эртасига қариндошлари келиб кечирим сўрашди. Энди хотиним менга ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кечирим сўрашган бўлса, талоқ тушмайди. Лекин бундай гаплардан эҳтиёт бўлинг, бир кун келиб кечирим сўрамайдиганларга дуч келиб, хотинингиздан ажралиб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 08:19


ШИРИНЛИККА ВИНО ҚЎШСАМ ГУНОҲКОР САНАЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ширинликлар пишириладиган ерда ишлайман. Талабга биноан биз ширинликлар тайёрлашда оз миқдорда вино ҳам ишлатамиз. Табиийки ҳеч ким тайёрлаган ширинликларимиздан маст бўлмайди. Бу холатда мен гуноҳкор саналмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, ҳалол таомларга маст қилувчи ичимлик қўшувчилар гуноҳкор бўладилар. Бунинг устига ҳалол пулига, маст қилувчи моддаси борлигини билмай сотиб олиб еган кишиларнинг гуноҳи ҳам сизларнинг зиммангизга тушади. Бундай хиёнаткорона ишни дарҳол тўхтатиш керак. Ўтган ишларга тавба қилиб, ҳалол пок ишлашга ўтинглар, винонинг ўрнини босувчи ҳалол қўшимчалардан фойдаланиш керак. Ана шунда барака топасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 06:59


#Диний_савол_жавоб

Сафарда намозларни жамлаб ўқиса
бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 05:05


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 05:03


#Halqa

Акром Малик – Ҳалқа. 14-боб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 03:25


Ҳажга боравериб, ночорларни унутиб қўйганлар ҳақида йиғлатадиган ривоят...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 03:25


Энг қиммат неъмат...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 02:08


#Ҳадис

Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтади: “Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 02:04


ТИЖОРАТДА АЛЛОҲНИ ШЕРИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#савдо #назр #шерикчилик

687-CАВОЛ: Бир киши билан тижоратда шерик бўлмоқчи эдим. У киши агар шерик бўлсак, учинчимиз Аллоҳ бўлади, яъни фойдани учдан бирини Аллоҳ учун ажратамиз, деди. Шундай деб, шерикчиликни бошлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шундай шарт билан шерикчиликни бошлаш жоиз. Лекин бу ҳолатда билиш керак бўлган нозик нуқталар бор:
- Бир киши шариатимизда ибодат ҳисобланган, лекин зиммасида бўлмаган амални ўзига вожиб қилиб олиши, назр дейилади. Назр ният ва лафз билан бўлади, фақат ниятнинг ўзи билан назр бўлмайди. Ҳанафий мазҳабига кўра, сўзда “назр” калимаси ишлатилмаса ҳам назр юзага чиқади. Масалан, “Аллоҳ учун менинг зиммамда фалон нарса бор”, дегани каби. (Имом Мавсилий, “Ал-Ихтиёр” китоби, “Кувайт фиқҳ энцеклопедияси”)

Назр қилгандан кейин унга амал қилиш вожибдир. Қуръони каримда аҳдига вафо қилиш ва сўзида туришга буюрилади ва назрларни бажариш талаб қилинади (Моида-1, Исро-34, Наҳл-91).

Кўпчилик уламолар назр қилишни зарари йўқ дейдилар. Лекин Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва бошқа фақиҳлар назр қилишни макруҳ, деб билганлар. (Имом Нававий, “Ал-Мажмуъ” китоби).

Демак, саволдаги кўринишда шерикчиликни бошлаган кишилар фойдани учдан бирини садақа қилишни назр қилган бўладилар ва токи шерикчилик тугагунча фойдани учдан бирини фақирларга садақа қилиб туришлари шарт. Баъзи сабаблар билан назр қилинган миқдорни чиқармасалар ёки ўзларига ишлатсалар хиёнат ва гуноҳ бўлади.

- Шерикчилик қилувчиларнинг: “Фойдамизнинг учдан бирига Аллоҳ шерик” ёки “Учинчимиз Аллоҳ бўлади”, деган гапидан мақсадлари аниқ бўлсада, бу жумлалар ўтган улуғларимизнинг сўзларида учрамайди. Бу жумлалар Аллоҳ таолога нисбатан одобсизлик ҳисобланади.

Тавсия шуки, шерикчилик қилаётганлар фойдаларидан фақирларга улуш ажратишни назр қилмасдан, масалан: “Фойдани учдан бирини фақирларга ажратамиз, иншааллоҳ”, деб ният қилсинлар. Шунда мабодо фойдадан улуш ажратолмай қолсалар ҳам гуноҳкор бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 02:04


"РОЗИМАН" ДЕСА НИКОҲ БОҒЛАНАДИМИ?
#никоҳ

688-CАВОЛ: Никоҳ пайтида киёвга "Фалончини қизи пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, киёв "розиман" деса ва қиз томонга "Фалончини ўғли пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, келин "розиман" деса никоҳ боғланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда сўралган ҳолатда никоҳ боғланади. Бу ҳақда машҳур ҳанафий аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

يرتبط عقد النكاح بنَكَحت، أو قَبِلتُ، أو رَضِيت.

яъни: "Никоҳ ақди "никоҳландим", "қабул қилдим", "рози бўлдим", "розиман" деган лафзларнинг бири билан боғланади" ("Фатҳу бобил иноя" китоби).

Шундай экан, киёвга "Фалончини қизи пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, киёв "розиман" деса ва қиз томонга "Фалончини ўғли пистончи билан никоҳ боғлашга розимисиз" дейилса, келин "розиман" деса никоҳ боғланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

23 Nov, 02:03


#Ҳадис_350

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Осон қилинглар, қийин қилиб қўйманглар. Хурсандлик хабарини беринглар, қочириб юборманглар»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

22 Nov, 11:46


Иззатталабликнинг давоси

Инсондаги нафси аммора ўзининг азалий табиатига кўра дунёни яхши кўради, ўзини юқори санаб, буйруқ ва фармон беришга ўч бўлади. Шунинг учун у барча одамларга ўз ҳукмини ўтказиб, унга муҳтож бўлишларини истайди. Лекин айни пайтда унинг ўзи ҳеч ҳам бировга муҳтож бўлишни хоҳламайди. Бу эса Яратган билан илоҳликни талашиш ва шерикликни даъво қилишдир. Шунинг учун ҳам нафснинг хоҳишлари тўхтатилмаса, йўлида дуч келганни тишловчи қутурган итга ўхшаб қолади. Биз доимо афтодаҳол ва камтарин бўлишимиз, бошқаларни ўзимиздан яхши деб билишимиз, Аллоҳнинг ҳомийлигига муҳтож ҳолда Ундан паноҳ исташимиз ва излашимиз, амрларига итоаткор бўлиб, бандалик бурчимизни бажаришимиз зарур. Шариат белгилаган ҳалолу ҳаромни фарқлашимиз, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишимиз, яхши амалларни адо этишда ниятни тўғрилаб, мўлжални аниқ олишимиз, ички дунёмизни поклашга қаттиқ интилишимиз, одоб-ахлоқимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз, ўз хато-камчиликларимизни пайқашимиз, ўзимизда гуноҳлар ҳукмрон эканлигини сезишимиз, шунингдек, шуҳрат, обрў, ном ва мақтовлардан қатъиян қочишимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Диний ёки дунёвий ҳаёти туфайли одамларни бармоғи билан кўрсатиши ўша инсоннинг ёмонлигига кифоядир. Магарам Аллоҳ сақлаган киши бундан мустасно” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Термизий ривояти). Жанобимиз Имом ибн Машиш қуддиса сирруҳу дейдилар: “Кўнглингни дунёвий бойликка, аёлларга, иззатталабликка ва кучли нафсоний ҳис-туйғуларга ҳаддан ташқари муҳаббат қўйишидан сақла. Аллоҳнинг берганига рози бўл!" Нафсимизнинг "сенинг тўплаётган молу дунёнг аслида диннинг ривожига, мусулмонларга ёрдам бериш учундир" қабилидаги макру хийласи хам бизни алдаб қўймасин. Чунончи, дин иши - Аллоҳнинг ишидир. Унинг ўзигина дин ва шариатга ривож бериб, эътиборини оширади. Қолаверса, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ мазкур динни ҳимоя қилиш ишини ҳам Ўз зиммасига олгандир. Аллоҳ марҳамат қилади: "Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас” (Тавба сураси 32-оят). Бу "золим ва адолатсиз кимсалар ўзларининг гап-сўзлари билан Аллоҳ қудратининг ифодаси бўлган шариатни йўқ қилмоқчилар", деганидир. Бироқ улар бунга ҳар қанча уринмасинлар, Аллоҳ таоло ҳикматлар хазинаси бўлган шариати нурини Ўзи ҳимоя қилади.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

22 Nov, 11:43


Ожизона кузатишлардан 15-қисм

Мубашшир Аҳмад
Олим, Одам ва Олам

#Odam_va_Olam

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

22 Nov, 11:41


#Ҳикмат

ОНА МАДРАСАДИР

Имом Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Онам менга жуда меҳрибон, шафқатли эдилар. Аммо икки ишда қаттиқ турганлар:
1. Намозда. Қанчалар қаттиқ ухламай бомдодга уйғотар эдилар.
2. Ходимнинг ёки бирор фақирнинг боласига шафқатсизлик қилсам дарров ундан кечирим сўрашга буюрар, унинг олдида ўзимни хор тутишга амр қилар эдилар.
Шунинг натижасида мен улғайгач ужбдан ва зулмдан қўрқадиган бўлдим. Хатойимни эътироф қилишим осонлашди!".


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

22 Nov, 08:45


#Ҳидоят_таваллуди

Ҳассан ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

22 Nov, 08:45


НИМА МАСЛАҲАТ БЕРАСИЗЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Иккита аммам бор. Катта аммамни ўз уйи бор, кичигини эса иккита уйи ва иккита машинаси бор. Дадамнинг оналари биз яшаб турган ҳовлини қизининг номига ўтказиб бермоқчи. Катта аммамни гапига кириб бизни уйдан ҳайдамоқчи. Бу вазиятни бувим юмшатишни, яраштиришни хоҳламаяпти. Нима маслаҳат берасизлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ерда фарзандларга насиҳат, мулк кимники бўлса, ўзи хоҳлагандек тасарруф қилишга ҳаққи бор. Бу борада ота-онанинг мол-мулкига кўз тикиб, улар билан талашиб тортишмасин. Ўзлари ҳаракат қилиб, ўзларига уй-жой шароит қилишга ҳаракат қилишсин.

Ота оналарга насиҳат шуки, болаларга хоҳ катта, хоҳ кичик ҳадялар қилишда адолат қилсинлар. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар", деб буюрганлар (Имом Бухорий ривоятлари). Адолат қилинмаса унинг зидди бўлган зулм юзага чиқади. Зулм эса қиёмат куни эгасига зулмат бўлади, унинг азоби бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 08:29


ЎЛИМ САБАБЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эркак кишининг турмуш ўртоғи қазо қилганда, талоқ тушди деб, "эри унинг олдига кирмайди ва қабрга ҳам кўймайди", дейишяпти. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўлим сабабли эр-хотин ўртасидаги никоҳ риштаси узилади. Масалан, аёлнинг ака-укаси, жиянлари, амаки ва тоғалари турганда эр аёлини қабрга қўя олмайди. Лекин юқорида саналганлар бўлмаса, бегонадан кўра эр аёлини қабрга қўйишга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 08:29


СУВГА ДАМ СОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидларда хатми Қуръон бўлганида, дам солиниши учун меҳробга яқинроқ жойга чой-сув қўяр эдик. Мен ўзим уйда Қуръон оқиётган пайтимда ҳам шу каби нарсаларни олдимга қўйиб олсам, унга ҳам дам солинган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бўлади. Ҳар бир Қуръон ўқувчи мазкур нарсаларга дам солиб, ундан шифо умид қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 07:07


ЛЕКИН, ЭНГ СЎНГГИДА...

• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам куни ўтаяпти.
• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам ризқи келаяпти.
• Намоз ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам ўляпти.
• Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни ҳаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 07:00


Қасам ичиш мумкинми, Қуръон биланчи?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 05:07


Odamlarning ko‘plari bomdod namoziga turmaydilar, illo Alloh taolo tanlab olgan bandalar turishadi. Tanlanganlar ichida yana xoslari borki, ular yarim tunda Alloh taoloning dargohida turib tahajjudlar o‘qiydilar.
Siz birinchi toifadanmisiz yoki ikkinchidanmi?

Agar har ikki toifadan ham bo‘lmasangiz, unda o‘ylab ko‘ring, o‘zingizni tergang; nima uchun Alloh taolo sizni ham o‘sha bandalaridek ixtiyor qilmayapti?

Yaxshiliklardan mahrumlik gunohlar sababidan bo‘ladi. Tavba esa ne’matlar yana qaytishiga sababdir.

©Shayx Ma’saroviy hafizahulloh

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 05:02


#Halqa

Акром Малик – Ҳалқа. 8-боб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 03:29


Садақа ва қора илон...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 02:16


Бугунги кун учун Роббимизга шукроналар келтирган ҳолда барчангизга соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, хонадонингизга файз тилаймиз.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 02:06


Курьан билан дафн килинган кория она. Роббим барчамизга шундай гузал хотима насиб этсин. Илохим.
Имкон кадар куринглаар.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 02:05


Аллоҳ синовлар учун сизни танлаганидан хурсанд бўлинг. Сиз яхшилик қайси тарафда эканини билмайсиз. Баъзида мусибат сизнинг дунё ва охиратингиз учун роҳат-фароғатдан яхшироқ бўлиши мумкин.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 01:51


НАМОЗДА БОШҚА МАЗҲАБ ИМОМИГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#имомга_эргашиш

676-CАВОЛ: Сафарда эдим. Бир масжидга кириб жамоат билан намоз ўқидим. Кейин билсам намозга имомлик қилган киши шофеий мазҳабидаги киши экан. Саволим шуки, бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилишимиз жоизми? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.

Баъзи фуқаҳоларимиз шофеъий мазҳабига иқтидо қилишдаги баъзи шартларни зикр қилишган бўлсада, мазҳабиизнинг муҳаққиқ уламолари бундай шартларни қўйишга асос йўқлигини таъкидлашган. Хусусан ҳанафий уламоларимиздан Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ ушбу мавзуда алоҳида рисола ёзиб, жумладан шундай дейдилар: “Мазҳаблар ўртасидаги фаръий ихтилофлар саҳобаларнинг ўзаро ихтилофларидан келиб чиққан бўлиб, бирорта саҳоба бошқасига иқтидо қилмагани нақл қилинмаган. Балки, саҳобаларнинг барчалари намозда бир-бирларига иқтидо қилишган”.

Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:

خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة

“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" 350-бет).

Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши шофеий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз.

Шайх Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Имомга эргашувчи киши намознинг вожибларида унга эргашиши шартдир, суннатларида эргашиши шарт эмас. Агар имом шофеъий мазҳабида бўлса ва рукуъдан аввал ва кейин қўлини кўтарса, ҳанафий иқтидо қилувчи киши қўлини кўтариши вожиб бўлмайди. Чунки қўл кўтариш шофеъийларда суннат (ҳанафийларда эмас). Худди шундай шофеъий имом бомдод намозида Қунут ўқиса, ҳанафий иқтидо қилувчи унга эргашиши вожиб эмас. Чунки бомдод намозида Қунут ўқиш вожиб эмас. Агар витр намозида рукуъдан аввал шофеъий имом Қунут ўқиса, унга эргашиш вожиб бўлади, чунки ҳанафийларда витрда Қунут ўқиш вожибдир” (“Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 01:51


ҚАЙТ ҚИЛСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#таҳорат

675-CАВОЛ: Одамни кўнгли беҳузур бўлиб қайт қилса таҳорати бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оғиз тўлдириб қайт қилиш билан таҳорат бузилади. Аммо қайтнинг миқдори оғиз тўлишидан оз бўлса таҳорат бузилмайди.

Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишган. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар:

وَحَدُّ مِلْءِ الفَمِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ، وَفِي بَعْضِ الْمَوَاضِعِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ أَلَّا يُخْرِجَ، وَعَنْ الفَقِيْهِ أَبِي جَعْفَرٍ الْهِنْدُوَانِيِّ أَنَّهُ قَالَ: مِلْءُ الْفَمِ أَنْ يُعْجِزَهُ عَنْ الكَلاَمِ

“Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади” деган” (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

17 Nov, 01:50


#Ҳадис_344

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Ким менга итоат қилса, жаннатга киради....»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

16 Nov, 14:28


#Ҳадис

КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди».
(Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

16 Nov, 12:02


ШУНДАЙ ЗАМОН КEЛАДИКИ...

Пайғамбаримиз дедилар: "Умматимга шундай бир замон келадики, беш нарсани севиб, беш нарсани унутадилар: дунёни севадилар, охиратни унутадилар. Мол-мулкни севадилар, охиратда ҳисоб беражакларини унутадилар. Халқни севадилар, Ҳақ (Аллоҳ)ни унутадилар. Гуноҳ ишга бериладилар, ёмон амалларни яхши амалга айлантиришни ва тавба қилишни унутадилар. Саройларда, қўшкларда яшашни севадилар, қабрни унутадилар".

Мансур ибн Аммор бир ёшга ўгит бера туриб, бундай дейди: «Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб қўймасин! Қанчадан-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар, ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою ҳавасга бериладилар, ўлимни унутадилар. «Эрта-индин тавба қиларман, ёмон амалларимдан воз кечарман», - дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Энди у ерда унга на мол, на бола-чақа, на хизматчи ва на ота-она фойда беради. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди:

«У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро, 88–89).

Ё Аллох, бизга ўлмасдан олдин тавба қилиш ва ёмон феълларимизни тарк этишни насиб айла! Бизни ғафлатдан
уйғот!

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

16 Nov, 12:02


Ожизона кузатишлардан 9-қисм

Мубашшир Аҳмад
Олим, Одам ва Олам

#Odam_va_Olam

👉🏻 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

16 Nov, 12:01


Jasorat, matonat, sadoqat

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

16 Nov, 12:00


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

16 Nov, 08:50


БУ ҲАМ ЭҲСОНГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен уйда тикувчилик қиламан. Топган пулларимдан болаларимга кийимлар ва егуликлар олиб бераман. Бу ҳам эҳсонга кирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта эҳсонга киради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки оиласига савоб умидида нафақа қилса, ўша қилган нафақаси унинг учун садақадир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

16 Nov, 08:50


БОЛАНИНГ СИЙДИГИ ТЕГСА ТАҲОРАТИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 2 ёшли болам бор, сийдиги тегса таҳоратим бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боланинг сийдиги тегса таҳорат бузилмайди, балки нажосат теккан жойини ювиб ташланади.
Яъни танага ёки кийимга четдан бошқа нажосатлар текканда уни ювиш билан покланади, қайта таҳорат қилиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

15 Nov, 03:42


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ ﷺ Аллоҳ азза ва жалла ҳалойиқни тақдирини қазо қилган чоғда арш устидаги китобга албатта раҳматим ғазабимдан илгаридир деб ёзди.

Термизий ривояти.

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

15 Nov, 03:40


Самура ибн Жундуб розияллоху анхудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрганлар:

"Жумага боринг ва имомга яқин бўлинг! Ҳақиқатдан, жаннат аҳлидан бўлган бир киши жумага кеч қолади ва шу сабабли жаннат аҳлидан бўла туриб, жаннатдан кечиктирилади."

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

15 Nov, 03:39


Фотима онамиз шу дуони ýқидилар ва шу кундан бошлаб хеч қанака ёрдамга эҳтиёж сезмадим дедилар☝️

👉🏻 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

15 Nov, 03:38


Ҳар ким экканини ўради...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

15 Nov, 01:58


АЁЛ КИШИ АТИР СЕПИБ КЎЧАГА ЧИҚИШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

671-CАВОЛ: Аёл киши атир сепиб кўчага чиқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши зарурат юзасидан кўчага чиқса, ўзига оро бермай, эркакларнинг назарини ўзига қаратмайдиган, авратларини тўсадиган, шаффоф бўлмаган кийимда бўлиши шариатимиз талабидир.

َنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ زانية. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир аёл атир билан хушбўйланса сўнг (кўчага) чиқса ва унинг ҳидини ҳидлашлари учун бирор қавм олдидан ўтса, бас, у зинокордир. Ҳар бир кўз зинокордир” (Имом Аҳмад, Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган).

Ҳадисда “ўша аёл зониядир” дейилди. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.

Шунинг учун ҳам Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳидсиз воситалардан фойдаланади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

15 Nov, 01:58


СУДХЎРЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
#ҳалол_ҳаром

672-CАВОЛ: Судхўрликнинг оқибатлари ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда судхўрликдан қаттиқ қайтарилган. У билан шуғулланадиган кимсаларга азоб уқубатлар бўлишини ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз! Мабодо (бу буйруққа итоат) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни) билиб қўйингиз! Агар тавба қилсангиз, дастмояларингиз – ўзингизга. Зулм ҳам қилмайсиз, зулм қилинмайсиз ҳам” (Бақара сураси, 278-279 оятлар).

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кишининг билатуриб судхўрликдан еган бир дирҳами ўттиз олти марта зино қилганидан оғирроқдир” (Имом Аҳмад, Имом Табароний ривоятлари).

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Судхўрликнинг етмиш иккита тури бўлиб, уларнинг энг кичиги кишининг онасига яқинлик қилиши билан баробардир. Судхўрликнинг энг ярамаси эса, кишининг ўз биродари номусига тажовуз қилишидир” (Имом Табароний ривояти).

Бу борада келган ҳадиси шарифлар ва уламоларимизнинг сўзлари жуда кўп. Шунинг учун ҳар қандай олди-сотди, қарз олди-берди қилмоқчи ёки қандайдир янги чиққан бизнес ишларига қатнашишдан аввал унинг шаръий тарафини сўраб билиб олиб, кейин ўша ишни амалга ошириш лозим. Чунки ўзи билмаган ҳолда судхўрликка кириб қолиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

15 Nov, 01:57


#Ҳадис_342

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Огоҳ бўлинг, албатта дунё ва ундаги нарсалар лаънатлангандир. Фақатгина Аллоҳнинг зикри, шунга яқин нарсалар ҳамда илм берувчи ва илм олувчилар бундай эмас»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 23:54


#Дуо 🤲

🌙 ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)


©Ибн Сунний ривоятлари.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 13:40


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 12:13


"Менга Убай ибн Каъб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Уларга Аллоҳнинг кунларини эслатгин!” Иброҳ сураси, 3-оят. оятини "Аллоҳнинг неъматларини эслатгин", деб (тафсир қилганларини) сўзлаб берди".

Муснади Кеший китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 12:11


СОЛИҲ АМАЛЛАРНИНГ СИФАТЛИ БЎЛИШИ

• Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: Сизлар амалнинг ўзидан кўра унинг қабул бўлишига кўпроқ эътибор қаратинглар. Ахир тақво билан қилинган амал кам саналмайди-ю, қандай қилиб қабул қилинган амал кам бўлиши мумкин?!

• Мутаваккил айтади: Абу Ҳурайра ва унинг асҳоблари рўза тутсалар, масжидда ўтиришарди. Улар «Ёмон ишларимиздан покланайлик!» дердилар.

• Иброҳим ибн Адҳам айтади: Сўзда хатога йўл қўймадик, жуда келиштириб сўзладик. Ишда кўп хато қилдик, тўғриликни билмадик.

• Салом ибн Абу Мутеъ айтади: Юнус ибн Язид ҳаммадан кўп намоз ўқиб, ҳаммадан ортиқ рўза тутмас эди. Бироқ у Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг қай бир ҳаққи ҳозир бўлса, унга шай турарди.

• Ҳасан Басрий айтади: Киши амалини нима бузишини билар экан хайр устида қолаверади.

• Юнус деди: Кимдир истакларига мағлуб бўлди, кимдир ўзини ҳақ деб билди.

• Авн ибн Абдуллоҳ айтади: Мискинга садақа қилсангиз ва у сизни «Аллоҳ сизга барака берсин!» деб дуо қилса, садақангиз тугал қолиши учун «Аллоҳ сизга ҳам барака берсин!» деб айтинг.

• Муовия ибн Қурра айтади: Мен учун кўзнинг йиғлашидан кўра амалнинг йиғиси суюклироқ.

• Шуфай айтади: Икки киши елкалари бир-бирига тегиб намоз ўқийди, лекин уларнинг намозлари бир-биридан осмон билан ерча фарқ қилади. Икки киши битта уйда бир хил рўзани тутади, лекин уларнинг рўзалари бир-биридан осмон билан ерча фарқ қилади.

• Вуҳайб ибн Вард айтади: Сизлар амалнинг сонига эмас, балки сифати ва комил адо этилишига эътибор беринглар. Чунки инсон намоз ўқиб туриб, рўза тутиб юриб, ана шу намози ва рўзасида Аллоҳга осий бўлиши мумкин.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 12:11


Ожизона кузатишлардан 7-қисм

Мубашшир Аҳмад
Олим, Одам ва Олам

#Odam_va_Olam

👉🏻 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 12:10


👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 10:57


#muftiy_minbari

📹 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 09:28


Ҳадис
الإمام علي بن أبي طالب قال: “ليس اليتيم من مات والده إن اليتيم يتيم العلم والأدب”.

Али ибн Аби Толиб шундай дедилар: "Ота-онасидан айрилган одам етим эмас, балки ҳақиқий етим илм ва одобдан айрилган одамдир".

Шарҳ:
Ҳа, илмдан узоқ ва одобдан йироқ бўлиш катта бир мусибатдир. Аллоҳ таоло барчамизни илм ва одоб аҳлидан қилсин.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 08:57


"Менга Убай ибн Каъб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Уларга Аллоҳнинг кунларини эслатгин!” Иброҳ сураси, 3-оят. оятини "Аллоҳнинг неъматларини эслатгин", деб (тафсир қилганларини) сўзлаб берди".

Муснади Кеший китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 07:03


Бомдод намозини вақтидан 15-20 дақиқа олдинроқ ўқиса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 05:46


#Ҳадис

«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», - дедилар».

Шарҳ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 05:05


#Halqa

Акром Малик – Ҳалқа. 5-боб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

14 Nov, 03:41


Одам қанча яшаса ҳам, тўймайди...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 07:16


Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ:
Мурувват, олийжанобликнинг арконлари тўрттадир: “Ҳусни хулқ, саховат, тавозеъ ва зуҳддир”, деди.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 07:05


#Диний_савол_жавоб

Психолог айтишича инсон Аллоҳнинг заррасидан яралган экан. Аслида лойдан эмасми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 05:20


Мувафаққиятлар калити (сири)

Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
•  Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
•  Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
•  Жаннатнинг калити таровеҳдир.
•  Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
•  Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
•  Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
•  Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
•  Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
•  Нажотнинг калити тақводир.
•  Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
•  Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
•  Ижобатнинг калити дуо қилишдир.

“Ноумид бўлма” китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 05:10


#Ҳадис

Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”
.
Имом Табароний ривояти.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 05:08


📿🥹Ихлос сурасини фазилатлари.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 05:04


Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳаанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».
Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Насаий ва Ибн Сунний ривояти.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 05:02


#Halqa

Акром Малик – Ҳалқа. 3-боб
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 03:27


Жуда ибратли сўзлар...

Албатта, эшитиб кўринг!

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 01:52


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим бошланган кунимизда хонадонмизга
тинчлик, хотиржамлик, барака, бахт ато этиб, фарзандлар кулгуси билан ўтишини, яқинлармиз, севганлармиздан
фақат яхши хабарлар эшитишимизни ҳаммамизга насиб қилсин!!!

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 01:49


НАМОЗДА ҚИРОАТ ҚИЛИШ ФАРЗЛИГИ
#намоз

665-CАВОЛ: Намозда қироат қилиш фарз дейишади. Бунга далил нима эканини айтиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда қироат қилиш фарз экани борасида барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Ҳанафий мазҳабимиздаги энг мўътабар алломалардан бўлмиш Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Фатҳу бобил иноя” номлик асарларида намозда қироат қилиш фарз эканига қуйидаги далилларни келтирганлар:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآَنِ

яъни: “Энди Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар!” (Муззаммил сураси 20-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифда шундай деганлар:

ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ (رواه الإمام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “... Сўнгра Қуръондан ўзингизга осон бўлганини ўқинг!” (Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 01:49


НИМА УЧУН БОШҚА ДИНЛАРНИ ҲАҚОРАТЛАШ ТАҚИҚЛАНГАН?

666-CАВОЛ: Нима учун динимизда бошқа динларни ҳақоратлаш тақиқланган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақоратдан фойда йўқ. Ўзгаларни ҳақорат қилиш — жоҳилларни иши. Динимиз ҳар қандай жоҳилият ишларидан қайтарган. Ислом ўзга дин вакиллари билан — илм билан мунозара қилишга, уларнинг динимиз борасидаги шубҳаларига илмий асосда раддиялар беришга буюрган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ

"(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир" (Наҳл сураси, 125-оят).

Қолаверса, ўзга динларни ҳақорат қилинганда улар ҳам бизнинг динимизни ҳақорат қилишлари мумкин. Бунинг натижасида буюк динимиз шаънига нолойиқ ҳолат юзага келади. Аллоҳ таоло мўминларга хитоб қилиб шундай деган:

وَلَا تَسُبُّوا الَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ فَيَسُبُّوا اللَّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِمْ مَرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

"Аллоҳдан ўзгага сиғинадиганлар (бутлари)ни сўкмангиз! Акс ҳолда, улар ҳаддан ошиб, билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар. Шунга ўхшаб ҳар бир уммат ишини ўзига чиройли кўрсатиб қўйдик. Сўнгра қайтар жойлари Парвардигорлари ҳузуригадир. Ана ўшанда уларга қилган ишларининг хабарини берур" (Анъом сураси, 108-оят).

Мўмин-мусулмонлар атеистлар ва ғайри динлар билан мулоқотда динимизнинг мана шу кўрсатмаларини ҳам ёдда тутишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

12 Nov, 01:48


#Ҳадис_339

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларга шундай замон келадики, ўшанда мўмин киши қўйдан ҳам хорроқ бўлади»

Ибн Асокир ривояти.
(Анас розияллоҳу анҳудан)

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 11:53


Инсонларнинг энг ақли қисқаси – ўзидан пастларга зулм қиладигани. Кечиришга энг лойиқ одам жазолашга қудрати етган одамдир.

Изоҳ. «ўзидан пастларга» деган иборани турли маънода тушуниш мумкин: жисмоний жиҳатдан кучсизроқ; мол-давлати камроқ; мавқе-мартабаси пастроқ; ақлий даражаси тубанроқ. Демак ушбу ҳолатлар сабабли ўзидан пастроқ мақомдаги кишиларга зулм ўтказиш, яъни уларнинг ҳаққига, ҳаддига тажовуз қилиш – ақли қисқаликнинг белгиси.
Нега? Сабаби, айни вазиятда зулмга лойиқ кўрилган киши узрлидир. Зулм ўтказмоқчи кишида эса бу узрни англаш имкони бор. Балки айни имкон туфайли унинг мақоми баландроқ. Ўзаро фарқни кўриб, билиб туриб, ато этилган бу устунликдан тубанроқ тушиш соғлом ақл тақозоси эмас. Шунинг учун айтиляпти: кимки бировни жазолашга қанчалик қодир бўлса, у шунчалик кечиримли бўлишга лойиқ кишидир.

“Унвонул баён”дан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 11:52


Нафсни поклашнинг уч усули

Нафсни уч усул билан итоат эттириш мумкин:
• Биринчи усул - нафсни барча хоҳиш ва истакларидан маҳрум этишдир. Қайсар ҳайвонга озуқа кам берилса, ювош тортгани каби нафс ҳам хоҳишларидан жудо этилсагина итоаткорга айланади.
• Иккинчи усул - бўйнига ибодат юкини қўйиш. Шунда худди қайсар ҳайвон емиши озайиб, юки ортганида кучини йўқотиб, ювош бўлиб қолганидек, нафс ҳам ўзини мулойим тута бошлайди.
• Учинчи усул - нафсга қарши курашда уни Яратган ва моҳиятини ҳаммадан яхши биладиган Буюк ва Қодир Аллоҳдан ёлвориб ёрдам, мадад сўраш. Шуни билишимиз лозимки, меҳрибон Парвардигоримиз бизга нафс билан кураш йўлини кўрсатди ва нафсни поклаш усулларини тушунтирди. Дейлик, агар бирон бир даҳрий табиб инсоннинг севимли таомлари зарарли эканини ватурли касалликларга олиб келишини тушунтирса, инсон ирода кучини намоён этган ҳолда ўз нафсига қарши боради ва бу таомларни тановул этишни тарк этади. Наҳотки пайғамбарларнинг мўъжизаларга тўла гапларини ва Буюк Аллоҳнинг амрларини банда ўша билим ва идроки чекланган бир даҳрий табибнинг маслаҳатичалик қадрлай олмаса?! Эҳ, кошки, инсон ўзининг бўлмағур одатларини тарк этиш аламлими ё сўнгсиз жаҳаннам олови даҳшатлими, озгина бўлсада англаганида эди!..

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 11:51


Ожизона кузатишлардан 4-қисм

Мубашшир Аҳмад
Олим, Одам ва Олам

#Odam_va_Olam

👉🏻 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 11:51


Uch savolga bir javob

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 11:49


#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 08:23


ЖУМА НАМОЗИ ЎҚИЛМАГУНЧА НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЎҚИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума куни то жума намози ўқилмагунча нафл намозлирини ўқиш мумкин эмасми? Масалан таҳорат намози, Зуҳо намозларини.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап китобларимизда топилмайди. Чунки, нафл намозларини куннинг уч маҳалида ўқиш мумкин эмас. Улар қуёш чиқаётганда, тиккага келганда ва ботаётганда. Шунингдек, нафл намозини Аср намозини ўқиб бўлган киши Шом намозини ўқигунигача ва Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб, қуёш чиқунгача бўлган вақтларда ўқиш мумкин эмас. Бундан бошқа барча вақтда нафл намозини ўқиш мумкин. Мазкур масалалар ҳафтанинг барча кунларига тегишлидир. Жумладан жума кунида ҳам масала шундай бўлади. Манба: "Мухтасарул виқоя" китоби. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 08:23


АСРДАН АВВАЛГИ ТЎРТ РАКАТ НАФЛ НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Иш жойимда турклар бор, аср намозида 4 ракат фарздан олдин 4 ракат суннат деб ўқишади. Шуни биз ҳам ўқишимиз қанчалик тўғри? Мазҳабимизга кўра, ўзбек уламолар берган фатволарини билмоқчи эдим.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизга кўра асрдан аввалги 4 ракат нафл намоз мустаҳаб саналади (уни ўқиса савоб, ўқимаса гуноҳ эмас). Бошқа суннатлар каби таъкидланган суннат эмас. Шунинг учун бизнинг диёрларда кенг тарқалмаган. Лекин баъзи аҳли илмлар бу намозни ҳам қолдирмай ўқиб юрадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

11 Nov, 07:23


#Диний_савол_жавоб

Қабристонда маййитни кўмгунча ўтирмасдан тик туриш шариатда борми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 12:19


Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшаяпсиз.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 12:15


Ғийбат қилиб қўйганда гуноҳини қандай ювмоқ керак?

Ким ғийбат қилиб қўйса, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, савобини ғийбат қилинганга бағишласин. Бу зарурдир. Солиҳлардан бирининг тушида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам юқоридаги маънода насиҳат қилиб шундай деган эканлар: "Ҳақиқатда, Қиёмат куни кишининг қилган ғийбати ва тиловатининг савоби Аллоҳ таоло ҳузурида ёнма-ён тургай. Шу боис биз ўқилган тиловатнинг савоби гапирилган ғийбатнинг зарарига, шоядки, каффорат бўлса, деб умид қиламиз". Доно киши ғийбат қилингани учун хафа бўлмайди. Ахир Аллоҳ ғийбат туфайли озор кўрган кимсанинг тенг ярим гуноҳларини кечиришини айтган-ку! Аммо ўзларининг яхшиликларини гапириб, тариқат аҳлини қоралайдиганлар билан муриднинг дўстлашиши дуруст эмас. Бу унинг шаънига ярашмайдиган ишдир. Солиҳлар бу тоифа одамларнинг ботин оламлари одатда хароб бўлишини айтиб ўтганлар. Диндош биродарининг йўқлигида унинг ғийбат қилинишига гувоҳ бўла туриб бунга бепарволик қилиш мумкин эмас. Аксинча, қоралаётган одамлардан уни ҳимоя қилиб, ёнини олмоқ зарур. Бундай ҳолатда ҳатто сукут сақлаш ҳам розилик аломати бўлиб, бу ўша ўз биродарини камситиш билан баробар бўлиб қолади. Ахир мусулмоннинг асосий бурчларидан бири диндош дўстини ғийбат ва намиймадан ҳимоя қилиш эмасми? Яҳё ибн Муоз ар Розий қуддиса сирруҳу дейдиларки: "Сенда мусулмонга фойдаси етадиган уч хусусият бўлсин: агар унга фойда келтиролмасанг, лоақал зарар берма; агар уни хурсанд қилолмасанг, лоақал ранжитма ва агар уни мақтай олмасанг, лоақал қоралама". Нақл қиладиларки, бир кун Иброҳим ибн Адҳам қаергадир меҳмондорчиликка борган
эканлар, иттифоқо чақирилган меҳмонлардан
кимдир вақтида етиб кела олмабди. Ҳозир бўлганлардан бири иккинчисидан:
- Фалончи нимага ҳанузгача етиб келолмади? - деб сўраган экан, шериги:
- Семиз одамнинг юриши қийинроқ бўлади,
шунинг учун бўлса керак! - деб жавоб берибди.
Бу гапни эшитган Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу дарҳол бу уйни тарк этиб, уч кунгача ҳеч нарса емабдилар. Орадан бир қанча вақт ўтганидан кейин шундай деган эканлар:
- Бир мўмин ғийбат қилинган жойда ҳеч чидаб ўтиролмайман.
Яна бир дафъа Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу уйларига меҳмон таклиф қилган эканлар. Овқатланиш бошланганида таклиф этилганлардан баъзилари кимнидир ғийбатлай бошлашибди. Шунда Иброҳим Адҳам уларга қарата:
- Биздан илгари яшаганлар одатда аввал нон, сўнг гўшт ердилар. Сизлар эса, аксинча, аввал гўшт еб, кейин нонга қарайсизлар, шекилли, - деб, бирга таомланишдан бош тортибдилар. Барча солиҳларнинг эзгу одатларидан бири шу эдики, мабодо диндош бирдарларидан бирлари ғийбат нишонига айланиб қолгудай бўлса, албатта, уни ҳимоя қилишар, иложи борича унинг шаънига ўзларининг оқлов сўзларини аямас эдилар. Аллоҳ ризосини излаганлар озгина бўлса-да бирон важу сабаб топиб биродарларининг шаънига айтилган таъна-маломатни қайтаришга ҳаракат қилганлар. Масалан, кимдир бирор-бир дин олими ё аҳли тариқат ҳақида, айтайлик: "У ўзи қанақанги мағрур одам? Бирор бир маросимга қилинган таклифга эътибор бермаса, ҳатто одамларнинг тўйида ҳам қатнашишни ўзига муносиб кўрмаса!" деб маломат қилгудай бўлса, солиҳ кишилар дарҳол бу гапга ҳеч бўлмаганда: "Бизнингча, у бу ишни ё ўз нафсини жазолаб, тарбиялаш учун қиляпти, ё ўта тортинчоқлиги сабабидан бўлса керак", деб жавоб қайтарган бўлардилар. Аллоҳ, саодатли қилган кимсалар бирор-бир номаъқул хатти-ҳаракат қилгувчи кимсани кўрсалар, одатда унга нисбатан ҳеч иккиланмай ўзларининг зоҳирий норозиликларини изҳор этадилар, шунинг баробарида, кўнгилларида унинг гуноҳи кечирилишини тилаб унга Аллоҳдан тавфиқу ҳидоят сўрайдилар. Бахтсиз кимсалар эса бундай ҳолда кишининг қоқилиб-суринишидан қувониб, унинг муҳокамасига киришиб кетадилар ва бу билан дарҳол унинг шаънига доғ туширишга интиладилар. Чин мўмин кишининг феъли шундай бўладики, у ўз биродарининг камчилигини бошқалардан пинҳон тутиш мақсадида панду насиҳатини хам иложи борича холи, якка ҳолатда қилади. Холис ўйлайдиган бўлсак, бундан бошқача йўл тутиш мумкин ҳам эмас-ку ахир!..

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 12:13


Истиғфорнинг 40 хосияти. 11-қисм

Зиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor

👉🏻 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 12:12


Ilohiy boshqaruv siri haqida gaplashamiz

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 12:11


#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 08:20


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саҳарлик вақтидан сўнг, муаззин азон айтади. Бомдод намозини дарҳол ўқиса бўладими ёки озроқ вақт ўтиши керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аслида, азонни намознинг вақти кирганда айтилса, дарҳол намоз ўқиса бўлади. Лекин, бомдод намозини тонг бироз ёришгач ўқиш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 08:20


ҚИМОРГА ОИД РЕКЛАМАНИ ТАРҒИБ ҚИЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен телеграмда блогерлик фаолияти билан шуғулланаман. Мен қиморга оид рекламани тарғиб қилдим ва мўмайгина ҳақ олдим, лекин ҳаловатим йўқолди, чин дилдан тавба қилдим, қиморни реклама қилиб олган пулларимнинг ҳаммасини биронта касалга ёки ногиронга бериб юбормоқчиман, шу жоизми? Ҳалол ишимга ҳаром пул аралашиб қолди. Энди бундан буёғидаги менинг топадиган ҳар бир пулим ҳаром ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаром қилинган ишга тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ саналади. Бунинг ортидан даромад кўриш ҳам ҳалол эмас. Шундай экан Сиз қилган ишингизга чин дилдан тавба қилинг. Қиморга оид рекламалардан топган даромадларингизни муҳтож ва фақирларга садақа қилинг. Шунда инша Аллоҳ Охиратдаги масъулиятдан қутулишингиз умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 07:08


#Диний_савол_жавоб

Aёллар сочларини калта қилиб кестиришлари мумкин эмасми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 05:05


#Jangchi

Жангчи 8-БОБ

Муаллиф: Акром Малик
Мутоала: Абдукарим Мирзаев
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 05:02


ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎХТАРСАН?

Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим:
Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У:
    -Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим:
    - Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У:
   Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим:
     -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
     -Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
     - Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У:
     -Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинрой-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим:
     -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна  Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
    - Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
    -Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У:
    - Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин...
Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим:
    -Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У:
     - Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим:
     - Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга:
"Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У:
     - Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим:
     -Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга  имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У:
    -Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим:
    - Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У:
    -Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим:
    -Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У:
     -Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 03:27


#Жаҳаннам_олови

Жаҳаннам водийи

Жуббул ҳузн
Али каррамаллоҳу важҳаҳу ривоят қилади:
-“Расули акрам шундай деган эдилар:
– “Жуббул ҳузн” га тушиб қолмаслигингиз учун Оллоҳдан паноҳ тилангиз.
– “Жуббул ҳузн” нима? - дея сўралди.
– “У жаҳаннамдаги шундай водийки, жаҳаннамнинг ўзи ҳар куни етмиш марта ундан паноҳ тилайди. Оллоҳ таоло бу водийни риёкор қорилар учун ҳозирлаб қўйгандир” – дедилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”.
(Ибн Адий ривояти)


👇👇
@ALRISALAH_U
Z

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 03:26


Икки айғоқчи ҳақида ривоят...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 01:51


Ким умра ёки Ҳажга тезроқ боришни хохлаётгае бўлса, шундайх десин...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 01:48


АЁЛИМ МЕНГА АКА ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
#ақида

647-CАВОЛ: Яқинда уйланаман аёлим менга ака деб мурожаат қилиши мумкинми? Мумкин бўлмаса нима деб мурожат қилгани яхши?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Айрим китобларимизда бундай тарзда мурожаат қилишни макруҳ дейилган. Чунки бу одобга тўғри келмайди.

يُكْرَهُ أَنْ يَدْعُوَ الرَّجُلُ أَبَاهُ وَالْمَرْأَةُ زَوْجَهَا بِاسْمِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ .

"Эркак киши отасини, аёл киши эрини исми билан мурожаат этиши макруҳдир. Сирожийяда шундай келган" (Ал-Фатово ал-ҳиндия).

"Дуррул мухтор"да шундай дейилади: "Аёл эрини исми билан чақирса макруҳ бўлади". Буни шарҳлаб Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ ўз "Ҳошия"ларида шундай ёзадилар: "Эрга мурожаат қилишда ҳурматлашни ифодалайдиган "хўжайин" ёки шунга ўхшаш лафз ишлатиш лозим. Усмон ибн Ато ўз отасидан ривоят қилади: Саид ибн Мусаййибнинг хотинлари: "Бизлар эрларимизга, сизлар амирларингизга сўзлаганингиздек сўзлар эдик, Аллоҳ ислоҳ қилгур, офият бергурлар", дегандилар.

Умму Дардо Жаҳмийя эрлари Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилсалар: "Менга саййидим (хўжам) ҳадис айтдилар", деб бошлар эдилар.

Имом Нававий "Саҳиҳи Муслим"нинг шарҳида: "Менга Умму Дардо ҳадис айтди: "Менга хўжам ҳадис айтди", деган жойини шундай изоҳлайдилар: "Яъни, "хўжам"дан мурод эрлари Абу Дардодир. Бундан аёл эрини хўжам, (ё хўжайиним) дейиши жоиз экани билинади". Бунга ўхшаш нарса Қуръонда ҳам бор. "Эшик олдида у(хотин)нинг хўжайинига дуч келишди" ("Юсуф" сураси, 25-оят). "Хўжайини" - эри дегани". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 01:48


ШУКР САЖДАСИ ҲАҚИДА
#намоз

648-CАВОЛ: Ҳар бир намоздан кейин шукур саждасини қилиш бидъат эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар «Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир», деганлар. Жаброил алайҳиссалом ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга битта саловот айтса, Аллоҳ ўша одамга ўн саловот айтишини хабар қилганларида у зот шукр саждаси қилганлар. Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломнинг ашаддий душмани – Мусайламатул Каззобнинг қатл этилганлиги ҳақида хабар келганда шукр саждаси қилганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Зул Садяйни деган одамнинг хаворижлар ичида ўлиб ётганини кўрганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. Чунки у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Уруш қилган икки мусулмон тоифадан қайси бирининг ичида Зул Садяйни бўлса, ўша тоифа залолатда бўлади» деган маънодаги ҳадисни эшитган эдилар. Шунинг учун хаворижлар билан бўлган урушдан кейин ҳазрати Али ўликлар ичидан ўша одамни излашни буюрганлар. Ҳамма ўликларни бирма-бир қараб чиқишган. Охирги ўликни ҳам ағдариб қараганларида унинг тагидан Зул Садяйнининг жасади чиққан. Ҳазрати Али ўз душманлари – хаворижлар адашган тоифа эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан кейин шукр саждаси қилганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар эдилар» Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Лекин шукр саждасини ҳар намоздан кейинги одат қилиб олиш ёки унга тарғиб қилиш шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

03 Nov, 01:48


#Ҳадис_330

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бир қавмга ёмонликни хоҳласа, уларнинг ишларини ҳаддан ошувчи золимлар қўлида қилиб қўяди»

Дайламий ривояти

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

02 Nov, 14:41


#Тунингиз_хайрли_бўлсин!

وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”
Имом Бухорий ривояти.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

02 Nov, 11:45


Улов минганда ўқиладиган дуо

سُبْحَـٰنَ ٱلَّذِى سَخَّرَ لَنَا هَـٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُۥ مُقْرِنِينَ ١٣ وَإِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَ ١٤

Зуҳруф сураси 13-14 оятлар

Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Бунга қодир эмас эдик.
Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз.

#duo

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

02 Nov, 11:44


ALLOH QALBLARGA QARAYDI

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

02 Nov, 11:42


ҲАСАД, КЎРОЛМАСЛИК ВА ҲИҚД

Ҳасад - кимгадир Аллоҳ ато қилган неъмат ва ютуққа норози бўлиш, унинг шу неъматдан жудо бўлишини исташдир. Кўролмаслик (ҳиқд)нинг асосида эса адоват ва хусумат сақлаш, одамлар билан муносабатда орани узиш ётади. Ҳасадчи - ҳеч кимни аямайдиган, ҳеч кимга тинчлик бермайдиган, адолатсиз ва бешафқат одамдир. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар: "Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг: Кибр-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади; Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак жаннатдаги тақиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади; Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди шу мазмунда келган, 40/49).

Аллоҳнинг Ўз пайғамбарларидан бири Сулаймон ибн Довуд алайҳумоссаломга шундай ваҳий жўнатгани ривоят қилинади: "Ҳеч қачон солиҳ бандаларимни ғийбат қилма ва ҳеч қачон бандаларимдан бирортасига ҳасад қилма!" Шунингдек, бир тақводор, солиҳ кишининг қуйидаги сўзи машҳур: "Қачонки Яратган бирор бандасини бағритош душманга гирифтор этмоқни ирода этса, унга ҳасадчини йўлиқтириб қўяди". Ҳасад инсоннинг динини ўлдириб, унинг манфаатини қалбидан кетказади, чунки ундан қалбни чулғаб олувчи зулмат ва парда пайдо бўлади. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади..." (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Термизий ривояти, "Сифатул Қиёмат" 57, (2512)).
Орифлардан бири марҳамат қилган экан: "Уч тоифа кишининг дуоси Аллоҳ наздида мақбул эмас: ҳаромхўрнинг, ғийбатчининг ва мўъминларга нисбатан ҳиқду ҳасад қилгувчининг”. Бу тоифаларнинг дуолари мақбул бўлмаслигининг ҳикмати, эҳтимол, Аллоҳнинг ўз бандаларидан бирига марҳамат кўрсатиб берган неъматларини кўролмаганликлари сабабидандир.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

29 Oct, 01:41


«ИЙМОНА» ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШ КЕРАКМИ?
#исм_қўйиш

638-CАВОЛ: Биз набирамга «Иймона» исмини қўйганмиз. Бир домла менга бу исмни ўзгартиришим кераклиги ҳақида айтди. Шундай қилишим шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб тилида “Имон” деган сўз “ишонч”, “тасдиқ” маъноларини билдиради. Ушбу калимага "а" қўшимчасини қўшиб "Имона" дейиш луғат жиҳатидан сўзни нотўғри ишлатиш ҳисобланади. Шунга кўра фарзандларга булардан бошқа исмларни қўйиш тавсия этилади.

Имон лафзининг маъноси гўзал, лекин "Мўмина" ва "Омина" исм қўйилса, унданда гўзал. Чунки ҳар бир исмнинг барокоти бўлади. Қолаверса, бу исм араб масиҳийлари орасида кенг тарқалган. Мусулмонларда Иймона исмни қўйиш урф бўлмаган.

Шундан келиб чиқиб, набирангиз исмини ўзгартириш тавсия этилади. Агар ўзгартирилмасдан, “Имона” исмида қолаверса, гуноҳкор бўлинмайди. Бунда кейин исм қўйишнинг мана шу жиҳатларини ҳам инобатга олиб, илм аҳллари билан маслаҳатлашиб олишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

29 Oct, 01:41


СЎЙИЛГАН ТОВУҚНИНГ ИЧИДАН ЧИҚҚАН ТУХУМНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

637-CАВОЛ: Дўстларим билан товуқ сўйгандик. У тухум қилаётган товуқ экан. Ичидан тухумлари чиқди. Шеригим буни еса бўлади, деб пишириб еди. Уни еса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаръий қоидаларга мувофиқ сўйилган товуқнинг ичидан чиққан тухумлар қандай ҳолатда бўлса ҳам, уларни ейиш жоиз. Чунки у товуқнинг аъзолардан бири. Товуқни шаръий сўйиш билан, унинг нажосат бўлмаган аъзолари ҳам ҳалол бўлади.

Энди ҳаром ўлган товуқнинг ичидан чиққан тухумга келсак, бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний шундай дейдилар:

وإذا خرجت من الدجاجة الميتة بيضة تؤكل عندنا -الحنفية- سواء اشتد قشرها أو لم يشتد، وعند الشافعي رحمه الله إن اشتد قشرها تؤكل وإلا فلا،

“Ҳаром ўлган товуқни ичидан чиққан тухум биз ҳанафийларнинг наздимизда ейилади, хоҳ тухумнинг пўсти қотган бўлсин, хоҳ қотмаган бўлсин. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг наздларида тухумнинг пўчоғи қотган бўлса, ейилади, қотмаган бўлса, ейилмайди” ("Бадоиъус саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

29 Oct, 01:40


#Ҳадис_325

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бирор нарса (тумор) осиб олса, ўшанга топшириб қўйилади»

Аҳмад ва Ҳоким ривояти

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 14:51


УЙҚУ ТУРЛАРИ!!!

Суннат уйқу — қуёш кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У «қайлула» дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.
• Бидъат уйқу — пешин намози вақтида пешинни ўқимасдан ухлаш.
• Телбалик уйқуси — аср намозидан кейинги уйқу. Бу руҳий хасталик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
• Уқубат уйқу — хуфтонни ўқимасдан ухлаш. Натижада хуфтон қазо бўлиб, уқубатга сабаб бўлиши мумкин.
• Одатий уйқу — хуфтондан бомдодгача.
• Надомат уйқу — тонг саҳар вақтида ва илмий мажлис вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
• Ғафлат уйқу — тонг отганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога «Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади», деганлар.
• Фақирлик уйқуси — бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, қашшоқликка, қарздорликка сабаб бўлади. Бу уйқуни яна бошқа бир манбада Аллоҳнинг лаънати ёғилиши эҳтимоли борлигидан «лаънат уйқуси» деб ҳам айтганлар. (Аллоҳ сақласин)
• Хусрон (зарар) уйқуси — ибодатдан сўнг дуо ва зикрларда ухлаб қолиш. Яна бир ривоятда жума кечасидаги уйқу.
• Роҳат уйқу — касал ва гўдакларнинг меъёрдаги уйқуси. Яна бир ривоятда пешин намозидан кейинги уйқуни ҳам шундай деганлар.
• Ибодат уйқу — олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
• Каромат уйқу — тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 14:48


#kasb

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 14:46


САЖДАГА БОШ ҚЎЙИБ ЎЛСАМ ДЕЙМАН!

Ё Раб дея саҳар турсам,
Каъба тараф юзим бурсам
Аллоҳ, Аллоҳ дея йиғлаб
Саждага бош қўйиб ўлсам

Дунё савдо ўнгу сўлим,
Дилим Ёрда, корда қўлим,
Пешин вақти сўнги йўлим..
Саждага бош қўйиб ўлсам

Асрда айтиб саловатлар
Умрим ўтсин Саодатда,
Жуфтим билан Садоқатда
Саждага бош қойиб ўлсам

Истиғфорлар айта-айта,
Тавба қилиб қайта-қайта,
„Мулк“ни ўқиб Таҳажжудда
Саждага бош қўйиб ўлсам

Ҳуфтонга чорлагач азон,
Мен югурай СЕН томон,
Ёлвораман Ё РОБ РАҲМОН
Саждага бош қўйиб ўлсам

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 12:33


САОДАТЛИ ҲАЁТ

Гоҳида бахт-саодат сизнинг атрофингиздаги оддийгина нарсаларда яширинган бўлади. Сиз уни узоқдан қидирманг! Инсон бахтли бўлиши учун улкан мўъжизалар шарт эмас. Олижаноб қалб, табассумли чеҳра, Аллоҳнинг берганига қаноатли бўлиш ҳамда Аллоҳга ҳақиқий тавваккал қилиш – инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши учун кифоят қилади.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 12:32


"Зайд ибн Сувҳон ва Салмон ибн Рабиъа билан йўлга чиқдим. Йўлда қамчи топиб олдим. Иккови: "Ташла уни", деди. Мен: "Уни йиртқич ҳайвонларга ташлаб кетмайман, албатта, олиб кетиб, ундан фойдаланаман", дедим. Бу ҳақда Убай ибн Каъбдан сўрадим. У: "Яхши қилибсан: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ичида юз динори бор ҳамён топиб олдим ва уни олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни бир йил эълон қил", дедилар. Бир йил эълон қилдим, лекин биладиган кишини топмадим. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яна бир йил эълон қил", дедилар. Кейин яна бордим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уни яна бир йил эълон қил", деб айтдилар. "Унинг қанчалигини, ипининг қанақалигини, идиши қанақалигини ҳисобла. Агар талаб қилувчиси келиб, қанчалигини, ипининг канақалигини, идиши қанақалигини (тўғри) айтса, кайтариб бер! Келмаса, (ёки нотўғри айтса) фойдаланавер" дедилар".
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 12:26


ИККИ ЁКИ БИР ҚИЗ БОҚҚАН КИШИ

Албатта, болага меҳр-муҳаббат кўрсатиш, унга нисбатан ўзини масъулиятли деб билиш нафақат инсон зотига, балки барча жонзотларга Аллоҳ таоло ато қилган хислатлардан биридир. Аммо бу туғма туйғуни тўғри ривожлантириш ва ундан тўғри фойдаланиш лозим.
Ана шу масалада Ислом таълимотлари бошқалардан устун туради. Фарзандга нисбатан ота-она қилиши лозим бўлган ишлар Исломда одат мартабасидан ибодат мақомига кўтарилади.
Инсоният тарихининг Исломдан олдинги босқичи - жоҳилият даврида бу масала ҳам бошқалари каби инсон зотига ор-номус бўладиган шармандали ҳолатга келиб қолган эди. Бу борада фақат биргина мисол билан кифоялансак етарли бўлар, деган умиддаман. Жоҳилият аҳли қиз фарзандни ор деб билар ва уни тириклай кўмиб юборишни ўзига эп кўрар эди.
Мазкур жоҳилий одатга қарши ўлароқ, Ислом жумладан, қуйида ўрганиладиган ривоятларда келадиган таълимотларни тақдим этди.
Турли сабабларга кўра ҳаётимизда бир оз эътиборсизликка учраган бу масалани аҳамият билан ўрганишга ҳаракат қилайлик.
Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади", дедилар.
Албатта, уч қизни туғиб, тарбиялаб, вояга етказиш осон иш эмас. Аммо бу машаққатли иш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда қилаётган мукофотлар ҳам оз эмас.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уч қизни тарбиялаш катта савобли иш экани.
2. Қизлар тарбиясида сабр кераклиги.
3. Қизларни кийинтириш савобли иш экани.
4. Қизлар қиёмат куни уларни боқиб, катта қилган ота-оналари учун дўзах ўтидан парда бўлишлари.
Шураҳбийлдан ривоят қилинади:
"Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон кишига иккита қиз берилган бўлса, у уларни яхши парвариш қилса, қизлари уни албатта жаннатга киритади", дедилар".
Шарҳ: Аввалги ҳадисда "учта қизни тарбияласа", дейилган эди, бу ҳадисда эса "иккита", дейиляпти. Демак, иккита қизни тарбиялаб, вояга етказиб, ўз вазифасини гўзал равишда бажарган ота-она ҳам, иншааллоҳ, жаннатий бўлар экан.
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг учта қизи бўлса, уларни бошпана билан таъминласа, моддий таъминотини қилса, уларга раҳм-шафқат кўрсатса, ана шу одамга албатта жаннат вожиб бўлади", дедилар.
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
"Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?" деди.
"Иккита бўлса ҳам", дедилар".
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам фарзандларни, айниқса қиз фарзандларни яхши парвариш қилган, яхши тарбия берган, нафақасини ўрнига қўйган кишига жаннат ваъдаси борлигини таъқидлаб келмоқда.
Бу ҳадиси шарифда аввалги иккала ҳадисдаги маънолар бирданига таъқидланмоқда.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 12:21


Qora shim hikoyasi

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 12:21


Истиғфорнинг 40 хосияти 5-қисм

Зиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 12:19


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 12:18


Ғийбатнинг муолажаси

Имом ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ: “Ғийбатнинг муолажаси шуки, ғийбат қилувчи инсон ғийбати билан Аллоҳнинг ғазаби ва қаҳрига рўбарў бўлишини, ҳасанотлари ғийбат қилинган инсонга ўтиб кетишини, агар ҳасанотлари бўлмаса, ўша ғийбат қилинган инсоннинг гуноҳлари бунга ўтишини ёдида тутса, тилини бировни ғийбат қилишдан тияди”, деди.

“Мухтасару минҳажул қосидин” асаридан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 09:11


Жаъфари Содиқ разияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: "беш хил кишини дўст тутма:

1) Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади.

2) Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди.

3) Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади.

4) Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади.

5) Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади". Шу ўринда у кишидан: "ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!" деб сўрашди. "Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тамаъ ва илинждир".

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 09:03


РУКУ ВА САЖДАДА АЙТИЛАДИГАН ТАСБИҲЛАР СОНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз пайти саждада “субҳана робиял аъла”ни етти марта айтса бўлади, деб эшитдим. Шу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждада айтиладиган тасбиҳлар тоқ бўлишлиги суннатга мувофиқдир. Шунга биноан сиз ёлғиз намоз ўқиётганингизда тасбиҳларни тоқ қилиб беш, етти, тўққиз ёки ўн бир марта айтишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 09:03


ЧАҚАЛОҚНИ СЎРҒИЧИНИ ОҒИЗГА СОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен бир гап эшитдим чақалоқни сўрғичини яъни соскасини оғизга солиб бўлмас экан. Чақалоқ билан ака-ука бўлиб қолар экан. Шу ишни қилиш яхшимас экан. Бизнинг уйда жиянларимни соскаси тушиб кетса оғзимга солиб сўнг уларга бераман. Бу борада динимизда бирор кўрсатма борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз эшитган гап шаръий асосга эга эмас. Нотўғри маълумот эшитгансиз. Шариъатимизда разоъат деган масала бор. Унга кўра бир бегона гўдак бегона аёлни эмса, эмизувчи аёл мазкур болага шаръан она ҳисобланди. Шунингдек, эмизувчи аёлнинг болаларига мазкур эмувчи бола ака-ука, ёки опа-сингил ҳисобланади.

Аммо сиз айтган суратда гўдакнинг сўрғичини кимдир оғзига солиб, сўнг гўдакнинг оғзига солиб қўйса, улар ака-ука бўлиб қолмайди. Сиз айтган гап “Разоъат” масаласини нотўғри тушунишдан ҳосил бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 07:01


#Диний_савол_жавоб

Россияга ишга келганлар хизмат сафарига чиқса намозларни қаср қилиб ўқийдими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 05:16


#Jangchi

Жангчи 2-БОБ

Муаллиф: Акром Малик
Мутоала: Абдукарим Мирзаев
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉🏻 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 04:22


Мана, ҳақиқий романтика...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

28 Oct, 04:22


Деҳқон ва шайх ҳақида ривоят...

👇👇
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 12:18


Қуръони каримда баёни келган очликнинг ҳолатлари (луғавий таҳлил)

1. Ал-жууъ. Тўқликнинг зидди бўлган таомга ўта муҳтожлик. “У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир”, Қурайш сураси, 4-оят.

2. Ал-хососа. Егуликка тўймаслик, (ярим очлик). “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9- оят

3. Ас-сағабу. Ўта чарчоқ ва силласи қуриш билан бирга очлик. “Ёки очарчилик кунидан таом беришдир...”, Балад сураси, 9-оят.

4. Ал-махмасату. Қоринни таомдан холилиги. Очарчилик. “Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса..”, Бақара сураси, 173-оят.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 12:16


Истиғфорнинг 40 хосияти 3-қисм

Зиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor

👉🏻 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 12:16


Раҳмоннинг муҳаббатидир олий мартаба

Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унутилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а:
«Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» (Тоҳо сураси, 84-оят.)
Савоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 12:15


Tujjor va to`tiqush hikoyasi

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 12:12


Umarning o‘limi

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 08:31


БОЛА НЕЧА ЁШГАЧА ЭМИЗИЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Боламизни неча ёшда сутдан чиқаришимиз керак? Баъзилар 2 ёшгача дейишди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болани туғилганидан бошлаб икки ёшгача эмизилади, бундан сўнг эмизилмайди. Агар болага зарар қилмаса, ота-она ўзаро келишиб икки ёшгача болани сутдан чиқаришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 08:31


НАМОЗ ПАЙТИДА НИГОҲ БУРИЛИБ КЕТСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бугун пешиннинг фарзида имомга иқтидо қилиб 2-ракатда "аттаҳият"ни ўқиб тураётганимда оёғим қайрилиб нигоҳим билан саждадан бошқа ёққа қараб юбордим. Намозим намоз бўлдими? Ойдинлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нигоҳ ёки юзингиз бурилиб кетса зарари йўқ, намоз дуруст бўлади. Лекин одамнинг кўкраги қибладан бурилиб кетса, намоз бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 07:00


#Диний_савол_жавоб

Ишхонада шароит йўқлиги туфайли фақат бомдодни ўқиб қолган намозларни кечқурун қазо қилиб ўқиб олсам бўладими?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 05:38


📖 Qachon Qur'on tilovat qilinsa, unga quloq solinglar va jim turinglar, shoyad, rahm qilinsangiz.  A'rof surasi 204 - oyat

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 05:08


#Ҳадис

الإمام علي بن أبي طالب قال: “ليس اليتيم من مات والده إن اليتيم يتيم العلم والأدب”.

Али ибн Аби Толиб шундай дедилар: "Ота-онасидан айрилган одам етим эмас, балки ҳақиқий етим илм ва одобдан айрилган одамдир".

Шарҳ:
Ҳа, илмдан узоқ ва одобдан йироқ бўлиш катта бир мусибатдир. Аллоҳ таоло барчамизни илм ва одоб аҳлидан қилсин.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 05:01


Мутафаккирлар 30-қисм

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 03:47


Иш юришмаслик ҳақида...

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 01:47


Аллоҳ таолонинг тенгсиз санъатига қоил қолмасдан иложингиз йўқ!

Чаён билан зирҳли танк орасида деярли фарқ йўқ.

- Чаён 2 кун нафас олмасдан сув остида тура олиши мумкин;
- 3 йил ҳеч нарса емасдан яшай олиши мумкин;
- 24 соат ўта юқори даражадаги музлаткичда қолгандан кейин ҳам яшаб кетиши мумкин;
- Чаён радиотўлқинга чидамли. Заҳар миқдори қанча ортса, радиотўлқинга чидамлилиги ҳам шунча ортади;
- Чаённинг заҳаридан атом бомбасига қарши вакцина тайёрланади;
- Чаённинг қони оқ бўлади. Бу суюқлик атом бомбаси туфайли очилган яраларни битиради, ҳужайраларни янгилаб қайтадан фаолиятини тиклашга ёрдам беради.

© Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 01:46


ماشاء الله،
Аллоҳ паноҳида асрасин, ислоҳ қилсин, ниятларимизни зурриётларимизни ислоҳ қилсин йигит ва қизларимизни ислоҳ қилсин. Уларни ёмонликдан асрасин васваса ва ёмон дўстларнинг ёмонлигидан асрасин.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 01:37


НАМОЗДА КЎРСАТКИЧ БАРМОҚНИ КЎТАРИШ
#намоз

632-CАВОЛ: Жамоат бўлиб намоз ўқиётганда бир нарсага гувоҳ бўламан. Баъзи одамлар, бармоқларини, айнан кўрсаткич бармоғини кўтариб қўйишади. Бу одат бидъатми ёки суннат? Умуман олганда нега бундай қилишади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал – киши намозда ташаҳҳудни ўқиш учун ўтириб, “Лаа илааҳа иллаллооҳу” калимасини айтиш чоғида ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғини юқорига кўтариши бўлиб, уни “Ишораи саббоба” деб аталади. Кўрсаткич бармоқ араб тилида “саббоба” дейилади. Мазкур ишора ушбу бармоқ билан бажарилгани учун “ишораи саббоба” деб номланган. У баъзи ҳанафий уламоларимиз фикрига кўра намоздаги суннат амаллардан саналади.

Унинг кўриниши ўнг қўл бармоқларидан ўрта, жимжилоқ ва номсиз бармоқни букиб, бош бармоқнинг бошини ўрта бармоқнинг четига қўйилади ва кўрсаткич бармоқ билан ташаҳҳуддаги “Ла илаҳа” жумласини айтганда кўтариб, “Иллаллоҳ”да туширилади. Яъни, “илоҳ йўқ” деган жумлаларни талаффуз қилиш асносида ишора қилиб, “Фақатгина ёлғиз Аллоҳ бор” жумласини талаффуз қилишда кўрсаткич бармоқ тушурилган бўлади ва бу билан сўз билан феълни ўртаси бир-бирига мувофиқ бўлиши таъминланган ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, бу амал билан Аллоҳнинг яккаю ягоналиги банда эътиқодида, сўзида, ҳаракатида жамланганини ифода этилади. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда (ташаҳҳудга) ўтирсалар ўнг кафтларини ўнг сонларининг устига қўйиб, бармоқларини йиғар ва кўрсатгич бармоқлари билан ишора қилар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ишораи саббоба масаласи ҳанафий мазҳабимиз уламолари ичида ихтилофли масаладир. Бир қанча уламолар бу ишора қилинмаслиги зикр қилинган. Бошқа бир қанча олимларимиз ишораи саббоба эркак ва аёлларга баробар намоздаги суннат амаллардан, дейдилар. Шундай экан, бу масаланинг ечими, ҳар бир намозхон биринчи устози қандай ўргатган бўлса, шундай ўқисин. Намозни китобдан ўрганиб олган бўлса, ўзи яшайдиган жойнинг урфига қарасин. Бу ишни қилганлар қилмаганларни, қилмаганлар қилганларни маломат қилиб, жанжал ва ихтилоф келтириб чиқармасин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 01:37


АЁЛ ОИЛАНИНГ ЯГОНА БОҚУВЧИСИ БЎЛСА ИДДА ЎТИРАДИМИ?
#идда

631-САВОЛ: Аёл киши “идда” сақлаш вақтида уйдан чиқмаслиги ҳақида ўқиб қолдим. Агар аёл оиланинг ягона боқувчиси бўлса, унда нима қилиши лозим? Бундан ташқари ёши етмишга яқинлашган аёллар ҳам “идда” сақлаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
“Идда” - “санаш” маъносидаги сўздир. Шариатимизда идда – талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёл кенглик ва енгиллик ваъда қилинган пайтни кутиб турадиган муддатдир.

Идданинг ҳикмати: биринчидан, эридан ажраган аёл ҳомиладорми-йўқми аниқланади, бу билан насл аралашиб кетиши олди олинади. Иккинчидан, ўлган эрнинг ҳурмати бажо келтирилади. Учинчидан, эр билан бирга ўтказилган оила ҳаётининг ҳурматидан ҳам идда ўтирилади.

Эри ўлган ҳар бир аёл умр йўлдоши ҳурмати учун тўрт ой ўн кун идда ўтириши вожиб бўлади.

Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар” (Бақара сураси, 234-оят).

Мўминларнинг онаси Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом «Аллоҳга ва охират кунига иймони бор аёлга ўлган киши учун уч кундан ортиқ аза тутиш ҳалол эмас. Магарам эрига тўрт ою ўн кун аза тутади», – деганлар.

Эри ўлганидан кейин идда ўтираётган аёл ҳожати тушса, озиқ-овқати ва тирикчилигини таъминлаши учун кўчага чиқса, бунга шариатда руҳсат берилган. Фақат кечаси ўз уйида тунаши шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

26 Oct, 01:37


#Ҳадис_323

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб у айтган нарсани тасдиқласа Мухаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

25 Oct, 12:19


Насуҳ тавбанинг хосияти

Катта шайхлардан бири йўлда кетаётиб, баҳслашиб турган йигитларни кўрди. Шайх уларнинг ёнларига етгач, улардан бири: «Ҳазрат, бизга икки киши ҳақида шариат ҳукмини баён қилиб берсангиз, бири асло гуноҳ қилмаган, иккинчиси гуноҳ содир этган, кейин «насуҳ» тавбасини қилган, буларнинг қайси бири Аллоҳ таолонинг ҳузурида афзалроқ бўлади? Улардан қайси бирининг қалбига Аллоҳ таолонинг хос назари тушади?» дебди. Шунда шайх: «Мен газлама тўқийман, газламанинг узун иплари бўлади. Агар бирор ип ечилиб кетса, уни боғлаб қўяман, сўнг яна ечилиб кетмасин деб шу ипнинг мулоҳазасини қилиб юраман. Шу маънода эҳтимолки, Рабби билан алоқаси узилганидан кейин «насуҳ» тавба этиб яна уни боғлаган гуноҳкор кишининг қалбига у яна узоқлашиб кетмаслиги учун шояд Аллоҳ таолонинг хос назари бўлса», деб жавоб берибди. Субҳоналлоҳ!

Насуҳ сўзи луғатда самимий, чин кўнгилдан маъноларини англатади. Шу мазмунда бирор гуноҳни асло қайтиб қилмасликка азму қарор қилиш ўша маъсиятдан насуҳ тавба қилиш ҳисобланади. Баъзи уламолар: «Насуҳ тавба деганда киши ичида ҳам, ташида ҳам тавба қилган гуноҳининг бирор асарини қолдирмаслиги тушунилади», деганлар.

“Тасаввуф ва нафс тарбияси” китобидан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

25 Oct, 12:18


Истиғфорнинг 40 хосияти 2-қисм

Зиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

25 Oct, 12:17


Bilim haqida bilganlarim

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 12:30


САЙЙИДИНГ БИЛАН УЧРАШИШ ЎЗ ҚЎЛИНГДА

Саййидинг билан учрашиш ўзингнинг қўлингда экани сенга иззат ва шараф учун кифоя қилади. Таҳорат оласану, учрашишни ният қилиб "Аллоҳу акбар" десанг, Аллоҳ азза ва жалла билан бирга бўласан. Бу учрашувда учрашув жойи, учрашув вақти, учрашувнинг қанча вақт давом этишини сен белгилайсан. Учрашув мавзусини ҳам сен танлайсан. Қачон ўзинг хоҳлаб учрашувни якунламагунингча Роббинг ҳузурида бўлаверасан.
Энди дунёдаги машҳур, юқори мансабли кишилар билан учрашишингни тасаввур қил. Қанча машаққат ва қийинчилик билан учрашасан. Учрашгунингча қанча тўсиқлару, қўриқчиларга рўбарў бўласан. Ундан ташқари учрашув вақтини ҳам, учрашув жойини ҳам сен белгиламайсан. Учрашув мавзуси ва ундан бошқа нарсаларни ҳам сен танлай олмайсан!....


«Ҳикматлар чашмаси»дан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 12:30


Тобеинлар ҳаётига чизгилар 3-қисм

Урва ибн Зубайр «Бир ишқ ҳикояси»

Муаллиф: Абдукарим Мирзаев

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 12:28


Yig`latadigan latifa. Qalb ko'zini ochadigan vaqt keldi azizlar.

👉 @ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 12:27


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 08:24


БИР НЕЧТА МАСЖИДДАН АЗОН ЭШИТИЛГАНДА НАМОЗНИ ҚАЙСИ ВАҚТДА ЎҚИШИМ ЖОИЗ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишимдан олдин бизга тўрт-бешта масжиддан азон овози бирин-кетин эшитилади. Мен намозни қайси вақтда ўқишим жоиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир нечта азон эшитилганда, азонни эшитиш, унга жавоб қайтариш ва дуо қилиш каби динимизда тарғиб қилинган амалларни биринчи азонда бажариш билан кифояланиб, намозни ҳам биринчи азондан кейин адо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 08:24


ТАҲОРАТДА БУРУННИ ЧАЙМАСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олганда бурнимни муболаға қилмасдан ювсам ҳам ачишиш бўляпти. Рўзам очилиб кетмаслиги учун бурунни чайишни тарк қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ғусл учун бўлса албатта чайқаш шарт қилинади. Таҳоратда эса бурунни чайқаш суннат амал. Лекин мутлақо тарк қилиш мумкин эмас. Тарки суннат бўлади. Иложини қилиб енгил бўлсада чайқашлик суннатга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 07:03


#Диний_савол_жавоб

Намозни пичирламасдан, ичида ўқиш хатоми?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 05:33


•Тақдирдан қочолмайсан қочган еринг ҳам тақдирдир.

©Шамс Табризий

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 05:32


“Ey Odam bolasi, shaytondan ehtiyot boʻl, chunki u eski, sen esa yangisan.
U bekorchi, sen mashgʻulsan.
Uning himmati bitta, u ham boʻlsa seni halokatga duchor qilish, sening himmating esa koʻpdir.
U seni koʻradi, sen esa uni koʻrmaysan.
Sen uni unutasan, u esa seni unutmaydi"


©Yahyo ibn Muoz

@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 05:29


Мутафаккирлар 24-қисм

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 05:27


Касб-кор қилиш ҳақида...

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 02:09


"Бу Аллоҳнинг яратганидир!"

Япония денгизларидан бирида бир-неча йиллардан
бери олимларни ҳайратга солиб келаётган ушбу расм
қандай пайдо бўлаётгани кашф қилинибди, расм
муаллифи манабу балиқ экан, у аёл балиқни ўзига чорлаш учун шундай расм чизар экан.

Балиқ исми: Пуффер

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 01:49


Тафаккур қилгувчиларга оятларда аломатлар бордир!

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 01:36


17 Robius soniy 1446-yil hijriy
2024 yil 20-oktabr yakshanba milodiy

#KUN_OYATI

"Ayting: 'Ey o‘zlariga zulm qilgan bandalarim! Allohning rahmatidan noumid bo‘lmanglar. Albatta, Alloh barcha gunohlarni mag‘firat qilur. Albatta, U kechiruvchidir va rahmlidir.'". (Az-Zumar surasi, 53-oyat)

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 01:36


#дуо
Сабр қилувчиларнинг дуоси

Дуонинг арабча матни:

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسۡرَافَنَا فِيٓ أَمۡرِنَا وَثَبِّتۡ أَقۡدَامَنَا وَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Ўқилиши: “Роббанағфир лана зунубана ва исрофана фий амрина ва саббит ақдамана вансурна ъалал қовмил кафирийн.”

Маъноси: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишларимиздаги исрофларимизни Ўзинг кечиргин, собит қадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин.” (Оли Имрон сураси 147-оят).

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 01:34


САБРНИНГ МУКОФОТИ

Ҳазрати Имрон бин Ҳусайн розияллоҳу анҳу улуғ саҳобийдирлар. Биқинларига бир ярачиқиб ўттиз икки йил узлуксиз ўша жароҳат билан азобландилар. У киши чалқанча ётар, ҳатто ёнбошларига ўгирила олмас эдилар. Ўттиз икки йил мобайнида еб-ичиш ҳам, ибодат қилиш ҳам, қазойи ҳожат ҳам чалқанча ётган ҳолатда бўлар эди.
Бир тасаввур қилиб кўринг, ўттиз икки йил фақат бир ҳолатда қимирламай ётиш, инсон учун нақадар машаққат, нақадар оғир беморлик? Шундай беморлик ҳолатида бўла туриб ҳам чеҳраларида шу даражада қувноқлик ифода этиб турар эдики, бирор соғлом кимсага бундай юз насиб бўлмаган. Одамлар бундан ҳайратланиб айтардилар: “ Беморлик шу даражада оғир, неча йиллар ўтиб кетди, ёнбошлаб ўгирила олмайдилар, юзларига боқинг, шундай қувноқки, соғлом кимсалар юзида бундай қувноқлик йўқ, Ҳазрат! Бу қандай ҳолатки, беморлик оғир бўлишига қарамай, юзингизда шундай қувноқлик ва беғуборлик бор, бу ҳолат соғлом кимсалар юзида йўқ? деб сўрашди . У киши шундай дедилар: “Бемор бўлганимда, мен сабр қилдим ва шундай дедим: Бу беморлик Аллоҳ таоло тарафидан менга туҳфадир. Аллоҳ таоло мен учун айнан шуни фойда деб билибди, мен ҳам бунга розиман.Бу сабр эвазига Аллоҳ таоло менга шундай мукофот бердики, ётган жойимда ҳар куни фаришталар билан сўрашаман. Менга ғайб оламини зиёрат этиш насиб бўлди. Ғайб менга фош қилинди. Қайси беморга ғайб фош қилинса ва фаришталарнинг қатновини сеза бошласа, у учун энди соғлом бўлишни ҳохлаши мусибатдир? дедилар. Шу сабабли беморлик минг даражага сабаб бўладиган неъматдир”.
Хулоса шуки, Исломнинг хусусияти, соғлом кимсага соғломлигида тасалли беради ва соғлом пайтида соғлигини қадрлашга буюради. Беморга эса: “Сенинг бу беморлигинг Аллоҳ таологача етишлик воситасидир. Агар касаликка сабр қилсанг ва бундан савоб умид қилсанг, бу ҳолатга сабр қилувчи ва рози бўлсанг, сенга жуда юксак даражалар бўлади” дейди.

«Ҳикматлар»дан.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 01:32


ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ВА КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
#закот

619-САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас).

Юқорида санаб ўтилганлардан “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд эмас.

Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир.

Кимларга закот берилмайди:

Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бой кишиларга;
2. Бошқа дин вакилларига;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар, яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 01:32


ЭМЛАШ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?
#рўза

620-САВОЛ: Шу кунларда юртимизда короновирусга қарши оммавий эмлаш ишлари кетмоқда. Бу иш Рамазон ойида ҳам давом этади. Кундузи олинган эмлаш рўзани бузадими, йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кундаги тўрт мазҳаб уламолари тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Чунки рўзани еб-ичиш маъносидаги нарсалар бузади. Еб-ичиш эса одатий йўллар орқали бўлади. Тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган. Бу ҳақда “Ал-Фатово ал-ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمَا يَدْخُلُ مِنْ مَسَامِّ الْبَدَنِ مِنْ الدُّهْنِ لَا يُفْطِرُ هَكَذَا فِي شَرْحِ الْمَجْمَعِ

“Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. “Шарҳул Мажмаъ”да шундай келтирилган” Иқтибос тугади.

Энди айнан коронавирусга қарши эмлашга келсак, у ҳам тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири. Бунинг устига озиқлантирувчи эмас. Юқоридаги фатволарга биноан рўзадор ҳолда ҳам уни олиш жоиз, бу иш рўзани бузмайди.

Рамазон ойида эмлашга тўғри келиши сабабли бу масалада бир қанча фатво уюшмалари ўз фатволарини эълон қилишди. Жумладан: Кувайт вақф вазирлиги, Иордания фатво уюшмаси, Саудия умумий муфтийси ва катта уламолар ҳайъати раиси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Азҳар халқаро электрон фатво маркази, "Дорул ифто" (Миср) фатво маркази рўзадор киши эмлаш олиши рўзани бузмаслигига фатво бердилар. Чунки рўзани бузувчи нарсалар одатий йўллардан кириб, ошқозонга етиб боради. Эмлашда эса еб-ичиш маъноси йўқ ва у одатдаги йўллардан танага кирмайди. Балки ноодатий бўлган тери остидан кириб боради. Бу рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

20 Oct, 01:32


#Ҳадис_317

📚Расулуллоҳ ﷺ аёлларнинг либосини киювчи эркакни ва эркакларнинг либосини киювчи аёлни лаънатладилар

Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


@ALRISALAH_UZ

ALRISALAH | ibratli kanal

19 Oct, 12:30


Фарзандларнинг ота-онасини хаққига қилган дуоси албатта ижобат бўлади.

Сиз хам фарзандларингизга тўғри дуо қилишни ўргатинг.

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ