آخرین پست‌های Yo'lovchi (@umidaaziz) در تلگرام

پست‌های تلگرام Yo'lovchi

Yo'lovchi
Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги.
1,424 مشترک
5,864 عکس
1,796 ویدیو
آخرین به‌روزرسانی 12.03.2025 07:37

کانال‌های مشابه

Hubbuna
20,661 مشترک
Olim bolajon
3,213 مشترک
Sarvinozdan chizgilar
2,844 مشترک

آخرین محتوای به اشتراک گذاشته شده توسط Yo'lovchi در تلگرام

Yo'lovchi

11 Mar, 08:49

326

#ўзимга_таскин

Албатта муваффақ бўласан. Чунки руҳингдаги нур атрофингдаги зулматдан кучли...

@umidaaziz
Yo'lovchi

10 Mar, 14:13

415

Ифторда сабрлар гўзалдир,
Сабрга ажрлар гўзалдир.
Роббимнинг энг буюк неъмати,
Рўзадорга Раййон афзалдир!

©️Алломахон Хакимова

Ифтор лаҳзалари хайрларга васила бўлсин!

✍️@umidaaziz
Yo'lovchi

09 Mar, 18:19

456

Бирор масалада қайғураётган кишини шукр қилишга мажбурлаш, унинг дардига малҳам бўлмайди. Аксинча, кишини ўзини айбдор ҳис қилшига сабаб бўладиган ташаббус. Катта эҳтимол билан шукрга мажбурланаётган киши "Шу ҳолимга ҳам шукр қилишим керак, лекин буни ҳис қилолмаяпман, худо урсин! Қанчалик нотавонман. Иймоним ҳам заиф экан" деб ўзидан ёзғиради.

✍️@umidaaziz
Yo'lovchi

09 Mar, 13:30

473

Кароҳат пайтида кўзим илиниб, кўрган тушларим :
Yo'lovchi

08 Mar, 07:58

534

Югуриб ҳам ошиб ўтилмайдигандек туюлган ҳар қандай йўлни энди оҳиста юрган ҳолда ортда қолдирмоқдамиз. Бир пайтлари белимизни синдириб, букримизни чиқаради, деб ўйлаган ҳар бир дардни Аллоҳ шундай чиройли енгиллатмоқдаки, қаерда ортмоқлаб олганимизни ҳам унутиб қўямиз. Бу ер дунё, йўловчим, қаерда бир гул кўрсанг, атрофи тиканзор бўлади...

✍️@umidaaziz
Yo'lovchi

08 Mar, 06:55

552

#қизимга_айтганларим

...ва кимнидир ёнида ярашиш учун нурингни сўндирма!

✍️@umidaaziz
Yo'lovchi

07 Mar, 18:27

527

Қуёш қувди сўнгги қорайган қорни,
Еллар келтирдилар унут ифорни.
Лек кўнглим илимас, гулламас кўнглим,
Мен нима қиламан сенсиз баҳорни!?

Боғда бинафшалар таратади бўй,
Қушлар чуғурида илоҳий бир куй,
Аммо юрагимда муздай совуқ ўй
Мен нима қиламан сенсиз баҳорни?!

Осмон ой пиширар юлдузга қориб,
Куртаклар қиқирлар новдани ёриб,
Айтгин, кимга борай, кимга ёлвориб,
Мен нима қиламан сенсиз баҳорни?!

Бир оқшомда бўйга етар бодомлар,
Оппоқ бўлиб тўйга етар бодомлар,
Минг ошиқни сархуш этар бодомлар
Мен нима қиламан сенсиз бахорни?!

Ариқ лабларида уйғонар ялпиз,
Бойчечак қитиқлар шаффоф саҳарни,
Нега индамайсан гапиргин, ҳой қиз
Мен нима қиламан сенсиз баҳорни?!

©️ Воҳид Луқмон

✍️@umidaaziz
Yo'lovchi

07 Mar, 17:02

642

Туркияда яшаётганим сабабли русчам шевага тортиб кетяпти 🥰

@umidaaziz
Yo'lovchi

07 Mar, 09:50

665

Кўтара олади, дея ўзингдан оғир юкларни бўйнинга юклашади. Ҳатто бу ишларини шу қадар маҳорат, устомонлик билан қилишадики, кўтаролмайман, дейишга уяласан баъзан...

@umidaaziz
Yo'lovchi

06 Mar, 13:11

699

Не синовларни меҳмон қилдим, билсанг эди. Ҳамда ҳеч ҳисобда йўқ эди. Яхшиям кўнглимни илитадиган дуолар бор экан...

#дуо

Аллоҳим, тилимга туширган дуоларнинг ижобати остонада эканига шубҳам йўқ..!

✍️@umidaaziz