Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал! @toshkentprokuraturasi Channel on Telegram

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

@toshkentprokuraturasi


Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali

------------------

Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент

Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali (Uzbek)

Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali - bu Toshkent shahri prokuraturasi tomonidan ishlatiladigan rasmiy kanaldir. Kanal orqali Toshkent shahri prokuraturasining so'nggi yangiliklari, xabarlar va ma'lumotlariga tez olishingiz mumkin. Bu kanal prokuratura faoliyatining transparensiyasini ta'minlash, fuqarolarga ma'lumot berish va ular bilan o'zaro aloqani mustahkamlash maqsadida tuzilgan. Agar siz Toshkent shahar prokuraturasining faoliyatini tez va aniq bilib olishni istasangiz, ushbu Telegram-kanaliga obuna bo'ling va eng so'nggi ma'lumotlardan xabardor bo'ling. Bu kanal orqali sizga Toshkent shahar prokuraturasi tomonidan taqdim etilayotgan xizmatlardan va faoliyatlaridan to'liq foyda olishingiz mumkin.

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

21 Nov, 15:22


Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ қабулхонаси раҳбарияти билан ҳамкорликда Шайхонтоҳур тумани сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда электр энергияси масалалари, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғликни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари алоҳида назоратга олинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

21 Nov, 11:57


Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев ва туман ИИО ФМБ бошлиғи О.В.Ходжаев томонидан Инвестиция дастури асосида тумандаги 33, 326-сонли давлат мактабгача таьлим ташкилотлари ва 1-сонли БЎСМга қарашли бассейнни қурилиш-таъмирлаш ишлари ахволи ўрганилди.
Бунда, пудратчилар, лойиҳачилар ва давлат назоратини амалга оширувчи маъсуллар билан суҳбатлашиб ташриф буюрувчиларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитларни яратиш, қурилиш-таьмирлаш ишларини тўлиқ, сифатли ва ўз муддатида бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

21 Nov, 11:18


Янгиҳаёт тумани прокурори Т.Б.Хусанов томонидан туманидаги Иссиқлик қозонхоналарида ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларга куз-қиш мавсумида иссиқлик таьминотини узлуксиз етказиб берилишини таъминланиш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш  бўйича мутасаддиларига тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

21 Nov, 10:07


Жиноятчиликни олдини олиш бўйича жиноят муҳокамаси Яшнобод тумани 2-секторга бириктирилган “Махмур” ва "Парвоз", маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва маҳалла фуқаролари иштирокида ўтказилди;

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга, жамоатчилик иштирокида жиноят ва унинг салбий оқибатларни муҳокама қилиб бориш ҳам содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

Яшнобод туман прокурори 2-сектор раҳбари З.Р.Зиядуллаев томонидан ҳудудларда ўтказилаётган жиноятчилик муҳокамаси тадбирлари ҳам айнан шу мақсадларга қаратилган

Маҳалла фуқаролари ва мутасаддилар иштирокида маҳалла ҳудудида содир этилган фирибгарлик, ўғирлик жиноятлари муҳокама этилди.

Учрашувда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги тарғибот ишларини кучайтириш, фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб боришга келишиб олинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

21 Nov, 10:06


Шайхонтоҳур туман прокурори 2-сектор раҳбари А.А.Азимов сектор ҳудудида яшовчи ёшлар билан учрашув утказилди. Учрашувда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди. Топшириқлар ижроси туман прокурорининг назоратига олинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

21 Nov, 09:13


Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев томонидан тумандаги барча сектор котиблари, коммунал бўлими ва уй-жой инспекцияси ходимлари иштирокида секторлар фаолиятини самарали ташкил қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда секторларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича фаолиятида вужудга келаетган муаммолар, айниқса, бошқарув сервис компаниялари томонидан олиб борилаетган ишлар самарадорлигини кўтариш юзасидан масьуллар хисоботлари тингланиб, тегишли топширик ва курсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.