Бугун Бухоро вилояти ҳокимнинг ўринбосари лавозимидаги фаолиятимни расман якунладим. 2020 йил апрел ойидан шу кунга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида соҳа фидойилари билан кўплаб эзгу ишларни амалга оширишга эришдик. Президентимиз ва ҳукуматимиз қўллови, ташаббуси билан юзлаб ижтимоий соҳа обеъктлари қайта қуриб фойдаланишга топширилди. Соғлиқни сақлаш муассасалари таъмирланди. Янги олий ўқув юртлари қиёфа очди. Нуфузли халқаро спорт ва фан олимпиадаларида ёшларимиз муносиб ўринларни эгаллаб, юртимиз байроғини баландларга кўтарди. Буларнинг барчасига албатта, халқимизнинг қўллови, устозларнинг самарали меҳнати ва давлатимизнинг ижтимоий соҳага бўлган эътибори сабабли эришмоқдамиз.
Биз қайси лавозимда бўлмайлик албатта шу юрт манфаати учун меҳнат қилишни ўзимизга фахр деб биламиз.
Лавозимга янги келган раҳбар, ёш ва тажрибали Oдилов Бахтиёр Алишеровичнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайман.
Ҳурмат ва эҳтиром билан
Мирали Ҳамроев