#намоз
❓CАВОЛ: Мен 15-20 йилдан бери намозимда зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтар эдим. Айтилмаслигини яқинда билдим. Дугоналарим намозларим бузилганини, қайтадан ўқишим кераклигини айтишмоқда. Ҳақиқатан шундайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш билан намоз бузилмайди. Тўғри, кўпчилик уламоларнинг фатволарига кўра Фотиҳа билан зам сура ўртасида “бисмиллаҳ” айтилмайди. Лекин барча уламолар зам сурадан аввал “бисмиллаҳ” айтиб қўйса, намоз бузилмаслиги ва макруҳ ҳам бўлмаслигида якдил фикрдалар.
Демак, бундай ҳолатда намозни қайта ўқиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво марказидан олинди.
Имкон қадар яқинларингизга улашинг, савобли ишга ҳисса қўшган бўласиз Ин Ша Аллоҳ
https://t.me/Mansurjondomla
● Telegram ● Instagram ●