ELT Community (Uzbekistan) @teacher_training_course Channel on Telegram

ELT Community (Uzbekistan)

@teacher_training_course


@GavharAripova

https://instagram.com/ms_aripovagavhar?igshid=MTNiYzNiMzkwZA==

ELT Community (Uzbekistan) (English)

Welcome to the ELT Community (Uzbekistan) Telegram channel! This channel is dedicated to all English language teachers and learners in Uzbekistan who are passionate about teaching and improving their English skills. Whether you are a seasoned educator or a beginner looking to enhance your teaching techniques, this channel is the perfect place for you.

The channel is run by @GavharAripova, an experienced English teacher who is committed to providing valuable resources, tips, and insights to the ELT community in Uzbekistan. With a background in education and a passion for language learning, Gavhar Aripova aims to create a supportive and collaborative environment where English language professionals can connect, share ideas, and grow together.

One of the highlights of this channel is the teacher training course offered by Gavhar Aripova. This course is designed to equip English teachers with the necessary skills and knowledge to deliver effective and engaging lessons to their students. By joining this course, teachers will have the opportunity to learn new teaching strategies, explore innovative approaches, and receive personalized feedback and support from an experienced instructor.

In addition to the teacher training course, the ELT Community (Uzbekistan) Telegram channel also serves as a platform for English language teachers to exchange resources, discuss best practices, and stay updated on the latest trends and developments in English language teaching. Whether you are looking for lesson plans, teaching materials, or professional development opportunities, this channel has you covered.

To stay connected with the ELT community in Uzbekistan and access valuable resources for English language teaching, be sure to join the ELT Community (Uzbekistan) Telegram channel today. Don't miss out on the opportunity to enhance your teaching skills, connect with fellow educators, and contribute to the growth of English language education in Uzbekistan. Join us now and become a part of this vibrant and supportive community dedicated to excellence in English language teaching!

ELT Community (Uzbekistan)

19 Nov, 15:36


Teach "as...as" (similies) with this song "Everything at once" by Lenka

https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

19 Nov, 15:33


Эртага "as ... as" иборасини ўқувчиларга тушунтириб бераман.
Бунинг учун мана бу қўшиқ ва қуйидаги воркшит керак бўлади.

YouTube дан ҳавола

https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

19 Nov, 15:27


Дилафру́з опам Хидоятова ҳам "ғилдирак ичидаги олмахон" ибораси билан сториз қўйибдилар. Биз ёлғиз эмас эканмиз, ўртоқла😄

ELT Community (Uzbekistan)

18 Nov, 15:47


Интервью саволлари

ELT Community (Uzbekistan)

18 Nov, 15:45


Ўғлим дадасидан интервью олди. Инглиз тилидан мактабда берилган уй вазифа☺️

ELT Community (Uzbekistan)

18 Nov, 09:59


https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

18 Nov, 09:59


🎼🎼🎼"Enjoy this day" song

https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

18 Nov, 08:52


Ҳордиқ қанчалик муҳим?

#tilga_ko'chgan_fikrlar

Охирги икки ой мен ўзимни худди ғилдирак ичидаги олмахондай ҳис қилдим. Аслида, мактабда соатим кўп эмас, лекин мактабда ўтказилаётган тадбир кетидан тадбир, фарзандларимнинг орқасидан ҳали ортопедга , ҳали ортодонтга, ҳали спортга, ёки бўлмаса қишки кийим олишга югур югурлар жуда одам силласини қуритиб қўяркан. Балки, бир ухлаб туриб дам олгандай бўласиз, лекин умумий ҳолат яхшиланиши учун ҳафтада бир кун ҳамма нарсадан - иш, ўқиш, телефон...кабилардан узилиб, тўлақонли дам олиш жуда муҳим экан. Шунда ишга нисбатан иштиёқ ва ижодкорлик туғилади, янги ва қизиқарли ғоялар кела бошлайди.

ELT Community (Uzbekistan)

16 Nov, 15:50


Бир куни..



.. бир доно кекса..



.. ҳеч нарса демабди...

ELT Community (Uzbekistan)

16 Nov, 09:55


Америкалик ҳамкасбимиз билан фикримиз икки хил чиқиб қолди.

Ҳаммаси мана бундай бошланди:
4- синф ўқувчиларимдан бири clever сўзининг superlative шаклини most clever деб ёзганини, мен cleverest деб тўғриладим. Лекин у Мисс Кетрин most clever деб ўргатганини айтди. (ҳозирча баъзи дарсларни америкалик ўқитувчи ўтаяпти)
Мисс Кетринга шу ҳақда айтгандим. У Америкада ҳеч қачон cleverest сўзини эшитмаган экан. Мен эса most clever сўзини бирорта китобда ўқимаганман.😄

ELT Community (Uzbekistan)

14 Nov, 10:02


Хайрли кун, қадрдонлар!🌺

Менда шунақа "Love board" бор. Ўқувчилар сўз билан айтиб, кунига минг марта қучоқлаб изҳор қилишганидан ортиб қолган севгиларини шу доскага ёзиб кетишади.
Болалар беғубор ва меҳр-муҳаббати чексиз учунлигига ҳам мактабда ишлашни ёқтираман.

Сизда-чи? Шундай "love board" ингиз борми?

ELT Community (Uzbekistan)

07 Nov, 09:02


Бу турдаги видеолар эса сўзларнинг тўғри талаффуз қилишинишини ўргатади.

ELT Community (Uzbekistan)

07 Nov, 08:58


Видеолар омонат🙏

ELT Community (Uzbekistan)

07 Nov, 08:57


Ўқувчиларим билан мана шунақа видеолар олаяпмиз.
Росса ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириб, ўқишга мотивациясини кучайтирар экан. Ўқувчилар видеода чиқишга қизиқиб, шунақа сўз ёд олишга тушиб кетишди.
"Ким кўп сўз ёд олса, ўшани видеога оламан", деб қўйсангиз бўлди. Сўзлар рўйхатини ҳам беришни унутманг.

ELT Community (Uzbekistan)

07 Nov, 08:49


Жуда зўр техникалар ва методларни ўрганаяпмиз.
Иншаоллоҳ, сизларга ҳам ўргатаман.

ELT Community (Uzbekistan)

31 Oct, 16:31


Ҳозирча, шулар!

Эртага мактабнинг охирги куними? Болалар зерикиб қолмаслиги учун шу ўйинларни ўйнатиб кўринг. Бутун таътилда сизнинг дарсларингизни соғиниб чиқишади.

Хайрли тун!

ELT Community (Uzbekistan)

31 Oct, 16:27


Бу ўйиннинг А1-А2 даражаларга мос тайёр материаллари қуйида👇
Лекин ўзингиз ўқувчиларингизга ва мавзуларингизга мослаб яратишингиз ҳам мумкин.

Аввал материалларни тайёрлаб оласиз:
1. 20 тача action verbs қоғозчаларда ёзиб, алоҳида кесилган бўлиши керак. Бир стол/парта устига face down қилиб қўясиз.
2. 20 та гаплар ёзилган карточкалар ҳам худди шундай кесиб тайёрланиши керак. Яна бошқа парта устига face down қилиб қўясиз.
Гапларда шу 20 та action verbs ишлатилиши керак. Лекин феъллар ўрнига ........ (бўшлиқ) қўйилади.

Ўқувчиларни икки гуруҳга ажратасиз.
Старт берганингизда ҳар бир гуруҳдан биттадан ўқувчи югуриб келиб, битта гапли карточкани олиб бориб, ўртоқларига ўқиб беради ва улар шу гапга тегишли сўз ёзилган қоғозчани топишлари керак.
Топишса, "стоп" дейишади. Ўқитувчи текширади. Тўғри бўлса, ўйин яна бошидан бошланади. Топа олмаган гуруҳ карточкани жойига қўяди.

Ўйин 10-15 дақиқа давом этади. Охирида гап ёзилган карточкалар саналади. Кимда кўп карточка бўлса, ўша гуруҳ ютади.

ELTCOMMUNITY

ELT Community (Uzbekistan)

31 Oct, 16:11


Brainstorming Race
ESL Brainstorming Game - Vocabulary and Spelling: Brainstorming, Writing Words - Group Work - Any Level - 20 minutes

Доскани иккига бўлиб чизиқ чизасиз.
Ўқувчиларни икки гуруҳга ажратасиз.
Ўқувчилар доскадан 4-5 қадам орқага тизилиб туриб олишади.
Доскага - тепасига битта мавзу ёзиб қўясиз.

Старт берганингизда, биттадан ўқувчи доскага югуриб келиб, ўша мавзуга тегишли битта сўз ёки гап ёзишлари керак. Қайтиб бориб, орқага туриб олишади ва биринчида турган ўқувчи сўз ёзади.

Бу ўйин учун вақт беришингиз ҳам мумкин (3 дақиқа) ёки энг биринчи саф бошига келгунча ўйгатишингиз ҳам мумкин.

Ҳар бир тўғри ёзилган жавоб учун 1 баллдан берасиз.

Бир- биридан кўчирмаслиги учун бир хил сўз ёки гаплар рўпарасида турган бўлса, ҳисобга олинмайди.

ELT Community (Uzbekistan)

31 Oct, 16:02


Brainstormers
ESL Brainstorming Game - Vocabulary: Brainstorming, Listing - Group Work - Any Level - 20 minutes

Бир неча хил категориялар ёзилган қоғозларни тайёрлаб олинг.

Ўқувчиларни 2-3 гуруҳларга ажратасиз.
Ҳар бир гуруҳга биттадан А4 қоғоз берасиз.

Столингиз устига битта категория ёзилган қоғозни қўйиб қўясиз.

Старт берганингизда, гуруҳлардан биттадан ўқувчи югуриб келиб, столдаги қоғозда ёзилган категорияни ўқиб олиб, ўртоқларига бориб айтиши керак.
Масалан:
"5 хил мева ёзинг."

Гуруҳ иштирокчилари тезлик билан ёзишлари керак ва "стоп" дейишлари керак.
Ҳамма ёзишдан тўхтайди ва ҳар бир тўғри ёзилган сўзга 1 балл берилади.
5-10 дақиқа ўйинни ўйнаш мумкин.

https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

31 Oct, 15:52


Alphabet Brainstorm
ESL Brainstorming Game - Vocabulary: Brainstorming, Listing - Group Work - Any Level - 20 minutes

Доскада қайтариш лозим бўлган 3-4 та мавзу ёзасиз.
Масалан:
1. Кийимлар
2. Ичимликлар
3. Феъллар

Категориялар ёнига 4 та ҳарф ёзасиз.
Ва ҳар бир ҳарфни 1 дан 4гача рақамлаб чиқасиз.
Масалан:
А-1 В-4 С-2 D-3

Ўқувчиларни икки-учта гуруҳга ажратасиз. Вақт белгилайсиз (5 дақиқа)
Ва категория танлайсиз.
Старт берганингизда, ўқувчилар ҳар бир ҳарфга иложи борича кўп сўз ёзишлари керак.
Вақт тугагач, ёзилган сўзларга ҳарф ёнидаги рақам ёрдамида балл берилади.
Баллар ҳисоблаб чиқилади ва ютган гуруҳ аниқланади.

https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

31 Oct, 15:45


Ассалому Алайкум, ҳамкасблар!
Юқоридаги сўровномадан ўтиб берганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман!❤️

Инглиз тили устозлари учун бир қатор жуда қизиқарли ўйинлар тайёрлаб қўйдим. Бу ўйинлар каттароқ ёшдаги тил ўрганувчилар учун (10 ёш+), teach-this.com сайтидан олинган.

Ўйинларни бошқа фан устозлари ҳам фанларига мослаб олишса бўлади.

Қани, кетдик👇

ELT Community (Uzbekistan)

31 Oct, 08:04


Идорамизда ишни КОФЕ☕️ билан бошлаймиз. Сизчи?😃

ELT Community (Uzbekistan)

29 Oct, 17:00


Бир ҳафта😰

ELT Community (Uzbekistan)

29 Oct, 05:04


Ўқувчиларга қўйиб берсангиз-у, ўқитувчисини ҳам шунақа слайм қилиб ўйнаса эканда...😄

ELT Community (Uzbekistan)

25 Oct, 08:21


"Шведский стол" учун қуйидаги китоблардаги машқлар айни муддао👇

ELT Community (Uzbekistan)

24 Oct, 11:28


This activity helps reduce tiredness after long writing tasks.

ELT Community (Uzbekistan)

24 Oct, 05:30


Drilling activity ёрдамида тўлиқ гапларни ўқувчи қулоғига қуямиз. Видеода кўриб турганингиздек, қўлингизни ўзингизга кўрсатсангиз, ўқувчилар сизни тинглайди, қўлингизни уларга қаратсангиз, улар гапни қайтарадилар. Бундай методика ҳам бирга бир ва ҳамда катта гуруҳларда бирдай самара беради.

ELT Community (Uzbekistan)

22 Oct, 04:43


Talking about flashcards using the method "Flash"

ELT Community (Uzbekistan)

21 Oct, 12:38


Азизлар, барчамизни Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан муборакбод этаман.🎉🎉🎉

Ўзбек тилимни жуда яхши кўраман, айниқса, она тилимда ёзилган шеърлар ўқишни❤️
Байрам муносабати билан сизларга бир шеър айтиб берай, дедим.
Мактабда росса шеърхон бўлганман. Баҳр-у байтларда энг кўп шеър айтадиган ўқувчилардан бири эдим.
Агар ифодали ўқий олмаган бўлсам, айбга буюрмайсиз.🙏

ELT Community (Uzbekistan)

19 Oct, 12:03


Бугун сизга яга бир зўр ғоя бермоқчиман:
Ўқувчилар янги иборани яхши эслаб қолишлари учун ўша ибора ишлатилган ҳолат ташкил этиш керак.
Масалан, видеода кўрсатилгандек, аввал иборани ўргатасиз, кейин эса ролга киришасиз☺️


https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

17 Oct, 11:45


"Can I borrow...?" иборасини тез ўргатиш

Аввал ўқитувчи мисол тариқасида кўрсатади. Кейин ўқувчилар бир-бирларидан сўрашади.

...Розиядан қаламини borrow қилмоқчи бўлиб, "yes, please" деса қайтариб берганимга неччи?😂


https://t.me/teacher_training_course

ELT Community (Uzbekistan)

16 Oct, 15:47


Чет эллик ҳамкасбларимиз - teacher trainerлар ўз воркшопларида росса қатнашувчиларни турғазиб, у ёқдан бу ёққа юрадиган activities ўтказишади. Менга ўзим trainee сифатида қатнашганимда шу турдаги машғулотлар ҳеч ёқмас эди. Лекин болалар видеодагидек у ёқдан бу ёққа юрадиган машғулотларни кўтаринки кайфият билан бажаришади. 🏃‍♀‍➡️🏃‍➡️🏃‍♀🏃

ELT Community (Uzbekistan)

16 Oct, 15:39


Эхх, асал қизим росса зўр гапириб бераётган эди...

Видеони тўхтатишимга нима сабаб бўлди?😄

ELT Community (Uzbekistan)

16 Oct, 12:34


Girl эканман🥰🥰🥰😂🙈

ELT Community (Uzbekistan)

16 Oct, 03:15


Бундай китобларни топиш учун узум маркет плейсга "Oxford read and imagine" деб қидирув берасиз.

ELT Community (Uzbekistan)

15 Oct, 10:25


Ўтган ҳафта "Clubs" мавзусидаги юнитни ўқувчилар билан тугатдик ва бугун юқоридаги саволлар, яъни easy IELTS questions ёрдамида савол-жавоб қилмоқчи эдим. Лекин Book Reading учун бериб юборган вазифани текшириб, ҳар бир ўқувчини алоҳида китоб ҳақидаги фикрини сўраб, савол-жавоб қилгунимча, дарс тугаб қолди.

Бундай китобларни узум маркетдан 55 000 - 70 000 сўм атрофида сотиб олишингиз мумкин.

ELT Community (Uzbekistan)

15 Oct, 06:28


"Clubs" мавзусида easy IELTS questions for Young learners

ELT Community (Uzbekistan)

14 Oct, 16:14


Irregular verbs

ELT Community (Uzbekistan)

14 Oct, 16:13


Who's or Whose?

ELT Community (Uzbekistan)

14 Oct, 16:13


O'clock ва half past иборалар

ELT Community (Uzbekistan)

14 Oct, 16:12


Ўқувчилар билимини тез текшириш учун саволлар тўплами

ELT Community (Uzbekistan)

10 Oct, 13:11


Кўпчилик инглиз тили устозлар негадир дарсда мақтов сўзларини она тилида ишлатишади. "Баракалла", "ёмон эмас" сўзлари ўрнига инглиз тилидаги иборалар ишлатилиши ўқувчининг сўз бойлигини ошишини таъминлайди, деб ўйлайман.

Мана сизга бир олам мақтов сўзлари:
Excellent
Outstanding
Superb
Fantastic
Remarkable
Awesome
Amazing
Incredible
Fabulous
Terrifiс
Top-notch

ELT Community (Uzbekistan)

09 Oct, 14:02


Ҳазиломуз видео😂😂😂