Жаннат гулим , ҳурлар ичра ҳурим аям ,
меҳри чексиз уммоним аяжоним шукурона кунингиз муборак бўлсин
Сиз сабаб ёруғ оламдан баҳраманд,
бахтдан маст,жигарларим ила шод-хуррам,
оилам,фарзандларим бирла бирдам гўзал яшамоқ бахтига муяссарман алҳамдулиллаҳ…
Сизни менга берган бениҳоя илтифотли зот аллоҳга беҳисоб,чексиз ҳамдларим
Сизга тилагим ҳамиша ҳақ назари,
ҳақ меҳри,ризолиги насибангиз бўлсин иллоҳ…
Дадажоним бирла аллоҳим байтларига чорласин-у,муносиб меҳмони айласин сиз қуёш-у,ойимни…
Қалбим узра қанча муҳаббатим
бор-ки ҳар зарраси сизга армуғон …
Ҳар машаққат-меҳнатингизга ҳақнинг ҳиммати ҳар дам ҳамроҳингиз бўлсин жоним аям…
Шукурона кунларингиз шуъри ҳамиша ёруғ ва порлоқ бўлсин…
Сизни борлингиз учун,борингиз учун раҳмат жаннат гулим аёжоним…
Сизни жудаям яхши кўраман💙
Шукурона кунингиз муборак Онажоним 🌷
Умрингиз ўзингиз каби гўзал ва мехрингиз каби чексиз бўлсин Мехридарё ОНАЖОНИМ
Бу табрик сизнинг табассумингиз учун деб Меҳр-муҳаббат ила
Farzandlari va yaqinlari nomidan qizi Ra'no Qilicheva
Сиз умрим, гавхари жаннатим онам,
Мехрибон қуёшим, давлатим онам,
Менга татирмиди, сизсиз дунёси,
Сиз борсиз, улуғвор савлатим онам.
Тунлари ухламай, бешиклар қучган,
Мен учун бедорлик оғусин ичган,
Айтинг, ким мени деб оромдан кечган,
Сиз каби бўлолмас, ўзгаси онам.
Йиқилсам, авайлаб, устимни қоққан,
Ёмон йиқилдинга деб, жовдираб боққан,
Кўз тегмасин деб, кўзмунчоқ таққан,
Оҳ қалби қуёшим, осмоним Онам.
Қарзимни узолмайман, икки дунёда,
Мехрингиз сочилган, юлдуз самода,
Кечиринг ранжитган бўлсам мабодо,
Юзларм гузалим, меҳрибон Она.
Кўмилиб яшамай, майли тиллога,
Илтижо қиламан, йиғлаб Оллохга,
Ниятим, олиб борай Маккатиллога,
Юзлари нурафшон, осмоним онам.
Оёғингингиз остида, остона бўлиб,
Сада райхонлар, хидига мастона бўлиб,
Тиззангизга гўдакдек, бошимни қўйиб,
Аллангиз тингласам, майлими она.
Юрагим кетдида, бугун бир тўлиб,
Яхши сўз топмадим, бир киз бўлиб,
Ҳаёлимда турибсиз, менга кулиб,
Фаришта юзлигим, мехрибон Онам.
ТАБРИКНОМАЛАР