Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
— Вооой “сохранит” қилмагандим!
— Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
— Эҳ яна тугатолмадим!
— Шу етмай турувди…
— Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
— Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
— Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
— Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
— Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
— Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
— Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
— Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
— Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
— Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
— Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
— Бугун ишдан кейин борсак-чи?
— Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун....
Лобар Азизхўжаева
Канал изоҳи: Буни ўқиб нимани ўйладингиз? Меҳр-оқибатними? Мен эса бошқа нарсани кўрдим...
Хамма ходимлар ўз ишига масъулият билан ёндошиб атрофидаги ўзгаришларни сезмай қолганига қараганда меҳнат қилиб ҳалол ризқ топадиган одамлар экан... Ееееб ётмас экан...
Ўзбекистон тренерлар кенгаши канали
| Facebook | Telegram | Instagram |