SOLIHALAR GULSHANI @solihalar_gulshani1 Channel on Telegram

SOLIHALAR GULSHANI

@solihalar_gulshani1


Бу канал солиҳа аёл ва қизларимизга таъаллуқли барча мавзуларни ўз ичига олган.
Аллоҳ фойдали қилсин.

SOLIHALAR GULSHANI (Uzbek)

Solihalar Gulshani Telegram channel is a vibrant community dedicated to sharing the beauty of nature and gardens. The channel showcases stunning photos of flowers, plants, and landscapes, providing a virtual escape to lush gardens and serene natural settings. Whether you are a gardening enthusiast, nature lover, or simply appreciate the beauty of flora, Solihalar Gulshani is the ideal place to immerse yourself in the world of botanical wonders. From colorful tulips to exotic orchids, each post on the channel is a visual delight that will captivate your senses. Join us on Solihalar Gulshani to explore the enchanting beauty of nature and discover the diversity of flora around the world. Let's celebrate the splendor of gardens together, one flower at a time!

SOLIHALAR GULSHANI

20 Nov, 17:33


“Ҳаж” сураси, Оят 12

يَدْعُو مِن دُونِ اللهِ مَا لَا يَضُرُّهُ وَمَا لَا يَنفَعُهُ  ذَٰلِكَ هُوَ الضَّلَالُ الْبَعِيدُ ‎﴿١٢﴾‏

12. Зиёнга учраган бу кимса Аллоҳни қўйиб, ўзига бирон фойда ҳам, зарар ҳам етказолмайдиган нарсаларга сиғинади. Бу эса ҳақ йўлдан бутунлай чиқиб кетишдир.

يَدْعُو لَمَن ضَرُّهُ أَقْرَبُ مِن نَّفْعِهِ  لَبِئْسَ الْمَوْلَىٰ وَلَبِئْسَ الْعَشِيرُ ‎﴿١٣﴾‏

13. У муҳаққақ зарари фойдасидан кўра яқин бўлган нарсага дуо-илтижо қилади. У дуо қилиб, сиғинаётган бу маъбуд нақадар ёмон ёрдамчи ва нақадар ёмон дўст!

📃 Tafsiri Muyassar

SOLIHALAR GULSHANI

20 Nov, 17:32


“Ҳаж” сураси, Оят 11

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَعْبُدُ اللهَ عَلَىٰ حَرْفٍ  فَإِنْ أَصَابَهُ خَيْرٌ اطْمَأَنَّ بِهِ  وَإِنْ أَصَابَتْهُ فِتْنَةٌ انقَلَبَ عَلَىٰ وَجْهِهِ خَسِرَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةَ  ذَٰلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ ‎﴿١١﴾‏

11. Одамлар ичида Исломга шак-шубҳа ва заиф иймон билан кирган кимсалар бор. Бундай кимса Аллоҳга иккиланиш билан ибодат қилади. У худди тоғ ёнбағрида ё девор устида ўзини тутиб тура олмаётган одамга ўхшайди. Иймонини дунёсига боғлиқ қилади. Агар сиҳат-саломатликда, кенг-мўлчиликда яшаса, ибодатида давом этади. Агар қийинчилик ва мусибатга мубтало бўлса, бунинг касофатини динига боғлайди ва худди тўғри йўлда келаётган одам орқасига бурилиб кетганидек динидан қайтиб кетади. Бу одам бу иши билан дунёсини бой берди. Чунки унинг кофир бўлиши дунёда унга тақдир қилинган бирон нарсани ўзгартирмайди. Дўзахга кириши билан охиратини ҳам бой берди. Бу эса очиқ-ойдин зиёндир.

SOLIHALAR GULSHANI

20 Nov, 17:18


Бир жойда ўрнамайдиган, гултувакдан гултувакка кўчирилавериб зое бўладиган гул каби бўлиб қолманг.

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

20 Nov, 14:20


Кулсанг ё йиғласанг-да ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йўқ ташвишларни елкангга ортмагин.

Дунё озорлари чарчатса-да ундан маҳзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо қилишдаги сасингни эшитмоқ истагандир.

Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.

Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида хамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажҳуллик қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Асровчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!
Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин.

Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир. Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин:

استغفرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه

"Буюк Аллохдан мағфират сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва тадбирлидир ва Унга тавба қиламан!".

SOLIHALAR GULSHANI

19 Nov, 17:01


📣 Азиз ва қадрли
опа-сингиллар!

☝️Навбатдаги дарсимиз мавзуси ⬇️

Амалий (баданий) ибодатлар” хақида

суҳбатлашамиз иншааллоҳ
Фурсатни бой берманг!

Дарс номи: Иймон
Дарс куни: Чоршанба
Дарс вақти: Туркия вақти 16:00
Устоза: УммуЗубайр

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

19 Nov, 14:59


«Деворнинг ҳам қулоғи бор» деган гапни «Фаришталар ҳаммасини ёзиб туради» деган гапга алмаштирганимизда, фақат гуноҳидан қўрқадиган ва Раббидан умид қиладиган авлод етиштирган бўлар эдик.

Шайх Шаъровий

SOLIHALAR GULSHANI

19 Nov, 10:40


● Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Банда бошқа бандани Аллоҳ учун яхши кўрар экан, Аллоҳ унга лутфини ёғдиради».

(Ибну Абид Дунё «Китаабул ихваан» 20, Мақдисий «Китаабул мутаҳааббийн» 8. Лафз ҳар иккисиникидир.

Имом Аҳмад бу ҳадисни «Банда бошқа бандани Аллоҳ учун яхши кўрса, Роббиси азза ва жалла унга лутфларини ёғдиради» лафзи билан нақл қилди (5/259).

Аллома Албоний ҳадиснинг санади ҳақида: Бу – жуда яхши Шом санадидир,− деди («ас−Силсилатус саҳиҳаҳ» 1256).

Бу ҳадисни Суютий ва Муновийлар саҳиҳ деганлар («Файзул Қадийр» 5/410)).

SOLIHALAR GULSHANI

18 Nov, 07:04


Эй мусулмонлар!!!
Бизларга нима бўлди :((

SOLIHALAR GULSHANI

17 Nov, 09:30


Ibrat .

Havoda burgutning ustiga minib, uning boʻynidan choʻqilashga jurʼat qila oladigan yagona qush qargʻa ekan.
Lekin bu hamlaga burgut eʼtibor bermas, qargʻa bilan choʻqilashib, maydalashib oʻtrmas ekan. Faqat qanotlarini dadil qoqib yana ham yuqoriga koʻtarilishga harakat qilar ekan. U balanlagani sari qargʻaning oʻpkasi siqib nafas olishi qiyinlashar, oxiri, diqqinafas boʻlib qular ekan.

Siz ham har kim bilan talashib-tortishib asabingizni, vaqtingizni uvol qilmang...
Faqat yuqorilang!

SOLIHALAR GULSHANI

16 Nov, 18:09


Ҳалигача бу иштаҳа очар норкотикдек оҳанграбо бу ичимликлар бизни ўзига тортябдими?

Арзонлаштирилган яҳудларнинг ҳилма- ҳил порошоги ю, емаклари….

Қиличини ялонғочлаб қиш келмоқда бир кун свет ўчса ёки уйимиз исимаса жиғибийрон бўламиз.

Аммо Ғазода нима гап экан???

Бомбаланган уйлар, овқатсиз , кийимсиз қолган ночорлар…..

Очликдан силласи қуриб , яна изғирин совуқдан дир-дир титраётган жажжи болалар, оналар,қариялар…

Аллоҳ янаям бизга ғазаб қилмаябди…

Хеч бўлмаса нафсимизни мусулмонга зарар бермайдиган матоҳу емак билан қондирайлик!!!!

Дуоларимизда унутиб қўймайлик!

Ҳеч бўлмаса қўлимиздан шу келар.

SOLIHALAR GULSHANI

16 Nov, 18:04


Dono odamni xafa qilib bo'lmaydi, chunki u haqiqatdan ham xafa bo'lmaydi. haqiqati yo'q narsalar e'tibor berishga arzimaydi

@ islamdatip

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

15 Nov, 19:45


Ҳақиқий куч қалб кучидир, тана кучи эмас. Қалб кучли бўлса, бошқа аъзоларга куч тарқатади. Кучсиз бўлса, бошқа аъзоларнинг кучини тортиб олади.

✍🏻 Шайх Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

15 Nov, 04:14


#eslang_eslating

Imom Ibn Qoyyim rahimahulloh aytadilar:

"Nabiy ﷺ ga salovot aytish duolar ijobat boʻlishi, gunohlar kechirilishi, Alloh Taolo bandaning gʻam-tashvishini aritishi hamda qiyomat kuni Rosululloh ﷺ ga yaqin boʻlishiga sabab boʻladi".

جلاء الافهام ٤٤٥

Shayx Ibn Usaymin rahimahulloh dedilar:

«Alloh va Rasulini yaxshi koʻradigan kishi Nabiy sollalohu alayhi vasallamga salavot aytishni tashlab qoʻyadi deb hech oʻylamayman».

("Liqoul babil maftuh", 234)

Shayx Abdulaziz Torifiy hafizahulloh aytadilar:

"Juma kuni zikrlarining toji Nabiy sollallohu alayhi vasallamga salavot aytishdir. Odamlarning eng koʻp salavot aytuvchisi osmonda (farishtalar huzurida) eng koʻp zikr qilinuvchi va yerda eng xotirjam boʻluvchisidir".

اللهم صل و سلم و بارك على نبينا محمد

صلى الله عليه و سلم

صلى الله عليه و سلم

صلى الله عليه و سلم

SOLIHALAR GULSHANI

14 Nov, 14:43


Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌸
Азиз муслималар ,🌸
Сизларга ҳойрли бир таклифимиз бор 🌸
Бунинг учун сиз Иймон дарсликлари записини ПДФ ёки МАТН ҳолида ёзишингиз керак бўлади🌸
Бирор моддий манфаъат ваъда қилолмаймиз🌸

Эй Аёллар жамоаси яримта ҳурмо бериб болса ҳам озларингизни жаҳаннамдан сақлаб қолинглар.....🌸

Мурожаат учун:
@Um_MustafoBot 🌸

SOLIHALAR GULSHANI

14 Nov, 14:30


Abu Saʼid Xudriy rodiallohu anudan rivoyat qilinadi:
“Rosululloh sollollohu alayhi vasallam: “Qish mo‘minning bahoridir. Uning qisqa kunlarida ro‘za tutadi, uzun tunlarida qoim bo‘ladi”, dedilar”. [Bayhaqiy rivoyati]

Umar ibn Xattob : “Qish obidlarning g‘animatidir”, dedilar.

Qish kelsa, Abdulloh ibn Umar rodiallohu anhu : “Ey Qurʼonni yod olganlar, tahajjud namozingiz uchun tun uzaydi, kunduzi ro‘za tutishingiz uchun kun qisqardi”, der edilar.

Hasan Basriy rohimahulloh dedilar: “Bizga yetib kelishicha, albatta farishtalar mo‘min uchun qish kelganda, uning tuni uzun bo‘lib qoim bo‘lishi va kunduzi qisqa bo‘lib ro‘za tutishidan xursand bo‘lib shodlanishar ekan”.


Hali qish emas, lekin tunlar yetarlicha uzaydi. Ertaga amallar Alloh taologa koʻtariladigan kun. Bu kunda roʻzador boʻlish Habibimiz Muhammad sollollohu alayhi vasallam dan bizga sunnat: “Bandalarning amallari dushanba va payshanba kunlari Alloh taologa ro‘baro‘ qilinadi. Men amallarimning Alloh taologa ro‘zador holimda ro‘baro‘ qilinishini yaxshi ko‘raman.” [Termiziy rivoyati]

Fursatni boy bermang

SOLIHALAR GULSHANI

14 Nov, 13:36


Ғам-андуҳлар денгизидан САБР кемасига миниб сокин яшаётганларга саломлар бўлсин!!!

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

14 Nov, 11:28


Одамларнинг энг кўп хатоси тилидан содир бўлади,
энг кўп ҳасанотлари ҳам ундандир.

У Зот Ўз зикрини турли туман қилиб кўпайтириб қўйгани ҳам Аллоҳнинг раҳматидан албатта: кам меҳнат ила сер ҳосил йиғилади.

Шайх Абдулазиз Торифий

SOLIHALAR GULSHANI

13 Nov, 18:44


Чин мўминнинг гапираётгани қалбидаги билан бир хил бўлади. Қалбида бошқа, тилида бошқа бўлиш мунофиқлик. Гапираётгани қалбидагидан не қадар айрича бўлса, нифоқ миқдори ҳам шу қадар бўлади.
Амалда ҳам шундай. Кўрингани каби бўлиш жуда муҳимдир.

SOLIHALAR GULSHANI

13 Nov, 14:14


🌴🌴 Эртага 14.11.2024, ҳижрий тарихда 12 – жумодал увло, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

SOLIHALAR GULSHANI

13 Nov, 11:06


📍Азизлар!!!

Савол-жавоб учун учрашувимиз вақти ЎЗГАРДИ

📌СОАТ 16:00 да бошланади иншааллоҳ!

SOLIHALAR GULSHANI

12 Nov, 12:44


🌹 Азиз опа-сингиллар!

❗️Аёлларга тааллуқли табиий қонлар фиқҳига оид сизлар “ботга” юборган саволларга жавобни устозaдан бевосита эшитамиз иншааллоҳ.
Савол -жавоб орқали илмни мустаҳкамлашни ният қилдик.

🗒️Чоршанба куни,

Туркия вақти билан 15:00 да
, бошланади, ўтказиб юборманг.

📜Савол эгасининг исми ўқилмайди, шунинг учун савол эгаси ўз саволига эътиборли бўлиб туришини сўраймиз.🍃

🌱 Фурсат ғанимат

SOLIHALAR GULSHANI

11 Nov, 17:23


#Психолог нега керак?!

Нега биздан аввалгиларга психолог керак бўлмаган.
Мўмин одам 5 махал пешонасини ерга қўяркан, у энг олий зотга мурожаат қила оладику.
Бандасига шикоят қилгандан, Аллохни ўзига, ярим кечаси шикоят қилган афзалмасми?

Бўлиб хам хозирги пиарчи психологлар, аксари 3-4 та тренинга бориб, ялтироқ диплом олиб , ақлли бўлиб олишган.

Енгилтак хотинлардан яшашни ўрганамизми?
Мени бир неча психолог аёл танишларим бор ,
ҳаммаси ажрашган.
Эри билан келиша олмасдан ажрашган аёллар, ўшалардан қандай яшаса бахтли бўлишни ўрганасизми, ўзида йўқни сизга бера оладими?

Юнус алайхиссалом қиссасини биласиз:

Аллох изни билан у кишини кемадан улоқтиришди ва катта наханг балиқ ютиб юборди.
Сўнгра балиқ ичида Юнус алайхиссалам тавба қилдилар:

- Сендан ўзга ибодат қилинувчи илоҳ йўқ,
Сен барча нуқсонлардан поксан.
Батахқиқ мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим.

Сўнг балиқ у кишини қирғоққа улоқтирди.
Сўнг даволаниб бўлгач, қавмга қайтдилар ва қайта даъват қилдилар.
Даъват натижа берди.
Қиссадан хулоса, муаммоларнинг ечими - тавба.

Бошингизда ташвиш борми?

Кечаси Аллохга ёлворинг.
Оилангиз нотинчми?
Кечаси Аллохга ёлворинг.

Керак эмас аллақандай, аксари динсиз бир инсонга бориб маслахат сўраш.
Сизнинг психологингиз - динингиз.
Сизга қандай яшашни, қандай бахтли бўлишни Яратувчингиз Пайғамбар юбориб ўргатиб қўйган фақат сиз бошқа томонларда адашиб юрманг!!!

SOLIHALAR GULSHANI

02 Nov, 13:21


لَا يَمَسُّهُمْ فِيهَا نَصَبٌ وَمَا هُم مِّنْهَا بِمُخْرَجِينَ ‎﴿٤٨﴾

48. Уларга ҳеч бир қийинчилик ва чарчоқ етмайди. Улар унда абадий қоладилар.


نَبِّئْ عِبَادِي أَنِّي أَنَا الْغَفُورُ الرَّحِيمُ ‎﴿٤٩﴾‏

49. Эй Пайғамбар, бандаларимга хабар берингки, Мен тавба қилган мўминларнинг гуноҳларини кечирувчи ва уларга раҳмлиман.

وَأَنَّ عَذَابِي هُوَ الْعَذَابُ الْأَلِيمُ ‎﴿٥٠﴾

50. Айни пайтда, Менинг азобим тавба қилмаган кимсалар учун ғоят аламли-оғриқли азобдир.

📃 Tafsiri Muyassar

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

02 Nov, 13:19


Оятларни тафаккур-тадаббур қилайлик!

“Ҳижр” сураси, Оят 45

إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ ‎﴿٤٥﴾

45. Аллоҳдан Унинг амрларини бажариб ва қайтариқларидан тийилиб тақво қилган кишилар Жаннат боғларида, оқар чашмалар устида бўлгайлар.

ادْخُلُوهَا بِسَلَامٍ آمِنِينَ ‎﴿٤٦﴾

46. Уларга: “Ҳар қандай нохушликдан саломат ва ҳар қандай азобдан омон ҳолингизда мана бу жаннатларга киринглар”, деб айтилгай.

وَنَزَعْنَا مَا فِي صُدُورِهِم مِّنْ غِلٍّ إِخْوَانًا عَلَىٰ سُرُرٍ مُّتَقَابِلِينَ ‎﴿٤٧﴾

47. Биз уларнинг қалбларидаги ғиллу ғашлик ва адоватларни суғуриб олдик. Улар Жаннатда ўзаро меҳр-муҳаббатли оға-инилар бўлиб яшаб, катта сўриларда бир-бирларига меҳр-муҳаббат билан боқиб ўтирадилар.

SOLIHALAR GULSHANI

02 Nov, 06:28


Соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича Британия мутахассислари олма сиркасини мунтазам истеъмол қилиш  инфаркт ва  инсульт каби оғир касалликларга чалиниш хавфини сезиларли равишда пасайтиришини аниқлашди. Бу ҳақда The Daily Mail ўз саҳифаларида эълон қилди.
Бирмингемдаги Астон университети  олимлари 30 мл олма сиркасини бир стакан (200 мл) сувда аралаштириб, овқатланишдан олдин мунтазам ичиб боришни тавсия этишмоқда. Бу йўл  билан қондаги холестерин миқдори 13% га камаяди. Бу кўрсатгич  инсонда юрак-қон томирлари касалликлари келиб чиқиши эҳтимоли билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. 
Олма сиркаси нафақат инсульт ва инфаркт келиб чиқишининг олдини олади, у шунингдек, бутун инсон организмида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади: бу табиий маҳсулот инсон вазни камайишига – кишининг озишига сабаб бўлади, артритдан пайдо бўлган оғриқни енгиллаштиради ва ҳатто терини  турли хил доғлардан тозалайди.
Лекин баданида мавжуд бўлган юқори миқдордаги холестеринга қарши дори-дармон истеъмол қилиб юрган кишиларга сирканинг фойдасига ишониб, таблеткалар истеъмол қилишни тўхтатиш тавсия этилмайди.  Бу дори эмас, касалликлар олдини олишда қўшимча табиий воситадир, деб таъкидлайди мутахассислар.

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

02 Nov, 06:22


Erkak nega uydan qochadi?

Odatda erkak kishi shovqin-suronli va asabiy muhitdan qochadi va uyda qalbi xotirjam, rohatda, sokinlikda boʻlishini istaydi. Ishdagi bosim va hayotdagi bir xillikdan dam olish uchun koʻngli rohatni tusaydi. Ammo uni uydan qochiradigan talay sabablar bor. Jumladan:

1. Zerikish.
Erkak uydagi bir xillikdan qattiq zerikkach, uydan ketishni xohlab qoladi. Chunki erkaklar tabiatan tez zerikadi. Endi shu oʻrinda ayol qiziqarli gʻoyalar oʻylab topib, bir xillikni ketkazishi va romantik atmosfera yaratishi kerak boʻladi. Masalan: ochiq havoda ovqatlanish, sayrga chiqish kabi.

2. Ayolning qaysarligi.
Ayol oʻta qaysar boʻlsa, albatta bu erkakka yoqmaydi va uyidan qochishiga sabab boʻladi. Chunki erkak xafalik, qaysarlik va umidsizlik muhitidan uzoq boʻlgan, u bilan shodon vaqt oʻtkazadigan va doʻst kabi boʻladigan quvnoq ayolni yaxshi koʻradi.
Ayol qaysar boʻlsa, albatta erkak undan uzoqlashadi. Hissiyotlardagi sovuqlik va kundalik araz-ginalar sababli oilaviy munosabatlarga putur yetadi. Natijada, er uydan qochadi.
Shu bois ayol nimadandir tashvishda boʻlsa ham doimo turmush oʻrtogʻining oldida tabassum qilishi va ochiq yuzli boʻlishi talab etiladi.

3. Talablarning koʻpligi.
Ayol turmush oʻrtogʻidan baʼzi ehtiyojlarni talab qilishi tabiiy, biroq bu haddan oshsa, erning toqati toq boʻladi va uyidan qochadigan boʻlib qoladi. Bu holatda ayol turmush oʻrtogʻiga ogʻir boʻlmasligi uchun talablarini yengillatishi, oddiyroq ehtiyojlarini oʻzi amalga oshirishga harakat qilishi kerak boʻladi.

4. Dildan suhbat va muloqotning yoʻqligi.
Juftlar orasida samimiy muloqot va suhbatning yoʻqligi tufayli munosabatlarda qandaydir taranglik boʻlsa, er ayoli bilan yana biror kelishmovchilik chiqishidan choʻchib, uydan qochishni afzal biladi. Bu oʻrinda ayol sabrli va aqlli boʻlishi, ayollik tabiatini ishga solishi, masalan, ozroq erkalanib, turmush oʻrtogʻi bilan muoloqot qilish yoʻlini topabilishi kerak.

5. Bolalar shovqini.
Albatta otalar bolalariga mehribon boʻladi. Lekin buning muqobilida bolalarning shovqiniga toqat qilolmaydigan otalar ham bor. Shu narsa ham erning uydan qochishiga bir sababdir. Bu oʻrinda ona bolalarga tanbeh berib, otalari dam olayotganida shovqin qilmaslikni eslatib turishi kerak boʻladi.

Demak, har bir rafiqa bularga beparvo boʻlmasligi, turmush oʻrtogʻini yonida olib qolish uchun aqlli va ziyrak boʻlishi talab etiladi.

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

02 Nov, 03:16


https://youtube.com/@saeerah92?si=cwf727bgUofgWpln

Онлайн араб тили ўрганмоқчи бўлганларга тажрибали устозлардан ўрганишни тавсия қиламиз.

SOLIHALAR GULSHANI

01 Nov, 17:54


Xayrli tun!!!

Dunyo faqat Allohning zikri bilangina hush bo'ladi.

Oxirat faqat Allohning afvi bilangina hush bo'ladi.

Jannat faqat Allohning yuzini ko'rish bilangia hush bo'ladi.

Kimgaki Robbini bu dunyoda ko'p ko'p zikr qilish nasib bo'lsa Oxiratda afv berilishligi umid qilinadi.

Kimki oxiratda afv bilan rizqlansa jannatga kiradi.

Kim jannatga kirsa Alloh Taolo va'da qilgan ulug' ato-hadiyyaga erishadi....u hadiyya Robbining yuzini korishligidir.

(Sheyh Solih alMagomisiy)

Tungi namozlar hamrohingiz bo’lsin.



https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

01 Nov, 08:37


Ислом ва мусулмонларнинг душманларига қарши ўқиладиган дуолар❗️

Дуо - ибодатдир. Дуо - қуролимиздир! Ҳар бир мусулмон кофирларни яксон қилишда мазлумларга ёрдам бериши мумкин. Тинимсиз қилинажак дуолар билан кофирларга қарши туринг. Аллоҳ албатта Эшитгувчи Зотдир!

ألَّلهُمَّ يَا مُنْزِلَ الْكِتَابِ وَيَا مُجْرِيَ السَّحَابِ وَيَا سَرِيْعَ الْحِسَابِ وَيَا هَازِمَ الْاَحْزَابِ أَهْزِمْ أَعْدَاءَ الْاِسْلَامِ وَالْمٌسْلِمِيْنَ.
Эй китобни туширгувчи, булутларни юргизувчи, ҳисобни тез олувчи, гуруҳларни мағлуб қилувчи Аллоҳ - Ислом ва мусулмонларнинг душманларини мағлуб қилгин.

أَلَّلهٌمَّ أَهْزِمْهٌمْ وَزَلْزِلْهٌمْ.
Эй Аллоҳ, уларни мағлуб қилгин ва уларни саросимага солгин.

أللَّهُمَّ أَقْذِفِ الرُّعْبَ فِي قُلُوبِهِمْ.
Эй Аллоҳ, уларни қалбларига қўрқинч ташлагин.

اَللَّهُمَّ فَرِّقْ جَمْعَهُمْ،
Эй Аллоҳ, уларни бирлигини парчалагин.

أللَّهُمَّ شَتِّتْ شَمْلَهُمْ،
Эй Аллоҳ, уларни жамоатларини бўлиб юборгин, тарқатворгин.

أَللُّهُمَّ خَالِفْ بَيْنَ آرَئِهِمْ،
Эй Аллоҳ, у кофирларни фикрларини бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйгин.

أَللَّهُمَّ إجْعَلْ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ،
Эй Аллоҳ, уларни ўч-адоватларини, жангларини ўзаро қилиб қўйгин.

أَللَّهُمَّ أَرِنَا بِهِمْ عَجَائِبَ قُدْرَتِكَ يَا قَوِيُّ يَا قَادِرُ،
Эй Аллоҳ, уларни устида бизга Сенинг қудратинг ажойиботларини кўрсатгин, эй Кучлик, Қодир Аллоҳ. 

أَللَّهُمَّ أَرْسِلْ عَلَيْهِمْ أَلرِّيَاحَ الْعَاتِيَةَوَالْاَعَاصِيرَ الْفَتَّاكَةَ وَالْقَوَارِعَ الْمُدَمِّرَةَ وَالْاَمْرَاضَ الْمُتَنَوِّعَةَ،
Эй Аллоҳ, уларга қаттиқ шамол, ҳалок қилувчи бўрон, вайрон қилувчи офатлар ва хар ҳил касалликларни юборгин.

أللَّهُمَّ أَشْغِلْهُمْ بِأَنْفُسِهِمْ عَنِ الْمُؤْمِنِيْنَ،
Эй Аллоҳ, ўзлари билан овора қилдириб, мусулмонлардан йироқлаштиргин.

Амиийн я Рaббил Аъламийн!

@Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

01 Nov, 03:05


Дуолар қачон ижобат бўлиши бандага номаълум бўлсада, юракдан отилиб чиққан тилакларнинг қабул бўлишида шубҳа йўқдир.

Чунки банданинг; «Менга дуо қилинг, ижобат қиламан!» деган парвардигори бор.

Пайшанба асрдан жума кунининг асригача
бир он борки, унда қилинган дуолар ижобатдир.

Юракдаги самимий тилаги Аллоҳнинг ижобатига тўғри келиб қолса, банданинг ҳаёти тубдан ўзгаради.

Мусъаб ибн Зубайр Абдуллоҳ ибн Умар, Урва ибн Зубайр ва Абдулмалик ибн Марвон билан Каъба атрофида ўтирганида:

‒ Тилак қилинглар!,‒ деди.

Улар:

‒ Ўзинг бошла!,‒ дейишди.

‒ Мен Ироқ волийси бўлиб, Ҳусайннинг қизи Сакина ва Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг қизи Оишага уйланишни (Аллоҳдан) тилайман,‒ деди Мусъаб ибн Зубайр (ҳаётда) ўз орзусига эришиб, мазкур икки аёлнинг ҳар бирига беш юз минг дирҳамдан маҳр бериб, уй-жойларини тўлдириб қўйди.

Урва ибн Зубайр эса фақиҳ ‒ Ислом қонуншуноси бўлишни тилади.

Яъни, Аллоҳ таолодан фақиҳ қилиши, ўзидан ҳадислар ўрганилишини тилади ва муродига етди.

Абдулмалик ибн Марвон халифа бўлишни тилади ва орзуси амалга ошди.

Абдуллоҳ ибн Умар жаннатни орзу қилди. Иншааллоҳ, мақсадига етгандир.

Аллоҳ қилган дуоларингизни мустажоб қилсин!

@Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

01 Nov, 03:03


https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

31 Oct, 19:07


🌼Бахтли оила сирларидан :

"Ақл жойида бўлмаган вақтда айтилган дашном, ҳақоратларни жиддий қабул қилмаслик эр-хотинни биргаликдаги ҳаёти давом этишининг сирларидандир .."

Аллоҳ таоло аёлларнинг саййидаси, Марямнинг тўлғоқ азобида айтган сўзини келтирганини эсланг:
"У айтди: Қани эди эртароқ ўлиб, унут бўлиб кетганимда..! "
(Марям : 23)

Бу сўз -гўё ўлимни орзу қилиш!
Лекин мусибат таъсирида, ва одамларнинг фитнасига тушиб ёмон отлиқ бўлишдан қўрқиб шундай дедилар, шунинг учун бу сўзга Аллоҳ томонидан жиддий эътироз бўлмади, балки: "Хафа бўлма .." деб тасалли берилди.
Оилада эр хотинига, хотин эрига, қайнона келинга, жаҳл билан нималар демайди!
Ким шунда ҳам турмушидаги ҳаёти давом этишини истаса бу гапларга кўз юмиб кетишни ўрганиш керак!
Аммо менинг ҳаққим.. сенинг ҳаққинг.. бу билан нима демоқчисан... деган гапларни қилар экансиз қаерда бўлманг турмушдаги ҳаётингиз ўзингиз ҳоҳлагандек давом этмайди...

🌻🌻🌻🌻

SOLIHALAR GULSHANI

20 Oct, 17:05


🌴Эртага душанба! 🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

SOLIHALAR GULSHANI

20 Oct, 09:50


🌼 Агар банданинг қалби хақиқатда Аллоҳга мухтож, фақир эканлигини тан олса ва Аллоҳ азза ва жалла Улуғ, Олий ва бехожат эканлигига иқрор бўлса қилаётган тоат-ибодати мухаббатдан келиб чиққан тоат-ибодат бўлади, қалб юмшашлигини олиб келадиган тоат бўлади.
Бундай тоатнинг савоби улкан, манзилати буюк ва Роббул аламин хузурида даражаси юксак бўлади.
Банда Аллоҳ таборака ва таолога ўзининг муҳтожлигини, ночорлигини изхор қилгани сайин Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг унга фазлу-мархаматлари зиёда бўлиб бораверади.

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

19 Oct, 17:07


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Комил ақлнинг аломатларидан бири унинг олий ҳиммат бўлишидир. Паст нарсага рози бўлган ақл паст ақлдир".

Яъний ҳиммати олий бўлган инсон ақлли инсон бўлади. Ақлли инсон нима фойдали эканлигини яхши билади ва фойдалилар ичида энг фойдалисини ва яхшидан энг яхшироғини ажрата оладиган инсон бўлади.
Ақлли мусулмонга энг афзал нарса Аллоҳнинг розилигидир. Аллоҳнинг розилигини хоҳлаган инсон, олийҳиммат инсон бўлади.

(“Иймон” дарсларидан)

SOLIHALAR GULSHANI

19 Oct, 11:41


📝Тафаккур!!!

🔻 Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

🔻 Ва аксинча, банда тоғларча савоб амаллар билан келади.
Шунда ғийбат қилган тиллари уни яксон қилиб ташлаганини кўради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

19 Oct, 11:34


Бир замонлар аёл киши эркакнинг эътиборини тортиш учун ҳеч қандай жуҳд сарфлашига ҳожат бўлмаган. У шундоқ ҳам ўз-ўзидан ҳамиша эътиборни жалб этувчи бўлган. Эшикнинг тешигидан ҳам, бурқанинг ортидан ҳам ўзига жалб қилган. Уйининг шишалик деразасидан кўчага сояси тушиб қолишини кутилган. Ёки бўлмасам, дарвозаси олдидаги гулни узишга қўлини чўзиб қолса, қўли кўринармикин, дейилган. Ўзига жалб қиларди. Чунки, унинг ҳеч бир асарини топиб бўлмас эди. Ўшанда ҳам, эркаклардан иборат жамиятда яшар эдилар, ишлар эдилар.

Аёл, кўчаларда учратиб бўлмас бебеҳо ва нодир хилқат эди. Мактаб-мадрасаларда, мактабаларда учратиб бўлмас эди. Уйларида, этаги узун жилбобларида беркинган бўлар эди. Уларга етишиш учун ҳеч қандай йўл йўқ эди. Фақатгина, Расулуллоҳнинг суннатларига мувофиқ тарзда, учрашувларсиз, ортиқча савол-жавобларсиз ҳалол никоҳ билан эриша олиш мумкин эди. Аёл ўзининг зийнатларини кўз-кўз қилишга ҳожат йўқ эди. Чунки, унинг шундоқ ҳам ҳаридори мўл бўлган. Ҳаридорлари эшигин қоқиб келган. Ўшанда ажралишлар ҳам кам бўлган. Оилалар бахтиёр ва муваффақиятли бўлган.
Аммо бугун вазиятлар буткул ўзгарди. Аёл уйидан кўчага чиқди. Аслида эса.. биз ўзимиз уларнинг устидан кулдик.. "ҳуррият", "озодлик", "аёллар тараққиёти" каби баҳоналар билан кўчага чиқариб қўйдик-да, ўйиннинг охирида, бўйи узунми ё пастми? Қомати қандай, яланг кўкракларга боқиб лаззатланадиган бўлдик. Шунча нарсанинг бари текинга, никоҳсиз бўлиб, арзон матога айланди, қолди. Шу билан-ла кифояланиб қолмадик, камига ўз масъулиятимиздаги ишларни ярмини олиб, уларнинг нозик елкаларига юклаб ҳам қўйдик. Уларга, "Сиз кураша оладиган буюк аёлсиз. Қаҳрамонсиз! Эркин одамсиз. Ҳур бўлиб туғулгансиз, ҳур яшанг! Жасадингиз ўзингизники. Уйингиздагиларники ҳам, Худоники ҳам эмас. Ёлғиз ўзингиз моликсиз. Ишлашдек шарафни ўзимизники қилиб ололмаймиз, сизлар ҳам ҳақлидирсиз. Ким нима деса десин кураш байроғини баралла кўтариш вақти келди!", дейилди. Бу ривожланишнинг оқибати ўта хатарли эди. Аёлни бемалол кўришга эришиб, унга тўйиб бўлгач, очиқ-сочиқ либос билан ўзини кўргазма қилишга ундалди. Энди янги ҳаёт бизга тамоша қилиб лаззатланишнигина бермас эди, балки, у билан ҳамкасбим ҳамда ишдан толиқишни кетказиш баҳонаси ила ҳазл-ҳузл қилиш, қуйлашиб ўйнаш, бирга тушлик қилиш, ошхона-ю ресторанларга бориш, кинога бирга тушиш каби кўнгилҳушликларни ҳам олиб келди. Шу тарзда аёл зоти ўз ҳайбатини йўқотди. Унга етишиш учун масофа қисқа, йўли эса осон бўлди. Манашу осонлик, йигитлар зеҳнидан уйланиш фикрини узоқлаштириб қўйди.
Аёл киши эркаклар билан ишда, курашда, пешона терида шерик бўлганидан, ўз-ўзидан унинг ҳам ширин тотли дам олиб, иш ва муаммоларини унутиш учун жонини "роҳатлантириш" ҳақ-ҳуқуқи пайдо бўлди. Лекин, эркаклар уйланиш фикридан қочиб юрсалар қандай кўнгилҳушлик қилади?! У ҳолда, урф-одатлардан кечишга тўғри келади. Ўзига бегоналар яқин келишига ижозат беради.
Бу эркинликнинг ўта хатарли нуқтасига етиб келдик. Энди, эркак эркалик курсисига ўтиради, аёл эса унинг ортидан чопиб, гап отади.
Ҳой қизим, аслида сени чўри қилишди ҳур эмас.. Ўзинг сезмадинг..

Мустафо Маҳмуд
"Севги ва Ҳаёт" китобидан.

https://t.me/Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

18 Oct, 16:06


Ислом ва мусулмонларнинг душманларига қарши ўқиладиган дуолар❗️

Дуо - ибодатдир. Дуо - қуролимиздир! Ҳар бир мусулмон кофирларни яксон қилишда мазлумларга ёрдам бериши мумкин. Тинимсиз қилинажак дуолар билан кофирларга қарши туринг. Аллоҳ албатта Эшитгувчи Зотдир!

ألَّلهُمَّ يَا مُنْزِلَ الْكِتَابِ وَيَا مُجْرِيَ السَّحَابِ وَيَا سَرِيْعَ الْحِسَابِ وَيَا هَازِمَ الْاَحْزَابِ أَهْزِمْ أَعْدَاءَ الْاِسْلَامِ وَالْمٌسْلِمِيْنَ.
Эй китобни туширгувчи, булутларни юргизувчи, ҳисобни тез олувчи, гуруҳларни мағлуб қилувчи Аллоҳ - Ислом ва мусулмонларнинг душманларини мағлуб қилгин.

أَلَّلهٌمَّ أَهْزِمْهٌمْ وَزَلْزِلْهٌمْ.
Эй Аллоҳ, уларни мағлуб қилгин ва уларни саросимага солгин.

أللَّهُمَّ أَقْذِفِ الرُّعْبَ فِي قُلُوبِهِمْ.
Эй Аллоҳ, уларни қалбларига қўрқинч ташлагин.

اَللَّهُمَّ فَرِّقْ جَمْعَهُمْ،
Эй Аллоҳ, уларни бирлигини парчалагин.

أللَّهُمَّ شَتِّتْ شَمْلَهُمْ،
Эй Аллоҳ, уларни жамоатларини бўлиб юборгин, тарқатворгин.

أَللُّهُمَّ خَالِفْ بَيْنَ آرَئِهِمْ،
Эй Аллоҳ, у кофирларни фикрларини бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйгин.

أَللَّهُمَّ إجْعَلْ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ،
Эй Аллоҳ, уларни ўч-адоватларини, жангларини ўзаро қилиб қўйгин.

أَللَّهُمَّ أَرِنَا بِهِمْ عَجَائِبَ قُدْرَتِكَ يَا قَوِيُّ يَا قَادِرُ،
Эй Аллоҳ, уларни устида бизга Сенинг қудратинг ажойиботларини кўрсатгин, эй Кучлик, Қодир Аллоҳ. 

أَللَّهُمَّ أَرْسِلْ عَلَيْهِمْ أَلرِّيَاحَ الْعَاتِيَةَوَالْاَعَاصِيرَ الْفَتَّاكَةَ وَالْقَوَارِعَ الْمُدَمِّرَةَ وَالْاَمْرَاضَ الْمُتَنَوِّعَةَ،
Эй Аллоҳ, уларга қаттиқ шамол, ҳалок қилувчи бўрон, вайрон қилувчи офатлар ва хар ҳил касалликларни юборгин.

أللَّهُمَّ أَشْغِلْهُمْ بِأَنْفُسِهِمْ عَنِ الْمُؤْمِنِيْنَ،
Эй Аллоҳ, ўзлари билан овора қилдириб, мусулмонлардан йироқлаштиргин.

Амиийн я Рaббил Аъламийн!

@Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

18 Oct, 11:10


(Солиҳ бир) шахснинг ўлдирилиши ҳақнинг мағлубияти эмас, аксинча, баъзида унинг зоҳир бўлиши – устун келишининг илк аломати бўлади. Шунинг учун (тарихда баъзи) пайғамбарлар ўлдирилган бўлса ҳам ҳақни ўлдириб бўлмайди.

Шайх Абдулазиз Тарифий

SOLIHALAR GULSHANI

18 Oct, 09:08


Ибн Қаййим ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Қалб уйғоқлик ва ғафлат ўртасида бўлади".

Яъни, бир қарасанг сергак-ҳушёр, бир қарасанг ғофил бўлади. Агар инсон илм мажлисларида ҳақни ўрганишда давомий бўлса, ундаги уйғоқлик ҳам, сергаклик ҳам давомий бўлади. Агар шу нарсалардан узоқлашса, қалб қотади, ғафлатга тушади. Нима савоб, нима гуноҳ, уни умуман қизиқтирмайдиган ҳолга келади.

( “ Иймон” дарсларидан)

@Solihalar_gulshani1

SOLIHALAR GULSHANI

18 Oct, 03:00



۝ إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ۝ ﷺ

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

•┈•┈•     ❁ ✿ ❁     •┈•┈•

Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».

(Насоий, Табароний, Баззор.)

ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ

SOLIHALAR GULSHANI

17 Oct, 17:52


Дуолар қачон ижобат бўлиши бандага номаълум бўлсада, юракдан отилиб чиққан тилакларнинг қабул бўлишида шубҳа йўқдир.

Чунки банданинг; «Менга дуо қилинг, ижобат қиламан!» деган парвардигори бор.

Пайшанба асрдан жума кунининг асригача
бир он борки, унда қилинган дуолар ижобатдир.

Юракдаги самимий тилаги Аллоҳнинг ижобатига тўғри келиб қолса, банданинг ҳаёти тубдан ўзгаради.

Мусъаб ибн Зубайр Абдуллоҳ ибн Умар, Урва ибн Зубайр ва Абдулмалик ибн Марвон билан Каъба атрофида ўтирганида:

‒ Тилак қилинглар!,‒ деди.

Улар:

‒ Ўзинг бошла!,‒ дейишди.

‒ Мен Ироқ волийси бўлиб, Ҳусайннинг қизи Сакина ва Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг қизи Оишага уйланишни (Аллоҳдан) тилайман,‒ деди Мусъаб ибн Зубайр (ҳаётда) ўз орзусига эришиб, мазкур икки аёлнинг ҳар бирига беш юз минг дирҳамдан маҳр бериб, уй-жойларини тўлдириб қўйди.

Урва ибн Зубайр эса фақиҳ ‒ Ислом қонуншуноси бўлишни тилади.

Яъни, Аллоҳ таолодан фақиҳ қилиши, ўзидан ҳадислар ўрганилишини тилади ва муродига етди.

Абдулмалик ибн Марвон халифа бўлишни тилади ва орзуси амалга ошди.

Абдуллоҳ ибн Умар жаннатни орзу қилди. Иншааллоҳ, мақсадига етгандир.

Аллоҳ қилган дуоларингизни мустажоб қилсин!

@Solihalar_gulshani1