Últimas Postagens de 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷 (@so_lihamm) no Telegram

Postagens do Canal 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

Tomchidek ilm,daryodek amal-dengizdek taqvo
Gruppa ochilgan sana 24 03 2022
1,508 Inscritos
1,385 Fotos
1,432 Vídeos
Última Atualização 09.03.2025 02:58

Canais Semelhantes

KAMELIYA | SMM HAQIDA
4,227 Inscritos
O'ZBEK QORIALARI
1,937 Inscritos
XONAQOH.UZ
1,936 Inscritos

O conteúdo mais recente compartilhado por 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷 no Telegram

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 17:23

678

🎙 43-қисм: «Махсус бир дуо»
📚 1-китоб

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 17:12

694

ِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم

МУФАССАЛ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
(Нисо сураси, 103-оят)

Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ!
 
28.02.25й. 29 Шаъбон 1446й.
Жума Тошкент вақти билан


ТАҲАЖЖУД(1/3)* 01: 51

БОМДОД         5:41
(Масжидда)    6:20
                     
Қуёш                 6:59

ИШРОҚ**         7:14

ЗУҲО*                10: 00
(охирги вақти) 11:40

ПЕШИН              12:40
(Масжидда)     13:00

АСР***               16:29

ШОМ                   18:14

АВВОБИН  5*    18:29

ХУФТОН             19:28

Тун ярми(1/2)****23:57

Масжидга кирганида:

1.ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД

2. ШУКРИ ВУДУ

Намоз ўқиш мумкин эмас вақтлар:

06:59- 07:14🌅
12:25- 12:40🌇
17:59- 18:14🌄(ўша кунги Аср мумкин)

* Афзал вақти кўрсатилган ундан аввал ҳам ўқиш жоиз.

**«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса,сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса,кейин икки ракат намоз ўқиса,унинг учун ҳаж ва умранинг ажридекк бўлур.Тўлиқ,тўлиқ, тўлиқ», дейилган.(Термизий)

*** Асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ, лекин қазо намоз ўқиш жоиз.

**** Тун ярмидан кейин хуфтон фарзини ўқиш макруҳ


5*. Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.

Манба: "Тақвим" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита 2024 йил 30 май, 04-07/3245 хулосаси.
"Муфассал намоз" китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. нашр лицензия АI 235 13.02.2013

Каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 15:35

591

Беморлиги туфайли каффорат рўзасини охиригача тута олмаган киши соғайганидан кейин бошидан бошлаб икки ой рўза тутади. Каффорат рўзасини тутаётган эркак ёки аёл қайсидир сабаб туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб юборса, яна қайтадан бошлайди. Лекин аёлнинг ҳайз кўриши бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас.

"Мўъминнинг қалқони" китобидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 15:11

611

• Умар розияллоҳу анҳу ҳазратлари ғазабланганларида ҳеч ким ёнларига яқинлашолмас экан.
• Дарҳол Билол Ҳабаший розияллоҳу анҳуни чақиришар экан.
• Билол розияллоҳу анҳу ҳазратлари келиб:
• "Аъузу биллаҳи минаш шайтонир-рожийм.
• Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм"
деб Қуръони Каримдан оят ўқишни бошлаганларида
• Умар розияллоҳу анҳу дарҳол тўхтаб қолар эканлар.
• Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги ҳисоб-китобни эслаганларида
Дарҳол ўзларини босар эканлар.

• «Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган,
• Унинг оятлари тиловат қилинганда имонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган
кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар».
(Анфол сураси, 2-оят)

Оят ўқилганда ғазаблар йўқолади,
• Иймонлар зиёда бўлади.


Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 15:10

607

​​ЭРКАК ВА АЁЛЛАР САФЛАРИНИНГ АРАЛАШИБ КЕТИШИ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра #намоз

1460-CАВОЛ: Бугунги кунда Маккадаги Масжидул-ҳаромда баъзан эркак ва аёллар намозда бир сафда ёнма-ён туришлари учрамоқда. Ушбу ҳолатда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак ва аёл битта намозни ўқиётган бўлишса, улар ўртасида тўсиқ бўлмаса, имом аёлларга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркак ёнидаги аёлга орқага ўтишга ишора қилмаган бўлса ва ёнма-ён туриш камида бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) давом этса, эркакнинг намози бузилади.
Мана шу ҳолатда имом аёлларга имомликни ният қилмаган бўлса ёки эркак аёлга орқага ўтишга ишора қилганда ҳам ортга ўтмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Эркакнинг ёнида 9 ёшдан кичик қизча туриб қолса, ёки эркак ва аёл бошқа-бошқа намозларни ўқиётган бўлишса, ё улар ўртасида камида бир зироъ (46 см) баландликдаги тўсиқ бўлса, эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам намози бузилмайди.
Бу ҳақида Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ حَاذَتْهُ مُشْتَهَاةٌ فِي صَلَاةٍ مُطْلَقَةٍ مُشْتَرَكَةٍ تَحْرِيمَةً وَأَدَاءً فِي مَكَان مُتَّحِدٍ بِلَا حَائِلٍ فَسَدَتْ صَلَاتُهُ إنْ نَوَى إمَامَتَهَا
“Агар муштаҳот (9 ва ундан катта ёшдаги хотин-қиз) эркак билан такбири таҳрима ва адоси бир бўлган мутлақ намозда (яъни руку ва саждали битта намозда) бир жойда ҳеч бир тўсиқсиз ёнма-ён турса ва имом аёлга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози бузилади” (“Ал-Баҳрур роиқ” китоби).
Ушбу матндаги "мутлақ намоз"дан мурод рукуъ ва саждаси бор намозлар бўлиб, жаноза мутлақ намоз саналмайди. Чунки унда рукуъ ва сажда қилинмайди. Жаноза намозида ёнма-ён турсалар, уларнинг ҳеч бирининг намози бузилмайди.
Шунингдек, имомга иқтидо қилмай, ёлғиз намоз ўқиётган бўлсалар ҳам, эркак ва аёлнинг намози бузилмайди.
لَوْ كَانَا فِي مَكَان مُتَّحِدٍ إلَّا أَنَّ بَيْنَهُمَا أُسْطُوَانَةً لَا تَفْسُدُ صَلَاتُهُ .
هَكَذَا فِي الْكَافِي وَأَدْنَى الْحَائِلِ قَدْرُ مُؤَخَّرِ الرَّحْلِ وَغِلَظُهُ غِلَظُ الْأُصْبُعِ وَالْفُرْجَةُ تَقُومُ مَقَامَ الْحَائِلِ وَأَدْنَاهُ قَدْرُ مَا يَقُومُ فِيهِ الرَّجُلُ كَذَا فِي التَّبْيِينِ .
“Агар эркак ва аёл бир жойда турсаю, лекин ораларида устун бўлса, эркакнинг намози бузилмайди (“Кофий”). Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг қоши миқдорича ва қалинлиги эса бармоқ йўғонлигича бўлмоғидир. Эркак ва аёл орасида бўш жой қолса, ҳам тўсиқнинг ўрнига ўтади. Бўш жойнинг энг ози бир киши сиғадиган миқдордир (“Табйин”, “Фатовои оламгирийя” китоби).
Шунга кўра, бугунги кунда хаж ва умрага борган зиёратчи эркаклар Ҳарамдаги намозларда аёллар билан бир сафда ёнма-ён турмаслиги лозим. Аёллар сафининг орқасида туриш ҳам шу ҳукмдадир.
Ўз ўрнида аёллар ҳам эркакларнинг сафида ёки уларнинг олд томонида турмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 10:43

4,713

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 07:55

5,860

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 03:19

626

#аудио
#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари

КОЛЛ-МАРКАЗ ОРҚАЛИ РЎЗАГА ОИД ЭНГ КЎП СЎРАЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:
1. 00:21 Саҳарликка ухлаб қолган киши сув ичиб, кейин оғзини ёпадими?
2. 01:10 Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
3. 02:05 Рўзадор киши бурнига ёки оғзига спрей дорисини сепсам бўладими?
4. 03:22 Укол олиш билан рўза бузиладими?
5. 05:20 Рўза тутган киши баданига маз суртса бўладими?
6. 05:42 Рўзадор киши атир сепса бўладими?
7. 06:44 Рўзадор киши унутиб, еса ёки ичса рўзаси очиладими?
8. 07:50 Рўзадор киши қон олдириши мумкинми?
9. 08:25 Рўзадор киши ювиниши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

27 Feb, 03:19

635

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИГА 2 КУН ҚОЛДИ.

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

14 Feb, 01:50


Live stream started