🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Postagens do Canal 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Tomchidek ilm,daryodek amal-dengizdek taqvo
Gruppa ochilgan sana 24 03 2022

1,508 Inscritos
1,385 Fotos
1,432 Vídeos
Última Atualização 09.03.2025 02:58
Canais Semelhantes

6,863 Inscritos

2,139 Inscritos

2,115 Inscritos
O conteúdo mais recente compartilhado por 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷 no Telegram
2025 йил Рамазонда Масжидул Ҳаромда таровеҳ намозига ўтаётган қорилар
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Маълумот расмий Fatvo.uz дан олинган
#Рамазон_2025
#Саҳарлик_вақти
#Ифторлик_вақти
1 - РАМАЗОН / 1 - МАРТ ШАНБА
🕓 САҲАРЛИК: 05:40
🕓 ИФТОРЛИК: 18:17
Вақтлар Тошкент шаҳрига кўра кўрсатилган!
⏺Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–12/14, Наманган–9/10, Поп–6/7, Косонсой–9/9, Чортоқ–10/11, Фарғона–7/9, Риштон–6/9, Қўқон–5/7, Марғилон–9/11.
⏺Тошкентдан кейин: Бекобод–2/1, Бухоро–24/22, Газли–25/24, Ғиждувон–19/18, Қоракўл–27/26, Гулистон–3/2, Сардоба–3/2, Жиззах–8/7, Зомин–6/4, Фориш–9/8, Ғаллаорол–10/8, Навоий–20/21, Зарафшон–20/18, Конимех–19/18, Нурота–15/14, Учқудуқ–10/9, Нукус–38/39, Мўйноқ–37/40, Тахтакўпир–31/33, Қўнғирот–40/42, Самарқанд–15/13, Иштихон–13/11, Мирбозор–16/14, Каттақўрғон–14/12, Ургут–11/9, Термиз–14/9, Бойсун–13/9, Шўрчи–11/7, Қарши–18/15, Деҳқонобод–15/12, Муборак–19/17, Шаҳрисабз–14/11, Ғузор–17/14.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ЛАБ ҚИМИРЛАТМАСДАН ҚУРЪОН ЎҚИШ ХАТМГА ЎТАДИМИ?
❓CАВОЛ: Тил ва лабни ишлатмасдан Қуръони каримни ўқиб чиқса, хатм қилган ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни хатм қилган бўлиши учун ҳарфларни тил билан талаффуз қилиб, камида ўзи эшитадиган даражада ўқиган бўлиши керак. Чунки нутққа тегишли ҳукмларда энг камида ўзи эшитиши шартдир. Шунга кўра бирор шахс сажда оятини ичида, ўзи эшитмайдиган даражада ўқиса, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлмайди. “Шарҳул виқоя” ва унинг шарҳи “Умдатур ривоя” китобида қуйидагилар айтилган:
وأَدْنَى المخافتةِ إسماعُ نفسِه، هو الصَّحيح وهذا قول أبي جعفر الهندواني - رضي الله عنه - إذ مجرد حركة اللسان لا تسمى قراءة بدون صوت عنده،
“Махфийликнинг энг ками ўзига эшиттиришдир. Саҳиҳ гап ҳам шу. Бу Абу Жаъфар Ҳиндувоний розияллоҳу анҳунинг сўзидир. Чунки тилнинг ўзини овоз чиқармасдан қимирлатиш бу кишининг наздида қироат ҳисобланмайди”.
Гапира олмайдиган одамлар, агар тилини қимирлата олса, шундай ўқийди. Буни ҳам қила олмаса, кўзнинг ўзи билан, қалби билан ўқийди. Фақиҳларимиз соқов инсоннинг намози, такбир айтиши, қироат қилишини баён қила туриб, уларнинг тил билан такбири таҳрима айтиши шарт эмас дейишган. Шунга кўра гапира олмайдиган кимсалар Қуръони каримни кўзи билан ўқиб, хатм қилаверадилар.
ولا يلزم العاجز عن النطق بها كالأخرس تحريك لسانه وكذا في حق القراءة هو الصحيح لتعذر الواجب
“Соқов каби гапира олмайдиган одамнинг тилини қимирлатиши вожиб эмас. Қироат қилишидаги ҳукм ҳам мана шу ва бу гап саҳиҳдир. Чунки у вожиб бўлган амални қила олмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровиҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровиҳ намози ҳақида шундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).
Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
Таровиҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
Таровиҳнинг ракатлари: Таровиҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрийаа-и вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровиҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровиҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Фатовои Оламгирия” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🍃🌸🍃
Аёллар учун Таровеҳ намозини ӯқиши учун Видео қӯлланма ушбу ВИДЕО МАЪЛУМОТНИ барча муслима опа сингилларимизга етказинг билмай юрганлари ҳам жуда кӯп ва буни ӯқишни ӯрганиб олишига сиз сабабчи бӯлинг Ин Ша Аллоҳ савоби сизга ҳам келади
Таровиҳнинг ракатлари:
Таровиҳ йигирма ракатдир.
Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади.
Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз.
Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб.
Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал.
Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Хурматли аел обуначиларимиз.Сизлар учун махсус.

📜Рамазонда 1 нафлга 1 фарз савоби, 1 фарзга 70 фарз савоби берилади⚡️
Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: “Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади. Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади”, деб айтганлар.

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.
Аллоҳ Таолло кириб келаётган Рамазон ойини барчамизга ҳайрли, барокатли, манфаатли ҳолда уткизишлик насиб қилсин. Ҳаммаларингизни бу ойни кириб келиши билан табриклайман, барчангизни муборакбод этаман.
Аллоҳ Таоллодан ҳаммамиз учун сурайман бу ойда ҳудди онани қорнидан янги туғилгандек гунохлардан пок ҳолатта чиқишимизни.
Энг гузал рамазонларимиз мана шу рамазон булишини энг баракали Рамазонимиз шу булишини Аллоҳ Таолло насиб қилсин яна бунданам купроқ Рамазонларга ҳаммамизни офиятта иймонда узи етказсин.🤲

📜Рамазонга икки озуқа.
Бири руҳга Қуръон Карим, иккинчиси жасадга ҳурмо.
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
Бири руҳга Қуръон Карим, иккинчиси жасадга ҳурмо.
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?
〰🌸Жаннат зийнатланади🌸〰
☝️ Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га: “Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.
💬Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча: “Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).
〰🔥Дўзах эшиклари ёпилади🔥〰
🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти).
〰🌙Аллоҳнинг раҳмати ёғилади🌙〰
☝️ Манбаларда, “Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.
💬Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.
✅Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан.
😄Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...
📝 Даврон НУРМУҲАММАД