O'ZBEK QORIALARI @ozbekqorialar Channel on Telegram

O'ZBEK QORIALARI

@ozbekqorialar


(Tartil akademiyasi) Аёллар ва қизларга 🌻
madrasamiz darsliklari :

🔷Tajvid
🔷️Qur'on hifz
🔷️Qur'on tasxih
🔷️Fiqh
🔷️siyrat
🔷Arobiyya Bayna Yadayk
🔷️nahv
bepul/tekin/ xizmat ko'rsatadi.
Tashkil etilgan sana 2020
https://t.me/quronHofizlaruchun

O'ZBEK QORIALARI (Uzbek)

O'ZBEK QORIALARI kanalimiz Tartil akademiyasiga aytib, aёllar va qizlarga 🌻 madrasamiz darsliklari bilan xizmat ko'rsatadi. Kanalda Tajvid, Qur'on hifz, Qur'on tasxih, Fiqh, siyrat, Arobiyya Bayna Yadayk, nahv va boshqa mavzular bilan ta'lim beriladi. Bepul va tekin xizmatlarimiz sizga qulaylik va foyda ko'rsatish uchun amalga oshirilgan. Kanalimiz 2020 yilida tashkil etilgan. Biz bilan birga Qur'on o'rganishda ilm va ma'rifatga erishishingiz mumkin. Bepul ta'limlar va darsliklar uchun https://t.me/quronHofizlaruchun havolasi orqali kanalimizga obuna bo'ling va qiziqarli mavzularda o'z bilim va ko'nikmalaringizni oshiring. Tabriklaymiz, sizni O'ZBEK QORIALARI kanalimizda ko'rishimizni kutib qolamiz!

O'ZBEK QORIALARI

24 Nov, 10:35


Live stream finished (53 minutes)

O'ZBEK QORIALARI

24 Nov, 09:41


Live stream started

O'ZBEK QORIALARI

24 Nov, 09:06


Роббингиз сизни Жаннатга чақириб, Дўзахдан огоҳ этиб, сизга йўллаган мактублари жамланган Қуръонидан бугун қанча ўқидингиз?!

Ўқимадингизми?!

Нима узрингиз бор?!

Қиёмат куни нима деб жавоб берасиз
?!

https://t.me/ozbekqorialar

O'ZBEK QORIALARI

23 Nov, 09:43


🌹Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.🌹

🦋 Hurmatli opa-singillar 🦋
➡️bugun ayrim sabablarga ko'ra
📖Qur'on hatm darsimiz bo'lmaydi❗️

🏝️ Hurmat bilan: O'ZBEK QORIALARI MADRASASI. 📖🏝️

O'ZBEK QORIALARI

23 Nov, 06:06


Қуръони Карим :
Оли Имрон сураси 187-194.оятлар

وَلِلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ
كُلِّ شَيۡءٖ
Осмонлар ва Ердаги бор мулк Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
إِنَّ فِي خَلۡقِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱخۡتِلَٰفِ ٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِ لَأٓيَٰتٖ لِّأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ
Албатта, осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир Яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар бордир.
ٱلَّذِينَ يَذۡكُرُونَ ٱللَّهَ قِيَٰمٗا وَقُعُودٗا وَعَلَىٰ جُنُوبِهِمۡ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلۡقِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ رَبَّنَا مَا خَلَقۡتَ هَٰذَا بَٰطِلٗا سُبۡحَٰنَكَ فَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ
Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил!
رَبَّنَآ إِنَّكَ مَن تُدۡخِلِ ٱلنَّارَ فَقَدۡ أَخۡزَيۡتَهُۥۖ وَمَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ أَنصَارٖ
Парвардигоро, албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ, уни расво қилибсан. Ва бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир.
رَّبَّنَآ إِنَّنَا سَمِعۡنَا مُنَادِيٗا يُنَادِي لِلۡإِيمَٰنِ أَنۡ ءَامِنُواْ بِرَبِّكُمۡ فَ‍َٔامَنَّاۚ رَبَّنَا فَٱغۡفِرۡ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرۡ عَنَّا سَيِّ‍َٔاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ ٱلۡأَبۡرَارِ

Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!», деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир!
رَبَّنَا وَءَاتِنَا مَا وَعَدتَّنَا عَلَىٰ رُسُلِكَ وَلَا تُخۡزِنَا يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۖ إِنَّكَ لَا تُخۡلِفُ ٱلۡمِيعَادَ

Парвардигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неъматларингни) ато қил ва бизларни Қиёмат Кунида расво қилмагил! Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан.



https://t.me/ozbekqorialar

O'ZBEK QORIALARI

23 Nov, 04:42


Тўртта сабаб:
Ризқ ва бойликни зиёда қилгувчидир.

❍ Аллоҳга чин юракдан таваккул қилиш:
Аллоҳ таоло айтган:
"Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, У унга етарлидир" (Талоқ сураси, 3-оят).

Таваккул нима эканлигини биляпсизми? Бу – Аллоҳга чин юракдан суяниш ва барча ишларингизни Унинг ихтиёрига топширишдир. Ҳар бир ишни бошлашдан олдин қалбингизни Аллоҳга боғлаб, барча ишларда Унинг ёрдамини сўрашингиз лозим. Бироқ, бу ҳаракат қилмасликни англатмайди; билим олиш, меҳнат қилиш ва ризқ сўраб ҳаракат қилиш каби сабабларни ҳам бажариш керак.

❍ Аллоҳдан қўрқиш ва тўғри йўлда юриш: Аллоҳ таоло айтган:
"Ким Аллоҳдан қўрқса, У унга чиқиш йўлини беради ва уни ўзи ҳам билмаган томондан ризқлантиради"
(Талоқ сураси, 2-3-оятлар).
"Агар улар тўғри йўлда юришса, Биз уларга кўп сувни (рўзғор ва фаровонликни) берар эдик"
(Жин сураси, 16-оят).

Тақво – яъни, Аллоҳдан қўрқиш, Унинг буйруқларини бажариш ва У тақиқлаган нарсалардан йироқ туришдир. Бу амаллар ризқ эшикларини очади. Аксинча, гуноҳ ва маъсиятлар эса барча яхшилик эшикларини ёпади.

❍ Ота-онани ҳурмат қилиш ва қариндошчилик алоқаларини сақлаш: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
"Ким ризқи кенг бўлишини ёки умри узайишини истаса, қариндошлари билан алоқаларини мустаҳкамласин"
(Имом Бухорий, 2067;
Имом Муслим, 2557).

Ота-онани ҳурмат қилиш ва қариндошлар билан алоқаларни сақлаш – ризқнинг кенгайиши ва барака келишига сабаб бўлади. Буларни қилишдан ўзини тийган киши эса ризқ ва яхшиликдан маҳрум бўлади.

❍ Аллоҳга кўп шукр қилиш: Аллоҳ таоло айтган:
"Агар шукр қилсангиз, Мен сизларга янада зиёда қилиб бераман"
(Иброҳим сураси, 7-оят).

Кўплаб “Алҳамдулиллаҳ” ва “Шукр Аллоҳга” деб айтинг ва бунга қалбан ҳам ишонинг. Шукр қилувчи инсонга ризқ зиёда қилиб берилади.

Агар сиз бу тўртта амални тўғри тушуниб, ҳаётингизда қўлласангиз, Аллоҳ сизга куч-қувват, умрингизга барака, молингизга кенгчилик ва ҳаётингизга фаровонлик беради. Буларнинг натижасини ҳаётингизда кўрасиз.

O'ZBEK QORIALARI

22 Nov, 09:04


🌾 Alhamdulillah Allohnıng fazlı bılan hatmulquron halaqamıznı tugattık.🌾

🌾 InshaAlloh ertaga
➡️ Tavba surasidan  boshlaymız.
➡️ ( 191 ) chı sahıfadan 🌾

📖Hatmga qatnashgan barcha tolıbalardan Alloh rozı bosın 🤲
Alloh ılmlarılarnı zıyoda qısın.🤲

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

O'ZBEK QORIALARI

22 Nov, 09:02


Live stream finished (1 hour)

O'ZBEK QORIALARI

22 Nov, 07:59


Live stream started

O'ZBEK QORIALARI

22 Nov, 07:47


Бугун хатм дарсини эртарок бошлаймиз, ИншаАллох Узбегистон вактига 13да бошлаймиз

O'ZBEK QORIALARI

22 Nov, 03:46


📚 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жума куни сизнинг энг афзал кунларингиздан биридир. У кунда Одам яратилган, у кунда (унинг) руҳи олинган, у кунда сур чалиш ва (ҳамма нарса) ҳалок бўлиш содир бўлади. Шунинг учун у кунда менга кўпроқ саловот йўлланг. Чунки сизларнинг саловотларингиз менга етказилади."
Саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, сиз вафот этганингиздан кейин саловотларимиз сизга қандай қилиб етказилади?" – деб сўрашди. Шунда у зот айтдилар:
"Аллоҳ таоло ер юзига пайғамбарларнинг жасадларини чиришни ҳаром қилган."
📕 (Абу Довуд ривояти). Шайх Албоний саҳиҳ деб баҳолаган.

◼️ Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Қиёмат кунида менга энг яқин бўлган одам менга энг кўп саловот айтган кишидир."
📕 (Саҳиҳ ат-тарғиб ва ат-тарҳиб).

O'ZBEK QORIALARI

22 Nov, 03:32


Телефондан бўшамайдиган оналар диққатига!

“Онам мени ўн ёшимдаёқ Қуръонни тўлиқ ёдлатиб қўйган эди. Бомдод намозидан олдин уйғотар ва таҳорат олишим учун Бағдоднинг совуқ кечаларида иссиқ сув тайёрлаб берар эди. Уйимиз масжиддан узоқ ва йўл қоронғу бўлгани боис ҳижобларини кийиб, мен билан бирга масжидга борар эди”.

✍🏻 Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/ozbekqorialar

O'ZBEK QORIALARI

22 Nov, 03:32


Абдуллоҳ ибн ал-Муборак раҳматуллоҳи айтган: "Бизга озгина одоб кўпроқ илмдан кўра зарурроқдир." Шундай қилиб, одоб илмдан аввалдир. Инсон фақат илм билан юксалмайди, балки илм билан бирга одоб ҳам бўлиши керак. Улар қушнинг икки қаноти кабидир.

Агар илм ва дин ахлоқ ва одоб билан безатилмаса, уларнинг қандай фойдаси бўлади? Жаннатнинг энг юксак чўққисида яхши ахлоқли одам учун жой тайёрланган. Илгари салаф солиҳлар илмни ўрганишдан олдин одобни ўрганишга алоҳида аҳамият берардилар. Ҳатто Ибн Жавзий раҳматуллоҳи айтган: "Одоб илмнинг учдан икки қисмига тенг", – деб.

Шунинг учун салафлар илм талаб қилувчи ва Қуръон кўтарувчи одамлар учун одоб ҳақида китоблар ёзишга алоҳида аҳамият берганлар. Бу уларнинг илм ва одобни қандай қадрлаганини кўрсатади.

O'ZBEK QORIALARI

21 Nov, 10:16


🌾 Alhamdulillah Allohnıng fazlı bılan hatmulquron halaqamıznı tugattık.🌾

🌾 InshaAlloh ertaga
➡️ Al arof surasidan boshlaymız.
➡️ ( 179 ) chı sahıfadan 🌾

📖Hatmga qatnashgan barcha tolıbalardan Alloh rozı bosın 🤲
Alloh ılmlarılarnı zıyoda qısın.🤲

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

O'ZBEK QORIALARI

21 Nov, 10:16


Live stream finished (1 hour)