Últimas Postagens de 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷 (@so_lihamm) no Telegram

Postagens do Canal 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

Tomchidek ilm,daryodek amal-dengizdek taqvo
Gruppa ochilgan sana 24 03 2022
1,508 Inscritos
1,385 Fotos
1,432 Vídeos
Última Atualização 09.03.2025 02:58

O conteúdo mais recente compartilhado por 🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷 no Telegram

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 23:35

228

📜Еттинчи кечада таровиҳ ўқиса, гўёки у Мусо (а.с.)ни топибди ва Мусо (а.с.)га Фиръавн ва Ҳомонга қарши ёрдам қилибди.

📜Саккизинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло Иброҳим (а.с.)га бергандек савоб бергай.

📜Тўққизинчи кечада таровиҳ ўқиса, гўёки Аллоҳ таолога Пайғамбар (а.с.)нинг қилган ибодатларидек ибодат қилибдур.

📜Ўнинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратнинг яхшилигини насиб қилгай.

Манба: Мажмаъул Мақсуд( фиқҳ китоби)

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 23:35

187

Таровеҳ намозининг фазилатлари ҳақида.

Али розияллоҳу анҳудан сўраганларида, ул жаноб шундай дебдурлар: “Пайғамбар ﷺдан моҳи Рамазонда таровиҳ ўқимоқ фазилатлари ҳақида сўрадилар. Расули акрам ﷺ шундай жавоб бердилар:

📜Биринчи кечада таровиҳ ўқиган мўмин онаси туққан кундагидек гуноҳдан чиққай.

📜Иккинчи кечада таровиҳни ўқиса, агар ота-онаси мусулмон бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилур.

📜Учинчи кечада таровиҳни ўқисалар, бир фаришта: “Холис қилғил амални, Аллоҳ таоло мағфират қилди”, – деб овоз қилгай, яъни Аллоҳ таоло илгариги гуноҳларингни кечди, деб овоз қилур.

📜Тўртинчи кечада таровиҳ ўқиса, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръоннинг савобини топгайлар.

📜Бешинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло хонаи Каъбанинг ичида, Мадинаи мунавваранинг масжидида ва Масжиди Ақсода намоз ўқигандек савоб бергай.

📜Олтинчи кечада таровиҳ ўқиса, Байту-л-Маъмурни тавоф қилган кишининг савобини бергай ва тошлару қумларнинг ҳаммаси унинг учун истиғфор айтгай.

(Давоми бор)

Манба: "Мажмаъул мақсуд"
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 23:32

162

Уламолар Рамазон ойини қандай ўтказишган

Рамазон ­ Қуръони карим ойидир. Бу ойда салафи солиҳларимиз барча ишларни йиғиштириб, муқаддас Каломни тадаббур ва тафаккур билан тиловат қилишга киришар, қаттиқ бел боғлар эдилар.

Имом Аъзам (р.а.) Ҳар куни бир марта Қуръон хатм қилар эдилар, Рамазонда эса ҳар куни икки марта хатм қилар эдилар. Бир марта кундузи, бир марта тунда.

Имом Зуҳрий (р.а.) Рамазон келганда “Рамазон Қуръон тиловат қилиш ва рўзадорларни таомлантириш ойидир”, деб айтар эдилар.

Имом Молик (р.а.) Рамазонда ҳадис ўқиш ва илм мажлисларини тарк этиб, Қуръон тиловатига астойдил киришар эдилар.

Асвад (р.а.) Рамазонда ҳар икки кечада, Рамазондан бошқа ойларда эса, ҳар олти кечада Қуръонни тўлиқ хатм қилар эдилар.

Қатода (р.а.) ҳар етти кечада, Рамазон келгач, уч кечада, Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эса, ҳар кечада Қуръон хатм қилар эдилар.

Имом Шофеий (р.а.) ҳар Рамазонда олтмиш марта Қуръони каримни хатм қилар эдилар.

Имом Нававий (р.а.) шундай деганлар: “Қуръон Каримни бир ракатда хатм қилган инсонлар жуда кўп. Бу ишда Усмон ибн Аффон, Тамим ад-Дорий ва Саид ибн Жубайр (р.а.)лар пешқадамлардан ҳисобланади. Улар Аллоҳнинг Каломини Каъба ичида бир ракатда хатм қилишган”.

Имом Заҳабий (р.а.) айтадилар: “Бир неча кишилардан ривоят қилинганки, Абу Бакр ибн Айёш қирқ йил ҳар кеча-кундузда бир мартадан Қуръон хатм қилдилар. У зотга ўлим келганда сингиллари йиғлади. Шунда у зот сингилларига қараб: «Эй синглим, нега йиғлаяпсиз? Менга қаранг, анави бурчакда сизнинг акангиз ўн саккиз минг марта Қуръон хатм қилган», дедилар”.

Иброҳим Наҳаий (р.а.) Рамазонда Қуръонни ҳар уч кечада, Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эса, ҳар икки кечада хатм қилар эдилар.

Ҳофиз ибн Асокир (р.а.) ҳар жума тўлиқ бир марта, Рамазон ойи кирганда эса, ҳар куни Қуръон хатм қилар эдилар.

Абдураззоқ (р.а.) айтади: “Суфён ас-Саврий (р.а.) Рамазон келганда барча ишларини тарк этиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар”.

Қуръонни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтарилган ҳадислар бор. Ваҳоланки, салафларимизни бир кечада хатм қилганлари ривоят қилинган. Буни қандай тушунамиз? Саволимизга Ибн Ражаб Ҳанбалий (р.а.)нинг ушбу гаплари жавоб бўлади. У зот айтадилар: “Қуръонни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтариқ доим хатм қилишга тегишлидир. Инсон умри давомида доимий хатми Қуръонни йўлга қўймоқчи бўлса, уч кундан оз муддатда хатм қилмайди. Лекин Рамазон ойи каби фазилатли кунлар, қадр кечасидек буюк кечалар, Маккаи Мукаррама каби улуғ жойларда бўлса, азиз вақт ва мўътабар жойларни ғанимат билиб, кўпроқ хатм Қуръон қилиш мустаҳабдир”.

Демак, биз ҳам рамазон ойида кўпроқ Қуръон тиловат қилишга ҳаракат қилишимиз зарур экан.

Аллоҳ барчамизга умримиз сўнгигача салафларимизга эргашиб, рамазондан унумли фойдаланишимизда ёрдамчимиз бўлсин!

Асадуллоҳ Муҳаммад тайёрлади

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 23:32

215

🍃ТЎРТ ХИЛ РЎЗА

📜 Биринчиси,
субҳдан шомга қадар еб-ичмаслик. Бу Шариат тақозо қилган рўза.

📜 Иккинчиси, бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик. Бу Тариқат тақозо қилган рўза.

📜 Учинчиси, бемаъни, фойдасиз сўзларни ҳатто кўнгилга, хаёлга келтирмаслик. Бу Маърифат тақозо қилган рўза.

📜Тўртинчиси, кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик. Яъни, Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги. Бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

Саййид Абдулқодир ЖИЙЛОНИЙ (қ. с.)

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 23:31

157

Уламолар Рамазон ойини қандай ўтказишган

Рамазон ­ Қуръони карим ойидир. Бу ойда салафи солиҳларимиз барча ишларни йиғиштириб, муқаддас Каломни тадаббур ва тафаккур билан тиловат қилишга киришар, қаттиқ бел боғлар эдилар.

Имом Аъзам (р.а.) Ҳар куни бир марта Қуръон хатм қилар эдилар, Рамазонда эса ҳар куни икки марта хатм қилар эдилар. Бир марта кундузи, бир марта тунда.

Имом Зуҳрий (р.а.) Рамазон келганда “Рамазон Қуръон тиловат қилиш ва рўзадорларни таомлантириш ойидир”, деб айтар эдилар.

Имом Молик (р.а.) Рамазонда ҳадис ўқиш ва илм мажлисларини тарк этиб, Қуръон тиловатига астойдил киришар эдилар.

Асвад (р.а.) Рамазонда ҳар икки кечада, Рамазондан бошқа ойларда эса, ҳар олти кечада Қуръонни тўлиқ хатм қилар эдилар.

Қатода (р.а.) ҳар етти кечада, Рамазон келгач, уч кечада, Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эса, ҳар кечада Қуръон хатм қилар эдилар.

Имом Шофеий (р.а.) ҳар Рамазонда олтмиш марта Қуръони каримни хатм қилар эдилар.

Имом Нававий (р.а.) шундай деганлар: “Қуръон Каримни бир ракатда хатм қилган инсонлар жуда кўп. Бу ишда Усмон ибн Аффон, Тамим ад-Дорий ва Саид ибн Жубайр (р.а.)лар пешқадамлардан ҳисобланади. Улар Аллоҳнинг Каломини Каъба ичида бир ракатда хатм қилишган”.

Имом Заҳабий (р.а.) айтадилар: “Бир неча кишилардан ривоят қилинганки, Абу Бакр ибн Айёш қирқ йил ҳар кеча-кундузда бир мартадан Қуръон хатм қилдилар. У зотга ўлим келганда сингиллари йиғлади. Шунда у зот сингилларига қараб: «Эй синглим, нега йиғлаяпсиз? Менга қаранг, анави бурчакда сизнинг акангиз ўн саккиз минг марта Қуръон хатм қилган», дедилар”.

Иброҳим Наҳаий (р.а.) Рамазонда Қуръонни ҳар уч кечада, Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эса, ҳар икки кечада хатм қилар эдилар.

Ҳофиз ибн Асокир (р.а.) ҳар жума тўлиқ бир марта, Рамазон ойи кирганда эса, ҳар куни Қуръон хатм қилар эдилар.

Абдураззоқ (р.а.) айтади: “Суфён ас-Саврий (р.а.) Рамазон келганда барча ишларини тарк этиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар”.

Қуръонни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтарилган ҳадислар бор. Ваҳоланки, салафларимизни бир кечада хатм қилганлари ривоят қилинган. Буни қандай тушунамиз? Саволимизга Ибн Ражаб Ҳанбалий (р.а.)нинг ушбу гаплари жавоб бўлади. У зот айтадилар: “Қуръонни уч кундан оз муддатда хатм қилишдан қайтариқ доим хатм қилишга тегишлидир. Инсон умри давомида доимий хатми Қуръонни йўлга қўймоқчи бўлса, уч кундан оз муддатда хатм қилмайди. Лекин Рамазон ойи каби фазилатли кунлар, қадр кечасидек буюк кечалар, Маккаи Мукаррама каби улуғ жойларда бўлса, азиз вақт ва мўътабар жойларни ғанимат билиб, кўпроқ хатм Қуръон қилиш мустаҳабдир”.

Демак, биз ҳам рамазон ойида кўпроқ Қуръон тиловат қилишга ҳаракат қилишимиз зарур экан.

Аллоҳ барчамизга умримиз сўнгигача салафларимизга эргашиб, рамазондан унумли фойдаланишимизда ёрдамчимиз бўлсин!

Асадуллоҳ Муҳаммад тайёрлади

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 23:31

155

#Рамазонга тайёргарлик

Рамазон ойида Қуръон Карим хатм тавсияларим

1.Мусҳафга қараб ўқиш хатми
2.Қуръон Карим маънолар таржимасини ўқиш хатми.
3.Таровиҳ намозида Қуръон Карим хатми.
4.Қорилар қироатини эшитиш хатми
5.Қуръон маънолар таржимасини эшитиш хатми.

Сиддиқов У.З.

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 23:31

175

«Рамазон» сўзи арабча сўз бўлиб, луғатшуносларнинг айтишларича, у «қаттиқ иссиқ», «жазирама», «қизиб чўғ бўлиш», «куйдириш» маъноларини англатувчи калимадан олинган. Бу ойнинг айнан ушбу номни олиши сабаби ҳақида турлича фикрлар бор. Жумладан, аллома Жавҳарий: «Айтишларича, араблар ойларнинг номларини эски тиллардан ўгиришганида ойларни ўша пайтда тўғри келган вақтига кўра номлашган. Ўшанда ушбу ой иссиқнинг энг жазирамасига тўғри келган экан», дейди. Иккинчи бир фикрга кўра, «Рамазон ойи гуноҳларни куйдириб ташлагани учун шу ном билан аталган. Зотан, бу ой жоҳилият даврида «Нотиқ» деб аталар эди». Бошқалар айтишадики, «Бу ойдаги ибодат – рўза кишиларни ташналикдан ичини қиздиргани учун ой Рамазон деб номланган».

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 10:56

335

Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.

Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...

Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...

Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...

Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.

Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.

Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.

Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Fazliddin_Nuriddin
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 10:54

349

Qadirli onajonlarni bayram bilan tabriklaymiz. Ilohim barchangiz bolajonlaringizni ardog'ida bo'ling.
Bolalar birinchi marta o'z qo'llari bilan sovg'a tayyorlashdi. Hayajon bilan juda mehr bilan bezatishdi.

Inshalloh kelajakda orzularingiz royobchisi bo'lishadi inshalloh

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷
🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷

08 Mar, 04:46

428

#ЯНГИЛИКЛАР

Фаол аёллар тақдирланди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда тарғиботчи аёллар ва отинойилар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда фаолияти давомида самарали иш ташкил қилган фаол отинойи ва тарғиботчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🌹🥀ХАМИША БАХОР⚘🌷