Sizdan Telegram @sizdan_telegramm Channel on Telegram

Sizdan Telegram

@sizdan_telegramm


Халқ журналистикаси.
Ўзингиздан олиб ўзингизга берамиз.
Таъсир қилиш ўзингизни қўлингизда......

Sizdan Telegram (Uzbek)

Sizdan Telegram kanali sizga halq jurnalistikasi bilan taqdim etiladi. Bu kanalda sizning fikrlaringizga e'tibor beriladi va o'z fikrlarini ifoda qilishingiz uchun imkoniyat yaratiladi. Sizga o'z o'ylaringizni ifoda qilib, boshqa fikrlarni eshitish va ta'qiq qilish imkoniyatini beradi. Sizdan Telegram kanali orqali, sizning so'zingiz ularning qo'lida. Sizning fikrlaringiz va izohlaringiz orqali, sizga global muammolarni va yangiliklarni mashqlab ko'rish, ulashish va o'rganish imkoniyatini beradi. Sizdan Telegram kanaliga a'zo bo'lib, o'z fikrlaringizni o'rtaga qoldirmang, ulardan foydalaning va o'z tarzda fikrlashni davom ettiring.

Sizdan Telegram

08 Aug, 10:30


САМАРҚАНД вил. – “Электр энергия корхонаси мендан асоссиз равишда кўп пул ечиб олди”

КАТТАҚЎРҒОН.
“Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдаман. Электр энергия корхонаси мендан асоссиз равишда кўп пул ечиб олди. Кондиционер ишлатмайман, фақат музлаткич. 5 кунда 90 минг сўм қарз қилибди. Музлаткич учун 5 кунда шунча пул кетадими? Шаҳар бедарвоза эмас-ку! Мутасаддилар ҳолатни назоратга олишини.

https://t.me/sizdan_telegramm
kanaliga obuna boling!

Sizdan Telegram

24 Jan, 09:15


“Марказ очилганидан кейин нафақа олувчилар сони қисқариши кузатилмоқда”
“Яқинда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази очилди. Ижтимоий ҳимояни кучайтиришга қаратилган ташкилот тузилгани яхши, албатта. Аммо марказ очилганидан кейин нафақа олувчилар сони қисқариши кузатилмоқда. Илгари бир ойда тахминан битта маҳалладан 50-60 одам нафақа олса, ҳозирга келиб битта маҳаллада 2-3 фуқарога нафақа тайинланяпти. Масалан, Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 2023 йил декабрь ойида нафақага ариза берган айрим фуқароларнинг сўрови рад этилган. Мурожаатлар асосли рад этилганми? Нафақа масаласига эътибор қаратишларини сўраймиз”.

https://t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!

Sizdan Telegram

15 Jan, 13:55


АНДИЖОН

“Эскирган симёғочларимиз битта-битта қулаяпти”

ШАҲРИХОН. “Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Бирлашган МФЙ Бирлашган кўчасидан мурожаат қилмоқдамиз. Кўчамиздаги симёғочлар носоз ҳолга келиб қолган. Ўтган йили биттаси қулаб тушди, ходимлар келиб тўғрилади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бошқа столба авария ҳолатига келиб қолди. У ҳам қулаш арафасида турибди. Хуллас, ҳамма симёғочларимиз чириб тугаяпти. Кўчамиздан ёш болалар мактабга қатнайди. Симёғоч қулаб тушса, уларга зарар етмасин деган хавотирдамиз.
Электр энергия пулини олдиндан тўлаб келмоқдамиз. “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбари Улуғбек Мустафоев ҳолатни назоратга олса миннатдор бўлардик. Симёғочларни янгилаб, тунги чироқлар билан таъминлаб беришсин”.

https://t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!

Sizdan Telegram

08 Jan, 10:17


БУХОРО вил. – “Ишдан ташқари вақтда йиғилиш, дам олиш куни мажбурий меҳнат...”

“Бухоро вилоятидан мурожаат йўллаяпмиз. Туман газ корхонасида ишлаймиз. Вилоят раҳбари тизим вакилларини чақириб, кечки соат 19.30 дан 22.30 гача видеоселектор ўтказади. Ички буйруқ чиқариб, шанба ва якшанба мажбурий иш куни ҳам қилиняпти. Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганишини сўраймиз”.

https://t.me/sizdan_telegramm
kanaliga obuna bo‘ling!

Sizdan Telegram

08 Jan, 09:40


“Ўзбекистон темир йўллари” суҳбатдан ўтган битирувчиларга иш йўлланмасини қачон беради?”

“Озодлик каналида эълон қилинган “Ўзбекистон темир йўллари” ҳақидаги видеолавҳани кўриб чиқдим. Бунинг учун миннатдорман, лекин лавҳага қўшимча қилмоқчиман. 2023 йил май ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Тошкент давлат транспорт университети ҳамкорлигида комиссия тузилиб, 2023 йил битирувчиларини ишга тақсимлаш юзасидан суҳбат ўтказилди. Суҳбатдан ўтган битирувчиларга ишга йўлланма берилади деб ишонтиришди. Мана, 2024 йил кириб келди, лекин йўлланмадан дарак йўқ. Темир йўллар раҳбарияти муносиб битирувчиларга йўлланма беришини сўраймиз”. 

sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!

http://t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo‘ling!

Sizdan Telegram

26 Jul, 10:00


Андижон шаҳридаги 8 оилавий поликлиникада хамшира ва шифокорлардан "СЕС"  текшируви учун ўлпон йиғилди.

Жорий йилда Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникалар "СЕС" томонидан текширилди.  Текшириш натижаларига кўра 8 оилавий поликлиникага жарима тайинланди исми сир қолишини ҳоҳлаган хамширанинг айтишича "ХАҚИҚАТДА СЕСДАН ДОНОХОН ИСМЛИ АЁЛ КЕЛИБ ҚАЙСИДУР ХОНАДАН КАМЧИЛИК ТОПИБ ЎША ХОНАГА ЖАРИМА ТАЙИНЛАДИ ЛЕКИН ЖАРИМА ХАМШИРА ВА ВРАЧЛАРГА ТЕНГ БЎЛИНДИ ВА 15 МИНГДАН 50 МИНГАЧА ПУЛ ЙИҒИЛДИ"  дея очиқлади.  Яна бир ҳамширанинг айтишича "УШБУ ПУЛЛАР КИМЛАРГА БЕРИЛГАН БИЛМАЙМАНКУ ЛЕКИН САНИТАРКА ЙИҒДИ БЕРМАСАК БОШ ШИФОКОР ОБЛЗДРАВ БОШЛИҒИГА АЙТИБ БЎШАТТИРИБ ЮБОРАДИ ДЕБ ТАХДИД ҚИЛИШДИ"

Бу масала бўйича Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланишни имкони бўлмади.  Бизга етиб келган хабарга кўра ушбу поликлиника бош шифокорлиги бошқарма бошлиғи томонидан пулланган бўлиши мумкин.  Ушбу масала юзасидан суриштирув ишларини олиб бориб хақиқатда тайинлаган одами ўзи билан бир жойда иш фаолиятини олиб борган шахс эканлиги аниқланди.  Ўзбекистонда эшшак пул билан келса хам лавозимга тайинланиши урф бўлган. Бу Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғини биринчи қилиғи эмас.  Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларини билмайдиган рахбар бизга керак эмас. 

Андижон вилояти ҳокими бизга Президент қарорларини топшириқларини бажарадиган соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тайинлаб беришингизни сўраймиз.

Пахтаободлик бўлса нима бўлибди ҳоким бува? Соғлиқни сақлашни хорамини чиқариб ташлади.

http://t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo‘ling!

Sizdan Telegram

04 Jul, 14:15


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовга

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмоновга

М У Р О Ж А А Т Н О М А


Андижонда соғлиқни сақлаш тизими ислоҳга мухтож.

Андижонда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Азизбек Мирзажонов на Президент қарорларини на Вазирлар махкамаси қарорларини тушунади нимага демайсизми Рахбарлик лавозимига тайинлаш қарорга мувофиқ https://vacancy.argos.uz сайтида эълон берилиши керак. Лекин Андижон шаҳридаги 8 оилавий поликлиника раҳбарлигига мухим мезонларни бажармасдан https://vacancy.argos.uz сайтида эълон бермасдан рахбар тайинлаган. Бу билан хукумат қарорларига тупурган.  Тупургисини қайтиб олиб Аргосда эълон берилишини сўраймиз.

http://t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo‘ling !

Sizdan Telegram

20 Jun, 10:00


СУРХОНДАРЁ – “Маҳалладаги қувурларга ҳали-ҳамон сув келгани йўқ”
ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Оқжар маҳалласидан такрор мурожаат қиляпмиз. Яқинда сув масаласида қилган мурожаатимиздан кейин ўзгариш бўлмади. 4000 мингга яқин фуқаро яшаётган маҳаллага бир машина сув тарқатилди, холос. Бу етарли эмас, албатта. Маҳалладаги сув қувурларига ҳали-ҳамон сув келгани йўқ. Аҳоли қийналмасин, сув таъминоти корхонасидан текзор кўмак кутиб қоламиз”.

t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!

Sizdan Telegram

13 Jun, 15:15


Соғлиқни сақлаш кинначиларга қолдими?

Ассалому алайкум Биз Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари номидан ёзмоқдамиз.  Янги бошлиқ Азизбек ўзига тегишли бўлганларни главрач қилиб югурдак қилиб олди.  Масалан 8 поликлиника бош шифокорлиги. Олдида хар куни югуриб юради.  Камига Андижон вилояти ҳокими ишдан кетса Малика Маннаповна ҳам кетади шунда сени горздрав қилиб қўяман деганмиш деган гаплар айланиб юрибди.  Андижон вилояти ҳокими ишониб қўйган  облздрав шу бўлади.  Хамма эшитсин битта Поликлиникага рахбар бўлиш 4-5 минг АҚШ доллори.  Азизбек фақат санчастдан пул олиб рахбар қўя олади холос Начора олган пулини қайтариб Аргосга эълон қилади энди.

http://t.me/sizdan_telegramm kanaliga bo‘ing!

Sizdan Telegram

13 Jun, 11:05


ХОРАЗМ – “Имзоларни қалбакилаштириш бўйича жиноий иш делоси йўқотилганми?”
ХИВА. “Мен – Қ.Шарипов, Хоразм вилояти Хива шаҳридан мурожаат йўлламоқдаман. 2019 йилда 13 апрель куни Хива тумани ИИБ томонидан имзоларни қалбакилаштириш ҳолати бўйича 332261/2019-6-сонли жиноят иши очилган эди. Ушбу жиноий иш делоси йўқотилган. Уни топиб беришларини сўраб портал орқали ДХХга мурожаат қилдим. Аризангиз тегишлилиги бўйича прокуратурага берилди, прокуратурага мурожаат қилинг деган жавоб олдим. Жиноят иши делоси йўқолиши жиддий масала эмасми? Ёки мен хато фикрлаяпманми? Ҳолатга Президентимиз эътибор қаратишини илтимос қилиб қоламан”.

t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!

Sizdan Telegram

13 Jun, 10:50


“Самарқанд вилояти Булунғур тумани Темур МФЙ Обод диёр кўчасига 3 ойдан буён газ баллон келмайди. Заправкадан тўлдириб келиш малол келяпти. Мутасаддилар ҳолатни назоратга олса миннатдор бўлар эдик”

t.me/sizdan_telegramm kanaliga obuna bo'ling!