5-курс ТМИ сиртқи @sirtqifakulteti3_kurs Channel on Telegram

5-курс ТМИ сиртқи

@sirtqifakulteti3_kurs


5-курс ТМИ сиртқи (Uzbek)

5-курс ТМИ сиртқи Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda Toshkent Moliya Instituti 5-kurs talabalari uchun mo'ljallangan tartibga solingan ma'lumotlar, darsliklar, yangiliklar va boshqa foydali materiallar paydo bo'ladi. Siz bu kanal orqali o'zingizning dars ishlaringizni yaxshilash, o'quv rejalaringizni amalga oshirish va yangi malumotlar olishingiz mumkin. Kanalga a'zo bo'lib, universitet hayotini yanada qulayroq qila olasiz. Sirtqi fakulteti 3-kurs talabalari uchun foydali kanal bilan tanishib, o'z bilim va ko'nikmalarizni oshiring!

5-курс ТМИ сиртқи

24 Jan, 12:57


Здравствуйте, уважаемые студенты 5 курса.

Как ранее сообщалось, в 2024-2025 учебном году студентам 5 курса Заочного образования назначена квалификационная практика с 27 января 2025 года по 8 марта 2025 года.

Программа и дневник квалификационной практики студентам предоставлены со стороны ответственных лиц профилирующей кафедры.

Для удобства студентов НАПРАВЛЕНИЕ НА МЕСТО КВАЛИФИКАЦИОННОЙ ПРАКТИКИ студентам предоставляется в электронной форме PDF по нижеприведенным приложениям по направлениям образования.

По списку своего образования Вы можете получить свое направление.

Если у Вас возникнут дополнительные вопросы Вы можете обращаться заместителю декана С.Шерову через старост групп или лично.

Деканат факультета Заочного образования.

5-курс ТМИ сиртқи

24 Jan, 12:57


Ассалому алайкум, ҳурматли 5-курс талабалари.

Аввал маълум қилганимиздек, 2024-2025 ўқув йилида Сиртқи таълим шакли бўйича таълим олаётган 5-курс талабаларига 2025 йил 27-январдан 8-мартга қадар малакавий амалиёт ўташи белгиланган.

Малакавий амалиёт ўташ дастурлари ва амалиёт кундалиги мутахассислик кафедра масъуллари томонидан талабаларга тақдим этилган.

Талабаларга қулайлик яратиш ва уларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олиш мақсадида АМАЛИЁТ ЖОЙИГА ЙЎЛЛАНМА жойига йўлланма талабаларга қуйида келтирилган иловаларда йўналишлар кесимида электрон ПДФ шаклида тақдим этилмоқда.

Ўз таълим йўналишингиз бўйича рўйхатда йўлланмангизни олишингиз мумкин.

Мазкур масала бўйича саволлар юзага келса гуруҳ сардори орқали ёки шахсан ўзингиз масъул декан ўринбосари С.Шеровга мурожаат қилишингиз мумкин.

Сиртқи таълим факультети деканати.

5-курс ТМИ сиртқи

15 Dec, 17:28


Takroran!!!
🗓 Hurmatli talabalar, universitetdagi dars mashg‘ulotlaringiz qanday tartibda bo‘lishini https://tsue.edupage.org/timetable/ sayti orqali online bilib olishingiz mumkin. Guruhingizni tanlash orqali barcha o‘quv fanlari, mashg‘ulot xonasi va vaqti bilan tanishasiz.

5-курс ТМИ сиртқи

14 Dec, 13:45


Якуний назорат шакллари

5-курс ТМИ сиртқи

06 Dec, 06:15


7-пара 18:00

5-курс ТМИ сиртқи

16 Nov, 10:26


ВАЖНО!

Здравствуйте уважаемые студенты 5-курса Факультета Заочного образования!

Учебные занятия 9-го осеннего семестра 2024-2025 учебного года начинаются с 2 декабря 2024 года.

Занятия будут проводиться в соответствии с учебным расписанием в учебном корпусе «А» по адресу Юнусабадский район ул. А.Темура 60А. Все студенты должны посещать занятия.

Расписание занятий будет предоставлено дополнительно.

Если у Вас возникнут дополнительные вопросы Вы можете обращаться заместителю декана Шерову Санжару.

Деканат факультета Заочного образования.

5-курс ТМИ сиртқи

16 Nov, 10:20


МУҲИМ!

Ассалому алайкум, ҳурматли Сиртқи таълим факультети 5 курс талабалари!

Аввал маълум қилганимиздек, 2024-2025 ўқув йилида Кузги 9-семестр дарслари (тегишли кўрсатилган гуруҳларга) 2024 йил 2 декабрдан бошланади.

Ўқув машғулотлари университетнинг Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 60А-уй манзили “А” ўқув биносида (якуний назорат тест топшириладиган бино) дарс жадвалига мувофиқ ўтказилади.

Дарс жадвали қўшимча маълум қилинади.

Барча талабалар дарс машғулотларида қатнашиши лозим.

Юқоридаги масала бўйича саволлар бўлса масъул декан ўринбосари С.Шеровга мурожаат қилишингиз мумкин.

Сиртқи таълим факультети деканати

5-курс ТМИ сиртқи

13 Nov, 14:31


Ҳурматли Сиртқи таълим факультети талабалари!

Ўтилаётган дарслар сифати бўйича талабаларнинг фикрини ўрганиш мақсадида махсус телеграмм-бот ишга туширилди.

Сиздан ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз

Телеграмм-ботга қуйида келтирилган ҳавола орқали кирилади.

@tsueuzbot

Сўровномада иштирок этганлигингиз учун раҳмат!

Сиртқи таълим факультети деканати

_________________________________________________________________

Уважаемые студенты факультета Заочного образования!

В целях изучения мнений студентов по качеству образования по преподаваемым занятиям запущен специальный телеграмм-бот.

Просим Вас активно участвовать в опросе.

В телеграмм-бот Вы можете войти через ниже прилагаемой ссылке.

@tsueuzbot

Спасибо за участие в опросе.

Деканат факультета Заочного образования.

5-курс ТМИ сиртқи

27 Oct, 04:08


#saylov_2024

✔️ Saylov – kelajakka tanlov!

Biz kelajagimiz uchun ovoz beramiz.


🇺🇿 TDIU Axborot xizmati

🚀 Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti rasmiy telegram kanali: @tsueuzofficial

5-курс ТМИ сиртқи

24 Sep, 10:53


Ассалом алайкум !
Ҳурматли Сиртки таълим факультетини битирувчи курс талабалари !

Олий таълим муассасаларининг битирув курс талабалари ўртасида (https://forms.gle/7Yjy7D9TABvUdYX59) платформаси орқали сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада барча битирувчи курс талабалари иштирок этишини сўраймиз.

Иштирокингиз учун олдиндан рахмат.

5-курс ТМИ сиртқи

21 Sep, 14:41


МУҲИМ!


Ассалому алайкум, ҳурматли Сиртқи таълим факультети талабалари!


2024-2025 ўқув йилида Кузги семестр дарс машғулотлари
-  5 курс талабалари учун 2024 йил 2 декабрдан бошланади.

5-курс ТМИ сиртқи

21 Sep, 14:28


Channel name was changed to «5-курс ТМИ сиртқи»

5-курс ТМИ сиртқи

16 Aug, 13:34


Ассалому алайкум, ҳурматли Сиртқи таълим факультети талабалари!

Аввал ҳам маълум қилганимиздек, жорий ва аввалги ўқув йилларида кузги ва баҳорги семестр натижалари бўйича академ қарздор бўлган талабалар учун Офис регистратор бўлими томонидан июль-август ойларида Ёзги семестр ташкил этилди.

Ёзги семестрда таълим олиш истагини билдирган академ қарздор талабалар аризалари ва қайта ўқиш учун тузилган шартномага мувофиқ қайта ўқиш учун тегишли тўловни амалга оширган талабалар учун Ёзги семестрдаги фанлардан якуний назоратлар 2024 йил 16 август соат 20-00 дан - 17 август соат 23-00 гача амалга оширилади.

Талабаларга Ёзги семестрдаги фанлардан якуний назоратларни топширишда қулайлик яратиш мақсадида қайта якуний назоратлар (тестлар) HEMIS дастурида  ONLINE шаклда олинади.

HEMIS дастурига кириш учун логин ва пароллар олдиндан Сизга тарқатилган ҳамда улардан фойдаланиш тушунтирилган. Мазкур логин ва паролларни бошқа шахсларга берманг.

Кимда ушбу ҳолат бўйича савол ёки муаммо юзага келса масъул декан ўринбосарига мурожаат қилишини сўраймиз.

Сиртқи таълим факультет деканати

5-курс ТМИ сиртқи

31 Jul, 13:41


ТАКРОРАН!!!
Ассалому алайкум, ҳурматли Сиртқи таълим факультети 4-курс талабалари!

Аввал ҳам маълум қилганимиздек, жорий ва аввалги ўқув йилларида кузги ва баҳорги семестр натижалари бўйича академ қарздор бўлган талабалар учун Офис регистратор бўлими томонидан Ёзги семестр ташкил этилган.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида дарслар дарс жадвалига мувофиқ ZOOM дастури орқали ONLINE шаклда бўлиб ўтмоқда.

Аввал таъкидланганидек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ёзги семестрдаги ўқиш ўрнатилган тартибда шартнома асосида пуллик ташкил этилади.

Бугунги кунда Ёзги семестрда ўқитилаётган фанлар бўйича баҳолаш қайдномалари шакллантирилаяпти. Ёзги семестрдаги ўқиш учун тўловни амалга оширилмаган ёки пули келиб тушмаган талабалар баҳолаш қайдномаларига киритилмайди.

Ушбу жараёнда тушунмовчиликларни олдини олиш ҳамда тўловларга аниқлик киритиш мақсадида Ёзги семестрда ўқиш учун шартнома олиб, академ қарздор бўлган фанлари бўйича тўловни амалга оширган барча талабалар 01.08.2024й куни соат 19:00 гача масъул декан ўринбосарига (С.Шеровга, т. +99899-870-02-72) шартнома ва амалга оширган тўлов квитанциясининг электрон нусхасини юборишингизни сўраймиз.

Қўшимча саволлар бўлса масъул декан ўринбосарига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сиртқи таълим факультет деканати

5-курс ТМИ сиртқи

30 Jul, 06:59


https://docs.google.com/forms/d/1ECqWcVcwqHFXuk81mpajtVxXCxkmSQx3m43qanq3PfA/edit

5-курс ТМИ сиртқи

30 Jul, 06:58


Ҳурматли Сиртқи таълим факультети талабалари!

Халқаро рейтинг агентлиги томонидан ТДИУ талабалари ўртасида сўровнома ўтказилмоқда.

Сиздан бугун 30.07.2024 й. куни соат 18-00 гача ушбу сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз (Сўровномада қатнашишга 3-5 мин атрофида вақт кетади).

Сўровномага қуйида келтирилган ҳавола орқали кирилади.

Сўровномада иштирок этганлигингиз учун раҳмат!

Сиртқи факультет деканати

5-курс ТМИ сиртқи

29 Jul, 07:36


Ассалому алайкум, ҳурматли Сиртқи таълим факультети 4-курс талабалари!

Аввал ҳам маълум қилганимиздек, жорий ва аввалги ўқув йилларида кузги ва баҳорги семестр натижалари бўйича академ қарздор бўлган талабалар учун Офис регистратор бўлими томонидан Ёзги семестр ташкил этилган.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида дарслар дарс жадвалига мувофиқ ZOOM дастури орқали ONLINE шаклда бўлиб ўтмоқда.

Аввал таъкидланганидек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ёзги семестрдаги ўқиш ўрнатилган тартибда шартнома асосида пуллик ташкил этилади.

Бугунги кунда Ёзги семестрда ўқитилаётган фанлар бўйича баҳолаш қайдномалари шакллантирилаяпти. Ёзги семестрдаги ўқиш учун тўловни амалга оширилмаган ёки пули келиб тушмаган талабалар баҳолаш қайдномаларига киритилмайди.

Ушбу жараёнда тушунмовчиликларни олдини олиш ҳамда тўловларга аниқлик киритиш мақсадида Ёзги семестрда ўқиш учун шартнома олиб, академ қарздор бўлган фанлари бўйича тўловни амалга оширган барча талабалар 3 кун ичида масъул декан ўринбосарига (С.Шеровга, т. +99899-870-02-72) шартнома ва амалга оширган тўлов квитанциясининг электрон нусхасини юборишингизни сўраймиз.

Қўшимча саволлар бўлса масъул декан ўринбосарига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сиртқи таълим факультет деканати

5-курс ТМИ сиртқи

26 Jul, 05:57


Молия фани соат 11:00 да бошланади

5-курс ТМИ сиртқи

26 Jul, 05:57


https://us02web.zoom.us/j/83413330813?pwd=bOBtOsV7nIua4snXAz0oPTHyRZbWsm.1

5-курс ТМИ сиртқи

10 Jul, 06:53


Ассалому алайкум, ҳурматли Сиртқи таълим факультети 4-курс талабалари!

Аввал ҳам маълум қилганимиздек, жорий ва аввалги ўқув йилларида кузги ва баҳорги семестр натижалари бўйича академ қарздор бўлган талабалар учун Офис регистратор бўлими томонидан Ёзги семестр ташкил этилган.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида дарслар дарс жадвалига мувофиқ ZOOM дастури орқали ONLINE шаклда бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ёзги семестр ўрнатилган тартибда шартнома асосида пуллик ташкил этилади.

Ёзги семестр бўйича саволлар бўлса Офис регистратор бўлими Зиядуллаев Зуҳриддинга (т.
99-813-22-47) ёки декан ўринбосари С.Шеровга мурожаат қилишингиз мумкин.

Сиртқи таълим факультет деканати

5-курс ТМИ сиртқи

03 Jul, 13:32


ВАЖНО!

Здраствуйте, уважаемые студенты 4 курса Заочного факультета!

К сведению студентов имеющих академическую задолженность по результатам Весеннего семестра 2023-2024 учебного года!

Студентам, имеющие академическую задолженность по результатам Весеннего семестра, ПОВТОРНЫЕ ИТОГОВЫЕ КОНТРОЛЬНЫЕ по предметам Весеннего семестра будут проводиться с 10:00 часов 4 июля до 22:00 часов 5 июля 2024 г.

Для удобства студентам сдачу итоговых контрольных работ по предметам Весеннего семестра, ПОВТОРНЫЕ ИТОГОВЫЕ КОНТРОЛЬНЫЕ работы (тесты) будут проводиться в ОНЛАЙН формате на платформе HEMIS.

Если у Вас возникнут дополнительные вопросы Вы можете обращаться заместителю декана С.Шерову.

Деканат заочного факультета

5-курс ТМИ сиртқи

03 Jul, 13:32


МУҲИМ!

Ассалому алайкум, ҳурматли Сиртқи факультет 4 курс талабалари!

2023-2024 ўқув йилида Баҳорги семестр натижалари бўйича академ қарздор бўлган талабалар диққатига!

2024 йил апрел ойида бўлган Баҳорги 8 семестрда ўқув режаларида белгиланган фанлар бўйича оралиқ ва жорий баҳолашдан етарли балл (камида 30 балл) олиб, ЯКУНИЙ НАЗОРАТ топшираолмаган талабаларга 2024 йил 4 июль соат 10-00 дан 5 июль соат 22-00 гача ўрнатилган тартибда якуний назоратларни қайта топширишга имконият берилади.


Талабаларга Баҳорги 8 семестрдаги академ қарздор бўлган фанлардан ЯКУНИЙ НАЗОРАТларни ҚАЙТА ТОПШИРИШда қулайлик яратиш мақсадида ҚАЙТА ЯКУНИЙ НАЗОРАТлар (тестлар) HEMIS дастурида ONLINE шаклда олинади.

Такрорий имконият берилмайди.

HEMIS дастурига кириш учун логин ва пароллар олдиндан Сизга тарқатилган ҳамда улардан фойдаланиш тушунтирилган. Мазкур логин ва паролларни бошқа шахсларга берманг.

Кимда ушбу ҳолат бўйича савол ёки муаммо юзага келса масъул декан ўринбосари С.Шеровга мурожаат қилишини сўраймиз.

Сиртқи факультет деканати

5-курс ТМИ сиртқи

14 Jun, 14:32


Ассалому алайкум! Ҳурматли гурух сардорлари! Юқорида насл-номаси келтирилган талабалар малакаваий амалиёт ҳисоботини ўз вақтида топширмаганликлари учун "Банк ҳисоби ва аудит" кафедрасидан деканатга билдиришнома берилган. Амалиёт ҳисоботини топширмаган талабалар курсдан қолишларини маълум қиламиз.

5-курс ТМИ сиртқи

14 Jun, 14:30


Ассалому алайкум! Ҳурматли гурух сардорлари! Юқорида насл-номаси келтирилган талабалар малакаваий амалиёт ҳисоботини ўз вақтида топширмаганликлари учун "Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар" кафедрасидан деканатга билдиришнома берилган. Амалиёт ҳисоботини топширмаган талабалар курсдан қолишларини маълум қиламиз.

5-курс ТМИ сиртқи

14 Jun, 14:28


Ассалому алайкум! Ҳурматли гурух сардорлари! Юқорида насл-номаси келтирилган талабалар малакаваий амалиёт ҳисоботини ўз вақтида топширмаганликлари учун "Бухгалтерия ҳисоби" кафедрасидан деканатга билдиришнома берилган. Амалиёт ҳисоботини топширмаган талабалар курсдан қолишларини маълум қиламиз.

5-курс ТМИ сиртқи

14 Jun, 14:27


Ассалому алайкум! Ҳурматли гурух сардорлари! Юқорида насл-номаси келтирилган талабалар малакаваий амалиёт ҳисоботини ўз вақтида топширмаганликлари учун "Суғурта ва пенция иши" кафедрасидан деканатга билдиришнома берилган. Амалиёт ҳисоботини топширмаган талабалар курсдан қолишларини маълум қиламиз.

5-курс ТМИ сиртқи

14 Jun, 14:25


Ассалому алайкум! Ҳурматли гурух сардорлари! Юқорида насл-номаси келтирилган талабалар малакаваий амалиёт ҳисоботини ўз вақтида топширмаганликлари учун "Менежмент ва маркетинг" кафедрасидан деканатга билдиришнома берилган. Амалиёт ҳисоботини топширмаган талабалар курсдан қолишларини маълум қиламиз.