Жаннатдаги уй кимлар учун?
1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким намозда ўринни тўлдирса, Аллоҳ унинг бир даража кўтаради ва унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун какликнинг тухумларини қўядиган еричалик бўлса ҳам, масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат зуҳо намози ўқиса ва пешиндан аввал тўрт ракат ўқиса, у учун жаннатда бир уй барпо қилинади”, дедилар.
5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
6. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?» дейди. Улар: «Ҳа», деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди. Фаришталар яна: «Ҳа», деб жавоб беришади. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни «ҳамд уйи» деб атанглар», дейди», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуриб беради», деганлар. Умму Ҳабиба: «Шундан бери уларни доимо ўқиб келаман», деган». Имом Муслим ривояти.
8. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллооҳу, ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, йуҳйии ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту, биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр», деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» жумласининг ўрнига «ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. Имом Термизий ривояти.
Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уники ва ҳамд Уникидир, тирилтирур ва ўлдирур ва У тирикдир, ўлмас. Яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
9. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам: «Албатта, жаннатда ташқариси ичидан, ичкариси ташқаридан кўриниб турадиган хоналар бор. Аллоҳ у хоналарни – таом едирган, саломни ёйган ва кечаси одамлар уйқуда ётганда тунги (таҳажжуд) намозни ўқиган зотлар учун тайёрлаб қӯйгандир”, дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Бошқа ривоятда: «Сўзни чиройли қилган... ва (нафл) рўзада давомий бӯлганлар», деб зиёда қилинган.
@mehrob_himmati