2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига белгиланган. Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати миқдорида ундирилади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати ер участкаларидан фойдаланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 0,01 гектар майдон учун фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликлари бўйича ҳар йили январь ва июль ойларида белгиланади. Унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этилади. Бунда тегишли ҳудудда охирги ўн икки ойда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича электрон онлайн-аукционлардаги ўртача нархлар, электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган ҳудудлар учун эса тегишли туман-шаҳар ёки юқори турувчи маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ўртача нархлар ижара муддатига кўра тузатиш киритилган ҳолда асос сифатида қабул қилинади.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, уларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш тўғрисидаги ишлар тўхтатиб турилади.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов тўланган тақдирда, электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар тайёрланган ижобий хулосалар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига навбатдаги сессияда кўриб чиқиш учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда юборилади