SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋 @oyatil_kursi Channel on Telegram

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

@oyatil_kursi


Мусулмонлар - диний-маърифий канали.

...🍃بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم 🍃
Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан.
(Тавба сураси, 40 - оят)

Hamkor kanal: https://t.me/coin_ux

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋 (Uzbek)

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋 kanali - Musulmonlar uchun diniy-ma'rifiiy kanal. Kanaldagi maqsad - qadriyatli duolarni o'rganish va amal qilishga yordam berish. Kanalda, Qur'on tilovati, duolar, va diniy maqolalar bilan tanishishingiz mumkin. SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋 kanali orqali, o'zingizni ruhoniylashtiring va hayotingizga zararli tushliklardan o'zini himoya qiling. Hamkor kanal: https://t.me/coin_ux

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

13 Apr, 08:57


#Дуолар
🍃ЁМОН АХЛОҚ ВА ЁМОН АМАЛЛАРДАН ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلَاقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَاءِ وَالْأَدْوَاءِ.

📖Ўқилиши: "Аллоҳумма инний аъуузу бика мин мункаротил ахлаақи вал-аъмаали вал-аҳваа-и вал-адвааи"

🔖Маъноси: Эй АЛЛОҲИМ! Мен Сендан ёмон хулқлардан ва ёмон амаллардан, гуноҳга берилишдан ва касалликдан паноҳ тилайман..

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

12 Apr, 23:32


🌸...Ассаламу алайкум...
🌸...ва роҳматуллоҳи...
🌸...ва барокатуҳ!....

#Ҳайрли_тонг ⛅️

🍃🌹 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🍃🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸 Аллоҳнинг саломи
🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🌸 Қуръоннинг нури
🌸 Kун давомида сиз билан бўлсин!

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

10 Apr, 01:02


📌Уйқудан уйғонганда айтиладиган зикр

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам... (уйқудан) уйғонганларида:

الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда маа амаатанаа ва илай-ҳин нушуур», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.)
(Бухорий ривояти)

📌Эслатма
ИншаАллоҳ, эртага бомдод намозига уйғонганимизда, ушбу зикрни айтиб, суннатга эргашайлик.

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

09 Apr, 16:23


SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋 pinned «https://t.me/boost/OYATIL_KURSI»

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

09 Apr, 11:47


#Дуолар

📖Ғазабланганда ўқиладиган дуо...

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),

اَللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтоони», деб айт», дедилар».

🔖Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».

📚Ибн Сунний ривояти.

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

08 Apr, 16:08


Гўзал дуо

Абдукарим Мирзаев


☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

08 Apr, 10:37


​​ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ

1. Дуо қабул бўлмаслиги.
2. Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайишлиги.
3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайишлиги.
4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги.
5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди.
6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлишлиги.
7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлишлиги.
8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейишлиги.
9. Қиёмат куни ўз гўштини ейишлик.
10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнашлиги.
11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлишлик.
12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи киришлик.
13. Охиратда маймунга айланишлик.
14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлишлик.
15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлишлик.
16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик.
17. Мусулмонларга зулм қилишлик.
18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлишлик.
19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилофлик қилишлик.
20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилишлик.
21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлишлик.
22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлишлик.
23. Сирлари ошкор бўлишлик.
24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлишлик.

"Ғийбат кийа ҳэ" Ғийбат ўзи нима? китобидан

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийдан устоз Ёрқинжон домла Фозилов таржимаси

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

08 Apr, 02:43


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أَذْهِبِ الْبَأْسَ، اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен инсонларнинг Роббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўкирдилар: «Аллоҳумма роббаннааси азҳибил басаа ишфи анташшаафий лаа шифаа иллаа шифаа`ука шифаа ан лаа йуғоодиру сақоман».
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

07 Apr, 14:01


​​ШИФО ДУОСИ

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар». Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.

Дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

07 Apr, 11:38


Доим Алҳамдулиллаҳ дегин, Аллоҳнинг неъматларига шукур қил:

🌤 – Уйқудан турганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки Аллоҳ сени уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.

🏡 – Оиланг билан ўтирганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.

🏍 – Ишга кетаётганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.

🚶🏻‍– Соғ-омон, офиятдалигингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.

💖 – Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.

☝️– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғниб юрибди.

👤– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.

🌴 – Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен тинчликдасан, дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч ерларда яшайдиган инсонлар бор.

🌙 – Ва яна бир бор Алҳамдулиллаҳ деб Роббингга ҳамдлар айтгинки сен МУСУЛМОНСАН!

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

07 Apr, 08:42


Қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималар

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Али, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм»,

деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».

📕Ибн Сунний ривоятлари.

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

07 Apr, 02:41


КЎП ИСТИҒФОР АЙТСАНГИЗ:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

ИСТИҒФОРНИ ҚАНДАЙ АЙТАСИЗ?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм"
(Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

07 Apr, 00:40


🌙💐🎊РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️🍃🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌹🍃🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙🌹🎁🍃РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

06 Apr, 11:51


#Дуо
📖
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнги дуоларидан..

اللّهمّ اغفرلي وارحمني و ألحقني بالرّفيق الأعلي

📖Ўқилиши: Аллооҳуммағфир лий варҳамний ва алҳиқний бир рофийқил аълаа,

🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени мағфират қил ва раҳм эт ва энг олий дўстга (Ўзингнинг хузуринга) мени йўлиқтир.

📚(Бухорий 4082, 4083, 4086 – р, Муслим 4474 – р, Термизий 3418 – р, Аҳмад 23630, 23798, 24757 – р, Молик 501 – рақам ривояти)

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

05 Apr, 23:16


🌟🎁🌙РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌟🌙

🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!

🌙РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

05 Apr, 10:43


Оятул Курсий ни хар куни ўқишликни ажрлари

АЛЛОХУ ЛА ИЛАХА ИЛЛА ХУВАЛ ХАЙЮЛ КОЙЙУМ . ЛА ТАЬХУЗУХУ СИНАТУВ -ВА ЛА НАВМ . ЛАХУ МА ФИС- САМАВАТИ ВА МА ФИЛ АРЗ . МАНЗАЛЛАЗИЙ ЯШФАЬУ ИНДАХУ ИЛЛА БИЬИЗНИХ. ЯЬЛАМУ МА БАЙНА АЙДИХИМ ВА МА ХОЛФАХУМ ВА ЛА ЮХИТУНА БИ ШАЙЬИМ -МИН ИЛМИХИ ИЛЛА БИМА ШАЬА. ВАСИЬА КУРСИЙЮХУС -САМАВАТИ ВАЛ АРЗ. ВА ЛА ЯБУДУХУ ХИФЗУХУМА ВА ХУВАЛ АЛЛИЙЮЛ АЗИЙМ


«Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

«Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

«Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

“Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

05 Apr, 08:48


Аллохнинг розилиги ☝️

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

05 Apr, 08:40


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

🕌ҚАДР КЕЧАСИДАГИ 1600 ТА ХАТМОНАГА МАРҲАБО!

🕌 Яратганга ҳамдлар бўлсинки, Рамазон ойида юртимиздаги 1600 дан зиёд жомеда Қуръон хатмлари мўмин-мусулмон халқимизнинг имону ихлосини янада зиёда қилмоқда.


Масжидларимизда шу йил 5 апрел оқшомида Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси Қуръон хатмлари якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз Аллоҳ таолога ёлвориб, дуога қўл очадила

🌙 5 апрель куни кечки соат 20:20 дан бошланадиган Қадр кечасидаги Қуръон хатмонасига марҳабо!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Имкон қадар кўпчиликка тарқатиб, барчани хабардор қилинг! Барча масжидлардаги Ҳатмонага мархабо!

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

SURALAR DUOLAR | OYATAL KURSI🕋

05 Apr, 08:40


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

🕌ҚАДР КЕЧАСИДАГИ 1600 ТА ХАТМОНАГА МАРҲАБО!

🕌 Яратганга ҳамдлар бўлсинки, Рамазон ойида юртимиздаги 1600 дан зиёд жомеда Қуръон хатмлари мўмин-мусулмон халқимизнинг имону ихлосини янада зиёда қилмоқда.

Масжидларимизда шу йил 5 апрел оқшомида Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси Қуръон хатмлари якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз Аллоҳ таолога ёлвориб, дуога қўл очадила

🌙 5 апрель куни кечки соат 20:20 дан бошланадиган Қадр кечасидаги Қуръон хатмонасига марҳабо!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Имкон қадар кўпчиликка тарқатиб, барчани хабардор қилинг! Барча масжидлардаги Ҳатмонага мархабо!

МАРУЗАЛАР🎤 СУРАЛАР🕋 ДУОЛАР🤲 КАНАЛИ

📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
https://t.me/+cO5b3HQ6hgswMmI6

5,202

subscribers

54

photos

37

videos