Últimas publicaciones de Раҳмон Али блоги | Олмалиқ (@rahmonali_uz) en Telegram

Publicaciones de Telegram de Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ
Она шаҳрим Олмалиқ, сени газ-пазинг билан қўшиб с…..н!💘

Бир машойиқ айтган эди: Агар сен дам олишга вақт топа олмасанг, тез орада даволаниш учун вақт топишга мажбур бўласан.

instagram.com/olmaliqovozi

Мулоқот: @raxmonali_uz

Мурожаат: @blogeruzb_bot
4,780 Suscriptores
2,710 Fotos
1,446 Videos
Última Actualización 28.02.2025 20:59

Canales Similares

ELTUZ
145,013 Suscriptores
Енгил каналча
5,902 Suscriptores

El contenido más reciente compartido por Раҳмон Али блоги | Олмалиқ en Telegram


Бефойда мурожаат.

Бу акамиз корхонада қора рўйхатга точно тушди. Мен аниқ биламан, “раҳмат, шунча нарсани олдини олганингиз учун”, демайди.

Аксинча, “нега раҳбарингизга айтмадингиз? Ҳеч бўлмаса ёрдамчиларим бор эди”, дейди.

Бу корхонада раҳбар билан учрашгандан, президент билан учрашиш осонроқ. Ё гапим натўғрими?

Ҳайдовчилар корхонани машинаси учун ойлигидан запчаст олишларини раҳбарлар билмайди, деб ўйлайсизларми?

📝@rahmonali_uz

Депутатлар иш бошлаганига 100 кун бўлибди.

Хўш, нима ўзгарди?

📝@rahmonali_uz

Кун келади, дайди итлар столбани тагига бир оёғини кўтариб чоптириб кетгани учун ҳам чироқ ўчмаса бўлгани.

Хайрли тун дўстлар. Мен энди чироқ ёнишини кутмай ухладим. Муҳими хонани чироғи ёниқ қолганми ёки йўқ, аниқлаб олдим-ку!

📝@rahmonali_uz

Туф, кўз тегди. Яна ўчди.

Мен чироқни ўчирдимми йўқми, билиб олишим учун бир дақиқага ёқибди-да. Раҳмат.

📝@rahmonali_uz

Ҳаммага хайрли тун, деб хабар ёзаётган эдим, лип этиб чироқ ёниб қолса денг!

Ўйлаб ўтиргандим: чироқни ўчирдимми ёки йўқ! Ўчмаган бўлса, ерга қараб бошимни ёпиб ухлашим керак, ўчган бўлса-чи, шунча ўзимни қийнаб ухлаганим қолади, деб ўтиргандим.

Ҳа-я, ҳеч замонда шу ярим тунда аварияни бартараф қилиб келмагандир? Агар қилиб келганида, ҳамма каналга овоза қилиб жар соларди. Ишламай қўлига кетмон ушлаб расмга тушадиган баъзи раҳбарлардек.

📝@rahmonali_uz

Биласизми, баъзи раҳбарлар мени нега ёқтирмайди? Чунки мен ичмайман ва чекмайман.

— Ичмасангиз нима бўпти, дейишингиз мумкин!

Ҳа, ўринли савол. Жавобби оддий: ичмаган одамни мияси соғлом фикрлайди. Соғлом фикрлайдиган инсонни раҳбарлар алдай олишмайди.

Ҳам ичволиб нима қилиқлар қилади, ҳаммасини сиз кузатиб ўтирган бўласиз. Шунинг учун сизни кругидан йўқотиш пайига тушади ва сизни ҳеч қачон раҳбар лавозимига яқинлаштирмайди.

Раҳбарни ёнида юрган эркаклар майли, аёллар ичмайди, дейсизми? Мен билганларимни санаб ўтсам, келини, қудасини олдида майли, эрини олдида ноқулай ҳолатга тушади.😅🤫🤗🤐

📝@rahmonali_uz

Айтганча, Тошкент ҳавоси ифлосланиши бўйича дунё рейтингида биринчи ўринга яқинлашиб қолди, деган хабарларни ўқиб қоламиз-а?

Менимча Олмалиқ шаҳри, у чўққиларни бунда 20 йил илгари босиб ўтган бўлса керак-а?

Нега, дейсизми? Чунки ҳавомиз ифлосланиш борасида тошкентни чангимизда қолдирадиган даражада бўлсак-да, рейтинг рўйхатида биз йўқмизда.

Ёки, рейтингдан бизни шаҳарни ифлосланишига сабаб бўлаётган омиллар ёрдамида (сариқ ғиштларни) ирғитиб чиқариб юбораётганмикин?!

📝@rahmonali_uz

Ҳали ҳам қайнонам совға қилган фонарли повербанк бор.

Ўша вақт: мени устимдан куляптими, мен шаҳарда турсам, менга бу матоқни нима кераги бор? — деган эдим ичимда.

Қайнонажон, келаси туғилган кунимга “противогаз” совға қила қолинг! Келажак учун керак бўлиб қолади. Биласиз, осмонимиз кўм-кўк. Шу қадар мусапполигидан, кундуз куни юлдузни кўрасиз.

📝@rahmonali_uz

Ҳайрон қолиб ўтиргандим. Қишлоғимизда ёмғир қорга айланди ҳам чироқ ўчмаяптми, деб. Ниҳоят ҳозир ўчди. Ўчмаса бўлмасдида. Қишлоғимиз анъанаси бугун бузилган бўларди.

Бирам шаҳримизда зўр раҳбарларимиз бор-да, 15 йилдан буён раҳбарият алмашгани билан, чироқ муаммоси ўша-ўша. Менимча улар бизни эртароқ ётиб ухлашлигимиз учун чироқ муаммосини ҳал қилмаётгандир.

Буёғи баҳор, ҳаво “пирт” этса чироқ ўчишлар одатга айланади. Баҳона тайёр — ёмғир шамол аралаш ёққани учун, дарахт шохлари симни белига тушиб узиб юборибди, дейди. 20 йилдан бери битта кассетани айлантириб қўяди.

Кет билан бет бирлашган одам ҳам такрор муаммоларни айтаверишдан уялганидан муаммони бартараф қилган бўларди. Айримларни бети кетидан ҳам баттарми, безирайиб тураверишади, чироқ ўчса ҳам.

Гапим тўғрими? Битта муаммони қайта-қайта такрорлашдан одам боласи уялиши керак-ку!

📝@rahmonali_uz

Зўр ёмғир ёғяптия! Осмонимиздаги газ ва цемент заводидан келадиган цемент чангларини ювяпти.

Инсон саломатлигига зарар берадиган нима бўлса, шу Тошкент вилоятига қуриляптими?

Амалдорларимизни биздан алами борми, деб ўйлаб қоламан.

Жабр аҳолига, амалдорлар-ку, бу вилоятда вақтинчалик одам. Уларга нима! Тўғрими?

📝@rahmonali_uz