Эртароқ бориб, оёқ кийимларингизни ўзингизга қулай жойга қўйиб қўйинг. Ҳаммадан кеч бориб, пўқ босган оёқ кийимингизни ўзгалар бошини тепасидан кўтариб олиб юрманг!
Эслатма: Таровеҳ намози билан бирганикда бугундан “Хатми Қуръон” ўқилиши мумкин. Ёш болангизни ўзингизга тенг кўриб ёнингизга етаклаб олишни маслаҳат бермайман. У сизни болангиз, лекин бола чарчаганидан ҳаммани фикрини бузгани қолади. Бу ҳар йили баъзи бефаросат намозхонларни болаларини етаклаб олиб бориши оқибатида юзага келади.
Имом ҳам гапириб чарчади: эй, барака топкурлар, ёш болангиз уйда дам олсин, чарчаб қолиб, ҳаммага ҳалақит беряпти, деб. Бефаросатга гап бефойда. Яна етаклаб келади-да, боласини қўйиб юборади, ўзини ёнида олиб ўтирмайди. Битта боласи олди сафда, иккинчи боласи орқа сафда. Бир-бирига қараб қиқир-қиқир қилиб ётадимие…
Отани бошида дўппи, иягида ярим қарич соқоли бору, дўппини остида фаросат йўқ.