Últimas Postagens de Раҳмон Али блоги | Олмалиқ (@rahmonali_uz) no Telegram

Postagens do Canal Раҳмон Али блоги | Олмалиқ

Раҳмон Али блоги | Олмалиқ
Она шаҳрим Олмалиқ, сени газ-пазинг билан қўшиб с…..н!💘

Бир машойиқ айтган эди: Агар сен дам олишга вақт топа олмасанг, тез орада даволаниш учун вақт топишга мажбур бўласан.

instagram.com/olmaliqovozi

Мулоқот: @raxmonali_uz

Мурожаат: @blogeruzb_bot
4,780 Inscritos
2,710 Fotos
1,446 Vídeos
Última Atualização 28.02.2025 20:59

O conteúdo mais recente compartilhado por Раҳмон Али блоги | Олмалиқ no Telegram


Ҳамма билган хабар. Бугун масжидларимизда таровеҳ намози соат 20:30 да ўқилади.

Эртароқ бориб, оёқ кийимларингизни ўзингизга қулай жойга қўйиб қўйинг. Ҳаммадан кеч бориб, пўқ босган оёқ кийимингизни ўзгалар бошини тепасидан кўтариб олиб юрманг!

Эслатма: Таровеҳ намози билан бирганикда бугундан “Хатми Қуръон” ўқилиши мумкин. Ёш болангизни ўзингизга тенг кўриб ёнингизга етаклаб олишни маслаҳат бермайман. У сизни болангиз, лекин бола чарчаганидан ҳаммани фикрини бузгани қолади. Бу ҳар йили баъзи бефаросат намозхонларни болаларини етаклаб олиб бориши оқибатида юзага келади.

Имом ҳам гапириб чарчади: эй, барака топкурлар, ёш болангиз уйда дам олсин, чарчаб қолиб, ҳаммага ҳалақит беряпти, деб. Бефаросатга гап бефойда. Яна етаклаб келади-да, боласини қўйиб юборади, ўзини ёнида олиб ўтирмайди. Битта боласи олди сафда, иккинчи боласи орқа сафда. Бир-бирига қараб қиқир-қиқир қилиб ётадимие…

Отани бошида дўппи, иягида ярим қарич соқоли бору, дўппини остида фаросат йўқ.

📝@rahmonali_uz

Бугун жума. Юртимиз бўйлаб миллийлигимизни тарғиб қилиш куни.

Мактабда жума куни дарс бўляптими? Ёки дўппи, кўйлак тикилиши дарсликка киритилдими?

Миллийлигимизни тарғиб қилиш яхши. Аммо… Бизда илим биринчи ўринга чиқмаслиги чатақ. Форма, жума куни бошида дўппи бўлса бас. Болани дўпписини остида қанақа калла тургани мутлоқ қизиқ эмас, муҳими, тарғиботни қилдими, бўлди.

30 минг сўмлик ит ҳам олмайдиган дўппи, бир деганда икки-уч баравар қимматлаб кетди. Ҳурматли тарғиботчилар, буёғини ҳам тўғирлаб қўйинглар-да. Ёки миллийлик либослари, дўппи бизнесини юқорида кимгадир алоқаси борми?

Сотолмай ётган дўппилар сотила бошлаганига хурсанд бўлиб эски нархида сотса бўлмасмиди? Йўқ, бўлмайди, ўзбек ҳар жойдан соққа қилсам, дейдиган бўлиб кетяпти…ми!

Ҳа, айтганча, Ҳусниддин ака, атлас кийимлар қачондан эркаклар учун либос бўлди? Ё ўзингиз ҳам эгнингизга кийиб олдингизми? Ёки мен ниманидир ўтказиб юбордимми?
Майли, шунисига ҳам раҳмат, рўмол ўратиб қўймабсизлар-ку!

📝@rahmonali_uz

Инстаграм очиб, бир-иккита видео чиқиш қилган эдим, шаҳримиздаги бир-иккита баччалар ўсириб қўйса ҳам инстаграм саҳифасида еса-емаса турқини кўрсатишга ўтибди.

Яна нимамиш, ака, сиз билан ҳам нимадир видео чиқиш қилайлик, дейди. Мени бошқа қиладиган ишим йўқми? Менга машҳурлик керак бўлганида, Республика миқёсидаги каналларимда чиқиш қилган бўлар эдим, дедим.

Эҳ, ош кўрмаган баччалар, қўйсангчи, ақлинг етадиган ишни қилинглар. Бу гапни гапиришдан мақсад, блогер деган номни булғашдан нарига ўтмаяпсанлар. Мақсадинглар машҳурлик ортидан реклама олиш-ку! Ўйламанглар, олмалиқда машҳурликни ортидан бой бўлишни имкони бўлганида, мен давно бу ишни балки қилган бўлардим.

Шаҳримизни қаеридадир ош маркази очилибди, баъзи ош кўрмаганлар, бир коса бепул ош учун, оғзига тиқиб еганигача видео қилиб, етти букулиб мақтаб ётибди. Бу кунингдан ёрилиб ўлганинглар яхши эмасми?

Менга ҳам керагича таклиф қилди: вақтингиз бўлмаса уйингизга юборайликми, дейди.
— Хўш, нима қилишим керак, десам, мени ҳам ош кўрмаган баъзи инстаблогерлардан деб ўйладими, “шу ошни еб ўтирганингизни видео қилиб мақтаб юборсангиз”, дейди.
— Раҳмат, дедим.

Умримда ош емай юрган жойим борми? Бир коса бепул ошини еб, ҳар ўтганимда эгилиб салом беришим керакми? Камина еса пулига олиб ейди. Баъзи ялогерлардек ош емай юрган жойи йўқ…

❗️Ҳурматли шаҳримизни баъзи инстаблогерлари, лўлидан ҳам баттар бўлиб кетяпсизлар, пул учун. Сизларга маслаҳатим, ҳурматингизни бир коса ошга алмашманг!

Ҳа, айтганча, бу гапларим кимгадир тегиб кетиб, телефон рақамимни излашдан фойда йўқ. Сизга ўхшаганларни жойингизни кўрсатиб қўйишга кучим, духим етмаса гапирмайман. Кетингизга зўр бериб чиранманг…

📝@rahmonali_uz

Мана шу фикрлари учун муаллифни диний адоват қўзғашда айблаб, ички ишларга чақиртириб, кечирим сўраттиришибди.

Бир савол доим қийнайди-да. Қонунчиликда "кечирим сўраттириш" деган тушунча борми ўзи?! Агар у бўладиган бўлса ҳам, бу ишни ички ишлар эмас, судлар амалга оширмайдими!? Бироқ, бизда фақат ички ишларда кечирим сўраган видеолар тарқалади. Қачондан ички ишлар ҳукм қиладиган идорага айланиб улгурди!? Наҳотки, прокуратура шуни кўрмаяпти!?

Майли, муаллифнинг фикрларида диний адоват қўзғатиш бор ҳам дейлик. Унда нимага бошқа исломофобик мазмундаги фикрларни фаол тарғиб қилиб келаётган радикалларга чора кўрилмаяпти!?

Менимча, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ идорларида икки хил стандарт ишлаяпти. Қонун ишласа, ҳаммага бир хил ишласин, диндорга ҳам, динсизга ҳам! Акс ҳолда, унинг ҳожатхона қоғозидан фарқи йўқ! — Девона

P.S.: Бола кечирим сўрайдиган иш, гап айтгани йўқ. Шунчаки, болани тажрибасизлигидан фойдаланган, бўлиши мумкин.

📝@rahmonali_uz

Тўғри, эркак киши қизни машинаси, уйига қарамайди. Лекин ҳозир шунақалари кўпайиб қолди.

Масалан бизни шаҳарда, қиз комбинатда ишласа бас, у қизни севмаса ҳам уйланиши керак.

Ёки қиз томон, бўлажак куёв комбинатда ишласа бўлди, қизни розилиги, куёв болани ёши бир жойга бориб қолгани ҳам шарт эмас.

📝@rahmonali_uz

Эркак кишини йиғлашини кўрсатиб берайми…

📝@rahmonali_uz

Шаҳримизга бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташриф буюрибди.

Насиб бўлса, КАТТА блогер бўлиб кетсам, ҳоким билан бир пиёла чой устида интервью оламан.

Ҳоким камтар инсон, кутилмаганда чақириб қолишидан аввал, саволларимни тайёрлаб қўйишим керак…

📝@rahmonali_uz

Яқинда бизни шаҳримизга янги ном берилса керак. Ё хитойча ёки ҳиндча.

Лекин бизни дайди итлардан битта хитойликлар қутқариши мумкин.

📝@rahmonali_uz

Асабим бузилса менга гитара.

Бу танқиддан сўнг, ҳокимиятда для галочка йиғилиш ўтказиб қўяди.

📝@rahmonali_uz

Ҳалитдан кўп 29 маршрутлари ойдин қўйиб олган. Буни ким назорат қилади?

ДСК аҳолиси радугага бориши учун иккита маршруткага ўтириши керакми? Ҳайдовчиларни баҳонаси тайёр — заправкага боришим керак, дейди.

Маруфжон, линияни эплолмасангиз йиғиштиринг.

📝@rahmonali_uz