Кўзи туғма ожиз болага берилган саволнинг жавобидан сиз ўзингиз хулоса чиқаринг ;
Кўзи ожиз бола кўрми !?
Ёки кўзи очиқ --бизлар кўрми !?
Савол.
Сенга кўриш ёки эшитиш неъматини бирини йўқотиш ихтиёри берилса қай бирини танлаган бўлар эдинг ?
Жавоб
Кўз неъмати -кўриш неъмати олиниб ўрнига
эшитишни танлаб қолдирган бўлар эдим.
Нега ахир кўришни танласанг дунёнинг турли хил рангларини ,хаётни гўзаллигини кўрар эдингку ?
Менга дунё ранглари ,хаёт гўзаллигини кўришни мутлақо қизиғи йўқ .
Лекин кўзинг қайтариб берилса онангни отангни кўрасанку?
Уларнинг овозларини тинглашим ,уларнинг юз қўлларини сийпалаб ушлашим менга етарлидир.
Хаётдаги кўп нарсаларни кўриш билан эмас тинглаш билан яхши англанади.
Аслида мен кўзи ожиз инсон сифатида нарсаларни овозини эшитиб, ушлаш орқали яхши хис қиламан , тасаввур қиламан.
Хаттоки Қуръонни мисол қилиб олсак, уни кўриш билан тажвид билан ўқилишини хис қилиб бўлмайди, лекин кўрмасдан тинглашни ўзи билан ,
унинг хақиқий Аллох тарафидан нозил бўлгандай лаззатини рохатланиб хис қила олади инсон.
Субханаллох ,,,
Кўзи ожиз ёш бола хис қилган нарсаларни хис қилишдан, милионлаб кўз қулоғи соғлар махрумдирлар.
Кўр бўлиб дунёга келганидан бирор мартта афсусланмаган ,балки кўзи олиниб эшитиш неъматини берилганидан ўзини бахтли билаётган болани нима шу даражада бахтли қилиб қувонтирган экан !?
Бу Аллохни танишлик , У Зотнинг охиратда берадиган хаётига ундаги абадий рохатларга имон келтиришдир.
Дунё хаётидаги лаззатлар яқинда тугаб ,бир кафанга ўралиб яхши ва ёмон амаллари билангина қайтишини билган инсонга дунёда кўр бўладими ,дунёнинг гўзаллигини ,баланд тоғларни ,ям яшил боғларни ,денгизни тўлқинларини ,яхши кийим ,яхши турар масканларни кўрмай билмай ўтишини қизиғи йўқ бўлиши керак эдику аслида !
Йўқ ,инсон дунёга нега келганини ,унда қанча туришини ,ундан қаерга кетишини унутиб яшамоқда.
Қиёматга имон келтирмаганларни эмас,
Қиёмат куни ,хисоб куни борлигига ишонаман деганларни хаётига бир қаранг.
Дунё мусобақасида ёнмоқдалар.
Бироз турадиган уйларини баланд қилиб зийнатлаб, узоқ турадиган қабрларини зийнатлашни унутдилар.
Бугун ёзадиган дастурхонларини ўйлайдилару охиратда қандай дастурхонлар хозирланганини унутиб яшамоқдалар.
Бугун либослари чиройли бўлишини истайдилару ,эртага кафанлари қандай либосга алмаштирилишини унутдилар.
Бугун хотиржам осуда хаётда яшашни ўйлайдилар ва лекин ,
ўлимдан сўнг дахшатли хаётни осуда хаётга ўзгартиришни истамай ўтмоқдалар.
Бугун ётоқ хоналарига бегона мўралашини ҳам истамаётган инсонлар ,
эртага борадиган қабрдаги "ётоқ хонаси" илонларга тўлганини унутмоқдалар.
Бугун ош-қазилар емоқ учун турли ишга қўл ўрганлар,
эртага Жаханнамдаги заққум дарахтини тиконини мажбур ейишларини унутмоқдалар.
Бугун қадахларга қуйиб кўтарилган шароблар учун ,
эртага Дўзах алангасида қайнаган сувлар бошларидан қуйилиб ,
мия ,ичак чавоқлари куйдириб суяклари эритиб юборилишини эшитишни истамай яшамоқдалар.
Қуръон ўқиш учун берилган кўзлар фахшларга қараб ўтмоқда.
Қурьон тинглаб Роббисини каломини тинглаш учун берилган қулоқларга- Шайтоннинг мусиқаси ёқмоқда
Аллохнинг мухаббатига лиммо-лим бўлиши керак бўлган қалблар,
Аллохнинг ғазабига тўлдирилмоқда.
Хақни айтиш учун берилган тиллар ботилни айтишни мақул кўрмоқда.
Ёшлар шахват қўйнида ,
қарилар дунё жамлаш билан овора,
тугаб бормоқдалар.
Аллох ибодат қилиш учун берган аъзоларни Аллохга исён қилиш учун ишлатилмоқда
Аллохга саждага буюрилган қуллар-нафсу хавосига саждада ўтмоқда.
Шунча жиноятлардан сўнг ҳар бирлари Жаннат эшигидан хисоб китобсиз киришни кутмоқда
Аслида эса,
бугунги тирикларни,
қабр бағрига олиш учун ҳар соатда кутмоқда.
Дунёда Роббингизни унутганингиз учун ,
Қиёматга кўр бўлиб қайтишдан аввал ,бугун "кўўр"кўзларни,
"каар" қулоқларни очинг.
Хаётингизни мана шу кўзи ожиз боланинг хиссиётини сезиб бахтли ўтказишга харакат қилинг.
Фурсат борлигида кўзларингизни очинг,
унга Қуръонни кўрсатинг,
унга хақни танлатинг,
бу кўзлар--узоқ юмилиш сари тобора яқин қолмоқда.
Унутманг !
Юрак уриш миқдори!
Нафас олиш миқдори !
Кўзларни юмиб -очиш миқдори саналган
Улар тугаб қолмоқда.!