Қоровул ота жомеъ масжиди @qorovul_ota_masjidi Channel on Telegram

Қоровул ота жомеъ масжиди

@qorovul_ota_masjidi


Andijon viloyati Izboskan tumani ,, Qorovul‘ota " jome masjidining Telegramdagi rasmiy sahifasi
YuoTubedagi kanalimiz👇👇👇
https://youtube.com/channel/UCcK4cNQTVgEp1CLjZCLa7sA

Қоровул ота жомеъ масжиди (Uzbek)

Do'stonlar, sizni Telegramdagi "Қоровул ота жомеъ масжиди" kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal Andijon viloyati Izboskan tumani " Qorovul‘ota " jome masjidining Telegramdagi rasmiy sahifasi. Kanalda jome namoz va bayram namozlarining vaqtlari, islomiy maqolalar, dua va zikrlar, vaqtiyadagi vaqtlar, jome va bayram namozlarining boshlanishi vaqti, va jome va bayram namozlarining boshlanishi uchun duolar va boshqa foydali ma'lumotlar mavjud. Agar siz ham savollar bo'lsa, iltimos, kanalga yozing va savollaringizni qoldiring. O'zingizni islomiy ma'rifat bilan boyitishga imkon beruvchi "Қоровул ота жомеъ масжиди" kanaliga obuna bo'ling! YuoTube kanalimizga ham o'ting: https://youtube.com/channel/UCcK4cNQTVgEp1CLjZCLa7sA

Қоровул ота жомеъ масжиди

23 Jan, 03:13


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
24--31-январь,2025-й.
 🟩 Субхи      -- 06:10
Бомдод  -- 06:45
🟧 Куёш       -- 07:25
 🟧Киём       --. 12:30
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:55
Шом       -- 17:35
Хуфтон   -- 19:20

Қоровул ота жомеъ масжиди

22 Jan, 07:23


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Қоровул ота жомеъ масжиди

22 Jan, 07:14


ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared

Қоровул ота жомеъ масжиди

21 Jan, 08:01


#ТАФАККУР...

Қалбни қотишдан сақлайдиган
ун туртта сабаб.

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар
куни бир саҳифадан бўлса ҳам
тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Беморларни тез-тез кўргани
бориб туриш

7. Ҳар хафта қабрларни зиёрат
қилиб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп
қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

https://t.me/qorovul_ota_masjidi

Қоровул ота жомеъ масжиди

21 Jan, 03:48


Мунофиқда жам бўлмайдиган хислат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлоқ ва динда фақиҳ бўлиш», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита хислат мунофиқда жамланмаслигини айтдилар. Уларнинг бири гўзал ахлоқ ва иккинчиси, динда фақиҳ бўлиш. Бу сифатлар мунофиқда комил тарзда топилмайди. Бу ҳадисдаги мақсад мўминларга танбеҳ бериш бўлиб, бу икки сифат мунофиқда жам бўлмаслиги, лекин мўминда жам бўлиши айтилмоқда. Шунинг учун мусулмон инсон бу икки сифатни ўзида жам қилиш учун ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

Савол: Бу икки сифат нима учун мунофиқда жам бўлмайди? Бунинг ҳикмати нима?

Жавоб: Мунофиқда бу сифатларнинг жам бўлмаслиги фазлидир. Агар Аллоҳ таолонинг мунофиқда улар жамланса, ҳақ ва ботилнинг орасини ажратиб бўлмай қолади. Чунки бу сифатларни ўзида жамлаган инсон одамлар унга мурожаат қиладиган шахс ҳисобланади. Агар мунофиқда ҳам шу хислатлар топилганда эди, ҳақ ва ботилнинг ўртасини ажратишга имкон бўлмай қоларди.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
📱 https://t.me/qorovul_ota_masjidi

Қоровул ота жомеъ масжиди

19 Jan, 16:59


​​САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1528-CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Jan, 17:29


#муфтий_минбари

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Jan, 10:15


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Jan, 10:15


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Jan, 10:15


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Jan, 08:38


​​НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ

1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

13 Jan, 08:00


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🟦Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

13 Jan, 08:00


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎤Соатмурод домла Примов
Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Қоровул ота жомеъ масжиди

13 Jan, 08:00


#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎤 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅️ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🟦 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

13 Jan, 06:22


​​ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ТАКБИРИНИ ТАРК ҚИЛИШ
#намоз

1517-CАВОЛ: Витр намозида 3-ракатда қунутга такбир айтиш ёдимдан кўтарилиб, қунут дуосини ўқиб, шу билан намозни тугаллабман. Шундай ҳолатда намозим тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намозида қунут дуосини ўқиш, шунингдек, дуодан олдинги такбир вожиб амаллардан саналади. Уни унутиб тарк қилган киши саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

12 Jan, 09:20


​​ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ САЛОМНИНГ КЎРИНИШИ
#жаноза #намоз

1516-CАВОЛ: Умрага борганда икки муқаддас масжиддаги жанозаларда имом бир томонга салом беришига гувоҳ бўлдик. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутамиз? Биз икки томонга салом бераверамизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саудияда асосан Ҳанбалий мазҳабига амал қилинади. Бу мазҳабга кўра жаноза намозида фақат ўнг томонга салом берилади. Биз амал қиладиган Ҳанафий мазҳабига кўра эса икки томонга салом берилади. Шу сабабли биз қаерда бўлса ҳам жаноза намозида икки томонга салом берамиз. Икки ҳарамда ҳам имом бир томонга салом берса, биз иккинчи томонга ҳам салом бериб қўямиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

10 Jan, 11:33


​​РАЖАБ ОЙИ УЧУН ЖОНЛИҚ СЎЙИШ МАЖБУРИЙМИ?
#ражаб #қурбонлик

1514-CАВОЛ: Биз томонларда "Моҳи Ражаб" деган маросим бор, қўй сўйиб эҳсон қилинади, шу эҳсон динимизда мажбурийми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу номдаги эҳсон мажбурий эмас. Динимизда жонлиқ сўйиш фақат Аллоҳнинг йўлида, Аллоҳ учун бўлади. Жонлиқ Ражаб ойини улуғлаш учун сўйилмаслиги керак.
Жоҳилият даври ва исломнинг дастлабки даврида Ражаб ойини улуғлаш учун “Атийра” жонлиғи сўйилган. Кейинчалик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган қурбонлик билан Атийра жонлиғини сўйиш бекор қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

08 Jan, 12:29


​​МУСИЧА, КАБУТАРНИНГ АХЛАТИ КИЙИМГА ТЕГСА
#поклик

1512-CАВОЛ: Мусича ва кабутарларнинг ахлати кийимга тегса, нажосат ҳисобланмайди, деб эшитдим. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Сабаби гўшти ейиладиган паррандаларнинг тезаги пок ҳисобланади. У теккан кийим билан намоз ўқиш шак-шубҳасиз жоиз. Кабутар, мусича, чумчуқ, олақанот, қалдирғочларнинг тезаги пок ҳисобланади. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб юбориб, намоз ўқиганлар. Агар нажосат бўлганида ювиб кейин намоз ўқир эдилар (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

08 Jan, 07:11


​​АЁЛ КИШИГА ЖИЯНИНИНГ ЎҒЛИ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?
#маҳрам

1511-CАВОЛ: Аёлнинг жияни (яъни акасининг қизи)нинг ўғли маҳрам бўла оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, маҳрам бўлади. Бу аслида “ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўладими” деб, берилган савол бўлади. Ҳа, албатта ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўлади. Фуқаҳоларимиз насаб сабабидан маҳрам бўлган қариндошларни санаб ўтиб, шу жумладан ўғил онасининг аммасига маҳрам экани қайд этишган ("Фатавои Оламгирийя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

08 Jan, 03:19


Саломлашиш одоблари

Оллох таоло бандаларига буюрган, улар ўртасида мехр-мухаббат уйғотадиган, яқинлик пайдо қиладиган амаллардан бири саломлашишдир. Расулуллох (с.а.в) Мўмин бўлмагунча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро мухаббатли бўлмагунингизча мўмин бўлмайсиз. Сизларга мухаббатли бўлишингизга савоб бўладиган амални айтайми? Орангизда саломни ёйинг деганлар (Имом Муслим). Пайғамбаримиз (с.а.в) салом бериш мусулмоннинг ўзаро хақларидан бири эканини таъкидлаганлар. Агар икки мусулмон учрашса, уларнинг яхшиси салом берилган кишига омонлик, рахмат ва саломатлик сўраб дуо қиладур. Жамиятда тинчлик-омонлик, мехр-мухаббат ҳукм суриши учун динимизда саломни ёш-у қари, таниш-у нотаниш ўртасида ёйишга тарғиб қилинган. Пайғамбаримиз (с.а.в) Мадинага хижрат қилиб, келганларида одамларга буюрган илк амалларидан бири салом эди. Анас ибн Машк (р.а) айтади “Расулуллох (с.а.в) менга “ўғлим, оиланг хузурига кирсанг салом бер. Бу сенга ва оиланга барака бўлади” дедилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) бундай буюрганлар: биронтангиз биродарини учратса, унга салом берсин. Агар ўрталарини дарахт, девор, тош тўсиб яна учрашсалар яна салом берсин” (Абу Довуд). Кўп одамлар фақат танишларига салом беришади. Вахоланки, Расулуллох (с.а.в) танигану-танимаганга салом беришга буюрганлар. Жумладан уловдаги киши пиёдага, юриб кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка, кичик каттага салом бериши керак. “Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху” деб салом бериш “Ва алайкум ассалом ва рахматуллохи ва баракотуху” деб жавоб бериш саломнинг тўлиқ шаклидир. Қисқа қилиб “Ассалому алайкум” деб салом бериш “Ва алайкум ассалом” деб жавоб қилиш хам жоиздур.
Салом бермасдан қўл ёки бош билан ишора қилиб қўйишнинг ўзи етарли бўлмайди. Агар салом берилаётган киши узоқда ёки қулоғи оғир бўлса, оғзаки, салом бериш билан бирга ишора қилса, жоиз.

📱 https://t.me/qorovul_ota_masjidi

Қоровул ота жомеъ масжиди

07 Jan, 06:37


ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА ҚИЛИНГ

Ривоятларда келишича, жаннатдаги аёлларнинг эри ўз қасрига кириб келганида аёлига: «Аллоҳга қасамки, сендан чиройли нарсани жаннатда кўрмаганман. Жаннатда мен учун сендан чиройлиси йўқ. Алҳамдулиллаҳ! Сени менга берди», дер экан. Эй аёллар! Бу дунёнинг ўзида жаннат аёли бўлинг! Эрингизга дунёда: «Сиздан чиройлисини кўрмаганман. Сиздан суюкли кишим йўқ» деб айтинг. Шунда Аллоҳ таоло жаннатда сизларни бирга қилади ва юқоридаги гапни эрингиз сизга айтади.

Изоҳ:
Албатта, жаннат ҳурлари гўзал бўлишади. Лекин солиҳа аёл улардан ҳам чиройлироқ бўлади. Бу оламда солиҳ киши билан умр йўлдош бўлган бўлса, жаннатда ҳам улар бирга бўлиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор.

Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажийнинг
“Бахтли ҳаёт ҳақида 77 ҳикоя”китобидан.

📱 https://t.me/qorovul_ota_masjidi

Қоровул ота жомеъ масжиди

07 Jan, 06:16


КИЙМИМДА ҚОН АСОРАТИНИ КЎРИБ ҚОЛДИМ
#таҳорат

1509-CАВОЛ: Кийимимни алмаштирганимда ички қисмида қон асоратини кўриб қолдим. Қарасам баданимда яра пайдо бўлган экан. Ушбу яра қачон чиққан, қон қачон кийимимга текканини билмайман. Шунда мен неча кунлик намозларимни қайта ўқишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кийимга қон қачон текканини билмаган киши аввалги намозларини қайта ўқимайди. Чунки нажосат теккани кийим эгаси ёки бошқа кишига аниқ кўринмагунича бу кийим пок ҳукмида бўлади. Шунинг учун нажосат теккани билинган вақтдан нопок бўлди, деб ҳисобланади ("Мажрол-анҳур ала Мултақол-абҳур" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

07 Jan, 06:16


#муфтий_минбари

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

06 Jan, 17:09


​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

06 Jan, 11:19


​​САЖДАДАН ҚИЁМГА ТУРИШДА БИР ОЗ ЎТИРИБ ОЛИШ
#намоз

1508-CАВОЛ: Биринчи ракат тугаб, саждадан иккинчи ракатга тураётганда бир-икки сония ўтириб, кейин туриш суннат деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Буни фиқҳий китобларимизда "Жалсаи истироҳа" яъни, "ором олиб ўтириш" деб номланади. Бундан биринчи ва учинчи ракатлар охирида саждадан кейин қиёмга туришдан олдин бир оз ўтириб олиш тушунилади ва бу амал ҳанафий мазҳабида макруҳ амал саналади ("Ал-Лубоб шарҳул китоб"). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозда бевосита қадамларининг олд қисмига таянган ҳоллларида (яъни, ерга суянмай ва ўтирмаган ҳолда) туришлари ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

05 Jan, 05:57


Яхши томонга ўзгаришни
бошлашга ёрдам берадиган
ўн беш маслаҳат:

1. Ўзингизга нисбатан
ростгўй бўлинг.

2. Муаммолардан қўрқманг.

3. Керакли одамлар билан
вақт ўтказинг.

4. Бахтингизни биринчи
ўринга қўйинг.

5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.

6. Ҳозир ҳис этишни ва
яшашни ўрганинг.

7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.

8. Ўзингизга яхши
муносабатда бўлинг.

9. Ўзингизда бор
нарсалардан завқланинг.

10. Бахтни топишни ўрганинг.

11. Ўз ғояларингиз ва
орзуларингизга имконият
беринг.

12. Кейинги босқичга тайёр
эканингизга ишонинг.

13. Янги муносабатлар
ўрнатишни бошланг.

14. Инсонларга имкон беринг.

15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

Қоровул ота жомеъ масжиди

03 Jan, 09:27


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

03 Jan, 09:27


#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Қоровул ота жомеъ масжиди

03 Jan, 09:27


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

02 Jan, 06:58


АРШНИНГ ЛАРЗАГА КЕЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН СЎЗ !


Маълумки, Аллох – Таъоло инсонларни ахлоқий – маиший бузуқлик қилишдан қайтарадиган энг асосий омиллар қаторида, ақди – никохни жорий этган.Мусулмонлар жамиятда вояга етган хар бир ўғил – қиз фарзандларини муқаддас никохга жалб қилганлар.Оила инсонларнинг бахту – саодатини таъминловчи қўрғондир. Турмуш қурган ва турмуш қуриш арафасида бўлган хар бир мусулмон фарзандлари никох, талоқ масалаларидан хабардор бўлишлари шарт бўлиб, Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллоллоху алайхи васалламнинг“Илм олиш хар бир мусулмонга фарздир” – деган хадисларидан мана шу маъно келиб чиқади. ТАЛОҚ – луғатда “бўшатиш”, “қўйиш” маъноларини билдиради, Шаръий истилохда эса, “эр – хотин ўртасидаги никох ақдини бузиш” маъносини англатади.Ислом шариати таълимотида гарчи баъзи холатларда талоқ қилишга ижозат берилган бўлсада, лекин хар қандай холатда хам талоқ беришни Аллох – Таъоло ёқтирмаслиги айтилган. Ибн Умардан ривоят қилинган хадиси – шарифда Расулуллох соллоллоху алайхи васаллам “ Халол нарсалар ичида Аллохга ёқимсизроғи – Талоқдир” деб мархамат қилганлар.( Имом Абу Довуд ривояти ) Демак, Аллох – Таъоло талоқ лафзининг ишлатилишини, оилаларнинг бузилиб, пароканда бўлишини хохламайди.Талоқ сўзи айтилган вақтда Аллохнинг Арши ларзага келиши хақида хам хадиси шарифда айтилган. Талоқ сўзининг маъносини тушунмай, бехудага айтавериш гунох саналиши билан бирга, ундай талоқ шариати Исломда эътиборга олинади. Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллоллоху алайхи васаллам “ Уч нарсанинг жиддийси хам жиддий, хазили хам жиддий : талоқ, никох, қул озод қилиш “ деганлар. Мазкур хадиснинг мазмунига қараганда талоқ масаласида хазил қилиш ярамайди.Айниқса ёшларимиз шуни яхши билсинлар, зеро хазиллашиб айтилган талоқ хам шариатда эътиборга олинади, Абу Хурайра (р.а) дан ривоят қилинади : ” Набий соллаллоху алайхи васаллам “ Аллох менинг умматимдан кўнглидан ўтказган нарсасини кечиб юборди – мадомики талаффуз қилиб айтмаса ёки амалга оширмаса “ , дедилар ( Имом Муслим ривояти ) Демак, бир одам ичида “ Хотинимни талоқ қилдим “, деса, талоқ тушмайди,аммо овоз чиқариб айтса,талоқ бўлади.масалан ; бир киши ўз хотинига “ Сен талоқсан “ , деса, талоқ тушади,шунингдек, гапира олмайдиган одам ишора билан талоқ қилса хам талоқ тушади.Хат ёзиш йўли билан талоқ қилса хам тушади.Бировни хабарчи қилиб юбориб,ўша орқали талоқ хабарини етказса хам талоқ тушади.Шунинг учун бу нарсада жуда хам эхтиёт булиш керак. . Маълумки, эркак киши аёл кишига қараганда табиатан босиқ ,мулохазали, жахли чиққанда ўзини тута оладиган бўлгани боис талоқ бериш хуқуқи хам эрга берилган.Албатта оила бошлиғи бўлиб, ўз қарамоғидагиларни нафақа билан таъминлаш, оиланинг шаънини сақлаш, эркаклар учун хам шарафли хам масъулиятли бурчдир оиланинг обрўси унинг обрўси билан чамбарчас боғлиқ,шунинг учун оилани бузишдан олдин эркак киши кўпроқ бош қотиради,болалар отанинг номида бўладилар. Бу масала хам эркак кишини иложи борича оилани сақлаб қолишга ундайди.Шундай экан, эркаклар ўз хуқуқларини суиистеъмол қилмасликлари, ажралиш ниятлари бўлмаган тақдирда хам талоқ ва талоқ сўзлари эхтимоли бўлган сўзларни айтмасликлари зарурдир.

Қоровул ота жомеъ масжиди

02 Jan, 06:58


Шу ўринда баъзи бир аёлларга эслатиб қўйиш зарур бўлган бир жихатга эътибор берсак . . Одатда баъзи бир аёллар сал нарсага турмуш ўртоғига “ Ундай бўлса, мени жавобимни беринг,талоқ қилиб қўйиб юборинг “, деб эрнинг хаёлида хам йўқ нарсани кўндаланг қилиб қўйиб, туриб оладилар.Бунинг оқибатида гап кўпайиб,жанжал кучаяди ва иш талоқ билан тугайди.
Эркак киши эса хаёлига хам келмаган нарсага – талоққа мажбур қилинади, вахоланки, Савбон (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий соллаллоху алайхи васаллам : “Қай бир аёл узрли сабабсиз ўз эридан талоқ қилишини сўраса,унга жаннатнинг хиди хам харом бўлади “, дедилар Албатта, хар бир мўъмина – муслима аёл бу хадиси – шарифнинг маъносини ўзига яхшилаб сингдириб олмоғи керак.Турмушда хар хил холатлар, рухий зўриқишлар,етишмовчиликлар бўлиши табиий бир хол албатта,одам бир хил туравермайди-ку,эркаклар хам хато қилиши, баъзида билиб билмай зулм қилиб қўйиши хам мумкин.Лекин ўшандай холатни орага талоқни қўшмасдан тузатиш мумкин – ку! Аёллар иложи борича эрларидан талоқни талаб қилмасликлари керак.Эркаклар хам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари керак. Тилга эрк бериб, талоқ сўзини айтиш, номаъқул ишлардан бўлиб, уни айтган киши Рахмоннинг ғазабини келтирган, Шайтонни хурсанд қилган бўлади. . Ривоятларда айтилишича, хар тонгда шайтон ўз малайларини одамлар орасига юбориб, куннинг охирида уларнинг нима иш қилганлари бўйича хисобот олар экан, Шундай кунларнинг бирида малайларнинг бири : “ Мен бугун икки дўст орасига бир –бирига нисбатан низо уруғини сепиб, қайраб душманга айлантирдим деса, бошқаси “ Мен ака – укани бир бирига юзкўрмас қилиб юбордим” деди . Шу тариқа хаммалари хам ўз қилмишларини айтиб беришибди.шунда Шайтон уларга : “ Сенлар мақтанишга арзигулик хеч қанақа иш қилмабсанлар “ дея танбех берибди.Шу вақт малайларидан бирлари: “ Мен бугун тинч – тотув яшаётган бир оиладаги эр – хотиннинг орасига тушиб,эрни хотинга қайраб,уруштириб,унга талоқ сўзини айттирдим “ дебди, шунда Шайтон хурсанд бўлган холда унга қараб : “ Хаммасидан хам сенинг ишинг мақтовга лойиқ бўлибди “, деб ёнига ўтқазиб , унга иззат – икром кўрсатган экан.

Аллох – Таъоло барчаларимизни шайтоний васвасалардан асраб, оилаларимиз билан мустахкам,жаннатмакон юртимизда тинч – тотув ва фаровонликда хаёт кечиришимизни бардавом айласин !!!

Қоровул ота жомеъ масжиди

02 Jan, 06:58


Куйида сиз билан мустакил Узбекистон Республикаси ривожланишига тахдид солаётган диний экстремистик окимларнинг баъзи бирлари билан танишиб утамиз.
*** “Хизбут тахрир ал исломий”.(Ислом озодлик партияси) норасмий диний сиёсий партиясига 1953 йилда Такиюддин Набахоний (1909 – 1979) томонидан асос солинган.”Хизбут тахрир” пирамида шаклидаги тузилишга эга булиб, унинг куйи погонасини 5 кишилик халкаларга бирлашган “дорислар” ташкил этади. Халкага “мушриф” рахбарлик килиб,4-5 “мушриф”дан иборат махаллий “жихоз” “накиб” га, “накиблар” эса вилоят даражасида “мусоид”га буйсунадилар.”Мусоид”лар фаолияти минтакавий рахбар “муътамад” томонидан бошкарилади.
Ташкилот рахбари – “Амирул аъзам” ташкилотнинг олий бугини - “киёдат” оркали муътамадларнинг фаолият йуналишини белгилаб туради. Бундай тузилиш ташкилот фаолиятини мумкин кадар яширин олиб бориш имконини беради. “Хизбут – тахрир” - шариат асослари хамда инсонийлик тамойилларидан умуман узок булган фаолиятини Куръон оятлари ва хадисларни нотугри талкин килиш оркали исботлашга уринади. Хозирги кунда “хизбут-тахрир” бевосита уз фаолиятини махфийлаштириш максадида узаро алокаларда бир бирларига аслий исм эмас, балки исломий исмлардан иборат булган тахаллуслар билан мурожаат этиб, оким фаолиятини ёритувчи варака ва адабиётларни бевосита интернет электрон сайтлари оркали алмашадилар.

*** “ Жиходчилар” ( Ваххобийлик ) – диний сиёсий экстремистик оким булиб, 18 – асрда Марказий Арабистоннинг Нажд вохасида юзага келган.Унинг асосчиси Мухаммад ибн Абдулваххоб ибн Сулаймон ( 1703-1792) хисобланади. Мухаммад ибн Абдулваххоб издошларини унинг номи билан “ваххобийлар” деб аташган.”Ваххобийлар” бевосита дин номидан иш курган ва динни гуёки тозалаш, яъни Пайгамбар давридаги асл холатига кайтариш, барча арабларни яшил байрок остида бирлаштириш каби экстремистик гояларни илгари сурган, уларнинг фикрига кура, бутун Ислом дунёси “тавхид” (якка худолик) тамойилидан чекинган.

Қоровул ота жомеъ масжиди

02 Jan, 06:58


ТУРЛИ ФИРҚА ВА ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМ ФИТНАЛАРИДАН САҚЛАНАЙЛИК !

Юртимиз истиклолга эришгач, барча сохаларда булгани сингари, халкимиз диний ва милллий кадриятларига яна эга булди, масжид ва мадрасалар очилди, зиёратгохлар таъмирланди, азалий орзуларимиздан булган Мукаддас Хаж зиёратига йуллар очилди,мустакиллик йиллари диний эътикод эркинлиги конун йули билан кафолатланди.Мамлакатимизда 16 та диний конфессияга тегишли 2231 та диний ташкилот,жумладан 2043 та масжид, 10 та мадраса,шунингдек, Тошкент Ислом университети ва Тошкент Ислом институти, Андижон вилоятида эса 181 та масжид ва “Саййид мухйиддин махдум” урта махсус Ислом билим юрти хам фаолият курсатмокда, лекин дераза очилганда мусаффо хаво билан чанг - губорлар хам кирганидек, гўёки “Исломни ургатиш” шиори остида юртимизга турли оким вакиллари хам кириб келиб, аждодларимиз бир неча асрлар давомида амал килган “ Ахли сунна вал жамоат “ йуналиши, “Ханафий” мазхабига тугри келмайдиган даъватлар билан халкимизни чалгитишга уриндилар, натижада маълум бир вактдан кейин халкимиз орасида хам турли фирка ва окимларга кушилиб, адашган инсонлар пайдо булди. “ Фирка “ сузи маълум бир тоифага ишлатилади,бошка динларда булгани каби Мусулмонлар ичида хам фиркалар бор.Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо С.А.В. айтганларидек, Ислом динида 73 та фиркага булиниш юз беради,уларнинг биттасигина тугри йулда, колгани эса залолатда хисобланади.Куръони карим оятлари ва хадислар фиркаларга булинмасликка буюради. Исломда дастлаб пайдо булган фирка – “хорижийлардир”. “Хорижийлар” – “ажралиб чикканлар”, яъни,”исёнчилар” деган маънони англатади.Афсуски, хозирги даврда экстремистик оким ва харакатларнинг доираси бирмунча кенгайганини таъкидлаш зарур. . Аввало “экстремизм” сузини маънолари билан танишиб олмогимиз керак. Экстремизм – лотин тилидан олинган булиб, “кескин фикр ва чораларни ёклаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Диний экстремизм – “ жамият учун анъанавий булган диний кадриятлар ва акидавий ахкомларни рад этиш ва уз гояларини муросасизлик ва мутаассиблик билан таргиб килиш ”. Ун турт асрдан буён эътикодида мустахкам булган халкни нотугри йулга бошлаш самарасиз кечиши турган гап,чунки Расулуллох С.А.В. “ Менинг умматларим залолатда жамланмас” деганлари бежиз эмас. Дину – диёнатимизга шунчалар имкониятлар берилиб турган бир пайтда булар каби бузгунчи тоифалар мукаддас Ислом динимизга факат зарар келтирмокда.Шундай экан Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо С.А.В.нинг “Мумин киши бир ковакдан икки марта илон чикиб чакмогига йул куймас” – деган хадисларини ёки халкимизнинг Кўр хассасини бир марта йуқотади” – дейилган гапини доимо ёдимизда тутиш керак. . Зеро, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “ Ислом динини сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилиик мафкурасини яратаётган куплаб радикал ва экстремистик марказларнинг, биринчи навбатда ёшлар онгини захарлаб зомбига айлантириб, улардан террорчилар тайёрлаш буйича конвейер ташкил этаётган халифалик тузишдек турли хом – хаёлларни амалга оширишга уринаётган кабих кучларнинг илдизини киркиб ташлаш керак ”.

Қоровул ота жомеъ масжиди

02 Jan, 04:15


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
03---10-январь,2025-й.
 🟩 Субхи      -- 06:15
Бомдод  -- 06:50
🟧 Куёш       -- 07:30
 🟧Киём       --. 12:25
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:30
Шом       -- 17:10
Хуфтон   -- 19:00

Қоровул ота жомеъ масжиди

02 Jan, 03:36


Фатвони олимларга қўй.

Хамма ўз ўзича олим.
Бўлмоқда ўзига золим.
Эшитиб ўзгарар холим.
Фатвони олимларга қўй.

Устоздан сабоқ олмай.
Ихтиёрин унга солмай.
Хузурида йиллаб қолмай.
Фатвони олимларга қўй.

Ўқи аввал алиф ва бони.
Илмсиз берма фатвони.
Ажрат олдин ра ёки рони.
Фатвони олимларга қўй.

Илминг йўқ бу аниқ ахир.
Ўқи илм қилмагин тахир.
Огох бўл Хай қилмасин қахр
Фатвони олимларга қўй.

Билмасанг билмадимни айт.
Ўзингдан айтмоқликдан қайт
Ўлмасдан олдин бўлма майт
Фатвони олимларга қўй.

Билмай жавоб бериб бўлмайди.
Илмсиз жавобда кўнгил тўлмайди.
Билмиман деса одам ўлмайди.
Фатвони олимларга қўй.

Сайфи ўзинг хам хеч шошма
Хаддинг бил ундан хеч ошма
Булоқ бўл майли тез тошма
Фатвони олимларга қўй.

Қоровул ота жомеъ масжиди

01 Jan, 09:59


​​БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

31 Dec, 16:16


#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Dec, 15:17


#БИЛДИРУВ...

Таквим буйича
1-январь,чоршанба кун
РАЖАБ ойининг биринчи куни.

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Dec, 09:25


​​ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда маййит аҳли вафот этган инсонга атаб, “уч”, “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби маъракаларни ўтказишлари вожиб деган ҳукм йўқ. Чунки динимизнинг бирор манбаида ушбу маросимлар ўтказилиши вожиб ёки суннат экани зикр қилинмаган. Аксинча, мазҳабимизга оид фатво китобларда бу макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари).
Шундай бўлсада, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, кун санамасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида, етимлар, фақир ва муҳтожларга эҳсон қилса, бундан ман қилинмайди. Балки вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

26 Dec, 03:21


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
27.12.2024--03.01.2025-й.
 🟩 Субхи      -- 06:15
Бомдод  -- 06:50
🟧 Куёш       -- 07:25
 🟧Киём       --. 12:25
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:20
Шом       -- 17:05
Хуфтон   -- 18:50

Қоровул ота жомеъ масжиди

25 Dec, 05:34


Куйида сиз билан мустакил Узбекистон Республикаси ривожланишига тахдид солаётган диний экстремистик окимларнинг баъзи бирлари билан танишиб утамиз.
*** “Хизбут тахрир ал исломий”.(Ислом озодлик партияси) норасмий диний сиёсий партиясига 1953 йилда Такиюддин Набахоний (1909 – 1979) томонидан асос солинган.”Хизбут тахрир” пирамида шаклидаги тузилишга эга булиб, унинг куйи погонасини 5 кишилик халкаларга бирлашган “дорислар” ташкил этади. Халкага “мушриф” рахбарлик килиб,4-5 “мушриф”дан иборат махаллий “жихоз” “накиб” га, “накиблар” эса вилоят даражасида “мусоид”га буйсунадилар.”Мусоид”лар фаолияти минтакавий рахбар “муътамад” томонидан бошкарилади.
Ташкилот рахбари – “Амирул аъзам” ташкилотнинг олий бугини - “киёдат” оркали муътамадларнинг фаолият йуналишини белгилаб туради. Бундай тузилиш ташкилот фаолиятини мумкин кадар яширин олиб бориш имконини беради. “Хизбут – тахрир” - шариат асослари хамда инсонийлик тамойилларидан умуман узок булган фаолиятини Куръон оятлари ва хадисларни нотугри талкин килиш оркали исботлашга уринади. Хозирги кунда “хизбут-тахрир” бевосита уз фаолиятини махфийлаштириш максадида узаро алокаларда бир бирларига аслий исм эмас, балки исломий исмлардан иборат булган тахаллуслар билан мурожаат этиб, оким фаолиятини ёритувчи варака ва адабиётларни бевосита интернет электрон сайтлари оркали алмашадилар.

*** “ Жиходчилар” ( Ваххобийлик ) – диний сиёсий экстремистик оким булиб, 18 – асрда Марказий Арабистоннинг Нажд вохасида юзага келган.Унинг асосчиси Мухаммад ибн Абдулваххоб ибн Сулаймон ( 1703-1792) хисобланади. Мухаммад ибн Абдулваххоб издошларини унинг номи билан “ваххобийлар” деб аташган.”Ваххобийлар” бевосита дин номидан иш курган ва динни гуёки тозалаш, яъни Пайгамбар давридаги асл холатига кайтариш, барча арабларни яшил байрок остида бирлаштириш каби экстремистик гояларни илгари сурган, уларнинг фикрига кура, бутун Ислом дунёси “тавхид” (якка худолик) тамойилидан чекинган.

Қоровул ота жомеъ масжиди

25 Dec, 05:34


Ибн Абдулваххобнинг таъкидлашича, Пайгамбаримиз ва авлиёларнинг кабрларини зиёрат килиш ширк хисобланади.”Ваххобийлар”нинг эътикодига кура, мархумлар рухига тиловатлар укиш, хайру – эхсон килиш каби амаллар ножоиз хисобланади.Бу окимнинг хозирги замондаги таргиботчилари дунёвий мамлакатлар халкларини,давлатларни куфр ва ширкда айблаб, уларга карши курашиш учун кулай фурсат излайдилар.”Ваххобийлар” кишиларда муросасизлик,узгалар фикрлари ва манфаатларига хурматсизлик рухини рухини сингдиришга харакат киладилар. . Хозирги замон ваххобийлари диний – сиёсий оким сифатида Ислом дини пайдо булган пайтдаги ибтидоий шаклга кайтиш, бу таълимотни ер юзидаги мусулмонлар орасига таркатишни “жиход”, яъни тинч ахолига карши очикдан – очик уруш эълон килиш йулини танлаб, мажбурий мафкураланган таргибот ташвикот килмокдалар. Террорчи, радикал ва экстремистик ташкилотлар аксариятининг таълимоти асосини ваххобийлик ташкил этади,вокеалар тафсилоти шуни курсатмокдаки, ваххобийлик окими аъзоларининг асл максади жиход, яъни куч ишлатиш йули билан хокимиятни эгаллашдир.Ваххобийлар томонидан илгари сурилаётган “жиход” тушунчасига келсак, унинг замирида инсонларни куркитиш, вахима уйготиш, дахшат, кириб ташлаш, динлараро игво, нифок уйготиш, окибатда куплаб инсонларнинг улимига сабаб булувчи ута огир жиноятларни содир этиб, факат сиёсий хокимиятга эга булишга интилаётгани кузга ташланмокда.

*** “ Нурчилар” диний жамоаси. Туркиядаги диний окимлардан бири булган “Нурчилар” жамоасига туркиялик Саййид Нурсий (1873 – 1960) асос солган. Нурчилар гоялари С.Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи Нур” кулланмасида уз аксини топган булиб, бу туркум китоблар дунёнинг 15 тилига таржима килинган.С.Нурсийнинг шогирдларига берган машхур дарслари рисолалар тарзида чоп этилиб, баъзилари тугридан тугри дарснинг раками билан масалан, “Йигирма бешинчи дарс” деб аталади. Оким адабиётларининг мазмуни ута фалсафий, мушохада ва тамсиллардан иборат булиб, баъзи жихатларда чалкашлик мавжуд. Бу уринда яна бир нарсага эътибор каратиш лозимки, оким вакиллари узларига янги аъзони жалб этишда биринчи навбатда “Нурчилар” жамоаси фаолияти сиёсатдан узок, деган фикрни берадилар,аслида эса бу бир никоб булиб, уларнинг фаолияти негизида сиёсатга аралашув ётади.С.Нурсий вафотидан кейин Туркиянинг Эрзурум шахрида яшовчи Ф.Гюлен (1942 йилда тугилган) рахбарлик килмокда.Нурчилар жамоаси гояларининг юртимизга кириб келиши 1992 йилнинг бошларига тугри келади,бу жамоа расмий руйхатдан утмаган норасмий хисобланади. . . . ”Нурчилар” харакати сафларининг асосини ёшлар ташкил этиб, харакат томонидан чоп этилган адабиётлар таркатиш йули билан уларнинг сафлари кенгаймокда,бу харакатда очикдан очик Конституцион тузумга карши кураш, Ислом давлатини куриш гоялари мавжуд булмасада, мазмун ва мохияти жихатидан унинг гоялари ва ушбу оким томонидан чоп килинган адабиётлар ахоли орасида акидапарастлик гояларини таргиб этишга, уларнинг таъсирини кучайтиришга хизмат килади.

Қоровул ота жомеъ масжиди

25 Dec, 05:34


*** “Таблигчилар” жамоаси. “Таблиг” – арабча “етказиш”, том маънода Аллохнинг каломини одамларга етказишни англатади.Бу окимга Хиндистонда Мухаммад Илёс Кандехлавий (1885 – 1994) томонидан 1927 йилда асос солинган.Окимнинг таркибий тузилиши хакида маълумотлар кам.Таъкидланишича, “Таблиг” харакати баробарлик ва кенг оммани жалб килиш асосида фаолият юритади, лекин ташкил топгандан бери ягона бошкарув услубига асосланган холда кичик – кичик гурухлар сифатида иш юритади.”Таблигчилар” жамоаси амир томонидан бошкарилади, унинг курсатмалари сузсиз бажарилиши лозим. ”Таблигчилар”нинг Узбекистондаги фаолияти 20 – асрнинг 1990 – йилларига тугри келади. Узбекистоннинг баъзи бир диний арбоблари, жумладан Абдували Мирзаев (Абдували кори) 1990 – 1992 йилларда тегишли таклифнома билан бир неча ой Хиндистон ва Покистонда булган. У ерда махсус тайёргарликдан утиб, ватанга кайтиб келгач, жойларда “Даъват” гурухларини тузган, шундай килиб “Даъват” ташвикот гурухларининг ташкил этилиши ва фаолият курсатиши “Таблиг” жамиятининг бир максадга йуналтирилган фаолиятининг натижасидир.”Таблигчилар” жамоасининг карашлари куйидаги сабабларга кура юртимиз учун хатарли хисобланади ;

1) Окимнинг Ислом арконларини бажарилиши юзасидан кескин даъватлар олиб боришлиги ва намоз хамда бошка ибодатларни бажаришда юртимизда минг йиллар давомида илдиз отган Ханафий мазхабида эътироф этилмаган харакатлар килишлари фукароларнинг норозиликларига сабаб булиши мумкин, 2) Оким курсатмаларига кура, хар бир “таблигчи” йилда бир ой, ойда уч кун, хафтада бир кунни Аллохнинг йулида даъватга сарф этиши керак, 3) Окимга кушилиб колган кишиларнинг урф- одатларимизга хилоф равишда уз оила ва ота-оналарини ташлаб, юкоридаги муддатларда узлари тулик билмаган амалларга даъват килиш учун чет элларга чикиб келишлари, 4) Оким даъватчилари асосан жуда саёз билимга эга булиб, хеч кандай илмий асосланмаган далилларни хам кишиларни Исломга чакириш учун келтираверадилар,бундай харакат эса кишиларда Исломга булган карашда салбий холатларни вужудга келтириши мумкин. 5) Бошка динларга нисбатан муросасиз муносабатда булиш, 6) Энг асосийси эса, жамият кишилари орасида бундай кескин ва таассубга берилган гурухларнинг пайдо булиши, миллий ва диний низолар келиб чикишига сабаб булиши мумкин.

Қоровул ота жомеъ масжиди

24 Dec, 14:34


​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

19 Dec, 03:00


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
20 -- 27.12.2024-йил.
 🟩 Субхи      -- 06:15
Бомдод  -- 06:50
🟧 Куёш       -- 07:25
 🟧Киём       --. 12:20
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон   -- 18:45

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Dec, 07:06


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР

🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Dec, 07:06


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

18 Dec, 07:06


#VIDEOLAR

🎞Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Қоровул ота жомеъ масжиди

16 Dec, 13:51


​​ФАРИШТАЛАР ГУВОҲЛИГИДА НИКОҲЛАНИШ
#никоҳ

1484-CАВОЛ: Никоҳ ўқитилганда фаришталар гувоҳ бўла оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, Аллоҳ таоло ва Унинг Расулини ҳамда фаришталарни гувоҳ қилиб ўқилган никоҳ шаръан боғланмайди.
Никоҳ тўғри бўлиши учун келин-куёв билан бир жойда ақли расо, балоғатга етган мусулмон икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлиги ҳам шартдир ("Дуррул мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

14 Dec, 15:52


Йўқотма.

Чин дўст бўлиб бирга юрса.
Тўй азангда ёнда турса.
Гар тойилсанг тарсак урса.
Бундай дўстни сен йўқотма.

Мухтожлигингни у сезса.
Хамёнидан ташлаб кетса.
Қадрли у қадринг етса.
Бундай дўстни сен йўқотма.

Касал бўлсанг у хис этса.
Айтмай унга хабар етса.
Шарт ўрнидан туриб кетса.
Бундай дўстни сен йўқотма

Не сўрасанг келтирса тез.
Чин дўстдир бу сен уни сез.
Тополмайсанг дунёни кез.
Бундай дўстни сен йўқотма.

Аллох уни суюб севганда
Мол мехрни ўзи берганда.
У шукурла ризқин терганда
Бундай дўстни сен йўқотма.

Кимда бўлса мол дунё давлат
Берса унга чиройли савлат.

Қоровул ота жомеъ масжиди

12 Dec, 03:22


Хақни гапир.

Гапирсанг бутун гапир гапинг кескир қилич бўлсин.
Сен шундай гапиргинки эшитган шамдай сўлсин.

Гапирсанг ичинг ютма гапинг қолиб жавфингда.
Ўзгалар гапиролмасин ўйлансин сени хавфингда.

Хазрат Умар каби бўл ўғрилар ўйланиб қолсин.
Асосин эслаб туриб кераклик ибрат олсин.

Сен хам хайбатингда тур ўзгалар уни сезсин.
Гапиролмай ёнингда гапларин ўзи кессин.

Хақда туриб хақни айт Хақ ўзи қўллар мудом.
Гапларингдан хулоса олгусидур хосу ом.

Бе товфиқ бўлса кимлар парво қилма дуо қил.
Гап қайтарса сен томон фақат ундан ранжир дил.

Сўра унга Аллохдан жохиллигин кетказсин.
Ўзи учун хақни айт Хақни Ўзи етказсин.

Сайфи қўлинг қалам ол синдирма хеч қаламни
Ёз кўп кўп насихатлар сезмасинлар аламни.

Қоровул ота жомеъ масжиди

08 Dec, 15:14


#муфтий_минбари

📹 ИЛМ-МАЪРИФАТ ҚОЛДИРАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

06 Dec, 08:43


АЁЛЛАРНИНГ МИСВОК ИШЛАТИШИ
#поклик

1473-CАВОЛ: Аёл киши ҳам мисвок тутадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, аёллар ҳам тишларни тозалаш учун мисвок ишлатиши суннат амал. Мисвок фақат эркакларга хосланмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: Агар умматимга машаққат бўлмаганида, уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлар эдим (Абу Довуд ривояти).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювишим учун менга берар эдилар. Мен аввал у мисвокни ишлатиб, кейин ювар эдим ва ўзларига қайтариб берардим (Абу Довуд ривояти).
Ҳанафий фиқҳ манбаларида аёллар мисвок ўрнига сақичдан фойдаланиши мустаҳаб экани айтилган:
( قَوْلُهُ : كَمَا يَقُومُ الْعِلْكُ مَقَامَهُ ) أَيْ فِي الثَّوَابِ إذَا وُجِدَتْ النِّيَّةُ ، وَذَلِكَ أَنَّ الْمُوَاظَبَةَ عَلَيْهِ تُضْعِفُ أَسْنَانَهَا فَيُسْتَحَبُّ لَهَا فِعْلُهُ بَحْرٌ
"Ният билан қилинса, сақич мисвокнинг ўрнини босади. Чунки давомий мисвок ишлатиш аёлнинг тишларини заифлаштиради. Шу сабабли (тишларни поклаш учун) сақич аёл учун мустаҳабдир ("Ал-Баҳр ар-роиқ")" ("Ар-Радд ал-муҳтор").
Демак, таҳоратда аёллар мисвок, ёки бармоқлари, ёки замонавий тиш тозалаш воситаларидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

05 Dec, 03:22


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
06 -- 13.12.2024-йил.
 🟩 Субхи      -- 06:10
Бомдод  -- 06:45
🟧 Куёш       -- 07:20
 🟧Киём       --. 12:10
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон   -- 18:45

Қоровул ота жомеъ масжиди

04 Dec, 06:31


Ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялаш-экстремизм ва терроризмга қарши кураш асоси
Юртимизда азал-азалдан фарзанд тарбияси, одоб-ахлоқига катта эътибор берилган. Фарзанд неъматини шукри - унга яхши одоб таълим-тарбия бериш билан адо этилар экан. Фарзанд тарбияси яхши йўлга қўйилган юрт равнақ топади. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг илм олиб хунар ўрганиши учун яратилаётган шароитлар хам келажагимизга қўйилган муносиб қадамдир. Чунки эртанги кунимиз билимли ва салохиятли фарзандларимизга боқлиқдир. Шундай экан фарзандларимизга гўзал хулқ, ватанпарварлик ва пок эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг зиммамиздаги вазифамиздир. Бугунги огохлик халқимизни, ёшлар қалбини, рухиятини, ақл идроки ва маънавиятини, жахонда юз бераётган мафкуравий тахдидларни таъсиридан мухофаза қилишни ўз ичига олади. Сўнги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар онгига диний экстремистик мазмундаги ғояларни сингдиришда интернет тармоғи орқали унумли фойдаланмоқда. Ўзини “Ислом давлати” деб атаган террорчи ташкилотлар тарғибот ва ташвиқотлар олиб бориб дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ёшларни ўз сафларига қўшиб олишлари учун уларни тинч хотиржам хаёт кечираётган Ватанини тарк этишга тарғиб қилишмоқда. Кейинги йилларда диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар бир давлатда яшаётган турли миллат вакиллари ўртасида миллатчилик ва айирмачиликни келтириб чиқариш йўли билан ихтилоф ва низоларни вужудга келтиришга уринмоқда. Улар ўз манфаати йўлида Ислом динини асл мохиятини бузиб ғаразли мақсадларига мослаб талқин қилиб жамиятда тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтириш, асосий тахдид манбаи сифатида одамлар онгини эгаллаш орқали хокимятга эришишни кўзлайди. Юртимизда диний экстремизмга ва терроризмга қарши курашиш ва халқ онгида тўғри тушунча хосил қилиш мақсадида кўплаб китоблар чоп этилмоқда.
Ёшлар ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ушбу қўлланмалар ишончли манба бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай тахликали замонда Ислом динини асл мохиятини тушунтириб Қуръон оятлари, Хадис шарифлардан далиллар келтириб Ислом тинчлик дини эканлигини халқимиз онгига сингдиришимиз, ёт ғояларга қарши мустахкам курашишимиз лозим. Жамиятда соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, ёшларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаш, оилаларда, махаллаларда тинчлик хамжихатлик мухитини мустахкамлаш бизни доимги вазифамиздир. Таълим муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда ана шу мавзуларда сухбатлар ўтказмоқдамиз. Виждони, иймони бор хар-бир инсон ёшларни илму-маърифатга, адолат ва иймон эътиқодга тарғиб қилиб уларни мустақил бебахо неъматни қадрига етадиган инсонлар қилиб тарбиялашда масъулдир.

Қоровул ота жомеъ масжиди

04 Dec, 06:31


ДУО ИБОДАТДИР


Дуонинг Ислом динида катта ўрни ва аҳамияти бор. Ҳадиси шарифга кўра дуо бевосита ибодатдир, чунки Қуръони каримда Аллоҳ таоло тарафидан амр қилинган . Дуо ҳатто ибодатнинг негизи ва илигидир. Дуо диннинг устуни, раҳмати,илоҳийнинг калити, осмон ва ернинг нуридир. Ҳеч бир нарса Аллоҳ назарида дуодан қадрлироқ эмас. Аллоҳ дуо қилганларни севади, дуо қилмаганлардан ғазабланади. Шунинг учун ҳам васила ила дуо қилиб , катта кичик хар нарсани Аллоҳдан сўрашимиз керак.
Дуо фақатгина руҳий рохатланиш эмас, унинг маънавий ва моддий натижалари кундалик ҳаётимизда кўрилган. Дуонинг бошга келган дард, бало ва ташвишларга тўсқинлик қилиш салоҳияти бор. Дуо мўминнинг қуролидир. Дуо ёзилган тақдир ва ҳукмни ҳам ўзгартиради. Банда дуо қилгач, мухаққақ бир нарсага эришади, унинг дуоси мустажоб қолдирилмайди. Сўраган нарсасига эришади ёки бир гуноҳи кечирилади ёхуд савоб қилиб охират учун олиб қўйилади.
Қуръон оятларида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида дуолар, тилак, истиғфорларнинг қабул бўлиши учун кечаларнинг сахарга яқин вақтлари эканлигини билдирган ишоралар бордир. Хақиқатдан ҳам саҳар вақтларининг ибодат учун алоҳида аҳамияти бор. Бу вақтларда инсон рухининг ҳоли бўлиши, тафаккур қилишга берилиши ва Аллоҳни ички ҳиссиёт билан билиш жуда ҳам қулайдир. Бизга берилган бу вазиятлардан фойдаланиб, вақтимизни йўқотмасдан, Хаққа, тўғриликка интилишимиз, харакатларимизни тўғрилашимиз, ички дунёмизни тавба ва истиғфор билан тозалаб, қалбларимизни нурга тўлдиришимиз лозим.

Қоровул ота жомеъ масжиди

04 Dec, 06:31


Айрим муридлар уз оиласини нафакасиз, фарзандларини тарбиясиз колдирган холда узок вакт “пир” ининг хонадонида хизмат килиб бокимандалик хисобига кун кечирмокдалар. Мутаассиблик. Аксари “ тарикатчилар” узларининг гояларига махкам суяниб,”Ахли сунна вал жамоат”даги олимлар ва имом хатибларининг оят-карима ва хадислардан келтирган хужжатларига хам бепарволик билан муносабатда булмокдалар. ”Тарикатчи”ларнинг жамоа тадбирларида иштирок этмаслиги,фарзандларини таълим масканларида илм олишига монеълик қилишижахолатга кайтиш булиб,бундай шахслар келажакда жамият учун фойдасиз унсурга айланиб колади. Бугунги кундаги барча йирик дин арбоблари ислом замонавий илм – фанни урганишга ,мусулмонлар жамият учун манфаатли,инсонларнинг огирини енгил киладиган билимларни эгаллашларига таргиб киладилар.Ушбу фаолият Куръони карим ва суннат курсатмаларига тулик мос келади.Айрим “ тарикат “ вакиллари эса ижтимоий фойдали мехнат ёки бирор касб билан шугулланмай,бошкаларга карам ва бокиманда булиб колаётгани,жамиятдан ажралгани етмагандек,уз оиласи,фарзандларини бокувсиз,тарбиясиз колдираётгани ачинарли бир холдир,Соф Ислом таълимоти эса бундай холатни буткул коралайди. Динимизда эр киши уз ахли – оиласининг моддий ва маънавий таъминотига жавобгар хисобланади. Муътабар манбаларимизда мазкур вазифа оила бошлиги зиммасига вожиб амал экани таъкидланади. Хулоса урнида шуни таъкидлаш керакки,Узбекистон Республикаси худудида истикомат килаётган хар бир фукаро мамлакатда амалда булган конун ва конун ости хужжатларини хурмат килиши ва уларга амал қилиши лозим .

Қоровул ота жомеъ масжиди

03 Dec, 07:45


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

03 Dec, 07:45


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

03 Dec, 07:45


#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Қоровул ота жомеъ масжиди

03 Dec, 06:26


МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ
“Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

30 Nov, 02:28


#муфтий_минбари

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

28 Nov, 11:16


Намоз вақтлари
29-ноябрдан --
06-декабргача
Субхи-06:05
1.Бомдод-06:40
Куёш-07:15
Киём-12:10
2.Пешин-13:00
3.Аср-15:20
4.Шом-17:00
5.Хуфтон-18:50

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Nov, 10:44


ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОХ

Мехрибон ва рахимли Аллох - Таъоло улуғ зотлар бўлган Пайғамбарлар орқали оила масаласига алохида ахамият бериб, унинг мустахкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун хар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий қилган. Маьлумки, азал - азалдан жамият ва диний таьлимотларда оила муқаддас саналиб уларда оилавий муносабатларга алохида эътибор қаратилган,оила қуриш Исломдан аввал хам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг хуқуқларини ва масъулиятларини том маьнода Ислом дини кўрсатиб берди.Аллох таъоло барча мавжудотларни жуфт – жуфт қилиб яратди ; кеча ва кундуз, ер ва осмон, эркак ва аёл, қуёш хамда ой ва хоказо. Дини Ислом шариати таълимотларига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш Жаноб Пайғамбаримиз соллоллоху алайхи васаллам ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш ва пок йўл билан инсоният наслини давом эттириш мақсадида қурилади.Шунинг учун динимиз оилани никох асосида қуришга алохида ахамият беради ва никохни инсоний алоқаларнинг энг мухими сифатида юксак қадрлайди Зеро оила - катта жамиятнинг кичик бир бўлаги хисобланади. Жамият ёмонлик ва бузғунчиликнинг барча турларидан холи, тинч ва обод бўлиши, аввало ушбу кичик жамиятнинг тинчлигига боғлиқ. Оиладаги тинчлик – хотиржамликни ва саодатни таьминлаш ундаги хар бир шахс ўз масъулиятини хис қилиши ва бажариши билан барқарор бўлади.Бундай масъулиятни эса эр ва хотин ўртасини боғлаб турувчи муқаддас никохгина мустахкамлаши ва жорий қилиши мумкин. Муқадас Ислом таьлимотларида оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб қилинган,оила қурмасдан таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, бунинг акси бўлган никох ибодат даражасига кўтарилган.
Хадиси – шарифларда уйланиш, оилали бўлиш - ибодат, тақво ва Аллохдан қўрқиш маъноларига зид эмаслиги кўп бора баён этилган, жумладан Анас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилинади ; “Уч кишилик гурух Набий соллоллоху алайхи васалламнинг аёлларини уйларига Набий соллоллоху алайхи васалламнинг ибодатлари хақида сўраб келди, Бас, уларга бу хақида хабар берилганда худди у(ибодат)ни оз санагандай бўлдилар, Шунда улар “Биз қаёқда – ю, Набий соллоллоху алайхи васаллам қаёқдалар, у зотнинг аввалу - охири гунохлари мағфират қилинган”, дедилар, улардан бири айтди : ” Мен умрбод тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман, бошқаси эса мен умрбод рўза тутаман, деди, яна бири эса мен аёллардан четда бўламан, умрбод уйланмайман, деди”.
Буларнинг айтган сўзлари Набий соллоллоху алайхи васалламга етиб, маълум бўлгандан сунг уларниг олдиларига келиб;

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Nov, 10:44


“ Шундай, шундай деганлар сизларми?! Аммо Аллохга қасамки, мен Аллохдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман, лекин рўза хам тутаман, оғзим очиқ хам бўлади, Намоз хам ўқийман, ухлайман хам, Аёлларга уйланаман хам.Бас ким менинг суннатимдан юз ўгирса мендан эмас” дедилар. ( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти ) Хазрати Пайғамбаримиз Мухаммад Соллоллоху алайхи васаллам никохланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг хам суннатлари эканини айтганлар. Абу Аюб (р.а) дан ривоят қилинади : Набий саллоллоху алайхи васаллам: Тўрт нарса Пайғамбарларнинг суннатларидан : “ хаё, хушбўйланиш, мисвок ва никох ” дедилар. ( Имом Термизий ривояти ) . Мазхабимизнинг сўнгги мужтахидларидан бирининг мўътабар фиқхий манбаларидан бўлган “ Дуррул Мухтор” китобининг “Никох” фаслида зикр этилганидек “Одамзотга никох ва иймондан бошқа хатто жаннатда хам давом этадиган ибодат йўқ.Оила шундай саодатбахш бир боғки, у хатто жаннатда хам давом этади. Хар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади, аммо бир – бирларидан рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги хаёти ўлим билан тугамайди “. хазрати Пайғамбаримиз Мухаммад Соллоллоху алайхи васалламнинг:“Яхшилик қилишни мехр – шафқат ва мехрибонликни оилангдан бошла “ деган пур хикматли хадиси шарифларига мувофиқ оилани мустахкалаш учун зарур бўлган барча эзгу ва савобли ишларни қилишимиз лозим бўлади.Бунда аввало эр хотин, қолаверса қайнона - қайнота хамда уларнинг атрофидаги катталар оиланинг мустахкамлигига жиддий эътибор қаратиши керак бўлади. . Баъзи бир оилаларда аёл кишилар бозорларда бўлиб ,эрлари эса уйларда ўтирадилар бу эса оилада турли келишмовчиликларнинг юзага чиқишига сабаб бўлмоқда.Оиладаги унча - мунча майда гаплар, баъзи бир кечирса бўладиган хатоларга кўп хам эътибор бермаслик, ундан улкан,низоли иш ясамаслик лозимдир, шунда, иншаоллох, фарзандларимиз одобли, билимдон ва ақлли, мехнатсевар, иймонли – эътиқодли бўлиб тарбияланадилар.Ёшларимизнинг хар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустахкамлаш барчамизнинг диёнатлик, инсонийлик, фуқаролик бурчимиздир.

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Nov, 10:44


АРШНИНГ ЛАРЗАГА КЕЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН СЎЗ !


Маълумки, Аллох – Таъоло инсонларни ахлоқий – маиший бузуқлик қилишдан қайтарадиган энг асосий омиллар қаторида, ақди – никохни жорий этган.Мусулмонлар жамиятда вояга етган хар бир ўғил – қиз фарзандларини муқаддас никохга жалб қилганлар.Оила инсонларнинг бахту – саодатини таъминловчи қўрғондир. Турмуш қурган ва турмуш қуриш арафасида бўлган хар бир мусулмон фарзандлари никох, талоқ масалаларидан хабардор бўлишлари шарт бўлиб, Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллоллоху алайхи васалламнинг“Илм олиш хар бир мусулмонга фарздир” – деган хадисларидан мана шу маъно келиб чиқади. ТАЛОҚ – луғатда “бўшатиш”, “қўйиш” маъноларини билдиради, Шаръий истилохда эса, “эр – хотин ўртасидаги никох ақдини бузиш” маъносини англатади.Ислом шариати таълимотида гарчи баъзи холатларда талоқ қилишга ижозат берилган бўлсада, лекин хар қандай холатда хам талоқ беришни Аллох – Таъоло ёқтирмаслиги айтилган. Ибн Умардан ривоят қилинган хадиси – шарифда Расулуллох соллоллоху алайхи васаллам “ Халол нарсалар ичида Аллохга ёқимсизроғи – Талоқдир” деб мархамат қилганлар.( Имом Абу Довуд ривояти ) Демак, Аллох – Таъоло талоқ лафзининг ишлатилишини, оилаларнинг бузилиб, пароканда бўлишини хохламайди.Талоқ сўзи айтилган вақтда Аллохнинг Арши ларзага келиши хақида хам хадиси шарифда айтилган. Талоқ сўзининг маъносини тушунмай, бехудага айтавериш гунох саналиши билан бирга, ундай талоқ шариати Исломда эътиборга олинади. Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллоллоху алайхи васаллам “ Уч нарсанинг жиддийси хам жиддий, хазили хам жиддий : талоқ, никох, қул озод қилиш “ деганлар. Мазкур хадиснинг мазмунига қараганда талоқ масаласида хазил қилиш ярамайди.Айниқса ёшларимиз шуни яхши билсинлар, зеро хазиллашиб айтилган талоқ хам шариатда эътиборга олинади, Абу Хурайра (р.а) дан ривоят қилинади : ” Набий соллаллоху алайхи васаллам “ Аллох менинг умматимдан кўнглидан ўтказган нарсасини кечиб юборди – мадомики талаффуз қилиб айтмаса ёки амалга оширмаса “ , дедилар ( Имом Муслим ривояти ) Демак, бир одам ичида “ Хотинимни талоқ қилдим “, деса, талоқ тушмайди,аммо овоз чиқариб айтса,талоқ бўлади.масалан ; бир киши ўз хотинига “ Сен талоқсан “ , деса, талоқ тушади,шунингдек, гапира олмайдиган одам ишора билан талоқ қилса хам талоқ тушади.Хат ёзиш йўли билан талоқ қилса хам тушади.Бировни хабарчи қилиб юбориб,ўша орқали талоқ хабарини етказса хам талоқ тушади.Шунинг учун бу нарсада жуда хам эхтиёт булиш керак. . Маълумки, эркак киши аёл кишига қараганда табиатан босиқ ,мулохазали, жахли чиққанда ўзини тута оладиган бўлгани боис талоқ бериш хуқуқи хам эрга берилган.Албатта оила бошлиғи бўлиб, ўз қарамоғидагиларни нафақа билан таъминлаш, оиланинг шаънини сақлаш, эркаклар учун хам шарафли хам масъулиятли бурчдир оиланинг обрўси унинг обрўси билан чамбарчас боғлиқ,шунинг учун оилани бузишдан олдин эркак киши кўпроқ бош қотиради,болалар отанинг номида бўладилар. Бу масала хам эркак кишини иложи борича оилани сақлаб қолишга ундайди.Шундай экан, эркаклар ўз хуқуқларини суиистеъмол қилмасликлари, ажралиш ниятлари бўлмаган тақдирда хам талоқ ва талоқ сўзлари эхтимоли бўлган сўзларни айтмасликлари зарурдир.

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Nov, 09:42


#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Nov, 09:42


#VIDEOLAR

🎞Ayrim shaxslar “soqolsiz kishi imomlikka o‘tmasin”, deb da’vo qiladilar. Shariatda bu borada qanday hukm kelgan? Haqiqatda soqolsiz kishining imomlikka o‘tishi joiz emasmi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Қоровул ота жомеъ масжиди

27 Nov, 09:42


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Аҳли сунна якка шахсга эргашмайди!

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Қоровул ота жомеъ масжиди

26 Nov, 06:09


​​ҲАЖГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр

1462-CАВОЛ: Мен уйланганимда аёлим Ҳажга олиб боришни маҳрига сўраган эди. Мен рози бўлганман.
Энди тақдир экан ажрашдик. Мен маҳрни қандай адо қиламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шу нарсани яхши билиш лозимки, маҳр никоҳ сабабли аёлга берилиши лозим бўлган нарса бўлиб, шариатимизга кўра у моддий буюм кўринишида бўлиши керак. Шунга кўра маънавий манфаатлар ёки ибодатлар маҳрга ўтмайди. Бу ҳақида Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
إذا تزوّج حر امرأةً على تعليم القرآن أو على تعليم الحلال والحرام من الأحكام أو على الحجّ والعمرة من الطّاعات لا تصح التّسمية ، لأنّ المسمّى ليس بمال فلا يصير شيء من ذلك مهراً .
“Агар озод эр бир аёлга Қуръонни таълим бериш, ёки ҳалол ва ҳаромни ҳукмларини ўргатиш, ёки ҳаж ва умра каби тоат ибодатларни қилдиришга келишиб, уйланган бўлса, ушбу келишув дуруст бўлмайди. Чунки зикр қилинган нарсалар мол-товар эмас. Шунинг учун уларнинг бирортаси маҳр бўла олмайди” (“Бадоеъ” китоби).
Агар никоҳда шундай келишув қилинган бўлса, у ҳолда маҳри мисл яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради.
لو تزوّج امرأةً على أن يعلّمها القرآن كان لها مهر مثلها
“Агар бир аёлга Қуръонни таълим бериш шарти билан уйланса, унга маҳр мисл берилади” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, юқоридаги ҳолатда эрга маҳр мисл бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

25 Nov, 06:51


​​ЭРКАК ВА АЁЛЛАР САФЛАРИНИНГ АРАЛАШИБ КЕТИШИ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра #намоз

1460-CАВОЛ: Бугунги кунда Маккадаги Масжидул-ҳаромда баъзан эркак ва аёллар намозда бир сафда ёнма-ён туришлари учрамоқда. Ушбу ҳолатда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак ва аёл битта намозни ўқиётган бўлишса, улар ўртасида тўсиқ бўлмаса, имом аёлларга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркак ёнидаги аёлга орқага ўтишга ишора қилмаган бўлса ва ёнма-ён туриш камида бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) давом этса, эркакнинг намози бузилади.
Мана шу ҳолатда имом аёлларга имомликни ният қилмаган бўлса ёки эркак аёлга орқага ўтишга ишора қилганда ҳам ортга ўтмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Эркакнинг ёнида 9 ёшдан кичик қизча туриб қолса, ёки эркак ва аёл бошқа-бошқа намозларни ўқиётган бўлишса, ё улар ўртасида камида бир зироъ (46 см) баландликдаги тўсиқ бўлса, эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам намози бузилмайди.
Бу ҳақида Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ حَاذَتْهُ مُشْتَهَاةٌ فِي صَلَاةٍ مُطْلَقَةٍ مُشْتَرَكَةٍ تَحْرِيمَةً وَأَدَاءً فِي مَكَان مُتَّحِدٍ بِلَا حَائِلٍ فَسَدَتْ صَلَاتُهُ إنْ نَوَى إمَامَتَهَا
“Агар муштаҳот (9 ва ундан катта ёшдаги хотин-қиз) эркак билан такбири таҳрима ва адоси бир бўлган мутлақ намозда (яъни руку ва саждали битта намозда) бир жойда ҳеч бир тўсиқсиз ёнма-ён турса ва имом аёлга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози бузилади” (“Ал-Баҳрур роиқ” китоби).
Ушбу матндаги "мутлақ намоз"дан мурод рукуъ ва саждаси бор намозлар бўлиб, жаноза мутлақ намоз саналмайди. Чунки унда рукуъ ва сажда қилинмайди. Жаноза намозида ёнма-ён турсалар, уларнинг ҳеч бирининг намози бузилмайди.
Шунингдек, имомга иқтидо қилмай, ёлғиз намоз ўқиётган бўлсалар ҳам, эркак ва аёлнинг намози бузилмайди.
لَوْ كَانَا فِي مَكَان مُتَّحِدٍ إلَّا أَنَّ بَيْنَهُمَا أُسْطُوَانَةً لَا تَفْسُدُ صَلَاتُهُ .
هَكَذَا فِي الْكَافِي وَأَدْنَى الْحَائِلِ قَدْرُ مُؤَخَّرِ الرَّحْلِ وَغِلَظُهُ غِلَظُ الْأُصْبُعِ وَالْفُرْجَةُ تَقُومُ مَقَامَ الْحَائِلِ وَأَدْنَاهُ قَدْرُ مَا يَقُومُ فِيهِ الرَّجُلُ كَذَا فِي التَّبْيِينِ .
“Агар эркак ва аёл бир жойда турсаю, лекин ораларида устун бўлса, эркакнинг намози бузилмайди (“Кофий”). Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг қоши миқдорича ва қалинлиги эса бармоқ йўғонлигича бўлмоғидир. Эркак ва аёл орасида бўш жой қолса, ҳам тўсиқнинг ўрнига ўтади. Бўш жойнинг энг ози бир киши сиғадиган миқдордир (“Табйин”, “Фатовои оламгирийя” китоби).
Шунга кўра, бугунги кунда хаж ва умрага борган зиёратчи эркаклар Ҳарамдаги намозларда аёллар билан бир сафда ёнма-ён турмаслиги лозим. Аёллар сафининг орқасида туриш ҳам шу ҳукмдадир.
Ўз ўрнида аёллар ҳам эркакларнинг сафида ёки уларнинг олд томонида турмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

24 Nov, 10:21


​​СЕҲР ТАЪСИРИДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ
#талоқ

1459-CАВОЛ: Бир одам аёлига талоқ берган, кейин яқинларига ўша инсоннинг сеҳрлангани маълум бўлибди. Сеҳр қилинган кишининг талоғи ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талоқ тушиши учун эрнинг ақл-ҳуши жойида бўлиши шарт. Шунинг учун фуқаҳоларимиз мажнун (ақли заиф), уйқудаги ва беҳуш кишининг талоғи ўтмаслигини таъкидлашган. Худди шунингдек, сеҳр сабабидан ақли жойида бўлмаса, феъл-атвори ўзининг мувозанатидан ташқарида бўлсаю хотинини талоқ қилса, талоғи тушмайди. Агар сеҳр қилинган кишининг ақл-ҳуши жойида бўлиб, ўзининг ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда бажараётган бўлса, унинг талоғи тушади.
Замондош ҳанафий уламолар сеҳр қилинган кишининг тасарруфи (талоқ, савдо каби ишлари) ҳақида шундай деганлар:
إن فقد عقله فهو غير مكلّف، وإلّا فيكون مكلّفاً
“Агар сеҳр қилинган киши ақл-ҳушини йўқотган бўлса, мукаллаф эмас (яъни талоғи ўтмайди). Аксинча - ақли жойида бўлса, мукаллаф саналади (яъни қилган ишларига жавобгар бўлади)” (Арийжуз зуҳр” китоби).
Демак, саволда сўралган ҳолатда кишининг талоғи тушиши ақли жойида ёки жойида эмаслигига боғлиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

23 Nov, 11:54


​​ТАЛОҒИНГНИ ОЛ-ДА, КЕЙИН БИЛГАНИНГНИ ҚИЛ...
#талоқ

1458-CАВОЛ: Мен аёлимга “Телеграмга расмингни қўйма, талоғингни ол-да кейин билганингни қилавер” дедим. Шу гапимда талоқ сўзини ишлатдим, бунда талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган гапнинг ўзи билан талоқ тушмайди. Чунки бу иборада “Расм қўймоқчи бўлсанг аввал талоқ олиб, сўнг жойлаштиравер” деган маъно бўлади. “Агар расмингни телеграмга қўйсанг талоқсан” дейилса, бу ҳолатда ушбу жумла талоқни бир ишга боғлаб қўйиш бўлади. Агар талоқ боғланган иш юзага чиқса, ўша заҳоти талоқ тушади.
Эр-хотин ўзаро муносабат ва суҳбатларида бунга ўхшаш гаплардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки шунга ўхшаш ҳолатларни деб ҳозирги кунда кўплаб оилалар ўртасида талоқ тушиши кузатилмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

22 Nov, 07:04


​​МАЙЙИТНИ ЮВИШ
#жаноза #дуо

1457-CАВОЛ: Маййитни ювишда қайси оят ёки дуо ўқилади, дуони ким ўқийди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ювишда махсус дуо ёки оят ўқилсин деган кўрсатма йўқ. Лекин уни ювадиган ғассол "бисмиллаҳ"ни айтиб бошлаши суннат саналади. Шу билан бирга маййитни ғусл қилдиришни қалби билан ният қилади. Чунки маййитни ғусл қилдириш тириклар учун фарз саналиб, уни ювишда ният шарт бўлади. Агар ниятсиз ювса, маййит пок бўлади, лекин тириклар ювганнинг савобини олмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ غَسَّلَ الْمَيِّتَ بِغَيْرِ نِيَّةٍ أَجْزَأَ لِطَهَارَتِهِ لَا لِإِسْقَاطِ الْفَرْضِ عَنْ ذِمَّةِ الْمُكَلَّفِينَ
“Агар маййитни ниятсиз ювса, унинг поклиги учун кифоя қилади. Лекин тириклар зиммасидан уни ғусл қилдириш фарзини соқит қилмайди” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Одатда ҳар бир ғассол маййитни ювишни қалбидан ўтказади, яъни ният қилади. Шу билан барча мусулмонлардан ювиш фарзи соқит бўлади.
Уламолар маййитни юваётган кимса унинг ҳаққига истиғфор ва яхши дуоларни қилиши мустаҳабдир деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

21 Nov, 17:41


https://t.me/qorovul_ota_masjidi

Қоровул ота жомеъ масжиди

21 Nov, 12:48


​​БИР ИШ УЧУН ИККИ МАРТА НАЗР ҚИЛИШ
#назр

1456-CАВОЛ: Мен баҳорда: “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 5 кун рўза тутаман”, деб назр қилгандим, сессияга оз қолганда бу назримни эсимдан чиқариб қўйдим ва “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 10 кун рўза тутаман” деб яна назр атаб қўйдим. Сессияни ҳаммасини 5 га ёпдим, энди неча кун назр рўза тутаман: 5 кунми ёки 10 кун?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ҳар бир назр алоҳида эътиборга олинади ва 15 кун рўза тутиш лозим бўлади (кетма-кет рўза тутиш шарт қилинмагани учун бўлиб тутиш ҳам жоиз).
Чунки назр қилувчи битта нарсани такрор айтса, биттасига вафо қилиши кифоя қилади. Масалан: “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман, 5 кун рўза тутаман”, деса 5 кун рўза тутса етарли бўлади.
Лекин назр қилинган нарса турлича бўлса, уларнинг ҳар бирига вафо қилиш керак бўлади. “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман” ва “Фалон ишим битса, 10 кун рўза тутаман”, дейиш иккита назр бўлиб, ҳар бирига вафо қилинади.
Бунинг устига биринчи назрни унутиб, иккинчисини янгидан назр қилингани ҳам уларни ҳар бири учун рўза тутишни тақазо қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

21 Nov, 03:00


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
22 -- 29.11.2024 - йил.
 🟩 Субхи      -- 06:00
Бомдод  -- 06:35
🟧 Куёш       -- 07:10
 🟧Киём       --. 12:10
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон   -- 18:50

Қоровул ота жомеъ масжиди

17 Nov, 13:26


​​ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ
#қасам

1450-CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камабғалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

16 Nov, 10:14


​​БЕМОРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ
#намоз

1449-CАВОЛ: Жамоат намозида баъзан намозхонлардан бирининг тоби қочиб, йиқилиб, унга ёрдам кўрсатиш керак бўлади. Шу ҳолатда бошқа намозхон унга ёрдам бериши учун намозини бузиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат берилган. Бу ҳақда “Ғунятул мустамлий” китобида шундай дейилади:
يُباح قطعُ الصَّلاة لإغاثة ملهوف، أو تخليص أحدٍ من سببِ هلاكٍ؛ كسقوطٍ من سطح، أو غرق أو حرق ونحوه، وكذا إذا خاف ضياع ما قيمته درهم له أو لغيره،
“Оғир аҳволга тушиб қолган инсонга ёрдам бериш, баланддан тушиб кетиш, ғарқ бўлиш, ёнғин каби ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан қутқариш учун намозни бузишга рухсат бор. Шунингдек, ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (бугунги кунда тахминан икки юз минг)га тенг моли йўқолишдан хавф қилса ҳам намозни бузиш мумкин”.
Ҳатто “Раддул муҳтор” китобида “Чўкаётган, ёнғин ичида қолган, аҳволи оғирлашган кишини қутқариш учун намозни бузиш вожиб бўлади”, дейилган.
Демак, намозда бирор кишининг тоби қочиб йиқилса, унинг ёнидаги кишилар унга ёрдам бериш учун намозини бузиши керак бўлади. Чунки шариатнинг мақсадларидан бири инсон жонини муҳофаза қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

15 Nov, 10:17


ЁШ БОЛАНИНГ САВОБИ ОТА-ОНАСИГА ЁЗИЛАДИМИ?
#савоб

1447-CАВОЛ: Одамлар орасида балоғатга етмаган ёш боланинг яхши амаллари савоби ота-онасига ёзилади деган гап бор. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Эълоус сунан" китобида шундай дейилади:
وانعقدت الأئمة الأربعة ( أي أجمعت ) على أن الصبي يثاب على طاعاته، وتكتب له حسنات، سواء كان مميزا أو غير مميز، لكن اختلف أصحابنا هل تكون حسناته له دون أبويه، أو يكون لوالديه من غير أن ينقص من أجر الولد شيء ؟ ثم رجح قول الثاني بدليل الأثر،
"Тўрт мазҳаб имомлари ёш бола қилган тоатлари учун савоб олиши ва бу учун унга яхшиликлар ёзилишига иттифоқ қилишган. Аммо унинг савоблари фақат ўзига бўладими ёки унинг ажри камаймаган ҳолда ота-онасига ҳам ёзиладими деган масалада турли фикр айтиб, далиллар келгани учун иккинчи фикр (ота-онага ҳам савоб бўлиши)ни устун кўришган".
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам буни қўллайди: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).
Демак, ҳар икки қарашга кўра ҳам фарзандларини яхшиликка йўллаган, чиройли таълим-тарбия берган ота-оналар савоб оладилар, Аллоҳ таолонинг фазли кенгдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

14 Nov, 09:11


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

14 Nov, 09:11


#bugunning_muhim_mavzusi № 20

💬 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЎТГАН ШОФЕЪИЙ ОЛИМИ

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube

Қоровул ота жомеъ масжиди

14 Nov, 09:11


#VIDEOLAR

🎞
Ilmiy tafakkurni rivojlantirishning ahamiyati

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Қоровул ота жомеъ масжиди

14 Nov, 03:21


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
15 -- 22.11.2024 - йил.
 🟩 Субхи      -- 05:50
-------------------
Бомдод  -- 06:30 (
Азон-05:50)
🟧 Куёш       -- 07:05
--------------------
 🟧Киём       --. 12:05
-----‐---‐‐----‐----
Пешин    -- 13:00 (
Азон-12:50)
Аср          -- 15:25 (
Азон-15:15)
Шом       -- 17:05 (
Азон-17:05)
Хуфтон   -- 18:50
(Азон-18:35)

Қоровул ота жомеъ масжиди

13 Nov, 08:57


​​ҲАЖАРУЛ АСВАД РЎПАРАСИДА ҚЎЛ КЎТАРИШ
#Ҳаж_умра

1445-CАВОЛ: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади. Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Баъзи уламолар шундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.
“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган:
ويرفع يديه عند التكبير أي مقابلا للحجر حذاء منكبيه أو أذنيه أي كما في الصلاة مستقبلا بباطن كفيه الحجر
“Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

11 Nov, 14:42


​​АЗОН ВА ИМОМЛИКНИ БИР КИШИ БАЖАРИШИ
#намоз

1443-CАВОЛ: Зарурат туғилиб қолса, бир кишининг ўзи ҳам азон айтиб, ҳам имомликка ўтиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Фуқаҳоларимиз буни жоиз, балки афзал ҳам дейишган. “Раддул муҳтор” муаллифи бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
الأفضل كون الإمام هو المؤذن. وفي الضياء «أنه - عليه الصلاة والسلام - أذن في سفر بنفسه وأقام وصلى الظهر» وقد حققناه في الخزائن.
“Имомнинг муаззин бўлиб, азон айтиши афзалдир. “Зиё” китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ўзлари азон ва такбирни айтиб, пешинни ўқиганлари ривоят қилинган. Биз бу ҳадисни “Хазоин”да таҳқиқ қилганмиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

11 Nov, 07:00


#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

11 Nov, 07:00


https://muslim.uz/oz/e/post/40666-fitnalarga-aldanib-qolmang

Қоровул ота жомеъ масжиди

11 Nov, 07:00


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Қоровул ота жомеъ масжиди

10 Nov, 12:56


У сени аканг.

Агар сени чақирса
Гохо қаттиқ бақирса.
Худдики тергов қилса.
Хаққи бор у сени аканг.

Хар хил ишлар буюрса.
Ўзи тепанггда турса.
Хўп демасанг у урса.
Хаққи бор у сени аканг.

Кўйлагингни олса.
Уники сенга қолса.
Йиғлама хатто солса.
Хаққи бор у сени аканг.

Борини сенга берса
Кўчада кўкрак керса.
Ёмонми шунча севса.
Хаққи бор у сени аканг.

Аллохга шукур айтгин.
Ёмон хаёлдан қайтгин.
Бошинг тутиб силатгин
Хаққи бор у сени аканг

Акалар бўлар шундай.
Кимда йўқ ака бундай.
Ука бўл гўё қулдай.
Хаққи бор у сени аканг.

Қоровул ота жомеъ масжиди

10 Nov, 09:56


Келгандур.

Хали замон тирик яшаб турибсан.
Эл қатори сен хам бирга юрибсан.
Хисоблачи қанча умр сурибсан.
Балки тавба вақти сенга келгандур.

Эллик кириб хали намоз қилмасанг.
Тахорат ғусулни хали билмасанг
Ўйла нима бўлар агар қилмасанг.
Балки тавба вақти сенга келгандур.

Эртадан кечгача ичиб ётасан.
Ўтган кетганга тошлар отасан.
Қачангача яна баттар ботасан.
Балки тавба вақти сенга келгандур.

Риоя қилмайсан катта кичикни.
Қучоқлаб ўпасан хатто кучукни.
Қанчалар суясан аччиқ чучукни
Балки тавба вақти сенга келгандур.

Хали тирик турибсан кўзинг очасан.
Бундай ёмон ишдан қачон қочасан
Бу хунук феълларни атроф сочасан.
Балки тавба вақти сенга келгандур.

Ўтар қанча қанча қанчалар.
Кети яна қанча қанча қанчалар.
Қилган феълларин юраг санчалар
Балки тавба вақти сенга келгандур.

Шундай ўтиб кетма Аллох сақласин.
Ўлмай туриб сени қалбинг чақнасин.
Имон билан ўтди дия мақтасин.
Балки тавба вақти сенга келгандур.

Қоровул ота жомеъ масжиди

09 Nov, 09:57


​​ЖАНОБАТ ҲОЛАТИДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#ғусл #таҳорат

1440-CАВОЛ: Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб, яъни ғусл вожиб бўлган аёл, шунингдек ҳайз кўраётган аёл боласини эмизиши жоиз. Бу борада шундай зикр қилинган:
فإنه يجوز للأم أن ترضع ولدها، وهي على جنابة، والمسلم لو أصابته جنابة، فإنه لا ينجس، وقد قال النبي صلى الله عليه وسلم: إن المؤمن لا ينجس (رواه البخاري ومسلم).
“Она жанобат ҳолатида ҳам боласини эмизиши жоиз бўлаверади. Чунки мусулмон одамга жанобат етса, у нопок бўлмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўмин нопок бўлмайди” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китоби).
Шунга кўра, баъзиларнинг “Жунуб аёл боласини эмизиб бўлмайди”, деган гаплари асоссиз ва шаръий далилга таянмаган ҳолда айтилган гап бўлиб, унга эътибор қилинмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

07 Nov, 14:35


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

07 Nov, 14:35


#Жума_суҳбати #sevimli #banda
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

07 Nov, 04:03


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
08 -- 15.11.2024 - йил.
 🟩 Субхи      -- 05:40
Бомдод  -- 06:20
🟧 Куёш       -- 06:55
 🟧
Киём       -- 12:05
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:30
Шом       -- 17:10
Хуфтон   -- 19:00

Қоровул ота жомеъ масжиди

06 Nov, 09:29


Асрасин.

Мусофирда турганни
Ўзга юртда юрганни
Баланд уйлар қурганни.
Аллох ўзи асрасин.

Қийинчилик демаган
Харом хариш емаган.
Машаққатдан кемаган.
Мусофирни асрасин.

Иссиқ овқат билмаган.
Харакат хам қилмаган.
Сабр қилиб жилмаган
Мусофирни асрасин.

Рўзғор деб рохат демай.
Гохида овқат емай.
Ойлам деб юрар кемай.
Мусофирни асрасин

Ўзидан сабр тилар.
Охири рохат билар.
Не қилса ўйлаб қилар.
Мусофирни асрасин.

Болам чақам деб ўйлар.
Ватанин эслаб сўйлар.
Келиб қилишсин тўйлар.
Мусофирни асрасин.

Осон тутманг уларга.
Сабр берсин шуларга
Эга бўлсин пулларга
Мусофирни асрасин.

Эсон омон юрсинлар.
Даври даврон сурсинлар.
Келиб уйлар қурсинлар.
Мусофирни асрасин.

Сайфи тилакни билар.
Уларни хурмат қилар.
Келса юзидан силар.
Мусофирни асрасин.

Қоровул ота жомеъ масжиди

01 Nov, 04:21


#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

31 Oct, 14:27


​​УСТА ҲАҚИНИ БЕРИШ МАСАЛАСИ
#ижара

1429-CАВОЛ: Усталар билан уйимни тўрт-беш кунда қумсувоқ қилиб беришларини келишдик. Олдиндан аванс хам берилди. Лекин усталар турли сабаблар билан ишни чўзиб юборишди. 8 кун ўтиб усталарга яна 3 кун муҳлат бердим, агар иш битмаса пул берилмайди, деб огоҳлантирдим. Айтилган муддатда ишни бажаришмади. Бошқа усталарни чақирдим. Биринчи усталарга пулнинг ҳаммасини бермадим. Мен бу пулга қарзманми, энди пулни бераман, десам олишмаяпти. Бу ҳолатда нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аслида ижарада вақт ва бажариладиган ишни жамлаб шартнома қилиш жоиз эмас. Имом Фахруддин Қозихон раҳматуллоҳи алайҳи ушбу қоидани қуйидагича шарҳлайди:
والصحيح من مذهبه أن الإجارة فاسدة قدم العمل أو أجر إذا ذكر الأجر بعد الوقت والعمل وأما إذا ذكر الوقت أولاً ثم الأجر ثم العمل بعده أو ذكر العمل أولاً ثم الأجر ثم الوقت لا يفسد العقد لأنه إذا وسط الأجر فبذكر الأوّل عملاً كان أو وقتاً. الأجر بعده يتم العقد كان ذكر الثاني بعد ذلك إن كان وقتاً يكون للتعجيل وإن كان عملاً فذكره لبيان لعمل في ذلك الوقت فلا يفسد العقد.
“Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабини тўғри тушуниш қуйидагича бўлади. Агар иш ва вақт биринчи айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса ижара фосиддир. Аммо вақт айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг иш айтилса ёки биринчи иш айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг вақт айтилса ижара фосид бўлмайди. Чунки иш ёки вақтдан қайси бири биринчи айтилса, кейин иш ҳақи айтилса келишув тамомига етган ҳисобланади. Ундан кейин вақт белгиланса вақт тезроқ қилиб беришни сўраш, иш айтилса мазкур вақтда қилинадиган ишни белгилаш ҳисобланади. Шунинг учун келишув фосид ҳисобланмайди” (“Фатавои Қозихон”).
Сизнинг ҳолатингизда вақт ва ишни қўшиб айтганингиз учун ижара фосид ҳисобланади. Ижара фосид бўлганда қилинган иш учун ажри мисл (урфда шу каби хизматга бериладиган ҳақ) берилади. Келишилган иш ҳақи бекор бўлади. Шунинг учун сиз уларга қилган ишлари учун урфга кўра ҳақларини беришингиз лозим.
Уларга ҳақларини олиб борсангиз ҳам олмасликларига келсак, бу ўзаро олди-бердиларда пулларнинг таъйин топишига оид масала. Ижара, яъни шахсларни ижарага олиш ҳам олди-берди муомаласига киради. У иш ҳақини қўлига олганда иш ҳақи берилган бўлади. Унга иш ҳақини бераман деб олиб борсангизу у олмайман, керак эмас деса, сўзининг зоҳирига кўра бу розилик аломати ҳисобланади. Сиз у маблағни ўзингизда қолдиришингиз ҳам мумкин ёки жуда кўнглингиз тўлмаса, бирор муҳтожга бериб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

31 Oct, 05:44


#муфтий_минбари

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

31 Oct, 05:01


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
01 -- 08.11.2024 - йил.
 🟩 Субхи      -- 05:35
Бомдод  -- 06:15
🟧 Куёш       -- 06:50
 🟧Киём       --. 12:05
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:40
Шом       -- 17:20
Хуфтон   -- 19:05

Қоровул ота жомеъ масжиди

31 Oct, 04:42


​​ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1426-CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Қоровул ота жомеъ масжиди

26 Oct, 12:07


​​ЧАРМДАН ТИКИЛГАН ЖОЙНАМОЗ
#намоз

1421-CАВОЛ: Ҳайвон терисидан тикилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади. Ошлангандан кейин ундан жойнамоз сифатида фойдаланиш дуруст. Бундан ташқари мазкур жонзотлар шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, шу сўйишнинг ўзи билан ҳам териси пок бўлаверади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
وكُلُّ إِهابٍ دُبغَ فَقَد طَهُرَ، إِلَّا جِلدَ الخِنزِيرِ وَالْآدَمِيَّ. وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ،
“Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа барча терилар ошланиш билан пок бўлади. Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

26 Oct, 05:55


Дили қоралар.

Кўча кўйда юрсанг ғийбатинг қилар.
Лақаб айтиб кулиб қалбингни тилар.
Ким нималигин яратган билар.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Хойру эхсон қилсанг кўролмайдилар.
Ёки ўзлари хеч беролмайдилар.
Яхшиликка яқин келолмайдилар.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Янги улов минсангиз сиғдиролмайди.
На қуллуқ на муборак миқ диёлмайди.
Чуккулаган нафсин хеч тиёлмайди.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Юрган йўлида тек юрмайдилар.
Қўлларида чўп тек турмайдилар.
Кўп ила сухбат хеч қурмайдилар.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Бир оёғин гўр тортиб турса хам
Умридан ўзи қолган бўлса кам.
Келгунича сизга элчи чинакам.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.Дили қоралар.

Кўча кўйда юрсанг ғийбатинг қилар.
Лақаб айтиб кулиб қалбингни тилар.
Ким нималигин яратган билар.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Хойру эхсон қилсанг кўролмайдилар.
Ёки ўзлари хеч беролмайдилар.
Яхшиликка яқин келолмайдилар.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Янги улов минсангиз сиғдиролмайди.
На қуллуқ на муборак миқ диёлмайди.
Чуккулаган нафсин хеч тиёлмайди.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Юрган йўлида тек юрмайдилар.
Қўлларида чўп тек турмайдилар.
Кўп ила сухбат хеч қурмайдилар.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Бир оёғин гўр тортиб турса хам
Умридан ўзи қолган бўлса кам.
Келгунича сизга элчи чинакам.
Кўзингиз очинг эй қалби қоралар.

Қоровул ота жомеъ масжиди

25 Oct, 09:54


​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон

1420-CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ. Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

24 Oct, 07:26


ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

24 Oct, 04:39


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
25.10--01.11.2024 - й.
 🟩 Субхи      -- 05:25
Бомдод  -- 06:05
🟧 Куёш       -- 06:40
 🟧Киём       --. 12:05
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:50
Шом       -- 17:30
Хуфтон   -- 19:10

Қоровул ота жомеъ масжиди

23 Oct, 06:39


​​БЎҒОЗ ДЕБ СОТИЛГАН ҲАЙВОН АЙТИЛГАНДЕК ЧИҚМАСА
#савдо

1419-CАВОЛ: Ҳайвон савдосида бўғоз деб сотилган ҳайвон бўғоз чиқмай қолган ҳолати кўп кузатилади. Шу ҳолатда харидор қайтариб олиб келса, сотган одам қайтиб олиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда харидор ихтиёрли ҳисобланади. Агар қайтиб бераман, деса, сотувчи қайтариб олади. Чунки ҳайвон савдода айтилгандек чиқмаган.
“Мабсути Сарахсий”да бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
ولو اشترى ... على أن هذا الحيوان حامل فوجدها غير حامل، جاز البيع وله الخيار
“Харидор ҳайвонни бўғоз деб сотиб олгандан кейин у бўғоз бўлиб чиқмаса, савдо дуруст бўлади. Лекин харидор савдони бузиш ва ҳайвонни қайтариб бериш ихтиёрига эга”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Қоровул ота жомеъ масжиди

23 Oct, 06:35


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Қоровул ота жомеъ масжиди

23 Oct, 06:35


#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Қоровул ота жомеъ масжиди

23 Oct, 06:35


#VIDEOLAR

🎞Adashganlarning nadomatlari

🔰Otabek domla Avezov,
Buxoro viloyat bosh imom-xatibi o‘rinbosari


O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Қоровул ота жомеъ масжиди

22 Oct, 14:43


НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar