Xattob_Uz🌙 @xattob_uz Channel on Telegram

Xattob_Uz🌙

@xattob_uz


☪️"Умар ибн Хаттоб"жоме масжиди
Телеграм сахифаси👇
@Xattob_Uz расмий, илмий ва маърифий канали.

YouTube 👇

https://youtube.com/channel/UCI34FXJ1xGbMGlq7wKnY16g


Savol yo'llash uchun: @Xattob_uzbot

Xattob_Uz🌙 (Uzbek)

Xattob_Uz🌙 Telegram kanali sizga rasmiy, ilmiy va ma'rifaiy ma'lumotlar beradi. Bu kanal @Xattob_Uz orqali amalga oshiriladi va "Умар ибн Хаттоб" жоме masjidi mavzulari bilan bog'liq. Kanalda YouTube kanali ham mavjud, uni quyidagi manzil orqali kuzating: https://youtube.com/channel/UCI34FXJ1xGbMGlq7wKnY16g. Savollar uchun @Xattob_uzbot foydalaning! Xattob_Uz🌙 kanali sizga islomiy ma'lumotlar bilan ta'minlaydi va ma'rifatni oshiradi. Obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

Xattob_Uz🌙

04 Feb, 05:01


Бешта муҳим хислат

Мужоҳид айтади: «Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим: Бешта хислат борки, улар мен учун кўп нарсаларни вақф этишдан ҳам суюклироқ:
1. сенга аҳамиятсиз бўлган, бекорчи гапдан тийил, чунки у ортиқча. Боз устига, унинг устингга тушадиган ёмонлигидан сақлангувчи ҳам эмассан;
2. то ўрни эмас экан, аҳамияти бор гапни ҳам гапирма. Зеро, қанча гапирувчилар борки, айтаётгани муҳим бўлса ҳам ўрнида айтилмаётгани учун қийин аҳволда қолишган;
3. ҳалим одам билан ва аҳмоқ билан тортишма. Чунки ҳалим киши сени ёмон кўриб қолади, аҳмоқ эса озор етказади;
4. биродаринг сени қайси сўзлар билан ёдга олишини ёқтирсанг, сен ҳам уни ўзи йўқлигида шундай сўзлар билан эсга ол. У сенга нисбатан кечиримли бўлишини хоҳлаганингдек, унга нисбатан кечиримли бўл. Биродаринг сенга қандай муомала қилишини хуш кўрсанг, сен ҳам унга шундай муомалада бўл;
5. эҳсон билан мукофотланишини, эҳтиром билан қабул қилинишини билган кишининг амалини қил».

📱 https://t.me/Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

03 Feb, 06:03


#asl_mohiyat, #juma_suhbati
🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТАЙЛИК!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

03 Feb, 06:03


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xattob_Uz🌙

01 Feb, 06:25


❗️ Ушбу кўриб турганингиз нарса очлик вақтида одам вужудидаги бактерияларни тозалаб юрувчи ҳужайра.

لَقَدْ خَلَقْنَا ٱلْإِنسَٰنَ فِىٓ أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ
Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик. {Ат Тин:4}

Аллоҳнинг мўъжизасига лол қолмасдан иложиси йўқ шу даражада Аллоҳ бандаларига меҳрибонки. Энди тасаввур қилинг рўза тутганингизда соғлигингиз қай даражада янаям тикланишини Аллоҳ Таоло олдиндан битиб қўйган ҳар бир ишини бандаларига меҳрибонлигини.

🌷🌹🌸🌺💐

Xattob_Uz🌙

31 Jan, 04:24


Бугун мани энг тасирлантирган видео.

Шукур ва тафаккур қилиш учун сизга ҳам бир туртки бўлса неажаб.

Xattob_Uz🌙

30 Jan, 15:54


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
31---январдан  07 февралгача,2025-й
 🟩 Субхи     --   06:05
Бомдод  --   06:40
🟧 Куёш       --   07:20
🟧Киём        --.  12:30
Пешин    --   13:00
Аср          --   16:05
Шом         --   17:40
Хуфтон    --   19:30

Xattob_Uz🌙

30 Jan, 05:22


#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xattob_Uz🌙

30 Jan, 05:22


ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

Xattob_Uz🌙

30 Jan, 03:14


ИДИШ ИСТИҒФОР АЙТАДИ!

Раҳматли бобом ва бувим бизникига меҳмонга келишса, ҳар таомланиб бўлганимиздан сўнг, бизларга ўрнак бўлиб, косаларига чой солиб чайиб ичиб, ялаб қўйишар эди ва бизга ҳам шуни тавсия қилар эдилар.

Бир гал улардан бунинг сабабини сўраганимда, бобом раҳматли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг қуйидаги муборак икки ҳадисларини айтиб берган эди:

1. Нубайшатул Хайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш унинг ҳақига мағфират сўрайди” дедилар
(Имом Термизий ривояти);

2. «Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди», дейилган ("Жомеул аҳодис").

Айримлар: "Идиш ҳам истиғфор айтадими?" дейиши мумкин.
Саҳобалар ўз қулоқлари билан овқатнинг тасбеҳ айтаётганини эшитганларида шубҳаланмаганларидек, идиш эгаси ҳақига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас!
Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилади:
“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.

Идиш-товоқлардан фойдаланишда овқатланиб бўлгач, идишни ялашни ҳикмати борлигини ўшанда билиб олганман ва шундан бери мен ҳам бунга амал қиламан.
Хозирги кунда бу гўзал одат унутилаёзгандек гуёки.
Зеро унутилаётган суннатлар замирида улкан ҳикматлар яширинган!

Xattob_Uz🌙

28 Jan, 03:33


РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИБОДАТЛАРИ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида ҳикоя қилади: «Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини ўқий бошладилар. Юз оят бўлганда рукуга кетамиз, деб ўйладим. Давом этдилар. Бир ракатда Бақарани ўқийдилар, деб ўйладим. Давом этдилар. Ортидан Нисо сурасини бошладилар. Кейин Оли Имрон сурасини ўқидилар. Кетма-кет ўқир эдилар. Тасбеҳ ояти чиққанида тасбеҳ айтар эдилар. Оятларда Аллоҳдан сўраш маъноси бўлганида, Аллоҳдан сўрардилар. Паноҳ сўраш керак бўлган ўринларда паноҳ сўрардилар. Кейин руку қилдилар, «Субҳана Роббиял аъзим». («Улуғ Робб айблардан покдир».) Рукулари одатдагидан узун бўлди. Қиёмлари (Қиём – намоздаги туриш ҳолати.) ҳам одатдагидан узун бўлди. «Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб рукудан турдилар. Рукуда турган миқдорча турдилар. Кейин саждага кетдилар: «Субҳана Роббиял аъла». («Олий Робб айблардан покдир».) Саждалари ҳам қиёмлари каби узун бўлди...

Изоҳ: Бу ерда Оли Имрон сурасидан олдин Нисо сурасини ўқиганлари айтилди. Оли Имрон биринчи келади. Лекин ўша вақтда Қуръоннинг тартиби ҳозирги шаклда бўлмагани учун Нисо сурасини олдин ўқиган бўлишлари мумкин.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

✈️ https://t.me/Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

28 Jan, 02:49


#муфтий_минбари

📹 БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚИССА😢

🎤 Шайх Нуриддин
Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари
идораси Фатво маркази.

Xattob_Uz🌙

28 Jan, 02:39


Нафсни поклашнинг уч усули

Нафсни уч усул билан итоат эттириш мумкин:
• Биринчи усул - нафсни барча хоҳиш ва истакларидан маҳрум этишдир. Қайсар ҳайвонга озуқа кам берилса, ювош тортгани каби нафс ҳам хоҳишларидан жудо этилсагина итоаткорга айланади.
• Иккинчи усул - бўйнига ибодат юкини қўйиш. Шунда худди қайсар ҳайвон емиши озайиб, юки ортганида кучини йўқотиб, ювош бўлиб қолганидек, нафс ҳам ўзини мулойим тута бошлайди.
• Учинчи усул - нафсга қарши курашда уни Яратган ва моҳиятини ҳаммадан яхши биладиган Буюк ва Қодир Аллоҳдан ёлвориб ёрдам, мадад сўраш. Шуни билишимиз лозимки, меҳрибон Парвардигоримиз бизга нафс билан кураш йўлини кўрсатди ва нафсни поклаш усулларини тушунтирди. Дейлик, агар бирон бир даҳрий табиб инсоннинг севимли таомлари зарарли эканини ватурли касалликларга олиб келишини тушунтирса, инсон ирода кучини намоён этган ҳолда ўз нафсига қарши боради ва бу таомларни тановул этишни тарк этади. Наҳотки пайғамбарларнинг мўъжизаларга тўла гапларини ва Буюк Аллоҳнинг амрларини банда ўша билим ва идроки чекланган бир даҳрий табибнинг маслаҳатичалик қадрлай олмаса?! Эҳ, кошки, инсон ўзининг бўлмағур одатларини тарк этиш аламлими ё сўнгсиз жаҳаннам олови даҳшатлими, озгина бўлсада англаганида эди!..

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.

https://t.me/Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

27 Jan, 07:14


#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xattob_Uz🌙

27 Jan, 07:14


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

27 Jan, 07:14


#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xattob_Uz🌙

26 Jan, 10:21


🌒 БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ!!!
Бу кеча фазилатларидан
бебаҳра қолманг!

Бугун, якшанба куни ҳижрий
сана бўйича Ражаб ойининг
26 дан 27 санасига ўтар кечаси
(милодий сана бўйича якшанбадан душанбага ўтар кеча) яъни, Меърож кечасидир.

Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан бир йил олдин (мелодий 621-йилда) содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.

Бу кеча биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди. Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушуъ ва хузуъ билан ибодат қилишимиз керак.

Бу кечани ғанимат билиб тиловат ва кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.

Xattob_Uz🌙

26 Jan, 03:02


ҚУРЪОН КАРИМДАН ЎГИТЛАР...

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.

(Оли Имрон сураси 159-оят)

2. Ғазабни ютинг.
(Оли Имрон сураси 134-оят)

3. Бошқаларга яхшилик қилинг.
(Нисо сураси 36-оят)

4. Мутаккабир бўлманг.
(Аъроф сураси 13-оят)

5. Кечиримли бўлинг.
(Аъроф сураси 199-оят)

6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг.
(Тоҳо сураси 44-оят)

7. Овозингизни пасайтиринг.
(Луқмон сураси 19-oят)

8. Бошқаларни масхара қилманг.
(Ҳужурот сураси 11-оят)

9. Ота-онага итоат қилинг.
(Исро сураси 23-оят)

10. Уларга “уфф” деманг.
(Исро сураси 23-оят)

11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг.
(Нур сураси 58-оят)

12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг.
(Бақара сураси 282-оят)

13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг.
(Бақара сураси 170-оят)

14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг.
(Бақара сураси 280-оят)

15. Рибо (судхўрлик) қилманг!
(Бақара сураси 275-оят)

16. Пора берманг!
(Бақара сураси 188-оят)

17. Аҳдингизни бузманг!
(Бақара сураси 177-оят)

18. Омонатни адо қилинг!
(Бақара сураси 283-оят)

19. Ҳақни ботилга аралаштирманг!
(Бақара сураси 42-оят)

20. Одамлар орасида адолат
ила ҳукм қилинг.

(Нисо сураси 58-оят).

Xattob_Uz🌙

24 Jan, 08:28


Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан жорий йилнинг 23-январь куни ўтказилган сайёр семинар йиғилишидан видео-лавҳа..

Xattob_Uz🌙

23 Jan, 11:51


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
24--31-январь,2025-й.
 🟩 Субхи     --   06:10
Бомдод  --   06:45
🟧 Куёш       --   07:25
🟧Киём        --.  12:30
Пешин    --   13:00
Аср          --   15:55
Шом         --   17:35
Хуфтон    --   19:20

Xattob_Uz🌙

23 Jan, 05:15


Подшоҳнинг туши...

Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб узоқ ўй сурибди ва вазирини чақириб:
- “Тайёрлан! Саройдан ташқарига чиқамиз” - дебди. Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб борардилар. Бир қишлоққа етганларида подшоҳ тушида кўрган жойни таниб қолди.

Атрофда одам кўп, ҳамма ўз иши билан банд. Шундоққина ерда бир одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди.
Шунда подшоҳ одамлардан сўради:
- “Бу кимнинг жасади, биродарлар? Нега у бундай хорликда ётибди?”.
- “Э, сўраманг, меҳмон! Бу уятсиз бир ароқхўрнинг жасади” - деб жавоб берди бир одам. У менинг қирқ йиллик қўшним эди.

Тан олиш керак, жуда моҳир тақачи бўлган. Эртадан то қора кечгача тиним билмай ишлар, аммо қаердаки ароқ бўлса, бор-будини бериб бўлса ҳам сотиб оларди. Уйига фоҳишаларни бошлаб келишдан ҳам тоймасди, бугун биттасини, эртасига бошқасини.
Агар ишонмасангиз, бошқалардан ҳам сўранг, марҳумни бирор марта жамоат билан ҳеч ким кўрмаган.

Бир фурсатдан кейин одамлар тарқалиб кетишди.
- “Юринг, шоҳим, биз ҳам кетайлик” - деди вазир.
- “Йўқ” - деди подшоҳ.
- “Мен кўрган тушимнинг ҳикматини ҳали тушуна олганим йўқ. Жасадни олиб кетамиз. Сен ғам ема, уни ювиб, кафанлаб кўмишни ўзим уддалайман. Фақат ювиш учун жой топсак, кифоя. Икаласи жасадни кўтариб, нариги қишлоқдаги масжид сари йўл олдилар. Жасадни кафанлар экан, марҳум юзидаги нурни, лабларидаги маъноли табассумни кўриб хаёлларидан:
- “Бу одам қўшнилари айтганидек ёмон кимсага ўхшамайди-ку?” - деган ўй ўтди.

Барча ишлар битгач, вазир:
- “Шоҳим, бу одам тўғрисида янглиш фикр эшитмадикмикин Марҳумнинг яқинлари, бола-чақаларини суриштириш керак шекилли” - деди.
- “Тўғри айтасан” - деди подшоҳ.
- “Сен шу ерда тур, мен унинг уйига бориб келаман. Подшоҳ сўраб-суриштириб, марҳум яшаган уйни топди. Эшикни очган маъсумагина аёл шоҳнинг сўзларини диққат билан тинглар экан, мусибатни мардона қаршилашга ҳарчанд уринса-да, кўзидан оққан шашқатор ёшларини тия олмади.

- “Менинг эрим ўзи бир олам эди” - деди аёл. Эртадан кечгача тиним билмай ишлаб, топган пулига уйга ароқ олиб келарди. Кейин буларни ҳамқишлоқларим ичмасин, дея ҳожатхонага тўкарди. Баъзида уйимизга ахлоқи бузуқ аёлларни ҳам етаклаб келарди ва:
- “Мен сизларнинг вақтингизни сотиб олдим-а?” - деб сўрарди. Улардан тасдиқ жавобини олгач:
- “Энди мана бу ерда ўтириб, тингланглар” - дерди. Мен эса уларга имон - эътиқод ҳақида Аллоҳ қодир қилганича ўргатардим. Эрим қишлоғимиздаги масжидга бормас, ибодат учун қўшни қишлоқдаги масжидга қатнарди. Сабабини сўрасам:
- “Шундай имомнинг ортида туриб ибодат қилгинки, қулоқ қоққанингда қаршингда Каъбани кўргин” - деган эди.

Одамлар эримнинг ишларини нотўғри тушунишарди. Бу ҳақда унга кўп айтганман. Бир куни:
- “Қўшнилар сиз ҳақингизда ёмон ўйлашяпти, ишқилиб жанозангиз ўртада қолмаса эди” - дедим. Шундан кейин эрим ўзи учун қабр ковлаб қўйди. Мен яна эътироз билдирдим:
- “Қабр ковлаш билан иш тугамайди, ахир сизни ким ювиб, ким кафанлайди, ким кўмади?” - дедим.
- “Хўш - хўш, у нима деди?” - шошиб сўради подшоҳ.
- “У табассум қилиб,
“Ахир Худо бор-ку, хотин. Менинг ўлигим кўчада қолмайди! Одамлар бўлмаса, подшоҳ бор!!!” - деди.

🕌 Пойтуг ш, "Аҳмадали
ҳожи" жомеь масжиди

Ⓜ️aнбaa
@POYTUGMASJIDI

Расмий каналга аьзо бўлинг 👇
Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube

Xattob_Uz🌙

23 Jan, 05:09


Чумчуқлар ҳақида:

1. Чумчуқлар кўчманчи қушлар эмас. Улар жуда кичкина бўлишига қарамай, совуқдан қўрқмайдилар . Энг қахратон совуқ кунларда хам чумчуқлар қор билан қопланган дарахтларда гўёки аёзбобонинг ёрдамчаларига ўхшаб ўтиришади.

2. Чумчуқлар ўз полапонларини фақат ҳашаротлар билан боқадилар . Уларнинг ўзлари ҳам ҳашаротларни истеъмол қилишни ёқтирадилар . Айнан баҳорда чумчуқларнинг фойдаси кўпроқ сезилади – бир жуфт чумчуқ оиласи бир ойда боғу-роғларга зараркунандалик қилаётган хашаротлардан 3 килограммигача ейиши мумкин!

3. Чумчуқлар кўлмакларда ўзларини чайқаганларида, бу об-ҳавонинн ўзгаришининг белгиси хисобланади . Қуёш ёруғлигида анча қизиб қолган кўлмаклардаги сузувчи чумчуқлар нафақат бир-бирлари билан ҳазиллашадилар , балки улар ҳаво ўзгаришини ҳам ҳис қиладилар . Агар чумчуқлар сувда чайқалсалар – қуёшли кун бўлади, лекин агар қурғоқчиликни ҳис қилишса, сувда эмас, қум ёки чангда чайқалишади.

4. Хитойда чумчуқларнинг йўқ бўлиб кетиши катта фожеага олиб келган. 20-асрнинг ўртасида Хитойда ҳосилни асраш учун чумчуқлар тўлиқ йўқ қилиб юборилган. Бу “Катта Хитой очлиги”га олиб келган: чунки чумчуқлар йўқ бўлганидан кейин ҳашаротлар – қуртлар ва хато-шиллиқуртларнинг сони кўпайиб кетган. Улар барча донларни йўқ қилиб юборишган. Натижада 1959-1961 йилларда 16 дан 45 миллионгача одам очликдан ҳалок бўлган. Бу инсоният тарихидаги энг йирик очарчилик бўлган. Шунинг учун хитойликлар яна қўшни мамлакатлардан чумчуқ сотиб олиб, уларни қайта кўпайтиришган. Бугунги кунда Хитойда чумчуқларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади!

Маккада мени қувонтирган нарсалардан яна бири шаҳарда чумчуқларнинг кўплиги бўлди.

Xattob_Uz🌙

23 Jan, 04:44


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
24--31-январь,2025-й.
 🟩 Субхи      -- 06:10
Бомдод  -- 06:45
🟧 Куёш       -- 07:25
 🟧Киём       --. 12:30
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:55
Шом       -- 17:35
Хуфтон   -- 19:20

Xattob_Uz🌙

22 Jan, 07:21


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

22 Jan, 07:14


ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared

Xattob_Uz🌙

21 Jan, 04:02


Яхши намуна бўлайлик

Хайрли амаллар бобида фарзандларингизга йўлбошчи бўлинг. Зеро, ҳадисда келганидек: “Ким бир яхши ишни жорий қилса, у ўтгандан кейин ҳам унга амал қилишса, унга ўзининг ажри ва у ишни қилганларнинг ажрича савоб бўлади, уларнинг савобларидан бирор нарса камаймагани ҳолда. Ким бир ёмон одатни жорий қилса, у ўтгандан кейин ўша ишни қилишса, унга бошлаган ёмонлигининг гуноҳи ҳамда қилганларнинг гуноҳларидан камаймагани ҳолда уларнинг гуноҳичалик гуноҳ ҳам бўлади”, дейилади.

Аҳли оиламиз, фарзандларимиз, атрофимиздагилар ҳамда бизга эргашганларга нималарни ўргатаётганимизга эътиборли бўлайлик.

📱 https://t.me/Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

19 Jan, 10:32


Саховий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиш амалларнинг энг баракалиси, энг афзали ва дунё ва охиратда энг фойдалисидир».

Telegram | Guruh | Futbol | Internet magazin

Xattob_Uz🌙

18 Jan, 10:15


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xattob_Uz🌙

18 Jan, 10:15


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

18 Jan, 10:15


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Xattob_Uz🌙

17 Jan, 08:48


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
17---24-январь,2025-й.
 🟩 Субхи     --   06:15
Бомдод  --   06:50
🟧 Куёш       --   07:30
🟧Киём        --.  12:30
Пешин    --   13:00
Аср          --   15:45
Шом         --   17:25
Хуфтон    --   19:10

Xattob_Uz🌙

14 Jan, 17:50


#mutolaa #Alloh #yaxshi #banda
☝️ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ 21 КУН ИЧИДА АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДА БЎЛИШ МУМКИН?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xattob_Uz🌙

10 Jan, 03:09


Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: "Ким одобларга эътиборсиз бўлса суннатлардан маҳрумлик билан жазоланади. Суннатга эътиборсиз эса фарзлардан маҳрум қилинади. Фарзга бееътибор киши эса Аллоҳни танишдан маҳрумдир"
(Шуъабул-иймон)

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook

Xattob_Uz🌙

10 Jan, 03:07


Мўмин учун бешта ҳайит бор:
• Мўминнинг амал дафтарига гуноҳ ёзилмаган ҳар бир куни ҳайитдир.
• Бу дунёдан имон билан кетган куни ҳайитдир.
• Сирот кўпригидан ўтиб, қиёмат қўрқинчидан омон бўлган куни ҳайитдир.
• Жаннатга кирган куни ҳайитдир.
• Роббисига боққан куни ҳайитдир.

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook

Xattob_Uz🌙

09 Jan, 03:00


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ !!!

🕌 Избоскан тумани "Бобур" жомеь масжиди

Ⓜ️aнбaa
@Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

08 Jan, 15:19


ИНСОН БЎЛ, ИНСОН!

“Қабристонга бориб, у ерда бир муддат сукут сақлаб ўтир. У ердаги овозсиз суҳбатлардан баҳраманд бўл”.


Мавлоно Жалолиддин Румий .

Бир киши катта шаҳарга боради. Бозорни айланиб юриб, атторлик дўконига киради. Турли хушбўй ҳидлардан боши айланиб, кўзи тиниб, ҳушидан кетади. Халқ ҳушсиз одамнинг бошида тўпланади. Ким қўлларини уқалар, баъзилари эса ўткир ҳидли нарсаларни юзига сепиб, уни ўзига келтирмоқчи бўларди. Лекин бу киши асло ўзига келмас эди. Чорасиз қолган кишилар бу одам ким ўзи, бу яқин орада қариндош­уруғи борми, деб суриштира бошладилар. Лекин бирор киши уни танимас, ҳеч ким “Бу менинг қариндошим”, деб яқинига келмас эди. Оқшом пайти у ердан ўтаётган теричилардан бири ҳушсиз ётган одамни таниди ва уни ўраб олган халққа:

– Зинҳор унинг юзига хушбўй нарсалар сепа кўрманг. Мен унинг хасталиги сирини биламан. Сизлар ундан узоқроқ туринг – мен ҳозир унинг дардига даво бўладиган дорини олиб келаман, – деди ва воқеа жойидан шошилинч узоқлашди.

Бу одам бир харобага кирди ва у ердан бир оз гўнг олиб ортига қайтди. Ҳушсиз ётган одамга ўша гўнгни ҳидлатган эди, воажаб, бу одам кўзини очди. Сал ўтмай ўрнидан туриб, гўнг келтирган киши билан у ердан узоқлашди. Чунки бу одам ҳам теричи эди. Узоқ йиллардан бери бадбўй ҳидлар ичида ишлаб, уларга ўрганиб қолган, аттор дўконидаги хушбўй ҳидлар эса уни ҳушидан ажратган эди.

Маснавий:

“Қўнғиз гўнг титкилагани учун ҳам хушбўй ҳидлардан қочади... Унинг насибаси худди шу кўнгилни беҳузур қилувчи ёқимсиз ҳидлардир. Чунки у шунга ўрганган – гўнг жони тани бўлиб кетган.

Ақлли кишилар ҳам ақлсизларни тўғри йўлга солиш учун уларга ҳикматли сўзлар билан насиҳат қиладилар, хушбўй ҳидлар билан тарбия қилмоқчи бўладилар.

Кимга хушбўй ҳидли нарсалар ёрдам бермаса, демак бундай одам бадбўй ҳидларга ўргангандир.

Сен ҳам яхшиликдан, нурдан насибангни ол. Бурнингни гўнгга тиқиб, қўнғизга айланиб қолма”
.

ИНСОН БЎЛ, ИНСОН!

🌿🍀🌷🌸🌺💐🍀🌿

📱 https://t.me/Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

08 Jan, 03:39


ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШГА ОДАТЛАНИШ

Бомдод намозидан кейин ҳар бир мўмин озгина бўлса-да, Қуръони Каримни ўқишни одат қилсин. Бирор куни тиловатсиз қолмасин. Қуръони Каримда етти манзил бор. (Бир манзил – ҳафтияк, яъни Қуръоннинг еттидан бир қисми). Олдинги замонларда одамлар ҳар куни бир манзил (яъни, Қуръони Каримнинг еттидан бири, тахминан, тўрт ёки тўрт ярим пора) тиловат қилишга одатланишган эди. Шунда улар ҳар етти кунда хатм қилишган. Бизлар эса, анча заиф одамлармиз. Қуръонни бу қадар кўп ўқишга бардошимиз етмаслиги аниқ. Лекин имкон қадар ҳаракат қилайлик. Хоҳ бир пора бўлсин, хоҳ ярим пора бўлсин, ўқийлик. Ҳеч йўғи, Ҳакимул уммат қоддасаллоҳу сирроҳ айтганларидек, агар кимгадир ярим пора ҳам мушкул бўлса, у ҳолда чорак пора ёки икки-уч рукуъни ўқисин. (Бир рукуъ – бир маъно тўлиқ тугаган ёки бир ракъатда ўқиладиган миқдор). Лекин бирор куни Қуръони Карим тиловатидан холи ўтмасин.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

📱 https://t.me/Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

07 Jan, 06:27


ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШГА ОДАТЛАНИШ

Бомдод намозидан кейин ҳар бир мўмин озгина бўлса-да, Қуръони Каримни ўқишни одат қилсин. Бирор куни тиловатсиз қолмасин. Қуръони Каримда етти манзил бор. (Бир манзил – ҳафтияк, яъни Қуръоннинг еттидан бир қисми). Олдинги замонларда одамлар ҳар куни бир манзил (яъни, Қуръони Каримнинг еттидан бири, тахминан, тўрт ёки тўрт ярим пора) тиловат қилишга одатланишган эди. Шунда улар ҳар етти кунда хатм қилишган. Бизлар эса, анча заиф одамлармиз. Қуръонни бу қадар кўп ўқишга бардошимиз етмаслиги аниқ. Лекин имкон қадар ҳаракат қилайлик. Хоҳ бир пора бўлсин, хоҳ ярим пора бўлсин, ўқийлик. Ҳеч йўғи, Ҳакимул уммат қоддасаллоҳу сирроҳ айтганларидек, агар кимгадир ярим пора ҳам мушкул бўлса, у ҳолда чорак пора ёки икки-уч рукуъни ўқисин. (Бир рукуъ – бир маъно тўлиқ тугаган ёки бир ракъатда ўқиладиган миқдор). Лекин бирор куни Қуръони Карим тиловатидан холи ўтмасин.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

📱 https://t.me/Xattob_Uz

Xattob_Uz🌙

06 Jan, 03:39


Ассалому алайкум ва
рахматуллохи ва баракотух!

Кунингиз хайрли ўтсин.
Бугунги кун хайрли ва
файзу - барокотли бўлсин
!

Xattob_Uz🌙

03 Jan, 09:27


#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Xattob_Uz🌙

03 Jan, 09:27


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xattob_Uz🌙

03 Jan, 09:27


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xattob_Uz🌙

02 Jan, 04:20


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
03---10-январь,2025-й.
 🟩 Субхи      -- 06:15
Бомдод  -- 06:50
🟧 Куёш       -- 07:30
 🟧Киём       --. 12:25
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:30
Шом       -- 17:10
Хуфтон   -- 19:00

Xattob_Uz🌙

01 Jan, 09:19


#muftiy_minbari

"ҲАР КИМКИ ҲАЁТДАН ОЛМАСА ТАЪЛИМ,
УНГА ЎРГАТОЛМАС ҲЕЧ БИР МУАЛЛИМ
"

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари.

🌿🍀🌷🌸🌺💐🍀🌿

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Xattob_Uz🌙

01 Jan, 07:19


​​ЖАНОЗАДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#жаноза #намоз

1352-CАВОЛ: Мен қишлоғимизда бир хонадонга жаноза намозига борганимда бир одам оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиди. Сўрасам, шундай гап бор, деди. Ҳақиқатан ҳам жаноза намозида шундай қилиш керакми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида ҳам намоз ўқиётган кишининг турган жойи пок бўлиши шарт бўлади. Агар намозхоннинг оёғи остида нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб ўқиса, пок жойда туриб намоз ўқиган бўлади. Бу ҳолатда оёқ кийимининг устки, оёқ тегиб турган қисми пок бўлиши керак. Агар оёқ остида нажосат бўлмаса, бундай қилинмайди. Бу ҳақда “Муҳити Бурҳоний” китобида шундай дейилган:
وإذا صلى على موضع نجس، وفرش نعليه، وقام عليهما جاز، ولو كان لابساً لهما لا يجوز؛ لأنهما يكونان تبعاً له حينئذٍ
“Намозхон нажосат бор жойда намоз ўқиётиб, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Агар (оёқ остида нажосат турган ҳолида) оёқ кийимини кийиб ўқиса, жоиз бўлмайди. Чунки оёқ кийим бу ҳолатда намозхонга тобе бўлган ҳисобланади”.
“Ҳошиятут таҳтовий” китобининг жаноза бобида қуйидагилар айтилган:
ولو افترش نعليه وقام عليهما جاز فلا يضر نجاسة ما تحتهما لكن لا بد من طهارة نعليه مما يلي الرجل لا مما يلي الأرض
“Агар намозхон оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Остидаги ернинг нажосат экани зарар қилмайди. Лекин бу ҳолатда оёқ кийимнинг ерга тегиб турган остки қисми эмас, устки, оёққа ёпишиб турган қисми пок бўлиши шарт”.
Демак, жаноза намозига келган намозхон билса-билмаса, сабабсиз оёқ кийимини ечмайди, балки фақат намоз ўқийдиган ерда ёки оёқ кийимининг тагида нажосат турган бўлса, шу ҳолатда ечиб ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📲Яқинларингизгахам улашинг

📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеъ масжиди.

Xattob_Uz🌙

01 Jan, 03:10


#тафаккур_вақти

Агар Аллоҳ сени яхши кўрмаганида ўзини сенга танитмас эди. Аллоҳ сени яхши кўрмаганида сени ибодатга йўналтириб қалбингни очиб қўймас эди. Агар Аллоҳ сени яхши кўрмаганида сен ҳожатларни қондирувчи ягона Аллоҳга иймон келтирмас эдинг. Аллоҳ сени яхши кўрмаганида еру осмонни сен учун мусаххар қилиб бўйсундирмаган бўлар эди. Шундай эмасми?

(Шайх Рамазон Бутий)

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Telegram | Facebook

🌿🍀🌷🌸🌺💐🍀🌿

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Xattob_Uz🌙

31 Dec, 07:49


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИН -
ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
.

🎤 Шайх Нуриддин
Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Xattob_Uz🌙

31 Dec, 07:46


#kundalik_odoblar #duo

🤲 Shunday duo qilsangiz,
Alloh albatta ijobat etadi


🎙 Muhammad Umar qori Muhammadjonov
Toshkent Islom instituti talabasi
.

#quron #hadis #rasululloh #salom #baraka

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xattob_Uz🌙

28 Dec, 03:29


#БИЛДИРУВ...

Таквим буйича
1-январь,чоршанба кун
РАЖАБ ойининг биринчи куни.

Xattob_Uz🌙

26 Dec, 03:01


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
27.12.2024--03.01.2025-й.
 🟩 Субхи      -- 06:15
Бомдод  -- 06:50
🟧 Куёш       -- 07:25
 🟧Киём       --. 12:25
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:20
Шом       -- 17:05
Хуфтон   -- 18:50

Xattob_Uz🌙

24 Dec, 15:39


#раддия

Жума билан табриклаш бидъатми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

22 Dec, 16:16


ХАЛОЛ ВА ХАРОМ...

Қадим замонда Абдусалом деган бир халол инсон ўтган экан. Унинг яккаю-ягона фарзанди бўлиб, у боласини жуда яхши кўрар, еру-кўкка ишонмас экан. Кунлар, йиллар ўтиб бола катта пахлавон йигит бўлибди.

Бир куни у отасига маслахат солибди:
- Эй, ота! Энди нима касб қилай?
Отаси: - Эй, ўғлим. “Бўйнидан боғланган ит овга ярамас”, деган гап бор. Энди сен бир хунар ёки касбни ўзинг танла ва шунга меҳр қўй”.

Шунда ўғли: - Энг яхши касб - ўғрилик бўлса керак, - дебди.
Отаси шунда дебди: - Майли ўғлим, ўғрилик бўлса ўғрилик-да. Қўшнимизнинг қўйини ўғирлаб кўрчи. Ўғли қўшни хонадондаги битта катта қўчқорни ўғирлаб олиб келибди.

Отаси хурсанд бўлибди ва: - Ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз бир хафта уйдан чиқмай, шу қўйни мазза қилиб еймиз, дебди.

Хуллас, астойдил бир хафта мазза қилиб маишат қилишибди. Қўйни еб бўлгач, ўзларини тарозида тортишибди.
Ўғил бир хафтада уч килога озибди. Ота эса тўрт кило семирибди. Ўғил хайрон бўлиб отасига боқибди.

Ота кулиб дебди: - Эй, нодон ўғил! Билиб қўй, сен ўғирлаган қўйнинг пулини мен бир кун олдин қўшнига бериб қўйганман!. Шунинг учун мен хотиржам семирдим.

Кўрдингми, харом луқмада халоват йўқ, еганинг ўзингга юқмайди, сен ўзингга халол касб танла. Шунда у дунёинг хам, бу дунёинг хам обод бўлади!!!.

Xattob_Uz🌙

22 Dec, 09:38


Assalomu alaykum va rohmatulloh va barokatuh. Ustoz buni qarang yana bir ajib habar.

Xattob_Uz🌙

22 Dec, 09:20


☝️​​ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.

📿 Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

📿 Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.

📿 Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.

📿 Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

📿 Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.

📿 Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.

🔶 Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар" китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

Xattob_Uz🌙

20 Dec, 04:15


Ассалому алайкум азизлар намоз вактлари узгармади . Жума айёмингиз муборак булсин !

Xattob_Uz🌙

19 Dec, 15:27


Озгина вақтингизни қизғонмасдан кўринг....

Сизларга ва ўзимга виждоний савол:

"Бизда намозни тарк этишга, вақтида ўқимасликка, Роббимизга қуллик қилмасликка ва Аллоҳ бизга берган неъматларга шукур қилмасликка нима сабаб бор????😢😢

Ўз яқинларингизга хам юборинг, зора кимдир тафаккур қилиб хидоятга келса...

👉https://t.me/Mistr_Qodirov_4880

Xattob_Uz🌙

19 Dec, 03:01


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
20 -- 27.12.2024-йил.
 🟩 Субхи      -- 06:15
Бомдод  -- 06:50
🟧 Куёш       -- 07:25
 🟧Киём       --. 12:20
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон   -- 18:45

Xattob_Uz🌙

18 Dec, 07:06


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР

🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xattob_Uz🌙

18 Dec, 07:06


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

18 Dec, 07:06


#VIDEOLAR

🎞Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Xattob_Uz🌙

14 Dec, 05:27


ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».


"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Xattob_Uz🌙

13 Dec, 03:36


Ёш болани ​​пешонасидан ўпиш ва эпифиз бези

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади. Суннат амалларнинг аслида инсоният учун қанчалик фойдали эканлигини таъкидлаш ортиқча. Бизнинг фитратимизда мавжуд бўлган, вақт ўтиши билан одатий ҳолдек қабул қилинаётган кўплаб мусулмонларга хос амаллар аслида ҳаётимизда қанчалар аҳамиятга эгалигини биламизми?! Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпти. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги «Учинчи кўз» ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахасислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин!

🌿🍀🌷🌹🌸🌺💐🍀🌿

Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali.

Xattob_Uz🌙

13 Dec, 03:33


Абу Молик Ашъарийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: агар бир киши уйига кирса: “эй Аллоҳим, мен Сендан кириладиган жойнинг яхшисини ва чиқиладиган жойнинг яхшисини сўрайман, Аллоҳнинг номи билан кирдик ва Аллоҳнинг номи билан чиқдик ҳамда Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик”, десин. Сўнгра аҳлига салом берсин. Абу Давуд ривояти.

Ушбу дуо уйга кундузи киришда ҳам, кечаси киришда ҳам ўқиладиган умумий дуо ҳисобланади.

Бешинчи одоб: Уй аҳлига салом бериб кириш

Юқоридаги ҳадисдан ҳам маълум бўлдики уйига кирувчининг аҳлига салом бериб кириши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажариш ҳисобланади. Бошқа суннатларда бўлганидек бу суннатга амал қилганлар ҳам тинчлик-хотиржамлик, ўзаро меҳр-муҳаббат сингари кўплаб яхшиликларга эришади.

Олтинчи одоб: Мисвок ишлатиш

Уйга киргандан сўнг дастлаб мисвок ишлатиши ё тиш чўткаларидан фойдаланиш ҳам уйга киришнинг одобларидан саналади. Зеро бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини бажариш ҳисобланади. Бу ҳақида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз шундай хабар берганлар:

عَنْ عَائِشَةَ أَنَّ النَّبِىَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا دَخَلَ بَيْتَهُ بَدَأَ بِالسِّوَاكِ. رَوَاهُ مُسْلِمُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйга кирсалар дастлаб мисвок ишлатардилар. Муслим ривояти.

Ушбу одобга риоя қилган киши аёлига ҳам эҳтиром кўрсатган ва у учун зийнатланган ҳам бўлади.

Еттинчи одоб: Икки ракаат намоз ўқиш

Уйдан чиқишда икки ракаат намоз ўқиб чиқиш мандуб бўлганидек, уйга қайтиб киргандан сўнг яна икки ракаат намоз ўқиб олиш ҳам мандуб амал ҳисобланади. Яъни, қилмаслик ҳам жоизу аммо қилиш афзал амал ҳисобланади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай хабар берилган:

عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ عَنِ النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا دَخَلْتَ إِلَى مَنْزِلِكَ فَصَلِّ رَكْعَتَيْنِ يَمْنَعَانِكَ مِنْ مَدْخَلِ السُّوءِ رَواهُ البَزَّارُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: агар манзилингга кирсанг икки ракаат намоз ўқигин улар сени ичкаридаги ёмонликдан тўсади. Баззор ривояти.

Уламолар ушбу ҳадисдаги намоз ўқишга амр فَصَلِّ шаклида فَ ҳарфи билан бўлган, шунинг учун уйга кириш билан бошқа ишга машғул бўлмасдан дастлаб икки ракаат намоз ўқиб олишга уриниш суннат бўлади, деганлар.

Динимиз кўрсатмаларига мувофиқ ҳаёт кечириб уларнинг самараларидан дунёю охиратда баҳраманд бўлишга Аллоҳ таоло ҳаммамизни муваффақ қилсин.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг аҳли оилаларию саҳобаи киромларига салавот ва саломлар бўлсин.

Абдулқодир Абдур Раҳим
http://hadis.mushaf.uz/index.php/ma-olalar/245-ujga-kirish-odoblari
@muslimuzportal

Xattob_Uz🌙

13 Dec, 03:33


🏠 УЙГА КИРИШ ОДОБЛАРИ 🏠

Мусулмон киши ҳар кунги кундалик ишидан ёки бирор сафардан қайтар экан уйга кириш одобларига риоя қиладиган бўлса ўзи билган ва билмаган кўплаб яхшиликларга эришади. Шунинг учун бошқа одоблар сингари уйга кириш одобларини ҳам яхши ўрганиб уларни ўзининг одатига айлантириб олишга уриниш лозим. Уйга кириш кириш одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади:

Биринчи одоб: дарвозани тақиллатиш ё қўнғироқ чалишда қўполлик қилмаслик

Мусулмон киши уйига киришда дарвозасини оҳиста тақиллатиши, ёки эшик қўнғироғини қисқа чалиши лозим. Эшикни қаттиқ тақиллатиш, ё эшик қўнғироғини кетма-кет чалиш уй аҳлига нисбатан беодоблик ҳисобланади. Бундай беодоблик уй аҳлларининг қалбларига ҳадик ва қўрқув олиб келиб ўртадаги меҳр-муҳаббат ришталари дарз кетишига сабаб бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳнинг дарвозаларини биров қўполлик билан тақиллатиб турганида у зот эшикни очиб: “бу миршабларнинг тақиллатиши-ку”, деб танбеҳ берган эканлар.

Иккинчи одоб: Уй аҳлига келганини билдириб қўйиш

Уйига қайтган киши уйидагилар унинг келганини сезишмай қолса томоқ қирибми, ё қаттиқроқ қадам босибми келганини уларга билдириб қўйиши керак. Ушбу одобга риоя қилиш турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ: “уйига кирган киши томоғини қириши ёки оёқ кийимларини тақиллатиши мустаҳаб бўлади”, деган.

Учинчи одоб: Ўнг оёқ билан кириш

Уйга кираётган киши ўнг оёғи билан кириши мустаҳаб саналади.

Тўртинчи одоб: Уйга кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилиш

Уйига кираётган киши Аллоҳ таолони зикр қилса қандай яхшиликларга эришишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ لاَ مَبِيتَ لَكُمْ وَلاَ عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ ». رَوَاهُ مُسْلِم

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитган экан: агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой ҳам йўқ, кечки овқат ҳам йўқ, дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой топилди, дейди. Агар таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, у: сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди, дейди. Муслим ривояти.

Шунинг учун уйга киришда ҳам, овқатланиш олдидан ҳам Аллоҳни зикр қилиш мусулмон кишининг муҳим одоби бўлади.

Ушбу ҳадисда зикр қилганган шайтоннинг шерикларига “сизларга кечки овқат йўқ” дейди, деган гап ҳақида уламоларнинг икки хил машҳур қарашлари бор:

1. Аҳли ҳадислар ва фақиҳлар: шайтонлар ҳақиқатан инсонларнинг овқатларига шерик бўладилар. Яъни, улар ўша овқатнинг ҳидиданми ё намлигиданми озуқаланишлари мумкин.

2. Баъзи уламолар: бу истиъора ва мажоз йўлига кўра айтилган. Яъни, “бисмиллаҳ”сиз овқатланадиган кимсанинг озуқасида барака бўлмайди, маъносида айтилган. Чунки унинг бу иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мухолиф, шайтоннинг ишига мувофиқ бўлиб қолган бўлади.

Бошқа бир ҳадисда эса уйига кираётган киши қандай дуо ўқиши кераклиги шундай хабар берилган:

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشَعَرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا وَلَجَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا ثُمَّ لِيُسَلِّمْ عَلَى أَهْلِهِ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Xattob_Uz🌙

12 Dec, 09:00


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
13 -- 20.12.2024-йил.
 🟩 Субхи     --   06:15
Бомдод  --   06:50
🟧 Куёш       --   07:25
🟧Киём        --.  12:10
Пешин    --   13:00
Аср          --   15:20
Шом         --   17:00
Хуфтон    --   18:45

Xattob_Uz🌙

08 Dec, 05:59


КУЛИШ ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИМИ?


Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим. Барча уламоларнинг наздида намоздан ташқарида хоҳ баланд овозда, хоҳ паст овозда кулиш таҳоратни синдирмайди.

Намознинг ичида эса, кулиш уч турга бўлинади. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бабил иная” китобларида уч хил кулгуни қуйидагича баён қилганлар:

القهقهةُ: ما تكون مسموعةً له ولجيرانه سواءٌ ظهرت أسنانُهُ أوْ لا، تَبْطُلُ بها الصلاةُ والوضوءُ. والضحِكُ: ما يكون مسموعاً له دون غيرهِ، وتَبْطُلُ به الصلاةُ دون الوضوء. والتَّبَسُّمُ: ما لا يُسْمَعُ أصلاً، وليس بمُبِطلٍ لواحدٍ منهما.

яъни: “Қаҳқаҳа – киши ўзи ва ўзидан бошқага эшитадиган даражада кулиши. Унда тиши кўринадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Бу билан таҳорат синади ва намоз бузилади. Кулиш – киши фақат ўзи эшитадиган, бошқасига эшитилмайдиган даражада кулиши. Бу билан намоз бузилади, таҳорати синмайди. Табассум – киши ҳеч қандай овоз эшитилмайдиган даражада (ўзига ҳам, бошқасига ҳам) жилмайишидир. Бу билан намоз ҳам бузилмайди, таҳорат ҳам синмайди”.

1. Балоғатга етган киши мутлақ (яъни, руку ва саждаси бўлган) намозда қаҳқаҳа отиб кулиши билан таҳорати синади ва намози бузилади. Демак, янгидан таҳорат қилиб, намозини қайтариб ўқиши лозим бўлади. Бунга уламоларимиз қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирганлар. Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан (масжидда) намоз ўқиётган эдилар. Тўсатдан, кўзи ожиз бир киши келиб, масжиддаги чуқурга тушиб кетди. (Уни кўриб) намоз ўқиб турган қавмдан кўпчилиги кулиб юборди. (Намоз тугагач) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“من ضحك أن يعيد الوضوء ويعيد الصلاة” (رواه الإمام الطبراني).

яъни: “Ким кулган бўлса, таҳоратини қайта қилиш ва намозни бошидан ўқишга буюрдилар” (Имом Табароний ривоятлари).

Xattob_Uz🌙

05 Dec, 23:18


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
06 -- 13.12.2024-йил.
 🟩 Субхи     --   06:10
Бомдод  --   06:45
🟧 Куёш       --   07:20
🟧Киём        --.  12:10
Пешин    --   13:00
Аср          --   15:20
Шом         --   17:00
Хуфтон    --   18:45

Xattob_Uz🌙

03 Dec, 07:45


#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Xattob_Uz🌙

03 Dec, 07:45


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xattob_Uz🌙

03 Dec, 07:45


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

28 Nov, 15:00


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
29.11 -- 06.12. 2024-й.
 🟩 Субхи     --   06:05
Бомдод  --   06:40
🟧 Куёш       --   07:15
🟧Киём        --.  12:10
Пешин    --   13:00
Аср          --   15:20
Шом         --   17:00
Хуфтон    --   18:50

Xattob_Uz🌙

27 Nov, 09:29


#VIDEOLAR

🎞Ayrim shaxslar “soqolsiz kishi imomlikka o‘tmasin”, deb da’vo qiladilar. Shariatda bu borada qanday hukm kelgan? Haqiqatda soqolsiz kishining imomlikka o‘tishi joiz emasmi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Xattob_Uz🌙

22 Nov, 05:50


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
22 -- 29.11.2024 - йил.
 🟩 Субхи      --   06:00 -----------------
Бомдод  --   06:35 (Азон-06:00)
🟧 Куёш       --   07:10 -----------------  🟧Киём       --.  12:10 -----------------
Пешин    --   13:00 (Азон-12:50)
Аср          --   15:20 (Азон-15:10)
Шом         --   17:00 (Азон-17:00)
Хуфтон    --   18:50
(Азон-18:35)

Xattob_Uz🌙

21 Nov, 08:50


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

20 Nov, 10:46


​​КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Xattob_Uz🌙

20 Nov, 04:48


#VIDEOLAR

🎞
Islomda insonning yer yuzidagi vazifalariga munosabat

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Xattob_Uz🌙

20 Nov, 04:48


#asl_mohiyat

💬 ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

▶️FULL HD

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

20 Nov, 04:48


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

18 Nov, 09:29


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

18 Nov, 09:29


#asl_mohiyat

💬 ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

🎙Хайруллоҳ домла Абдуллаев

Хоразм вилояти бош имом-хатиби

▶️FULL HD

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

18 Nov, 09:29


#VIDEOLAR

🎞
Islomda insonning yer yuzidagi vazifalariga munosabat

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Xattob_Uz🌙

18 Nov, 05:09


Ҳотим ал-Асом деди:
• Хожангнинг хизматига белни маҳкам боғла, шунда сенга дунё ўзи истамаган ҳолда, охират эса рағбат қилган ҳолда келади.
• Ким тақвосиз ҳолда Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилса, у каззобдир.
• Ким молини сарф қилмасдан туриб жаннат муҳаббатини даъво қилса, у ҳам каззобдир.
• Аллоҳга таваккул қилишда ишимни тўртта хислатга қурдим:
1. Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким еёлмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди.
2. Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билиб, амалимга машғул бўлдим.
3. Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман.
4. Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутулолмаслигимни билиб, У зотдан ҳаё қиламан.

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook

Xattob_Uz🌙

18 Nov, 05:07


Бугун ўқиганларимнинг энг гўзали:
• Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
• Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
• Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшларини унутмайди.
• Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни билади.

@mahbub_uz

YouTube | Instagram | Facebook

Xattob_Uz🌙

15 Nov, 02:59


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
15 -- 22.11.2024 - йил.
 🟩 Субхи      --   05:50
-------------------
Бомдод  --   06:30 (
Азон-05:50)
🟧 Куёш       --   07:05
--------------------
🟧Киём        --.  12:05
-----‐---‐‐----‐----
Пешин    --   13:00 (
Азон-12:50)
Аср          --   15:25 (
Азон-15:15)
Шом         --   17:05 (
Азон-17:05)
Хуфтон    --   18:50
(Азон-18:35)

Xattob_Uz🌙

14 Nov, 09:11


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

14 Nov, 09:11


#bugunning_muhim_mavzusi № 20

💬 ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЎТГАН ШОФЕЪИЙ ОЛИМИ

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube

Xattob_Uz🌙

14 Nov, 09:11


#VIDEOLAR

🎞
Ilmiy tafakkurni rivojlantirishning ahamiyati

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!
🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Xattob_Uz🌙

11 Nov, 07:00


https://muslim.uz/oz/e/post/40666-fitnalarga-aldanib-qolmang

Xattob_Uz🌙

11 Nov, 07:00


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

11 Nov, 07:00


#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

08 Nov, 05:47


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
08 -- 15.11.2024 - йил.
🟩 Субхи      --   05:40
Бомдод  --   06:20
🟧 Куёш       --   06:55
🟧Киём        --.  12:05
Пешин    --   13:00
Аср          --   15:30
Шом         --   17:10
Хуфтон    --   19:00

Xattob_Uz🌙

07 Nov, 15:15


Аллохнинг мўжизасини кўришни Сизга хам илиндим. шотут деб ўйлабман!!!

Xattob_Uz🌙

03 Nov, 13:10


# ТАФАККУР...

​​БУРГУТДАН ИБРАТ

Бургутлар жуда узоқ, 70-80
йилгача яшайди. Аммо бу
ёшга етиш учун 40 ёшида
жудаям қийин шартни бўйнига
олишига тўғри келади.

Яъни, бундай: 40 ёшда бургутнинг тирноқлари қаттиқлашиб, эгилувчанлигини(эластиклик) йўқотгани сабабли, ўлжасини тутолмайдиган бўлиб қолади. Ов қилолмайди. Тумшуғи ўсиб, кўксига қараб қайрилади. Қанотлари қарийди, оғирлашади. Патлари қалинлашиб, учиш машаққатга айланади.

Бу ҳолатда бургут икки йўлдан бирини танлашга мажбур: ё ўлим ёки янгидан ҳаёт бошлаш учун азобли ва жуда оғир ўтадиган юз эллик кунлик муддат.
Бургут иккинчи йўлни танласа, тоғ тепасидан, баланд қоядан уя вазифасини ўтайдиган муносиб жой топади. Ке­йин тумшуғини қоя деворига қаттиқ-қаттиқ ура бошлайди.

Ниҳоят тумшуғи узилиб тушади. Бир муддат кутгандан сўнг, ўсиб чиққан янги тумшуғи билан тирноқларини узиб ташлайди. То янги тирноқлар ўсиб чиққунча, оғир ва қалин патларини юлади.

Азоб ва матонат билан ўтган беш ой бургутга яна йигирма йил, балки ундан ҳам узоқроқ ҳаёт кечиришига йўл очади. Беш ойдан кейин бургут машҳур янгидан туғилиш парвози учун қанот қоқади!..

...Баъзан инсонларга ҳам бургутлардек йўл тутиш зарур бўлади. Яъни, тақдири синиб, "хаммаси тугади"-дея тушкунликка тушган жойида, қайта тикланиш учун, уни орқага тортадиган, келажак йўлини тўсадиган ёмон хотиралар, ёмон одатлардан воз кечиши керак бўлади.

Осон бўлмайди албатта, лекин бир нарса дилга умид беради – бу қийинчиликлар бургутдаги каби яна-да баланд, яна-да шавқли, зафарли парвозларга йўл очади!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Xattob_Uz🌙

03 Nov, 13:10


Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ истеъмол қилиши керак.

Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб, ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?!

Аллоҳдан ёрдам сўра,
ризқ сабабларини ушла
ва Аллоҳга ишон
!!!

Xattob_Uz🌙

02 Nov, 07:00


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

02 Nov, 07:00


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

01 Nov, 04:21


#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Xattob_Uz🌙

31 Oct, 07:17


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
01 -- 08.11.2024 - йил.
🟩 Субхи      --   05:35
Бомдод  --   06:15
🟧 Куёш       --   06:50
🟧Киём        --.  12:05
Пешин    --   13:00
Аср          --   15:40
Шом         --   17:20
Хуфтон    --   19:05

Xattob_Uz🌙

29 Oct, 16:22


Бирдам, ҳамжиҳат мусулмонлар орасига душманчилик киритилди.Салафийларнинг қилаётган бу каби ҳаракатлари нафақат мусулмончилик, балки инсонийликка ҳам мос келмайдиган ваҳшийликдан бошқа эмасдир .

МАЪРУФЖОН ХОЛДОРБОЙ угли УМАР ИБН ХАТТОБ жомиъ Масжиди имом ноиби

Xattob_Uz🌙

29 Oct, 16:22


Марҳумларга тиловат савобини бағишлаш масаласида салафийларга раддия
ОГОҲ БЎЛИНГ !!!

Ўзбек ҳалқининг гўзал одатларидан бири маййит чиққан ҳонадон аҳлига таъзия изҳор этиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон оятларидан тиловат қилиб, савобини бағишлашдир. Бу одат аслида ҳалқимизга Ислом дини таълимоти асосида кириб келган. Қуръон оятлари нафақат марҳумларга ҳатто уни ўқигувчиларнинг ўзига ҳам манфаатлидир. Аҳли суннат таълимоти бўйича, тириклар томондан қилинган яхши ишларнинг савоби албатта, марҳумларга етиб боради. Бу этиқод ҳалқимизнинг қон-қонига синггиб кетганки, ҳатто уни Ислом дини илмларидан тўлиқ хабари йўқлар ҳам билади. Маҳалла-кўй, таниш-билишлар орасида таъзия бўлса, дарҳол бориб ҳонадон эгаларига тасалли бериб, фотиҳа ўқиб келиш одати ҳам шундандир.

Аммо, кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган тоифаларнинг талқин қилишича, Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ эмиш. Такфирчи салафийларнинг раҳнамоларидан бири саналмиш, ибн Бознинг “Ал-фатава”, деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз:

“ان قراءة القرءان على أموات المسلمين ضلال”

Яъни, “мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш ҳаромдир!”.

Ибн Бознинг бу фатвоси салафи-солиҳлар жумлаи жаҳон аҳли сунна мусулмонларининг фикрига хилофдир. Шу билан бирга унинг бу ва бу каби бошқа бидъатлари тинч-тотув яшаб келаётган мусулмон миллатлар орасида фитна, адоват ва ихтилоф уруғларини сочувчи омил вазифасини ҳам ўтаб берди.

Маййитларга тиловат савобининг етиб бориши уммати муҳаммадиянинг ижмоъси билан исботланган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур “Ал-азкор” номли асарида айтади:

”Тириклар дуосининг ўтганларга манфаъати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмоъ қилганлар”.

Шунингдек, имом Нававий ҳазратлари имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагича ривоят қилган:

ويستحب أن يُقرأ عند الميّت شىء من القرءان وإن ختموا القرءان عنده كان حسنًا

Яъни, “маййитнинг қабри олдида Қуръон оятларидан ўқишлик мустаҳабдир, агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб хатм қилинса, янада яхши бўлади”.

Имом Шофеъийнинг бу сўзлари “тиловат савобини бағишлаш ҳаром”, деган салафийларнинг барчасига қарши ҳужжат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам, اللهم اغفر لاهل البقيع , “Эй Аллоҳ Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин”, деб дуо қилганлари машҳур ҳадисларда келган. Ва яна, жаноза намозининг ўзида ҳам учинчи такбирдан кейинги ўқиладиган дуода “тирикларимиз ва ўтганларимизнинг гуноҳларидан ўт”, деб дуо қилинади. Бу дуони ҳатто ўша ибн Бознинг ўзи ҳам, издошлари ҳам ўқиб келишади.

Маъқал ибн Ясорнинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

اقرءوا يـس على موتاكم

“Ўликларингизга Ясин сурасини ўқинглар”, деган тавсиялари айтилган.

Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган бир ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кун қабристондан ўтар экан, тўсатдан икки ёнма-ён қабр олдида тўхтайдилар ва асҳобларига бирон новда келтиришни буюрадилар. Асҳоблар дарҳол хурмо новдасини келтиради, Расулуллоҳ новдани иккига бўлиб, иккала қабр устига санчиб қўяди. Бу ҳолга ажабланиб қараб турган саҳобаларга Ул зот: “Шу икки қабр эгалари қабрида азоб чекишмоқда, уларнинг бири бавлидан сақланмас, иккинчиси эса бировларнинг айбини ташиб чақимчилик қилар эди. Зора, шу новда қуригунча уларнинг азоби енгиллашса..”, дедилар. Худди шу ҳадиснинг шарҳида имом Нававий айтганларки: “Оддий бир новданинг айтган тасбиҳларидан қабр аҳлига манфаат бўлса, инсон зоти ўқиган оятларнинг қандай нафи бўлмасин?! Албатта, Қуръон оятларининг нафи новданинг тасбиҳидан кўпроқ бўлади”.

Бу каби ҳужжат далилларни кўплаб келтириш мумкин. Қадимдан мағрибу-машриқ мусулмонлари ўқилган оятларнинг савоби марҳумларга етади, деб эътиқод қилиб келган. Кейинги даврларда салафийлар пайдо бўлди-ю уммат қабристонлари пайҳон қилинди. Улар томондан мусулмонлар аввал мушрикка чиқарилди сўнгра эса, аллома-ю авлиёларнинг мақбаралари бузиб ташланди, портлатилди.

Xattob_Uz🌙

27 Oct, 15:42


ИБН СИНОНИНГ СЎНГИ НАСИҲАТИ

Табибларнинг улуғи Ибн Сино кунлардан бирида қаттиқ оғриб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Ибн Синонинг шогирдлари, энг яқин дўст-биродарлари йиғилишибди. Улар яхши сўз айтиб, улуғ табибнинг кўнглини кўтаришга, кайфиятини яхшилашга ҳаракат қилишса, шогирдлари уни дори-дармонлар билан даволашга киришибдилар. Ўлими яқинлигини сезган Ибн Сино шогирдларига шундай дебди: — Эй, шогирдларим, менинг куним битган кўринади. Шу боисдан мени даволайман, деб беҳудага ҳаракат қилманглар. Вафот этсам, йиғи-сиғи, оҳ-воҳ қилиб ўтирманглар. Фақат ҳақимга дуо қилиб, онда-сонда қабримни зиёрат қилсанглар бас. Ва яна, устоз оламдан ўтди, энди табобат оқсайди, деб ҳам қайғурманглар. Ўрнимга бешта зўр табибни қолдириб кетмоқдаман. Шуларнинг маслаҳатларига доимо амал қилинглар, бошқаларни ҳам шунга даъват этинглар, — дебди. Шогирдлардан бири: — Устоз, сиз айтган табиблар кимлар экан? — деб сўрабди. Шунда Ибн Сино: — Мен қолдириб кетаётган зўр табибларимнинг бири — тозалик, иккинчиси — парҳез, учинчиси — бадан тарбиядир. Ва қолган иккиси мижоз ва кайфият ҳисобланади. Доимо покиза, озода бўлишлик, дуч келган овқатни ея бермаслик, апил-тапил овқатланмаслик, парҳез ва меъёрни билишлик, ичкиликка ружу қўймаслик, бадан аъзоларини ҳаракатсиз қолдирмаслик, мижозни унутмаслик ва ниҳоят, кайфиятни яхши тутишга ҳаракат қилиш лозим. Айтганларимга амал қилинса, касалланиш у ёқда турсин, ҳаттоки бевақт ўлим ҳам орқага чекиниши мумкин.


https://t.me/al_aminuz

@at_tavfiquz✅️Jidda.uz✅️

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Xattob_Uz🌙

26 Oct, 17:16


Мусулмонни кофир деб ҳукм чиқаришнинг хатари .

Бугунги кундаги кенг тарқалиб бораётган ихтилофлардан бири "Такфирчилик" масаласидир. "Такфир" тушунчаси "бировни кофирга чиқариш", "кофир деб ҳисоблаш" деган маъноларни англатади. Аллоҳ таоло бу борада Нисо сураси 94-оятда шундай марҳамат қилади:
"Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан, деманглар".
Аллоҳ таоло бу ояти каримада шошма-шошарлик қилиб кимнидир диндан чиққанликка ҳукм қилишдан қайтаряпти. Бундан ташқари бу борада кўплаб ҳадислар ҳам бизгача келгандир. Хусусан, Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда "Уч нарса имоннинг аслидандир. “Ла илаҳа иллаллоҳ" деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир" демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” дейилган.
Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши бошқа диндошига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ ҳукм берилмоқда. Бошқа бир ҳадисда эса:
"Ким мўъмин кишини кофирга чиқарса, уни ўлдиргандек (гуноҳкор) бўлади" (Имом Бухорий ривоят қилган).
Ушбу ҳадисга шарҳ ёзган уламоларимиз: “Мусулмонни ўлдирган қотил қанча гуноҳ олса мусулмон инсонни “кофир" деб ҳукм қилган кимса ҳам худди шундай гуноҳкор бўлади", деганлар.
Айтиш жоизки бугунги кунда бунга ўхшаш ихтилофли масалалар жуда кўплаб учрамоқда. Аммо мўътабар мазҳабимиз ва ишончли устозлар, олим уламоларимиз назари билан қарасак уларнинг қилаётган даъволари нечоғлик асоссиз ва саёз эканлигини кўришимиз мумкин.
Аллоҳ таоло ҳеч биримизни тўғри йўлдан адаштирмасин, мана шундай динимиз душманларининг олиб бораётган ишларига муносиб қаршилик қилиб келаётган устозларимизни Ўз паноҳида асрасин.

Xattob_Uz🌙

25 Oct, 14:09


Жидда масжидидаги бир имом ўзининг касаллиги ҳақида айтади:
“Кунларнинг бирида иштаҳам бўғилди, кейин вақт ўтиши билан
умуман овқатни ҳидига чидолмайдиган бўлдим. Касалхонага бориб
таҳлил қилдирганимда натижаси анча жиддий чиқди.
Текширтирган еримдаги натижаларга қониқмадимда, бошқа ерга
бордим. Энг катта касалхонага бориб текширтирдим. Натижаси бир
хил. Жигар саратони (сероз печени). Менга 2 ой умрим қолганини
айтишди.
Катта танишларимга натижамни кўрсатиб гаплашидим.
Улардан бири жигарнинг олиб бошқа қўйдирса бўлар эди. Лекин
кеч қогансан.
Ўзи аслида аввал ҳеч қандай аломат бўлмаган. Илк
мартта аломат бўлганда бориб текширтирдим. Шунақа
касалхоналардан 4 тасига бордим лекин жавоб айни ва мен оҳири
таслим бўлдим. Энг катта фожиа бу ҳабарни отамга айтишимда эди.
Фарзандининг ўлимига 2 ой қолган отанинг эшитгандаги ҳолатини
тасаввур қилдим. Лекин ноиложман отамга бориб айтдим. Биринчи
оғизларидан чиққан сўз “Алҳамдулиллаҳ” бўлди. Сени ҳолатинг
бошқаларникидан яхши дедилар. Чунки баъзи инсонлар бор
эрталаб уйдан чиқиб кетади қачон ўлим келишини билмасдан
уларга ўлим етиб тўсатдан ўлади. Ҳамма ишларингни тўхтатиб
қайтишга тайёргарлик кўргин дедилар. Отамни гапларидан ҳурсанд
бўлдим. Ва шундан бошлаб бир уйда ўтириб Роббим билан ҳоли
қолиб Қуръон тиловатларида ўтказдим вақтимни. Ёнимда фақат
седана турар эди. Асал билан зам-зам суви турар эди. Чунки бошқа
нарсани истеъмол қила олмасдим. Шу тарзда кунлар ўтиб иштаҳам
очилишни бошлади. Мен ҳайрон бўлдим. Нимага иштаҳам
очилябди. Менга табиблар кетиш вақтлари жуда ҳам қаттиқ
оғриқлар бўлади деб айтишганди. Менда эса акси бўлди. Шунинг
учун ҳам мен кўпроқ Аллоҳга ибодат қилиб олишликка шошилар
эдим. Мен таомларни оз-оздан ейишни бошладим ва шундай
қилиб 2 ой вақт ўтди. Бу вақт орасида ҳар соатда ўлимимни кутар
эдим. Мен аҳволим яхшиланиб ҳеч ҳам ўлимдан ҳабар бўлмагани
учун мен касалхонага таҳлилга бордим. Табиблар ҳайрон, таҳлилни
қайта қайта қилишди. Шунда бош врач мендан жигарни бошқа
қўйдирдизми ? деб сўради. Мен шунда йўқ мен фақат Қуръон
ўқидим ҳеч қаерга чиқмадим. Шунда табиб курсисидан туриб ерга
узоқ сажда қилди. Улар айтдилар Аллоҳ таоло касал жигарни
жисмингиздан кеткизиб, мутлақо янги бўлган жигар ўстирибди. Эй
Роббим Сенга холис қайтган бандангни шундай ҳам
мукофотлайсанми, Китобингни шунчалик ҳам шифо қилиб
қўясанми деб йиғлардим. Энди Қуръон менинг ҳаётимга
айланишини ҳоҳлардим” деб қиссасини тугатди имом

Xattob_Uz🌙

25 Oct, 08:50


Жума намозидан фото лавхалар

Xattob_Uz🌙

23 Oct, 06:35


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

23 Oct, 06:35


#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Xattob_Uz🌙

23 Oct, 06:35


#VIDEOLAR

🎞Adashganlarning nadomatlari

🔰Otabek domla Avezov,
Buxoro viloyat bosh imom-xatibi o‘rinbosari


O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Xattob_Uz🌙

21 Oct, 08:56


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Xattob_Uz🌙

21 Oct, 08:56


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Xattob_Uz🌙

21 Oct, 08:56


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг "ширк" ва
"бидъат" тушунчаларига
ёпишиб олгани

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Xattob_Uz🌙

18 Oct, 12:34


НАМОЗ ВАКТЛАРИ. 
18 -- 25.10.2024 - йил.
 🟩 Субхи      -- 05:15
Бомдод  -- 05:55
🟧 Куёш       -- 06:30
 🟧Киём       --. 12:05
Пешин    -- 13:00
Аср          -- 16:05
Шом       -- 17:40
Хуфтон   -- 19:20

Xattob_Uz🌙

17 Oct, 07:58


#VIDEOLAR

⁉️So‘nggi paytlarda soxta salafiylarning qarashlari xato ekani, ular tutgan yo‘l noto‘g‘ri ekani ko‘p bora aytilsa-da, ba’zilar haligacha ularga ergashib ketayotganini ko‘rish mumkin. Aslida, shu kabi adashgan toifalarning musulmonlarga qanday zarari bo‘lishi mumkin. Axir ular ham islomdan gapiradi-ku?

✔️Shayx Saloh Abulhoj

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

🌐Ziyo.uz | Telegram | 🌐Instagram |📹 Youtube

Xattob_Uz🌙

17 Oct, 06:20


https://t.me/muslimunuzportal/14859

Xattob_Uz🌙

16 Oct, 07:05


УЛАМОЛАР КЎҲНА ХИВАДА

Хабарингиз бор, юртимиз яна бир йирик анжуманга мезбонлик қилмоқда. Куни кеча Тошкент шаҳрида бошланган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бугун Хивага кўчди.

Тадбир қатнашчилари – дунёнинг кўзга кўринган йирик уламолари, жамоат арбоблари, исломшунос олимлар бугун кўҳна Хива шаҳрига ташриф буюрдилар.