Obod_uz | Илмий ва маърифий канал @obod_uz Channel on Telegram

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

@obod_uz


“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал (Uzbek)

Salom! Bizning Obod_uz kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanal, “Обод” jome masjidi imom-hatibi Mansurbek domla Azimovnining rasmiy, ilmiy va ma'rifaiy kanali. Kanalimizda islom diniy ma'ruzalar, ilmiy maqolalar va foydali ma'lumotlar paydo bo'ladi. Obod_uz kanali imoniy bayog'ini oshirish, ma'rifatni rivojlantirish va insonni yuksaltirishga yordam beradigan yangi ilmiy malumotlar bilan to'ldirilgan. Agar siz ham ilm-fan sohasida o'z malumotlaringizni oshirishni istasangiz, Obod_uz kanali siz uchun eng yaxshi manzil bo'ladi. Obod_uz kanaliga obuna bo'ling va yangi ilmiy dunyo oching! Marhamat!

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Feb, 07:06


​​Тадаббур

📕 Ёши қирққа етган кишига Қуръоний тўрт тавсия

Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
🔹1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
🔹2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
🔹3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
🔹4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.

☪️ Нима учун 40 ёшга етганида?
Чунки, айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.

🔹Оталарнинг тавбаси фарзандлар салоҳиятининг калити, очқичидир!

Оятнинг тўлиғи: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», - деди”.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Feb, 07:06


#hikmat_nukta_sajda

🤲 АЛЛОҲИМ ЎЗИНГДАН ЎЗГА МУҲТОЖ ЭТМА

❇️ Абдуллоҳ иб Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Отамни саждада бундай деганларини эшитдим: "Аллоҳим, мени Ўзингдан бошқага сажда (ибодат) қилишдан қайтариб қўйганинг каби, Ўзингдан бошқадан бирон нарса сўрашдан ҳам қайтариб қўй".

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Feb, 11:03


#Ҳадис

Ўзгаларни айблашдан эҳтиёт бўлинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини тавба қилган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, - дедилар. Имом Термизий ривояти.

Шарҳ: Агар бирор киши гуноҳ қилиб, кейин ўша гуноҳдан тавба қилган бўлса, энди ҳеч ким унга “Сен шундай гуноҳ қилган эдинг” дейишга ҳақли эмас. Ким шундай қилса Аллоҳ таоло унинг ўзини ўша гуноҳга мубтало этади. Бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки унинг айбини гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир. Аллоҳ таоло сизни ўзгаларнинг айбларини тарқатиш учун яратмади. Балки, Ўзига ибодат қилиш учун яратди. Шундай экан, ўз айбларингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Чунки сиз ўзгаларнинг қилган ишлари учун эмас, балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз. Аллоҳ таоло кимга яхшиликни ирода қилса, уни ўз айбларини кўрадиган, ўзгаларнинг айбларини кўрмайдиган қилиб қўяди.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Feb, 06:53


"ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲНИНГ ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН КИШИ!"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси) Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди", дедилар

Бошқа ривоятда: "Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман”, дейди”, дейилган (Имом Муслим ва Бухорий ривояти).

Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар ким?
- Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! - дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши", дея марҳамат қиладилар.

"Обидлар йўли" китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Feb, 14:29


📿 Каъбул Аҳбор роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Аллоҳнинг зикри билан уйларингизни нурга тўлдиринглар. Уйларингизга намозларингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринглар. Каъбнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончининг ўғли фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади” .
“Арш атрофида асаларининг овози каби акс-садо берувчи зикрлар бор. Улар ўз соҳибини эслайди”.

💠 Абдуллоҳ ибн Шақийқ деди: “Каъб айтади: “Субҳаналлоҳ” (Аллоҳ покдир), “Алҳамдулиллаҳ” (Аллоҳга ҳамд бўлсин) “Лаа илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) ва “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ буюкдир) зикрлари Аршнинг атрофида асалариларнинг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради”.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Feb, 12:55


#duo_ilm_ziyoda

ИЛМНИ ЗИЁДА ҚИЛИШ ДУОСИ

                       ﴿رَبِّ زِدْنِي عِلْماً﴾

Ўқилиши: "Робби зидний ъилман".

Маъноси: "Роббим, илмимни зиёда қилгин" (Тоҳа сураси, 114-оят).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Feb, 07:04


#Ҳадис

Кишига вафотидан сўнг ҳам етиб турадиган садақаи жория.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Банда вафот этиб кабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр, савоб етиб туради: Илм ўргатган бўлса, ариқ ўтказган бўлса, қудук қазиган бўлса, хурмо эккан бўлса, масжид қурган бўлса, Куръон мерос қолдирган бўлса ёки ўлганидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.
Имом Баззор ва Байҳақий ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Feb, 07:04


ЧУМОЛИГА ҲАМ ОЗОР БЕРМАГАН АЛИШЕР НАВОИЙ

Ҳазрати Алишер Навоийнинг ҳар кунги одатлари шу эдики, аср намозини адо қилгандан кейин намозда бўлмаганларни суриштирар, бетоб бўлганлар ёки ҳожатмандлар бўлса, улардан ҳол-аҳвол сўрар, беҳад меҳрибонликлар кўрсатарди.

Бир куни бу одатига хилоф равишда намоздан кейин тезлик билан бошқа томонга қараб кетди ва бирор жойда тўхтамади. Одамлар бу ишдан ҳайрон бўлдилар.

Ҳазрат Навоий бу ҳолни бундай изоҳлади:
– Мен масжидга келаётганимда, фалон жойда таҳорат қилгандим. Намозда турганимда елкамда бир чумолини кўрдим.

Билдимки, таҳорат қилган жойимда у менга илашган экан. Мабодо у менинг елкамдан тушиб, озор топса ва уясининг йўлини тополмаса, шу сабабдан уволга қоларман, деб қўрқдим. Шунинг учун намоздан кейин тезлик билан таҳорат олган жойга бориб, уни ўз уяси олдига қўйдим, озор етказиш ташвишидан қутулдим.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Feb, 15:21


📆 18/02/2025й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:45
  Қуёш        07:10

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:25
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              16:25
📌 Шом            18:00
📌 Ҳуфтон       19:50

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Feb, 15:14


🕌 Аллоҳ йўлидаги биродарларни зиёрат қилиш фазли

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Feb, 07:55


ТАВАККУЛНИНГ МУКОФОТИ

Фиръавннинг аҳлидан бўлган бир мўмин киши Аллоҳга таваккул қилиб шундай дейди:

«Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир»¹.

Аллоҳ таоло унинг бу таваккулини гўзал мукофотлади; Уни Фиръавнинг ёмонлигидан қутқарди ва Қиёматгача тиловат қилинадиган Қуръони каримга муҳрлаб қўйди:

«Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди»².

Аллоҳ таолога таваккул қилиш банда учун энг олий мақом ҳисобланади. Бунга икки сабаб бор:
Биринчиси: Банда Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришади:
«Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар»³.

Иккинчиси: Бандага Аллоҳ таолонинг ҳимояси кафолатланади:
«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар»⁴.

¹ Ғофир сураси, 44-оят
² Ғофир сураси, 45-оят
³ Оли Имрон сураси, 159-оят
⁴ Талоқ сураси, 3-оят

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Feb, 03:22


Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси

1) Одамларга ўзингизни хаддан ортиқ яқин олманг.
Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Хурматингизни билинг.

2) Қуруқ гапга асло ишонманг.
Хозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон..

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг.
Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг..

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай холатда имкон топиб бажаради..

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси..

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Feb, 14:03


#mulohaza_uchun

Шундай фарзандлар ҳам бўлган...

Умар ибн Абдулазизнинг кенжа қизи ҳайит куни отасининг ҳузурига йиғлаб кириб келди. Отаси:
«Нимага йиғлаяпсан?» деди. Қиз: «Ҳамма болалар янги кийим кийишди, мен эса халифанинг қизи бўлсам ҳам, эски кийим билан юрибман», деди. Умар қизининг йиғисидан таъсирланиб, хазинабоннинг олдига борди ва: «Кейинги ойлик маошимдан бериб тура оласанми?» дедилар. Хазинабон: «Нима учун, эй мўминларнинг амири?» деди. Умар қизининг гапини айтиб берди. Шунда хазинабон: «Майли, лекин бир шарт билан бераман», деди. Умар: «Қанақа шарт?» деди. Хазинабон: «Кейинги ойгача тирик юришингиз ҳақида кафолат берасиз», деди.

Бу гапни эшитган Умар тўғри уйига қараб кетди. Отасини қўлида пул билан кутиб ўтирган фарзандлари:
«Отажон, нима бўлди?» дейишган эди,
Умар ибн Абдулазиз: «Ё сизлар сабр қиласизлар ва ҳаммамиз жаннатга кирамиз. Ё сизлар сабр қилмайсизлар ва мен дўзахга кираман» деди.
Фарзандлар: «Сабр қиламиз, отажон», дейишди.

Шу воқеани ўқиб, йиғладим. Ўйлаб қоламанки, ҳозир шунақа фарзандлар жуда камайиб кетмоқдалар. Оталари озроқ уларни айтганини қилмасалар сабр қилолмай, аразлаб, нолиб, оталарини қийин вазиятга тушириб қўядилар. Бизлар ҳам оталаримиз билан жаннатда бирга бўлишни хоҳламаймизми? Шуларни бир мушоҳада қилайлик!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Feb, 11:06


#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», дедилар».

Шарҳ:
Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1.
Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади.
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Feb, 07:40


#Уламолар_ҳикмати

Ҳабибул Жаллоб айтадилар:
"Мен Ибн Муборакдан : "Инсонга берилган энг яхши нарса нима?, деб сўрадим. У киши: "Туғма ақл", дедилар"
Мен: "Агар у бўлмасачи!?
У киши: "Чиройли одоб"
Мен: "Агар у ҳам бўлмасачи!?
У киши: "Яхши маслаҳат берувчи яқин дўст"
Мен: "У ҳам бўлмасачи!?"
У киши: "Узундан узун сукут"
Мен яна: "Агар у ҳам бўлмасачи!?"
У киши: "Унда нақд ўлим, яъни ўлмоқ яхшидур", деб жавоб бердилар.

"Сияру аъламун нубало" китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Feb, 05:47


Кўзи ожиз инсон «Ёруғ дунёни бир кўрсам...» дейди.

Қулоғи оғир одам «Қани энди товушларни эшитсам...» дейди.

Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди...

Сўзлаша олмайдиган одам эса гапиришга зор...

🔹Биз эса ҳам кўрамиз, ҳам эшитамиз, ҳам юрамиз, ҳам гапирамиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Feb, 04:10


#КУН_ҲАДИСИ

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир»

Бухорий ва Муслим ривоятлари
(Нўъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳудан)

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

15 Feb, 11:11


#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

15 Feb, 11:01


Устозимиз айтган эдилар: «Инсон Аллоҳни зикр қилаверса, зикруллоҳ унинг қалбига ўрнашади, кейин бутун аъзои баданига тарқалади, фақатгина қалби эмас, балки вужудининг ҳар бир зарраси «Аллоҳ» дейди. Ҳар бир зарраси нурга тўлади».

Инсоннинг барча аъзолари зикр қиладиган ҳолга келгач, унга «зикри мудом ҳоли» дейилади. Бунга «Султоний зикр» ҳам дейилади. Яъни, зикр инсон вужудини буткул қоплаб, унга ҳукмрон бўлиш ҳоли «султоний зикр»дир. Инсон ушбу ҳолатга етгач бир марта «Аллоҳ» деганида миллион маротаба «Аллоҳ» дегандек бўлади. Мана сизга олам-олам савоб. Шу жиҳатдан зикрнинг савобига ҳеч нарса тенг келмайди.


Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳмaтуллоҳи алайҳ)

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Feb, 14:27


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро алоқаларни узманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб муносабатларни бузманглар. Ҳамда ғазаб қилманглар. Ва бир-бирингизга ҳасадлашманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг биродари билан уч кундан кўп аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Feb, 11:08


#КУН_ҲАДИСИ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Feb, 03:45


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Feb, 15:36


Бароат кечаси

Бароат кечасида Аллоҳ таоло томонидан бир нидо қилувчи нидо қилиб: “Бирор мағфират сўровчи борми уни мағфират қилсам? Бирор сўровчи борми унга сўраганини берсам? Бирор ризқ сўрагувчи борми унга ризқ берсам? Бирор мусибатга гирифтор бўлган борми ундан мусибатни аритсам?” дейди.

Бундай нидо ҳадислардан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло томонидан ҳар кечада бўлади. Лекин, бароат кечаси билан умумий кечаларда Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нидонинг фарқи шуки, умумий кечаларда кечанинг учдан бирининг охирида бўлади. Бароат кечасида эса, қуёш ботишидан нидо бошланади.

Бизлар бу кечани ғанимат билиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрашимиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига жоиз ҳожатларимизни тақдим қилишимиз ҳамда ҳалол ризқ сўраб, мусибат, ташвишларимизни аритишини дуо қилиб сўрашимиз лозим.
У кечада қандай улкан фазилат ва саодат бор, бизнинг Мавлоимиз Аллоҳ таоло: “Сўранглар! Сўраганларингизни беришга тайёрман” дейди.

Бароат кечасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бедор ўтказиб, бошқаларни ҳам бедор ўтказишга ҳукм қилиб, бароат кечасини бедор ўтказиш фазилатлидир деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

Муфтий Муҳаммад Шафеъ раҳматуллоҳи алайҳ: “Юқоридаги ҳадислардан бу кечанинг фазилатлари маълум бўлганидек, мусулмонларга бу кечада қуйидаги амалларни қилиш суннат эканлиги маълум бўлади:
1. Кечасини бедор ўтказиб, намоз ва зикр тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибати хайр ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларини ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраши” Муфтий Муҳаммад Шафиъ. Фазоилу ва аҳком шаби бароат. – Б. 8.

Аҳли сунна вал жамоа улуғлари бу кечада бедор бўлиб ибодат қилиб чиқишни ўзларига одат қилганлар.

Бароат кечасини қандай бедор ўтказилади?

Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбулоли ҳанафий (ваф. 1069) раҳматуллоҳи алайҳ:
“Кечасида қоим бўлишнинг маъноси кечанинг аксар қисмида ибодат билан, бир қавлда эса кечадан андак бир вақтда Қуръон, ҳадис ўқиш ёки уларни эшитиш ёки тасбиҳ ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш билан машғул бўлишдир” деб айтган. Мароқил фалоҳ. – Б. 326.

Бундан маълум бўладики, бу кеча учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи қанча вақт Аллоҳ таолони ёд қилишга қодир бўлса, ўшанча вақт Қуръон ва ҳадис тиловати билан ёки уларни эшитиш билан ўтказиш лозим.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Feb, 12:16


📆 14/02/2025й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:50
  Қуёш        07:15

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:30
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              16:20
📌 Шом            17:50
📌 Ҳуфтон       19:45

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Feb, 12:14


Бугун бароат кечасининг фазилатларидан бебаҳра қолмайлик!

Бароат кечаси: Бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва амал саҳифалари Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмати ер юзига ёғилади.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Feb, 12:10


🥮Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка-тилка бўлиб унга айланди. Ун устидан иссиқ сув қуйдилар, муштлаб хамир қордилар, у ортиқ чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғриқ - игна билан бағрини тешиб чакич урдилар.

Бўлди🥲 бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…

🍞Нон бўлиб пишдию,
дастурхон тўридан жой олди.

Биргина буғдойнинг босиб ўтган йўллари - инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...

Ҳар машаққатнинг ажри бор...

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Feb, 15:50


Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ибодатларнинг ичида тунги намоз каби кучлисини кўрмадим», деган.

У кишидан: «Нима учун одамларнинг ичида таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг чиройли бўлади?» деб сўрашганида: «Чунки улар Роҳман ила холи қолишган ва У Зот уларга Ўз нуридан кийдирган», деган экан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Feb, 09:25


#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

☪️ Бу йилги Бароат кечаси милодий 13 февраль пайшанбадан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

💬 Бароат кечасини зикр, дуо ва ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

☝️ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

🪶 ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

🤲 Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Feb, 08:55


#КУН_ҲАДИСИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кофир кимса қачон бирор яхшилик қилса, шу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши бирор яхшилик қилса, Аллоҳ таоло охирати учун яхшиликларини захира қилиб қўяди ҳамда тоати қилишига ярашасини дунёда ҳам ризқ қилиб беради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Feb, 06:50


УЧ ТОИФА ОНА

1-тоифа.
Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.

2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.

3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Feb, 01:59


Солиҳ салафлар Шаъбонда

Шаъбон ойи келса, Ҳабиб ибн Абу Собит: «Бу қорилар ойи», – дер эди.
* * *
Амр ибн Қайс эса эшикларини тамбалаб олиб, Қуръон қироатига киришар эди.
* * *
Ҳасан ибн Шуҳайл раҳимаҳуллоҳ Шаъбонда кўп Қуръон ўқир ва: «Раббим, икки улуғ ойни менга манфаатли қил», – дер эди.

Ибн Ражабнинг «Латоифул маориф» китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Feb, 01:56


#Биргаликда_Рамазонга_ҳозирлик_кўрамиз

ТУБО БЎЛСИН

Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирса тижорат дўконини ёпар, Қуръон қироатига машғул бўлар ва: "Рамазондан олдин ўзини ислоҳ қилганларга Тубо (жаннат) бўлсин!", деб айтарди.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Feb, 13:07


#Биргаликда_Рамазонга_ҳозирлик_кўрамиз

🧕Аёллар ҳам таровеҳ ўқийди

Уламолар иттифоқига кўра, таровеҳ намозини аёллар ҳам ўқишлари суннати муаккададир.
“Мухтасари Виқоя”нинг эътиборли шарҳларидан бирида бундай дейилган: “Таровеҳ, саҳиҳ фатвога кўра, эркакларга ҳам, аёлларга ҳам суннатдир. Бу, саҳобаларнинг ва улардан кейинги имомларнинг ижмосига кўра, суннати муаккададир” (Шамсуддин Кўҳистоний. “Жомеъур румуз”).
Аммо аёллар масжидда эмас, уйларида танҳо-танҳо ҳолда таровеҳ ва бошқа намозларни адо этадилар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлларнинг уйлари улар учун яхшироқдир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Feb, 12:00


#oyat_zikr_qalb

ҚАЛБ ЗИКР БИЛАН ОРОМ ТОПАДИ

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси, 28-оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Feb, 06:28


АЛЛОҲГА ЧИРОЙЛИ ҚАРЗ БЕРАДИГАН БОРМИ?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар» (Бақара сураси, 245-оят).
Муфассирлар “қарзи ҳасана” деб инсоннинг Аллоҳ йўлида сарфланган бойлигини тушунтирганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Аллоҳга “Қарзи ҳасана қиладиган киши борми?” ояти нозил бўлганда, Абу Даҳдаҳ исмли саҳоба:
Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ биздан қарз сўраяптими? – деди.
– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар Сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга: .
– Қўлингизни беринг, – деди ва:
– Мен Раббимга боғимни қарз бердим, деди. Шунда Набий алайҳиссалом:
Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган хурмозорлар Абу Даҳдаҳники бўлди, – дедилар.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Feb, 04:01


Ҳикмат

Банда қалбини истиғфорга машғул қилар экан, у албатта покланади. Заиф бўлса, кучаяди. Бемор бўлса, шифо топади. Агар балога учраган бўлса, офият топади. Ҳайрат, иккиланишда бўлса, ҳидоят топади. Агар изтироб ва безовталик ичра бўлса, сокинлик топади.

Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Feb, 04:01


​​Ҳар ишда хикмат бор!

Бир одам ёнғоқ дарахтининг остида ётаркан, ўйлади:

– "Эй, Аллоҳнинг ишларига қойил эмасман, шундоқ катта дарахтда жажжи-жажжи меваларни битадиган қилиб қўйган.
Икки қулоч ё келадиган, ё келмайдиган палакларда эса, қучоққа сиғмайдиган қовун-тарвузларни халқ этади...
Бўлмабди. Аслида қовун-тарвузлар мана шундай катта дарахтларда пишганда, ёнғоқлар эса, полизда етилганда муносиб иш бўларди”...

Шуларни ўйлаб, мулохаза қилиб ётганида битта ёнғоқ пешонасига тушиб, миясини қатиғини чиқара юбораёзди...

Айтдики:
– "Эй Аллоҳ, ҳар ишингда ҳикмат бор!"

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

10 Feb, 14:35


📆 11/02/2025й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:00
  Қуёш        07:25

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:35
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              16:15
📌 Шом            17:50
📌 Ҳуфтон       19:40

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

10 Feb, 14:33


#ibrat

ОТАМ АВЛИЁ ЭКАН

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногаҳон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим.

Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўтқазаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам:
- Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди.
Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Наҳотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди.

Отам эккан ўша олма дарахтлари бугун ғарқ пишиб хосилга кирди. Гоҳида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга раҳмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва:
"Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

10 Feb, 10:58


Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Банда ўйламасдан (парво қилмай) бир оғиз Аллоҳни рози қиладиган гап гапиради, шу гапи сабабли Аллоҳ уни юқори даражаларга кўтаради.
(Яна) Банда ўйламасдан (парво қилмай) Аллоҳни ғазаблантирадиган бир оғиз гап гапиради ва шу гапи сабабли жаҳаннамга қулайди"
.
(Бухорий ривояти)

Ўйламай гапирилган гапнинг жазоси шундай бўлса, ўйлаб, ҳақорат ва бўҳтонларнинг "энг саралари"ни танлаб гапирганнинг жазоси қандай экан?!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

10 Feb, 09:52


#ИБРАТ

РАҲМДИЛ” БОЙ

Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ-ямоқ, юз - қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқди-ю, эътиборсиз йўлида давом этди. Уни ҳашаматли уйида хотини ва болалари, кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг хаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирди-ю, ич-ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида тангрига юзланди:
"Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун ҳеч нима қилмайсан?".
Ана шундай ўкинч сўзларни айта-айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар-илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди:
"Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

10 Feb, 05:13


​​БОМДОД НАМОЗИ ФАЗИЛАТИ:

#Зикр

Жундуб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин».

Имом Муслим ривоятлари

Сахарги истиғфор

Аллоҳ таоло кунингизни хайрли қилсин, тонгда истиғфор айтишни унутманг. Зеро, Аллоҳ таоло жаннатга киражак тақводор мўмин бандаларини мақтаб шундай дейди:

إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ

«Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва чашмалар устида (бўлурлар)».
"Ваз-Зариёт" сураси, 15- оят

Хўш, у тақводор зотлар кимлар? Улар қуйидаги зотлардир:

وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

«Ва саҳарларда улар (қилган саҳву хатолари учун Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар».
"Ваз-Зариёт" сураси, 18- оят

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

10 Feb, 02:15


САЛМОН ФОРСИЙНИНГ ОЗОД БЎЛИШИ

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Бани қурайзалик яҳудийнинг қули эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб мусулмон бўлди. Бундан хожаси қаттиқ ғазабланди ва унга ёмон муомала қила бошлади. Салмон розияллоҳу анҳу бу ҳақда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эди. Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон мукотаба қил, – дедилар. (“Мукотаба” – шартнома асосида қулликдан озод бўлиш.)
– Унинг хожаси уч юз туп хурмони экиб бериш ва қирқ уқияга шартнома қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобига:
– Биродарингизга ёрдам қилинглар, – дедилар.
Саҳобалар ёрдам қила бошладилар. Кимдир ўттиз туп хурмо кўчати, яна кимдир йигирма, бошқаси имконига қараб ўн беш, ўн тупдан ёрдам қилиб уч юз туп хурмо тўпладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон, кўчатга чуқур ковла, ўз қўлларим билан ўтқазай, – дедилар. Салмон дўстлар кўмагида кўчат учун чуқурларни ковлаб бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. Салмон розияллоҳу анҳу кўчатларни олиб келиб берди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан кўчатларни экдилар. Салмон розияллоҳу анҳу айтади:
“Салмоннинг жони тасарруфида бўлган Зотга қасамки, биронта кўчат ҳам нобуд бўлмади. Шундай қилиб шартномага кўра хурмо кўчатларини адо қилдим. Ўзим ҳам озроқ маблағга эга бўлдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тухумдек келадиган олтин кўтариб келдилар.
– Эй Салмон, буни ол, қолган қарзингни ҳам адо қил, – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули, менда бунча олтинни қайтариш имкони йўқ, – дедим.
– Олавер буни. Аллоҳ сендан буни соқит қилгай!
– Уни олдим. Кейин торттириб кўрсам, Аллоҳга қасамки, роппа-роса қирқ уқия чиқди! Мен хожамнинг ҳақини адо қилиб олдим”.
Шундай қилиб, Салмон розияллоҳу анҳу қулликдан озод бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Feb, 13:09


Танбеҳ

Имом Молик танбеҳ бериб:
- “Имомларнинг фикрларини қабул қилинг, улар билан тортишманг. Агар хузуримизга келган хар бир гапдонга эргашаверсак, бориб - бориб Жаброил алайхиссалом келтирган нарсани ҳам рад этиб қўйишимиздан қўрқаман”.


(Имом Шаъроний “Мезонул Кубро”)

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Feb, 11:45


#Ҳадис

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидан сен ёд қилган қайси оят улуғ эканини биласанми?» дегандилар, мен: «Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм», дедим. Шунда у зот кўкрагимга уриб: «Илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Feb, 11:45


РИЗҚ...

Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.

Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди...

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Feb, 07:24


#Ҳадис

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Қайси банда Аллоҳ таоло йўлида бир кун рўза тутса, албатта шу бир кунлик рўзаси туфайли Аллоҳ унинг юзини етмиш йил дўзахдан йироқ қилади”.
Имом Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Feb, 03:17


#taskin

Ҳаётда қийинчиликка учрасангиз:

Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!” (Зумар сураси, 53-оят).

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: “...қўрқма, маҳзун бўлма”, деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят).

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар”, деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят).

Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: “...хафа бўлма” (Юсуф сураси, 69-оят).

Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “...қўрқма” (Қосос сураси, 25-оят), дедилар.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: “Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан” (Тавба сураси, 40-оят).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Feb, 10:57


#Ҳадис

Вобиса ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот: «Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу ҳақда сен қалбингдан фатво сўрагин. Агар нафсинг ва қалбинг унга хотиржам бўлса, демак, у яхшиликдир. Аммо нафсингда ва қалбингда тараддуд бўлса, демак шу ёмонликдир. Агар одамлар сенга ва сен уларга фатво берсанг ҳам», дедилар.

Имом Аҳмад ва Дорамийлар ривояти.

Фойда: Бу Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъжизаларидан бўлиб, ҳузурларидаги киши ҳали сўрамасидан туриб саволига жавоб қайтараяптилар.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Feb, 06:58


#Ҳадис

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан.
Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Feb, 06:13


Анор – жаннат меваси

Аллоҳ таоло Қуръони каримда 2 ўринда анорни зикр қилган. Анъом сураси 99- ва ар-Раҳмон сураси 68-оятлар.
«Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз» (Анъом сураси, 99-оят).
«Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор» (ар-Раҳмон сураси, 68-оят).
* * *
Али розияллоҳу анҳу айтади: “Анорни ёғи билан бирга енглар. Шундай қилиш меъдани ошлайди” (Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).
"Анор ёғи” деб, анор доналари ёпишиб турган деворларига айтилади. Таъми тахир бўлган анорнинг “ёғи” анор доналари билан бирга ейилганда тахирлиги сезилмайди. Шу боис ошқозонга тушганда уни зарарли моддалардан тозалайди.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Feb, 04:17


Яхшилик ва осойишталикда барча сенга дўст-биродар бўлар.
Дард ва ғамда, Аллоҳдан бошқа ким яқининг бўлар?

Мавлоно Жалолиддин Румий.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Feb, 04:16


#Кун_ҳадиси

Аҳли бало

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қиёмат куни бўлганида тарози қўйилиб, намозхонлар олиб келинади. Улар тарози билан ажрларини оладилар. Сўнгра рўзадорлар олиб келиниб, улар ҳам тарози билан ажрларини оладилар. Сўнгра ҳожилар олиб келиниб, улар ҳам ажрларини тўла оладилар. Сўнгра аҳли бало олиб келиниб, уларга тарозу қўйилмайди, амаллари битилган китоб ҳам очилмайди. Улар ажрларини ҳисоб-китобсиз оладилар. Офият аҳли уларнинг ўринларида бўлишни орзу қиладилар”, дедилар.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Feb, 12:20


📆 07/02/2025й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:00
  Қуёш        07:25

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:35
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              16:10
📌 Шом            17:50
📌 Ҳуфтон       19:40

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Feb, 12:18


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Feb, 11:16


#ҲАДИС

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга тикон кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади»,
дедилар».

Термизий ва Муслим ривоят қилган.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Feb, 10:25


Огоҳ бўлинг биродарлар, уч нарсани севамиз, лекин уччаласи ҳам бизники эмас:
1. Жонимизни яхши кўрамиз, жон эса Аллоҳники;
2. Молу давлатни яхши кўрамиз, у эса меросхўрларники;
3. Дунёни севамиз, уни эса барибир тарк этамиз
.

Абу Туроб Нахшабий қуддиса сирруҳу

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Feb, 05:42


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг намозда ажри улуғроғи – узоқроқдан юриб келадиганидир ва намозни имом билан ўқиш учун кутган кишининг ажри намозни ўқиб, сўнг ухлаган кишидан улуғроқдир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Feb, 05:41


#Кун_ҳадиси

Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

🟢 «Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди».

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Feb, 13:02


#Ҳикмат

Ғам ғусса ва тушкунлик сабабларини қарасам, улар Аллоҳ таолодан юз ўгириб, дунёга юзланиш, интилишда экан. Чунки, ҳар гал ундан бирон нарса қўлдан кетса, (у дунёга муҳаббат бўлгани боис) ғамга ботиб қолинар экан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Feb, 09:54


#rivoyat

ҚАНЧАЛИК ПАСТ БЎЛСА, ШУНЧАЛИК БАЛАНД...

Қадим замонда подшоҳ саройида ўтирар экан, ташқаридан бир овоз келди:
- Ширин олмалар бооор!
У деразадан қараса, бир қария олма сотяпти. Атрофини мижозлар ўраб олган. Шоҳнинг олма егиси келиб, бош вазирини чақирибди:
- Мана сенга беш тилла, бор, олма олиб кел.
Бош вазир вазирни чақирибди:
- Мана сенга тўрт тилла, олма олиб кел.
Вазир сарой масъулини чақирибди.
- Мана сенга уч тилла, олма олиб кел.
Сарой масъули қоровуллар бошлиғини чақирибди:
- Мана сенга икки тилла, олма олиб кел.
Қоровуллар бошлиғи навбатчи аскарни чақирибди:
- Мана сенга бир тилла, олма олиб кел
Навбатчи эса кўчага чиқибди, сотувчи қариянинг ёқасидан олибди:
- Ҳой сен, нега бақирасан? Бу ер бозорми ёки саройми? Олмаларингни мусодара қиламан!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Feb, 06:53


#Ҳикмат

Уч нарсада нажот бор:

1. Ҳалол (касб ва меҳнат орқали ризқ топиб) ейиш.
2. Фарзларни (ўз вақтида ва шартларига риоя этган ҳолда) адо этиш.
3. Пайғамбар алайҳиссалом (суннатлари)га эргашиш.


©️Саҳл ибн Абдуллоҳ

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Feb, 06:17


✔️#ҲАДИСИ_ШАРИФ

✔️ «Бахилликдан сақланинглар, чунки у сиздан олдин ўтганларнинг ҳалокатга йўлиқишига сабаб бўлган. Бахиллик уларни бир-бирларининг қонини тўкишга, ҳаром нарсаларни ҳалол дейишга олиб борган» (Имом Муслим ривоятлари).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Feb, 15:49


#Ҳадис

Муоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда қаср қуради», дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб: «Ундай бўлса, уни кўп ўқиймиз, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кўпайтурувчи, покловчи Зотдир», - дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Feb, 11:18


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бундай деган: “Модомики, бандам лаблари қимирлаб, Менинг зикримни қилиб турса, Мен у билан биргаман”. 
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиси қудсийда тасбеҳ, такбир ва бошқа лафзлар билан Аллоҳ таолони эслаётган зикр қилувчининг мақоми қанчалар юқорилиги, у Аллоҳга, Аллоҳ таоло эса унга яқинлиги баён қилинмоқда.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Feb, 07:21


ЗАҲАРЛИ ТАОМ

Ҳайбар ғазоти. Зафар байроқлари кўтарилди. Ғалаба шукуҳи ҳар томонга ёйилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ён-атрофларида қўрқув нималигини билмайдиганлар турарди. Ғалабани нишонлаб турганларида бир яҳудий аёл Пайғамбар алайҳиссаломга қўй гўшти олиб келди. Таом заҳарланганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ея бошладилар. Шунда таом секин тилга кириб: «Мен заҳарланганман», деди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келинди. Ундан: «Нега бундай қилдинг?» деб сўралди. Аёл: «Ёлғончи бўлсанг сендан қутулардик. Ҳақиқий пайғамбар бўлсанг бу заҳар сенга зарар қилмасди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамд айтгач: «Менга зарар етказишингга Аллоҳ таоло имкон бермайди», дедилар. «Аёлни ўлдирайликми?» деб сўрадилар. У зот: «Йўқ», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

03 Feb, 13:26


📆 04/02/2025й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:05
  Қуёш        07:30

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:40
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              16:10
📌 Шом            17:45
📌 Ҳуфтон       19:35

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

03 Feb, 12:33


Ғийбатнинг зарарлари

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб азобланади.
2. Ғийбат қилинган кимса кечирмагунча ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
3. Ғийбат зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
4. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

29 Jan, 12:44


#ЭСЛАТМА

Икки хислат борки, улардан бирор нарса афзал эмас:
–Аллоҳга иймон келтириш
–Мусулмонларга фойда келтириш.


Яна икки хислат борки, улардан ёмонроқ нарса йўқ:
–Аллоҳга ширк келтириш;
–Мусулмонларга зарар етказиш.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

29 Jan, 11:23


#Кун_хадиси

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَمُوتُ لَهُ ثَلاَثَةٌ لَمْ يَبْلُغُوا الحِنْثَ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللهُ الجَنَّةَ بِفَضْلِ رَحْمَتِهِ إِيَّاهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ уларга бўлган раҳматининг фазли туфайли уни албатта жаннатга киритади», дедилар».

Муттафақун алайҳ

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

29 Jan, 06:40


Аёлларни яхши кўриш ҳалокатларнинг ўзаги, улар билан кўп хилватда бўлиш табиатлар-у ақлларни бузувчи фасоддир.

Изоҳ. Ҳар нарсада меъёр бўлиши керак. Шу жумладан аёлларга муҳаббатда ҳам. Агар бу муҳаббат ҳаддидан ошса, зиёнга бошлайди. Аёлга асир бўлган эркак зиммасига юкланган улуғ ишлардан чалғийди, мардона жасоратларга лаёқатсиз бўлиб қолади. Табиати айнийди, гўё аёлининг «дугона»сига айланади. Қуйидаги шеърда шу маъно назмга хос муболаға билан баён қилинган:

Шеър:
Гарчи хотин зоти қанча меҳрибон
Йўқдир унинг жавридан холи инсон.
Ғазаби уларнинг аниқ ҳалокат,
Муҳаббати – зиён, охир-оқибат.
Узоқ бўл барчасидан беистисно,
Барчаси хиёнаткор, юзи қаро.


“Унвонул баён”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

29 Jan, 03:47


Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

29 Jan, 03:44


#Истиғфор

Ер юзида иккита омонлик бор эди. Бири кетди, бири қолди. Кетгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир, қолгани Истиғфордир.

Али (р.а.)

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Jan, 12:42


#Ҳадис

Мўмин қарағайга ўхшаган бўлмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин худди навниҳол ўсимликка ўхшайди. Барги шамол эсган томонга қайрилаверади, (шамол) тинса, тикланиб қолади. Худди шунингдек, мўмин ҳам бало-мусибатга қайишади. Кофир эса худди қарағайга ўхшайди, то Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган пайтда синдиргунича ғўдайиб, типпа тик тураверади", - дедилар.
“Олтин силсила” китобидан. Саҳиҳул Бухорий.

Шарҳ: Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига имон келтирган банда ҳаётда дуч келадиган ҳар бир ҳолатда фақат Роббисига юзланади, ёлғиз Ундангина умидвор бўлиб, Унинг розилигини топишга уринади.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Jan, 08:24


#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Jan, 07:34


#duo_sunnat_ajr

БОЗОРГА КИРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

لا إِلهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَريكَ لَهُ لَهُ المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ يُحْيِي ويُمِيتُ وَهُوَ حَيٌّ لا يَمُوتُ بِيَدِهِ الخَيْرُ وَهُوَ على كُلّ شَيْءٍ قَدِير

Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду юҳйи ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту биядиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр.

Маъноси: Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Барча мулк Аллоҳникидир ва ҳамд Унинг учундир. У (зот) тирилтиради ва ўлдиради. У тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг қўлида ва У ҳар бир нарсага қодирдир (Имом Термизий ривояти).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Jan, 03:54


✔️ Таъбингизни хира қиладиган нарсага кўзингиз тушса, ўзингизни кўрмасликка солинг.

✔️ Сизга зарари етадиган нарсани билиб қолсангиз, ўзингизни йўқотмасдан дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўранг.

✔️ Сизга ишонмайдиган кишига насиҳат қилиб вақтингизни йўқотманг!

✔️ Йўлингизга юрмайдиган кишига маслаҳат берманг.

✔️ Инсон учун тилни сақлашдан фойдалироқ нарса йўқ.

✔️ Нодонга сукут қилишингиз – унга берилган энг батафсил жавобингиз, унга етказган энг аламли азобингиздир.

🤲 Аллоҳ таоло таъбингизни хира қиладиган, зарар келтирадиган ҳолатлардан, сизга ишонмайдиган, нодон-жоҳил инсонлардан узоқ қилсин!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Jan, 11:40


📆 28/01/2025й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:10
  Қуёш        07:35

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:45
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              16:00
📌 Шом            17:35
📌 Ҳуфтон       19:25

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Jan, 10:49


Сукут сўздан кўра фойдалидир. Чунки ҳар бир сўз нафснинг гапириши учун туғилади. Нафснинг гапириши эса илоҳий файзнинг қабул қилинишига тўсқинлик қилади.

Мавлоно Саъдуддин Қошғарий роҳимаҳуллоҳ

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Jan, 04:36


Тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчиликка учрайдилар

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар", дедилар (Ибн Мардавайҳ ривояти).

Имом Насоий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда: “Агар (одамлар) ўлчов ва тарозидан уриб қолсалар, қурғоқчилик ва озуқа танқислигига учрайдилар”, дейилган.

Бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Jan, 00:30


#mutolaa #duo #ixlos
🤲 Фақирликдан қутулиш учун

📖Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.
🗣У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

📚“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Jan, 14:45


#isro #meroj #namoz

🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Jan, 11:26


РАҲМАТДАН НОУМИД БЎЛМАНГ

Ало ибн Зиёд дўзахни кўп эсларди. Бир киши унга: «Нима учун одамларни ноумид қиласиз?» деди. Ало ибн Зиёд бу танқидга шундай жавоб берди: «Мен одамларни ноумид қила оламанми? Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи ғофурдир, раҳимдир», (Зумар, 53) «Ҳаддан ошувчилар – ана ўшалар дўзах аҳлидир» (Ғофир, 43) деган бўлса! Лекин сизлар ёмон амалларингиз эвазига жаннат башорати берилишини истайсиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига итоат қилганга жаннат башоратини берадиган, осийлик қилганни эса дўзах билан огоҳлантирувчи қилиб юборган».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Jan, 11:26


#Ҳадис

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади", - дедилар".
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Яъни ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. У тил билан бажариладиган амалми, бадан билан адо этиладиганми, фарзми, вожибми, суннатми, нафлми, ишқилиб, ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқ. Ислом шариати наздида "динимиз менга аҳли-аёлимнинг нафақасини вожиб қилган, ҳалол йўл билан, ҳалол луқма топиб, аҳли аёлимга тутай" деган ният билан далада ишлаётган деҳқон, дастгоҳ олдида турган ишчи, ўз касбидан қолмаётган хунарманд, ўз вазифасини адо этаётган идора ходими, ёки зиёли, ибодат қилаётган бўлади. Бундан бошқа ниятни қилган одам эса мўлжалидаги нарсасига эришиши мумкин, аммо ажру савобга етиша олмайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Jan, 07:18


Ҳасадчининг ҳасадига сабр қилгин,
Албатта сенинг сабринг уни ўлдиради.

Билки, олов ёндиришга ҳеч нима топа олмаса,
Албатта ўзидан бошлаб ейишни бошлайди.


Ибн Мўътазз.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар. Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам аввало ҳасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

25 Jan, 14:05


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз аъзолари “Обод” жоме масжидимиз группаси очилди сиз азизларни ҳам таклиф қиламиз ва ўз яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ https://t.me/Obod_masjidi

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

25 Jan, 09:58


​​Беҳуда нарсалардан сақланиш

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Ўнта зое бўладиган, беҳуда нарса борки, улардан манфаат йўқдир:
1. Амал қилинмайдиган илм.
2. Ихлос бўлмаган ва (суннатга) иқтидо қилинмаган амал.
3. Ундан инфоқ қилинмайдиган мол-дунё. Унинг жамловчиси дунёда (бахиллик қилиб) баҳраманд бўлмайди ва охирати учун ҳам ўзидан олдинга (садақотлар кўринишида) тақдим этмайди.
4. Аллоҳнинг муҳаббатидан холи бўлган, Унга интилиб шавқ қилмайдиган ва У билан сирдош бўлмайдиган қалб.
5. Унинг тоати ва хизматидан ажралган жисм.
6. Маҳбубнинг ризосига боғланмаган ва унинг амрларига мувофиқ юрмайдиган муҳаббат.
7. Беҳуда кетаётгани идрок қилинмаган, яхшилик ва қурбатни ғанимат билинмаган вақт.
8. Бекорчи, фойдаси бўлмаган нарсаларга машғул бўлган фикр.
9. Унга хизмат қилиш сени Аллоҳга яқинлаштирмайдиган ва дунёингга салоҳият бўлиб қайтмайдиган инсонни хизматини қилиш.
10. Тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бир бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Унинг қабзасида асир бўлса ва ҳатто ўзигада зарар ёки фойда, ўлим ёки ҳаёт бера олмаса. Буларнинг бари фойдасиз ва зое нарсалардир.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

25 Jan, 05:33


​​#Дуо

Шайтон ва унинг ҳийласидан сақланиш учун ўқиладиган дуо:

اللّهمّ إنّي أعوذ بك من إبليس و جنوده .

Алло˜ҳумма инний а‘у˜зу бика мин иблийса ва жуну˜диҳ.

Maноси :Эй Аллоҳ!
Сендан иблис ва унинг лашкарларидан паноҳ тилайман.

( 7-марта ўқинг )

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Jan, 11:02


📆 21/01/2025й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:15
  Қуёш        07:40

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:50
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:50
📌 Шом            17:25
📌 Ҳуфтон       19:15

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Jan, 09:36


#hadis_sunnat_baraka_ixlos

🚪 УЙГА КИРИШДА ИХЛОС СУРАСИНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ!

✳️ Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.

🏡 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.

❇️ У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Jan, 07:13


​​​​#Ривоят

Ҳозиргина  бир ривоят ўқиб қолдим.  Бу борада ҳам ёзадиганларим бор экан,  уни ўқиб кўриш учун сизларга ҳам илиндим.

Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.

Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.

Подшоҳ:
–  Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз  уни қутқаришга келиб олибсизлар..?

Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.

Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.

– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.

У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.

Сўнг келганлар айтишибди:

“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”

Ҳулоса: "Султон суягини хорламас!"  

Ўйлайсиз-ки ўша чўпон қадрига яраша одам бўлганми деб...

Йўқ,  инсонни ким бўлмасин,  қадрловчи қалблар бор экан, ана ўшалар буюкдир!

Баъзан қадрланаётиб ўйлайсиз "улар мен яхши бўлганим учун севишади!"

Йўқ, аслида улар ўзлари яхши бўлишгани учун севишади!

Ким сизга бўхтон ёғдираркан, туҳматлар билан фитналар тузаркан, билинг-ки унинг ўзи бахтсиз!

Унинг ўзи-ўзининг хийлакорлигига куни қолган шўрпешона!

Азийм даргоҳдан қувилган шайтон каби-ноумид У!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Jan, 03:34


#duo_baxtiyor_oila

🤲🏻 ОИЛА ТИНЧЛИГИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Аёллардан бири айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган: "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас салом" дуосини кўп айтиб юрдим.

Алҳамдулиллаҳ, ушбу дуони ўқиб юришим билан уйимда, фарзандларим, турмуш ўртоғим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик, хотиржамликни топдим.

Сиз ҳам ушбу дуони ёдлаб олинг. Аллоҳ таоло хонадонларимизга сакинат, барака нозил қилсин".

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт (Ибн Ҳиббон ривояти).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Jan, 16:21


Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Jan, 12:48


#hikmat_nukta_qabr_iymon

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Қабр - инсоннинг гўштини ҳам, суягини ҳам ейди, фақат иймонини емайди".

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Jan, 12:48


#qissa_õğri_namoz

БИЗ УНИНГ ҚАЛБИНИ ЎҒРИЛАДИК

Бир куни Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг уйига ўғри тушибди. Уйни тинтиб қўлга илинадиган ҳеч нарса топа олмабди. Қараса бир чеккада Молик ибн Динор намоз ўқиётган экан. Намозни тугатгач ўғрига қараб: "Дунё матосини излаб келдингми, топа олмадингми? Охират учун ўзингни бирор матоинг борми?" деб сўрабди. Бу гапдан ажабланган ўғри Моликнинг ёнига келиб ўтирибди. Молик ибн Динор унга ваъз-насиҳат айтишда давом этибди. Суҳбатдан таъсирланган ўғрининг кўзларидан ёш оқибди.
Тонгда икковлари масжидга намозга чиқишибди. Уларни бирга кўрган одамлар таажжубда қолишибди, энг катта олим энг катта ўғри билан бирга? Ажабланиб бу ҳолат ҳақида Моликдан сўрашганда: "Бизникига ўғриликка келган экан, биз унинг қалбини ўғрилаб олдик", деб жавоб берибди.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Jan, 03:41


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш садақадир. Бир кишининг уловига минишига ёрдам бериш ва юкини уловига юклаб бериш садақадир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадами баробарида садақа бор ва одамларга азият берадиган нарсаларни йўлдан олиб қўйиш садақадир”, дедилар.

Бухорий ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Jan, 12:50


“Аллоҳ таоло олти нарсани олти нарса ичига беркитди. Розилигини – ибодатга. Ғазабини – осийликка. Исму аъзамини – Қуръони Каримга. Лайлат ул-Қадр кечасини – Рамазон ойига. Ўрта намозни – беш вақт намоз ичига. Қиёматни – кунлар ичига”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Jan, 12:04


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Jan, 12:04


#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра миқдорича кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ, киши чиройли кийим ва чиройли пойабзал кияди (бу ҳам кибр бўладими?)» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ чиройлидир. Чиройлини яхши кўради. Кибр эса ҳақни инкор қилиш ва кишиларга паст назар билан қараш», дедилар.

Имом Муслим ривояти

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Jan, 04:30


ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

▪️ Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

▪️Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

▪️Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

▪️Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

▪️ Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

▪️ Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

▪️ Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

▪️ Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

▪️ Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

▪️ Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Jan, 13:15


#ruhiy_sakinat_taskinlik​

🌺 РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: "Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?". Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Jan, 08:36


ГУНОҲДА ТАСКИН ЙЎҚ

Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ дейдилар: “Кейин тавба қилиб оламан, деб гуноҳга қўл уриш шайтоннинг хийласидир. Чунки, у шахс бир марта тавба умидида гуноҳ қилса, осонликча у гуноҳни тарк этолмайди. Чунки шу пайтгача унда гуноҳ қилишга журъат йўқ эди. Қачонки, бир марта гуноҳ қилиб олса, энди унда журъат пайдо бўлади. Журъат пайдо бўлса, кейин ўша гуноҳни қилиш хоҳиши янада кўпаяди. Гуноҳнинг хусусияти шуки, у инсонга ҳеч қачон таскин бермайди, яна-яна “чанқатаверади”.
Бир марта гуноҳ қилгандан кейин ундан буткул узилиш жуда қийин иш. Гуноҳ худди қичима касалига ўхшайди, қичийди, қашлайверасиз, роҳат оласиз, лекин дард пасаймайди, қашиган сари қашигингиз келаверади. Гуноҳ ҳам шундай. Уни бир қилиб ўргангандан кейин нафс яна қилгиси келади. Гуноҳ гуноҳга уланади. Қалб гуноҳлар олови ичида қолади. Бир марта гуноҳ қилиб, кейин чин дилдан тавба қилиб покланиб оламан, деб ўйлаш шайтон васвасасидир. Унга мубтало бўлган инсонга тавба қилиш насиб этиши қийин”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Jan, 12:51


📆 17/01/2025й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:15
  Қуёш        07:38

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:50
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:45
📌 Шом            17:20
📌 Ҳуфтон       19:10

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Jan, 12:49


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Jan, 12:46


#Эркакларга_насиҳат

7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ

        Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
         «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!»
— дедилар: 
   1. Жанозага қатнашмоқни 
   2. Касални бориб кўрмоқни
   3. Чақирилган жойга бормоқни
   4. Мазлумга ёрдам бермоқни
   5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
   6. Саломга алик олмоқни
   7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни. 

        «Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар: 
   1. Кумуш идиш тутмоқдан
   2. Тилла узук тақмоқдан
   3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган) 
   4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
   5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
   6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан 
   7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».

«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Jan, 06:38


Бир киши Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳни ҳақоратлади. У киши: "Агар қиёмат бўлмаганда сенга жавоб қилардим", дедилар.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Jan, 06:37


#Ҳадис

Аллоҳнинг зикри ила қалбларингиз ором топсин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имоннинг ярмидир. “Алҳамдулиллаҳ” мезон (тарози)ни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” ер ва осмон ўртасини тўлдиради.
Имом Муслим ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

15 Jan, 13:23


Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ дедилар:

“Ҳусни хулқнинг аломати ўнта нарсададир:

1. Келишмовчилиги оз.
2. Инсофли ва яхши адолатли бўлиш.
3. Бировни тойилишини кутмаслик.
4. Ёмон кўринган ишлардан ҳам яхшиликни излаш, яхши гумонда бўлиш.
5. Узр қидириш.
6. Азиятни кўтариш.
7. Ўз нафсини маломатлашга қайтиш, нуқсонни кўпроқ ўз нафсидан қидириш.
8. Бошқалар айбини билишдан кўра ўзининг айблари билан машғул бўлиш.
9. Очиқ юзлик.
10. Мулойимлик, ширинсўзлик.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Jan, 12:39


📆 14/01/2025й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:20
  Қуёш        07:40

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:55
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:40
📌 Шом            17:15
📌 Ҳуфтон       19:05

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Jan, 12:31


#Ҳадис

Яхши гап гапиринг ёки жим туринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар.
Муттафақун алайҳ.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Jan, 09:32


ЎКИНМАНГ ВА ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кўп кечирим сўраса, Аллоҳ таоло унинг учун ҳар қандай ғамдан қутулиш, ҳар қандай тангликдан чиқиш йўлини кўрсатади".

Истиғфорнинг энг улуғини кўп айтиб юринг. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ"ларида келади: "Эй Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен Сенинг қулингман, имконим борича аҳду ваъдамда тураман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Неъматларингга қуллуқ қиламан. Гуноҳларимга тавба қиламан. Мени кечир, чунки фақат Сенгина гуноҳларни кечирасан".

Доктор Оиз Карний "Ўкинма" китоби.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Jan, 14:43


#Ҳадис

ИСМИ УЛУҒ ВА ШОНИ ЮКСАК АЛЛОҲНИНГ ҲАР КЕЧА ДУНЁ ОСМОНИГА «ТУШМОҒИ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таборак ва таъало ҳар кеча - туннинг илк учдан бир қисми келганида дунё осмонига тушади ва бундай дейди: «Мен Маликдурман (мулк соҳибидурман)! Кимки Менга дуо қилса, уни ижобат этгайдурман; кимки Мендан сўраса, унга ато этгайдурман; кимки Менга истиғфор айтса, уни мағфират қилгайдурман!» Ва токи тонг отгунича шундоқ давом этар».
“Сунани Термизий”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Jan, 13:57


ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
«Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор:
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”.
Имом Шаъроний.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

12 Jan, 03:43


#Ҳадис

​​Дунёдаги Жаннат боғлари нима?

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайл қилинг», дедилар. Мен: «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
«Зикр ҳалқалари», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан зикр ҳалқаларининг фазли очиқ-ойдин кўриниб турибди. Улар жаннатнинг боғлари, деб аталмоқда. Демак, ким ёруғ дунёда зикр ҳалқаларига кирса,
жаннат боғига кирган бўлади.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Jan, 15:05


ФАРЗАНД УЙҒОТИШ

☝️Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг.
Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг.
Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради.

Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот!
Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла!
Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Jan, 06:46


ВАҚТ шундай нарсаки:

-  Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
-  Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
-  Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан

-  Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..

-  Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...

-  Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..

-  Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
-  Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

-  Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

11 Jan, 04:55


Манфаатли илм тилаш ва манфаатсизидан паноҳ сўраш

اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумманфаъний бимаа аълламтаний ва аъллимний маа янфаъуний ва зидний иълман. Алҳамдулиллаҳи аълаа кулли ҳаалин ва аъузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наари.

Маъноси: Аллоҳим, менга таълим берган нарсанг ила манфаат бер, менга фойдали нарсани таълим бер ва илмимни зиёда қилгин. Барча ҳолат учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан дўзах аҳлининг ҳолатидан паноҳ сўрайман.

(Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Jan, 13:34


📆 10/01/2025й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:20
  Қуёш        07:40

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:55
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:40
📌 Шом            17:15
📌 Ҳуфтон       19:05

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Jan, 13:32


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Jan, 07:31


Закот – мол-давлатни ўғриликдан ва йўқолишдан сақловчи қўрғондир

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-мулкингизни закот билан қўриқланглар, беморларингизни садақа билан даволанглар, бало-офатларни дуо ва тазарру билан қарши олинглар», дедилар (Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Jan, 07:31


#sadaqa_yaxshilik_ehson_infoq

💰 ЭҲСОНИМИЗ ОЗ, ТАЛАБИМИЗ БУЮК

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Садақа қилиш учун ҳамёнимиздан энг кичик пул бирлигини излаб қоламизда, сўнгра Аллоҳдан олий — Фирдавс жаннатини сўраймиз. Ҳайр эҳсонимиз мунча ҳам оз, талабимиз эса жуда ҳам буюк".

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

09 Jan, 04:15


#Намознинг_фазилатлари
Намоз хатоларни ўчириб юборади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима деб ўйлайсизлар, бирортангизнинг эшиги олдидан ариқ оқиб ўтса, ўша ариқда ҳар куни беш марта ювинса, унда бирон кир жой қоладими?» дедилар. «Йўқ, асло кир қолмайди», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ушбу беш маҳал намоз билан кичик гуноҳларни кечириб юборади», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Катта гуноҳлар кечирилиши учун эса тавба қилиш шарт.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Беш маҳал намоз ҳам, иккита жума намози ҳам (бир ривоятда икки Рамазон ҳам) ораларидаги гуноҳларга каффоратдир, фақатгина гуноҳи кабиралардан узоқ бўлинса» (Имом Муслим ва Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таолонинг ҳар бир намоз вақтида нидо қилиб турадиган фариштаси бор. У фаришта: «Эй одам боласи, туриб, сизлар учун ёндирилган оловни ўчиринглар», деб нидо қилади» (Имом Табароний ривояти).
Бу ердаги оловдан мақсад гуноҳлар бўлиб, бу нидони «туриб, гуноҳларингизни ўчиринглар», деб тушуниш керак.

Абу Муслим Саълабийдан ривоят қилинади: «Абу Умома розияллоҳу анҳунинг ҳузурига кирдим. У масжидда экан. Унга: «Эй Абу Умома, бир киши менга сенинг номингдан бир ҳадис айтди, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким яхшилаб, мукаммал таҳорат қилса: икки қўлини ювса, юзини ювса, бошига ва қулоғига масҳ тортса, сўнгра фарз намозига турса, Аллоҳ таоло унинг ўша куни оёғи билан юриб қилган, қўли билан қилган, қулоғи билан эшитиб, кўзи билан қараб қилган, қалби билан қилган гуноҳларини кечириб юборади» деганларини эшитган экансан», дедим. Абу Умома: «Аллоҳга қасамки, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча марта эшитганман!» деди» (Имом Аҳмад ривояти).

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир намоз олдидагининг (яъни намозхоннинг) гуноҳларини кечириб юборади», дер эдилар (Ҳайсамий ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Jan, 12:52


Кўз тегиб зарарланишдан қўрққанда зикрлар

Саид ибн Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор нарсада кўз тегишидан қўрқсалар,

اللهُمَّ بَارِكْ فِيْهِ وَلاَ تَضُرَّهُ

«Аллоҳумма борик фийҳи вала тазурраҳу», деб айтардилар.
(Маъноси:
«Аллоҳим, унда барака бериб, зарар бермагин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса,

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма шааллоҳу ла қуввата илла биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.
(Маъноси:
«Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».)

Ибн Сунний ривоятлари.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Jan, 07:38


#Дуо
ФАРЗАНДЛИ БЎЛГАННИ
ТАБРИКЛАШ ДУОСИ


Фарзандли бўлган кишини табриклаш учун қуйидаги дуо ўқилади. Бу билан фарзанд кўрган киши хурсанд бўлади ҳамда янги туғилган чақалоқ ҳам дуо олган бўлади.

بَارَكَ اللهُ فِي الْمَوهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الْوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ وَرُزِقْتَ بِرَّهُ.
Ўқилиши: “Баарокаллаҳу фил мавҳууби лака, ва шакартал-вааҳиба, ва балағо ашуддаҳу ва рузиқта бирраҳу”.

Маъноси: “Сизга эҳсон қилиб берган чақалоқни Аллоҳ муборак айласин. Неъмат берувчи Аллоҳга шукрона қилинг. Фарзандингиз улғайсин, катта бўлсин. Уни покиза, ҳалолдан ризқлантиринг”.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Jan, 06:24


#Ҳадис

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.


Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Jan, 06:23


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан мингашиб борар эдим. У зот: “Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи нима эканини биласанми?” дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. “Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи Ўзига ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган кимсани азобламаслигидир”, дедилар”.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Jan, 15:11


ТАФАККУР СОАТИ

Оиша онамиз айтадилар:
"Бир кеча Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менинг ҳузуримга келдилар ва:
"Эй Оиша! Рухсат берсанг Роббим азза ва жаллага ибодат қилсам", дедилар. Сўнгра мешни олиб таҳорат қилдилар. Кейин намоз ўқидилар. Йиғлаб соқоллари ҳўл бўлди. Сўнг сажда қилдилар. Ер ҳам кўз ёшларидан ҳўл бўлди. Кейин ёнбошлаб ётдилар. Тонг отди ва Билол розиёллоҳу анҳу азон айтди ва деди:
"Эй Аллоҳнинг элчиси! Сизни нима йиғлатди? Олдинги-ю кейинги гуноҳларингиз кечирилган бўлса".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Ҳолингга вой эй Билол! Мени йиғидан нима ман қилар эди. Ахир бу кеча "Осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят-аломатлар бор", ояти нозил бўлди-ку! Буни ўқиб тафаккур қилмаган кишининг ҳолига вой! ".

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Jan, 07:48


#hadis

ЖАННАТНИНГ КАФОЛАТИНИ БЕРАМАН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман", дедилар (Имом Бухорий ва имом Термизий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Тилдан кўра ҳибсда туришга ҳожатлироқ нарса йўқ", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Денгиздаги балиқ оғзини очмаса қармоққа илинмайди. Шундай экан, тилингни тишларинг ортида сақла! Билгинки, барча хатолар тилдандир".

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Jan, 01:40


📚КУННИ ДУО ИЛА БОШЛАНГ

Бомдод намозини ўқигандан кейин Аллоҳ таолога қуйидагича дуо қилинг: “Аллоҳим! – денг, – мана, яна бир куннинг тонги отди, мен ҳам дунёдан ўтяпман. Аллоҳим! Фазлу караминг ила бу куннинг лаҳзаларини тўғри сарфлашга тавфиқ ато қил, бирор соат беҳуда кетмасин. Куним яхши ишларга сарф бўлсин...” ва ҳоказо.

Ҳадиси шарифда келадики, ҳар қуёш чиққанида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқир эдилар:
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَقَالَنَا يَوْمَنَا هَذَا وَلَمْ يُهْلِكْنَا بِذُنُوبِنَا
Яъни: “Бу кунни бизларга қайта ато қилган ва бизларни гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин”. (Имом Муслим ривояти).

Ҳар куннинг қуёши чиқар вақт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу калималарни ўқир эдилар. Бунинг маъноси шуки, “бу кун бизга насиб қилмаслиги ва бу кундан олдинроқ биз гуноҳларимиз сабабли ҳалок қилинишимиз мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло фазлу карами ила бизларни ҳалок қилмади ва бу кунни қайта ато қилди”.

Хуллас, ҳар бир янги кун Аллоҳ таолонинг неъмати эканини қалбдан ҳис этиш лозим. Мазкур дуо орқали Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир куннинг қадрига етишни таълим бермоқдалар, кечаги гуноҳларимиз сабаб ҳалок қилинишимиз мумкинлигини, лекин Аллоҳ таоло Ўз фазлу карами ила бизга ҳаёт ато қилганини эслатмоқдалар. Демак, бизга ато этилган янги кун – янги имкон, янги фурсат эканини англаган ҳолда, уни фойдали ишларга сарф қилмоқ лозим...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Jan, 17:19


Сўра, сенга берилади. Сўра.......

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.

Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Jan, 12:12


📆 07/01/2025й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:17
  Қуёш        07:40

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:50
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:35
📌 Шом            17:10
📌 Ҳуфтон       19:00

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Jan, 10:01


#Ҳадис

Гуноҳларга каффорат амал

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
- Энди мен учун тавба борми?» деди.
- «Сенинг онанг борми?» дедилар.
- «Йўқ» деди.
- «Сенинг холанг борми?» дедилар.
- «Ҳа», деди.
- «Унга яхшилик қил», дедилар».
Имом Термизий ривоят килган.

Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан. Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакдарини адо этиши лозим бўлади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Jan, 08:22


▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Jan, 08:21


​​📌 “Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш – фазилат.

📌 Яхшиликдан кейин яхшилик қилиш – мукофотлаш.

📌 Ёмонликдан кейин яхшилик қилиш – олижаноблик.

📌 Ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш – жабр-зулм, ноҳақлик.

📌 Ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш – тенглашиш.

📌 Яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш тубанлик ва бадбахтликдир”.

“Ҳикмат хазинаси" китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Jan, 07:31


Одам боласида иккита тасарруф бор

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: «Албатта, Одам боласида шайтоннинг ҳам, фариштанинг ҳам тасарруфи бордир. Шайтоннинг тасарруфи ёмонликни ваъда қилиш ва ҳақни ёлғонга чиқаришдир. Фариштанинг тасарруфи бўлса, яхшиликни ваъда қилиш ва ҳақни тасдиқлашдир. Кимки фариштанинг тасарруфини топадиган бўлса, у билсинки бу Аллоҳдандир. Шу сабаб Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Кимки шайтоннинг тасарруфини топадиган бўлса, Аллоҳ номи билан шайтони рожимдан паноҳ сўрасин», дедилар. Сўнгра «Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир» оятини ўқидилар (Имом Термизий ривояти. Имом Термизий Бу ҳадис ҳасан ғариб», дейди).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, Одам боласида иккита тасарруф бор. Бири шайтонга, иккинчиси фариштага тегишлидир. Шайтоннинг тасарруфи шуки, у инсонни ёмонликдан қўрқитади. Масалан, «Агар сен фақат ҳалол мол десанг, оч қоласан», «Агар закот берсанг, молинг тугайди», «Агар урушга бориб ўлиб кетсанг, бола-чақанг нима еб, нима ичади?» деб қўрқитади. Фариштанинг тасарруфи эса, бандани хотиржам қилади, уни Аллоҳ таолонинг ваъдаларига чорлайди.

Шу туфайли Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким ўзида фариштанинг тасарруфини топса, Аллоҳ таолога унинг шукрини адо қилсин. Агар шайтоний тасарруфларни топса, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ сўрасин», демоқдалар. Демак, ким шайтоний васвасани ўз қалбида топса, Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак бўлади.
Сўнгра Пайҳамбар алайҳиссалом:
«Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир», оятини ўқидилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Jan, 02:35


#Дуо
ЭНГ ГЎЗАЛ ДУО


اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَا لِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيْمِ سُلْطَانِكَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лакал-ҳамду камаа йамбағии лижалаали важҳика ва ъазийми султоник”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга Сенинг юзингнинг улуғлигича ва салтанатингнинг буюклигича ҳамду санолар бўлсин”.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Jan, 14:55


АМАЛ ТЎҒРИ БЎЛИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАНГ

Баъзи одамларнинг ичида хавотир бўлади, шунча зикр қилдим, лекин ҳозиргача ҳеч йиғи келмади, кўнглим бўшамади, демак, мен жуда бағритош ва бадбахтман, деб ўйлайди.

Ёдда тутингки, йиғи келиши ёки келмаслиги ихтиёрдаги иш эмас. Нажот топишнинг унга боғлиқ жойи йўқ. Муҳими, қайси йўлдан кетаётганингиз, тўғри йўлдамисиз ёки йўқ? Қилаётган амалингиз тўғрими ёки йўқ? Шу нарсага қаранг.
Байтуллоҳга биринчи назар тушганда ҳам йиғи келмаслиги мумкин. Жуда кўп одамлардан, Байтуллоҳга биринчи назар тушганда, инсон йиғлайди, деган гапни эшитганман. Бу ҳол одамларнинг ўртасида машҳур бўлиб бўлган. Масалан, бир одам у ерга етиб борди ва Байтуллоҳни кўрди, шунда у йиғламади. Кейин у, мен шайтонман, малъун бўлиб бўлганман, чунки мен Байтуллоҳни кўриб туриб ҳам йиғламадим, деб хавотир оляпти.

Бир нарсани ёдда тутинг, у ерда йиғлашнинг бирор ҳақиқати йўқ. Байтуллоҳга борганда уни тавоф қилиш тавфиқи бўлса, ана шу Аллоҳ таолонинг карами ва эҳсонидир. Хоҳ йиғи келсин, хоҳ келмасин. Агар йиғи келса, унда бу неъматдир. Мабодо, йиғи келмаса, бу ғам қиладиган нарса эмас ва у киши яхшиликлардан маҳрум бўлганини билдирмайди. Чунки мақсад бошқа. Муҳими, бизга буюрилган амал у адо этиляптими ёки йўқми – шу!

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Jan, 08:26


#rajab_zikr_tasbeh_tavba_duo

🌙 РАЖАБ ОЙИ: АЛИ розияллоҳу анҳунинг ТАВСИЯЛАРИ

🕌 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор" (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).

🔰 Бу ойда солиҳлар истиғфор айтишни кўпайтирардилар. Улар айниқса ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:

أَسْتَغْفِرُ اللّهَ ذَاَ الْجَلالِ وَالإكْرَامِ مِنْ جَمِيعِ الذُّنُوبِ وَالآثَامِ
💠 Ўқилиши: Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икраам мин жамийъиз зунууби вал асаам.
💠 Маъноси: Зул Жалол вал Икром – Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Jan, 06:37


Барака - Аллоҳнинг лашкаридир

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим ризқимга барака бер", деб дуо қиларди. Буни бир киши эшитиб: "Нима учун Аллоҳим менга ризқ бер, демаяпсан?" деб сўради. Шунда солиҳ зот: "Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг барчасининг ризқини кафолатлаган. Мен ризқимга барака беришини сўраяпман. Чунки барака бу Аллоҳнинг лашкаридир ва уни хоҳлаган кишисига беради. Агар барака молга келса, у кўпаяди. Фарзандга келса, солиҳ бўлади. Агар баданга келса, қувватли бўлади. Агар қалбга келса, саодатли бўлади", деди.

🤲 Аллоҳим бизга ато этган неъматларингнинг барчасига барака бер.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Jan, 02:38


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Гуноҳдан қорайган кўнгил беш нарса билан оқ бўлади:


1. Аввало солиҳлар билан ўтириш;

2. "Қуръон" ўқиш;
3. оч бўлиш;
4. намоз ўқиш;
5. саҳар вақтида зорлик(дуо) қилиш!


Аҳмад ибн Осим Антокий

Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Jan, 00:20


#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар банда бирор нарса ила лаънатласа, лаънати осмонга кўтарилади. Осмон эшиклари унинг рўпарасида ёпилади. Сўнгра ерга тушади. Бас, унинг эшиклари ҳам ёпилади. Сўнгра ўнг ва чап томонга боради. Агар имконият топа олмаса, лаънатланган кишига қайтади. Агар унинг соҳиби ўша лаънатга аҳл (муносиб) бўлса, унда қолади. Агар аҳл бўлмаса, айтган кишининг ўзига қайтади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

03 Jan, 09:46


​​“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

«Оят ва шифо» китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

03 Jan, 01:22


🕋Ражаб ойининг илк Жумаси муборак бўлсин азиз диндошим!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

02 Jan, 15:15


📆 03/01/2025й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:17
  Қуёш        07:40

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:50
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:30
📌 Шом            17:05
📌 Ҳуфтон       18:55

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

02 Jan, 15:13


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

02 Jan, 07:36


Қалбни қотишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш

7. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

02 Jan, 05:52


#Кун_ҳадиси

Абу Дардо разияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитдим: “Ким илм талабида йўлга чиқса, Аллоҳ уни жаннат томон йўлга бошлаб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмдан рози бўлиб, унга ўз қанотларини ёйишади. Албатта, олим учун осмонлару ердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар истиғфор айтурлар. Олимнинг обидга нисбатан афзаллиги худди Ойнинг бошқа юлдузларга нисбатан афзаллигига ўхшайди” (Имом Термизий ривоятлари).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

02 Jan, 02:27


#Ҳикмат_вақти

Ризқ икки хил бўлади:

-Бири сени қидирадиган ризқ.
-Бири сен қидирадиган ризқ.

Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради.

Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир.

Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир.
Нақадар адолатлисан, Роббим!

Али ибн Абу Толиб.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

01 Jan, 14:06


#Ҳадис

ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ

Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: «Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: «Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли», дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар:
— Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Мазкур ҳадис орқали ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб, кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг гўзалидир, деган ҳикмат таъкидланмоқда. Худди шу сингари ғийбат қилмаслик ҳам улуғлик келтирадиган эзгу амал саналади. Бировнинг камчилигини таҳлил қилиш айбдир.

"Ҳадислар ҳикмати" китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

01 Jan, 12:01


ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ

Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа
.

Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, мелодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.

Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

Қамарий тақвимдан Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда мушкиллик туғдирган. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишадилар. Ой номларини эса воқеъликдан келиб чиқиб қўйишади:
1. Муҳаррам (луғ. “ҳаром қилинган”) – жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалида уруш ҳаром қилинган 4 ойдан бири.
2. Сафар (луғ. “сарғайиб қолиш”) – араб қабилалари уруш қилиш учун чиқиб кетишарди, ерлари эса сап-сариқ кимсасиз бўлиб қоларди.
3. Рабиул аввал (луғ. “аввалги баҳор”) – бу ойнинг номланиши баҳорга тўғри келган.
4. Рабиус соний (луғ. “иккинчи баҳор”) – маъносида. Бунинг номи аввалгисига эргаштириб қўйилган.
5. Жумодул аввал (луғ. “аввалги музлаш”) – Бу ойнинг номланиши қишга тўғри келгани учун шундай аталган.
6. Жумодус соний (луғ. “иккинчи музлаш”) – юқоридагига эргаштирилиб ном берилган.
7. Ражаб (луғ. “ўқни ёйдан олиш”, “тўхтаб туриш” маъносида) – бу ой ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан бири эди.
8. Шаъбон (луғ. “икки тоғни бўлиб турувчи дара”, “тарқалиш”) – Ражаб ва Рамазонни бўлиб тургани учун шундай аталган ёки қабилалар Ражаб ойида урушдан тўхтаб қолгандан кейин яна тарқаб кетишар эди.
9. Рамазон (луғ. “қаттиқ қизиш”) – бу ойнинг номланиши йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келган.
10. Шаввол (луғ. “думнинг кўтарилиши”) – номланиши туялар ориқлаб, сутлари қуриб, думлари кўтарилиб қоладиган вақтга тўғри келган.
11. Зул-қаъда (луғ. “ўтирувчи”) – бу ой уруш ҳаром қилинган ойларнинг биринчиси, одамлар урушдан ўтириб қолгани учун шундай номланган.
12. Зул-ҳижжа (луғ. “ҳаж эгаси”) – қадимдан одамлар мана шу ойда ҳаж қилиш учун чиқишган. Бу ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан.

Ҳижрий-қамарий йил мелодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади. Табиийки, дастлабки номланишидаги маъноларга тўғри келмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

01 Jan, 08:41


РАЖАБ ОЙИ

Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръон Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: «Ражаб ойининг фазилатига, унда тутилган рўзанинг фазилатига, бу ойнинг муайян кечасида қоим бўлиб, фалон ракат намоз ўқишнинг фазилатига далолат қилувчи бирорта саҳиҳ ҳадис ворид бўлмаган».
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ражаб ойи кирган вақтда қуйидаги дуони ўқир эдилар:

اللهم بارك لنا في رجب ، وشعبان ، وبلغنا رمضان

_«Аллооҳумма баарик ланаа фи ражабин ва шаъбаана ва баллиғнаа ромадзоона».
_Маънос
и: «Аллоҳим, бизга ражаб ва шаъбон ойларини баракали қил ва бизни рамазонга етказгин».

ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
Ражаб ойининг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки бора сафар қилганлар: биринчиси – ер сафари, иккинчиси – само сафари. «Исро» тунда йўл олмоқ маъносини билдиради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунда Маккадан Қуддусдаги Масжидул Ақсога келиш ҳодисасига «Исро» дейилади. Қуръони Каримнинг «Исро» сураси 1-оятида бундай хабар берилган:

سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِيٓ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَيۡلٗا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِي بَٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ لِنُرِيَهُۥ مِنۡ ءَايَٰتِنَآۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ (١)

«Субҳааналлазий асроо биъабдиҳи лайлам минал масжидил ҳарооми илал масжидил ақсоллазий баарокна ҳавлаҳу линурияҳу мин ааятинаа иннаҳу ҳува самиъул басийр».
Маъноси:
«Ўз бандасини тунда Масжидул Ҳаромдан олиб, оятларимизни кўрсматмоқ учун атрофини муборак қилганимиз Масжидул Ақсога келтирган Аллоҳ нақадар пок Зотдир. Ҳар нарсани ҳаққи билан эшитувчи ва кўрувчи Удир».
«Меърож» – «юксакка чиқмоқ», «юксалмоқ» дегани. Меърож Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илоҳий иноятга эришишидир. Бу кечада Аллоҳ таоло Муҳамммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига беш вақт намозни фарз қилган ва кўпгина хушхабарлар берган. Мазкур кечада Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллох субҳанаҳу ва таоло билан суҳбатлашган.
Шубҳасиз Исро ва Меърож Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатган буюк мўъжизасидир.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

31 Dec, 15:19


🌙 Ражаб ойида бажариладиган 3 амал

Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Шу боис бу ойни ғанимат билиб, унда янада кўпроқ хайрли амаллар қилишга интилиш лозим.
 
Дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).
Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи Ражабин ва Шаъбана, ва баллиғна Рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!)деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). 
 
Рўза тутиш.
Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
 
Истиғфор айтиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар.
Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана аъбдука ва ана аъла аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба илла анта”.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

31 Dec, 15:17


🌙 Ражаб ойини Расулуллоҳ ﷺ қандай ўтказганлар?

“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади? 

– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой? 
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир. 

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор? 
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). 

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган. 
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик! 

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

31 Dec, 12:27


#Ҳадис

Беморларни зиёрат қилиб туринг. Шунда фаришталар сизнинг ҳаққингизга салавот айтадилар.

مَا مِنْ مُسْلِم يَعُودُ مُسْلِماً غُدْوة إِلاَّ صَلَّى عَلَيْهِ سَبْعُونَ ألْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُمْسِي وَإنْ عَادَهُ عَشِيَّةً إِلاَّ صَلَّى عَلَيْهِ سَبْعُونَ ألْفَ مَلَكٍ حَتَّى يُصْبحَ وَكَانَ لَهُ خَرِيفٌ في الْجَنَّةِ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мусулмон бошқа бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурун касални кўрса, албатта унга 70 минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади”.
Имом Термизий ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

31 Dec, 08:32


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

31 Dec, 07:19


#hadis_sadaqa_boylik

САДАҚА БИЛАН МОЛ КАМАЙМАЙДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қасам ичиб айтаман банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди...", деганлар (Имом Термизий ривояти).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

31 Dec, 05:32


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ё Расулуллоҳ! Яхши, эзгу амаллар жуда кўп, менга бир нарсани буюринг, ўша нарсани маҳкам ушлай!” - деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳнинг зикри билан тилинг доим нам бўлиб турсин!”, - дедилар». 
Имом Термизий ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

31 Dec, 02:20


​#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да:

«Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. У бугундан бошқа ҳеч тушмаган эди. У салом берди ва:

«Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», деди».

Имом Муслим ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

30 Dec, 12:17


📆 31/12/2024й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:10
  Қуёш        07:30

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:50
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:30
📌 Шом            17:05
📌 Ҳуфтон       18:55

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Dec, 08:20


​​🌎 Дунё бўйича 9 та энг афзал табиблар:

📖 1️⃣. Қуръонни тиловати

🍯 2️⃣. Асал.

☘️ 3️⃣. Кора седана.

🥘 4️⃣. Меъёрида озиқланиш.

💦 5️⃣. Кўп сув ичиш.

🌤 6️⃣. Эрта тонгдаги тоза ҳаво.

☀️ 7️⃣. Куёш нури.

🌙 8️⃣. Тундаги уйқу.

📜 9️⃣. Кадарнинг яхши-ю, ёмонига рози ва қаноатли бўлиш.


"Иймонли қалблар нашри"

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Dec, 07:42


​​​​УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди.

Биринчи синов:

Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:

Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:

Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан эса бир қадар узоқлашиб боради. Шундай бўлишига қарамай, фоний дунёсига берганчалик эътиборини боқий охиратига бермайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди.

"Аллоҳим, бизга дунёни энг катта ғамимиз ва илмимизнинг етиб борган нуқтаси қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах айлама! Бизга жаннатни қароргоҳ қилиб бер!"

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Dec, 04:11


#hadis_hikmat_soliha_ayol

СОЛИҲА АЁЛ МИСОЛИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бандага дунёда берилган неъматлар ичида энг яхшиси, унинг иймонини мустаҳкамлашига кўмаклашадиган мўмина аёлдир".

Луқмони Ҳаким айтадилар:
"Солиҳа аёл бамисоли подшоҳ бошидаги тождир. Ёмон аёл бамисоли мункиллаган чол устига ортилган оғир юкдир".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

28 Dec, 02:29


#Ҳадис

Табароний Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан мухтасар келтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирган эдим, олтиндан бўлган қасрни кўрдим ва: "Бу кимга?" деб сўрадим. "Умар ибн Хаттобга", дейишди". Доримий ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Dec, 09:01


#Жаннатга элтувчи амаллар

Бир кунда нафл рўза тутиш, жанозага иштирок этиш, камбағал кишига таом бериш ва беморни кўргани бориш, каби ишларни жам қилиш.

Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَوْمًا: مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ صَائِمًا ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ الصِّدِّيْقُ : أَنَا ، قَالَ : فَمَنْ تَبِعَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ جَنَازَةً ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ : أَنَا ، قَالَ : فَمَنْ أَطْعَمَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مِسْكِينًا ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ : أَنَا، قَالَ : فَمَنْ عَادَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مَرِيْضًا ؟ قَالَ أَبُو بَكْرٍ : أَنَا ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا اجْتَمَعْنَ فِيْ رَجُلٍ إِلَّا دَخَلَ الْجَنَّةَ».رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ким бугун рўзадор бўлди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “Сизлардан ким бугун жанозага иштирок этди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “Сизлардан ким бугун мискинга таом берди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “Сизлардан ким бугун касални кўргани борди?”- дедилар.

Абу Бакр Сиддиқ: “Мен”, деб айтди.

У зот: “(Шу хислатлар) бир кишида жам бўлса, у жаннатга киради”, дедилар. Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бир кунда жам қилган тўртта солиҳ амал ҳақида, шунингдек ким шу тўрт амални бир кунда жам қилса жаннатга кириши ҳақида айтилмоқда. Бу тўрт амал солиҳ амаллардан бўлиб, агар улар бир кунда жам қилинмасдан алоҳида қилинадиган бўлса ҳам соҳибига кўп яхшиликлар олиб келади. Бу амалларнинг фазилатлари ҳадиси шарифларда баён қилинган.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Dec, 01:17


🕋 Жума муборак бўлсин азиз диндошим! 🌺

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Dec, 16:27


📆 27/12/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:10
  Қуёш        07:30

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:50
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:25
📌 Шом            17:00
📌 Ҳуфтон       18:50

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Dec, 16:26


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Dec, 06:08


- Яшаяпсизми? Ҳаётни қадрига етинг!

- Чарчадингизми? табиат қўйнига чиқиб дам олинг, тафаккур қилинг!

- Йиқилдингизми? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан!

- Сиздан сўрасалар, сиз беринг, ўйланманг!

- Сизни қадрламасалар, хафа бўлманг, қадр ҳам сўраманг!

- Эшикни ёпиб ҳайдадиларми? У жойга асло қайтиб борманг!

- Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг!

- Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг!

- Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз).

ТИРИКМИСИЗ?
- Аллоҳ сиз билан Алҳамдулиллаҳ...

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Dec, 02:57


​​🌙Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

25 Dec, 12:52


БОЙ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Ва аксинча, бойлик, тўқчилик одатда танбалликка, дангасаликка, лоқайдликка боис бўлса-да, бу ҳолат зарарлари камбағаллик келтириб чиқарадиган ёмон оқибатларга нисбатан камроқ бўлади. Камбағаллик борлиқда ўрнатилган илоҳий қонуниятларга шаккоклик қилиш, ризқ тақсимотига нисбатан шубҳа-гумонда бўлиш каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Камбағаллик дунёқарашни салбий кўринишга олиб келади. Бу ҳақда Зуннун Мисрий ҳазратлари: «Сабр нималигини билмайдиган фақирлардан яхшилик чиқмайди. Сен сабр қила оладиганларга насиҳат қилгин», - деганлар. Ислом таълимотига кўра, бойлик Аллоҳ таолонинг улуғ, шукронаси талаб этиладиган неъматларидан биридир. Камбағаллик эса муаммолардан бири бўлиб, мусулмон киши Аллоҳдан унга дучор қилмаслигини сўраши ва қўлидан келганича бунга ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло бойликнинг катта неъмат эканлигини айтиб бундай марҳамат қилади: «Ва у сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?» (Зуҳо сураси 8-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», - дедилар» (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетказиб (ўрнингизга бошқа) гуноҳ қиладиган қавмни олиб келади. Бас, улар (гуноҳларига) истиғфор айтишади, Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини кечиради», - дедилар» (Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди» (Абу Довуд ривояти). Биз мўмин-мусулмонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек, Аллоҳ таолодан куфр ва камбағалликдан, йўқсилликдан, хорликдан, зулм қилиб қўйишдан ёхуд мазлум бўлиб қолишдан сақлашини ёлвориб сўраймиз, истиғфор айтамиз ва дуо қилиб қоламиз!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

25 Dec, 06:53


ЁМОН ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИ ҲАМ ЁМОН БЎЛАДИМИ?

Бу ўринда бир савол пайдо бўлади: «Солиҳ ота-онадан ноқобил фарзанд дунёга келмайдими? Ёки бунинг акси ўлароқ, ёмон ота-онадан туғилган фарзандлар албатта бахтсиз бўладими?»
Бу саволга шундай жавоб айтамиз: «Солиҳ ота-онадан дунёга келган фарзанд албатта солиҳ бўлади, ёки бунинг акси ўлароқ, ёмон ота-онадан фақат ноқобил фарзанд туғилади» деган қоида йўқ. Аксинча, «аксар ҳукмул-кулл» яъни «кўпчилик кўпчиликнинг ҳукмидадир» деган қоида бор, яъни аксар ҳолатда солиҳ кишилардан солиҳ фарзандлар дунёга келади, носолиҳ кишилардан кўпинча ноқобил фарзандлар дунёга келади. Лекин баъзи-баъзида Аллоҳ таоло Ўз қудратини намоён этиб, тошдан ҳам гул ундиради, яъни солиҳ кишилардан ноқобил авлод ёки ёмон кишилардан ҳатто авлиёлар ҳам туғилаверади. Бу фақатгина Аллоҳ таолонинг қудратидан, ҳикматидандир. Бу борада шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ «Гулистон»да шундай деганлар:
Ҳунар бинмо агар нести ту жавҳар,
Гул аз хор аст ва Иброҳим аз Озар.


Маъноси:
Ҳунар ўрган, агар эмассан на жавҳардан,
Гул тикондин, Иброҳим эса Озардан.

Аллоҳ таоло тиконли новдадан гўзал, хушбўй гул ундиргани каби, бут ясовчи Озорнинг хонадонидан Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссаломни чиқарди. Бу – Ҳаким Зотнинг ҳикматли ишларидандир.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

25 Dec, 04:03


Oилада хотиннинг вазифалари

Ҳар бир ақлли, тадбирли хотин бу вазифаларга риоя қилса, ўзи ва эри, фарзандларининг роҳатда яшашларига сабабчи бўлади. Эр доимо ўзи, хотини ва бола-чақасининг фароғатда яшаш йўлларини ахтаради, оиласини маиший жиҳатдан тангликда қолдирмаслик учун елиб-югуриб ишлайди, шу йўлда ҳар турли машаққатларни ўз зиммасига олади. Эрининг хизматларини тақдир қилиб, унинг ҳурмат ва иззатини бажо келтирган хотин ҳамманинг олқишига сазовор бўлади. Ақлли, номусли хотин эрининг шодлик ва қайғусига баробар шерик бўлади. Эри эрталаб ишга кетар экан, уни ширин сўз, хушмуомала билан кузатиб қўяди, ишдан қайтганда яна шундай гўзал муомала билан қарши олади. Турмуш ўртоғининг кирлари ювилган, кийимлари топ-тоза, покиза бўлишига диққат қилади, овқатни ўз вақтида тайёрлаб келтириб, эри ва болалари билан бирга ўтириб, ўйнаб-кулиб овқатланади, овқат пайтида қовоғини солиб, болаларини уриб, эрининг кўнглини ранжитмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин» дейдилар. Шунинг учун одобли, тарбияли хотин эрининг топганини яхшиликка ишлатади, исрофга йўл қўймайди, қаноатли бўлади. Болаларининг тарбиясига эътибор беради. Эрининг
маслаҳатисиз бирор ишга киришмайди. Бўлмағур нарсаларни баҳона қилиб, ҳадеб эри билан жанжал қилиб, ғалва кўтармайди. Эри ножўя бирон иш қилиб қўйган бўлса, мулойимлик билан тушунтириб, уни шу ишдан қайтаради. Эрига доим муҳаббат ва садоқатда бўлади. Унинг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурмат қилади. Эрининг қариндош-уруғлари ёки яқинлари келса, самимий қарши олади. Мана шундай фазилатларга эга бўлган уй бекаси эҳтиром ва олқишларга сазовордир!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Dec, 14:14


#tabassum_dori_sadaqa_sunnat

😊 ТАБАССУМ АЖОЙИБ ДОРИ

— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Dec, 14:11


#hadis_namoz_gunoh_nafs

⛔️ НАМОЗ УНИ ТЎХТАТАДИ

Анас ибн Моликдан нақл қилинади. «Ансор (мадиналик) бир йигит бор эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида намоз ўқир, лекин қанча беҳаёлик, ўғрилик бўлса, барини тап тортмай қилаверарди. У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишганида у зот алайҳиссалом: "Шубҳасиз, намоз яқин орада уни (бу ишларидан) тўхтатади", дедилар. Ҳақиқатан ҳам, кўп ўтмай ўша йигит тавба қилди ва ўнгланди».

Намоз бутун баданни машғул қилади. Намоз ўқимоқчи бўлган одам қиблага қараб, хушу ва хорлик билан эгилса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳолатини кўришини унутмаса, нафси ислоҳ бўлади. Ана шундай тарзда ўқилган намоздан сўнг кўп ўтмай навбатдаги намознинг вақти киради. Бу сафар у олдингидан ҳам афзалроқ ҳолатда намозини адо этади. Мўминнинг намози ана шундай бўлиши керак.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Dec, 07:26


#Ғазаб

Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Dec, 02:27


Хазрати Умар розияллоҳу анҳу бундай дуо қилардилар:

"Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Dec, 13:44


📆 24/12/2024й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:10
  Қуёш        07:30

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:50
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:25
📌 Шом            17:00
📌 Ҳуфтон       18:50

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Dec, 13:31


ОПА

   Мусо алайҳис салом чақалоқлигида онаси уни Фиръавн қатл қилишидан қўрқиб Аллоҳнинг амри билан бир савачага солиб дарёга оқизиб юборди. Уни сездирмасдан кузатиб бориш учун ўшанда Мусо алайҳис саломнинг опасига: "Унинг изидан бор!", деган эди.
 
   Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳнинг онаси у ёшлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан энди опаси шуғуллана бошлайди. Ибн Ҳажар опаси ҳақида шундай дейди:
   "Опам қория, котиба ва зеҳнда замонаси мўъжизаси эди. У онамдан кейинги онамдир!".
   Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳдек олимни бизга тақдим қилган зот унинг опаси бўлади!

   Юсуф алайҳис саломнинг ўн бир акаси уни отасидан алдаб ажратиб олиб қудуққа ташлаб кетишди.
   Мусо алайҳис саломнинг опаси уни онасига қайтарди. Опа суяниладиган мустаҳкам елкадир. Опа меҳрга тўла қучоқдир. Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб опаларингни унутиб қўйманглар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Dec, 11:02


Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг

      Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.

“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.

“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).

“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).

       Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
      Бундан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).

“Ўкинма” китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Dec, 04:12


#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», - дедилар».

Шарҳ: Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Dec, 14:55


Серқатнов йўлларда ҳожат чиқариш масаласи

Пайғамбар алайҳиссалом: «Серқатнов йўлларда ҳожат чиқаришдан қайтарганлар». Бу ҳадиснинг маъноси юқоридагиларга ўхшаш бўлиб, серқатнов йўл деганда кўплаб инсонлар юрадиган йўллар тушунилади. Мусулмонларга азият етиши, уларнинг зарар кўриши сабабли бундан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оммавий йўлда ёки дарё кирғоғида ёки мевали дарахт тагида ҳожатини чиқарган кимсага Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин», дедилар. Зеро, бундай бадхулқ одамлар мусулмонларга зарар бергани учун Ўзига Аллоҳдан лаънат сотиб оляпти. Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб: «Ким бир мусулмонга зарар етказса, менга зарар берибди. Кимки менга зарар етказса, Аллоҳга азият етказибди», — деганлар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Dec, 11:36


#Дуо
ХАЙР БАРАКАНИНГ ОЗЛИГИДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ


اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ وَأَعُوذُ بِكَ
أنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ
.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика минал-фақри вал-қиллати ваззиллати ва аъуузубика ан азлима ав узлама”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан фақирликдан, йўқчиликдан, хайр-бараканинг озлигидан ва хорликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳ! мен Сендан зулм қилишимдан ёки зулм кўришимдан паноҳ тилайман”.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Dec, 10:17


ШУКР  ҚИЛ !

🌴 Шукр қилганинг сари шукр қилишинг керак бўлган нарсалар кўпаяверади.

🌿 Бирор ёқимсиз сўзни айтишдан олдин умуман гапира олмайдиганларни ёдингга ол...

🌿 Таомдан шикоят қилишдан олдин, ейишга бир тишлам нони йўқларни эсга ол....

🌿 Ўз турмуш ўртоғингни бировга ёмонлашдан олдин Аллоҳга ўзининг ёлғизлигини айтаётганларни кўз олдингга келтир...

🌿 Ҳаётингдан шикоят қилишдан олдин, умри айни гуллаган ёшида тугаганларни эслагин...

🌿 Фарзандларингдан шикоят қилишдаги олдин, тирноққа зор бўлган минглаб одамлар борлигини билгин...

🌿 Уйни тозалаш, ким пол ювиши ҳақида жанжал кўтаришдан олдин, миллионлаб уйсиз одамлар ҳам борлигини билиб қўйгин...

🌿 Ишинг оғирлигидан нолишдан олдин, қанчадан-қанча одамларга сенингдек иши бўлиши орзу эканлигини ҳам билиб қўй...

🌿 Дилингни ғам-алам қамраб олса, ҳали тирик эканлигинг учун Аллоҳга шукрона айт.

Ҳаёт – бу бебаҳо ҳадя.
Доимо шукр ва фикрда бўл.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Dec, 06:33


🏡 УЙГА КИРИШДА ҚУЙИДАГИЛАР СУННАТ:

1. "Бисмиллаҳ" дейиш.
2. Аллоҳни зикр қилиш.
3. Салом бериш.
4. Кириш дуосини айтиш.
5. Мисвок ишлатиш.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Dec, 06:32


#Ҳадис

«ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИ»

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Чунки унинг суви тотли, тупроғи покизадир. Бас, унинг кўчатларини кўпай­тиринглар”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, унинг кўчатлари ни­ма?” дейишди. «Аллоҳ хоҳлаган нарса “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи”дир», - дедилар.
Имом Табароний ривояти.


Шарҳ: Инсон бу дунёда бир кўчат экса, кўчати дарахт бўлиб, кўп йил­лар инсонларга меваларидан улашади. Унинг савоби эса ўша кў­чат­ни эккан кишига бориб туради. Агар бу ишни, яъни кўчатни жан­натга экса, ундан-да кўпроқ ажр (савоб)га эга бўлади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Dec, 03:29


ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".

• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.

• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.

НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Dec, 15:32


#Конституция #Афв

⚡️Конституция куни муносабати билан 500 нафарга яқин шахс афв этилди

Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Президент фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Dec, 15:29


#Tafakkur

РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Dec, 11:22


📆 06/12/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          06:05
  Қуёш        07:25

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:45
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:20
📌 Шом            16:50
📌 Ҳуфтон       18:40

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Dec, 11:21


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Dec, 06:06


#Ҳадис

ФАРЗАНДИ САБАБЛИ ЖАННАТГА КИРУВЧИЛАР

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта (баъзи) инсонлар жаннатга қўйилиб юксак даражаларга кўтарилади. У инсон (ажабланиб) сўрайди: Бу нарсалар нима учун? (яъни мен бу нарсаларга амалим етишмайдику?!)
Унга жавоб берилади: Бу нарсалар сенга кечирилишлигингни сўраган фарзандинг сабабли берилди".
Имом Аҳмад ривояти.

Шарҳ: Фарзандингизга Аллоҳни танитиб, ислом аҳкомларини ўргатиб шундай тарбиялангки охиратда сизни жаннатдаги юксак даражаларга кўтарилишингизга сабабчи бўлсин. Аммо Аллоҳ сақласин баъзи инсонларни кўрамиз, боласини тили чиқишига сўкинишни ўргатади. Боласини сўкинтириб хурсанд бўлиб ўтиради. Бундай фарзандлар охиратда отасини жаҳаннамдаги пастки табақаларга тушишига сабабчи бўлади.

"Намоз ва дуолар" китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Dec, 06:02


Аллоҳдан офият сўранг!

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳдан сўралганда бериладиган нарсалар ичида У Зотга энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир", дедилар.

🤲 Шунинг учун Аллоҳ таолодан офиятни кўпроқ сўраш керак.
🤲 "Офият" - саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни англатади. Офият Аллоҳ таолодан сўраладиган энг яхши нарсалардан экан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Dec, 03:25


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илмдан бир бобни ўрганиб бирор мусулмонга ўргатишим мен учун бутун дунёни Аллоҳни йўлида садақа қилишимдан яхшироқдир".

📙 "Ал фақиҳ вал мутафаққиҳ".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Dec, 15:48


АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛ

Бир киши Жаъфар ас-Содиқ розияллоҳу анҳуга: «Аллоҳнинг борлигига қандай далил бор? Фақат менга олам, ундаги дунё матоҳи ва дуру гавҳарлардан далил келтирма!» деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу унга: «Денгизга тушганмисан?» деди. У: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Денгизда кетаётганингда шамол туриб, денгизга чўкиб кетиш хавфи бўлдими?» деди. У: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Тагингдаги кема ва ёнингдаги денгизчилар сени қутқара олишидан умидинг узилдими?» деди. У: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Ўша ерда сени қутқарадиган кимдир борлигини ҳис қилдингми?» деди. У яна: «Ҳа», деди. Жаъфар розияллоҳу анҳу: «Ана ўша Зот Аллоҳдир!» деди.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Dec, 12:30


Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».

Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Dec, 10:08


Биласизми?..

🐝 Асалариларда иккита ошқозон бор: бири озиқ-овқат ҳазм қилиш учун, иккинчиси эса нектарни сақлаш ва уни асалга айлантириш учун ишлатилади. Ушбу махсус нектар “бек” деб ҳам аталади.

🐝 Асаларилар ўртача 40 кун яшайди. Ҳар бир асалари ўз умри давомида камида 1000 та гулни зиёрат қилади ва бир қошиқдан ҳам камроқ асал ишлаб чиқаради. Биз учун бу фақат бир қошиқ асал, аммо асалари учун бу унинг бутун ҳаётий саёҳатидир.

Ажабо, Аллоҳнинг шон-шарафига тасбеҳ айтмасдан кетманг!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Dec, 08:23


Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган ўн беш маслаҳат:

1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг.
2. Муаммолардан қўрқманг.
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг.
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг.
5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.
6. Ҳозир ҳис этишни ва яшашни ўрганинг.
7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
9. Ўзингизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни топишни ўрганинг.
11. Ўз ғояларингиз ва орзуларингизга имконият
беринг.
12. Кейинги босқичга тайёр эканингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Инсонларга имкон беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

04 Dec, 02:22


#Ҳикмат

Намоз диннинг устунидир. Унда ўнта хислат бор:
1. Юзни зийнатлайди.
2. Қалбни нурлантиради.
3. Баданни роҳатлантиради.
4. Қабрда йўлдош бўлади.
5. Раҳмат туширади.
6. Осмонга калит бўлади.
7. Мезон (қиёматдаги амаллар тарозуси)ни оғирлаштиради.
8. Роббни рози этади.
9. Жаннатнинг қийматини қўлга киритади.
10. Дўзахдан тўсиқ бўлади.

Ким намозни қоим қилса, динни қоим қилибди. Ким намозни тарк қилса, динни бузибди.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

03 Dec, 13:21


#Дуо
МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Мол-давлатнинг зиёда бўлиши учун тонгда уйғонганда қуйидаги дуони доимо ўқиб юриш керак.

بِسْمِ اللهِ عَلَي نَفْسِي بِسْمِ اللهِ عَلَي أَهْلِي وَمَالِي. اللَّهُمَّ أَرْضِنِي بِمَا قَضَيْتَ لِي وَعَافِنِي فِيْمَا أَبْقَيْتَ حَتَّي لَا أُحِبَّ تَعْجِيْلَ مَا أَخَّرْتَ وَلَا تَأْخِيْرَ مَا عَجَّلْتَ.

Ўқилиши: “Бисмиллааҳи ъалаа нафсий. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлий ва маалий. Аллоҳумма арзиний бимаа қозойта лий ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва таъхиро маа ъажжалта”.

Маъноси: “Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Ё Аллоҳим! Менга тақдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи, Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни хоҳлайман”.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Nov, 10:41


#Ҳикмат

ОНА МАДРАСАДИР

Имом Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Онам менга жуда меҳрибон, шафқатли эдилар. Аммо икки ишда қаттиқ турганлар:
1. Намозда. Қанчалар қаттиқ ухламай бомдодга уйғотар эдилар.
2. Ходимнинг ёки бирор фақирнинг боласига шафқатсизлик қилсам дарров ундан кечирим сўрашга буюрар, унинг олдида ўзимни хор тутишга амр қилар эдилар.
Шунинг натижасида мен улғайгач ужбдан ва зулмдан қўрқадиган бўлдим. Хатойимни эътироф қилишим осонлашди!".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Nov, 10:39


Неъматларнинг бардавом бўлишини сўраш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика.

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!" (Имом Муслим ривояти).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Nov, 06:55


Ҳаким Термизий қуддиса сирруҳу айтадилар:

"Ҳар кимки бир нарсадан қўрқса, ундан қочгай, ҳар кимки Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳга қочгай".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Nov, 01:25


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен шундай бир кишиларга ҳамроҳ бўлдимки, улар тун зулматини Роббиларига сажда ва қиёмда ўтказардилар. Бир бор рукуъда, бир бор саждада ёшлари ёноқларини юварди. Дўзахдан озод бўлишларини сўраб Роббиларига муножот қилишарди. Тонг чарчоғи ҳам уларга малол келмасди.

Уларнинг бу амалларида эргашган ва нафси учун нафсидан рози бўлмаган кишига Аллоҳ раҳмат назари ила боқсин! Ҳали унинг амали қусурли ва иши тарозига енгилдир. Чунки бир кун дунё ўз аҳлидан кетади ва амаллар эгаларига қайтарилади".

Шуларни дедиларда, Ҳасан йиғлаб юбордилар. Кўз ёши соқолларини ҳўл қилиб ташлади, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!

----

Изоҳ:
Амали камлиги учун ўзидан рози бўлмаган.
Дунё ҳаёти тугайди ва Қиёматда ҳисоб қилинган амаллар риё, ужб, сумъа, зулм каби разолатлари туфайли эгаларига қайтариб берилади. Яъни, у амаллар бекор бўлади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Nov, 12:35


📆 22/11/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:55
  Қуёш        07:15

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:35
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:20
📌 Шом            16:55
📌 Ҳуфтон       18:45

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Nov, 12:35


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Nov, 12:33


БАХТ ФОРМУЛАСИ

Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам:
1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас" (Тоҳа сураси, 123 оят).

2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур" (Тоҳа сураси, 124 оят).

Мана шу ҳаёт формуласи бўлиб, инсон учун улардан бирини танлаш қолган.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Nov, 10:00


Ёмон муҳит инсон учун хатарли

Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Nov, 07:49


Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ёзиб борилади

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар: «Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», - дедилар».

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Nov, 07:48


Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
"Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқириб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди.
Қайтаётиб қарадим. Бола бироз йиғлагандан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди.
Буни кўрган Фузайл йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: "Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта Аллоҳ унга эшикни очаркан!",– дедилар.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дуога қаттиқ киришинглар. Чунки ким эшикни кўп қоқса, унга эшик очилаёзади".

"Мусаннафу Ибн Аби Шайба"

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Nov, 03:48


Дуонинг қудрати
Аллоҳ дуодан кўра қувватлироқ нарса яратмаган. Дуони ҳатто унинг қадаридан ҳам кучлироқ қилган.

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий

🔖Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”.

Имом Термизий ривояти

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Nov, 15:28


#Ҳадис

КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди».
(Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Nov, 08:26


الْمَوْتُ يَأْتِي بَغْتَةً وَ الْقَبْرُ صُنْدُوقُ الْعَمَلِ

"Ўлим тўсатдан келади. Қабр эса амаллар сандиғи".

Хайрли ишларни қилишга шошилинг! Агар бугунги ибодатларни эртага, индинга кечиктириб юришни одат қилаверсангиз, бир кун келиб бутунлай ибодатларни тарк этасиз. Шайтон алайхи лаъна авраб, васваса қилиб, орзу умидлар оғушида аллалашда давом этаверади. Шунинг учун савобли амални ҳозирдан бошланг! Ўлим сиз учун қиёмат қоим бўлди деганидир. Ўлим тўсатдан келиб, қаттиқ надомат чекишдан олдин бу чеки йўқ умидларни тарк қилинг.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Nov, 04:16


#Солиҳлар_гулшани

АЛЛОҲНИ ЯХШИ КЎРГИН, УНДАН ҚЎРҚҚИН!

Абдуллоҳ ибн Иброҳим Қурайшийдан ривоят қилинади: «Аббос ибн Абдулмутталибнинг ўлими яқинлашгач, у ўғилларига шундай васият қилди: «Ўғлим Абдуллоҳ! Аллоҳга қасам, мен бу ўлим билан йўқ бўлиб кетмайман, балки абадий ҳаётга кўчиб ўтаман. Сенга Аллоҳни ва Унинг тоатини яхши кўришни, Аллоҳдан ва Унга маъсият қилишдан қўрқишни васият қиламан. Агар васиятимга амал қилсанг, ўлим қачон келса ҳам ундан қўрқмайсан. Сени Аллоҳга топширдим, болажоним». У ушбу сўзларни айтиб, қиблага юзланди-да: «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деб жон таслим қилди».

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

20 Nov, 04:15


СИДҚ ВА САДОҚАТ

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

- Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир.

Кўп гуноҳ қилиш қадр-қийматни кетказади.

Ростгўй бўл, ростгўйликни асра,
омонатга хиёнат қилма, сахий бўл, ҳалол ва иффатли бўл.

Дўстликка риоя қилмай, сирингни фош этувчи дўст энг ёмон кимсадир!

Минг дўст ҳам оз, бир душман ҳам кўпдир. Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг молинг, нафсинг ва шарафинг ўрнига қўяди.


«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилган насиҳатлари» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Nov, 13:16


Тавбанинг фойдаларидан:

1. Тавба иймоннинг камоли ва Исломнинг жамолидандир.

2. Тавба Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва ризосига сабабдир.

З. Тавба эгасини Аллоҳ таолонинг кенг раҳматига эриштиради.

4. Тавба танглик ва ғамнинг кетишига сабаб бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Nov, 11:47


Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Аллоҳга итоатли бирор кишига ғазабингни сочма, оммага ва хосларга, (яъни, барчага) раҳмдил бўл. Қариндошларинг сенда алоқани узсаларда, улар билан алоқани узма, сенга зулм қилганларга ҳам ўтимли бўл, уларни кечириб юбор. Ана шунда (қиёмат куни) сен пайғамбарлар ва шаҳидлар билан рафиқ - ҳамроҳ бўласан».

«Ҳилятул авлиё» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Nov, 09:37


РАҲМАТДАН НОУМИД БЎЛМАНГ!

Ало ибн Зиёд дўзахни кўп эсларди. Бир киши унга: «Нима учун одамларни ноумид қиласиз?» деди. Ало ибн Зиёд бу танқидга шундай жавоб берди: «Мен одамларни ноумид қила оламанми? Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи ғофурдир, раҳимдир», (Зумар, 53) «Ҳаддан ошувчилар – ана ўшалар дўзах аҳлидир» (Ғофир, 43) деган бўлса! Лекин сизлар ёмон амалларингиз эвазига жаннат башорати берилишини истайсиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига итоат қилганга жаннат башоратини берадиган, осийлик қилганни эса дўзах билан огоҳлантирувчи қилиб юборган».

"Солиҳлар гулшани" китобидан

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Nov, 06:03


#Ҳадис

“Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошлик алоқаларини боғласин”. (Муттафақун алайҳ).

Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабабсиз силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Кесувчи жаннатга кирмайди”.
(Имом Бухорий ривояти).

Силаи раҳм қариндошлар билан чиройли муносабатда бўлиш, уларнинг хурсандчиликларига шерик, мусибатларига ҳамдард бўлиш, муҳтожларга ёрдам бериш, уларни доимо зиёрат қилиб туриш, кўнгилларини олиш, дилларини оғритишдан сақланиш, улардан бирор ёмонлик етса ҳам кек сақламай кечириб юбориш, қалбида уларга нисбатан ҳасад ва адоват сақламасдан ўртада муҳаббат пайдо қилиш йўлида бор куч-ғайратини сарф қилиш каби фазилатларни ўз ичига олади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Nov, 06:01


Ўғил отага деди:
"Ахлатчи келди".
Ота деди:
"Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради".
Тарбия мана шундай бўлади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

19 Nov, 02:52


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Nov, 14:43


#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди»,
- дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Nov, 12:29


📆 19/11/2024й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:50
  Қуёш        07:10

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:30
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:25
📌 Шом            17:00
📌 Ҳуфтон       18:50

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

18 Nov, 12:21


#Ҳикмат

Ҳаётдаги энг катта мусибат ўлим эмас. Чунки, ўлим ҳаёт қонуни. Лекин энг катта мусибат — ўзинг тирик бўла туриб, қалбингда Аллоҳдан бўлган қўрқувнинг ўлишидир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Nov, 03:09


#Кун_ояти

فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ ﴿7﴾ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ ﴿8﴾

"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир".
(Залзала сураси, 7-8-оят).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

17 Nov, 01:31


#Дуо

Хазрати Умар розияллоҳу анҳу бундай дуо қилардилар:

"Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Nov, 14:42


​#Қалб

Қалбларнинг турлари
Аллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:

- Соғлом, саломат, покиза қалб.
У Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.

- Тавба қилувчи қалб.
У мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб.

- Қўрқувчи қалб.
У Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.

- Тақводор қалб.
У Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.

- Тирик қалб.
У Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб.

- Касал қалб.
У шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.

- Басират кўзи кўр қалб.
У ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.

- Гуноҳкор қалб.
У Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.

- Кибрли қалб.
У Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузклор қалб.

- Қаттиқ, қўпол қалб.
У ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.

- Қасоват, моғор босган қалб.
У иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.

- Ғофил қалб.
У ҳаёти дунёда ўз вазифасидан-нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.

Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимизни дининг ва тоатингда собит қил!
Амин!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Nov, 11:27


Бу дунё инсонлар учун мусобақа қилиш майдонидир. Лекин бу мусобақада Аллоҳни таниб, унинг ҳақини билган ва берган неъматларига шукр қиладиган инсонгина ғалаба қозонади. Аммо буни тушунмаганлар ва дунёнинг ўткинчи матоларига қувнаб юрадиганлар ўзларининг ҳаётларини аҳмоқона ўтказиб юборадилар. Ва ҳеч қандай илм ва маърифатга эга бўлмайдилар.

أَوَلَا يَرَوْنَ أَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٍ مَرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمْ يَذَّكَّرُونَ

“Кўрмайдиларми, (улар) ҳар йили бир ёки икки марта синовга учрамоқдалар. (Шундан) сўнг (ҳам) на тавба қиладилар ва на эслатма оладилар”.
(Тавба сураси, 126-оят).

«Хулуқул Муслим» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Nov, 08:24


ҲАР БИР АЪЗО УЧУН БИР ШУКР

Бир киши Абу Ҳозим раҳматуллоҳи алайҳдан сўради:
– Икки кўзнинг шукри нима?
– Икки кўзинг кўрган яхшиликни ошкор этиб, улар кўрган ёмонликни пинҳон тутмоғинг.
– Икки қулоқнинг шукри нима?
– Икки қулоғинг эшитган яхшиликни тушуниб-таниб, улар эшитган ёмонликни кўмиб кетмоғинг.
– Икки қўлнинг шукри нима?
– Икки қўлинг билан бировнинг ҳаққини олма, Аллоҳнинг улардаги ҳаққини адо этмасдан қолма.
– Қориннинг шукри нима?
– Ичингнинг туби таом, тепаси илм бўлсин.
– Фаржнинг шукри нима?
– Аллоҳ таоло бу масалада шундай деган: «Улар авратларини (ҳаромдан – зинодан) сақлагувчи, магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдиган) кишилардир. Бас, улар маломат қилинмаслар» (Муъминун сураси, 5-6-оятлар.)
– Икки оёқнинг шукри нима?
– Сен бир марҳумни кўриб ҳавас қилсанг, икки оёғингни унинг амалига монанд ишлат. Агар марҳумнинг аҳволидан нафрат қилсанг, оёқларингни дарҳол тўхтатиб, Аллоҳга шукроналар айт. Фақат тили билан шукур қилиб, амалда ҳеч нарса қилмайдиган кимса кийимини киймасдан судраб юрган кимсага ўхшайди. Унинг кийими иссиқ-совуқ ва қор-ёмғирда фойда бермайди.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Nov, 04:38


Вақт айтади: «Ҳамма нарсани унут, менга эргаш»!
Мол-дунё айтади: «Ҳамма нарсани унут, мендан фойдаланиб қол»!
Келажак айтади: «Ҳамма нарсани унут, мен учун кураш»!
Аллоҳ таоло айтади: «Мени зикр қил, ҳамма нарсани ато қиламан», дейди.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Nov, 04:32


Ғийбатчига жавоб

Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.

– Қачон?

– Бугун.

– Қаерда?

– Уйида.

– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?

– Зиёфатга борувдим.

– Зиёфатда нима единг?

Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:

– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.

«Ҳилол» журнали 1(58) сон

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

16 Nov, 02:22


🤲 Аллоҳим, мусулмонларнинг гуноҳини мағфират этгин

📚 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра”... (Муҳаммад сураси, 19-оят).

📿 Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади”, деганлар.

✏️ Демак, агар сиз бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга савоб (яхшилик) ёзади.

📖 Аллоҳ таоло бошқа оятда бундай марҳамат қилади: “Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин”

🤲 Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

15 Nov, 14:48


СИНОВДАН ЎТИШОЛМАДИ
(Ибратли ривоятлар)

Бану Исроил қавмида уч киши бўлиб, бири пес, бири кал, яна бошқаси эса кўр эди. Парвардигор уларни синамоқчи бўлиб, бир фариштани одам қиёфасида юборди. Фаришта песнинг олдига бориб:
– Энг яхши кўрган нарсанг нима? – деб сўради. Пес:
– Чиройли рангли терини яхши кўраман ва одамлар жирканаётган мана бу песликнинг мендан кетишини истайман, – деди. Шунда фаришта уни силаб қўйган эди, унинг оқарган жойлари йўқолиб, танаси чиройли рангга кирди. Фаришта:
– Сен учун энг суюкли мулк нима? – деган эди, у:
– Туя, – деб жавоб берди. Унга бўғоз туя берилди. Фаришта:
– Бунда сенга Аллоҳнинг баракоти бўлсин, – деб хайрлашди.

Фаришта энди калнинг олдига келиб:
– Энг яхши кўрган нарсанг нима? – деб сўради. Кал:
– Чиройли сочни яхши кўраман ва мендан мана бу калликнинг кетишини истайман, – деди. Фаришта уни силаган эди, ундан каллик кетиб, чиройли соч берилди. Фаришта:
– Сен учун энг суюкли мулк нима? – деган эди, у киши:
– Сигир, – деди. Унга бўғоз сигир берилди. Фаришта уни тарк этар экан:
– Бунда сенга Аллоҳнинг баракоти бўлсин, – деди.

Сўнгра фаришта кўрнинг олдига бориб:
– Энг яхши кўрган нарсанг нима? – деб сўради. Кўр:
– Аллоҳ менга кўзларимни қайтариб берса-ю, яна одамларни кўра олсам, – деди. Фаришта уни силаган эди, Аллоҳ таоло уни кўрадиган қилиб қўйди. Фаришта:
– Сен учун энг суюкли мулк нима? – деган эди, у киши:
– Совлиқ қўй, – деди.
Уларга берилган барча жониворлар болалаб-кўпайди. Биринчисида бир водий туя, иккинчисида бир водий мол, учинчисида бир водий қўй бўлди.

Кейин фаришта аввалги сурати ва кўринишида песнинг олдига келиб:
– Мен бир бечора кишиман, уловим ҳам йўқ, сафар учун олган озуқам ҳам тугади. Бугун манзилимга етиб олишнинг иложи қолмади. Фақат Парвардигорнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билан манзилимга етишим мумкин. Шунинг учун сенга чиройли ранг, гўзал тери ва бойлик берган Аллоҳнинг ҳурмати, бир дона туя сўрайман. Менга берган туянгда манзилимга етиб оламан, – деган эди, ҳалиги пес одам:
– Ҳаммага туя бераверсам, ўзимга нима қолади? – деди. Фаришта:
– Сени олдин ҳам кўргандекман, мабодо олдин одамлар жирканадиган пес бўлмаганмидинг? Парвардигор сенга бойлик бермаганмиди? – деган эди, пес:
– Бу бойлик ота-боболаримдан мерос қолган, – деди. Шунда фаришта:
– Агар ёлғон айтаётган бўлсанг, Аллоҳ сени олдинги ҳолингга қайтариб қўйсин, – деди.

Сўнгра фаришта аввалги сурати ва кўринишида калнинг олдига борди. Унга ҳам песга айтган нарсаларини сўзлаган эди, кал ҳам пес каби жавоб қилди. Фаришта:
– Агар ёлғон айтаётган бўлсанг, Аллоҳ сени олдинги ҳолингга қайтариб қўйсин, – деди.

Кейин аввалги сурати ва кўринишида кўрнинг олдига борди. Ва:
– Мен бир мусофир бечора кишиман. Сафаримга керакли нарсаларим тугаб қолди. Бугун манзилимга етишимнинг иложи йўқ. Фақат Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билангина етиб олишим мумкин. Шунинг учун сенга кўзингни қайтариб берган Аллоҳ ҳурмати, бир дона қўй сўрайман. Мен сафаримда шу қўйни харжлаб, манзилимга етиб олай, – деган эди, ҳалиги кўр киши:
– Ҳақиқатда мен кўр эдим, Аллоҳ кўзимни қайтариб берди. Кейин мени бой қилиб қўйди. Сен бу қўйлардан хоҳлаганча олавер. Аллоҳга қасамки, Унинг йўлида бугун мендан бирор нарса олсанг, мени роса хурсанд қилган бўласан, – деди. Шунда фаришта:
– Молинг ўзингга сийлов, сизлар имтиҳон қилиндинглар, Парвардигор сендан рози бўлди, икки шеригингдан эса ғазабланди, – деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

15 Nov, 01:51


🕋 Жума суннатлари 🕌

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

15 Nov, 01:48


Жума куни имом хутба ўқиётганида гапириш ёки беҳуда ишларни қилиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Жума куни имом хутба ўқиётганда гапиришдан ва майда тошларни ўйнашдан, қўли ва боши билан имо-ишора қилишдан қайтардилар. «Кимки жума куни имом хутба ўқиётган ҳолатда гапирса, лағв яъни беҳуда иш қилибди. Лағв қилган киши учун жума йўқдир», – дедилар».

Жума намози тўрт ракатли пешиннинг ўрнига икки ракатли қилинишининг сабаби, иккита хутба икки ракатнинг ўрнига ўтгани учундир. Аллоҳ таоло инсонларни ваъз насиҳатга эҳтиёжлари борлигини билганлигидан уларнинг йўлбошчиларига ҳар ҳафтада бир марта инсонларни намозга тўплаб, уларга Аллоҳ таолони эслатиб, у зотни улуғлаш кераклигини буюрган. Шунинг учун Жума намози жуда улуғ бир савоб ишни ва фазилатни ўзида қамраб олгандир. Энди шу пайтда гапирган одамнинг қалби машғул бўлиб, панд-насиҳатни эшитмай қолади. Шунингдек, имо-ишора қилиш ҳам мавъизадан чалғитади. Гарчи бу ишора озгина бир нозик ҳолда бўлса ҳам уни қилувчи одам ҳам лағв беҳуда иш қилувчи бўлади. Ҳадиси шарифда унинг учун Жума йўқдир, дейилди, яъни бу одамнинг Жумасидан фазилат ва катта савоб кетиб қолади, демакдир. Бу унинг намози ботил бўлади, қайтадан ўқиб олсин, маъносида эмас. Балки унинг намози жоиз, лекин нуқсонлидир. Жуманинг фазилатидан олинадиган улуғ насибаси кетиб қолгандир. Намози эса нуқсонли, яъни фақат ўша икки ракат холида қолган ва Жума намозининг фазилати кетиб қолгандир.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Nov, 10:48


📆 15/11/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:50
  Қуёш        07:10

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:30
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:25
📌 Шом            17:00
📌 Ҳуфтон       18:50

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Nov, 10:45


#Ҳадис

Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”
.
Имом Табароний ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Nov, 09:21


#Ҳадис

САЖДАДАГИ ДУО МУСТАЖОБ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин пайти у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», - дедилар».

Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси билан яккама-якка муножотидир. Намоз мўминнинг меърожидир, у банданинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса намознинг бандалик энг равшан намоён бўлиб, хорлик ва зорлик зоҳир бўладиган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳга шунчалар яқинлашади. Шунинг учун ҳам банда саждада Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин турганда сўрагани қабул бўлиши шундан. Шунинг учун ҳам саждада кўпроқ дуо қилиш керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Nov, 09:21


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», - дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони баркамолроғи хулқи гўзалроғидир», - дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


Ҳа, биз мусулмон уммати ҳар бир ишимизда, ҳар бир сўзимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олмоғимиз, бу муборак зотга эргашмоғимиз лозим.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Nov, 05:16


#duo

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо

Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.

"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

14 Nov, 03:59


🔥 ГУНОҲЛАРНИНГ КАТТАСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар: «Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларнинг энг каттаси, бир киши бошқа бир кишига: "Аллоҳдан қўрқ", деб айтса, унга: "Ўзингни бил" деб айтишидир».

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Nov, 14:14


Мувафаққиятлар калити (сири)

Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
• Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
• Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
• Жаннатнинг калити таровеҳдир.
• Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
• Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
• Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
• Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
• Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
• Нажотнинг калити тақводир.
• Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
• Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
• Ижобатнинг калити дуо қилишдир.

“Ноумид бўлма” китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

13 Nov, 08:51


#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким сукут сақласа, нажот топибди", - деганлар.
Имом Термизий ривояти.

Шарҳ: Шундай экан, тилим бор деб бўлмағур гапларни гапиравермасдан, ҳақиқатни тўлиқ англамай туриб хулоса чиқармасдан, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, миш-миш, деди-деди, фитна-фасод, ёлғон-яшиқ сўзлардан эҳтиёт бўлиб, бировларнинг кўнглига озор етакзмаган киши, албатта, нажот топмоғи муқаррардир.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

08 Nov, 04:25


#кун_ояти

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 13:52


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз аъзолари “Обод” жоме масжидимиз группаси очилди сиз азизларни ҳам таклиф қиламиз ва ўз яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ https://t.me/Obod_masjidi

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 11:06


📆 08/11/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:40
  Қуёш        07:00

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:20
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:35
📌 Шом            17:10
📌 Ҳуфтон       19:00

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 11:03


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 11:02


#mutolaa #inson #karomat
⏺️ИНСОН БЎЛИБ ЯШАШ - ҲАҚИҚИЙ КАРОМАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

⏺️Олим зотга айтишди: "Фалончи осмонда қанотсиз учар экан?".
⏺️Олим жавоб берди: "Бунинг ҳеч ажабланарли ери йўқ, пашша ҳам учади".
⏺️Яна дейишди: "Фалончи эса, сувнинг устида юрар экан?
⏺️Олим деди: Оддий ёғоч ҳам сувнинг устида сузади.
⏺️Ундай бўлса, ажабланарли нима бор?" деб сўрашди.
⏺️Олим деди: "Одамларни орасида ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиб яшаш, ёлғон гапирмаслик, ўғрилик қилмаслик, фириб бермаслик, ғийбат, хиёнат қилмаслик, бир сўз билан айтганда инсон бўлиб яшашлик ҳақиқий кароматдир".

😄Тасаввуфда шундай қоида бор: тўғри яшашлик қирқта кароматдан яхшироқдир.
📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 08:53


ЎЛИМНИ ЭСЛАШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳаё – ўлимни ва қабрда чиришни эслашдир», деганлар.

Дарҳақиқат, ўлим ва ундан кейин бўладиган ҳолатларни ўйлаш инсоннинг гуноҳдан қайтишига сабабчи бўладиган энг кучли воситалардан биридир.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Биродар, қаердан биласан, балки бугун бозорга келган мато сенинг кафанинг бўлар?» деганлар.

Машойихлар: «Ўлимнинг келиши аниқ, лекин ўлганда кафан билан кетиш гумон», дейишган.

Шунинг учун инсон ҳар қадамида, ҳар лаҳзада ўлимга тайёр туриши керак.
Ўлим қай ҳолатда келишини ким билади?

Ҳадиси шарифда: «Қандай ҳолатда яшаган бўлсангиз, ўлим шундай ҳолатда келади», дейилган.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 07:37


#Кун_ҳикмати

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ:
Бу дунёда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунёда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар. Ким у дунёда гувоҳлик ёки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 04:15


ДУОДА ОТА-ОНАНГИЗНИ УНУТМАНГ!

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
– Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти? – деб сўради… Шайх:
– Ота-онанг борми? – деб сўради.
Шогирд:
– Ҳа бор, Аллоҳга шукр, ота-онам ҳаёт…
Шайх кулиб:
– Мен сендан ота-онанг тирикми, деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? – деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
– Йўқ, ота-онамни дуоларимда эсламас эканман – деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

07 Nov, 03:51


Кимнинг наздида мол-дунё арзимас бўлса, орзулар унга юзланади.

Изоҳ. Кимгаки мол-дунёнинг кўп ёки озлиги баробар экан, билингки, у дунё молининг ҳақиқий қийматини биладиган, шунинг учун ҳам уни хор тутадиган инсондир. Оллоҳ таоло дейди: «Бу ҳаëти дунё Охират олдида фақат бир арзимас матодир» (Раъд, 26-оят).

Бу ҳақиқатни англаган инсон шу даражада бадавлатки, босган изидан олтин-кумушлар тўкилади, унинг эса бу «жаранг-жиринг»ларга эътибори йўқ. Қизиғи шуки, у инсон қанчалик дунё муҳаббатидан қочса, дунё шунчалик унинг орқасидан қувади, бутун орзу-ҳаваслари билан унга юзма-юз, бор имконияти билан унинг хизматига тайёр, сафарбар!

“Унвонул баён”дан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Nov, 11:16


#Ҳадис

Тавба намози...

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки бир гуноҳ содир қилса, сўнгра таҳоратини чиройли олса, сўнгра туриб икки ракат намоз ўқиса, кейин Аллоҳ таолога истиғфор айтса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради", - дедилар, сўнгра қуйидаги оятни ўқидилар: "(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ килиб қўйсалар, ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират-кечирим сўрайдиган – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, деб билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир". (Оли Имрон сураси, 135-оят).
Абу Довуд ривоят қилган.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Nov, 08:26


Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил),
деб дуо қилардилар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Nov, 08:26


ДУНЁ ҲАҚИҚАТИ

Дунёнинг ҳақиқатини унутмаслик лозим. Қўлга киритилган нарсалар қанчалик кўп бўлмасин, бир кун кетади. Асло давомли бўлмайди. Шу сабабли Аллоҳ таоло нима берса, унинг қадрига етиб, тақво қилиш керак. Уларни Аллоҳ таоло рози бўладиган ерларга ишлатиш лозим. Ояти каримада: “Аллоҳ шундай зотдирки, сизларни заиф нарсадан (бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизларга) заифликдан кейин (қувват пайдо) қилди. Сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билимдон ва Қудратлидир” (Рум сураси, 54-оят).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Nov, 08:25


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг қонига, обрўсига ва молига (тажовуз қилиши) ҳаромдир», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

06 Nov, 08:24


#кун_ояти

يَوْمَ يَجْمَعُكُمْ لِيَوْمِ الْجَمْعِ ۖ ذَٰلِكَ يَوْمُ التَّغَابُنِ ۗ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَيَعْمَلْ صَالِحًا يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

"У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир".
(Тағобун сураси, 9-оят).

Тафсир: «Жамлаш куни», Аллоҳ у куни аввалги ва охирги барча бандаларни жамлайди. «Тағобун» куни. Арабча «тағобун» «ғибн» сўзидан олинган бўлиб, баҳонинг пастлашини билдиради. Қиёмат куни кофирлар иймонни тарк қилганлари учун баҳолари пастлаб, дўзахга равона бўладилар. Яхши ишларни камроқ қилиб қолган мўминлар ҳам баҳолари пастлаб, жаннатнинг олий мартабаларига ета олмай қоладилар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Nov, 12:36


#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Nov, 12:33


Боланинг отадаги ҳақлари:

1. Унга чиройли исм қўйиши;
2. Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;
3. Унинг Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;
4. Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;
5. Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиши.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Nov, 09:49


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз равшан. Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан, сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатишлари керак. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўлса, барча гуноҳ ўша тўғаноқлик қилган томонга тушади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Nov, 08:48


#Ҳадис

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиса ва ёд олса, у ҳалол қилган нарсани ҳалол билса, у ҳаром қилган нарсани ҳаром билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва ўз аҳлидан ўн кишига шафоатчи қилади. Ҳолбуки, уларнинг ҳаммасига дўзах вожиб бўлган эди», - дедилар».
Имом Термизий ривояти
.

Аллоҳ таоло ҳар кимга ҳам бунга ўхшаш катта имконни ваъда қилган эмас. Шундан ҳам Қуръони Каримни ёдлаш ва унга амал қилиш қанчалар улуғ иш эканини билиб олаверсак бўлади.

Бас, иш шундоқ бўлгандан кейин Қуръони Каримни ёд олайлик ва унга амал қилайлик.

«Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Nov, 02:03


Маҳшардаги кунни унутмайлик!

• Жон бериш аччиғи бор.
• Қабр бор.
• Қўлида гурзи кўтарган Мункар ва Накирнинг саволи бор.
• Охират бор.
• Ҳисоб-китоб бор.
• Қуёш иссиғида узоқ муддат ҳисобни кутиш бор.
• Саволларга жавоб бериш бор.
• Дўзах устидаги Сиротдан ўтиш бор.

Ҳа, барчаси бор, эй, ислоҳ билан ифсоднинг фарқига бормайдиганлар!

Ҳа, барчаси бор, эй, гапни буриб, айлантириб, турли рангда товланадиганлар!

Ҳа, барчаси бор, эй, содда халқни ўйинчоқ қилишга, аврашга уринганлар!

Ҳа, барчаси бор, эй, Аллоҳнинг азоби қаттиқ ва аламли эканини унутганлар ёки бу азобдан қўрқмаганлар!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

05 Nov, 02:01


#Ҳадис

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Мискинга қилинган садақага битта савоб, қариндошга қилинган садақага иккита савоб: бири садақа, иккинчиси силаи раҳм учундир”; “Етимни қарамоғига олган киши билан мен жаннатда мана бундай ёнма-ён турамиз”, дедилар ва кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жуфтлаб кўрсатдилар». Бошқа бир ҳадисда: “Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Киши эҳсонини ота-онадан бошлайди. Сўнг қариндош-уруғ, меҳр-мурувватга муҳтож бўлган етим, камбағал-фақирлар, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Oct, 13:10


Юзингизни пастга қаратинг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушсаю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади: “Шогирдларим ибтидода зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.

Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилгану, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло «номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг» дейди”.

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Oct, 09:44


​#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У ўз соҳибига то уни мағфират қилингунча шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулку», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


Шарҳ: Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.

Мулк сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:

1. Аллоҳнинг азамати, тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.

2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Oct, 09:43


АЛЛОҲ ВА РАСУЛИНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АЛОМАТИ

Саид ибн Абу Саид Мақбурий айтади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганида Марвон ибн Ҳакам уни кўргани келди.
– Аллоҳ сизга шифо берсин, эй Абу Ҳурайра, – деди Марвон.
– Эй Аллоҳим, мен Сен билан учрашмоқни яхши кўраман, Сен ҳам мен билан учрашмоқни яхши кўргин, – деди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Ким Аллоҳ ва расулини яхши кўришини билмоқчи бўлса, назар солсин: Агар у Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва расулини яхши кўради.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Oct, 04:14


Мансурбек домла Азимов Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган энг муносиб номзодга овоз бердилар

Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёти, халқимиз келажаги ҳамда фаровонлиги йўлида бугун, 27 октябрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари туман-шаҳар Кенгашларига адолатли тартибда бўлиб ўтаётган сайловларда Мансурбек домла Азимов Андижон вилояти Андижон туманидаги 196 -сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда энг муносиб номзодга овоз бердилар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

27 Oct, 02:50


#Ҳадис

Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, нажот нимада?» десам, у зот: «Тилингни тийгин, уйингга сиғиб ўтир, яъни рўзғорга керакли нарсаларни қилиб қўй ва хатоларингга йиғлагин, шунда нажот топган бўласан», деб айтдилар».

Имом Термизий ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Oct, 15:20


Дунёдаги энг катта матлаблардан бири ғам-ғуссангни аришидир.

Охиратдаги энг катта матлаблардан бири эса гуноҳингни кечирилишидир.

Бу иккиси Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат-салом айтиш билан кафолатланган. Зеро, Ҳадисда: "У сабаб ғаминг арийди ва гуноҳинг кечирилади", дейилган.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала Набиййина Муҳаммад...

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Oct, 12:42


Масжидда қибла томонга қараб тупуриш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Масжиднинг қибласи томонга қараб тупуришдан қайтардилар». Қибланинг ҳурмати каттадир. Чунки у Байтуллоҳнинг олд томонидир. Масжиднинг олд томони эса, унинг шиори, белгиси ҳисобланади. Қибла жойлашган жой Байтул-маъмурнинг ўрни бўлиб, Аршнинг томонидир. Тупук эса бош ва кўкракдан чиқадиган ортиқча нарсадир. Демак, бу нарса қибла томонга ташланмаслиги керак. Акс ҳолда қибла ҳурматсиз нарсага ўхшаб қолади. Эътибор берсанг, киши ўзининг олдига ва ўнг томонига тупуриши ҳам одобсизликдир. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинишича у зот бу ҳолатни жуда ёмон кўрган эканлар ва «Кимки тупурадиган бўлса, чапига ёки қадамларининг орасига тупурсин», деган эканлар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Oct, 11:15


Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди".

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Oct, 09:53


#дуо
Сабр қилувчиларнинг дуоси

Дуонинг арабча матни:

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسۡرَافَنَا فِيٓ أَمۡرِنَا وَثَبِّتۡ أَقۡدَامَنَا وَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ

Ўқилиши: “Роббанағфир лана зунубана ва исрофана фий амрина ва саббит ақдамана вансурна ъалал қовмил кафирийн.”

Маъноси: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишларимиздаги исрофларимизни Ўзинг кечиргин, собит қадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин.” (Оли Имрон сураси 147-оят)

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Oct, 07:13


​​ЖАННАТДАГИ БАРЧА НАРСА АБАДИЙ, ЭСКИРМАЙДИ, ЎЛМАЙДИ, ТУГАМАЙДИ

Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Нидо қилгувчи: "Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз", деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: "Уларга: "Қилиб ўттан (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир", деб нидо қилинур".
(Аъроф сураси, 43-оят)".

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди". Дарҳақиқат, ҳурларнинг: "Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз", деган сўзлари юқорида ўтди.

Имом Қуртубий «Жаннат васфи» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Oct, 04:59


#Ҳадис

Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоб намуналаридандир. Бу одобни бошқа одоблар қатори, болаларга ҳам ёшликларидан ўргатиб бориш керак. Баъзи халқларда ушбу одоб аллақачон унутилиб қолган. Бизда унга амал қилиш ҳозир яхши даражада, дея оламиз. Фақат бу одобга амал қилишда бардавом бўлиш керак.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик».
Имом Муслим ривоят қилган.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

26 Oct, 03:15


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир”, - дедилар.
Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.


Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни берар экан. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аллоҳнинг муҳаббати.
Ким Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Мол-мулкнинг кўплиги.
Ким кўп мол-мулкка эришмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёда бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин.

“Руҳий тарбия” китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Oct, 17:54


🕋 Жума айёмингиз муборак бўлсин азиз диндошим! 📿

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Oct, 16:24


😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Oct, 12:14


📆 25/10/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:25
  Қуёш        06:50

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:05
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:50
📌 Шом            17:25
📌 Ҳуфтон       19:15

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Oct, 12:12


РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ПАЙҒАМБАР БЎЛИШДАН АВВАЛГИ ТИРИКЧИЛИКЛАРИ

Муҳаммад алайҳис-саломга оталаридан ҳеч нарса мерос қолмади, у киши камбағал оилада, етим булиб дунёга келдилар, бану саъд қабиласида эмизилиб, эмукдош биродарлари билан подачилик қилдилар. Маккага қайтиб келгач, арзимаган иш ҳақига одамларнинг қўйини боқдилар. Пайғамбар алайҳис-салом дунёга, дунёвий машғулотларга ружу қўймадилар. Агар у киши дунёвий ишларга берилиб, бойлик кетидан қувсалар абадий бахт-саодатдан бебаҳра қолардилар. Шу боис Аллоҳ таоло дунёга берилмасликка ва ундан йироқ туришга даъват этади. Олдин ўтган пайғамбарлар ўз ҳаётларида бу ўгитга қат'ий амал қилганлари ҳаммага аён. Исо пайғамбар дунё ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганлар, Мусо ва Иброҳим пайғамбарлар ҳам шундай йўл тутишган, улар ҳам болалигида оғир қийинчиликларга дуч келишган, ҳаёт машаққатларини сабрлик билан енгишган. Аллоҳ ўз пайғамбарларининг хулқ-атвори туфайли одамларга ҳаёт неъматларига ўзини урмаслик, бойликка ортиқча хирс қўймасликни таълим беради. Маълумки, ер юзида ҳамма балои қазо бойликка ўчликдан, дунёга керагидан ортиқча берилишдан келиб чиқади. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳул Бухорий" китобидаги бир ҳадисда баён этилишича, пайғамбарларнинг ҳаммалари подачилик қилишган. Бу нарсада ҳам ажойиб ҳикмат бор. Жониворларнинг ювоши бўлмиш қўйни боққан инсоннинг дилида мулойимлик, меҳрибонлик куртак отади. Пайғамбарлар одамларни тўғри йўлга даъват этганларида уларнинг табиатидаги чарслик, қалбидаги беқарорлик тузалиб, мўътадил ҳолга келади.

Муҳаммад алайҳис-салом улғайгач, Соиб ибн Абу Соиб билан бирга тижорат қилдилар. Хадичага уйланганларидан кейин ҳам у киши ўз меҳнатлари билан пул топиб, кун кечирдилар. Аллоҳ Қуръони Каримдаги Зуҳо сурасининг 6-8-оятларида Расулуллоҳдан дариғ тутмаган неъматларини шундай зикр этади: (Роббинг) етим деб сенга паноҳ бермай қўйдими, адашган деб тўғри йўлга солмадими, фақир деб бой қилмадими?" Шунингдек, Шўро сурасининг 52-оятида: "Бошқа пайғамбарларга ваҳий қилгандек, сенга ҳам амримизга биноан Жаброилни юбордик. Сен аслида Қуръон ва имон нималигини билмасдинг. Қуръонни шундай нур қилдимки, шу орқали истаган бандамни ҳидоятга муяссар этаман", дейди.

Муҳаммад Хузарий
“НУРУЛ-ЯҚИЙН”
китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Oct, 10:39


#Ҳадис

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!» дейди. Улар: «Лаббайка Роббана ва саъдайка!» дейишади. «Рози бўлдингизми?» дейди. «Яратганларингдан ҳеч кимга бермаганингни бизга берасан‑у, нега рози бўлмайлик?» дейишади. У Зот: «Сизларга бундан ҳам афзалини бераман», дейди. Улар: «Эй Робб, қайси нарса бундан афзал экан?» дейишади. У Зот: «Сизларга розилигимни нозил қиламан, бундан кейин сизлардан ҳеч қачон норози бўлмайман», дейди».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

24 Oct, 00:36


Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1. Азон айтилган вақтда.
2. Қуръон ўқилган вақтда.
3. Каъбани кўрган вақтда.
4. Ёмғир ёғаётганда.
5. Душманга йўлиққанда.
6. Зулм кўрганда.
7. Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8. Фарз намозини тугатганда.
9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11. Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12. Шаъбон ойининг 15-кечаси.
13. Арафа кунида.
14. Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15. Ифтор вақтида.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Oct, 14:02


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз аъзолари “Обод” жоме масжидимиз группаси очилди сиз азизларни ҳам таклиф қиламиз ва ўз яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ https://t.me/Obod_masjidi

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Oct, 13:48


#Ҳикмат

Солиҳлардан бири айтди: “Эй Одам боласи, Аллоҳ таолонинг хазинаси тўла экан, ризқинг тор бўлиб қолишидан қўрқма! Унинг хазинаси ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳдан Ўзгага боғланма. Агар Ундан ўзгага боғлансанг, сен барча яхшиликлардан қуруқ қоласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл! Бу билан нафсинг ва баданингга роҳат берасан. Ундан эртанги куннинг ризқини сўрама! У сендан эртанги куннинг ибодатини сўрагани йўқ-ку! У Ўзига исён қилганларни унутмайди, қандай қилиб итоат қилган бандаларини унутсин?! У барча нарсага қодир Зотдир!”.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Oct, 10:51


📿 ЗИКР – ҚУРОЛИ ЙЎҚНИНГ ҚУРОЛИДИР...

📖 Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимуссаломни Фиръавннинг олдига юборганида, уларни кўп-кўп зикрга буюрган экан: "Сен оғанг билан мўъжизаларимни олиб бор ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар" (Тоҳа сураси, 42-оят).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Oct, 07:52


#Ҳадис

Бурайда розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«Қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга: «Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил», дейилади. У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади».
Имом Аҳмад ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Oct, 07:48


#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», - дедилар».

Шарҳ: Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

23 Oct, 03:25


Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил),
деб дуо қилардилар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

22 Oct, 12:16


​​​​ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
(Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

22 Oct, 12:10


​​Жаннат аҳли 120 сафдир

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
– Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар».

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

22 Oct, 08:22


УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР

1. Овқатланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтириш.
2. Овқат ейиш олдидан икки қўлни бўғимгача уч марта ювиш.
3. Овқат билан бирга дастурхонда сирка ва кўкат бўлиши.
4. Одоб билан, камтарин ҳолда ўтириш.
5. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” дейиш.
6. Ўнг қўл билан ейиш.
7. Туз билан бошлаш.
8. Туз билан тугатиш.
9. Нонни икки қўл билан синдириш.
10. Қўл билан ейиладиган таомни уч бармоқ билан, яъни бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар билан ейиш.
11. Таомни ўз олдидан ейиш.
12. Таом юқини бармоғи билан олиб ялаш.
13. Таомланиб бўлгандан сўнг “Алҳамдулиллаҳ”, дейиш.
14. Қўлни артишдан олдин ялаш.
15. Дастурхондаги нон ушоқларини одоб ва эҳтиром билан териб ейиш.
16. Таомдан сўнг тишларни тозалаб ювиш.
17. Овқатдан сўнг оғизни уч марта ғарғара қилиш.
18. Овқатланиш асносида ҳам Аллоҳ таолонинг зикридан ва У зотнинг неъматлари шукронасидан ғофил бўлмаслик.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

22 Oct, 05:14


#Ҳадис

У Зот алайҳиссалом шундай дейдилар:

اسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمدعن أبي قتادة رضي الله عنه

яъни: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуъси, саждаси ва хушуъсини тўлиқ қилмайди”,
- деганлар.

Имом Аҳмад ривоятлари

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

22 Oct, 02:15


ХАЙРЛИ ТОНГ

Кечаси эрта ухлаш ва эрталаб эрта уйғониш бахтиёрлик аломатидир.
Банда таҳоратли ҳолда суннатда келган дуоларни ўқиб ухлашга одатлансин. Ухлашдан олдин, кун келиб мен қабрда ҳам ухлайман, деб ўйласин ва ўша кун учун ҳар куни амалларини сарҳисоб қилсин. Солиҳ амаллар учун шукр қилсин, ёмонларига истиғфор айтсин. Аллоҳ таолони зикр қилиб ва Қуръони Каримнинг кичик сураларини ўқиб ухласин... Бирор яхши китобни ўқиса ҳам бўлади. Мутолаа қилса, кўзни тез уйқу олади... Ухлашдан олдин юқорида айтилган ишларни қилиш хайрли тонг кафолатидир.

Эрталаб уйғониш биланоқ ўзингизни яхши ишларга машғул қилинг ва “бугун мен ялқовлик ва дангасаликни ташлаб, фақат яхши ишларни қилишим учун Аллоҳ таоло менга ушбу кунни берди”, деб ният қилинг.

Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир. Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Oct, 16:31


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Каналимиз аъзолари “Обод” жоме масжидимиз группаси очилди сиз азизларни ҳам таклиф қиламиз ва ўз яқинларингизга ҳам юборинг!

➡️ https://t.me/Obod_masjidi

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Oct, 15:05


📆 22/10/2024й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          05:20
  Қуёш        06:50

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      06:00
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              15:55
📌 Шом            17:30
📌 Ҳуфтон       19:20

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz

Obod_uz | Илмий ва маърифий канал

21 Oct, 15:03


ТАРОЗИДА ЎЛЧАНМАЙДИГАН 3 АМАЛ

Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:

1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.

🤲 Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐