To’rtko’l So'fi Oxun masjidi @tortkolmasjidi Channel on Telegram

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

@tortkolmasjidi


Andijon viloyati Izboskan tumani To'rtko'l

Savol yuborish uchun quyidagi manzilga yozing
👇👇👇
@masjid_tortkol

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi (Uzbek)

Xush kelibsiz! "To'rtko'l So'fi Oxun masjidi" Telegram kanaliga! Bu kanal Andijon viloyati Izboskan tumani To'rtko'l masjidining rasmiy kanalidir. Kanalda masjidga oid maqolalar, davlatiylar, va imoniy ma'lumotlar bilan ishoningiz mumkin. Agar siz savollar yoki takliflar beringizni xohlasangiz, quyidagi manzilga yozib qoldiring: @masjid_tortkol. Imaningizni mustahkamlash uchun va yangi ma'lumotlar olish uchun "To'rtko'l So'fi Oxun masjidi" Telegram kanaliga obuna bo'ling!

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

07 Feb, 13:21


Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.


Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

07 Feb, 11:57


Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли каналимиз аъзолари бугун соат 20:00 да савол жавоб ўйини ўтказилади.  Саволларга биринчилардан бўлиб жавоб берган аъзоларимизга совғалар тақдим этилади.. Каналимизни кузатишда давом этинг.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

07 Feb, 10:01


📷 Жума намозидан фото лавҳалар.
2-қисм.

📆 07.02.2025- й.

🕌 Тўрткўл қ "Сўфи Охун" жомеь масжиди
.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

📲Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеь масжиди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

07 Feb, 09:34


🕐Намоз вақтлари акс этган телефон учун обойлар. 7-февралдан 14-февралгача.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ
. "Сўфи Охун" жомеъ масжиди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

29 Jan, 07:44


Жамоат
Ким азонни эшитиб туриб, узрсиз жамоатга чиқмаса, унинг намози нуқсонли бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким азонни эшитса-ю, уни (жамоатдан) тўсадиган бирон узр бўлмай туриб, азонга эргашмаса (яъни намозга чиқмаса), унинг ўқиган намози қабул қилинмайди» (Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривояти).

Бир киши азонни эшитса ҳам ҳеч қандай узри бўлмай туриб, масжидга чиқмаса ва намозни жамоат билан бирга адо қилмаса, ўзи ёлғиз ўқиган намози комил ўқилган намозлар қаторига қабул қилинмайди.

"Энг шарафли уммат" китобидан.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

29 Jan, 05:20


​​ҚЎЛҚОП БИЛАН ҚУРЪОН УШЛАШ
#Қуръон

1309-CАВОЛ: Таҳоратсиз киши қўлига қўлқоп кийиб, Қуръонни ушлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратсиз инсон Қуръони каримни ушлаши мумкин эмас. Шунингдек, сиз сўраган қўлқоп билан ҳам ушлаш мумкин эмас. Чунки бу ҳолатда киши ўзи кийиб турган кийим билан ушлаётган бўлади. Аслида ё мусҳафга ёки ушловчига ёпишган нарса билан ушлаб бўлмайди. Мусҳафдан ёки ушловчидан ажраб турган нарса билан ушлаш мумкин. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ولا يجوز لهم مس المصحف بالثياب التي هم لابسوها
“Бетаҳорат инсонларнинг кийиб турган кийими билан мусҳафни ушлашлари мумкин эмас”.
Кийилган қўлқоп ҳам инсон кийган кийимлар қаторига киради ва у билан мусҳаф ушлаш ножоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

29 Jan, 03:09


Қуёш билан дунё ўртасига ой кирса, дунё қоронғуликда қолади. Аллоҳ билан бандаси орасига дунё кирса, банда қоронғуликда қолади.

Нажиб Фожил

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

29 Jan, 02:53


Ассаламу алайкум ва
рахматуллохи ва баракотух.
Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆 29 01.2025 --
мелодий-шамсий йил.
(Январь ойи)

🌙 29..07.1446 --
хижрий-камарий сана.
(Ражаб ойи)

АЗОН ВАКТЛАРИ

Бомдод - 06:10
Пешин   - 12:50
Аср         - 15:45
Шом       - 17:35
Хуфтон  - 19:05
    Қуёш     -    07:25
    Қиём    -    12:30

  НАМОЗ ВАКТЛАРИ

Бомдод -- 06:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:55
Шом       -- 17:35
Хуфтон  -- 19:20

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 14:02


ВОҚEА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Воқеа сураси бойлик сураси деб номланади. Ким уни доимо ўқиб юришни лозим тутса, асло камбағалликка дучор бўлмайди. Унинг фазилати ҳақида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар: «Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, ҳеч қачон фақирликка дучор бўлмайди».
(Имом Байҳақий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 12:10


​​ТИШГА ПЛОМБА ҚЎЙИШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#поклик

1538-CАВОЛ: Тишимни даволатдим. Таҳоратим бор эди, лекин шифокор тишимни тозалаётганда қон чиқиб кетди. Шундан кейин пломбалаб қўйди. Энди таҳоратларим чала бўлиб қолмайдими
?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 11:46


Азон шайтонни қувади. Шунинг учун солиҳ салафлар агар ўзларида хавотирни сезишса, дарров азон айтишар эди.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 10:49


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қиёмат куни доим Қуръон ўқиб юрган киши олиб келинади. Шунда Қуръон: «Роббим, уни зийнатлагин», дейди. Сўнг унга иззат тожи кийдирилади. Шунда Қуръон яна: «Роббим, унинг зийнатларини кўпайтиргин», дейди. Унга иззат либоси кийдирилади. Шунда Қуръон: «Роббим, ундан рози бўлгин», дейди. Шунда У Зот ундан рози бўлади. Сўнг қорига: «Ўқиб, юксалавер!» дейилади. Ҳар оятни ўқиган сари унинг яхшиликлари ортаверади».
(Имом Термизий ривояти)

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 07:03


​​ЯРМИ СОЯДА, ЯРМИ ҚУЁШДА ЎТИРМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#ҳадис

1311-CАВОЛ: Бир маърузада “Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай маънода ҳадис бор. Улардан бирини Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадисни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул масобиҳ” китобида қуйидагича шарҳлаган:
فليقم أي فليتحول منه إلى مكان آخر يكون كله ظلا أو شمسا لأن الإنسان إذا قعد ذلك المقعد فسد مزاجه لاختلاف حال البدن من المؤثرين المتضادين كذا قاله بعض الشراح
“Ўрнидан турсин, яъни танасининг ҳамма жойи қуёшда ёки сояда бўладиган бошқа жойга ўтиб олсин. Чунки инсон соя ва қуёшли жойда ўтирса, бир бирига зид бўлган икки нарсанинг таъсиридан баданнинг аҳволи ўзгариб, мижози бузилади. Бу гапни кўплаб шориҳлар ҳам айтган”.
Бу ҳадиси шариф мазкур ҳолатда ўтиришнинг тиббий жиҳатдан зарари борлиги учун қайтарилган. Яъни ярми соя ва қолган ярми қуёшда бўлган одам қаттиқ гуноҳкор бўлмасада, тиббий жиҳатдан мижози бузилиб, танасига зарар етади.
“Мавсуъатул фиқҳия” китобида бундай ҳолда ўтириш юқорида каби ҳадисларда келган қайтариқ борлиги учун макруҳ бўлади дейилган:
يكره الجلوس بين الضّحّ والظّلّ
“Қуёш ва соя орасида ўтириш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 05:14


#Кун_дуоси

Сафарни бошлашда ўқиладиган дуо

Сафарга равона бўлаётган киши уйидан чиқаётган пайтда қуйида келтирилган дуони ўқиса, шайтон ва душман ҳамласидан омонда бўлиб, ҳар қандай мушкули осон бўлади, иншааллоҳ.

بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ ، لا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللهِ .

«Бисмиллааҳи таваккалту ъалаллоҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Сунани Термизий).

Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (сафарни бошлайман), Аллоҳга таваккал қилдим. Тоатга қувват ва гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло томонидандир.

اللَّهُمَّ بِكَ أَصُولُ وَبِكَ أَحُولُ وَبِكَ أَسِيرُ

«Аллоҳумма, бика асуулу, ва бика аҳуулу, ва бика асийру» (Муснади Аҳмад).

Маъноси: Аллоҳим! Сенинг мададинг ила ҳимматланаман, Сенинг мададинг ила гуноҳдан тийиламан, Сенинг мададинг ила сафарга чиқаман.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 04:04


​​Исломнинг ахлоқи ҳаёдир

Маҳрамлар ўртасида саломлашиш билиттифоқ жоиз, балки лозим. Бунда ҳам юқорида ўтган тартибга риоя қилинади: ўғил онага, жиян холага, аммага, ука опага салом беради. Қиз отага, амакига, тоғага салом беради, ва ҳоказо. Шунингдек, эр-хотиннинг бир-бирига салом бериши ҳам суннат.

Аммо бир-бирларига маҳрам бўлмаган эркак-аёлларнинг саломлашишига келсак, бу ҳам аслида жоиз, шарти ‒ ўртада фитна келиб чиқиш хавфи бўлмаслиги керак.

Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтиб қолдилар, мен ўзим тенгқур аёллар билан ўтирган эдим, у зот бизга салом бердилар ва: «Валинеъматларга ношукрликдан эҳтиёт бўлинглар!» дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизда бир кампир бор эди, у қанд лавлагини олиб, қозонга солиб, арпани янчиб аралаштириб қўяр эди. Биз жумани ўқиб қайтаётганимизда унга салом берар эдик. У бизга ҳалиги таомни тортиқ қилар эди».

Бухорий ривоят қилган.

Бу икки ҳадисдан эркак кишининг номаҳрам аёлларга салом бериши жоизлиги келиб чиқади.

Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фатҳ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, у зот ғусл қилаётган эканлар. Фотима эса у зотни тўсиб турган экан. Мен салом бердим…».

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Бу ҳадисдан аёл кишининг номаҳрам эркакка салом бериши жоизлиги келиб чиқади.

Имом Нававий айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан омонда бўлганлари учун аёлларга салом берганлар. Кимда-ким фитнадан омонда бўлишига кўзи етса, унинг ҳам аёлларга салом бериши жоиз. Лекин ўзига ишонмаса, салом бермагани афзал. Шунингдек, фитна хавфи бўлмаса, аёлнинг эркак кишига салом бериши ҳам жоиз». Шу боис, кампирларга, бир жамоа аёлларга салом беришда танглик бўлмайди, чунки бунда фитнанинг хавфи йўқ. Аммо ёлғиз кетаётган ёш аёлга номаҳрам кишининг салом бериши дуруст эмас.

Демак, номаҳрам эркак ва аёлларнинг саломлашишидаги асосий шарт фитна келиб чиқиш хавфи бўлмаслиги экан. Бу ерда фитна деганда аввало эркак ёки аёлда шаҳвоний майлнинг уйғониши, улардан бирида бирор ёмон хаёлнинг пайдо бўлиши назарда тутилади. Эркак киши бегона аёлга салом берганда агар ўзида ёки салом берилган аёлда майл уйғонишидан ёки унинг нотўғри гумонга боришидан қўрқса, салом бермайди. Шунингдек, аёл киши ҳам бегона эркакка салом беришда ушбу эҳтиёткорликни ушлаши лозим. Шу боис, уламолар ёш қизлар номаҳрамларга салом бермаслиги керак, дейишган.

Шу билан бирга, эркак киши бегона аёлга салом берганида унинг эри ёки маҳрамларининг рашк қилишини ёки ёмон гумонга боришини билса, салом бермайди. Аёл киши ҳам агар бегона эркакка салом бериши ёки алик олишидан эри рашк қилишини билса, салом бермаслиги ва алик олмаслиги лозим. Шунингдек, агар аёл кишига бирор бегона эркак шаҳвоний майл турткиси билан салом берса, аёл алик олмайди, бунда унга гуноҳ йўқ. Худди шунингдек, эркак ҳам бегона аёлнинг ана шундай саломига алик олмайди.

Хулоса қилиб айтганда, бу борада ҳар бир эркагу аёл эҳтиёткор бўлиши, одоб ва ҳаё асосида иш кўриши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир диннинг ўз ахлоқи бор. Исломнинг ахлоқи ҳаёдир», деганлар.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 03:07


Ҳар бир нарсанинг қиймати унга бўлган эҳтиёждан келиб чиқади. Қирғоқдаги бир қарич ер (сувда) чўкаётган одам наздида олтин тупроқдан кўра қийматлироқдир.

Имом Рофиий

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

28 Jan, 02:46


Ассаламу алайкум ва
рахматуллохи ва баракотух.
Сешанба тонги муборак бўлсин!

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆 28 01.2025 --
мелодий-шамсий йил.
(Январь ойи)

🌙 28..07.1446 --
хижрий-камарий сана.
(Ражаб ойи)

АЗОН ВАКТЛАРИ

Бомдод - 06:10
Пешин   - 12:50
Аср         - 15:45
Шом       - 17:35
Хуфтон  - 19:05
    Қуёш     -    07:25
    Қиём    -    12:30

  НАМОЗ ВАКТЛАРИ

Бомдод -- 06:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:55
Шом       -- 17:35
Хуфтон  -- 19:20

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

27 Jan, 13:25


Сени Аллоҳга қайтарадиган қайгу, Сени Аллоҳдан узоқлаштирадиган қувончдан яхширокдир.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

27 Jan, 11:12


Ибрат
Дунё яралгандан бери қабрда ётганларнинг биргина орзуси бор бўлиб, у ҳам улар учун ушалмас орзу экан. Улар, қани эди, бизни Аллоҳ таоло бир маротаба, бир лаҳзага шу дунёга қайтарса-ю, бошимизни саждага қўйиб ҳеч бўлмаганда бир маротаба “Субҳана роббиял аъло” деб олсак, дер эканлар. Бу ушалмас орзу бизнинг кўлимизда нақд турибди. Биз хоҳлаганимизча сажда қилишимиз мумкин. Аммо биз бу нарсадан ғафлатдамиз, шайтоннинг алдови билан, ажал бизга ҳали — бери етмайдигандай туюлади.
Зуфар Нақшбандий.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 15:16


#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 15:00


ДУО
اللَّهُمَّ إِنَّا نَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ
Ўқилиши: “Аллоҳумма иннã наъузу бика мин фитнатил маҳйа вал мамãт”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Биз Сендан тириклик ва ўлимнинг фитналаридан паноҳ тилаймиз”.

Имом Муслим ривояти.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 14:01


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
“Эй Одам боласи! Якка, ёлғиз вафот этасан, ёлғиз тириласан ва ёлғиз ҳисобга тутиласан.
Эй Одам боласи! Одамларнинг барчаси Аллоҳнинг тоатида бўлсалар-у, сен итоатсиз, осий бўлсанг, уларнинг тоатини сенга нафи бўлмас.
Эй Одам боласи! Уларнинг барчаси Аллоҳга осийлик қилсалар-у, сен ибодатда бўлсанг, уларнинг маъсияти сенга зарар беролмас.
Эй Одам боласи! Динингни лозим тут, динингни лозим тут! Албатта у сенинг гўштинг ва қонингдир. Агар дининг саломат бўлар экан, сенинг гўштинг ва қонинг саломат бўлади. Агар ундан бошқаси бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўра.
Чунки жаҳаннам олови ўчмайди, жисм йўқ бўлиб кетмайди, нафс асло ўлмайди", дедилар.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 13:21


Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ёшликларида газлама сотарди. Бир куни дўконни эрта ёпиб, уйига қайтибди. Бир киши у зотдан бунинг сабабини сўрабди. Шунда у зот: «Бугун осмон ғуборли бўлди, шу сабабли харидор матонинг навини ва рангини тўлиқ ажратолмаслиги мумкин. Шунинг учун дўконни ёпдим. Тағин харидор билмасдан арзон матони қиммат мато экан, деб алданиб қолмасин», деб жавоб берибди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 10:21


🌒 БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ!!!
Бу кеча фазилатларидан
бебаҳра қолманг!

Бугун, якшанба куни ҳижрий
сана бўйича Ражаб ойининг
26 дан 27 санасига ўтар кечаси
(милодий сана бўйича якшанбадан душанбага ўтар кеча) яъни, Меърож кечасидир.

Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан бир йил олдин (мелодий 621-йилда) содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.

Бу кеча биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди. Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушуъ ва хузуъ билан ибодат қилишимиз керак.

Бу кечани ғанимат билиб тиловат ва кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 09:37


Шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бири билан эдилар. Бир киши ўтиб қолди. У зот уни чақирдилар. У келганда: «Эй Фалончи, бу менинг хотиним Фистончи», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бошқадан гумон қилсам ҳам, сиздан гумон қилмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 05:30


​​ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ
#Ҳаж_умра #намоз

1315-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади.
Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين.
“(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”.
Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

26 Jan, 02:33


Ассаламу алайкум ва
рахматуллохи ва баракотух.
Якшанба тонги муборак бўлсин!

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆 26.01.2025 --
мелодий-шамсий йил.
(Январь ойи)

🌙 26.07.1446 --
хижрий-камарий сана.
(Ражаб ойи)

       ⏰️ АЗОН ВАКТЛАРИ ⏰️

Бомдод - 06:10
Пешин   - 12:50
Аср         - 15:45
Шом       - 17:35
Хуфтон  - 19:05
    Қуёш     -    07:25
    Қиём    -    12:30

     🕋 НАМОЗ ВАКТЛАРИ 🕋

✔️ Бомдод -- 06:45
✔️ Пешин   -- 13:00
✔️ Аср         -- 15:55
✔️ Шом       -- 17:35
✔️ Хуфтон  -- 19:20

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Jan, 12:54


🍃Умидсиз бўлманг.Туринг ва дуо қилинг. Қайси гуноҳингиз Аллоҳнинг раҳматидан катта?

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Jan, 12:03


МАЙЙИТ ЮВИЛИШИДАН АВВАЛ ҚУРЪОН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#ақида

887-CАВОЛ: Азада аёллар маййитга таҳлил тушириб ўтиришади, буни маййитга савоби йўқ дейишган. Аммо маййит ғусл қилдирилмасдан олдин Қуръон ўқиса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, азада эркагу аёл маййитнинг ҳаққига истиғфор айтиб, зикр ва таҳлиллар айтиб, савобини бағишлаши, имкон қадар унинг ҳаққига дуо қилиб туришининг маййитга фойдаси бор. Чунки бу ишлар савобли амаллардир. Фақат ушбу зикру дуоларни махфий айтиши, бақир-чақир қилмаслиги лозим бўлади.

Кўпчилик фуқаҳоларимиз маййитнинг ҳузурида, токи у ювилмагунча, Қуръон тиловат қилишни макруҳ эканини айтганлар. "Баҳрур-роиқ" китобида шундай дейилган:

أَقُولُ : الَّذِي رَأَيْته فِي النُّتَفِ إلَى أَنْ يُرْفَعَ إلَى الْغُسْلِ ، وَهَكَذَا نَقَلَهُ عَنْهَا الْقُهُسْتَانِيُّ لَكِنَّ عِبَارَةَ الزَّيْلَعِيِّ تُكْرَهُ الْقِرَاءَةُ عِنْدَهُ حَتَّى يُغَسَّلَ . قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ لِابْنِ أَمِيرِ حَاجٍّ قَالُوا وَتُكْرَهُ الْقِرَاءَةُ عَلَيْهِ بَعْدَ مَوْتِهِ حَتَّى يُغَسَّلَ

"Ан-Нутаф" фатво китобида "Маййит ғусл учун кўтарилгунича уни ҳузурида қироат қилиш макруҳ бўлади", деб ёзилганини кўрдим. Қўҳистоний ҳам ундан шундай нақл қилган. Лекин Зайлаийнинг иборасига кўра эса: "Маййитни ювилмагунига қадар уни ҳузурида қироат қилиш макруҳ бўлади", дейилган. Ибн Амир Ал-Ҳож "Шарҳул муня"да: "Фуқаҳоларимиз, маййит то ювилмагунига қадар унга Қуръон ўқиш макруҳ бўлади, дейишган", — деган".

Лекин Аллома Саййид Аҳмад Таҳтовий ва Аллома Ибн Обидин каби кейинги давр муҳаққиқ олимлари ушбу макруҳлик умумий эмаслигини таъкидлашган. Уларга кўра, маййит тўлиқ ўралган бўлса ёки Қуръон ўқувчи ундан узоқда бўлса ёки ўртада тўсиқ бўлса ёки Қуръонни махфий ўқиса, маййит ювилгунича ҳам макруҳ бўлмайди.
("Табйинул ҳақоиқ", "Баҳрур роиқ", "Раддул муҳтор", "Фатовои ҳиндия" ва "Кувайт фиқҳ энцеклопедияси" китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Jan, 11:12


Оқилона жавоб

Бир куни бир яҳудий келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан маъсият (ирода) ҳақида сўради.
– Маъсият ёлғиз Аллоҳникидир, – дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
– Сен шундай деяпсан, аммо агар мен туришни хоҳласамгина тураман, – деди яҳудий.
– Сен ўрнингдан турасан, бироқ Унинг ирода ва истаги билан турасан.
– Хоҳласам, ўтираман ҳам.
– Аллоҳ истаган бўладики, ўтирасан, – дедилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
– Мен истасам, шу хурмо дарахтини кесаман.
– Аллоҳ истаган бўлса, кесасан.
– Хоҳламасам, кесмайман, – деди яҳудий.
– Аллоҳ кесмаслигингни истаган бўладики, кесмайсан.
Шу асно Жаброил алайҳиссалом тушиб,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:
– Сиз ҳам Иброҳим алайҳиссалом каби рақибингизни Аллоҳнинг ёрдами билан мот қилдингиз, – дедилар.
Шунда:
“Сизнинг бирон-бир хурмо дарахтини кесишингиз ёхуд уни кесмай ўз поясида қолдиришингиз Аллоҳнинг изни-иродаси биландир. Аллоҳ йўлдан адашган (фосиқ-итоатсиз) кимсаларни ана шундай уялтириб, расво этар” (Ҳижр сураси, 5-оят) мазмунидаги ояти карима нозил бўлди.
 
“Қалбимизнинг нури” китобидан

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Jan, 10:11


МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҚАЧОН?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

💬Исро нима дегани?
“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.

💬Меърож нима дегани?
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.

Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:

Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.

Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.

Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.

Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.

Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.

Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.


https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Jan, 09:22


Муҳри нубувват

Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва у зот билан бирга нон ва гўшт ёки сарийд едим».

Осим айтади: «Мен унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга истиғфор айтдиларми?» дедим. «Ҳа. Сенга ҳам», деди ва «Гуноҳинг учун ва мўминлару мўминалар учун истиғфор айт» оятини тиловат қилди-да: «Сўнгра айланиб ортларига ўтдим. Кейин чап кураклари юқорисидаги муштдек муҳри нубувватларига назар солдим. Унинг устида қизил тошмалар бор эди», деди».

Муслим ривоят қилган.

https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Jan, 05:53


Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичиш учун замзам тутдим. У зот уни тик турган ҳолларида ичдилар».

Осим айтди: «Икрима «У зот ўша куни туянинг устида эдилар», деб қасам ичди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Муслимнинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик турган ҳолларида челакда замзамдан ичдилар», дейилган.

Шарҳ: Шунинг учун ўлкамизда замзамни тик туриб, қиблага қараган ҳолда ичишади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши ўзлари билан замзам сувини кўтариб оларди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан кўтариб олишлари ҳақида хабар берарди».

Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Худди шу ҳадисга амал қилиб, бугунги кунгача миллионлаб мусулмонлар замзамдан ўз юртларига кўтариб олиб кетадилар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар».

Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган. Аллоҳ билгувчироқдир.

Шарҳ: Яъни, замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган.

Имом Дора Қутний ва Ҳоким келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:

«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқоғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради. У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир».

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан олинди

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

27 Dec, 13:30


ҲАДИС:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

27 Dec, 11:20


​​ИСТИҒФОРДАН КЕЙИН ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?
#дуо

1482-CАВОЛ: 100 марта астағфируллоҳ айтгандан кейин қандай дуо қилинади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Истиғфор, шу каби салавот ва тасбеҳлардан кейин муайян бир дуони ўқиш буюрилмаган. Лекин дуо айни ибодат саналади. Уни ҳар қандай муносиб ҳолатларда қилиш жоиз. Жумладан, савобли амаллар: намоз, рўза, зикру тасбеҳлар каби ибодатлардан кейин дуо қилинса, ижобатга яқин бўлади. Истаса ушбу зикру тасбеҳларининг савобини кимгадир бағишлайди.
   Демак, истиғфор ва зикру тасбеҳлардан кейин дуо қилиш шарт эмас, лекин дуо қилмоқчи бўлса, бунга монеълик йўқ. Дуо қилгани учун алоҳида савоб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

27 Dec, 08:50


📷 Жума намозидан фото лавҳалар.

📆 27.12.2024- й.

🕌 Тўрткўл қ "Сўфи Охун" жомеь масжиди.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

📲Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "
Сўфи Охун" жомеь масжиди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

27 Dec, 06:17


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:
- Қандай одам билан дўст бўлган яхши?
Ул зот жавоб бердилар:
- Кўриниши Аллоҳни эслатган; айтган сўзи илмингизни оширган; қилган иши охиратни ёдга солган одам билан.
Имом Суютий.
“Ал-жоме ус-сағир
”.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

27 Dec, 05:35


🕐Намоз вақтлари акс этган телефон учун обойлар. 27-декабрдан 3-январгача.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "
Сўфи Охун" жомеъ масжиди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

04 Dec, 11:58


Ғийбат ва чақимчиликдан қутулсанг, қабр азобининг учдан иккисидан қутулган бўласан.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

04 Dec, 09:52


Эрта ва кечки зикр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

04 Dec, 05:08


АЛЛОҲДАН МАҒФИРАТ СЎРАШ

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунанна минал хоосирийн

Маъноси: “Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).

رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّئَاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْأَبْرَارِ
Ўқилиши: Роббанаа фағфир ланаа зунуубанаа ва каффир ъанна саййиаатина ва таваффанаа маъал аброр.

Маъноси: “Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин”.
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

04 Dec, 04:33


ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

04 Dec, 02:57


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.    
Чоршанба тонги муборак бўлсин !

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆  04. 12. 2024 -- мелодий-шамсий йил.
    ( декабрь  ойи )

📆  02. 06. 1446 -- хижрий-камарий йил.
(Жумадус соний ойи )

 АЗОН ВАҚТЛАРИ

🕌 Бомдод - 06:05
🕌 Пешин   - 12:50
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон  -  18:35
     Қуёш     -    07:15
     Қиём    -    12:10
 
  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод -- 06:35
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон  --  18:50

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 13:32


Дуо

Гуноҳлар кечирилишини ва дўзах азобидан паноҳ сўраш дуоси

﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾

Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар".

Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!".

(Оли Имрон сураси, 16-оят).

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 11:55


Зиёрат фазилати

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
"Қайсики мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, то кеч киргунича унга етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кеч кирганида зиёрат қилса, то тонг отгунича етмиш минг фаришта унга салавот айтади. Унга жаннатда бир боғ бўлади", деб айтганларини эшитдим.

(Имом Термизий ривояти).

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 07:45


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 07:45


#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 07:45


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 06:06


НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 04:40


Ота она учун эҳсон қилинг

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг
хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

03 Dec, 02:40


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.    
Сешанба тонги муборак бўлсин !

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆  03. 12. 2024 -- мелодий-шамсий йил.
    ( декабрь  ойи )

📆  01. 06. 1446 -- хижрий-камарий йил.
(Жумадус соний ойи )

 АЗОН ВАҚТЛАРИ

🕌 Бомдод - 06:05
🕌 Пешин   - 12:50
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон  -  18:35
     Қуёш     -    07:15
     Қиём    -    12:10
 
  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод -- 06:35
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон  --  18:50

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Dec, 12:36


Қудуқдаги шўр сув ширин сувга айланди

Ҳумом ибн Нафид Саъдий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, бизда қудуқ қазилди, лекин суви шўр”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта челакка сув олиб: “Буни қудуққа қуйинглар”, дедилар. У киши берган сувни қуйишгач, қудуқдаги шўр сув чучукка айланди. Шундан кейин, Ямандаги энг ширин сув ана шу қудуқнинг суви бўлиб қолди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Nov, 06:21


Ёш болани гапга солиб, унинг уйидаги сирларини билиб олиш харом қилинган жосуслик бўлиб, мусулмонларнинг айбини қидириш сирасига киради.

Ҳикматлар хазинасидан.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Nov, 05:03


МУСОФИР НИЯТИНИНГ ЎЗГАРИШИ
#намоз

1182-CАВОЛ: 20 кунни ният қилиб, сафарга чиқдим. Етиб боргач, икки кун намозларимни муқим бўлиб, тўлиқ ўқидим. Кейин ўн кундан кейин уйга қайтадиган бўлиб қолдим, яъни жами ўн икки кун турадиган бўлиб қолдим. Энди қолган кунларда намозларни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.  Камида 15 кун туришни ният қилиб сафарга чиққан киши, кейинчалик камроқ муддат туриши маълум бўлиб қолса ҳам то ортга қайтиб йўлга тушмагунга қадар намозни тўлиқ ўқишда давом этади. Бу борада фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَا يَصِيرُ مُسَافِرًا بِالنِّيَّةِ حَتَّى يَخْرُجَ
   “(Муқим киши турган шаҳридан) чиқмагунича сафарга чиқишни ният қилишнинг ўзи билан мусофирга айланмайди” (“Фатавои Оламгирийя” китоби).
   Демак, сиз ҳам ана шундай қиласиз. Чунки сиз 20 кун туришни ният қилиб келганингиз учун муқим бўлиб қолгансиз. Муқимликда турган инсон эса сафар қилиш ниятининг ўзи биланоқ мусофирга айланиб қолмайди, балки турган шаҳридан чиқиши ҳам керак бўлади. Шунинг учун сиз ўша ерда 10 кундан кейин қайтсангиз йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Унгача намозларни тўлиқ ўқишда давом этасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Nov, 04:01


Айтишларича, аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашид ҳузурига тўрт мамлакатдан биттадан табиб чақиртирди. Табиблар ҳиндистонлик, румлик, ироқлик, суданлик эди. Уларга дардни бутунлай тузатувчи, асорат қолдирмайдиган биттадан дорини сифатлаш топширилди. Ҳиндистонлик табиб:

Менимча, касалликни йўқ қилиб, асорат қолдирмайдиган дори – қора ҳамла мевасидир, – деди.
Ироқлик табиб:
– Менимча, бу дори – сутарасидир, – деган фикрни олға сурди.
Рум табиби:
– Менимча, бу дори – иссиқ сув, – деб тахмин қилди.
Суданлик табиб (улар ичида энг билимдони эди) шундай деди:
– Ҳамла меъдани буриштиради. Буям бир хасталик. Сутараси меъдани бузади. Буям бир хасталик.
– У ҳолда, сенинг фикринг қандай? – дея сўрашди.
– Менимча, ҳеч бир касалликка имкон қолдирмайдиган нарса – тоза очқамагунча, иштаҳа бутунлай очилмагунча таом емаслик, ҳали иштаҳанг бор пайтда жудаям тўймасдан қўлни таомдан тортиш.
Шунда ҳамма табиблар бирдан:
– Жуда тўғри айтдинг! – дейишди .

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

25 Nov, 03:09


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.    
Душанба тонги  муборак бўлсин !

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆  25. 11. 2024 -- мелодий-шамсий йил.
    ( ноябрь  ойи )

📆  23. 05. 1446 -- хижрий-камарий йил.
(Жумадул аввал ойи )

 АЗОН ВАҚТЛАРИ

🕌 Бомдод - 06:00
🕌 Пешин   - 12:50
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон  -  18:35
     Қуёш     -    07:10
     Қиём    -    12:05
 
  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод -- 06:35
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон  --  18:50

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

24 Nov, 12:56


Кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَٰنُ وُدًّا.

“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Раҳмон, яъни Аллоҳ муҳаббат пайдо қилур”.
(Марям сураси, 96-оят).

Тафсир: Шахсларни яхши кўриш улар билан кўп кўришиш билан ўлчанмайди. Ҳаётда кам кўришилган бўлсада, қалбдан чуқур жой эгаллаган кишилар бўладилар.
Аллоҳ йўлидаги муҳаббат нақадар гўзал! Аллоҳим! Биз учун Ўз ҳузурингда муҳаббат ёзгинки, унинг ижроси ерда бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

24 Nov, 11:13


Эй Одам боласи, одамлар сени ўзингдан чалғитиб қўймасин. Чунки иш уларсиз, холис ўзингга тегишли бўлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
---

Изоҳ: Яъни Қиёмат куни ишлари фақат ўзингга тегишли бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

"Уларнинг барчалари У зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келгувчидирлар". (Марям сураси, 95-оят)

📲 Яхшиликни  яқинларингиз билан баҳам кўринг!

📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеъ масжиди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

24 Nov, 06:58


Тиловат саждаси.

Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 107
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 25
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 37
12. Нажм – 61
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا قرأ بن آدم السجدة اعتزل الشيطان يبكي يقول يا ويله أمر بالسجود فسجد فله الجنة وأمرت بالسجود فعصيت فلي النار

“Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиганда шайтон ундан йиғлаб узоқлашади. Айтадики, эй воҳ! (инсон) саждага буюрилди ва сажда қилди, унга жаннат бўлди. Сажда қилишга буюрилдим ва осийлик қилдим, дўзахий бўлдим” (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

Тиловат саждасини қилиш учун худди намоздаги каби, таҳоратли ҳолатда, бадан, кийим, жой пок бўлиши шарт. Қиблага қараб турилади. Қалб билан ният қилиниб, тил билан: “Аллоҳ таоло учун тиловат саждаси қилишни ният қилдим”, дейилади ва қўл кўтармасдан “Аллоҳу акбар”, деб саждага борилади. Худди намоздагидек суннатга мувофиқ бир марта сажда қилинади, саждада камида уч марта “Субҳана роббиял аъла”, айтилади. Саждадан бош кўтарганда “Аллоҳу акбар” деб ўриндан туриш, кейин яна ўтириш мустаҳабдир. Тиловат саждасида ташаҳҳуд ўқилмайди, салавот ва салом берилмайди.

Тиловат саждасини намозни бузувчи нарсалар бузади.
https://t.me/diniysavollar/180

Сажда оятларини ёзиш билан тиловат саждаси вожиб бўлмайди. Намозда ўқилган сажда ояти намозда адо қилинади. Сажда оятига келганда битта сажда қилиб, сўнг турилади ва қироат келган жойидан давом эттирилади. Намоздан ташқарида эса, сажда оятини ўқиган киши олдинга чиқиши, эшитганлар орқада саф бўлиб сажда қилишлари мустаҳабдир.

Битта оятни бир жойда ўтириб қанча ўқиса ҳам битта сажда қилинади. Лекин, бир оят турли жойларда ўқилса, жойнинг сони, ёки битта жойда турли оятларни ўқиса, оятларнинг сонига қараб сажда қилинади.

Битта хона ва масжиднинг турли жойлари ҳам битта жой ҳисобланади. Бир жойда кўп ўтирса, бир луқма еса ёки бир қултум сув ичса, ўрнидан турса, ёки бир-икки қадам юрса ҳам жой битта ҳисобланади. Тасбеҳ, таҳлил ва қироатга машғул бўлиб қолса ҳам, жой ўзгарган ҳисобланмайди.

Кўп ишга киришса: кўп еса, чалқанча ётиб ухласа ёки савдо қилса, жой ўзгарган ҳисобланади ва кейинги тиловатига яна сажда қилиши вожиб бўлади (“Мароқил фалаҳ”, “Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.



https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

24 Nov, 03:00


Тиловат саждаси қандай қилинади?

Тиловат саждасини адо қилиш тартиби қуйидагича
Ким саждаи тиловат оятини ўқиса ё эшитса дарҳол таҳоратли ҳолда, пок жойномоз устида, қиблага юзланиб, қуйидаги ниятни қилади:

Нияти:

نويت أن أسجد سجدة التلاوة متوجها إلي الكعبة خالصا لله تعالي ألله أكبر

«Навайту ан асжуда саждататтилаавати мутаважжиҳан илал каъбати хоолисоллиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар» деб билан такбирида қўлини кўтармасдан саждага кетади.
Маъносини айтиш ҳам мумкин: Тиловат саждасини қилишни ният қилдим, қиблага юзландим, холис Аллоҳ учун. Аллоҳу акбар.
Ва саждада уч маротаба:

سبحان ربي الاعلي

«Субҳаана роббиял аълаа»ни айтиб «Аллоҳу Акбар» деб саждадан бошини кўтариб қўлларини дуога очиб қуйидаги дуони ўқийди:

Дуоси:

سجدت للرحمان و آمنت بالرحمان فاغفرلي ذنوبي يا رحمان سمعنا و أطعنا غفرانك ربنا و إليك المصير
«Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий Я Роҳмаану, самиънаа ва атўнаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр» деб қўлларини юзларига суртиб омийн қилади.

Маъноси: Роҳманга сажда қилдим ва Рохманга иймон келтирдим бас менинг гуноҳларимни кечир ё Рохман. Эшитдик ва итоат қилдик мағфиратингни сўраймиз ва қайтиш ҳам сенгадир.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

24 Nov, 02:32


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.    
Якшанба тонги  муборак бўлсин !

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆  24. 11. 2024 -- мелодий-шамсий йил.
    ( ноябрь  ойи )

📆  22. 05. 1446 -- хижрий-камарий йил.
(Жумадул аввал ойи )

 АЗОН ВАҚТЛАРИ

🕌 Бомдод - 06:00
🕌 Пешин   - 12:50
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон  -  18:35
     Қуёш     -    07:10
     Қиём    -    12:05
 
  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод -- 06:35
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон  --  18:50

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

23 Nov, 13:07


Муҳаддис Розин ал-Абдарий ўзининг жомеъсида келтиради:

Бемор бўлган киши тоза сувга Фотиҳа сурасини 7марта, Оятул-Курсини 7марта, Фалақ ва Нос сураларини 7мартадан ўқисин.
Ўқилган сувни 3кун эрталаб оч қоринга ичсин. Аллоҳу таоло унга ҳар қандай балодан офият беради.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

23 Nov, 11:37


Ҳадиси шариф

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَمَا سُئِلَ عَنِ الْإِحْسَانِ: «أَنْ تَعْبُدَ اللهَ كَأَنَّكَ تَرَاهُ، فَإِنْ لَمْ تَرَاهُ فَإِنَّهُ يَرَاكَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эҳсон ҳақида сўралганида: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғингдир. Гарчи сен Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб туради», - дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

23 Nov, 05:25


ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҚИЛИНАДИМИ?
#Қуръон

1183-CАВОЛ: Жамоат транспортида кетаётиб сажда ояти ўқилса, ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда ояти ўқилганда, тиловат қилувчига ҳам эшитгувчиларга ҳам тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади.  Ушбу саждани дарҳол қилиш афзал. Аммо уни кечиктириб қилиш ҳам мумкин. Юқоридаги каби ҳолатларда бирорта сажда қилиб олиш мумкин бўлган жойга борганда, таҳорат билан сажда қилиб олиш мумкин бўлади.
ثُمَّ هِيَ وَاجِبَةٌ عَلَى التَّرَاخِي إنْ لَمْ تَكُنْ صَلَاتِيَّةً
   “Тиловат саждаси вожибдир. Агар у намознинг ичида бўлмаса, адо этиш вақти кенгроқдир (яъни, ўша вақтда бажариши шарт эмас, кейинроқ адо қилиб қўйса ҳам бўлади)” (“Баҳрур роиқ” китоби).
   Аслида бундай жамоат жойи ва транспортларида бошқалар эшитадиган даражада Қуръон тиловат қилмаслик тавсия этилади. Зеро бошқа эшитган инсонлар сажда қилиш вожиб эканини ёки бу сажда ояти эканини билмай қолиш эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

23 Nov, 04:26


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари билан узоқ умр кўрди

Умму Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ўғлим вафот этиб, тушкунликка тушиб қолдим. Уни ғусл қилдирадиган кишига: “Ўғлимни совуқ сув билан ювма. Ўлиб қолади”, дедим».
Шунда, Уккоша ибн Миҳсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, Умму Қайснинг гапларини айтди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар. Сўнг: “Унинг умри
узун эканини айтинглар”, дедилар.
Ҳеч бир аёлнинг Умму Қайсчалик умр кечиргани маълум эмас.

“Адаб” асарида Бухорий ривояти. Насоий ривояти.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

23 Nov, 02:40


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.    
Шанба тонги  муборак бўлсин !

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆  23. 11. 2024 -- мелодий-шамсий йил.
    ( ноябрь  ойи )

📆  21. 05. 1446 -- хижрий-камарий йил.
(Жумадул аввал ойи )

 АЗОН ВАҚТЛАРИ

🕌 Бомдод - 06:00
🕌 Пешин   - 12:50
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон  -  18:35
     Қуёш     -    07:10
     Қиём    -    12:05
 
  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод -- 06:35
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон  --  18:50

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

22 Nov, 11:23


Aбдуллоҳ ибн Aмр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё бир матодир. Унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари


https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

22 Nov, 09:38


АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТИДА ҚУРЪОН ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши ҳайз кўрганда Қурьон китобини овозини чиқариб ёддан айтиши мумкин деб айтишди, агар у илм учун бўлса, шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз ёки нифос ҳолатида Қуръон ўқиши мумкин эмас. Ёд олган сураларини эшитиши ёки тилига чиқармасдан, ўзи эшитмайдиган қилиб, қалбидан ўтказиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

22 Nov, 09:23


🕐Намоз вақтлари акс этган телефон учун обойлар. 22-ноябрдан 29-ноябргача.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "
Сўфи Охун" жомеъ масжиди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

22 Nov, 06:14


ГЎЗАЛ ХОТИМА АЛОМАТЛАРИ

1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир», деб айтганлар. (Ибн Можа ва Термизий ривояти).

Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.

2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди», дедилар. (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти).

3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг дунёдаги охирги сўзи «Лаа илаaҳа иллаaллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар. (Абу Довуд ривояти).

4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ.

Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар. (Муттафақун алайҳ).

5. Ибодат устида, масалан намоз ўқиётган, рўзадор ҳолида ёки диний илм мажлисларига бориш, қатнашиш асносида вафот топиши.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди», деганларида, саҳобалар: «Бандани поклаб қўйиши нима?», дейишди. Шунда у зот: «Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом беради ва ўша амал устида жонини қабз қилади», дедилар. (Табароний ривояти).

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

22 Nov, 03:57


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.    
Жума тонги  ва жума айёми муборак бўлсин !

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆  22. 11. 2024 -- мелодий-шамсий йил.
    ( ноябрь  ойи )

📆  20. 05. 1446 -- хижрий-камарий йил.
(Жумадул аввал ойи )

 АЗОН ВАҚТЛАРИ

🕌 Бомдод - 06:00
🕌 Пешин   - 12:50
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 17:00
🕌 Хуфтон  -  18:35
     Қуёш     -    07:10
     Қиём    -    12:05
 
  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод -- 06:35
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 17:00
Хуфтон  --  18:50

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

22 Nov, 02:33


НАМОЗ ВАКТЛАРИ.  
22 -- 29.11.2024 - йил.
 🟩 Субхи      --   06:00 -----------------
Бомдод  --   06:35 (Азон-06:00)
🟧 Куёш       --   07:10 -----------------
 🟧Киём        --.  12:10 -----------------
Пешин    --   13:00 (Азон-12:50)
Аср          --   15:20 (Азон-15:10)
Шом         --   17:00 (Азон-17:00)
Хуфтон    --   18:50
(Азон-18:35)

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

21 Nov, 14:12


Илм олишлик кўпроқ суюклироқми ёки аъмал қилишликми? Илм олишдан мақсад аъмал қилишликдир илм олиш учун аъмални тарк этманг аъмал қилябман деб илмни тарк этманг.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ.


https://t.me/TortkolMasjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Nov, 11:27


Расулуллоҳ бемор бўлганларида қилган дуолари

1️⃣ Дуо

اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاس، مُذهِبَ الباسِ، اشْفِ أنت الشافي، لا شافي إلا أنت، شفاءً لا يغادِرُ سَقَمًا
Ўқилиши: Аллоҳумма, Роббан-нааси, музҳибал-бааси, ишфи, анташ-шаафий лаа шаафийа иллаа анта шифаан лаа йуғоодиру сақоман.
Маъноси: Инсонларнинг Робби Аллоҳим. Эй зиённи кетказувчи Зот. Шифо бер. Ўзинг шифо берувчисан. Сендан ўзга шифо берувчи йўқ. Дардни қолдирмайдиган шифо (бер).

2️⃣ Дуо

اللَّهمَّ عافِني في بَدَني، اللَّهمَّ عافِني في سَمْعي، اللَّهمَّ عافِني في بَصَري، لا إلهَ إلَّا أنتَ
Ўқилиши: Аллоҳумма аъфиний фий баданий, Аллоҳумма аъфиний фий самиъй, Аллоҳумма аъфиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта...
Маъноси: Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Сендан ўзга илоҳ йўқ!

3️⃣ Дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййи'ил асқоми.
Маъноси: Аллоҳим, Сендан песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.

4️⃣ Дуо

بِاسْمِ اللهِ أَعُوذُ باللَّهِ وَقُدْرَتِهِ مِن شَرِّ ما أَجِدُ وَأُحَاذِرُ
Ўқилиши: Бисмиллаҳ. Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру.
Маъноси: Аллоҳдан ва Унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
Тананинг оғриётган жойига қўлни қўйиб 3 марта "Бисмиллаҳ" айтилади, сўнгра 7 марта дуо ўқилади.

Аллоҳим барча бемор бандаларинг дардига Ўзинг шифои комил ато этгин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Nov, 10:12


Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеъ масжиди.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Nov, 08:38


ОЛДИДАН ИТ ЎТИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ит олдимдан ўтиб кетса таҳорат бузиладими? Ҳар хил гаплар бор, 7 метрдан камроқ масофада ит ўтиб кетса бузилади, ундан йироқ масофа бўлса бузилмайди деган. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдидан ит ўтишининг ўзи билан таҳорат синмайди. Неча метр бўлса ҳам фарқи йўқ. Ҳатто ит кийимни яласа ҳам таҳорат бузилмайди, фақат итнинг сўлаги нажас бўлгани учун, ялаган жойини ювиб ташланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Nov, 07:00


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Nov, 07:00


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Nov, 06:26


Сўзингни даражасини кўтар! Овозингни даражасини эмас! Гулларни ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас!

Жалолиддин Румий.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

02 Nov, 02:56


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳу.    
Шанба тонги муборак бўлсин !

🍁 Қалбингиз иймонга,
🍁 Уйингиз қувончга,
🍁 Юзингиз нурга,
🍁 Кунингиз ҳайрли,
солиҳ амалларга бой бўлсин !

📆  02. 11. 2024 -- мелодий-шамсий йил.
    ( ноябрь  ойи )

📆  30. 04. 1446 -- хижрий-камарий йил.
(Робиъус-соний ойи )

 АЗОН ВАҚТЛАРИ

🕌 Бомдод - 05:35
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:30
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон  -  18:55
     Қуёш     -    06:50
     Қиём    -    12:05
 
  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Бомдод -- 06:15
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:40
Шом       -- 17:20
Хуфтон  --  19:05

Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

01 Nov, 13:21


Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти..

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

01 Nov, 09:30


🕐Намоз вақтлари акс этган телефон учун обойлар. 1-ноябрдан 8-ноябргача.

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️
🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеъ масжиди.