Qisqa Xabarlar 24 @qisqaxabarlar24 Channel on Telegram

Qisqa Xabarlar 24

@qisqaxabarlar24


"Qisqa Хabarlar 24" — куннинг асосий янгиликларини қисқа форматда тақдим этади.

Реклама — @qisqaxabarlar24_reklama

Мурожаат учун — @QX_24_Admin

Qisqa Xabarlar 24 (Uzbek)

“Qisqa Xabarlar 24” kanali kunning asosiy yangiliklarini qisqa formatda taqdim etadi. Bu kanalda sizga dunyo va mamlakatdagi eng so'nggi voqealarni tez, qisqa va aniq shaklda yetkazib berish maqsad qilingan. Yangiliklarni o'qish vaqtini tejash uchun mos keladigan vaqtda, eng muhim voqealardan xabardor bo'lishingizga yordam beradi. Bu kanal orqali siz, eng yangi va muhim xabarlardan xabardor bo'lib, o'z bilimingizni do'stlaringiz bilan baham ko'rish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Agar siz reklama berish niyatida bo'lsangiz, @qisqaxabarlar24_reklama bo'yicha murojaat qilishingiz mumkin. Kanal faoliyati va hatoliklar uchun @QX_24_Admin ga murojaat qilishingiz mumkin.

Qisqa Xabarlar 24

06 Nov, 12:26


Пропан Ўзбекистон тарихида биринчи марта бензиндан қимматлашди

Кеча бўлиб ўтган биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси (1700 литр атрофида) улгуржи нархи 10 млн сўмдан ошган. Заправкаларда ташиш харажатлари, фойда ва бошқа солиқларни ҳисоблаганда пропан газ нархи 9000 сўмгача кўтарилиши кутилмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

06 Nov, 07:09


❗️Трамп АҚШнинг 47-президенти, Fox News

Тез орада Дональд Трамп нутқ сўзлаши кутилмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

05 Nov, 10:22


Қашқадарёда таксист вояга етмаган йўловчи қизга жинсий тажовуз қилди.

У қизни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатган, қизнинг телефонини олиб қўйган ва жинсий тажовуз қилган.

Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув  ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

05 Nov, 09:12


Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

У Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг сессиясида ҳоким лавозимига тасдиқланди.

Раҳимов 2023 йил март ойидан вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

04 Nov, 08:54


❗️Кўп GTA ўйнаганга ўхшайди:  Наманганда 9-синф ўқувчиси Gentra'ни дабдала қилди

ИИВ хабарига кўра, Наманган шаҳрида 9-синф ўқувчиси дўсти билан бирга Lacetti Gentra машинасини 150 минг сўм эвазига ижарага олган ва ҳайдаган.

Катта тезликда ҳаракатланиш натижасида, ўқувчилар машина бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги белгига урилган.

Вояга етмаган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган болаларга қайси "мард" машинани топширган экан?

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

04 Nov, 06:55


🇮🇷 Эрон Исроил зарбасига жавобан мунтазам армиясидан фойдаланиши мумкин, – The Wall Street Journal

Қайд этилишича, бу гал ҳужумда нафақат Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, балки мунтазам армия ҳам иштирок этади. Бу қарор Исроилнинг сўнгги зарбалари натижасида Эрон ҳарбий хизматчилари ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани сабабли қабул қилинган. Бироқ манбага кўра, Теҳроннинг жавоби минтақага қўшин киритишни назарда тутмайди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

04 Nov, 06:20


🥊Ўзбекистонлик боксчилар Черногориядаги жаҳон чемпионатида 13 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларга сазовор бўлди.

5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитлар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

04 Nov, 04:52


👰‍♀️Ситора Фармонова бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида батафсил маълумот берди.

Актриса куёвнинг исми, қаерда ишлаши ва ёши ҳақидаги саволларга шахсан жавоб берган.

Тўлиқ видеони ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

02 Nov, 07:19


❗️Дунёнинг энг қадимий давлатлари:

1. Миср – Тахминан милоддан аввалги 3100-йилда ташкил топган.
2. Хитой – Милоддан аввалги 2070-йилда Си сулоласи давридан ҳисобланади.
3. Эрон – Милоддан аввалги 625-йилда ташкил топган.
4. Ҳиндистон – Қадимий Ҳинд водийси цивилизацияси милоддан аввалги 3300-йилда пайдо бўлган.
5. Греция – Милоддан аввалги 800-йилларда ташкил топган.
6. Эфиопия – Милоддан аввалги 980-йилда ташкил топган деб тахмин қилинади.
7. Япония – Милоддан аввалги 660-йилда ташкил топгани айтилади.
8. Арманистон – Милоддан аввалги 860-йилда ташкил топган.
9. Вьетнам – Милоддан аввалги 2879-йилда ташкил топгани айтилади.
10. Корея – Милоддан аввалги 2333-йилда Кожосеон давлати билан ташкил топган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

01 Nov, 11:51


⚡️Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Ботир Ҳамроев уйидан 3 миллион доллар маблағ топилган — ОАВ

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевнинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Собиқ ҳоким ўринбосари хонадонидан жуда катта миқдорда 3 миллион доллар маблағ сақланаётгани аниқланган. Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

01 Nov, 06:36


Қуйидаги амалдорлар ўз ҳудудидан депутат этиб сайланди:

Сенат раиси Нарбаева Танзила Камаловна;

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Рафиков Кудратулла Мирсагатович;

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси Сангинов Абдугани Абдурахмонович.


🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

01 Nov, 06:24


Қуйидаги ҳокимлар ўз ҳудудидан депутат этиб сайланди (алифбо бўйича):

Андижон вилояти ҳокими Абдураҳманов Шухратбек Кушакбаевич;
Бухоро вилояти ҳокими Зарипов Ботир Комилович;
Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович;
Навоий вилояти ҳокими Турсунов Нормат Тулкунович;
Наманган вилояти ҳокими Абдураззоқов Шавкатжон Шокиржонович;
Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбутаевич;
Сирдарё вилояти ҳокими Махмудалиев Акмалжон Азимжонович;
Сурхондарё вилояти ҳокими Қосимов Улуғбек Бердиқобилович;
Тошкент вилояти ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович;
Тошкент шаҳар ҳокими Умурзаков Шавкат Буранович;
Фарғона вилояти ҳокими Бозаров Хайрулло Ҳайитбаевич;
Хоразм вилояти ҳокими Рахимов Жўрабек Рахимович;
Қашқадарё вилояти ҳокими Азимов Муротжон Бердиалиевич.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

01 Nov, 05:22


Павел Дуров Telegram’ни видеоплатформага айлантирмоқчи

Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб, “биринчи қадам қўйилгани”ни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аввал фойдаланувчилар видеоларни тўлиқ юклаб, катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаб олишга мажбур бўлишган.

Энди эса Telegram серверлари видеоларни турли сифатда сақлаб, оқимли узатиш учун оптималлаштиради.

Бу янгилик интернет тезлигига қараб видеонинг сифатини автоматик танлаш имконини беради.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

31 Oct, 10:26


Аргентинанинг қарзи Милей ислоҳотлари туфайли танқидий зонадан чиқиб кетди - Bloomberg

2024 йилда Аргентина облигациялари инвесторларга 73,5% даромад келтирди - ривожланаётган бозорлар орасида энг яхши натижа.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

31 Oct, 06:55


🇰🇿 Қозоғистон 2027-йил ўзининг сунъий йўлдошларини космосга учиришни режалаштирмоқда

Ҳозирда қурилмалар ишлаб чиқариш босқичида, 4 та сунъий йўлдош ерлар ва дарёларнинг ҳолатини кузатиб боради ҳамда атроф-муҳитдаги ўзгаришларни таҳлил қилади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

31 Oct, 04:27


🇹🇯🎮 Тожикистонда GTA ва Counter Strike ўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди

Республика ИИВ ҳар иккала машҳур компьютер ўйинларида зўравонлик, қотиллик ва талончилик унсурлари бор, деб ҳисоблайди.

Мамлакатда компьютер клублари эгаларидан ушбу ўйинлар ва уларга тегишли зўравонлик характеридаги видеороликлар тарқалишининг олдини олишни, фуқаролардан эса ўз фарзандларини назорат қилиш талаб этилмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

30 Oct, 12:40


🇮🇱🇺🇸 Маълумотларга кўра, ўтган йили Яқин Шарқдаги уруш бошланганидан бери Исроилнинг уруш харажатларининг 70 фоизи АҚШ томонидан тўланган. Бу 22 миллиард долларни ташкил этади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

30 Oct, 11:32


1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?

Қонунчиликда 2024 йилнинг 1 ноябридан бошлаб республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун электр энергиясига тўловни чеклаш белгиланган. “Тоза макон биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан мазкур амалиётни татбиқ қилиш муддати кечиктирилди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

30 Oct, 10:41


Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун асосан Қозоғистонга кўчиб кетишмоқда

Хусусан, 9 ой давомида мамлакатдан кўчганлар сони қуйидагича:

•Қозоғистонга – 6903 киши;
•Россияга – 1193 киши;
•Қирғизистонга – 49 киши;
•Жанубий Кореяга – 60 киши;
•Туркманистонга – 30 киши;
бошқа мамлакатларга – 139 киши.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

30 Oct, 09:36


❗️Туркиялик тадқиқотчи Жемил Эмре Яваш ва унинг жамоаси Лос-Анжелес каби зилзила хавфи юқори бўлган ҳудудларда илғор машина ўрганиш алгоритмлари ёрдамида 97,97% аниқлик билан зилзила башоратларини амалга оширди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

25 Oct, 04:29


🇺🇿🇺🇸🇬🇧 Американинг SpaceX аэрокосмик компанияси ва Британиянинг Surrey Satellite Technology компанияси миллий космик дастурни ишлаб чиқишда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр, Кюшу технология институти эса аэрокосмик муҳандислик соҳасида мутахассислар тайёрлашга ёрдам беради.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

24 Oct, 12:48


Times: Исроил махфий ҳужжатлар сиздирилиши сабабли Эронга ҳужумни кейинга қолдирди

Нашрнинг аниқлик киритишича, Исроил бу маълумотларнинг тарқалиши Эронга маълум ҳужум шаклларини башорат қилишга ёрдам бериши мумкинлигидан ҳавотирда.

Мазкур ҳужжатлар, шунингдек, гарчи мамлакат расмийлари рад этсада, Исроилнинг ядро қуролига эга эканлигини билвосита тасдиқлаган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

24 Oct, 10:14


«Адолат» партияси адвокатлар ҳуқуқларини кенгайтиришни таклиф қилмоқда.

Қайд этилишича, партия дастурида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда адвокатларга қўшимча ваколатлар бериш масаласига эътибор қаратилмоқда. Бунда адвокатура институтининг аҳамияти алоҳида эътироф этилган.

Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масаласи ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган «Конституция хиёбони»ларини Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида барпо этиш режаси муҳим вазифа сифатида белгиланган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

24 Oct, 08:04


НАТОнинг 7 аъзоси Украинанинг алянсга киришига қарши,Politico ўз манбааларига таяниб

Нашрнинг қайд этишича, Германия, АҚШ, Венгрия ва Словакия Киевнинг алянсга таклиф қилинишига ягона "тўсиқ" эмас.

"Бельгия, Словения ва Испания каби давлатлар Қўшма Штатлар ҳамда Германия ортидан турган ҳолда Украинанинг НАТО ташкилоти аъзоси бўлишини хоҳлашмаябди. Ушбу давлатлар бу ғояни мавҳум маънода қўллаб-қувватлаб, амалга ошишга яқин келгач, унга қарши чиқа бошлайдилар", — деди нашр манбааси.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

24 Oct, 06:15


Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори этиб тайинланди

Ушбу лавозимига тайинлангунигача Бош прокуратура аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи бўлган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

24 Oct, 05:53


Туркия Анқарадаги терактдан сўнг Сурия ва Ироқдаги Курдистон ишчи партиясининг 32 та нишонига ҳужум қилди, мамлакат Мудофаа вазирлиги

Вазирликнинг аниқлик киритишича, барча нишонлар "муваффақиятли йўқ қилинган".

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

24 Oct, 04:23


Доллар тарихга айланадими? Путин БРИКС валютаси билан кўриниш берди

Айтилишича, бу ҳозирча фақат рамзий купюра. Шунга қарамай, саммитда ягона валютани жорий этиш масаласи ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилинган.

Банкнотанинг кўринишига келсак, уни олд томонида BRICS‘нинг асосчи давлатлари — Россия, Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка байроқлари тасвирланган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

23 Oct, 06:05


🍔АҚШда McDonald’s фастфуд тармоғида бургерлар истеъмол қилган 49 киши заҳарланди, беморлардан бири вафот этди. 10 киши тиббиёт муассасаларига ётқизилган. Жами ўнта штатда, жумладан, Колорадо, Канзас, Миссури, Небраска, Висконсинда инфекциялар қайд этилган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

23 Oct, 05:31


Квадроберлар 15 суткага қамалиши мумкин

ИИВ маълумотига кўра, вояга етган шахсларни бундай ҳаракатлари майда безорилик сифатида баҳоланиб, 15 суткагача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

23 Oct, 04:39


❗️Йиллик ўртача маоши энг кўп бўлган 20 давлат:

1. Швейцария 🇨🇭 - $90,000+
2. Люксембург 🇱🇺 - $70,000
3. АҚШ 🇺🇸 - $68,000
4. Исландия 🇮🇸 - $65,000
5. Норвегия 🇳🇴 - $63,000
6. Дания 🇩🇰 - $60,000
7. Австралия 🇦🇺 - $58,000
8. Нидерландия 🇳🇱 - $55,000
9. Швеция 🇸🇪 - $53,000
10. Канада 🇨🇦 - $52,000
11. Австрия 🇦🇹 - $50,000
12. Ирландия 🇮🇪 - $48,000
13. Германия 🇩🇪 - $47,000
14. Финландия 🇫🇮 - $45,000
15. Сингапур 🇸🇬 - $44,000
16. Белгия 🇧🇪 - $43,000
17. Франция 🇫🇷 - $42,000
18. Буюк Британия 🇬🇧 - $41,000
19. Янги Зеландия 🇳🇿 - $40,000
20. Япония 🇯🇵 - $39,000

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

22 Oct, 05:45


❗️👊 Жиззахда 800 минг сўм қарз туфайли 10 га яқин одам муштлашди

ИИБ маълумотларига кўра, жанжал Ўратепалик маҳалласидаги кафеда қарз ундириш учун келган одамдан бошланган. Қарздор қарзни қайтаришни рад этгани сабабли зўравонлик юзага келган, бошқалар ҳам аралашган.

Кейин қарздор танишлари билан қайтиб келиб, қарз талаб қилувчини ва унинг шерикларини калтаклаган.

Ҳозирда жабрланувчиларнинг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилди ва айбдорларга чоралар кўрилмоқда.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

22 Oct, 04:40


❗️ БРИКС саммитида иштирок этадиган давлат рахбарлари.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

21 Oct, 06:17


Жанубий Кореянинг HAEAHN компанияси Янги Тошкентдаги 500 млн долларлик тиббий кластер бош режасини ишлаб чиқди.

Жанубий Кореянинг HAEAHN Architecture компанияси Янги Тошкентда 420 гектар майдонда тиббий кластер бош режасини ишлаб чиқди.

Унинг қиймати 500 млн долларга баҳоланмоқда. 2007 йилда компания ҳозирги Тошкент сити ўрнида бизнес мажмуаси лойиҳасини ҳам ишлаб чиққанди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

21 Oct, 05:23


☀️Қуёш тизимидаги сайёралар ва астероидларнинг траекториялари

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

21 Oct, 05:08


❗️Сирдарёда икки ўқувчи қиз ўқитувчини урди

Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

21 Oct, 04:32


🌳Самарқандда фуқарога битта дарахт кесиш 71 млн 250 минг сўмга тушди

Давлат инспекторлари олиб борган ўрганишларда фуқаро У.З Тойлоқ туманининг Хўжаюз маҳалласида рухсатсиз соғлом 1 туп тут дарахтини шу кесиб ташлани аниқланди.

Шу боис қонунбузар МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ табиатга етказилган зарари ва жарима учун 71 250 000 сўм тўлаши белгиланди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

20 Oct, 07:01


Марс харитаси, агар унинг юзаси 71% сув билан қопланган бўлганида.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

19 Oct, 08:19


🇹🇷 Туркия президенти БМТдан Исроилга қарши қурол эмбаргосини жорий қилишга чақирди

У бу ҳақда Жанубий Кавказда ҳамкорлик бўйича "3+3" минтақавий платформаси учрашувининг МДҲ раҳбарлари билан музокаралари чоғида таклиф қилди.

Эрдоған Исроилнинг провокациялари минтақавий урушга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди ва эмбаргони агрессияни тўхтатиш учун самарали қадам сифатида таъкидлади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

19 Oct, 06:08


🦠 Саратоннинг ҳар қандай турига яқинда даво топилади! Олимлар танани саратон ўсимталарини йўқ қилишга ўргатувчи биринчи вакцинани ихтиро қилишди.

• Вакцина организмга ўзгартирилган бактерияларни чиқаради — улар иммун ҳужайраларини метастаз ва мутацияларни нишонга олиб, йўқ қилишга ўргатади.
• Ушбу даволаш йўли соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди ва қайталанишни олдини олади.
• Вакцина сичқонларда аллақачон синовдан ўтказилган — у меланома ва ҳатто энг хавфли ичак саратонини муваффақиятли йўқ қилди.
• Яқинда олимлар ҳар бир бемор учун шахсий вакциналарни энг қисқа вақт ичида ишлаб чиқишни бошлашади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 11:30


"Банклардаги давлат улушини 40 фоизга туширамиз",Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев

"Аввалари банкларда давлат улуши 80 фоиз бўлган. Ҳозир эса 60-70 фоиз. Давлат банкларини хусусийлаштириш бўйича ҳукуматнинг аниқ режалари бор. Улар амалга ошса, давлат улуши 47 фоизга тушади. Мақсадимиз кўрсаткични 40 фоизгача пасайтириш".

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 11:24


Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган “C.N.” МЧЖ раҳбари Д.Ж. жамиятга қарашли тош майдалаш ускунасини электр тармоғига ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари улаши оқибатида 1 млрд. 435 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари Д.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов давомида жамият томонидан етказилган 1 млрд. 435 млн. сўм тўлиқ ундирилиши таъминланди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 10:12


🇺🇦 Украина НАТО аъзоси бўлади. Бу аллақачон қарор қилинган — НАТО Бош котиби

“Украина НАТОнинг 33 ёки 34-аъзоси бўлади. Эҳтимол, ундан олдин бошқа биров пайдо бўлади. Аммо Украина НАТО аъзоси бўлади. Бу қарор аллақачон қабул қилинган”, деди Рютте.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 08:20


Telegram Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин

Компания LinkedIn'да Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилди.

Бу эса компаниянинг маҳаллий бозорга қатъий кириш ниятида эканини англатади.

Аввалроқ Telegram Қозоғистонда бош офис очиш режасини маълум қилган эди. Ўзбекистонда офис очилишига доир расмий маълумот ҳали эълон қилинмади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 07:00


🪐🌍Агар Сатурн ўз ичига Ерни сиғдира олганида, унда унга 700 дона Ер сайёраси сиғар эди!

Таққослаш учун: Сатурннинг радиуси тахминан тўққиз Ер радиуси, массаси эса 95 Ер массасига тенгдир.

Эслатиб ўтамиз, Сатурн Қуёш тизимида Юпитердан сўнг иккинчи энг йирик сайёра саналади.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 06:33


Ливандаги нашрлар Яҳё Синвар ҳалок бўлгач, Холид Машал Ҳамас сиёсий бюроси раҳбарлигига қайтганини эълон қилди

Ливандаги LBCI телеканали манбасига кўра, ҳаракат раҳбари вазифасини бажарувчи ролида Машал Исроил билан музокаралардаги муҳим томонлар билан алоқаларга масъул бўлади.

Суҳбатдошга кўра, Ҳамас раҳбарияти аллақачон музокаралардаги воситачилар бўлмиш Туркия, Қатар ҳамда Мисрни Яҳё Синварнинг ўлимидан хабардор қилган. Шу билан бирга, Ҳамасдагилар унинг ўлими туфайли асирларни алмашиш ва Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралар "янада муроккаблашиши ва чалкашиши"ни қайд этишган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 06:23


🚒Германияда янги қурилган ўт ўчириш станцияси ёнғин сигнализацияси йўқлиги сабабли ёниб кетди,Hessenschau

Раҳбарият бино барча замонавий хавфсизлик стандартларига жавоб беришига ишонч билдирганига қарамай, амалда бинода на ёнғиндан хабар берувчи сигнализация, на автоматик ўчириш тизими мавжуд бўлмаган.

Ёнғиндан кўрилган зарарнинг миқдори 20 миллион евро бўлганлиги айтилган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 05:03


🪙Bitcoin ҳажми жиҳатидан дунёдаги олтинчи йирик пул активидир.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 04:40


Видеодаги ушбу ҳолатга ном беринг!

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

18 Oct, 04:27


Теҳронда ишлаётган болаларнинг 85 фоизи афғон муҳожирлари

Эрон Адлия вазирлигининг Болалар ҳуқуқлари конвенциясининг Миллий маълумот органи котиби Али Казимийнинг айтишича, Теҳронда ишлаётган болаларнинг 85 фоизи афғон муҳожирларидир.

Саводсизлик ва молиявий муаммолар бу болаларни оғир меҳнат билан шуғулланишга мажбур қилган.

🔍Instagram | Telegram | Facebook

Qisqa Xabarlar 24

17 Oct, 05:50


🇰🇷🇰🇵 КХДР Жанубий Корея билан бирлашишни расман рад этди

Шимолий Корея мамлакатнинг янги конституциясида Жанубий Корея расман “душман давлат” сифатида белгиланишини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 17 октябрь куни Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, яқинда КХДРни Жанубий Корея билан боғлаб турган автомобил ва темир йўлларнинг шимолий қисмлари вайрон қилингани Жанубий Кореяни “душман давлат сифатида аниқ белгилаб берувчи КХДР конституцияси талабларига мувофиқ кўрилган муқаррар ва қонуний чора” бўлган. Шундай қилиб, Шимолий Корея Сеул билан бирлашиш ғоясидан расман воз кечди.

🔍Instagram | Telegram | Facebook