ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ. @psixologiyaruhiyatqalb Channel on Telegram

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

@psixologiyaruhiyatqalb


Психология 🧠

Мотивация 💥

Шахсий ривожланиш 🔝

Методикалар🔥

Бола тарбияси 👨‍👩‍👧

Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари👥

Расмий канал

@psixologik_kitoblarr

https://t.me/+jRdve05r0CI1ODJi

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ (Uzbek)

🧠 Психология, 💥 мотивация, 🔝 шахсий ривожланиш, 🔥 методикалар, 👨‍👩‍👧 бола тарбияси, 👥 оилада эр ва хотин муносабатлари - бу ангидан каналимизнинг ички мазмуни. Психология фанининг маънавий ва маданий жиҳатлари ҳақида маълумотлар, фойдали советлар ва маълумотларга ега бўлиб, ўзингизга илм олиш учун муҳим марказ бўлиб туради. nnПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ бизнинг расмий каналимизда @psixologik_kitoblarr манзили ҳам энг зўриқ тўлиқлик билан кўриб чиқишингиз мумкин. Ушбу каналда психология фанидаги китоблар ва мақолалар билан танишишингиз ва фойдаланишингиз мумкин. Ўзингизни ривожлантириш, оилада муносабатларни кучайтириш ва ёшларни тарбиялаш ҳақида жуда кўп маълумотларга эгасиз. nnБизнинг каналимизда сизга заминларда туғилган фуқаролик оила тарбияси, сирли ёшлар билан боғлиқ масалалар, оилавий муносабатлар ва уларни таълим бериш ҳақида маълумотлар келтирилади. Ҳар бир одам суҳбатда барчамизни олдинга суҳбатларда ютамиз. nnБизга қўшилинг ва психология фанидан кўпроқ маълумот олинг!

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

17 Nov, 13:59


Мўминни хафа қилиш, уялтириш, яъни иззаи мўмин ҳаром

Мўминнинг қалби Байтуллоҳ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Чунки, банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг Руҳи вақтинчалик, омонат макон тутган. Аллоҳ таолонинг мулкини вайрон қилган муфлиснинг, албатта, жазо олиши аниқ! Инсонларнинг ёмони ўзи каби инсоннинг қалбини вайрон қиладиганидир. Демак, азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсоннинг қалби Аллоҳ таолонинг мулки бўлса-ю, сиз унга тажовуз қилсангиз, албатта, жазо оласиз! Биродарининг ибодатида хато кўрганда, ёки бирор мункар иш қилганини сезганда, агар шунда ҳам У сизни тинглашга рози бўлсагина, якка ўзига малолсиз қилиб тушунтириб қўйиш исломдаги мўмин кишининг одобидир. «Шариат ва ақл нуқтаи назаридан ёмон кўрилган нарсаларни очиқ айтиш ҳамда шундай сўзларни кучаниб ва тиришиб сўзлаш мусулмонликдан эмас, одамларнинг мусулмонликда гўзаллари хулқи гўзалларидир». "Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: «(Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир». Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва Қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз», дедилар. Имом Термизий ривояти. Ривоят қилишларича, бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан хурсанд бўлиб: «Эй Ойша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра!» - дебдилар. Зийрак аёл бу борада отаси билан маслаҳатлашибди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизига: «Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга Меърожга чиққанларида айтган сирларидан бирини сўра!» - деб маслаҳат берибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида Аллоҳ таоло унга: «Қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта, жаннатий бўлади!» - деганларини айтдилар. Абу Бакр р.а. бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлиш ўрнига қаттиқ йиғладилар ва: «Бу: «Мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг қадрли мулкидир, ким унга озор етказса - дўзахий бўлади!» - дегани бўлади, деб йиғлаганларининг сабабини Ойша р.а. онамизга тушунтирдилар. Ана энди ўзингиз бундан хулоса қилаверинг! Кунига қанчадан-қанча инсоннинг қалбига билиб-билмасдан озор берамиз! Шу сабабли тилингизга эгалик қилинг!

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@mehrob_uz

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

27 Oct, 12:31


Ноҳақ танқидга қандай муносабатда бўласан?

Тубан, беақл кимсалар Холиқу Розиқ бўлган жалла алони, бирон шериги бўлмаган Ёлғиз Оллоҳни ҳақорат қилдилар-у, энди мен, сен, биз хатокорлар, гуноҳкор бандалар улардан нимани кутяпмиз ўзи? Сен ўз ҳаётингда модомики хайру-саховат, бунёдкорлик, фидокорлик билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шак-шубҳасиз аччиқ бўҳтон – ёмонлашларга, ҳеч тинчимайдиган тишли-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан. Улар токи сен «Ерга (кириб кетадиган) бирон тешик ёки осмонга (чиқиб кетадиган) бирон нарвон истаб – топиб», қочиб кетмагунинггача сенга тинчлик беришмайди, аммо сен ўшалар орасида яшар экансан, сенга ёмонлик қилишларига, кўзингдан қонли ёшлар оқизишларига, ётоғингда ҳам тинч қўймасликларига кўз тутавергин. Ерда ўтирган одам йиқилмайди, одамлар ўлик итга тегмайдилар, лекин улар ғазабланурлар, чунки сен улардан ё илм, ё адаб, ёки мол-давлат борасида юқорисан, демак сен уларнинг наздида то бу хислатларингдан, Оллоҳнинг сенга берган неъматларидан, мақтовга лойиқ сифатларингдан ажраб, улар каби аҳмоқ, бахтсиз, тугаган мирқуруқлар, беақл-бефаҳмлар қаторига тушиб қолмагунинггача кечириб бўлмас гуноҳкорсан гўё. Улар аниқ шуни хоҳлайдилар. Бас сен уларнинг сўз ва танқидларига, буҳтон ва хақоратларига Уҳуд – тоғининг саботи каби - саботли бўлгин; ўзининг мавжудлигини, боқий қудратини исботлаш учун ҳар қандай дўл-довул остида қолса ҳам мардона турадиган ҳайбатли харсанг тош каби бўлиб олгин. Агар сен уларнинг гапига қулоқ тутсанг, ундан таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг ҳаётинг, умрингни кир-бахтсиз қилишдек жирканч орзуларини рўёбга чиқарган бўласан, балки сен уларни чиройли тарзда кечиргин, улардан юз ўгир, уларнинг макр-ҳийлаларига сиқилмагин, чунки уларнинг тубан танқидлари сенинг таржимайи ҳолингда ҳурматга лойиқ саҳифа бўлиб қолади. Сен уларнинг оғизларини ёпишликка, тилларини боғлашликка қодир эмассан, лекин сен уларнинг аҳмоқлигига бепарво бўлишлик, уларнинг сўзларини тингламасликка қодирсан: «Бу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!", деб айтинг!». (Оли Имрон сураси, 119-оят) Сен ўз фазилатларингни яна ҳам оширишлигинг, янада ўзингни тўғри тутишлигинг билан уларнинг оғизларига қалампир уруғини солиб қўйган бўласан. Демак сен агар барчага бирдек манзур, маҳбуб бўлишликни, айбсиз кўринишни истасанг, узун ва ушалмас орзуни умид қилибсан.

"Маҳзун бўлма" китобидан.
@mehrob_uz

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

26 Oct, 00:20


​​#Ҳаёт_дарси

Кўп сиқиладиган ва доимий стрессда юрадиган одамларнинг нуқсони:
- Улар ўзларини ёмон кўрадиган одамларга кўп эътибор қиладилар.
Фикр мулоҳазалар керакмас одамларга қаратилган.
Мия нафрат билан лиқ тўлган!

Сиз, сизни яхши кўрадиганларга эътибор қаратинг.
Умрингизни стресс билан ўтказманг.
Барибир ўлиб кетасиз ва сизни қийналганингизда бирон фойда йўқ.

Ўзингизни қурбон образида сақламанг.
Одамлардан раҳм қилишларини кутиб яшашни бас қилинг.

Мотивацион фильмлар кўринг.
Ўзингизни ўзгартиринг.
Билинг:
Бу хаётда сиз хеч кимга керакмассиз!
Ва сизга хеч ким раҳм қилмайди.
Умуман бошқалар учун сиз ҳеч кимсиз!

Лекин, одамларга фойдали бўлишни бошласангиз, кўпроқ табассум қилсангиз, заифларга кўмаклашсангиз, ҳаётингиз ижобийлашади.
Ҳатто ейишга таомингиз бўлмаса ҳам.
Билинг, муаммолар тўхтамаслигини сабаби, сизни руҳан синдириб, тўшакка касал қилиб ётқазиб, кейин ўлдириш.
Сизга керакми шу?

Унда сиқилаверишни бас қилинг.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзасига хурсанд бўлинг.
Ҳожатхонага бориб ўзингиз бавл қиляпсизми?
Сиз бахтсизман дейишга хаққингиз йўқ.
Ёлғизмисиз, пулингиз йўқми?
Таваккал турмушга чиқинг.
Ёки ўйланинг.
Барибир йўқотадиган хеч нарсангиз йўқ.
Севинг, севилинг, одамларни гапига тупуриб қўйинг.
Бахтингиз топилгунича 10 марта турмушга чиқсангиз хам, сиз хақсиз.
10 марта уйлансангиз хам.
Мухими, ўзингизга далда бўладиган, табассумлик, позитив ярмингизни топинг.

Тупуринг одамларга.
Аксари одамлар гиена каби, ғийбат қилади, мухокама қилади.
Уларга парво қилманг.
Сиз арслон бўлинг, сиртлон эмас.

Бугундан бошлаб ўзгарасизми?
Билинг, муаммолар ўлганингиздан кейин тўхтайди.
- Унгача нима қилайлик?
- Муаммо келганида сиқилмасдан:
- Ана, яна келишди денг ва имконингиз доирасида ечимини қилинг. Қилолмасангиз:
- Дамингни ол. Мени кучим етмади денг.
Бўлди.
Қадарда бори бўлади.
Керак бўлса қамаласиз, керак бўлса ажрашасиз, керак бўлса тўшакда ётасиз михланиб.

Сиқилиш, касал бўлиш шартмас.

Асосан қанақа муаммолар:
1. Катта қарз
2. Фарзандингиз турмушдан қайтиб келиши
3. Рўзғорга етказа олмаслигингиз
4. Шахсий ҳаётингизда иқтисодий эркин бўла олмаятганингиз
5. Оғир касаллик
6. Ҳеч кимга керак эмаслигингиз

Нега мўмин жаннатга кириши хабаридан қувонади?
Чунки бу дунё ташвишлари уни ўта қийнаб қўяди ва ўлишини сезиши билан:
- Ана, ваъда берилган кун келди. Энди мен ўляпман.
Энди муаммолардан қутулдим.
Алҳамдулиллах Роббимга ширк келтирмадим.
Намозим ўзим билан деб қувонади.

Табассум билан яшанг.
Пайғамбарларга келган синовларнинг 100/1% ҳам сизга берилмади.

Гап кўп.
Муҳими муаммо васвасасида касал ортириб олмаслик!

Муаммога кучингиз етмадими?
- Мени кучим етмади, мендан нима истайсан эй ҳаёт денг

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

20 Oct, 17:05


ХОҲЛАГАНИНГНИ ҚИЛ...

Хоҳлаганингни қил, лекин билиб қўй: нима қилган бўлсанг, бир кун келиб, ўзингга қайтади.

Зулм қилсанг, бир кун келиб сенга ҳам зулм қилинади.

Озор берсанг, бир кун келиб сенга ҳам озор берилади.

Ҳаққинг бўлмаган нарсани олсанг, бир кун келиб сенинг ҳаққинг тортиб олинади.

Эртага сенга нисбатан нима иш қилинишини хоҳласанг, ҳозироқ шуни қил.

Билиб қўй, жазо гуноҳнинг ўз жинсидан бўлади (қайси гуноҳни қилган бўлсанг, ўзингга ҳам худди шу гуноҳ қайтади).
Қилмишингга яраша жазо оласан!

Манба: "Ҳикматлар" китоби.
t.me/mehrob_uz

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

06 Oct, 03:10


#Musiqa_zavqi😍

AYOL❤️

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

21 Sep, 17:40


Сартарош соч олаётиб мижозига:

- Дўстим, биласизми мен Худога ишонмайман!
Мижоз:
- Нега энди ундай деяпсиз?
- Тўғрисиямде, атрофга қаранг, қанчадан қанча қийналган, муаммолар ичида қолган инсонлар юрибти қийналиб. Худо бор бўлса нега булар бахтли эмас?
- Хмм биласизми мен хам сартарошлар борлигига ишонмайман.
- Хе қизиқ экансизу, мана биз бормизку!
- Нега унда кўчада соч-соқоли олинмаган, ўсиб кетган одамлар кўп?
- Ахир улар бизни олдимизга келмайдида, шунинг учун соч-соқоли ўсган холда юраверади…

- Балким биз хам Аллохни олдига бормаётгандурмиз?
Гап соч соқол хақида эмасди!

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

21 Sep, 17:40


Ҳаётдаги энг қийин нарсалар нималар👇

-- Бир инсонга қаттиқ боғланиб қолсанг - да, у тўсатдан йўқ бўлиб қолса...

-- Сени тушунадиган, сени ҳис қиладиган бирор суянч тополмасанг...

-- Бир инсонни қаттиқ яхши кўрсанг - у, унинг дийдорини кўришни ҳеч ҳам имкони бўлмаса...

-- Ҳозир тирик турган инсон, кўз ўнгингда вафот этса...

-- Бир шахсни севсанг - да, унинг ҳаётида сенга зарра қадар ўрин бўлмаса...

-- Биров сени алдаса, яна унинг ёлғон гапираётганини билсанг - да, яхши кўрганинг учун сукут сақласанг...

-- Кўзларинг ёшга тўлиб, қуйилай - қуйилай деб турса - ю сен табассум қилсанг...

-- Сен умуман истамаган нарсага ҳаёт сени мажбурласа - шулар энг қийин нарсалар дедилар...

-- Келинг кеч бӯлмасдан бир биримизни қадримизга етайлик...

Каналга уланиш 👇👇

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

21 Sep, 17:40


Чойни шакарсиз ичсангиз ҳам Шукурсиз ичманг.

✔️Шукур-Хаётнинг Шакаридир✔️

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

14 Sep, 17:17


қолингиздан келмайдиган нарсага, тилингиз ваъда бермасин

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

14 Sep, 17:15


куз хам келди, лекин сен келмадинг💔💔❤️‍🩹❤️‍🩹

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

14 Sep, 09:05


Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради,
Қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради.
Ким нимани изласа шуни топади.

Дунёдаги барча нарсалар қалбни атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади ЯХШИЛИК ва ЁМОНЛИК.
Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади.

Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: ҚАЛБИНИ ПОКЛАГАН НАЖОТ ТОПАДИ!
Қалбингизни хафагарчиликлардан, кечираолмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг.

Кимлигимизни билган бизни билади, билмагани эса худди ўзидек билади.

Жалолиддин Румий

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

12 Sep, 17:09


​Хаётингиздан завкланиб яшаш учун нима халакит килаяпти сизга? Ота-онангиз, эрингиз, болангиз, кайнона ёки одамлар? Ким? Агар жавобингиз кимгадир боглик булса, билингки бахоначисиз! Шунчаки бахоначи!

Аслида хаётдан тулик завкланиб яшашга сизга битта одам халакит килаяпти, у хам булса узингиз! Ички конун коидаларингиз, миянгизда утириб колган эски фикрлар, ялковлигингиз еки куркувингизни тан олмаслик учун масъулиятни бошкаларга юклаб куйишингиз…

Одамга хаётдан мазза килишига куп нарса керак эмас, бир пачка буёкни олиб чизсангиз хам завкланасиз, умрингизда тикмаган булсангиз ютубдан оддий юбканинг тикилишини куриб эски матода буни синаб курсангиз хам кувонасиз, хеч качон музкаймокли торт пиширмаган булсангиз ва биринчи марта харакат килиб курсангиз хам мазза киласиз… мухими натижа эмас, мухими сиз буни килиб курдингиз! Сиз куркув ва узингизга булган ишончсизликни енгдингиз!

Хаётдан мазза килишга одамга бахоналар халакит килади, качонки ички «жабрдийда»нинг овозини учириш вакти келганини тушунсангиз, шунда голибсиз. Жабрдийдалик сабаб сиз узингизни бечорадек курсатасиз. Бировга хасрат килиб нолишингизнинг асл максади бу сизни эркалашлари, сизга ачинишларини истаётганингиз, лекин бу билан янада ожиз ва кучсиз булаётганингизни тушунаяпсизми? Вазиятни узгартириш вакти келганини хис килиб, хаммаси уз кулингизда эканини тушунган кунингиздан бошлаб, хаётингиз хам узгаради. Сизни эрингиз ёки онангиз келиб бахтли килишга мажбур эмаслигини англанг, узингизни кулга олинг ва хамма ютукка эришаётган кизлардан кам жойингиз йуклигини тушуниб олдинга кадам ташлашни бошланг .

Зерикарли хаётни факат ва факат узимиз яратамиз! Уз карашларимиз ва принципларимиз асосида, бировни айблаш ортидан бугунги бечорага айланганимизни тушуниб, узимизни кулга олиш учун бизга хеч ким халакит килмайди, деган хакикатга тик карашни урганишимиз керак .

Дунё сизга очик, сиз хам унга очилинг! Кадам ташланг .

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

13 Jul, 16:09


Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...

• • •

Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...

• • •

Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...

• • •

Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...

• • •

Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

13 Jul, 16:08


Беморлар учун психологдан тавсиялар!

Ҳаётингиздаги ҳар бир мураккаб вазиятга бу вақтинчалик деб қаранг. Тушкунлик сизни ўз домига тортишига йўл қўйманг. Ана шунда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишингиз осон бўлади.

Хасталик безовта қилаётган маҳал умидсизликка берилманг. Токи юрагингиз уриб турган экан, демак, яшашга, яшаганда ҳам чиройли яшашга умид бор! Шу ҳақиқатни унутманг! Хунук ўйлар бостириб келса, дарров ўзингизни чалғитинг-да, ўрнини ижобий фикру хаёллар билан тўлдиринг.

Имкон қадар кўпроқ ҳаракатда бўлишга интилинг. Спорт билан шуғулланолмаган тақдирингизда ҳам пиёда кўпроқ юринг. Организмда қон айланиши яхшиланса, кайфият кўтарилади, демак, соғлиқ тез тикланади.

Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб, чуқур-чуқур нафас олинг. Вужудингиз кислородга тўйинса, анча енгил тортасиз.

Китоб ўқинг. Иложи бўлса, психологияга оид оптимистик руҳдаги асарларни мутолаа қилсангиз, иродангиз янада мустаҳкамланади.

Дуога қўл очинг, Яратгандан астойдил мадад сўранг. Бу ҳам ўзига хос медитация, яъни келажакка ишонч ҳиссини уйғотувчи синалган усул.

Ёмонликни унутинг, яхшиликни эса ҳеч қачон унутманг!

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

23 Jun, 11:33


#сиз кутган мавзу
ЎЗИГА БЎЛГАН БАҲОНИНГ ШАХСИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ

💑 Кўпчилик йигитлар, қизлар ҳаётда ўз жуфтларини топишга қийналишади. Ёки топган жуфтлари кўнглидагидек бўлмайди, ёки тополмайди. Бундай бўлишига эса сабаблар жуда кўп…

Ўша сабаблардан бири – йигит ёки қизнинг, ўзига бўлган баҳосини пастлигидир.

🤔 Бу қандай вужудга келади?

Улар ёшлигидан ота онасидан кам мақтов эшитишган бўлади. Уларни кўпроқ камситишган ёки ўзилигини англатишмагандир.

Масалан,
- “Сен чиройли қиз (йигит) эмассан, хунуксан. Бу туришда ким хам бўлардинг. Сени ким хам келин қиларди ёки ким сенга қизини берарди”.

😔 Бу каби гаплар инсонни ўзига бўлган баҳосини пасайтираверади ва натижада улар ҳаётда ўз ўрнини топишга жуда ҳам қийналишади ёки танлаган жуфти кўнглидагидек бўлиб чикмайди.

💔 Энг ёмони, улар ўзиданда пастроқ ёки ўзига умуман мос келмайдиган ноидеал жуфтларни танлашади.

☢️ Сабаби уларнинг онг остида “Мен шундай қизга (йигитга) мосман, бундан ортиги менга карамайди” деган ички ишонтиришлар  ўрнашиб қолганлигидадир. Ва шу тарзда турмуш қуриб ҳаёт кечиришни бошлашади.

⚠️ Кейинчалик эса, мен идеалимдаги қизга уйланмадим, ёки турмушга чиқмаганман деб юришади.

👫 Аслида бунинг ҳаммасини негизи бизнинг БОЛАЛИГИМИЗГА бориб тақалади. Болалигимиздаги бизга нисбатан бўлган муносабатлар - ҳозирги ҳаётимизда ўз натижасини кўрсатади.
 
☝️ Шундай экан, фарзанд тарбиясида ўз қарашларингизни ўзгартиринг.

👯‍♀️ Фарзандларингизга
“Сен чиройли қизсан, ёки сен жуда ҳам кўркам йигитсан” деб тез-тез мақтаб туринг.

👑 Уларни ўзларига бўлган ишончини оширинг.

👼 “Ҳамма нарсага қодирсан, ақллисан” деган мақтовлар билан сийлаб турсангиз, эркалатиб турсангиз, ўзига бўлган баҳосини оширсангиз, ўшанда фарзандингиз  улғайиб ўз жуфтини танлашда қийналмайди.💥💥

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

30 May, 11:25


Одамларни кечиришни ўрганамизми?

Ҳаётимиз давомида турли келишмовчиликлар сабабли кимлардандир хафа бўлиб, уни кечиролмасдан юрамиз. Албатта, сизни жуда қаттиқ камситган ёки шахсиятингизга теккан инсонларни кечиришга сизни ҳеч ким мажбур қила олмайди. Лекин бир нарсани унутманг - кимнидир кечирмасдан юрсангиз, демак, ўша воқеани ҳали ҳам "кўтариб" юрган бўласиз. Келинг, бугундан, ҳаётингиздаги негативларни "ахлат қутиси"га ташлаймиз. Бунинг учун бир нечта ишлайдиган методларни келтириб ўтамиз.

1. Аввало, ўзингизда салбий ҳиссиётларни сақлаб юриш ҳаётингизга жуда катта зарар етказишини тушуниб етишингиз даркор. Албатта, бу сиз кечира олмаётган инсон билан тезда учрашишингиз ва у билан орани очиқ қилиб олишингиз керак дегани эмас. Шунчаки, у одамга нисбатан нафратингизни йиғиштириб, ҳаётингизни давом эттиришни ўрганинг. Уни умуман бу дунёда йўқ деб тасаввур қилинг, у ҳақида сизга гап етказиб турадиган одамлардан (шунақа ғаламислар ҳам бора ҳаммамизда) йироқлашинг, ҳар доимги гапини бошласа, жеркиб ташланг. Ижтимоий тармоқларда уни кузатманг. Шунда ҳаммаси жойига тушади. 

2. Агар хафагарчилигингиз илдизи жуда чуқур бўлса, битта ажойиб ишни бажаришни ўргатаман. (Фақат бу ишни қилганингизни ҳеч ким кўрмаслиги керак - ёлғиз ҳолда бажаринг). Исталган буюмни олинг (юмшоқ ўйинчоқ, ёстиқ, қоғоз), уни ўша сизни хафа қилган инсон деб тасаввур қилиб, уни хумордан чиққунча калтакланг, йиртинг, кесинг, унитазга ташланг, хўрланг, хуллас, истаганингизни қилинг. Ғазабингизни тўлиқ ифода этинг, шунда анча енгил бўласиз ва нафратингиз сал бўлса ҳам сусаяди.


3. Сизни хафа қилган инсондан қандай "қасос олиш"ни истайсиз? Диққатингизни жамлаб олинг. Кўзларингизни юминг ва қандай қилиб қасос олишингизни ва "душманингизни" жазолашингизни тасаввур қилинг. Тасаввурингизда жазонинг ҳар бир тафсилотини чизиб олинг. Уни шунчалик "қийнанг"ки,  ялиниб, кечиришиингиз учун ҳамма ишни бажаришга тайёр бўлсин. Бундай техникадан кейин анча енгиллайсиз ва уни руҳий жиҳатдан кечирасиз.

Бу ҳаётда негатив йиғиб яшаманг. Ҳаммани кечиринг ва енгилроқ яшанг. Барибир, кимнидир кечирмаслигингизнингнинг ўша инсонга заррача таъсири бўлмайди, аксинча, ўзингизга зарар етказади.

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

26 May, 08:54


​​Ўзлигингизни ўрганинг!

Бизга азоб берган инсонлар, xудди биз каби азобланган инсонлардир.

Ўтмиш ўтиб кетди. Бу – факт, ва энди хеч нарса қилиб бўлмайди. Фақат ўтмиш ҳақидаги ўйларимизни ўзгартира оламиз. Ахир ўшанда сизни хафа қилган инсонни деб, шу кунгача ўзингизни жазолашингиз тўғрими?

Касал бўлиб қолганингизда, юрагингиздан кечиришилиши керак бўлган инсонни қидиринг.

Ўзимиз ҳақимиздаги фикримиз биз учун xақиқатга айланади. Чунки ҳар бир ўйимиз келажагимизни яратади.

Ўзингизни маъқуллаб, борлигингизча қабул қилишингиз ҳаётингиздаги ижобий ўзгаришлар калитидир.

Ўзни севиш – борлиғингизни ва борлигингизни ҳар куни байрам қилиб, Яратганга ҳаёт туҳфа қилгани учун миннатдорчилик билдиришдир.

Нимаики берсангиз, қайтиб оласиз.

Кимнидир ўзгартириш учун аввал ўзингиз ўзгаринг. Фикрларингиз йўналишини ўзгартиринг.

Ҳаётимизда осонликча эришганларимиз – дарс эмас. Бу биз билган нарсалардир.

Танамиз доим биз билан гаплашади. Уни эшитишга вақт топганимизда эди, танамизнинг ҳар бир ҳужайраси ҳар бир сўзимиз ва ҳар бир фикримиздан таъсирланарди.

Сизни баxтсиз қиладиган хаёллардан қочинг. Ўзингизга ёққан ишни қилинг, кўришганда кўнглингиз ёришадиган инсонлар билан учрашинг.

Ажойиб нарсаларга эга бўлишни истасангиз, биринчи навбатда уларга эриша олишингизга ишонинг.

Севги кутилмаганда келади. Ўзингизга мос инсонни жон жаҳдингиз билан қидириш эса руҳий азобларга дучор этади.

Фарзандларимизга бера оладиган энг яxши нарсамиз — уларни ўзларини севишга ўргатишимиз.

Айбдорлик ҳисси кераксиз ҳис. У ҳеч қачон ҳеч кимга ёрдам бермайди, вазиятни ўзгартириш кучига ҳам эга эмас. Шундай экан, ўзингизни бу ҳисдан озод қилинг.



👇👇👇👇
https://t.me/+jRdve05r0CI1ODJi
https://t.me/Psixologiyaruhiyatqalb

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

26 May, 08:51


Биргина табассум: меҳр ва одамийлик калитидир;

Биргина табассум: зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир;

Биргина табассум: уйда бахт, ишда муваффақиятдир;

Биргина табассум: берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар;

Биргина табассум: ҳориган инсонга ҳордиқ берар;

Биргина табассум: умидсизга қувонч ва ҳаёт бахш этар;

Биргина табассум: сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди;

Биргина табассум: муҳаббат кўпригини мустаҳкамлайди;

Биргина табассум: баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади;

Биргина табассум: садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар;

Биргина табассум: табассумга муҳтож одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг!

Биргина табассум: табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг!

Бизни кузатишда давом этинг дустларга хам улашинг

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

20 May, 20:13


Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг. Жисман йиқилсангиз сизни туриб кетмоғингизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо руҳан йиқилсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар. Ўзингизни асло руҳан синдирманг! Нима бўлса ҳам бошингизни мағрур кўтаринг, ўта кучли сабр эгасига айланинг, тишни тишга қўя билинг. Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг.
Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг.
Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг. Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг. Сиз жуда кучли инсонсиз!

ПСИХОЛОГИЯ | PSIXOLOGIYA РАСМИЙ КАНАЛ.

11 May, 17:28


☝️Ғазаб организмга қандай таъсир қилади?

🔸Аччиқланиш бизни нафақат атрофдаги одамларга ўдағайлашга мажбур қилади, балки бизнинг ички, жисмоний ҳолатимизда ҳам ўз аксини топади. Салбий ҳиссиётлар жўш урганда қайси аъзолар азият чекади?🔸

🔵Мия

Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.

🔵Юрак

Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.

🔵Тери

Юзнинг  жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.

🔵Ўпка

Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассислар фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.

🔴Хулоса – ҳар қандай, ҳатто энг қалтис вазиятларда ҳам ақл билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг ва жаҳлнинг шахсий ҳаётингизга ва соғлиғингизга зиён етказишига йўл қўйманг.