Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati @paxtaobod_press Channel on Telegram

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

@paxtaobod_press

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali

Facebook: fb.com/paxtaobodpress
Telegram: t.me/paxtaobod_press
Twitter: twitter.com/paxtaobodpress
Instagram: instagram.com/paxtaobod_press
Youtube: youtube.com/channel/UCbPpkEqek_5qDQtC6TyH3sw

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati (Uzbek)

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanal rasmiy hisoblanadi va Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati tomonidan boshlangan yangiliklardan birinchi bo'lib o'z ichiga oladi. Agar siz Paxtaobod tumani bilan bog'liq eng so'nggi va eng muhim yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, bu kanal siz uchun ideal tanlov bo'ladi. Kanalimizda Facebook, Telegram, Twitter, Instagram va Youtube sahifalarimizga parvoz qilish uchun havolalar mavjud. Sizning ma'lumotlar va yangiliklar bilan xabardor bo'lishingiz uchun kanalimizga obuna bo'ling va eng so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

21 Feb, 17:03

МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР- ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ГУЛТОЖИ

Маълум-ки,миллийлик,хусусан,миллий либосларга эътибор айни куннинг бош мавзуларидан бирига айланди.

Эскиқургон маҳалласида жойлашган 18-,ҳамда Еқубов массивида жойлашган 16 - умумтаълим мактабларида ва Санграбод маҳалласида жойлашган КВПда иш ва ўқиш жараёнларида ишчи-хизматчилар ва ўқувчилар миллий либосларда намоён бўлдилар.

Кузни қувонтирувчи миллий либослар кун давомида барчага миллий рух ва кўтаринки кайфият инъом этди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

21 Feb, 15:58

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
_______________________

Бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган Сойбўйи ва Чорсу маҳаллалари уюшмаган ишсиз ёшлар ва пробация рўйхатида турувчи фуқаролар билан туман ҳокимининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ёшларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиш асносида уларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

21 Feb, 15:58

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

21 Feb, 15:58

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Пахтаобод тумани прокурори Н.Маматазизов томонидан 2-сектор ҳудудидаги "Бўстонобод" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда 25 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб турли мавзуларда мурожаатлар келиб тушди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан соғлиқни сақлаш, муддатли ҳарбий хизматга юбориш, замонавий касбга ўқитиш курслари ва бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш каби бир қанча масалалар кўтарилди.

Туман прокуратураси томонидан ёшлар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

17 Feb, 15:49

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ал-Кувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Во дворце «Аль-Баян» в городе Эль-Кувейте Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Эмир Государства Кувейт Шейх Мишааль ас-Сабах провели встречу в узком составе и переговоры с участием членов официальных делегаций.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

17 Feb, 15:49

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

По итогам переговоров Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Эмир Государства Кувейт Шейх Мишааль ас-Сабах приняли Совместное заявление о развитии узбекско-кувейтских отношений всеобъемлющего партнерства. Подписан ряд межправительственных и межведомственных документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

17 Feb, 15:49

Ал-Кувайт шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг музокаралари бўлиб ўтди

В Эль-Кувейте состоялись переговоры Президента Шавката Мирзиёева и Эмира Шейха Мишааля ас-Сабаха

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

17 Feb, 15:49

Ўзбекистон ва Кувайт етакчиларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Вслед за переговорами лидеров Узбекистана и Кувейта состоялось подписание двусторонних документов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

17 Feb, 15:49

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Бош вазири вазифасини бажарувчи, ички ишлар вазири Шайх Фаҳд ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе с исполняющим обязанности Премьер-министра, министром внутренних дел Государства Кувейт Шейхом Фахдом ас-Сабахом.

#Mirziyoyev #tashrif #Kuvayt #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

17 Feb, 15:49

Президентимиз Кувайт Ҳукумати раҳбари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент принял делегацию во главе с руководителем Правительства Кувейта

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:34

Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади.

Бу давлат ва жамият зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди.

Бу борада ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими яратилди. Биргина “Ёшлар дафтари” орқали ўтган йили 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.

Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Шу билан бирга, Шўрчи, Бувайда, Фурқат, Касби, Фориш туманларида ишсиз ёшлар кўплиги у ердаги раҳбарларнинг масъулиятсизлигидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:23

Ёшлар орасида миллий кийимга қизиқиш ортаяпти! 🇺🇿
Ҳозирги кунда миллий либосларга қизиқиш кучайиб, уларни замонавий кўринишда кийиш урфга айланмоқда.

Миллий либосларимизни ардоқлайлик ва уларни кенг тарғиб қилайлик!

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:21

Миллий либос – ҳар бир байрамнинг безаги!🇺🇿
Тўйлар, миллий байрамлар ва тантаналарда миллий либос кийиш – анъаналаримизга садоқатдир.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:20

Миллий кийимни кийиш – миллий қадриятларга ҳурмат!🇺🇿
Бу нафақат гўзаллик, балки тарихимиз ва меросимизга эҳтиром белгисидир.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:19

Миллий либосдаги рамзлар маъносини биласизми? 🇺🇿
Ҳар бир нақш, ҳар бир ранг ва безакларда аждодларимизнинг чуқур маънолари мужассам.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:18

Анъанавий ҳунармандчилик – миллий либос безаги! 🇺🇿
Гиламдўзлик, заргарлик ва каштадўзлик санъатлари миллий кийимларимизни янада чиройли ва бетакрор қилади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:17

Миллий либос – ҳар бир миллатнинг юзи! 🇺🇿
Ҳар бир халқнинг миллий либоси уларнинг ўзига хослиги ва қадриятларини ифодалайди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:16

Замонавийлик ва миллийлик уйғунлиги! 🇺🇿
Бугунги кунда миллий либослар замонавий трендлар билан уйғунлашиб, мода оламида алоҳида ўрин эгалламоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:14

Миллий либос – миллий ифтихор! 🇺🇿
Миллий кийимларимиз аждодларимизнинг маданияти, анъаналари ва ҳаёт тарзи акс этган бебаҳо бойликдир. Уларни кийиб юриш – миллий ифтихор рамзи!

#миллий_либослар_миллий_қадриятлар_безаги

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 09:12

Ҳар бир либос – тарихдан сўзлайди!
Миллий либосларимиз орқали аждодларимизнинг урф-одатларини, эстетикасини ва зеҳниятларини ҳис қилиш мумкин.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 08:57

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 08:57

Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Вскоре в резиденции Куксарой начнется диалог Президента Шавката Мирзиёева с молодежью нашей страны. На встрече будут обсуждены меры по дальнейшему повышению эффективности работы с молодежью, созданию для нее еще более широких возможностей, а также будут рассмотрены предложения активной молодежи.

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 05:53

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистонда тўй тадбирларини ташкил этишни баҳолашга бағишланган тадқиқот олиб борилмоқда.

📊Мазкур тадқиқотнинг вазифаларидан бири аҳолининг тўйлардаги меҳмонлар сонига бўлган муносабатини аниқлаш орқали ташкилотчиларга тадбирларни яхшироқ режалаштиришга ёрдам бериш.

💐 Аҳолининг бу борадаги фикрлари ва кутилмалари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш тўйларни ташкил этишдаги ҳозирги трендларни аниқлашга ёрдам беради.

⏱️ Сўров 5 дақиқа вақтингизни олади.

‼️ Мазкур сўровномада иштирокингизни қадрлаймиз ва олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.

▶️ Сўровни ўтказиш учун ҳавола

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 03:59

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ҲАҚИДА АЖОЙИБ ФАКТЛАР
___________________________

Бугун таваллуд куни ҳисобланган Андижон фарзанди ЗАҲИРИДДИН Муҳаммад Бобурнинг жаҳонга танилган шахслар рўйхатида ўз ўрни бор.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ:

ЗАҲИРИДДИН Муҳаммад БОБУР Гиннес рекордлар китобига киритилганидан хабарингиз борми?

З. М. БОБУР Гиннес рекордлар китобининг "Тарихий шахслар" бўлимига "Оз сонли аскарлари билан катта қўшинни енгган кучли ва марказлашган давлат асосчиси"  сифатида киритилган.

З. М. БОБУР Панипат жангида (22-апрел 1526 йил)  ўзининг 12.000  жангчиси билан Иброҳим Лўдийинг 100.000 кишилик қўшинини тор-мор этиб Ҳиндистон тахтини эгаллаган.

Буюк саркарда, ҳассос шоир, дилбар шахс таваллуди билан юртдошларимизни қутлаймиз.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Feb, 03:58

14 ФЕВРАЛЬ – ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
___________________________________

Заҳириддин Муҳаммад Бобур — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихшунос, давлат арбоби, бобурийлар сулоласи ва салтанати асосчисидир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февраль куни Андижонда таваллуд топган, Фарғона ҳукмдорининг ўғли, Амир Темурнинг эвараси. Бобур 1494 йил Фарғона ҳокими бўлади, 1526 йил Ҳиндистонда марказлашган бобурийлар давлатига асос солиб, Ҳиндистонни прогрессив ўзгаришлар томон юзланишига асос солди.
Буюк саркарда Агра шаҳрида 1530 йил 26 декабрь куни вафот этган.

Бобурнинг шеърий мероси кўп қиррали ва бой. Насрий асарлари (1519) “Қобул девони”га, сўнра (1529-30) “Ҳинд девони”га жамланган. Бобур шеъриятининг асосини ишқий-насрий мазмундаги шеърлар ташкил этади.

Буюк бобокалонимизнинг 542 йиллик таваллуд айёми билан адабиёт, санъат ва тарих ихлосмандларини қутлаб қоламиз.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

13 Feb, 18:48

#Zahiriddin_Muhammad_Bobur_542
#ПАХТАОБОД_ТУМАН_ҲОКИМЛИГИ

ШОҲ ВА ШОИР АНДИЖОН ФАРЗАНДИ ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 542 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

_____________________

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Feb, 12:14

___________________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январьдаги ПҚ - 1 - сон қарор ижроси юзасидан, туман ИИБ бошлиғи Ф.Давронов, Қўриқлаш бўлими бошлиғи А.Неъматиллаевлар томонидан туман марказида жойлашган савдо шахобчаларини қўриқловга олиш бўйича йўриқнома ўтказилиб, тегишли топшириқлар берилди. Берилган топшириқлар юзасидан савдо шахобчаларида қўриқловга олиш, камера ўрнатиш борасида тарғибот ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Feb, 12:06

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

В социальных сетях распространяется официально не подтвержденная информация о том, что численность штатных единиц Администрации Президента будет сокращена как минимум на 50 процентов, а также будут сокращения и в других государственных организациях.

Следует отметить, что оптимизация штата является постоянно идущим процессом в органах государственной власти и управления всех уровней, от Администрации Президента до нижестоящих ведомств.

Главная цель – сокращение дублирующих функций, повышение эффективности системы государственного управления и деятельности госслужащих, а также обеспечение рационального и экономного использования бюджетных средств во всех ведомствах.

Объем и масштаб данного процесса станут ясны лишь после проведения соответствующих исследований и анализов.

В связи с этим, просим средства массовой информации, блогеров и пользователей социальных сетей при распространении информации по данной теме опираться только на официальные источники.

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Feb, 11:10

Миллий либос - миллат руҳи аксидир
_____________________

Пахтаобод тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг барча ходимлари миллий қадриятларимизга таянган ҳолда “Миллий либос - миллат руҳи аксидир” шиори остида миллий либослар билан иш олиб бормоқдалар.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Feb, 11:00

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг в регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

30 Jan, 16:08

УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
_________________

Маҳалла ёшлар ўртасида  ёшларнинг  бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  ўзаро дўстона алоқаларни яратиш, соғлом рақобатни шакллантириш ва фаол турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ёшлар етакчилари ҳамда маҳаллалардаги  ёшларнинг ташаббуси доирасида, волейбол спорт тури мусобақаси ташкил этилди.

"Ёшлар етакчиси  кубоги" мусобақа жараёнлари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтказилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

30 Jan, 15:34

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
_______________________

Туманимиздаги 1-сон Касб-ҳунар мактабида туман ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ўтказилган ярмаркада туманимизнинг барча ҳудудларидан жами 200 нафарга яқин бандлиги таъминланмаган, миграциядан қайтган вақтинча ишсиз, пробацияда рўйхатда турувчи фуқаролар жалб қилинди.

Батафсил........

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

30 Jan, 15:10

АҲОЛИ ЎРТАСИДА ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
________________

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

30 Jan, 13:46

31-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
_________________________

Дурдиёр маҳалласи ҳудудида жойлашган 31-МТТ биноси эскириб, деярли маънан яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан муассаса ўрнида лойиҳа қиймати 4 млрд. 200 млн.сўм бўлган 150 ўринли янги билим маскани яқин кунларда замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган ҳолда болажонларни  ўз бағрига олиши кутилмоқда.

Бугун  туман ҳокими Ш.Бабаев  ва Республика ишчи гуруҳи вакиллари ушбу масканда бўлиб, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, муассаса ходимлари билан суҳбатлашди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

30 Jan, 07:25

АҲОЛИ ЎРТАСИДА ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
________________

Аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида олиб борилаётган ишлар доирасида жойларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Бугун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-сектор ҳудудида жойлашган 50-Оилавий поликлиникасида Обод, Хайраобод, Шувоқзор-Бойкечик, маҳаллалари аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича ташхис қўйилиб, зарурий чоралар амалга оширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

25 Jan, 08:36

ПАРРАНДАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
________________

Ҳақиқат, Туркистон, Ўзбекистон, массивларида паррандачиликни ривожлантириш истагида бўлган, фермерлар томонидан ҳозирда фермер хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқ зовурлардан унумли фойдаланиш мақсадида ўрдак боқишга мўлжалланган шарт шароитлар тайёрлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

24 Jan, 14:51

Вилоят ҳокимининг топшириқларига асосан Пахтаобод туманининг экин ерларини сувга бўлган талабини қондириш ва суғоришда сувни исрофгарчилигини олдини олиш мақсадида Ҳақиқат, Охунбобоев ва Намуна  массивлари ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқ зовурлар, туман ирригация бўлими томонидан чопиб, тозаланиб бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

24 Jan, 14:51

ТУМАН ҲОКИМИ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ" ОЛТИН МАТО" МЧЖ.ДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШДИ
_______________

Туман ҳокими Ш.Бабаев, туман прокурори Н.Маматазизов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ф.Давроновлар туманимизда жойлашган "Олтин мато" МЧЖ. да бўлишди.

Корхонада ишчи-хизматчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар, ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш ва ҳудудда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилди.

Корхона масъуллари билан мулоқот чоғида корхонада олиб борилаётган ишлар, истиқбол режалари борасида суҳбатлашилди.

Ишчи-хизматчилар учун қулайликларни янада кенгайтириш, хусусан, янги ишчи ўринлари яратиш борасида таклифлар берилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

22 Jan, 15:06

Пахтаобод туман прокурори Н.Маматазизов ва туман ИИБ бошлиғи Ф.Давроновлар "Пахтаобод АГРОСЕРВИС МТП" МЧЖда бўлиб, жорий йил пахта-ғалла мавсумида экин ерларига ўз вақтида ишлов бериш мақсадида қишлоқ хўжалиги техникаларини баҳорги мавсумга пухта тайёрлаш ишлари олиб борилиши билан танишдилар.

Тадбир давомида таъмирлаш ишлари учун йиғилган техникалар кўздан кечирилиб, мазкур таъмирлаш ишларни ўз муддатида ва сифатли якунлаш борасида масъулларга вазифалар юклатилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

22 Jan, 15:02

АНДИЖОН-МАДАНИЯТ ЙЎЛИ ҲАМДА САНОАТ ҲУДУДИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ, ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
________________________

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

22 Jan, 15:00

АНДИЖОН-МАДАНИЯТ ЙЎЛИ ҲАМДА САНОАТ ҲУДУДИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ, ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
____________________

Ободонлаштириш ойлиги муносабати билан туманнинг барча ҳудудлари, шаҳар, қишлоқ, маҳалла ва ҳар бир кўчасида тозалов ишлари олиб борилаётганидан хабарингиз бор.

Андижон-Маданият йўли ҳамда туман марказий кўчаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари фонида йўл четлари тозаланиб, дарахтлар тартибга келтирилиб, терак кўчатлари ўтказилмоқда.

Дўстлик массиви “Ҳаётбахш” МФЙ ҳудудида  55 гектар майдонда тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам жадаллик билан давом этмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

22 Jan, 13:09

31-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
_________________________

Дурдиёр маҳалласи ҳудудида жойлашган 31-МТТ биноси эскириб, деярли маънан яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан муассаса ўрнида лойиҳа қиймати 4 млрд. 200 млн.сўм бўлган 150 ўринли янги билим маскани яқин кунларда замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган ҳолда болажонларни  ўз бағрига олиши кутилмоқда.

Бугун  туман ҳокими Ш.Бабаев ушбу масканда бўлиб, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, муассаса ходимлари билан суҳбатлашди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

19 Jan, 12:44

ТУМАНИМИЗДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
__________________________

Хабарингиз бор туманимизда давом этаётган ободонлаштириш ишлари айни кунда авжи палласида давом этмоқда.

Ён-атрофимизни тоза тутиш, саранжом-саришталик бизга аждодларимиздан мерос. Маҳалла, кўча ва жамоат жойларида олиб борилаётган ушбу ишлар натижасида кўча ва маҳаллалар обод ва озода масканларга айланди.

Хусусан, ҳудудлардаги мавжуд қабристонларда олиб борилган ободончилик ишлари ҳам диққатга сазовордир.

Марказий кўчаларда йўл четлари ва ариқлар тозалаш жараёнида келиб чиққан чиқиндилар махсус жойларга элтиб ташланмоқда.  

Шундай экан, келинг, сизу биз ҳам ўз юртимизнинг саришта бўлишига ҳиссамизни қўшайлик!

Ободонлаштириш ишларида баҳоли қудрат иштирокимиз билан туманимизни гуллаб-яшнашида фаоллик кўрсатайлик.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

18 Jan, 14:06

Пахтаобод туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди.
_____________________

2024 йил 17- декабрда  давлатимиз  раҳбари  томонидан  ўтказилган  видеоселектор  йиғилишида  маҳаллаларда  тадбиркорлик  муҳитини  яхшилаш,  камбағалликни  қисқартириш  ва тижорат  банкларининг  ролини  ошириш  бўйича  белгилаб  берилган  вазифалар  ижросини  таъминлаш  мақсадида  Пахтаобод туманида  “Лойиҳалар ярмаркаси”  ташкил этилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

18 Jan, 13:05

#сайёр_қабул

🚨 Жорий йилнинг 20-24 январь кунлари Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент шаҳар, Тошкент, Бухоро ва Навоий вилоятларида фуқаролар учун сайёр қабуллар ўтказилади.

Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар ва вақтлари ҳақида батафсил маълумот:

📍 Фарғона вилояти, Қува тумани, "Сўфи" МФЙ, Сўфи кўчаси 55а-уй, 13-сон Болалар мусиқа ва санъти мактаби биносида, 20 январь соат 11:00 да

📍 Андижон вилояти, Асака тумани, "Эргашобод" МФЙ, Асака Агротехнологиялар техникуми биносида, 20 январь соат 16:00 да

📍 Наманган вилояти, Наманган тумани, "Катта тошбулоқ" МФЙ, Мустақиллик кўчаси 1-уй, Нуронийар маскани биносида, 21 январь соат 11:00 да

📍 Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар 1-тор кўчаси 7а-уй, Баркамол авлод биносида, 22 январь соат 10:00 да

📍 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, "Ахил" МФЙ, Самарқанд кўчаси 7а-уй, 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, 23 январь соат 11:00 да

📍 Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, "Зарафшон" МФЙ, Янгиработ қишлоғи, 11-сон Болалар ва ўсмирлар мусиқа мактаби биносида, 23 январь соат 11:00 да

📍 Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, "Мирзо Улуғбек" МФЙ, Меҳнатобод кўчаси, 9-сон умумтаълим мактаби биносида, 24 январь соат 10:00 да

📞 Сайёр қабулларда раҳбарнинг шахсий қабулига ёздириш учун алоқа контактлари бу ерда.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

18 Jan, 12:22

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
______________________________

Аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан туман кўп тармоқли марказий поликлиника биносида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги вилоят тиббиёт муассасалари шифокорлари иштирокида, туманимиз хотин-қизлари ҳамда ўсмир ёшидаги қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикда тажрибали шифокорлар билан бирга РЕНТГЕН аппарати, кўкрак бези саратони касаллиги олдини олиш учун маммограф аппарати, кўз касалликларини текширувчи Офталъмалогия аппарати, бундан ташқари УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, турли диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ташкил этилди.

Кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича ташхис қўйилиб, зарурий чоралар амалга оширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

09 Jan, 15:24

ЎРДАК БОҚИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФЕРМЕР ҲЎЖАЛИГ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
____________

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқиш ва дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш ҳамда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун туман ҳокими ўринбосари И.Акрамов Озод,О.Қурбонов ва Оҳунбобоев массивлари фермерлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ўрдак боқиш истагини билдирган фермерларга Президентимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлар, ўрдак боқиш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши ва етарли шарт шароитлар яратилиши тушунтириб ўтилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

09 Jan, 15:14

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
_____________

Ижтимоий тармоқлар орқали Пахтаобод тумани Юқори маҳалласида жойлашган Соғлом Авлод ҳамда  Қайрағоч  кўчаларининг  йўллари абгор аҳволдалиги бўйича хабар тарқалганлиги юзасидан видеомурожаатлар эълон қилинган.

Ушбу видеомурожаат юзасидан Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокими Ш.Бабаев бошчилигида  ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилганда ҳақиқатдан ушбу кўчалар таъмирталаб ҳолга келганлиги аниқланиб шу куннинг ўзида Соғлом Авлод ҳамда Қайрағоч  кўчаларини шағаллаш  ишлари олибборилаётганлигини маълум қиламиз.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

09 Jan, 15:11

08 Jan, 17:55

ВАТАННИ ҲИМОЯ ҚИЛМОҚ ШАРАФЛИ БУРЧДИР

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

08 Jan, 17:50

ВАТАННИ ҲИМОЯ ҚИЛМОҚ ШАРАФЛИ БУРЧДИР

Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунининг 19-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №-291 сон “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги қарорига ҳамда Қуролли кучлар сафларини бутлаш мақсадида 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақирув ёшидаги йигитларни муддатли ҳарбий хизмат, сафарбарлик чақирув резерви хизматига чақирилиши 2025 йил 20 январдан бошланаётганлиги муносабати билан Пахтаобод туманида доимий яшовчи фуқароларни туман Мудофаа ишлар бўлимига келишларини сўраймиз.

Батафсил..........

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

08 Jan, 13:35

СОҲИЛ ҲАМДА ЗИЁЛИ МАҲАЛЛАЛАРИДА 5500 ДОНАДАН ЗИЁД ЎРДАК ВА ҒОЗ БОҚАЁТГАН ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
___________   

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқиш ва дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш ҳамда  Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлашга мақсадида туман ҳокими ўринбосари И.Акрамов Соҳил ҳамда Зиёли маҳаллаларида  паррандачилик билан шуғулланаётган тадбиркорлар Шерзодбек ва Зафарбеклар  билан мулоқот қилди.

Батафсил....

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

03 Jan, 16:46

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Пахтаобод тумани  катта йулди буйига курилган дуконга кадастир ходимлари рухсат берса бўладими ёки таниш билишчиликми тўғрисидаги мурожаат ўрганиб чиқилиб Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

03 Jan, 16:26

АСФАЛЬТ ЙЎЛЛАР БУТЛАНМОҚДА

Йўлларни асраб-авайлаш, сифатли сақлаш бош вазифаси ҳисобланган туман йўлчилари томонидан марказий Д-134 автомабил йўлда юзага келган йўл ўйиқлари таъмирланди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

03 Jan, 16:11

Бугун Пахтаобод туманида  Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни "Миллий либослар " куни муносабати билан челенжлар ўтказиши йўлга қўйилган.

Ушбу лойиҳага асосан тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида  Халк банки Пахтаобод туман филиалида, шунингдек туман тиббиёт бирлашмасига карашли тугрук хона комплексида  "челленж" ташкил этилди.

Бундай “челленж”лар туманнинг ҳар бир ижтимоий муассасаларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилиб миллийликни, қадриятларимизни урф одатларимизни унутмасликдир, туманимизда ҳам шундай челенжлар давом этмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

03 Jan, 14:41

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 150-летия со дня рождения основателя джадидского движения в Туркестане, выдающегося писателя, общественного деятеля, издателя и педагога Махмудходжи Бехбуди"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

03 Jan, 14:41

Президент Шавкат Мирзиёевга “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву представлена информация о мерах по обеспечению исполнения Закона «О Государственном бюджете Республики Узбекистан на 2025 год».

#Mirziyoyev #taqdimot #moliya #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

03 Jan, 12:59

Йилнинг 7 муҳим воқеаси

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/andaokb

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Dec, 19:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Dec, 18:59

31 Dec, 18:53

ПАХТАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш.БАБАЕВ ТУМАН АҲЛИГА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАБРИГИ👈

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Dec, 12:24

ШИФОХОНАДА ДАВОЛАНАЁТГАН БОЛАЖОНЛАР БАЙРАМ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТИЛДИ

Янги йил айниқса болажонларга бир олам қувонч олиб келади.

Туман ҳокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Саттаров айни дамда шифохонада даволанаётган болажонларни айём билан табриклаш учун туман Тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимида бўлди.

Барчани байрам билан қутлаб, болажонларга янги йил совғалари топширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Dec, 07:56

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Андижон аҳлига Янги йил табриги.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Dec, 07:50

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

Аҳолининг ижтимоий ҳимояси доимо диққат-эътиборда бўлиб келган. Айниқса, эҳтиёжманд хонадонларда бўлиб, улар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш анъана тусини олган.

Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан  Янги йил байрами муносабати билан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда болажонлар учун байрам совғалари топширилди.

Тадбир давомида, туман ҳокими Ш.Бабаев кириб келаётган 2025 йил байрами билан қизғин табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака тилади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

28 Dec, 15:30

«ДАВР САДОСИ» ГАЗЕТАСИНИНГ НАВБАТДАГИ СОНИ НАШРДАН ЧИҚДИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

08 Dec, 05:43

🇺🇿8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Dec, 12:23

8 - ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Dec, 11:45

8 - ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Барча жойда бўлгани каби туманимизда ҳам миллат қомуси-конституциямиз қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда.

Маданият қишлоғида жойлашган
25-мусиқа мактабида  сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари  И.Акрамов ва туман прокурори катта ёрдамчиси  А.Эсонов фуқаролар ҳақ-ҳуқуқи, бурч ва мажбуриятлари ифодаланган Конституциямиз ҳақида йиғилганларга сўзлаб бердилар ҳамда барчани айём билан муборакбод этди.

Тадбирда туман ташкилот, муассасалар ходимлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок этди.

Тадбир катта концерт дастури билан ниҳояланди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

29 Nov, 08:06

Прокурор ва битирувчи ёшлар мулоқот ўтказди.

Юртимизда ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш доимий масалалар қаторига киради.

Айниқса, мактабни тамомловчи ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг фойдали ва фаол ҳаёт тарзига олиб киришга ҳаракат қилинмоқда.

Бугун туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Маматазизов 20-умумтаълим мактабида 18, 21, 46-мактабларнинг 11-синфида таҳсил олаётган ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда давомида, ёшлар учун Республика Президентининг ташаббуслари билан ташкил этилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўзлаган туман прокурори битирувчиларни ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, уларни яхши билим олишга ва келажакда турли касб ва мутахассисликларга эга бўлиб, ҳаётда ўз ўринларини топишга чақирди.

Шу билан бирга, мулоқот давомида ёшлар томонидан таълим олиш, касбга ўргатиш ва бошқа йўналиш хусусида бир қатор масалалар кўтарилди.

Бу каби тадбирлар, тумандаги 2-секторнинг бошқа ҳудудларида хам давом этмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

28 Nov, 11:18

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

28 Nov, 11:14

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Сессия кун тартибидан жой олган Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши котибияти тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида.

Халқ депутатлари туман Кенгашида иш юритиш бўйича намунавий йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида.

Пахтаобод туманида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сон қарорининг ижроси, куз-қишга тайёргарлик ҳолати (иситиш тизими), айниқса, ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишлар ҳолати шунингдек, ичимлик сув, электр энергия таъминоти, табиий газ таъминоти ва аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда туман аҳолисини қиш мавсумида кўмир ёқилғиси билан таъминланиши ҳолатлари тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Хожиматовнинг ҳисоботи тингланди.

Пахтаобод туманининг 2025-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.

Эшитилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан навбатдаги сессия ўз ишини якунлади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

28 Nov, 10:40

БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

28 Nov, 10:23

БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш доимий масалалар қаторига киради. Айниқса, "қизил тоифа"га кирувчи ёшларга алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни фойдали ва фаол ҳаёт тарзига олиб киришга ҳаракат қилинмоқда.

Бугун туман ҳокими Шоядбек Бабаев 4-умумтаълим мактабида 1-2-3-4 мактабларининг 11-синфида таҳсил олаётган "қизил тоифа"даги ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда "Мен келажакни қандай кўраман" деб номланган дарс жараёнида келажак пойдевори мустаҳкам билим, ўқиб-ўрганишда эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Юртимизда ёшлар учун яратилган шароитлар, ҳақида сўзлаган туман ҳокими битирувчиларни яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб уларни яхши билим олишга ва келажакда турли касб ва мутахассисликларга эга бўлиб ҳаётда ўз ўринларини топишга чақирди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

21 Nov, 06:01

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

21 Nov, 05:58

Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Давронов томонидан 14-умум таълим мактабида  сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси ва пробация рўйхатида турувчи фуқаролар билан муаммоларини ўрганиш юзасидан “Сайёр қабул” ўтказилди.

 Ўтказилган қабул давомида фуқароларнинг муаммолари тингланиб, бартараф қилиш чоралари кўрилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга муддатли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари ҳозирги кунда содир этилаётган жиноятлар ва жиноятларни юзага келиш сабаблари юзасидан аҳоли ўртасида кенг муҳокама ва суҳбатлар ўтказилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

20 Nov, 09:46

e-auksion.uz - biznes uchun qulay platforma!

1296 tadan ortiq ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling!

➡️Oltinko'l tumanida (ko'rish)
➡️Andijon tumanida (ko'rish)
➡️Baliqchi tumanida (ko'rish)
➡️Bo'ston tumanida (ko'rish)
➡️Buloqboshi tumanida (ko'rish)
➡️Jalaquduq tumanida (ko'rish)
➡️Izboskan tumanida (ko'rish)
➡️Ulug'nor tumanida (ko'rish)
➡️Qo'rg'ontepa tumanida (ko'rish)
➡️Asaka tumanida (ko'rish)
➡️Marhamat tumanida (ko'rish)
➡️Shahrixon tumanida (ko'rish)
➡️Paxtaobod tumanida (ko'rish)
➡️Xo'jaobod tumanida (ko'rish)
➡️Xonobod shahrida (ko'rish)

Ushbu obyektlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga ko'ra savdoga chiqarildi.

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
___________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

19 Nov, 16:58

ҚУТЛОВ

Ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйганлиги ва вилоят прокуратураси томонидан берилган "Йўл-харита" ижросини намунали ташкил қилганлиги учун Пахтаобод туман ИИБ ЖХХ ВЕМБ катта инспектори подполковник Хабибуллаев Хуршидбек Ахмадуллаевич вилоят прокурорининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Ушбу ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар сектор раҳбарлари бошчилигида ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида инспектори подполковник Хабибуллаев Хуршидбек Ахмадуллаевичга топширилди.

Хабибуллаев Хуршидбек Ахмадуллаевични юксак мукофот билан самимий қутлаб, келгуси ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

19 Nov, 15:34

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития, дальнейшего улучшения инвестиционного климата и предпринимательской среды в Андижанской области.

#Mirziyoyev #yigilish #Andijon #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

19 Nov, 15:19

АНДИЖОН-МАДАНИЯТ ЙЎЛИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Туманимизда давом этаётган ободонлаштириш ишлари айни кунда авжи палласида давом этмоқда.

Андижон-Маданият йўли ҳамда туман марказий кўчаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари фонида йўл четлари бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтлар тартибга келтирилмоқда. Ариқ-зовурлар чопилиб, тозаланмоқда.

Натижада ҳудудлар саранжом-саришта масканларга айланмоқда.

Шундай экан, келинг, сизу биз ҳам ўз юртимизнинг саришта бўлишига ҳиссамизни қўшайлик!

Ободонлаштириш ишларида баҳоли қудрат иштирокимиз билан туманимизни гуллаб-яшнашида фаоллик кўрсатайлик.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

18 Nov, 14:12

#Live

Айни дақиқаларда Андижонимизда давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллик тантанаси нишонланмоқда. Тадбир бутун Андижон бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда.

📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

17 Nov, 06:59

Пахтаобод туман прокуратураси томонидан туманда Инвестиция дастурига киритилган вазифалар ижроси айниқса ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда белгиланган муддатларда якунланиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, туман прокурори Н.Маматазизов ва туман хокими ўринбосари Ф.Хожиматовлар тумандаги 44-умумтаълим мактаби ҳамда "Шувокзор- Бойкечик" ва "Хайриобод" маҳаллаларидаги Сув қудуғи ва тармоқ тортиш ишлари билан танишишди.

Ўрганиш давомида туман прокурори томонидан қурилишда сифат устунлигини таъминлаш ҳамда белгиланган муддатларга амал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Туман прокуратураси томонидан бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

16 Nov, 17:49

"ЁШ КИТОБХОН" ТАНЛОВИНИНГ СЕКТОР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

16 Nov, 17:48

"ЁШ КИТОБХОН" ТАНЛОВИНИНГ СЕКТОР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

"Беш ташаббус олимпиадаси" ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ўстиришда муҳим омил саналади.

Туманда ўтказилган "Ёш китобхон" танловининг галдаги тадбирида ҳам билимдон ва зукко ўқувчилар иштирок этишиб, ўз қобилиятларини намойиш этишди.

Ғолиблар туман босқичига йўлланмани қўлга киритишиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

15 Nov, 10:26

Davlat mulklarini ijaraga oling E-auksion.uz orqali oling!
Tadbirkorlikni boshlash uchun 196 dan ortiq qulay joylar!!!

Andijon viloyati (ko'rish)

Izoh: Muddatli bo'lib to'lash imkoniyati mavjud!

☎️ 77 375 74 12
☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
______________________________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

15 Nov, 05:55

ДИҚҚАТ ЯНГИЛИК!                                 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси энди Давлат хизматлари маркази орқали олинади.                                  

15.11.2024 йил кунидан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари аввалги ТРИБ да эмас бевосита Пахтаобод тумани Давлат хизматлари маркази (ягона дарча) да берилади.

Пахтаобод тумани давлат хизматлари маркази манзил Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини Ҳувайдо кўчаси 72 уй.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Nov, 14:19

БИЛДИРУВ

Пахтаобод тумани Уйғур қишлоғини электр энергияси билан таъминловчи 10 кВ кучланишли Уйғур ҳаво тармоғининг "ТРЗ" подстанциясидаги Мойли учиргич (Узиб-Уловчи курилма) да носозлик бўлганлиги сабабли ушбу тармоқдан электр энергияси билан таминланувчи Санграобод, Пушмон, Пайноб, Гузар, Шовруқ, Зиёлий, Тўқизбоғ ва Учқўрғон МФЙлардаги истемолчиларда электр энергиясида узилиш юзага келган.

Ҳозирда Пахтаобод ТЭТнинг таъмирлаш бригадаси томонидан носозликни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Яқин фурсатлар ичида носозлик аниқланиб бартараф этилиб, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш таъминланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

14 Nov, 10:24

Пахтаобод тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг

М У Р О Ж А А Т И

БАТАФСИЛ...

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

12 Nov, 17:51

Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Давронов томонидан Гузар МФЙда жойлашган “Уйғур” маданият маркази биносида сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси билан муаммоларини ўрганиш юзасидан “Сайёр қабул” ўтказилди.

 Ўтказилган қабул давомида фуқароларнинг муаммолари тингланиб, бартараф қилиш чоралари кўрилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга муддатли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари ҳозирги кунда содир этилаётган жиноятлар ва жиноятларни юзага келиш сабаблари юзасидан аҳоли ўртасида кенг муҳокама ва суҳбатлар ўтказилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

12 Nov, 17:46

Пахтаобод туман прокуратураси томонидан туманда Инвестиция дастурига киритилган вазифалар ижроси айниқса ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда белгиланган муддатларда якунланиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, туман прокурори Н.Маматазизов тумандаги 23-мактабгача таълим ташкилоти,
1 ва 5-умумтаълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди ва қурилишда сифат устунлигини таъминлаш хамда белгиланган муддатларга амал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Туман прокуратураси томонидан бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

12 Nov, 12:01

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”НИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗАЙЛИК!

Азиз фуқаролар!

2024 йил 15 ноябрдан 15 декабрга қадар юртимизда “ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ўтказилмоқда!

Ушбу тадбирда фаол иштирок этинг.

Огоҳ бўлинг!

Ёнғин, Ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва Ис газидан заҳарланиш ҳодисалари тасодифан содир бўлмайди!

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

12 Nov, 11:45

ТУМАНИМИЗДА "ЯШИЛ МАКОН" ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

12 Nov, 11:45

ТУМАНИМИЗДА "ЯШИЛ МАКОН" ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳит муҳофазасида муҳим ўрин тутадиган омиллардан бири — дарахт экиш ҳамда парваришлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги ва ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан Навбаҳор-Бўстонобод маҳаллалари ҳудудида лойиҳа доирасида йўл четларига манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, экологик мувозанатни барқарорлаштириш ва ўлкамизни янада соя-салқин, боғу-роғларга бой маконга айлантиришдан иборатдир.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

11 Nov, 17:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на арабо-исламском саммите

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Arab-Islamic Summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

11 Nov, 17:20

Президент Шавкат Мирзиёев Ар-Риёддаги араб-ислом саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Nov, 13:44

Республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалди. 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараяпти.

Шундай бўлса-да, томчилаб суғориш жорий қилинди, деб ҳисобот берилган барча далаларда ҳам бу тизим ишламаяпти. Қорақалпоғистонда эса лазерли текислашга 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмасдан қолмоқда.

Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Nov, 13:44

Йиғилишда Жиззах вилояти Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилди.

Туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади.

Вилоятлар ҳокимларига Дўстликдаги янги тизимни ўрганиш, вилоятидаги сув таъминоти оғир ва харажати қиммат 1 тадан туманда Дўстлик тажрибасини жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Nov, 13:44

Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.

Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.

Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.

Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Nov, 13:44

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.

Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.

Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

07 Nov, 13:37

📝Rasmiy bayonot:

👮‍♂️FVV xodimlari pul yigʻish bilan shugʻullanmaydi!

🔰 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

📱Telegram | 📱YouTube | 📱Veb-sahifa | 📱 Instagram

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

06 Nov, 14:13

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

06 Nov, 14:05

Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи ҳамда Андижон вилояти ЙҲХБ бошлиғи Р.Ю.Мақсудхўджаевлар томонидан Пахтаобод тумани марказий деҳқон бозори атроф ҳудуди ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқароларга қулайлик яратиш, автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш юзасидан келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича, чора тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

06 Nov, 13:53

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида 1-сектор ҳудудида жойлашган Маданият шифохонасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Андижон давлат Тиббиёт институти Тажрибали докторлар, профессор ва доцентлар  иштирокида бепул тиббий кўриклар, бундан ташқари ,УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, турли диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тиббий кўрикда туман ҳокими Шоядбек Бабаев бевосита иштирок этди. Унда аҳолига кўп қиррали, бир мақсадли, кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини кўздан кечирди.

Ўтказилган тиббий кўрикда туман Ягона ижтимоий ҳимоя реестрида турувчи боқувчиси йўқ ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган васийликка, ҳомийликка олинган ҳамда имконияти чекланган болалар ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича ташхис қўйилиб, зарурий чоралар амалга оширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

05 Nov, 13:31

АҲОЛИНИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Кейинги пайтларда туманимизда аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини сифатли тарзда қондириш йўлида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Зиёли маҳалласи ҳудудидаги ичимлик сув қудуғи насоси носоз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланган эди. Ушбу салбий ҳолат таъмирланиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тикланди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

05 Nov, 12:49

НОЯБРЬ ОЙИ ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Туманимиздаги пенсия тўловларини нақд пулсиз (банк пластик карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил ноябрь ойи учун жами 18 083 нафарига 19 545 581 811 сўм миқдорида пенсия пуллари 2024 йил 4 ноябрь куни банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди.

Ноябрь ойи учун пенсия тўловларини нақд пул шаклида олувчи 6 537 нафар фуқароларга
7 474 525 046 сўм миқдоридаги пенсия пуллари эса жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб АТ Ҳалқ банки Пахтаобод филиали сайёр кассалари орқали тасдиқланган графиклар асосида тўловлар амалга оширилишини Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтаобод туман бўлими маълум қилади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

05 Nov, 12:45

ЭЪЛОН

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

Аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида олиб борилаётган ишлар доирасида жойларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Шу муносабати билан туманимиз фуқароларини  эртага, яъни
6-ноябр куни бўлиб ўтувчи бепул тиббий кўрикка таклиф қиламиз!

Тиббий кўрикда Андижон давлат Тиббиёт институти Тажрибали докторлар, профессор ва доцентлар  иштирокида бепул тиббий кўриклар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бундан ташқари ,УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, турли диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ташкил этилади.

Манзил: Маданият шифохонаси бошланиш вақти: 9:00 дан 16:00 қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

04 Nov, 14:52

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА САМАРАЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Аҳолига сифатли электр-энергияси етказиб бериш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шимолий подстанциясида мавжуд 4000 кВА лик трансформаторлар қуввати 10000 кВА бўлган янги трансформаторга алмаштириш  ишлари давом этирилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

04 Nov, 14:05

ПАХТАОБОД ТУМАНИ “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

04 Nov, 14:04

ПАХТАОБОД ТУМАНИ “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилиши белгиланган эди.

Бугун Пахтаобод туманида туман ҳокими Ш.Бабаев, сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи А.Тўланов ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ушбу марказнинг биноси фойдаланишга топширилди.

Янги ва замонавий жиҳозланган ушбу марказларда фуқаролар ҳамда марказ ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.

Эндиликда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 100 дан зиёд тури «Инсон» марказларида хизматлар кўрсатилади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Oct, 16:53

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари

Бугун Пахтаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Учкуза” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар кўздан кечирилди. Тадбир давомида аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва ис газидан эҳтиёт бўлиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур чора-тадбирлар куз-қиш мавсумида эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ташкилот ва муассасаларда профилактика ишларини кучайтириш мақсадида тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Пхтаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ❗️

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Oct, 16:44

ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Пахтаобод туманида ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимлари Давлат хусусий шерикчилик асосида куз-қиш мавсумига тайёр холга келтирилди.

Бугун туман ҳокими Ш.Бабаев туманимизнинг чекка ҳудуди Янгиобод маҳалласида жойлашган тиббий пунктида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ҳамда 30-умумтаълим мактабида  бўлиб, ёш авлод вакиллари учун яратилган шароитларни ўрганди, сонгра иситиш тизимларини мавсумга тайёр ҳолатда эканлиги кўздан кечирилиб, юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олиш бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Oct, 14:48

Пахтаобод туман прокуратураси томонидан туманда Инвестиция дастурига киритилган вазифалар ижроси айниқса ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда белгиланган муддатларда якунланиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, туман прокурори Н.Маматазизов томонидан тумандаги 23-Мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди ва қурилишда сифат устунлигини таъминлаш ва белгиланган муддатларга амал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туман прокуратураси томонидан бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Oct, 14:41

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Пахтаобод тумани йўллари аҳволи мурожаат юзасидан Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолат ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам Пахтаобод туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасига қарашли бўлган 4Н-1146 “Пахтаобод-ХБК” 4Р-133 автомобиль йўлига чиқиш 3-қисмидаги йўллар носоз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланди.

Ҳозирда йўлнинг носоз холга келган жойларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда 3 ноябр кунига қадар асфальт бетон ёрдамида таъмирланиб йўллар соз ҳолатга келтирилишини маълум қиламиз.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

31 Oct, 12:22

ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Туманимиз пахта далаларида уюшқоқлик билан давом этаётган терим мавсуми давомида етиштирилган ҳосил йиғиштириб олиниб қабул пунктларига пайдар-пай етказилмоқда.

Бунда албатта терим суратига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга.

Туман ҳокими Ш.Бабаев Намуна ва Гулистон массивларида бўлиб, терим жараёнини кўздан кечирди.

Шунингдек, илғор теримчилар билан суҳбатлашиб йиғим-терим ишларида куч-қувват тилаб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

24 Oct, 16:39

АҲОЛИГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОРАСИДА УЗЛУКСИЗ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА.

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш борасида "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали туман бўлими ходимлари томонидан ҳам ўз йўналишлари бўйича сезиларли ишлар ташкил этилмоқда.

Жумладан бугун Қашқар,Тўпабжувоз, Эскиқўрғон, Илтифот, Тошқўрғон каби туманнинг қатор маҳаллаларида аҳолини суюлтирилган газ билан кетма-кетликда таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

23 Oct, 12:21

#Сайлов_2024

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида фаол иштирок этинг
.

Ушбу видеоролик Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан сайловга чорлаш мақсадида тайёрланди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

23 Oct, 12:20

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА АМАЛИЙ ҲАРАКАТЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва "Камбағалликдан фаровонлик сари" тамоили юзасидан амалий ишларга киришилди.

Хусниддин Қўзиев туманимизнинг З.Хабибий маҳалласида яшайди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида, Хусниддинга имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги ва имтиёзлардан унумли фойдаланган холда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб ҳозирда 3 нафар ишсиз ёшларни иш билан банд қилганлигини таъкидлади.

Хусниддин эндиликда ўз ҳунари орқали оиласига моддий манфаат келтириши учун имконият яратилганидан миннатдор эканлигини билдирди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

23 Oct, 10:34

ФВВ ОГОҲЛАНТИРАДИ‼️
ИС ГАЗИ ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ
- - - - - - - - - - - - - -
МЧС ПРЕДУПРЕЖДАЕТ‼️
УГАРНЫЙ ГАЗ ОПАСЕН ДЛЯ ЖИЗНИ

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

23 Oct, 10:18

#Сайлов_2024

Келажагимиз ва юртимиз тараққиётига бефарқ эмасмиз! Сайловда фаол бўламиз!

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

22 Oct, 14:02

Пахтаобод туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Давронов томонидан, сектор ҳудудидаги Боғигулистон маҳалласида жойлашган 25 сонли мактабда сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлари билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатларга туман ташкилотларининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўз ечимини топишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Ёшларни қизиқтирган саволларига сектор раҳбари томонидан жавоблар берилди.

Бундан ташқари пробация ҳисобида турган ёшлар билан хам алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter

Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

22 Oct, 14:00

Пахтаобод туман прокуратураси томонидан туманда “Инвестиция”, дастурига киритилган вазифалар ижроси айниқса ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда белгиланган муддатларда якунланиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, туман прокурори Н.Маматазизов томонидан тумандаги 1- ҳамда 5-умумтаълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди ва қурилишда сифат устунлигини таъминлаш ва белгиланган муддатларга амал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туман прокуратураси томонидан бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter