QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI @ozr_qsn Channel on Telegram

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

@ozr_qsn


Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining rasmiy telegram kanali.

☎️1298
📱https://www.youtube.com/channel/UCufhCRyZfh0aKM4YdjzBdng
🏗https://web.ccnis.uz/
https://www.instagram.com/qurilish_kommunal_inspeksiyasi/

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI (Uzbek)

Salom, qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal orqali siz inspeksiyaga oid eng so'nggi yangiliklar va ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin.

Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi butun O'zbekiston bo'ylab faoliyat olib boruvchi aniq va samarali inspeksiyadir. Ular qurilish sohasida amalga oshirilayotgan ishlarni nazorat qilish, qonunchilikni muhofaza qilish va fuqarolarning qonuniy huzurini ta'minlashga xizmat qilishadi.

Bu Telegram kanal orqali inspeksiya faoliyatiga doir yangiliklar, maslahatlar va tadbirlar, shikoyatlar va javoblar haqida ma'lumotlar, shuningdek foydali ko'rsatmalar va qo'llanmalar bilan tanishishingiz mumkin. Ushbu kanal orqali doimiy ravishda qurilish sohasida yangilik doirasini kengaytirib, fuqarolarga qulay xizmat ko'rsatishga harakat qilish bilan shug'ullanadi.

Agar siz ham qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining faoliyatiga oid yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, hatto shikoyat yoki takliflaringiz bo'lsa, ushbu Telegram kanaliga obuna bo'lishni unutmang! Eng so'nggi va eng ma'lumotli yangiliklar uchun kanalga azaliktan obuna bo'lib qoling.

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

25 Jan, 11:02


#OAV_NIGOHIDA

🚨 Samarqand viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan “Ichimlik suvini isrof qilmaylik!” shiori ostida muntazam ravishda hududlarda targ‘ibot tadbirlari o‘tkazilib kelinmoqda.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

25 Jan, 10:23


#DIQQAT

🚨Uy-joy sotib olishda nimalarga e'tibor berish kerak?

🎥Ushbu video orqali batafsil ma'lumotga ega bo'ling
.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

24 Jan, 14:11


#JARAYON

🚨 Bugun, haftaning juma kuni, Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi rahbari Sirojiddin Eshquvvatovning navbatdagi fuqarolar qabuli o‘tkazildi.


Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

24 Jan, 13:30


#JARAYON

🚨 Bugun, haftaning juma kuni, Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi rahbari Sirojiddin Eshquvvatovning navbatdagi fuqarolar qabuli o‘tkazildi.


Qabul davomida, fuqarolar qurilish va kommunal xizmatlar sohasidagi muammolarni, shuningdek, boshqaruv servis kompaniyalarining faoliyatidagi kamchiliklarni aytib o'tishdi. Fuqarolar tomonidan bildirilgan murojaatlar inspeksiya rahbari tomonidan tinglanib, har bir holatga alohida e'tibor qaratildi.

Ushbu murojaatlar asosida mas'ul xodimlarga inspeksiya rahbari tomonidan aniq topshiriqlar berildi hamda holatlarni o‘rganib, qonuniy yechimlar topish bo‘yicha ishlar davom ettirilishi ta'kidlandi. Har bir murojaat boʻyicha ijro nazorati oʻrnatildi va fuqarolarning muammolarini hal etishga kirishildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

24 Jan, 06:12


#JARAYON

📌Inspeksiyada navbatdagi "Siyosiy-ma'rifat soati" bo‘lib o‘tdi.

Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasida
bugungi kunning eng muhim va dolzarb mavzulari, jahonda va mamlakatimizda sodir bo‘layotgan voqea-hodisalar haqida ma'lumot berib boruvchi navbatdagi “Siyosiy-ma'rifat soati” bo‘lib o'tdi.

O‘quv soatini inspeksiya xodimlari agentlikning YouTubedagi rasmiy sahifasidan kuzatib borishdi.

Shu bilan bir qatorda, “Shaffof qurilish” axborot tizimida ishlab chiqilgan “Qurilishda davlat nazorati” axborot tizimi haqida ham inspeksiyaning Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish bo'limi mutaxassislari tomonidan xodimlarga tushunchalar berildi.

Jarayon savollar hamda muhokamalarga boy o'tdi, inspeksiya xodimlari esa o'zlarini qiziqtirgan savollari bilan yuzlanib mutaxassislardan javob olishdi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 11:20


Йиғилишда фойдаланишга топширилган уйлар бўйича ҳам эътирозлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Охирги икки йилда уй-жой қурилиши бўйича 5,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган. Хусусан, 88 та ҳолатда пудратчилар лойиҳага зид равишда уйларга ортиқча 1-2 қават қўшиб қурган. Ёки фойдаланишга қабул қилинган 74 та кўп қаватли уйларда қурилиш сифати бўйича жиддий камчиликлар аниқланган.

Шу маънода, пудратчиларнинг қурилиш маданиятини тубдан ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозир пудратчилар қурилишни бошлаш учун ҳужжатларни камида 5 босқичда келишиши керак. Бунга 2 ойгача вақт кетаяпти. Бу жараёнлар соддалаштирилиши эълон қилинди.

Қурувчилар “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали тайёр лойиҳани идоралар билан онлайн келишади. Улар камчилик кўрсатса, бартараф қилади.

Қурилиш лойиҳага мос бажарилишини Давлат архитектура-қурилиши назорати инспекцияси текширади ва битганидан кейин хулоса беради. Объектни фойдаланишга топширишда фақат 2 та идора – ДАҚН ва ёнғин хавфсизлигидан хулоса олинади. Зарур бўлса, бошқа соҳадаги мутахассисларни инспекциянинг ўзи жалб қилади.

Facebook|Instagram|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 10:52


Ўтказилган мулоқотларда девелоперларнинг кўпчилиги ер олиш, кредит, қурилишга рухсат, инфратузилма, фойдаланишга топшириш, уйларни сотиш билан боғлиқ масалаларни кўтарган.

Мисол учун, ўтган йили 5 минг хонадонли 150 та кўп қаватли уй айланма маблағ етмагани учун битмай қолган. Бу борада банкларнинг хориждан жалб қилинган маблағдан 310 миллион долларни қурувчиларга айланма учун бериш таклифи маъқулланди.

18 минг хонадон газда индивидуал иситиладиган қилиб қурилгани учун фойдаланишга қабул қилинмай турибди. Мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ҳар бир ҳолатни ўрганиб, масаланинг ечими бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш топширилди.

Бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қуриш зарурлиги қайд этилди.

Марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 10:47


Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 10:47


Йиғилишда таъкидланганидек, девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларни пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Ҳокимларга бу массивларга кўчиб келадиган аҳолининг талабини ҳисобга олиб пастки қаватларда боғча ташкил қилишни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 10:47


Йиғилишда ҳамма ҳокимлар ҳам қурилишнинг иқтисодиётимиз учун, аҳоли фаровонлиги учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили уй-жой қурилишида Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Самарқандда ишлар яхши ташкил қилингани айтилди.

Лекин “Янги Ўзбекистон” массивларидаги ишларнинг бориши қониқарсиз экани қайд этилди.

Қорақалпоғистон, Жиззах ва Сирдарёда эса инфратузилма ва қурувчилар билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Хоразмда 98 та, Бухорода 65 та, Жиззахда 19 та, Навоийда 12 та аукционда сотиб олинган ерда қурилиш бошланмаган.

Баъзи хонадонлар аҳоли ва инфратузилмадан узоқ, талаб бўлмаган жойда қурилгани учун бир йилдан бери сотилмаяпти.

Facebook|Instagram|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 10:47


Мамлакатимизда 2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган.

Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади. Бу массивларнинг ҳар бирида 100 минг квадрат метр хонадон қурилади.

Жорий йил “Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади.

Ҳозир “Янги Ўзбекистон” массиви учун масъул ягона ташкилот бўлмагани учун, ер қаердан ажратилади, инфратузилма қандай бўлади, қаерга дарахт экилади, суғориш ва дренаж тизими қанақа ўтказилади, деган саволларга жавоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бу ишларни ташкиллаштириш учун “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания “Янги Ўзбекистон” массивларига ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишга масъул бўлади.

Мутасаддиларга халқаро экспертларни жалб қилиб, келгуси беш йил учун уй-жой сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 10:47


“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши таъкидланди.

Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

Facebook|Instagram|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Jan, 06:03


#JARAYON

🚨 Samarqand viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan “Ichimlik suvini isrof qilmaylik!” shiori ostida muntazam ravishda hududlarda targ‘ibot tadbirlari o‘tkazilib kelinmoqda.

Ushbu targ‘ibot tadbirlaridan biri Samarqand shahri “Ahillik” mahallasida joylashgan 53-sonli maktabda o‘tkazildi.

Unda so‘z olgan Inspeksiya xodimlari tadbir ishtirokchilariga ichimlik suvidan oqilona foydalanish, isrofgarchilikka yo‘l qo‘ymaslik, iste’molchilar o‘rtasida huquqiy madaniyatni yuksaltirish shu bilan birga ichimlik va oqova suv xizmatlari sohasidagi qonunchilikka kiritilgan so‘nggi o‘zgarishlar mazmuni to‘g‘risida ma‘lumot berishdi.

Tadbir davomida ishtirokchilar o‘zlarini qiziqtirgan savollarga mutaxassislardan javoblar olishdi.


Bu kabi targ‘ibot tadbirlari viloyatning barcha hududlarida tashkil etilmoqda.

#SAMARQAND

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

22 Jan, 11:21


#SIRDARYO

🚨Sirdaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi hamda viloyat "Suv ta'minoti" xodimlari bilan hamkorlikda hududlarda ichimlik suvi tarmoqlariga noqonuniy ulanish holatlarini aniqlash hamda ularni bartaraf etish yuzasidan nazorat tadbirlari olib borilmoqda.


Xususan, tadbirlar jarayonida Xovos, Oqoltin, Sirdaryo tumanlari hamda Yangiyer shahrida 7 ta holatda ichimlik suv tarmoqlariga noqonuniy ulanish holatlari aniqlandi
.

Mazkur qoidabuzarliklar yuzasidan hududiy inspeksiya xodimlari tomonidan huquqbuzarlarga ma'muriy jarimalar qo'llanildi hamda ichimlik suvi tarmog'idan vaqtinchalik qonuniy tartibda ulangunga qadar uzib qo'yildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

22 Jan, 09:18


#DIQQAT

🚨Respublikamizda havo harorati pasayib bormoqda, bunday pallada barpo etilayotgan bino va inshootlarning qurilish-montaj ishlarida amal qilinishi majburiy talablar mavjud.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

22 Jan, 07:12


#ONLINE

🚨Toshkent shahar Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan yana bir noqonuniy holat to'xtatildi.


Xususan, nazorat tadbirlari davomida poytaxtning Mirzo Ulug'bek tumani "Feruza" massivi hududida joylashgan 32-sonli ko'p qavatli uyda yashovchi mulkdor tomonidan uyning mustahkamligiga shiksat yetkazilib, belgilanmagan nuqtadan yertoʻla uchun eshik ochganligi aniqlandi.


Mazkur qoidabuzarlik yuzasidan mulkdorga holatni o'z holatiga qaytarish bo'yicha bajarilishi majburiy bo'lgan muddatli yozma ko'rsatmalar berildi hamda ma'muriy jarima choralari qo'llanildi. Agarda ushbu berilgan yozma ko'rsatmalar belgilangan muddatda bartaraf etilmasa, majburiy tartibda bartaraf etish choralari ko'riladi.

#TOSHKENT_SHAHRI

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

20 Jan, 09:19


#JARAYON

SUV-HAYOT MANBAI


🚨Qurilish va uy- joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan joylarda ichimlik suvidan oqilona foydalanish hamda isrofgarchilikga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida,“Ichimlik suvini isrof qilmaylik!” shiori ostida targ’ibot tadbirlari muntazam o‘tkazib kelinmoqda.

#TOSHKENT_VILOYATI

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

20 Jan, 04:54


#OAV_NIGOHIDA

🚨Qurilish va kommunal sohada onlayn tizimga oʼtishning bugungi holati va istiqbollari

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

18 Jan, 18:47


#JARAYON

🚨Yig'ilishda har bir hududiy inspeksiya rahbarining hisoboti tinglandi.


Yig'ilish davomida qurilishda davlat nazorati, kommunal sohada amalga oshirilgan nazorat ishlari, ichimlik suvi tarmoqlariga noqonuniy ulanishlarni oldini olish bo'yicha bajarilgan chora-tadbirlar haqida har bir hududiy nazorat qilish inspeksiyasi rahbarining hisoboti tinglandi. Past ko'rsatgich qayd etgan hududiy nazorat qilish inspeksiyalarning faoliyati rahbar tomonidan keskin tanqid ostiga olindi.

Yig'ilish so'ngida esa Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan kelgusida amalga oshiriladigan ishlar ham atroflicha muhokama etildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

18 Jan, 18:32


#JARAYON

🚨 Inspeksiya rahbari boshchiligida 2024-yil yakuni hamda 2025-yilda amalga oshirilishi lozim bo'lgan ustuvor vazifalarning ijrosi yuzasidan kengaytirilgan tartibda yig'ilish bo'lib o'tdi.


Bugun Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasida 2024-yil yakuni hamda 2025-yilda amalga oshirlishi lozim bo'lgan ustuvor vazifalarning ijrosi yuzasidan navbatdagi yig'ilish bo'lib o'tdi. Dastlab, Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshlig‘i Sirojiddin Eshquvvatov qurilish obyektlari statistikasini, kommunal sohada bajarilgan vazifalarni, shu jumladan ichimlik suvi ta'minoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlaridan foydalanishni nazorat qilish bo'yicha amalga oshirilgan ishlarni tanqidiy tahlil qildi.

Jumladan, statistik ko'rsatgichlarga nazar soladigan bo'lsak, hududiy inspeksiyalar tomonidan qurilish obyektlarida 2024-yilda 296 ming 301 marotaba monitoringlar o'tkazildi. Jarayonda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan 138 ming 543 ta bajarilishi majburiy bo'lgan yozma koʻrsatmalar berildi. 9 ming 562 ta holatda maʼmuriy jarima choralari qo'llanildi.

Oʻtkazilgan monitoringlar natijasiga ko'ra, obyektlarda foydalanilgan sifatsiz qurilish materiallari va buyumlari yuzasidan 1 682 ta, loyihalashtirishda mavjud kamchiliklarga yo'l qo'yganligi uchun 933 ta mas'ul tashkilotlarning litsenziya va ruxsat beruvchi hujjatlarini bekor qilish yuzasidan taqdimnomalar kiritildi. Monitoring natijalariga ko'ra 2 ming 757 ta holatda bajarilgan sifatsiz qurilish-montaj ishlari buzdirildi.

Ko‘p kvartirali uy-joy fondidan foydalanishni nazorat qilish sohasida amalga oshirilgan ishlarga e'tibor qaratsak, hududiy inspeksiyalar tomonidan respublikamizdagi mavjud 42 ming 340 ta koʻp kvartirali uylardan 12 ming 218 tasining texnik holati o'rganib chiqildi. O'rganish jarayonlarida 4 902 ta qonunbuzilish holatlari aniqlanib, ularning barchasiga bajarilishi shart boʻlgan yozma koʻrsatmalar berildi. Shu bilan birga, berilgan majburiy koʻrsatmalarga asosan 2 ming 215 ta huquqbuzarliklar bartaraf etildi, 1 ming 290 ta holat bo'yicha sudlarga daʼvo arizalari kiritildi.

Ichimlik suvi ta'minoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish yo'nalishi doirasida nazorat tadbirlari davomida isteʼmolchilarga yetkazib berilayotgan ichimlik suvi sifatini oʻrganish boʻyicha 24 ming 684 ta tahlil namunalari olinib, shundan 1 ming 103 ta holatda ichimlik suvining belgilangan milliy standart talablariga javob bermasligi aniqlandi. Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlaridan foydalanishda jami 4 mingdan ortiq noqonuniy holatlar aniqlandi va bartaraf etish choralari ko'rildi.


Shuningdek, yig'ilishda inspeksiya rahbari tomonidan hududlarda nazorat tadbirlarini kuchaytirish, sohada shaffoflik hamda ish samaradorligini yanada oshirish bo'yicha mas'ullarga bir qator vazifalar belgilab berildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

17 Jan, 12:07


#JARAYON

"Siyosiy-ma'rifat soati" bo‘lib o‘tdi.

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasida bugungi kunning eng muhim va dolzarb mavzulari, jahonda va mamlakatimizda sodir bo‘layotgan voqea-hodisalar haqida ma'lumot berib boruvchi navbatdagi “Siyosiy-ma'rifat soati” bo‘lib o'tdi.

O‘quv soatini inspeksiya xodimlari agentlikning YouTubedagi rasmiy sahifasidan kuzatib borishdi.

Shu bilan bir qatorda, korrupsion holatlarning oldini olish, xodimlarni korrupsiyaga nisbatan murosasiz kayfiyatini shakllantirish, unga doir jinoyatlarning oqibatlari va bunday holatlarga jazoning muqarrarligi to‘g‘risida inspeksiyaning Ichki nazorat xizmati boshlig‘i D.Muxammedov hamda Ichki nazorat xizmati bosh mutaxassisi P.Solijonovlar tomonidan xodimlarga tushunchalar berildi.

Jarayon savollar hamda muhokamalarga boy o'tdi, inspeksiya xodimlari esa o'zlarini qiziqtirgan savollari bilan yuzlanib mutaxassislardan javob olishdi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

13 Jan, 19:14


#TABRIK

💐Hurmatli Vatan himoyachilari! Yurtimizning mard va jasur oʻgʻlonlari!

Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil topganligining 33 yilligi hamda 14-yanvar "Vatan himoyachilari kuni" munosabati bilan samimiy qutlaydi!

Siz borki, hayot yoʻlimiz charogʻon, tinch osmon ostida baxtli bolalar kulgusi jarang sochadi.

Barchangizga mustahkam sog‘liq, oilaviy baxt va saodat, sharafli va mas’uliyatli faoliyatingizda ulkan zafarlar yor boʻlsin. Yurtimiz taraqqiyoti va tinchligi yo‘lida amalga oshirayotgan zaxmatli mehnatingiz yo‘lida hamisha sobit qadam bo‘ling!


Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

13 Jan, 10:37


#REYD

🚨Toshkent viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan Boshqaruv servis kompaniyalarining tungi dispecherlik faoliyatini o'rganish maqsadida nazorat tadbirlari olib borilmoqda.


Bu tartibdagi o'rganish ishlari viloyatning har bir hududida davom etmoqda.


#TOSHKENT_VILOYATI

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

13 Jan, 04:54


#XORAZM

🚨O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Farmonining mazmun-mohiyati haqida tegishli tashkilotlarning mutaxasisslari tomonidan Xorazm viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlariga tushuntirishlar berish maqsadida seminar tashkil etildi
.

Seminar davomida tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilishda nazorat organlarining roli va mas'uliyatini oshirish, shuningdek, inspeksiya xodimlarining ish jarayonida qonunlar va normativ hujjatlarga to‘liq amal qilishining ahamiyati ta'kidlandi.

Jumladan, tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktik tadbirlarni oʻtkazish tartibi, "Xavfni tahlil etish" elektron tizimi hamda tekshiruv ishtirokchilarining huquq hamda majburiyatlari toʻgʻrisida ham inspeksiya xodimlariga tushunchalar berildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

10 Jan, 10:51


#REYD

🚨Denov hamda Sho'rchi tumanlarida amalga oshirilgan reyd tadbirlari jarayonida ichimlik suvidan noqonuniy foydalanish holatlari aniqlandi


Surxondaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi hamda viloyat suv ta‘minoti"AJ xodimlari bilan hamkorlikda Denov hamda Sho'rchi tumanlarida o'tkazilgan nazorat tadbirlari jarayonida 2 ta tadbirkorlik subyektlari ichimlik suvi tarmog‘iga noqonuniy ulanib foydalanib kelayotganligi aniqlandi.


🔴Qoidabuzarlik holatlari yuzasidan bayonnomalar rasmiylashtirildi hamda noqonuniy ulanish holatlari joyida mas'ul xodimlar tomonidan bartaraf etildi. Shuningdek, ushbu holatlarga huquqiy baho berish maqsadida hujjatlar huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborildi.

#SURXONDARYO

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

10 Jan, 06:08


#JARAYON

"Siyosiy-ma'rifat soati" bo‘lib o‘tdi.

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasida bugungi kunning eng muhim va dolzarb mavzulari, jahonda va mamlakatimizda sodir bo‘layotgan voqea-hodisalar haqida ma'lumot berib boruvchi navbatdagi “Siyosiy-ma'rifat soati” bo‘lib o'tdi.

O‘quv soatini inspeksiya xodimlari agentlikning YouTubedagi rasmiy sahifasidan kuzatib borishdi.

Shu bilan bir qatorda O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son Farmoniga muvofiq Inspeksiyaning 2024-yil 16-dekabrdagi 87/07-son buyrug‘ining mazmun-mohiyati to‘g‘risida ham inspeksiyaning Yuridik ta'minlash bo'limi boshlig'i M.Mo‘minjonov tomonidan xodimlarga tushunchalar berildi.

Jarayon savollar hamda muhokamalarga boy o'tdi, inspeksiya xodimlari esa o'zlarini qiziqtirgan savollari bilan yuzlanib mutaxassislardan javob olishdi

Telegram|Youtube|Instagram|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

08 Jan, 15:45


#REYD

🚨KO'P KVARTIRALI UYLARGA MAST XODIM BILAN SIFATLI XIZMAT KO'RSATISH MUMKINMI?

👉JARAYONLARNING BATAFSIL LAVHASI👈

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

08 Jan, 12:57


#NAMANGAN

🚨 Tadbirkorlarga qonunchilik talablariga amal qilgan holda faoliyat yuritishiga ko‘maklashish va qonunbuzilishlarning barvaqt oldini olish mexanizmlarini takomillashtirish, ularning huquqlarini ishonchli himoya qilish va nazorat qiluvchi organlarning masʼuliyatini yanada oshirish maqsadida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Farmoni qabul qilindi.


Ushbu Farmonning mazmun-mohiyati haqida inspeksiya xodimlariga kengroq tushuntirishlar berish maqsadida Namangan viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasida seminar tashkil etildi.

Jarayonda, tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo‘yicha vakil, biznes Ombudsman hamda viloyat Adliya boshqarmasi xodimlari ishtirok etib, inspeksiya xodimlariga huquqiy tushunchalar berishdi.

Seminar davomida tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilishda nazorat organlarining roli va mas'uliyatini oshirish, shuningdek, inspeksiya xodimlarining ish jarayonida qonunlar va normativ hujjatlarga to‘liq amal qilishining ahamiyati ta'kidlandi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

08 Jan, 09:02


#JARAYON

🚨Samarqand viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi hamda viloyat suv ta'minoti xodimlari bilan hamkorlikda ichimlik suvidan besamar foydalanish hamda ichimlik suvi tarmoqlariga o'zboshimchalik bilan ulanish holatlarini oldini olish maqsadida doimiy ravishda nazorat tadbirlari olib borilmoqda.

#SAMARQAND

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

08 Jan, 04:59


#BAYRAM_MUBORAK

🎉Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi O‘zbekiston Respublikasi prokuratura organlari xodimlari kuni munosabati bilan soha xodimlarini samimiy muborakbod etadi!


Mamlakatimizda qonun ustuvorligini ta'minlash, qonuniylikni mustahkamlash, fuqarolarning huquq va erkinliklarini himoya qilish hamda qonunlarning aniq va bir xilda bajarilishi ustidan nazorat qilish yo'lidagi sharafli va fidokorona faoliyatingizda muvaffaqiyatlar tilaymiz!



Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

08 Jan, 04:21


#OAV_NIGOHIDA

🚨Ko'p qavatli uyning yuk ko'taruvchi devorlariga zarar yetkazgan holda qayta rejalashtirish ishlari olib borayotgan mulkdorning ishlari inspeksiya xodimlari tomonidan to'xtatildi.


#TOSHKENT_SHAHRI

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

07 Jan, 12:37


#JARAYON

🚨Namangan viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi qurilish-sinov laboratoriyasi mutaxassislari tomonidan belgilangan tartibda qurilish obyektlarida hamda laboratoriya sharoitida qurilish materiallarining sifati ustidan doimiy ravishda sinov ishlari olib borilmoqda.

Xususan, bu galgi jarayonda qurilishda foydalanish uchun mo‘ljallangan g‘isht va armatura namunalari zamonaviy laboratoriya texnikalari yordamida sinovdan o‘tkazildi.

#NAMANGAN

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

07 Jan, 05:27


#JARAYON

🚨Jizzax viloyati Sharof Rashidov tumani "Nurafshon” hamda “Fayzobod" mahallalarida ichimlik suvi tarmog'iga o'zboshimchalik bilan noqonuniy tartibda ulanganlar aniqlandi.

Jizzax viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi hamda viloyat suv ta'minoti xodimlari bilan hamkorlikda o'tkazilgan nazorat tadbirlari jarayonida 2 ta holatda iste’molchilar ichimlik suvi tarmog'iga noqonuniy ulanib, foydalanib kelayotganligi aniqlandi.

Mazkur holat yuzasidan hududiy inspeksiya xodimlari tomonidan huquqbuzarlarga ma'muriy jarimalar qo'llanildi hamda ichimlik suvi tarmog'idan vaqtinchalik qonuniy tartibda ulangunga qadar uzib qo'yildi.

#JIZZAX

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

06 Jan, 11:31


#BU_MUHIM

💧 Suv — bebaho ne’mat!  Uni isrof qilmasdan oqilona foydalanaylik.

#SAMARQAND

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

06 Jan, 06:17


#REYD

🚨Ko'p qavatli uyning ustunlaridan biriga zarar yetkazib, qurilish qilayotgan mulkdorning ishlari inspeksiya xodimlari tomonidan to'xtatildi.

🎥Batafsil videoda

#TOSHKENT_SHAHRI

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

05 Jan, 07:58


#DIQQAT

⚠️Har qanday korrupsiyaga murosasiz bo‘laylik!


🟢Korrupsiya o‘z ma’nosiga ko‘ra (lotincha corruptio – "parchalanish, buzilish") kelajakni parchalaydi!

🟢Infografikada korrupsiya jinoyatligi, unga jazo muqarrarligi, oqibatlari va shakllari batafsil izohlangan.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Jan, 06:23


#FOYDALI

🚨Qurilishning beton ishlarida zichlagich (Vibrator)
uskunasidan foydalanishning ahamiyati.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

03 Jan, 06:19


#SIRDARYO

🚨Sirdaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan qurilish obyektlarida doimiy ravishda nazorat tadbirlari olib borilmoqda
.

Jarayonda, inspeksiya xodimlari tomonidan yangi qurilayotgan ko'p qavatli turar joy binolarining qurilish ishlari loyiha talablari asosida olib borilayotganligi shu bilan bir qatorda qurilish materiallarining sifati o'rganilmoqda.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

02 Jan, 09:27


#SARHISOB

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining faoliyatini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish bo‘yicha yil davomida amalga oshirilgan ishlar raqamlarda.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

01 Jan, 06:49


#SARHISOB

🚨Ichimlik suvi ta’minoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlaridan foydalanishni nazorat qilish yo‘nalishi bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar raqamlarda.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

31 Dec, 19:47


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

31 Dec, 08:58


#SARHISOB

🚨Ko‘p kvartirali uy-joy fondidan foydalanishni nazorat qilish sohasida amalga oshirilgan ishlar raqamlarda.


Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

31 Dec, 05:58


#YANGI_YILINGIZ_BILAN

🎉Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi barcha yurtdoshlarimizni kirib kelayotgan yangi — 2025-yil bilan samimiy muborakbod etadi.

Yangi yilning har bir kuni quvonch, baxt va yorqin umidlarga to‘lsin!

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

30 Dec, 07:47


#SARHISOB

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi amalga oshirilgan ishlar yuzasidan axborot beradi
.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

28 Dec, 08:45


#OAV_NIGOHIDA

🚨 Uy-joy xarid qilishda firibgarlar yoki soxta quruvchilarga aldanib qolmaslik uchun nima qilish kerak?

Endi qurilish obyektlarining ma'lumotlarini osongina bilib olishingiz mumkin.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

27 Dec, 10:18


#JARAYON

🚨Bugun Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasida yil yakuni yuzasidan tadbir bo‘lib o‘tdi. Inspeksiya rahbari Sirojiddin Eshquvvatov boshchiligida o‘tkazilgan uchrashuvda 2024-yilda qurilish, kommunal hamda ichimlik suvi ta'minoti sohasida amalga oshirilgan ishlar tahlil qilinib, kelgusida amalga oshirilishi lozim bo'lgan vazifalar muhokama etildi.

Xususan, Sirojiddin Qarshiboyevich inspeksiyada faoliyat yuritib kelayotgan barcha xodimlarning mehnatini alohida e’tirof etar ekan, sohalardagi yutuqlarga erishishda ularning o‘rni muhim bo‘lganligini ta’kidladi va kelayotgan yangi yil bilan barchani samimiy qutladi.

Tadbir so’nggida yil davomida inspeksiyaning faoliyatiga munosib hissa qo'shgan bir guruh faol xodimlar tashakkurnoma hamda esdalik sovg'alari bilan taqdirlanishdi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

05 Dec, 13:24


#BUXORO

🚨Buxoro viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyas
i tomonidan G‘ijduvon tumani, “Ko‘kcha” MFY hududida “ACWA POWER BASH WIND” MChJ buyurtmachiligi asosida qurilayotgan 500 MVt li shamol elеktr stansiyasi va elеktr uzatish tarmoqlari” qurilishi obyektida navbatdagi nazorat ishlari o‘tkazildi.

Natijada obyektda WTG53 va WTG68-shamol trubinalari oralig‘ida o'tkazilgan yuqori kuchlanishli elektr kabellarining xavfsizligini ta’minlash maqsadida kabel ustki qismining himoya qatlami uchun bajarilgan g‘isht terish ishlari loyiha talabi asosida bajarilmaganligi aniqlandi.

Shu bilan bir qatorda
WTG55 va WTG56-shamol trubinalari oralig‘idagi kabel usti himoya qatlamida M-75 markali sopol g‘isht o‘rniga, loyiha talabiga zid ravishda mustahkamlik parametri ancha past bo‘lgan gazobolok materialidan foydalanilgan.

🔴Aniqlangan qoidabuzarliklar bo‘yicha buyurtmachi, loyihachi va pudrat tashkilotlarga bajarilishi majburiy bo‘lgan yozma ko‘rsatmalar berilib, ularga nisbatan ma'muriy jarima choralari qo'llanildi hamda obyektdagi qoidabuzarliklar bartaraf etilgunga qadar unda qurilish ishlari vaqtinchalik to'xtatildi.


Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

05 Dec, 09:09


#Konstitutsiya

O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 1-moddasi
.

O‘zbekiston — boshqaruvning respublika shakliga ega bo‘lgan suveren, demokratik, huquqiy, ijtimoiy va dunyoviy davlat.

Davlatning “O‘zbekiston Respublikasi” va “O‘zbekiston” degan nomlari bir ma’noni anglatadi.


🇺🇿Konstitutsiya - farovon hayotimiz poydevori, huquq va erkinliklarimiz kafolatidir!


Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

05 Dec, 07:17


#SURXONDARYO

🚨Surxondaryo viloyati Sho‘rchi tumani "Savurtepa" va "Yangiariq" MFY hududlarida ichimlik suvi tarmog'iga o'zboshimchalik bilan noqonuniy tartibda ulanganlar aniqlandi.


Surxondaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi hamda viloyat suv ta'minoti xodimlari bilan hamkorlikda o'tkazilgan nazorat tadbirlari jarayonida 2 ta holatda tadbirkorlik subyektlari ichimlik suvi tarmog'iga noqonuniy ulanib foydalanib kelayotganligi aniqlandi.

Mazkur holat yuzasidan to'plangan hujjatlar huquqiy baho berish maqsadida huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborildi hamda tadbirkorlik subyektlari ichimlik suvi tarmog'idan uzib qo'yildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

05 Dec, 04:30


#SIRDARYO

🚨Sirdaryo viloyati Yangiyer shahri "Yangi O'zbekiston" massivi hududida qurilayoygan ko'p qavatli uy poydevorlarining mustahkmaligi qurilish me'yoriy talablariga javob bermasligi aniqlandi.

Aniqlangan ushbu sifatsiz qurilish ishlari joyida inspeksiya xodimlari tomonidan buzdirilmoqda.

📍Bu tartibdagi kuchaytirilgan reyd tadbirlari respublikamiz bo'ylab davom etmoqda.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Dec, 13:15


#Konstitutsiya

O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 14-moddasi
.

Davlat o‘z faoliyatini inson farovonligini va jamiyatning barqaror rivojlanishini ta’minlash maqsadida qonuniylik, ijtimoiy adolat va birdamlik prinsiplari asosida amalga oshiradi.


🇺🇿Konstitutsiya - farovon hayotimiz poydevori, huquq va erkinliklarimiz kafolatidir!


Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Dec, 11:31


#NAVOIY

🚨Navoiy viloyatida yana bir maktabgacha ta'lim tashkiloti binosining qurilishi to'xtatildi.

Navoiy viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan belgilangan tartibda qurilish obyektlarida doimiy ravishda nazorat tadbirlari olib borilmoqda.

Xususan, Karmana tumani "Talqoq" MFY hududida "Yagona buyurtmachi xizmati" IK buyurtmachiligida qurilayotgan 120 o'rinli maktabgacha ta'lim tashkiloti binosida monitoring o'tkazilganda ikkinchi qavatdagi "G" o'qining uchinchi hamda to'rtinchi qatorlarda bajarilgan g'isht terish ishlari va beton o'zaklar sifatsiz, shuningdek, loyiha talablari asosida bajarilmaganligi aniqlandi.


🔴 Mazkur qoidabuzarliklar yuzasidan inspeksiya xodimlari tomonidan qurilish ishlari vaqtinchalik to'xtatildi hamda sifatsiz bajarilgan ishlar joyida buzdirildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Dec, 10:19


#Konstitutsiya

🇺🇿 Konstitutsiya - xalqchil davlat, barqaror taraqqiyot va farovon hayot asosi!

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

26 Nov, 13:39


#JARAYON

🚨Jizzax viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan viloyatdagi budjet tashkilotlarda ichimlik suvi ta'minoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlaridan foydalanish qoidalariga amal qilinishi yuzasidan doimiy ravishda belgilangan tartibda monitoring ishlari olib borilmoqda.

Xususan, hududiy inspeksiya xodimlari tomonidan joriy yilning o'tgan davri mobaynida 296 ta budjet tashkilotlarida nazorat tadbirlari amalga oshirilgan bo'lib, jarayonda jami 56 ta kamchilik va qoidabuzarlik holatlari aniqlangan. Mazkur holatlar yuzasidan tashkilotlarning mas'ul shaxslariga nisbatan jami 91,8 million so'mlik ma'muriy jarimalar qo'llanilgan.


#JIZZAX

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

26 Nov, 10:51


#OAV_NIGOHIDA

🚨Andijon viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan ichimlik suvining isrofgarchiligi bilan bog'liq holatlarni oldini olish maqsadida nazorat tadbirlari davom etadi.

#ANDIJON

Telegram
|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

26 Nov, 06:52


#JARAYON

🚨Namangan viloyatida inspeksiya xodimlari tomonidan noqonuniy hamda sifatsiz qurilishlarning oldini olish maqsadida doimiy ravishda nazorat tadbirlari olib borilmoqda.

#NAMANGAN

Telegram
|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

26 Nov, 05:12


#REYD

🚨Chilonzor tumanida ko'p kavartirali uyning yerto'lasiga uyning mustahkamligiga shikast yetkazgan holda kirish yo'li ochgan mulkdorning ishlari to'xtatildi.

Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan poytaxtimiz bo'ylab kuchaytirilgan reyd tadbirlari davom etmoqda.

#TOSHKENT_SHAHRI

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

25 Nov, 12:24


#OAV_NIGOHIDA

SUVNI BIRGALIKDA ASRAYLIK!

🚨Xorazm viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi hamda "Xorazm suv ta'minoti" AJ tomonidan joylarda ichimlik suvidan oqilona foydalanish hamda isrofgarchilikga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida,“Ichimlik suvini isrof qilmaylik!” shiori ostida targ’ibot tadbirlari muntazam o‘tkazib kelinmoqda.

#XORAZM

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

25 Nov, 09:36


#JARAYON

🌳"Yashil makon" loyihasi yurtimizning barcha hududlarida amalga oshirilayotgan bo‘lib, tanlab olingan maydonlarda daraxt va buta ko‘chatlari ekilmoqda. Xususan, mazkur loyihada Sirdaryo viloyati Qurilish vа uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari ham faol ishtirok etishmoqda.

Jumladan, Mirzaobod tumani "Bog'iston" MFY hududida 400 tup mevali va manzarali daraxt koʻchatlari hududiy inspeksiya xodimlari tomonidan ekildi.

Eng muhimi, endilikda har bir daraxtning oʻz egasi, ya'ni uning unib-oʻsishi uchun masʼuli belgilandi. Bu aholi orasida tabiatni asrashga, ekologik xavfsizlikka erishishda katta o‘ringa ega.


#SIRDARYO

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

25 Nov, 06:15


#JARAYON

🚨Qashqadaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasida korrupsiyani oldini olish va u bilan doimiy ravishda kurashish mavzusi doirasida navbatdagi seminar-trening tashkil etildi.

Unda Qashqadaryo viloyati prokuraturasi xodimi M.Karimov, hududiy inspeksiya boshlig'i O‘.Panjiyev, ichki nazorat xizmati bosh mutaxassisi N.Choriyev va inspeksiya xodimlari ishtirok etishdi.

🔴 Jarayonda mavjud muammolar va galdagi vazifalarga asosiy eʼtibor qaratildi. Xususan, seminar davomida korrupsion holatlarni oldini olish, xodimlarni bu kabi holatlarga nisbatan murosasiz kayfiyatini shakllantirish, unga doir jinoyatlarning oqibatlari va bu borada jazoning muqarrarligi haqida so'z yuritildi.


#QASHQADARYO

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

21 Nov, 11:57


#JARAYON

🚨Mazkur qabulda murojaat bilan kelgan 10 dan ziyod fuqarolarning muammolari mutasaddilar tomonidan o‘rganildi va ayrimlari qabul davomida ijobiy hal etildi.

Xususan, murojaat bilan shug'ullanayotgan va unga yechim topayotgan mas'ullarga fuqaro tomonidan minnatdorlik bildirildi.


🔴 Shu bilan birga bugungi sayyor qabul davomida vaqt talab etiladigan muammolarga muddat belgilanib, mutasaddilarga topshiriqlar berildi hamda uning ijrosini shaxsan inspeksiya rahbari o'z nazoratiga oldi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

21 Nov, 10:33


#JARAYON

🚨Bugun Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi vazirligida inspeksiya rahbari Sirojiddin Eshquvvatov ishtirokida navbatdagi qabul bo'lib o'tdi.

Sayyor qabuldan asosiy maqsad aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri muloqotni yoʻlga qoʻyish, yechimini kutayotgan dolzarb muammolarni joyida aniqlash, oʻrganish hamda ularni bartaraf etishdan iborat.

Xususan, Surxondaryo viloyatidan kelgan fuqaroning murojaatiga asosan ko'p qavatli uyning liftida muammolar borligi, haligacha bu masalaga e'tibor qaratilmayotganligi ta'kidlandi.


Inspeksiya rahbari tomonidan mas'ullarga mazkur vaziyatni o'rganib, qonuniy yechim asosida hal qilish bo'yicha muddat belgilab berildi hamda uning ijrosi nazoratga olindi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

21 Nov, 06:19


#OAV_NIGOHIDA

🚨Farg'ona viloyatida kuchaytirilgan tartibda reyd tadbirlari davom etmoqda, sifatsiz qurilish ishlari esa joyida buzdirilmoqda
.

#FARGONA

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

20 Nov, 10:31


#REYD

🚨Jizzax viloyatida yana bir sifatsiz maktabning qurilishi to'xtatildi.


Jumladan, Jizzax shahri "Kimyogar" MFY hududida "Infratuzilmani rivojlantirish injiniring" kompaniyasi davlat muassasasi buyurtmachiligida qurilayotgan 2-sonli maktab binosining qurilishi o'rganilganda binoning 3-qavatida ora ajrtama devorlarida g'isht terish ishlari loyiha talablari asosida bajarilmaganligi aniqlandi.

🔴Aniqlangan qoidabuzarliklar yuzasidan sifatsiz bajarilgan ishlar joyida buzdirildi hamda aniqlangan kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar obyektda qurilish ishlari to'xtatildi.

#JIZZAX

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

20 Nov, 07:09


#JARAYON

🚨Navoiy viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan Karmana tumani "Uyrot" MFY hududida Buyurtmachi "Navoiy IES" AJ tomonidan qurilayotgan "Quvvati 650 Mvt boʻlgan uchinchi bugʻ-gaz qurilmasini qurish" obyektida monitoring ishlari o'tkazildi.

Mazkur qurilishda bug' turbinasining asosida beton ishlari bajarilmoqda ushbu bajarilayotgan ishlarning mustahkamlik holati inspeksiya xodimlari tomonidan o'rganilib qurilish ishlarini belgilangan me'yorlar asosida bajarilishi lozimligi yuzasidan qurilishning ma'sullariga tegishli ko'rsatmalar berildi

#NAVOIY

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

20 Nov, 04:24


#OAV_NIGOHIDA

🚨Respublika ishchi guruhi tomonidan Toshkent viloyatida noqonuniy qurilish ishlarini aniqlash hamda ularni bartaraf etish yuzasidan tashkil etilgan reyd jarayonining tafsilotlari.

#TOSHKENT_VILOYATI

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

19 Nov, 09:33


#YASHIL_MAKON

🌳 Davlatimiz rahbarining tashabbusi bilan amalga oshirilayotgan “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida Namangan viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari ham faol ishtirok etishmoqda.

Xususan, viloyat markazining “Yangi O‘zbekiston” bog‘idan ajratilgan hududda inspeksiya xodimlari tomonidan daraxt ekishga joy tayyorlanib, 200 tupdan ziyod manzarali daraxt ko‘chatlari ekildi.

Eng muhimi, endilikda har bir daraxtning oʻz egasi, ya'ni uning unib-oʻsishi uchun masʼuli belgilanadi. Bu aholi orasida tabiatni asrashga, ekologik xavfsizlikka erishishda katta o‘ringa ega.

#NAMANGAN

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Nov, 15:54


#JARAYON

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasida navbatdagi kengaytirilgan tartibda yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Dastlab Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi boshlig‘i Sirojiddin Eshquvvatov qurilish obyektlari statistikasi hamda hududiy inspeksiyalar tomonidan amalga oshirilayotgan nazorat ishlarini tanqidiy tahlil qildi. Shundan so‘ng aniqlangan noqonuniy qurilishlar soni, ro‘yxatga olinmagan obyektlar haqida har bir hududiy nazorat inspeksiyasi rahbarlari "Zoom" platformasi orqali hisobot taqdim etdi.

Mazkur yig‘ilish davomida davlat dasturiga oid barcha qurilish obyektlarida qurilish-montaj ishlarining sifatli olib borilishi, obyektlardagi qurilish qatnashchilari yani texnik, mualliflik va ichki nazorat xodimlari tomonidan ishni yetarli darajada tashkil qilinishi va shaharsozlik normalariga rioya qilinishi ustidan davlat nazoratini kuchaytirish bo‘yicha inspeksiya rahbari tomonidan ko‘rsatma va topishiriqlar berild
i.

Shu bilan bir qatorda yig'ilishda ichimlik suvi ta'minoti va oqava suvlarni chiqarib yuborish borasida amalga oshirilayotgan ishlarni yanada jadallashtirish kerakligi, undan tashqari 2024-2025-yillar kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko‘rish jarayonida ko‘p kvartirali uylarda istiqomat qiluvchi aholiga qulaylik yaratish asosiy vazifa ekanligi ta'kidlandi.

Yig'ilish davomida Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining kelgusida amalga oshiriladigan ishlari ham muhokama etildi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Nov, 07:13


#JARAYON

🚨Sirdaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan Yangiyer shahri hududida joylashgan ko'p qavatli uylarning texnik saqlanishi xatlovdan oʻtkazilganda bir guruh mulkdorlar tomonidan oʻzboshimchalik bilan vakolatli tashkilotlar ruxsatisiz umumfoydalanishdagi joylarni egallab, qoʻshimcha qurilma qurib olish hamda yertoʻladan foydalanish qoidalariga amal qilmaslik holatlari aniqlandi.

Aniqlangan holatlar yuzasidan mulkdorlarga 15 kunlik muddat asosida bajarilishi shart boʻlgan majburiy koʻrsatmalar berilib, noqonuniy qurilmalar bartaraf etilmoqda.


📍Yuqoridagi monitoring ishlari viloyatning boshqa hududlarida ham davom etmoqda.

#SIRDARYO

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Nov, 05:40


#REYD

🚨Surxondaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan nazorat tadbirlari davom etadi.


Jumladan, Denvov tumani "Sharof Rashidov" ko'chasi hududida pudratchi "Imozay"XK tomonidan qurilayotgan ko'p qavatli turar joy obyektida monitoring o'tkazilganda binoning 9-qavatida ora ajrtama devorlarida g'isht terish ishlari sifatsiz bajarilganligi aniqlandi.

Undan tashqari aynan shu hududda yana bir pudratchi tashkilot "Ibrohim Buldings A House" MChJ tomonidan qurilayotgan obyekt ham ko'zdan kechirilganda, binoning 9- qavatida bajarilgan g'isht terish ishlarida SG- qurilish setkalaridan foydalanilmaganligi hamda binoning 7-qavatida gazablok terish ishlarida loyihaga amal qilinmaganligi ma'lum bo'ldi.

🔴Aniqlangan qoidabuzarliklar yuzasidan qurilish ishlarini bu tartibda nazoratsiz qoldirgan texnik hamda ichki nazoratchilarga qonuniy chorlar ko'rildi hamda loyiha talablari asosida bajarilmagan ishlar joyida inspeksiya xodimlari tomonidan buzdirildi va qurilish ishlari to'xtatildi.

#SURXONDARYO

Telegram
|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

04 Nov, 04:15


#JARAYON

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi III-chorak yakuni bo'yicha Ko‘p kvartirali uy-joy fondidan foydalanishni nazorat qilish sohasida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan axborot beradi
.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

02 Nov, 05:53


#JARAYON

  🚨Sirojiddin Eshquvvatov Navoiyda amalga oshirilayotgan qurilish-bundyodkorlik ishlari bilan tanishishni Zarafshon shahrida ham davom ettirdi.

"Infratuzilmani rivojlantirish injiniring" kompaniyasi davlat muassasasi buyurtmachiligida qurilayotgan 19-sonli maktabda ham bir qator kamchiliklar aniqlandi va ularni bartaraf etish yuzasidan mas'ullarga zarur vazifalar yuklandi.

Shu bilan birga inspeksiya rahbari tomonidan maktabni o'z muddatida hamda sifatli tarzda foydalanishga topshirish talabi qo‘yildi.

#NAVOIY

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

02 Nov, 04:29


#JARAYON

🚨Xabar berganimizdek Inspeksiya rahbari Navoiy viloyatida bo'lib turibdi.

Xususan, Sirojiddin Eshquvvatov Tomdi tumani hududida buyurtmachi “SHAMOL ZARAFSHAN ENERGY” MChJ tomonidan qurilayotgan Shamol Elektr Stansiyasi qurilishi bilan ham yaqindan tanishdi
.

Buyurtmachi: “SHAMOL ZARAFSHAN ENERGY” MChJ
Loyiha tashkiloti: "INTER PROJECT NORM" MChJ
Pudrat tashkiloti: "SEPCOIII ELECTRIC POWER CONSTRUCTION” MChJ


Bugungi kunda Navoiy viloyati hududiy nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan mazkur qurilish obyektida 9 marotaba monitoring ishlari olib borilgan hamda qurilishda aniqlangan kamchiliklar yuzasidan 12 ta yozma ko‘rsatmalar berilgan. Ayni paytda qurilish jarayonida 111 ta shamol turbinalaridan 103 tasi montaj qilingan bo'lib qurilish ishlari bosqichma-bosqich amalga oshirilmoqda.

#NAVOIY

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

01 Nov, 14:01


#JARAYON

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi III-chorak yakuni bo'yicha Ichimlik suvi ta’minoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish xizmatlaridan foydalanishni nazorat qilish yo‘nalishi bo'yicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan axborot beradi
.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

01 Nov, 12:37


#JARAYON

🚨
Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi rahbari Sirojiddin Eshquvvatov Karmana tumanidagi "Navoiy sanoatni rivojlantirish kompleksi maxsus sanoat parki"ning qurilish ishlari bilan yaqindan tanishdi va qurilishning sifati, sohadagi me'yor, qoidalarga amal qilinish holatlarini oʻrgandi.

Inspeksiya rahbari tomonidan obyektda belgilangan talablarga muvofiq ish olib borishda sustkashlikka yoʻl qoʻymaslik, qurilishning har bir jihatiga eʼtibor qaratish lozimligi ta'kidlandi

#NAVOIY

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

01 Nov, 11:01


#JARAYON

🚨Inspeksiya rahbari o'rganish ishlarini Karmana tumanida barpo etilayotgan "Yangi O'zbekiston" massivida davom ettirdi.


Kompleks rivojlanish tamoyili asosida bunyod etilayotgan ushbu massivda aholi uchun ko'p qavatli uylar, xizmat ko‘rsatish obyektlari va ijtimoiy infratuzilma bir vaqtda quriladi.

Sirojiddin Eshquvvatov "Yangi O‘zbekiston” massivida turar joylar, ijtimoiy soha hamda xizmat ko‘rsatish obyektlarining qurilishi bilan tanishish jarayonida qurilish materiallarining sifati, qurilish ishlarining loyiha talablari asosida bajarilishi va eng avvalo ishchilarning xavfsizligiga e'tibor qaratish kerakligi yuzasidan qurilishning ma'sullariga tegishli topshiriq va ko'rsatmalarni berdi.

#NAVOIY

Telegram
|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

01 Nov, 09:27


#JARAYON

🚨Inspeksiya rahbari Navoiy viloyati Xatirchi tumani hududida joylashgan "Ko'k Saroy" suv ombori majmuasida ham bo'ldi.


Mazkur Suv omborida bugungi kunda rekonstruksiya ishlari olib borilayotgan bo'lib inspeksiya xodimlari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar nazoratga olingan.

Sirojiddin Eshquvvatov obyektni ko'zdan kechirar ekan yana bir bor qurilish ishlarida sifat birinchi o'rinda turishi kerak ekanligini shu bilan birga inspeksiya xodimlari esa bu borada o'z ishiga ma'suliyat bilan yondoshib nazoratni yanada kuchaytirish kerakligini ta'kidladi.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

01 Nov, 07:14


#OAV_NIGOHIDA

🚨Andijon viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan kuchaytirilgan reyd tadbirlari davom etadi.


#ANDIJON

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

01 Nov, 05:31


#JARAYON

🚨Inspeksiya rahbari Sirojiddin Eshquvvatov Navoiy viloyati hududiy inspeksiyasining, qurilish-sinov laboratoriyasi faoliyati bilan yaqindan tanishdi.


Bugungi kunda mazkur laboratoriyada qurilish materiallari sinovi amalga oshiriladi. Bino va inshootlar instrumental texnik ko’rikdan o’tkaziladi. Inspeksiya rahbari sohada raqamli texnologiyalardan keng foydalanish yuzasidan o’z tavsiyalarini bildirdi. Tizimda raqamlashtirishni takomillashtirish, shaffoflikni taʼminlash va ishdagi samaradorlikni yuksaltirish borasida masʼullarga tegishli ko'rsatma hamda topshiriqlar berdi.

Hozirda ushbu laboratoriya zamonaviy uskunalar bilan joylashgan bo'lib malakali mutaxassislar tomonidan sinov tahlillari olib boriladi.


Jumladan, inspeksiya rahbari laboratoriya bilan tanishish jarayonida qurilish materiallarining sinov tahlillarida ham ishtirok etdi.

#NAVOIY

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

24 Oct, 08:26


#OAV_NIGOHIDA

🚨 O'zboshimchalik bilan noqonuniy qurilgan obyektlarni tartibga olish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar


#JIZZAX

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

24 Oct, 08:03


#JARAYON

🚨Qashqadaryo viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi qurilish-sinov laboratoriyasi mutaxassislari tomonidan belgilangan tartibda qurilish obyektlarida doimiy ravishda laboratoriya sinov ishlari olib borilmoqda.

Bu tartibdagi laboratoriya sinov ishlari kelgusida bino va inshootlarining mustahkam bo'lishini ta'minlaydi.

#QASHQADARYO

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

24 Oct, 04:38


#JARAYON

🚨Samarqand viloyati Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi hamda bosh boshqarma boshlig'i viloyatda faoliyat yurituvchi boshqaruv servis kompaniya va uy-joy mulkdorlari shirkatlari vakillari bilan uchrashdilar.

Yig‘ilish kun tartibida kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ko'rish, ko‘p kvartirali uy-joylarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish hamda ko‘p kvartirali uy-joylarning umumiy mol-mulkini saqlash, undan samarali foydalanish va ta'mirlash, ularga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish ishlarini izchil amalga oshirish, majburiy badal to‘lovlarida yuzaga kelgan debitor qarzdorliklar, noqonuniy qurilmalarni aniqlash va bartaraf qilish hamda kun tartibidagi boshqa masalalar muhokama qilindi.

🔴Shu bilan bir qatorda boshqaruv tashkilotlarining kelgusida amalga oshiriladigan vazifalari belgilab olinib, mutasaddilar sohani takomillashtirishga qaratilgan taklif va mulohazalarni qabul qildi va savollarga atroflicha javob berildi.

#SAMARQAND

Telegram|Youtube|Instagram|Web|

QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

23 Oct, 08:05


#JARAYON

🚨Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida hududiy nazorat qilish inspeksiyasi xodimlari tomonidan Sanitariya-epidemiologiya va osoyishtalik markazi xodimlari bilan hamkorlikda hududlarda ichimlik suvidan namunalar olinib tekshiruvdan o'tkazilmoqda
.

Shu bilan bir qatorda inspeksiya xodimlari tomonidan hududlardagi markaziy suv inshootlarida suvni zararsizlantirish uskunalarining ishlash jaryonlari hamda ularning holati o'rganilmoqda.

Telegram|Youtube|Instagram|Web|