Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал @ombudsmanuz Channel on Telegram

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

@ombudsmanuz


OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA

📨 https://app.ombudsman.uz/

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал (Uzbek)

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman) kanali - bu Respublika Ombudsmanining rasmiy kanali. Bu kanalda Ombudsman Feruza Eshmatova tomonidan inson huquqlari va ozodliklar bo'yicha muhim ma'lumotlar tarqatiladi. Ombudsman yurtimizda fuqarolarning huquq va erkinliklarini himoya qilish, ularga huquqlarini bajarishda yordam berish, shikoyatlarni qabul qilish va muammolarni hal qilish bilan shug'ullanadi. Kanalda Ombudsman Feruza Eshmatova tomonidan o'z ishlari, xizmatlari, va aloqalar haqida yangiliklar va ma'lumotlar ham tarqatiladi. Shuningdek, kanalda murajaat jo'natish uchun havola ham mavjud. Agar sizda inson huquqlari bilan bog'liq savollar bo'lsa yoki shikoyat qilmoqchi bo'lsangiz, shu havolaga bosing va muammatingizni yozib yuboring: https://ombudsman.uz/uz/appeal/internet-reception. Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman) kanali sizning huquqlar va ozodliklar bilan bog'liq ma'lumotlar bilan to'ldirilgan, foydali va muhim bir manba bo'lib, sizni ma'lum etkazadi, bilim olganingiz, huquqlaringizni muhofaza qilishingiz va o'z huquqlaringizni o'rganishingiz uchun yordam beradi. Obudsman Feruza Eshmatova tomonidan o'z ishlari va o'z faoliyatlari bilan bog'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman) kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

18 Feb, 11:45


#rasmiy_munosabat #Ombudsman #mahkum

Товоқсойда
маҳкум вафоти: Омбудсман ҳолатни назоратга олди

Жорий йилнинг 16 февраль куни Товоқсойдаги 7-сон ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган маҳкум М.Т.нинг вафот этгани ҳолати ҳам Омбудсман назоратига олинди.

Тўпланган маълумотларга кўра, 11 февраль куни тахминан соат 16:10 да маҳкум М.Т. колония ҳудудидаги эски ошхона биносида ободонлаштириш ишларига жалб этилган. Деворни бузиш жараёнида эҳтиётсизлик сабабли унинг бир қисми маҳкум устига қулаган, натижада оғир тан жароҳати олган.

Ушбу ҳолат Омбудсман Девони ходимлари ва Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Шунингдек, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, уларга таъзия билдирди. Марҳумнинг отаси Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида 5 кун давомида ўғлининг ёнида бўлган.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

18 Feb, 07:48


#rasmiy_munosabat #Ombudsman #mahkum #olmaliq

Олмалиқдаги колонияда вафот этган маҳкум ҳолати Омбудсман назоратига олинди


Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқдаги колониядан маҳкумнинг ўлиги чиқди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Унда марҳумнинг онаси жорий йилнинг 26-28 январь кунлари ўғли билан узоқ муддатли учрашувда бўлгани ва у соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикоят қилмаганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ҳолатга доир маълумотлар ўрганилмоқда.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

16 Feb, 06:49


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️11.02.2025 Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялар йиғилишларида кўриб чиқилди

🔹️12.02.2025 Омбудсманга юборилаётган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш жараёнларидан фотолавҳа

🔹️13.02.2025 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди

🔹️14.02.2025 Республика бўйлаб қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди

🔹️15.02.2025 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш - келажакка ғамхўрлик: мактабларда “Омбудсман соати” дарслари ўтказилмоқда

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

12 Feb, 06:35


📍 Омбудсманга юборилаётган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш жараёнларидан фотолавҳа

Шу кунларда Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фуқароларнинг мулкий ва ижтимоий ҳуқуқларига оид мурожаатлари Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди.

Мазкур шикоятларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларга оид ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижаларига бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади.

📩 Мурожаат юбориш: Ombudsman.uz

#Омбудсман  #Мурожаатлар #Жараён

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

09 Feb, 06:19


Омбудсман ҳафта ичида

🔹03.02.2025 Мурожаатчиларнинг 100 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди

🔹04.02.2025 Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили тайинланди

🔹04.02.2025 Омбудсманнинг Самарқанд  вилоятидаги минтақавий вакили тайинланди

🔹06.02.2025 Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди

🔹07.02.2025 Иш стажи архив ҳужжатларида сақланмаган фуқаролар ҳуқуқи қай тартибда таъминланади?

🔹08.02.2025 Омбудсманнинг 2024-йилдаги фаолияти кўриб чиқилди

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

07 Feb, 04:31


⁉️Иш стажи архив ҳужжатларида сақланмаган фуқаролар ҳуқуқи қай тартибда таъминланади?

Фуқаро О.П. пенсия ёшига етган, лекин пенсия тайинлаш бўйича ёзган аризасини кўриб чиқиш жараёнида унинг 12 йил давомида хусусий корхонада сувоқчи-бўёқчи бўлиб ишлаган йилларини тасдиқловчи ҳужжатлар архивда сақланмагани сабабли ҳисобга олинмаган.

Шундан сўнг, фуқаро Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилиб, ижтимоий ҳуқуқларининг тикланишида ёрдам сўради.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

06 Feb, 05:11


🔎Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди

Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

04 Feb, 10:12


#tayinlov

Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили тайинланди


Тошниёзов Отабек Полвонович – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.
___
Назначен региональный представитель Омбудсмана в Самаркандской области

Тошниязов Отабек Полвонович назначен региональным представителем Уполномоченного Олий Мажлиса по правам человека (Омбудсмана) в Самаркандской области.

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

04 Feb, 10:09


#tayinlov

Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили тайинланди

Иброхимов Жасурбек Шермухаммадович – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.
___
Назначен региональный представитель Омбудсмана в Андижанской области

Ибрахимов Жасурбек Шермухаммадович назначен региональным представителем Уполномоченного Олий Мажлиса по правам человека (Омбудсмана) в Андижанской области.


Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

03 Feb, 10:32


Мурожаатчиларнинг 100 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Сирдарё вилоятида яшовчи фуқароларнинг жамоавий мурожаати келиб тушди. Унда фуқаролар Гулистон шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2023 йил октябрь ва ноябрь ойларидаги 15 кунлик ишлаган даврлари учун иш ҳақи берилмаганидан шикоят қилишган.

Мазкур мурожаат назоратга олиниб, Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва ишга оид ҳужжатлар тўпланди.

Шундан сўнг, Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига меҳнат ҳуқуқларининг тикланиши бўйича даъво аризаси киритилди.

📎батафсил   🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

02 Feb, 05:29


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️27.01.2025 Эълон

🔹️27.01.2025 2024 йилда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарлик ҳолатлари 42 %га ошган - Омбудсман

🔹️28.01.2025 Аёллар колонияси ҳақидаги хабарлар жойига чиқиб ўрганилди 

🔹️29.01.2025 Аҳоли мурожаатлари қўшимча мутахассислар жалб этилган ҳолда жойига чиқиб ўрганилмоқда

🔹️30.01.2025 Фуқаролик жамияти институтларининг депутатлар фаолиятидаги аҳамияти

🔹️30.01.2025 Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

30 Jan, 04:24


❇️Фуқаролик жамияти институтларининг депутатлар фаолиятидаги аҳамияти

2025 йил 28-30 январь кунлари Парламент тадқиқотлари институти ва Конрад Аденауер жамғармаси ҳамкорлигида “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов маърузачи сифатида иштирок этди. У иштирокчиларга депутатлар ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги долзарб вазифалар ҳақида маъруза қилди.

📎батафсил   🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

28 Jan, 14:06


#rasmiy_munosabat

Аёллар колонияси ҳақидаги хабарлар жойига чиқиб ўрганилди 

Кеча ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги 21-сонли аёллар жазони ижро этиш муассасасида маҳкумаларга нисбатан муносабат, уларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи чекланаётгани ва қишки мавсумда етарли шароитлар яратилмагани бўйича хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат назоратга олиниб, бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

14 Jan, 04:46


🇺🇿Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизнинг жасур посбонлари ва барча юртдошларимизни самимий табриклайди.

Ватанимиз осмони доимо мусаффо, тинчлик ва тараққиёт йўлидаги қадамларимиз бардавом бўлсин!

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

13 Jan, 15:09


Омбудсманга юборилган мурожаатлар асосида мониторинг ташрифи амалга оширилди

📎батафсил 🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

12 Jan, 11:23


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️06.01.2025 Қашқадарёдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига мониторинг ташрифи амалга оширилди

🔹️07.01.2025 Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасидан юборилган мурожаатлар ўрганилмоқда

🔹️09.01.2025 Хоразм вилоятидаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

🔹️10.01.2025 Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

🔹️11.01.2025 Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон ҳуқуқлари механизмлари

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

11 Jan, 03:29


🔰Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон ҳуқуқлари механизмлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари учун "Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон ҳуқуқлари механизмлари" мавзусида тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари иштирокчиларга инсон ҳуқуқларини таъминлаш механизмлари, уларнинг амалий қўлланилиши ва мурожаатларда кўтарилаётган долзарб масалалар ҳақида сўз борди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

10 Jan, 07:32


Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?



🌐Cайт|🔵Telegram |🔵Facebook |📷Instagram| 🌐Х’ | 🎞 Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

09 Jan, 11:38


Хоразм вилоятидаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

07 Jan, 12:41


Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасидан юборилган мурожаатлар ўрганилмоқда

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

04 Jan, 09:28


📄Фуқаронинг ижтимоий ҳуқуқи тикланди

Омбудсманга мурожаат қилган фуқаро пенсия миқдори тўғри ҳисобланмагани сабабли ўз ҳуқуқларини тиклашни сўради. У пенсияси 920 000 сўм этиб белгиланганини, аммо иш ҳақи тўлиқ ҳисобланмагани сабабли ҳақиқий миқдордан анча кам маблағ олаётганини таъкидлаган. Фуқаро бу муаммо бўйича Зангиота тумани Пенсия бўлимига бир неча маротаба мурожаат қилган, аммо мурожаатлар юзаки ўрганилиб, рад этилган.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

03 Jan, 11:18


🎞 Махсус репортаж | Омбудсманнинг жазони ижро этиш муассасаларидаги ўрганишлари

#Buxoro #Ombudsman #Monitoring #HumanRights

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

31 Dec, 04:01


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

29 Dec, 10:02


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️23.12.2024 2024 йилда Намангандаги 310 нафар маҳкум касб-ҳунарга ўргатилди

🔹️24.12.2024 Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда

🔹️25.12.2024 Аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда

🔹️25.12.2024 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔹️27.12.2024 Омбудсман таъсир чораси киритилгандан сўнг Бухородаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар яхшиланди

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

25 Dec, 13:20


#Омбудсман #ИнсонҲуқуқлари #ФуқароларҚабули #Мурожаат

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.


Унда уй-жой, алимент маблағларини ундириш, оилавий зўравонлик, ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, банк-кредит, мурожаат этиш ҳуқуқи, суд-тергов масалаларига оид масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

24 Dec, 15:29


🔰Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда

Маълумки, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли комиссия фаолият юритмоқда. Комиссия таркибида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари, халқ депутатлари ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

06 Dec, 12:04


Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Котибиятига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда ва тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ўзбошимчалик билан бошланган қурилиш ишларини тўхтатиш, ёлғиз кекса аёлнинг ижтимоий масаласи бўйича мурожаатлар Омбудсманнинг Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан ўрганилди.
📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish
___
Обращения изучаются на местах

Обращения граждан, поступающие в Секретариат Уполномоченного Олий Мажлиса по правам человека (омбудсмана), изучаются на местах, и принимаются соответствующие меры.
Обращения, касающиеся остановки самовольных строительных работ, а также социального вопроса одинокой пожилой женщины, были изучены региональными представителями омбудсмана в Ферганской области и городе Ташкенте.


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

05 Dec, 11:41


Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?



🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

04 Dec, 13:19


▶️Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг ўн ойида амалга оширилган ишлар юзасидан
БРИФИНГ


2024 йилнинг 10 ойда Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 774 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмаси очилди.

Вакил тавсияси асосида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Жиззах шаҳар ҳамда Дўстлик туманидаги, Самарқанд вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги шароитлар яхшиланди.

Мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ишловчи 56 нафар ходимга ҳайфсан берилди, 2 нафар ходим жаримага тортилди, 3 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 6000 минг нафарга яқин маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 158 та шикоят келиб тушди.

Шикоятларнинг 14 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг мурожаатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган.

10 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чораси қўлланилган. 3 та ҳолатда ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қолганлари...

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

03 Dec, 15:29


🔂3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

Ўзбекистон Республикаси барча фуқароларининг тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлашга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга ва уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга интилади.

2021 йилда Ўзбекистон БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига қўшилди. Шунингдек, 2020 йилда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, уларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишлари учун ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди.

Бугунги сана жамиятимиздаги ҳар бир инсон учун тенг ва қулай шарт-шароитлар яратишга чорлайди.

Ногиронлиги бўлган шахслар – жамиятнинг ажралмас қисми!

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

03 Dec, 12:24


Мурожаатчининг мулк ҳуқуқи тикланди - Омбудсман

Фуқаро А.Г.га Гулистон шаҳридаги уй-жой қуриш учун ажратилган “турар” жой тоифасига кирувчи ер, расмийлаштириш жараёнида кадастр идораси томонидан “нотурар” жойга ўзгартирилган. Бу ўзгартиш натижасида фуқаро номига 9 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги юзага келган.

Фуқаро А.Г. аввал ушбу масалада тегишли ташкилотларга қилган мурожаати 3 ой давомида ҳал этилмагач, у Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилган.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

30 Nov, 06:02


Омбудсман мактаби: Гулистонда очиқ мулоқот

Талабалар билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшлар мурожаатларида кўтарилган долзарб масалаларга ечим изланди.

#Омбудсман #ҲуқуқийБилим #Ёшлар #ИнсонҲуқуқлари

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

29 Nov, 13:10


Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

💬Қабулда фуқаролар меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, ижтимоий ёрдам олиш, уй-жой, инсонпарварлик далолатномасини қўллаш, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнлари, оилавий ва мулкий муносабатларга оид ҳамда бошқа мурожаатларини қолдиришди.

Ушбу мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ўрганишга киришилди. Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти ҳамда ombudsman.uz мобил иловаси орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

29 Nov, 07:00


Сиз бахтли ҳаётга лойиқсиз!

“Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” – бу бутун дунёда зўравонликка қарши курашиш, жамиятда хабардорликни ошириш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган глобал ташаббусдир. У ҳар йили 25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунида старт олади ва 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунигача давом этади.

Зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш, хабардорликни ошириш ва жамиятда тенгликни қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ўзингизни қадрланг, ҳуқуқларингизни билинг ва бахтли ҳаёт сари қадам ташланг!

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

29 Nov, 04:01


#Омбудсман #ИнсонҲуқуқлари #Мониторинг

Омбудсман мониторинги: Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатлари ўрганилмоқда


📍Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий вакиллари ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифларини амалга оширди.

Қўнғиротдаги 27-сон манзил колонияси
Спорт майдончалари, ошхона ва санитария шароитлари янгиланган.
20 нафарга яқин маҳкум билан суҳбат ўтказилди, мурожаатлари қабул қилинди.

Бухоро “Мурувват” интернат уйи
Санитария ҳолати талаб даражасида.
Гинеколог ва стоматолог лавозимларини жорий этиш зарур.

Наманган вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси
Видеокузатув тизими ва иссиқлик таъминоти яхши.
Аутсорсинг хизматининг таомномасида камчиликлар кузатилди.

Хоразм 11-сон тергов ҳибсхонаси
Вояга етмаганлар ва аёллар билан учрашув ўтказилди.
Маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ташкил этилди.

⚠️ Мониторинг якунлари бўйича камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар масъул идораларга юборилади.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

28 Nov, 13:43


#Омбудсман #ИнсонҲуқуқлари #Конституция

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси демократик, ҳуқуқий, ижтимоий давлатнинг ишончли кафолати


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида шу мавзуда илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Конституциянинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни, унинг демократик ва ҳуқуқий давлат қуришдаги аҳамияти кенг муҳокама қилинди.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

24 Nov, 08:29


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️18.11.2024 "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун имзоланди

🔹️19.11.2024 Бундан кейин ҳам сиёсат шундай бўлади. Ёшларни, аёлларни қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз!-Ш.М. Мирзиёев

🔹️20.11.2024 Сирдарёдаги вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансерида қандай камчиликлар аниқланди?

🔹️21.11.2024 Ўзбекистон ва Австрия Омбудсманлари: инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги ҳамкорлик

🔹️21.11.2024 Осон, тезкор ва қулай платформа: Омбудсман мобил иловаси ишга туширилди

🔹️21.11.2024 Омбудсман Австриядаги пенитенциар муассасага ташриф буюрди

🔹️22.11.2024 Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги камчиликлар бартараф этилди

🔹️22.11.2024 Омбудсман Австрия Парламенти вакиллари ва ватандошларимиз билан учрашди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

22 Nov, 12:58


Омбудсман Австрия Парламенти вакиллари ва ватандошларимиз билан учрашди
___
Ombudsman Avstriya Parlamenti vakillari va vatandoshlarimiz bilan uchrashdi
___
Омбудсмен встретилась с представителями Парламента Австрии и соотечественниками
___
The Ombudsman Meets with Austrian Parliament Representatives and Fellow Compatriots

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

15 Nov, 04:39


Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда - Омбудсман

🟡Сирдарёда фуқарога 21 млн сўм тўланмаган иш ҳақи ундириб берилди.
🟡Хоразмда авария хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатилди.
🟡Қашқадарёда талаба номига ноқонуний расмийлаштирилган кредит масаласи ижобий ҳал этилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

14 Nov, 12:02


Товоқсойдаги маҳкумларга озодликка чиққач, жамиятга мослашишлари учун зарур кўникмалар берилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган 7-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

14 Nov, 07:19


Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?



🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

13 Nov, 14:03


Омбудсман ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакили Акико Фудзии билан учрашди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакил Акико Фудзии ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Ҳар ким иккинчи имкониятга ва ҳаётини янгидан бошлашга ҳақли эканидан келиб чиқиб, жазо муддатини ўтаб, озодликка чиққан ёшлар учун лойиҳалар, махсус курслар ташкил этиш таклифини билдирди.

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

13 Nov, 09:59


💬Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари қабул қилинди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонасига навбатдаги мониторинг ташрифини амалга оширди.
📎батафсил   🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

07 Nov, 08:26


🔶Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

Қорақалпоғистон Республикасидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳолига юридик хизмат кўрсатиш масалалари долзарб эканини кўрсатди.

Шундан келиб чиқиб, куни кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида ўтказилган “Омбудсман мактаби” тадбирида юқорида қайд этилган масалалар бўйича аҳолига атрофлича тушунтиришлар берилди. Унда тумандаги “Турон”, “Бўстон”, “Моншакли”, “Туркистон” ва “Саноат” маҳаллаларида яшовчи 100 нафардан зиёд аҳоли қамраб олинди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

05 Nov, 05:50


Фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва ижобий ечим топмоқда

Андижонда фуқарога 10 млн сўм меҳнат таътили пули ундириб берилди.
Навоийда ноқонуний ишдан бўшатилган ходим лавозимига тикланди.
Тошкент вилоятида фуқаронинг 6 йиллик иш стажи пенсия ҳисоб-китобига қўшилди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

04 Nov, 13:15


‼️Омбудсман фаолияти ҳақида нималарни билишингиз муҳим?

Аҳоли мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлар орқали юборилаётган фикрлардан келиб чиқиб, Омбудсман институти ҳақида қисқа видеоролик тайёрланди. Ушбу роликни томоша қилиб, Омбудсман фаолиятининг муҳим жиҳатлари ҳақида билиб оласиз.

👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

03 Nov, 06:15


Омбудсман ҳафта ичида

28.10.2024 Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон Омбудсманлари инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасида фикр алмашишди

29.10.2024 Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон Омбудсманлари талабалар билан учрашди

30.10.2024 Омбудсманнинг фуқаролар қабулида 50га яқин мурожаат назоратга олинди

30.10.2024 Oмбудсманга 2024 йилнинг 9 ойлигида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижаларига бағишланган
БРИФИНГ

31.10.2024 Тергов ҳибсхонасидаги шароитлар ўрганилиб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари қабул қилинди

31.10.2024 Намангандаги колонияда сақланаётган маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди

01.11.2024 Омбудсман тавсиясига кўра, Бухорода маҳкумларни сақлаш шароитлари яхшиланди

01.11.2024 Сурхондарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар шароитлари ўрганилди

02.11.2024 Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Фурқат туманларида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

02 Nov, 13:41


🔷Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Фурқат туманларида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан "Омбудсман мактаби" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва Фурқат туманларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабули ташкил этилди.

Унда 20 нафарга яқин фуқаро бола пули, уй-жой, кадастр, субсидия, мерос билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди. Мазкур мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди ва қолганлари назоратга олинди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

31 Oct, 14:10


🔎Намангандаги колонияда сақланаётган маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Поп туманида жойлашган 6-сон Жазони ижро этиш колониясига навбатдаги мониторинг ташрифини амалга оширди.

Омбудсманнинг Намангандаги минтақавий вакили колонияда сақланаётган 800 нафарга яқин шахс билан жамоавий, 10 нафар маҳкум билан якка тартибда суҳбатлашди ва мурожаатларини қабул қилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

31 Oct, 12:05


#Samarqand

Тергов ҳибсхонасидаги шароитлар ўрганилиб, маҳкум ва маҳбуслар мурожаатлари қабул қилинди

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

30 Oct, 13:09


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 2024 йилнинг 9 ойлигида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижаларига бағишланган
БРИФИНГ


Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 14 172 та мурожаат келиб тушди.

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан давлат ташкилотлари ёки мансабдор шахсларга 103 та таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар киритилди.

Мурожаатчилар фойдасига ундирилган ҳамда ундириш белгиланган жами маблағлар 2 млрд 414 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

50 нафарга яқин фуқаронинг иш жойи сақланиб қолинди ва ишга тикланди, 5 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашилди.

6 та ҳолатда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида ИИБ терговчилари томонидан қабул қилинган қарорлар прокуратура органлари томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун юборилди.

давлат ташкилотларида ишловчи 3 нафар масъулга ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 28 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган, шундан 7 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 4 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг 3 нафарига ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, 10 нафар масъул ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун интизомий жавобгарликка тортилди ва 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

29 Oct, 08:07


🇺🇿🇦🇿Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон Омбудсманлари талабалар билан учрашди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида талабалар билан учрашув ташкил этилди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон Омбудсманлари иштирок этиб, ҳар икки давлат Омбудсманлари талабаларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўз тажрибалари, халқаро ҳамкорлик ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги замонавий ёндашувлар ҳақида маълумот беришди.

📎батафсил    🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

24 Oct, 06:35


♻️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ва болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш: самарали ҳамкорлик ва мулоқот йўллари

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш ва улар билан самарали ҳамкорлик ва мулоқот қилиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Интерактив усулда ўзаро савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой бўлган 3 кунлик семинарда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Болалар омбудсмани Котибиятлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

23 Oct, 13:00


📍Омбудсманга Сурхондарёдан юборилган мурожаатларда қандай масалалар кўтарилмоқда?

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлил қилиниб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилиши лозим бўлган масалалар танлаб олинди. Вилоятдан юборилган мурожаатларнинг аксарияти пенсия, кадастр ва ижтимоий ёрдам билан боғлиқ бўлгани сабабли навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ушбу мавзуга бағишланди.

Қизириқ тумани аҳолиси учун ўтказилган очиқ мулоқотда “Янги турмуш”, “Шодлик”, “Дўстлик”, “Етим қум”, “Рабатак”, “Қишлогозон” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар иштирок этишди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

23 Oct, 10:40


Омбудсман тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуни муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун 8 та боб, 57 та моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясига мувофиқлаштирилган. Амалдаги қонун эса 22 модда ва бир нечта прим моддалардан иборат эди.

Мазкур Қонун мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни тўлақонли таъминлаш ва кучайтиришни назарда тутувчи бир қатор ўзгаришларни ўз ичига олган. Хусусан, ...
📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

21 Oct, 12:47


Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ва болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш: самарали ҳамкорлик ва мулоқот йўллари

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш ва улар билан самарали ҳамкорлик ва мулоқот қилиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Омбудсман ҳамда Болалар омбудсмани Котибиятлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун ташкил этилган ушбу семинардан кўзланган мақсад тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга нисбатан содир этилган жиноятларни холис ва тўғри таснифлаш, жабрланганларни қўллаб-қувватлашда давлат идоралари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантиришдан иборат.

✍️Семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Умумий манфаатларни излаш Халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

20 Oct, 06:01


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️14.10.2024 Мурожаатчи уйига яқин ҳудудда бошланган қурилиш ишлари тўхтатилди - Омбудсман

🔹️14.10.2024 Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди

🔹️15.10.2024 Намангандаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари ўрганилди

🔹️16.10.2024 Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда

🔹️17.10.2024 Туғруқ таътилида бўлган аёлларнинг иш жойи сақланиши лозим

🔹️18.10.2024 Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан танишди

🔹️18.10.2024 Навоий вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлилига асосан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди

🔹️18.10.2024 Омбудсман ва Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази вакили ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

🔹️19.10.2024 Фарғонада маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

19 Oct, 08:09


Фарғонада маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ва Ижтимоий кўникма маркази билан биргаликда вилоятдаги 10-сонли тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар билан учрашув ўтказилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

18 Oct, 13:50


Навоий вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлилига асосан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди

📨Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятидан энг кўп мурожаат юборилган туман аниқланиб, ушбу ҳудуд аҳолиси томонидан кўтариладиган масалаларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.

📍Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўтказилган тадбирда “Парахун”, “Самарқанд”, “Пахтакор”, “Новжа”, “Янгиработ”, “Мустақиллик” ва “Чечакота” маҳалларида яшовчи 100 нафардан ортиқ аҳоли қамраб олинди.

💬Шу куни Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакилининг сайёр қабули ҳам ўтказилди.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

18 Oct, 13:30


Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан танишди

Талабаларга Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги роли, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, талабалар Омбудсманнинг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари, мониторинг ва назорат фаолияти, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида ҳам билиб олишди.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал

16 Oct, 13:10


Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда

✉️Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар мурожаатларини веб-сайт, мобил илова, почта, фуқаролар қабуллари, pm.gov.uz портали ҳамда ишонч телефони орқали қабул қилмоқда.

🔎Ушбу мурожаатлар кўриб чиқилиб, масъул ташкилотларга сўров киритилади. Мавжуд вазият билан танишиш ва тегишли маълумотларни тўплаш зарурати бўлган масалалар эса Омбудсман Котибияти ходимлари ёки ҳудудлардаги минтақавий вакиллар томонидан жойига чиқиб ўрганилади. Натижаси бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади.

🖼Фотолавҳада Омбудсманнинг Наманган вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари фуқаролар мурожаатларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда жойига чиқиб ўрганишаётгани тасвирланган.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube