МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ @olmaliq_manaviyat_markazi Channel on Telegram

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

@olmaliq_manaviyat_markazi


Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмасининг расмий саҳифаси

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ (Uzbek)

Қандай кўринади МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ канали? Ким учун? Что такое МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ? МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ - бу Олмалиқ шаҳрида жойлашган Республика Маънавият ва маърифат марказининг расмий телеграм канали. Ушбу канал орқали сиз Олмалиқ шаҳрида амалга ошириладиган маънавият ва маърифат масалалари ҳақида янгиликларни ва маълумотларни оласиз. МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ каналининг аъзолари Олмалиқ шаҳри ва унинг ҳудудидаги одоб-аҳлок билан танишишлари ва маънавиятга қизиқарли муаммолар ёки фикрларни муножат қилиш учун муҳим ресурс бўлиб топила билиши мумкин.

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 16:17


#хайрли_тун

Кимгадир тўқнаш келишинг учун бир дақиқа, ёқтиришинг учун бир соат, севиб қолишинг учун эса бир кун етарли. Аммо уни унутишинг учун бир умр  талаб этилади...

Кунда ҳориб... Тунга етганлар...
Роббисига шукр айтганлар...
Ва интизор тонгни кутганлар...
Тунларингиз осуда ўтсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 15:55


#Психолог_маслаҳати

ҲАЁТДА КЕРАКЛИ 15 ҚОИДА

1⃣. Агарда қўнғироқ қилишга ваъда берган бўлсангиз, албатта қўнғироқ қилинг.

2⃣. Кечикяпсизми? Унда огоҳлантириб қўйиш йўлини топинг.

3⃣. Ўзгалар орзулари устидан асло кулманг.

4⃣. Сиз ва сизни рад этганларга асло қайта кўрманг.

5⃣. Ҳаётдан завқланишни ўрганинг.

6⃣. Ота–онангиз билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. Чунки хоҳлаган вақтда улар бўлмай қолишлари мумкин.

7⃣. Мулойим бўлишга ҳаракат қилинг. Мулойимлик–қалблар калити.

8⃣. Нолиш одатингизни ташланг. Нолийдиган одамлар ҳеч кимга ёқмайдилар.

9⃣. Бировни ҳеч қачон ҳақоратламанг. Келажакда ярашиб кетарсиз, аммо
бировга айтган гапларингиз хотирада қолажак.

1⃣0⃣. Рост сўзлашга ҳаракат қилинг. Фақат шундагина ёлғонларингизни эслаб
қолишингизга тўғри келмайди.

1⃣1⃣ Ҳеч кимга, ҳеч нимада мажбур эмассиз.Ўз хоҳишингизга биноан яшанг.

1⃣2⃣. Инсонларни ҳурмат қилишни ўрганинг. Шунда улар ҳам сизга шу кўз билан
қарашади.

1⃣3⃣. Сизга қадрли бўлган инсонларнинг туғилган кунини эслаб қолинг. Бу саналар
жуда муҳим.

1⃣4⃣. Ҳафтада бир марта ўзингиз ёқтирган одамлар билан, ёқтирган жойингизга
бориб туринг.

1⃣5⃣. Қанчалик банд бўлманг, китоб ўқиш учун вақт топинг.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 15:50


#ибрат_учун

Қайтар дунё бу...

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 14:56


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 150-летия со дня рождения основателя джадидского движения в Туркестане, выдающегося писателя, общественного деятеля, издателя и педагога Махмудходжи Бехбуди"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 11:46


#мазмунли_сатрлар

Ақлнинг таҳорати - илм,
Кўнгил таҳорати - муҳаббат...


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 09:47


#Қонунчиликда_янгилик

“Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.

Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

❗️Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

✔️хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
✔️давлат ва жамият қурилиши;
✔️ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
✔️ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
✔️ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
✔️экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 06:28


#Ustoz

Biz agar bugun maktablarda, oliy o‘quv yurtlarida ta'lim bilan birga, balki undan ham ortiqroq tarbiyaga e‘tibor bermasak, judayam ko‘p narsani yo‘qotamiz, deb o‘ylayman. Farzandlarimizni, o‘g‘illarimizni, qizlarimizni — ertaga shu yurtning beshigini tebratuvchilarni yo‘qotamiz.

"Ustoz" loyihasida Pedagogika fanlari nomzodi, dotsent Farida Abdurahimova fikr-mulohazalarini bildirdi.

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Veb-sayt

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 06:28


#буюклар_бисотидан

Чўнтаги бой, руҳи қашшоқ бўлган инсонларнинг аҳволлари жуда жирканч. Чунки улар, ҳар нарсанинг нархини билишади, аммо қадрини билишмайди.

Жалолиддин Румий

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 06:27


#фойдали_тавсия

Донишмандлар тавсия қилган 7 сир

🎗 Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса – узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.

🎗 Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир. Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни тортиб олади.

🎗 Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз, қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг. 

🎗 Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади, кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди. 

🎗 Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир. Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.

🎗 Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг: оилангиздаги муаммолар ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

🎗 Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам кабидир.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 01:33


#иқтибос

Бахт шундай нарса: борлигида киши уни сезмайди, йўқлигида орзу қилади. Бахтли одам “Мен бахтлиман”, деб оламга жар солмайди. Инсон ҳеч қачон бахтга тўйган, бахтим етарли, деган эмас.

✍️ Эркин Воҳидов

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 01:25


#кун_ҳикмати

Сизда пайдо бўлган ҳар қандай мушкуллик элчидир.

У сизга: "Аллоҳ бор. Унга илтижо қил" деган хабарни олиб келган!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

03 Jan, 00:00


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ражаб ойининг илк Жума тонги  муборак бўлсин
!

Тонг отмоқда, бир ажойиб тонг,
Бошланмоқда янги кунингиз
Соф нурларга тўлмоқда осмон,
Қувончларга тўлсин дилингиз.

Хайр бўлсин, барака бўлсин,
Қувончларга тўлсин бу дамлар,
Қалб қўрингиз нурларга тўлсин,
Хайрли тонг азиз одамлар.


Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саховат, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у-жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт-саодат ато қилсин!
Юртимиз тинч бўлсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 16:02


#хайрли_тун

"Биз бир марта яшаймиз!" Мана шу биргина далилнинг ўзи яхши инсон бўлишимизга, фақат ва фақат яхшиликлар қилиб яшашимиз зарурлигига етарлича асос бўла олади...

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин, қадрдон!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 15:41


#ибрат_учун

ЯХШИ ОДАМ КИМ?

Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…  ЯХШИ ОДАМДИР!

Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам… ЯХШИ ОДАМДИР!

Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!

Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам … ЯХШИ ОДАМДИР!

Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам… ЯХШИ ОДАМДИР!

Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам... ЯХШИ ОДАМДИР!

Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам... ЯХШИ ОДАМДИР!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 08:48


#фикр

Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз ҳақидаги фикрлари:

Мақтанчоқликни тўхтатайлик.

Лондон ҳақида қисқача:

Бу ерда тили бурро тадбир уюштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.

Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.

Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.

Компьютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг ҳар бири мендан яхши билади.

Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқаради-ю, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса халиям кофе турларини фарқига бормайман.

Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг. Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.

Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки Иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача.

Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шахарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?

Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.

Бу ерда, яъни Лондонда. Яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз  интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "Илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.

Хулоса: Бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда.

Ўқинг биродар...

Аҳмаджон Ўринов.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 05:45


#буюклар_бисотидан

Кўнгил кўзи билан кўрган ҳеч бир инсонни алдай олмайсиз. Чунки у сизни очиқ бир китоб каби ўқийди.

Жалолиддин Румий


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 03:43


#ибрат_учун

Илм айтади :
- Мен йўқолиб қолсам китоблардан изланг...

Бойлик айтади:
- Мен йўқолиб қолсам меҳнатдан изланг....

Номус айтади:
Мен йўқолиб қолсам ҳеч қаердан қидирманг, топа олмайсиз...

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 03:41


#мотивация

Ҳаёт бу - қийинчиликлар, енгиб эришилган муваффақиятлар тарихидир.

☝️Ахир меҳнатсиз ютуққа эришиб бўлмайди! Ҳаёт сизни синовлар изтиробига ташлагани учун айбламанг...

Ўсимликлар ҳам устиларида ё остиларида ўсишига ёруғликка йўл очишига халақит қилиб уларни босиб ётган тошлар устидан шикоят қилишмайдику!

☝️Агар биринчи тўсиқ ва қийинчиликдаёқ ҳар бир тирик жон таслим бўлганида ер юзида ҳаёт ҳурматига лойиқ бирор нарса бўлармиди?!

Жим Рон

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 02:29


#иқтибос

Аслида, ҳаётда бирорта мақсад билан яшашнинг ўзи ~ БАХТ... Мақсадсиз яшаш шундай кўргиликки, у ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Кишида мақсад бўлса, унга эришиш йўлида курашиш, машаққат чекиш, таъна дашномлар эшитиб, кулиб-ёниб юриш ҳам бахт...

Эркин Воҳидов

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

02 Jan, 02:28


#кун_ҳикмати

Илмдан яхшироқ хазина бўлмас,
Қўлингдан келганча тера олсанг бас!                                                                             
Рудакий


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

28 Dec, 05:00


#ижтимоий_ролик

Болалар орзусини сўндирмайлик!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

28 Dec, 04:06


#тавсия

Китоб мутолаа қилишнинг 15 фойдаси!

🔹Асабни тинчлантиради.
🔹Уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.
🔹Қалбни юмшатади.
🔹Мия фаолиятини яхшилайди.
🔹Tушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.
🔹Инсонни гўзаллаштиради.
🔹Ҳаётдаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгишга ёрдам беради.
🔹Ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади.
🔹Хотирани ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди.
🔹Сўз бойлигини оширади.
🔹Ёзувчилик қобилиятини ривожлантиради.
🔹Чет тилини ўрганишни осонлаштиради.
🔹Тинглаш қобилиятини ривожлантиради.
🔹Ижодкорлик қобилиятини ривожлантиради.
🔹Яхшилик қилишга ундайди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

28 Dec, 02:47


#иқтибос

Агар ҳар доим танқидлардан сўнг тўхтаб олаверсанг, сен ҳеч қачон кўзлаган манзилга ета олмайсан. Мақсадинг йўлида сенга қарши чиқувчилар кўп бўлишини унутма.

Тибор Фишер


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

28 Dec, 02:20


#кун_ҳикмати

Сиз илмга бор - йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди.

Имом Ғаззолий


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

28 Dec, 00:25


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳар бир тонг — янгиликларни кўриш, ўрганиш имконияти, ғаpойиб саргузаштнинг бошланиши ва давом этишидир. Ҳар бир  янги кунни машаққатларга қарамай унутилмас лаҳзаларга бой қилиш ўз қўлимизда...

Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва соғлом танангиз.

Ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади. Ҳар бир мусаффо тонг шукур дейишни унутмайлик!

Бизнинг бебаҳо умримиз ўтиб бораябди. Бизлардан меҳр, яхшилик, давомий - хайрли амаллар ва албатта яхши инсон эди деган ном қолишига харакат қилайлик.

Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин.


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 16:18


#хайрли_тун

Бизнинг бебаҳо умримиз ўтиб бораябди. Бизлардан меҳр, яхшилик, давомий - хайрли амаллар ва албатта яхши инсон эди деган ном қолишига харакат қилайлик.

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!

Меҳр улашишда бардавом бўлинг!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 15:29


#anons📚

“Ustoz”

37-yil...
Men tug‘ilganda qahraton edi.
Qodiriy, Cho‘lpon, Fitrat, Nosir yo‘q edi...


✔️
Bugun 21:00 da “Madaniyat va ma’rifat” telekanalida Ibrohim G‘afurov hayot yo‘li haqida suhbatlashamiz!

@otabek_khasanov

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 14:54


#фарзанд_тарбияси

Болаларнинг руҳий тарбияси уларнинг жисмоний ва ақлий тарбиясига қараганда анча қийин иш... Руҳни ривожлантириш – феъл-атворини шакллантириш демакдир.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 14:02


#ибратли_ролик

Ҳар қандай кичик яхшиликни ҳам арзимас санаманг, зеро билмайсизку унинг қадр қимматини!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 13:24


#хайрли_ташаббус

⚡️Олмалиқ шаҳар 6-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабида саҳоватли тадбиркорлар кўмагида Янги йил байрами тадбирлари ташкил этилди.

🎥Тафсилотлар юқоридаги видеолавҳада.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 09:12


⚡️⚡️⚡️

2025-2026-ўқув йилида хусусий мактаблар сони 700 тага етказилади.

Янги баҳолаш тизими жорий этилган умумтаълим мактаблар сони 1 500 тадан 3 000 тага етказилади ва 257 номдаги янги дарслик мажмуалари яратилади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 08:23


#устоз

Агар инсониятни донишмандлари, оқиллари, уламолари, инсонларни яхши келажак сари етакламаса, етакланувчилар йўлни топа олмай қолишади.

🕊“Устоз” лойиҳасининг бу галги иштирокчиси — Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 07:49


#буюклар_бисотидан

Бу ҳаётда ҳеч нимага афсус чекмаслик керак. Бўлган ишдан хулоса чиқариб, яшашда давом этиш лозим.

Конфуций

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 07:00


🔴 «Yaqin qarindoshlar o‘rtasida qurilgan oilaning beshta farzandi ham nogiron tug‘ilgan»

❗️ Qarindoshlar bilan quda bo’lmang!


🌐Veb sayt |🌐Facebook |🌐Instagram |🌐Youtube

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 06:52


#тарбия

Таълим ёки тарбия?

⚡️Биз ёшларга нима қилишни ўргатишдан олдин, нима учун қилиши кераклигини ўргатишимиз лозим
.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 06:35


⚡️⚡️⚡️

Японларда ажойиб нақл бор:

"Ота-она ишласаю, болалари ҳаётдан завқ олиб юраверса - набиралари тиламчи бўлади."

Нақл бекоргамас. Фақат ҳаётдан завқ олиб юраверган болада қайдан ҳам билим бўлсин. Фарзандларимизни илм олишга ўргатайлик.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

27 Dec, 06:28


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Высшего Евразийского экономического совета

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 15:57


#хайрли_тун

Агар дунёда сени яхши кўрадиган битта одам қолган бўлса, ўша учун яша! Чунки, шу битта одамни тангри сен учун асраб турибди...

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 15:40


#менинг_конституциям

Конституция – бу инсоният орзуларининг ёзма шакли, ҳуқуқ ва бурчлар мувозанатини сақлаб турувчи адолат асоси.

🎙Саидакбар Мамасолиев,

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар университети талабаси

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 14:10


#Конституция
#Бахтимиз_Қомуси

8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

🎗Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-эркин ва фаровон хаёт гарови!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 13:50


Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициясилар очилди – фоторепортаж

СССР даврида қатл қилинганлар хотирасини абадийлаштиришга куюнчаклик билан ёндашиш бежиз эмас. Чунки, бугун турли жойларда мустабид тузум услубларини идеаллаштиришга интилиш кучаймоқда, деди очилиш маросимида қатнашган Бош прокурор. Конституция байрами арафасида очилган экспозицияда қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган ўнлаб стенд, махсус муляж ва саҳналар мавжуд.

📸👉 https://kun.uz/kr/18927795

Kun.uz расмий канали

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 10:22


#менинг_конституциям

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муборак бўлсин!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 10:11


#Конституция
#Бахтимиз_Қомуси

8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

🎗Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-эркин ва фаровон хаёт гарови!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 09:24


#Конституциямиз_32_ёшда

Конституция ҳуқуқ учун, ҳимоя учун, қадр учун хизмат қилади

8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 03:15


#назм

БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Истиқлол тимсоли - Бош Қомусимиз,
Сен бизнинг шонимиз, ор-номусимиз.
Сен борсан, дунёда  ўз  ўрнимиз  бор, 
Сен борсанки, порлар Бахт юлдузимиз.

Жонажон халқимнинг бахти сен билан,
Қалбларнинг шижоат шаҳди сен билан.
Буюк аждодларга содиқ,  шерюрак  -
Эркин, ёш авлодлар аҳди сен билан.  

Сен боис, чарақлар Тинчлик офтоби,
Янгроқдир дилларнинг даъват, хитоби.
Нурли манзилларга  чорлайвер бизни,
Эй,  Орзу маёғи,  Бахтлар китоби.

Ўтаверар не-не йиллар, асрлар,
Нурларга чулғаниб  келар фасллар.
Ҳурлик кафолати -  Бош Қонунимиз, 
Сен билан бахтга ёр бизнинг насллар.

Истиқлол тимсоли ¬ Бош Қомусимиз,
Сен бизнинг шонимиз, ор-номусимиз.

Зикрилла НЕЪМАТ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
                                       

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 02:12


#Байрам_муборак

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. 

🇺🇿 Конституциямиз Ўзбекистонни давлат, миллатимизни миллат сифатида дунёга танитган, халқимизнинг иродаси,  руҳияти ва маданиятини акс эттирган Бош Қомусдир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси жамоаси бутун халқимизни бош Қомусимизнинг 32 йиллик шодиёнаси билан самимий қутлайди.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддима, 6 та бўлим, 27 та боб, 155 та моддадан иборат.

🇺🇿 Янги Ўзбекистон - Кучли Ўзбекистоннинг Қомус байрами муборак бўлсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 01:10


#кун_ҳикмати

Агар мақсадсиз бўлсанг — ҳеч нарса қилолмайсан, мақсадинг катта бўлмаса — буюк иш қилолмайсан.

Дени ДИДРО

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Dec, 00:03


#хайрли_тонг                                          

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!           

Бу ҳаёт сизникидир, уни ўзингиз истаганингиздек имкон қадар бахтга йўғрилган холда яшашга интилинг. Яхшилик қилинг ва яхшилар қуршовида бўлинг!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин!

Яна бир янги бошланган кунингиз хайрли бўлсин
!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 15:42


#хайрли_тун

Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам эртага чиройли тонг ва файзли кун кутмоқдалигини эсдан чиқарманг азизларим.

АЛЛОҲ  ҳар бир бандасига меҳрибондир! Фақат яхшиликлар ато қилсин!

Хайрли тун!
Тунингиз осуда ўтсин!
Аллоҳга омонатсиз!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 15:02


⚡️⚡️⚡️

Шукурнинг амали нима?

“Тамаддун. Маданият. Маърифат” шиори остида ватан кезаётган “Маърифат карвони” олимлар, зиёлилар, нотиқларнинг кутилмаган ва ҳайратланарли мулоқотларига бой бўлмоқда.

👉 Батафсил

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 14:59


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное совещание по мерам обучению населения востребованным профессиям и обеспечению высокооплачиваемой работой.

#Mirziyoyev #yigilish #kasbiytalim #bandlik

📱Web-site|📱YouTube|📱Facebook|📱Telegram|📱Instagram|📱Twitter

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 06:17


#тарбия

🎗Миллий қадрият ва ижтимоий одоблар - инсонни тарбиялайди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 03:36


#ОАВ_биз_ҳақимизда
#Маърифат_карвони

⚡️Тошкент вилоятида бўлиб ўтган "Маърифат карвони" тадбирлари 'Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастурида ёритилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 03:31


#жамият

⚡️Конституция куни муносабати билан 500 нафарга яқин шахс афв этилди

Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан президент фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 03:12


#кўрик_танлов
#ҳуқуқий_маърифий_билимдон

"Ҳуқуқий маърифий билимдон" танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди

⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида "Ҳуқуқий маърифий билимдон" танловининг Республика босқичи Жиззах вилоятида бўлиб ўтди. Танловда Ҳудудий босқичлардан ғолиб бўлган жами 70 нафар ўқувчилар иштирок этди.

📍Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, ижодий қобилятларини ривожлантиришни мақсад қилган танловда барча ҳудудлардан ташриф буюрган жамоалар фаол иштирок этди.

🎗Танлов натижаларига кўра фахрли 🥉-ўринни Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар жамоаси;
Фахрли 🥈-ўринни Наманган вилояти жамоаси;
Фахрли 🥇-ўринни Сирдарё вилояти жамоалари эгаллашди.

📌Ғолиб жамоалар вазирлик томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 02:40


#ОАВ_биз_ҳақимизда
#Маърифат_карвони

"Тамаддун, маданият ва маърифат" мавзусида "Маърифат карвони" илмий маърифий лойиҳа

⚡️Тошкент вилояти Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалида "Янги Ўзбекистон – ислоҳотлар фалсафаси" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

🎥 Батафсил "Нурафшон ТВ" лавҳасида

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 01:54


#иқтибос

Муваффақиятга эришиш учун  ҳар доим бошқалардан кўра кўпроқ  қилишингиз керак бўлган ишлар: ўқиш, ишлаш, кўпроқ тайёргарлик кўриш ва албатта, орзу қилиш.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 01:54


#кун_ҳикмати

Тонгги уйқуни тарк этганнинг ризқу рўзи фаровон бўлади. Ғафлат босиб, тонгни уйқуда ўтказган кимса бу неъматларни фақат тушида кўради!

Алишер Навоий

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

07 Dec, 01:00


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр ва ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг! Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин!

Кун давомида сизларни  яхши кайфият тарк этмасин!

Уйғониш, тонг отишини кўриш ҳам – Аллоҳнинг раҳматидир! Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак деймиз...


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

06 Dec, 16:00


#хайрли_тун

Сиз қандай дунёда яшаётганингиз муҳим эмас, муҳими ички дунёйингиз. Зеро ички дунё ташқи дунё учун ибтидодир. Тун қоронғулиги бутун борлиқни эгалласада қалбимиз тонг ёруғлиги ила безалиб турсин.

Хайрли тун!
Тунингиз ҳотиржамликда ўтси
н!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

06 Dec, 14:35


Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

06 Dec, 13:29


#Маърифат_карвони

"Тамаддун, маданият ва маърифат" мавзусида "Маърифат карвони" илмий маърифий лойиҳа

⚡️Куни кеча Республика миқёсида бўлиб ўтаётган "Тамаддун, маданият ва маърифат" мавзусида "Маърифат карвони" илмий маърифий лойиҳага Тошкент вилояти мезбонлик қилди. Лойиҳа доирасидаги тадбирларда ёши улуғ зиёлилар, соҳа мутахассислари ва ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди. Видеолавҳа орқали бўлиб ўтган тадбир жараёнлари билан танишингиз мумкин.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

22 Nov, 15:58


⚡️⚡️⚡️

Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

22 Nov, 15:00


Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию культуры и искусства, в частности дальнейшей поддержке театров и повышению их значимости в культурной жизни общества.

#Mirziyoyev #taqdimot #madaniyat #teatr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

22 Nov, 14:11


“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева

Моҳира 23 ёшда. У уч йилдан бери Тошкент шаҳрида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда кимёдан дарс беради. Бу йил унинг ўқувчиларидан 3 нафари нуфузли халқаро кимё олимпиадасида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Ëш педагог ўқувчиларининг натижалари ортидан қисқа вақт ичида қарийб 1 млрд сўм пул мукофотларини жамғаришга эришди. Kun.uz билан суҳбатда у халқаро олимпиадалардаги иштироки, педагог сифатида кимёдан олимпиадаларга ўқувчиларни тайёрлаш методлари ва муваффақият формуласи ҳақида гапириб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

22 Nov, 14:04


Xabaringiz bor, 3 kun davomida muhim siyosiy voqealar bo‘lib o‘tdi.

Prezidentimiz Oliy Majlis Qonunchilik palatasi, Oliy Majlis Senatining birinchi yalpi majlisida, Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Bosh vazir lavozimiga nomzodni ko‘rib chiqish va Vazirlar Mahkamasining yaqin va uzoq istiqbolga mo‘ljallangan harakatlar dasturi muhokamasiga bag‘ishlangan majlisida ishtirok etdi.

Mazkur muhim voqeliklar tahlili yuzasidan “O‘zbekiston 24” studiyasida suhbatlashdik.

@otabek_khasanov

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

22 Nov, 11:13


#китоб_улашиб

Китоб - бу кичик дераза, у орқали бутун дунёни кўриш мумкин.

📚Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан Бўка тумани "Жўробод" маҳалласи "Гулистон" қишлоғида жойлашган 30-сонли умумтаълим мактабининг кутубхона фондига 200 турдаги бадиий китоблар тақдим этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

22 Nov, 09:53


#китобхонлик
#китоб_ярмаркаси

"Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан!" акцияси амалда

📚Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими тасарруфидаги 10 - умумий ўрта таълим мактабида бугун "Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан!" шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

📍Ярмаркада "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.

📕Мактабда бўлиб ўтган ярмаркада шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Ф. Аллобердиева мактаб кутубхонасига 15 номдаги турли мавзулардаги бадиий адабиётларни туҳфа қилди.

Акция давом этади.

Kаналга уланиш ⤵️

@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

22 Nov, 09:17


#ижодий_учрашув
#маданий_ҳордиқ

Театр синтез санъати бўлиб, жамият ҳаётида, томошабинларнинг маънавий ва эстетик тарбиясида муҳим ўрин тутади.

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ММТБ тасарруфидаги 20-ИДУМда Ёшлар ўртасида санъатга бўлган иштиёқини ривожлантириш мақсадида "Театрида бир кун" шиори остида Муқумий номидаги Ўзбекистон Давлат Мусиқали театри актёрлари билан ижодий учрашув ташкил этилди.

🎭Театр актёрлари томонидан ўқувчилар учун "Жайдари келин" спектакили намойиш этилди. Театрда ижро этилган кўринишлар  йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

09 Nov, 08:06


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Республики Узбекистан работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

09 Nov, 03:41


#Кун_маслаҳати

👉 1. Ўзингиздаги бор нарсалардан миннатдор бўлинг: Кўп ҳолатларда ҳаёт машаққатларидан нолиб қоламиз. Баъзан жонга тегди, деб зарда қиламиз. Доим миннатдор бўлиб, юришни ўрганинг.

👉 2. Яқинларингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг: Ота-онангиз, ака-опаларингиз ва фарзандларингиз билан шунчаки суҳбат қуриш ҳам оилавий муносабатларни мустаҳкамлайди.

👉 3. Мақсадлар қўйинг: Олдингизга мақсадлар қўйиш ва уларга эришиш муддатларини белгилашга эринманг. Агар режани ўз вақтида бажара олсангиз, хурсанд бўласиз. Бу эса сизга ҳар кунлик одат бўлиб қолади.

👉 4. Ўзингизни руҳлантиринг: Кундалик юмушлар сиз учун зерикарлими?! Ишга бор, қайтиб кел, дам ол ва яна эртасига иш. Ҳаётингизда бир хилликдан қочинг ва ўзингизни руҳлантиринг.

Kаналга уланиш
⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

09 Nov, 03:39


#Хайрли_кун

Дунёдаги энг ажойиб ва чиройли нарсалар кўринмайди, эшитилмайди ва ҳатто тегинилмайди. Улар фақатгина юрак билан ҳис қилинади...❤️

Янги кун барча имкониятларингизни остонаси бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум
!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Nov, 16:11


#хайрли_тун

Ҳаётимиздаги хатолар, афсус қилиш учун эмас, тўғри хулоса чиқариб ва тажриба тўплаб комилликка етишиш учун берилган Аллоҳнинг инъомидир.

Ўтмишни ўзгартира олмаймиз, Лекин келажагимизни яхшилаш учун бугунги ҳозиримизни ўзгартиришга қодирмиз!

Ҳеч қайси ёрдам давомий бўлмайди. Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак. Ўзингиз харакат қилинг! Сизни Аллоҳ қўлласин!

Шанба тонгида ғойибона дийдор қадар тун Соҳибига омонатсиз диндошим. Тунингиз осуда ўтсин
!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Nov, 11:59


#Маънавий_маърифий_тадбир

📌Бугун 8-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида "Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - эркин ва фаровон ҳаёт гарови" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📍Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, сиёсий фанлари доктори Маҳфузахон Йўлдашева ўз маърузаси билан иштирок этди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

08 Nov, 06:58


#ustoz

– Ustozga bo‘lgan munosabat avvalo, oiladan boshlanadi.

– Biz bir-birimizga hurmat bilan munosabatda bo'lsak, jamiyatda juda ko'p muammolarga yechim topiladi.

"Ustoz" loyihasining navbatdagi ishtirokchisi akademik Kamola Akilova.

Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Veb-sayt

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

26 Oct, 02:31


#иқтибос

Агар бахтли ҳаётга эришмоқчи бўлсангиз, одамларга ёки нарсаларга эмас, мақсадларга боғланган бўлишингиз керак.

Альберт Эйнштейн

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

26 Oct, 01:16


#кун_ҳикмати

Бир донишманддан сўрадилар: “Ҳикматни кимдан ўргандингиз?” Донишманд жавоб берди:
“Кўзи ожиз одамдан ўргандим. Сабаби у ҳассаси билан ернинг қулай жойини танлаб олиб, кейин ўша ерга оёғини қўяди."

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

26 Oct, 01:14


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Барчангизга шанба тонги муборак бўлсин!

Ажойиб куз тонгларидан бири отмоқда, азизлар!  Яхши кайфият сизга кун давомида ҳамроҳ бўлсин!

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин!

Ушбу кун ҳаммамиз учун хайрли келсин!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

25 Oct, 15:19


#хайрли_оқшом

Ҳаётда бўлган муддатингизда, умрни ғанимат билинг.
Бир муддат ўтгач, ҳаёт эшиги ёпилади ва бу дунёдан айриласиз.
Кучингиз етгунича хайрли ишларни ўзингизга ғанимат билинг.
Тавба эшиклари очиқ экан ва қўлингизда бу имкон бор экан, бу фурсатни бой берманг.
Дуо қилишга имкониятингиз бор экан, дуо қилинг.
Солиҳ инсонлар билан кўпроқ бирга бўлишга ҳаракат қилинг.

Оқшомингиз хайрли ва гўзал бўлсин!

Соғлиқ, узоқ умр, яхши амаллар тилаймиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

25 Oct, 15:15


#OAVda_biz

OLMALIQ SHAHRI_“MANFAATLAR TO‘QNASHUVI – ILLAT” HUQUQIY TARG‘IBOT TADBIRI_25.10.2024

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

25 Oct, 15:07


160 dan ortiq asarlar muallifi Abu Nasr Farobiy haqida 10 fakt

▶️“Siyosiy-ma'rifat soati”ning navbatdagi sonini tomosha qiling.

Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

25 Oct, 13:04


#тафаккур_учун

ИШГА  МУНОСАБАТИНГИЗ - МАРТАБАНГИЗДИР!

Уч киши ғишт тераётган эди. Уларнинг биридан сўрашди:
— Умуман олганда, бу ерда нима қиляпсан?
У пешонасидаги терни артди-да, жавоб берди:
— Мен қийналиб қора меҳнат қилаяпман... Ишим оғирлигидан қаддим букилиб, соғлиғимни йўқотаяпман.

Иккинчисининг олдига бориб ундан сўрашди:
— Сен нима қиляпсан?
У енгларини шимариб, бошини кўтардида, ғурур ила жавоб берди:
Пул ишлаяпман. Ҳунарим билан халол ризқ тераяпман.

Кейин учинчи кишидан сўрадилар:
— Сен нима иш қиляпсан?
У мамнун жилмайди-да, жавоб берди:
Мен мактаб қуряпман!

Ишингизга таъриф ва муносабатингиз қандай бўлса Сиз хам шундайсиз!
 
Лекин, мақсадингиз олий бўлса, мартабангиз юксалиши муқаррар... Шуни унутманг!


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

25 Oct, 13:04


#сиёсий_маърифат_соати

⚡️Олмалиқ шаҳрида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи ҳафтанинг ҳар жума куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим қилиб бориладиган сиёсий-маърифат соати "Аммофос-Махам" акциядорлик жамиятининг ишчи-ходимлари  иштирокида ўтказилди.

🔸Мазкур ўқув соатида спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва мамлакатимиздаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

25 Oct, 12:35


#ижодий_учрашув
#маданий_ҳордиқ

Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини  теранлаштиришда театр санёатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни ином этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар ММТБ тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида "Тилга эътибор - элга эътибор" ҳафталиги доирасида "Ўзбеклигим - ўзлигим" лойиҳаси асосида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқаси театри актёр ва актрисалари Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Одина Нарзуллаева, Қобилжон Умиров, Олтинбек Сафаралиев ҳамда Сафаргул Хожамқуловалар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

🎭Учрашув давомида ўқувчиларга таниқли ижодкор Нуруллоҳ Аббосхон асари асосида саҳналаштирилган "Жайдари келин" спектакли намойиш этилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

25 Oct, 11:42


#буюклар_бисотидан

Яхши ва ёмон

Луқмоннинг хожаси жонлиқ қурбонлик қилиб, сўйилган қўйнинг энг яхши аъзосини пишириб келишни буюрибди.

Луқмон қўй юраги ва тилидан таом тайёрлаб келибди.

Эртасига хожаси унга энди қўйнинг энг ёмон аъзоларидан пишириб келишни айтибди. Луқмон бу гал ҳам унинг олдига пиширилган юрак ва тилни қўйибди.

- Айтганим ёдингдан кўтарилганга ўхшайди, - аччиғи чиқибди хожасининг. - Нега менга яна қўйнинг кечаги аъзоларини пишириб келдинг?

- Йўқ, нима буйруқ қилганингиз яхши эсимда, - жавоб қилибди Луқмон. - Юрак беъмани феъл атворга изн бермаса, ножўя сўз тилга олинмаса, улардан яхши аъзони топа олмайсиз. Агар бунинг тескариси бўлса, булардан ёмон аъзо йўқ.

Жалолиддин Румий

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

24 Oct, 01:54


#кун_иқтибоси

Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар. Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар. Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.

✍️ Жалолиддин Румий

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

24 Oct, 00:33


#кун_ҳикмати

Одамлар ниманидир билмаганлари учун эмас, балки ўзларини билимдон ва доно  ҳисоблаганликлари сабабли янглишадилар, адашадилар.

 Тоҳир Малик

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

24 Oct, 00:11


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 
Пайшанба тонги муборак бўлсин! Кунингиз мазмунли, барокатли, файзли ўтсин.

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Агар сиз ҳар нарсада фақат ва фақат гўзалликни кўришга қодир бўлсангиз, демак сиз чиройли қалб эгасисиздир. Чунки дунё кўзгу мисоли, унда ҳамма ўз аксини кўради...

Бошланган кунингиз хайрли бўлс
ин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

23 Oct, 16:23


#хайрли_тун

Энг чиройли амал - кечиришдир. Энг яхши ҳимоя - табассумдир. Энг зўр куч - ишончдир. Энг яхши совға - муҳаббатдир...

Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг. Энг яхши жазо бутунлай унутишдир...

Хайрли тун!
Тунингиз хотиржамликда ўтсин
!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

23 Oct, 15:06


​​#нимадир

ТАҚДИРИ АЗАЛ

Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.

Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.
 
Кимдир 50 ёшда директор бўлди, лекин 90 га кириб бу дунёдан ўтди.          

Кимдир шу чоққача сўққабош,  у тенги бошқа бировнинг невара-эвараси бор.

Макрон 39 ёшда президент бўлган,   Роберт Мугабе эса 63 ёшда.

Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино  44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.

Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.

Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.

Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам  эди.

Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.

Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли,  ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.

Вақт тушунчаси барча учун фарқли.

Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак,  бу дунёни ҳар биримиз  ўз вақт ўлчовимиз билан яшаб ўтамиз.

Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.

Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш,  ҳасад қилишимиз бефойда. Бу тақдири азал.

Ҳаёт - бу лаҳза. Тақдир қачондир сенга бериши мумкин бўлган иноятни кутиб яшаш ва давринг келганда суриб қолиш имкониятидир.

Бас шундай экан, унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг.⠀Кечикмайсиз. Эрта ҳам эмас. Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз. 

Шоҳира ҲАМРО


Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

23 Oct, 14:53


#OAVda_biz

https://youtu.be/-d9A7-XcA1I?si=FMVW8gzE59Je3Lfl

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

23 Oct, 13:43


#уч_авлод_учрашуви

⚡️Бугун, "Аммофос-Махам" акциядорлик жамиятида "Уч авлод" учрашуви бўлиб ўтди.

🔸Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фахрийси, истеъфодаги полковник, "Нуроний" жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими раиси Муҳиддин Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фахрийси, истеъфодаги подполковник, Шавкат Нишонов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фахрийси, истеъфодаги подполковник, ҳарбий синовчи учувчи, Валерий Мелнучук, "Аммофос-Махам" АЖ бош механик ўринбосари Искандар Раҳимов, "Аммофос-Махам" АЖ капитал қурилиш бошқармаси устаси Равшан Абдуллаев иштирок этишди.

🔹Учрашув давомида фахрийлар ўз ҳаёт йўлларини, ёшлик дамларини, фаолиятидаги унутилмас хотираларни сўзлаб беришди. Шунингдек, ишчи-ходимлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб беришди. Тадбир якунида касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар улашилди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

23 Oct, 13:37


#тезкор

⚡️🇺🇿🇷🇺
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  БРИКС саммити тадбирларида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига келди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi

МАЪНАВИЯТ ЗИЁСИ

23 Oct, 12:02


#маънавий_маърифий_тадбир

📌 Бугун Олмалик шахар ММТБ тасарруфидаги 19-ИДУМда "Уларнинг ҳаёти биз учун ўрнак!" шиори остида маънавий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📍Тадбирда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида фаолият юритаётган Металлургия ва кимёвий технологиялар факультети металлургия кафедраси доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори , доцент, педагог ва олима Аскарова Феруза Мусурмоновна ўзи ўқиган мактабига ташриф буюриб, ўзи тақсил олган даргохда ўқитган устозлари билан дийдорлашиб, мактаб даврини ёд этиб ва шу даражага етишиб камол топишида қадрли устозларининг меҳнати чексиз эканлигини таъкидлаб ўтди .

🔹Учрашувда Университет ректори , металлургия кафедраси мудири , металлургия кафедраси доценти, металлургия кафедраси профессори, илмий ишлар ва инновациялар директор ўринбосари ҳамда мактабнинг фахрий устозлари, юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_manaviyat_markazi