Ma'rifat ulashib

@aralashma2030


Ma'rifiy ulashib loyihasidagi tadbirlar shu yerda yoritiladi

Ma'rifat ulashib

09 May, 05:27


🇺🇿 9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Барча юртдошларимизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этамиз. Ватанимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун жанг майдонларида буюк қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган ота-боболаримиз, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимиз билан доимо фахрланамиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ватанимиз тинчлиги ва ободлигига кўз тегмасин. Эзгу қадриятларимиздан бири бўлган хотирлаш ва қадрлашдек улуғ инсоний фазилатлар бардавом бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ma'rifat ulashib

02 May, 03:58


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Ахлоқ кўзгудир, ҳар бир киши унда ўз аксини топар.

(Ҳикмат)

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Илтимос, ҳар биримиз ахлоқ кўзгуси бир қараб олайлик!

Ma'rifat ulashib

01 May, 03:47


#IQBOL_MIRZO

Oʻzbekiston xalq shoiri, xassos va vatanparvar ijodkor Iqbol Mirzoning tavallud ayyomi bilan tabrik yo‘llashmoqda.

Fargʻona viloyati Rishton tumani MMTB tasarrufidagi 49 umumiy oʻrta taʼlim maktabi MMIBDOʻ Abdurahmonova Dilfuzaxon

Ma'rifat ulashib

01 May, 02:10


🥳 Бугун Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗО таваллуд топган кун.
Самимий ва серқирра ижодкорни шукрона куни билан табриклаймиз!

📱 @aralashma2030

Ma'rifat ulashib

01 May, 02:07


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Икки  неъматнинг қимматини одамлар англаб  етмайдилар: биринчиси соғлиқ, иккинчиси эса бўш вақт.
(Ҳадисдан)

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Илтимос, соғлиқни асранг ва бўш вақтингизнинг қадрига етинг!

Ma'rifat ulashib

30 Apr, 00:47


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Тўрт нарса саодат далилидир: тўғри сўз, камтарлик, ҳалол касб-ҳунар, сир сақлаш.
(Ҳусайн Воиз Кошифий).

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Барчага саодатли бўлиш насибасини сўраб қоламиз!

Ma'rifat ulashib

30 Apr, 00:41


🇺🇿O’zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo bilan

📝“Ma'rifat ulashib” loyihasi

@aralashma2030

Ma'rifat ulashib

30 Apr, 00:32


Channel photo updated

Ma'rifat ulashib

30 Apr, 00:29


Channel photo removed

Ma'rifat ulashib

27 Dec, 03:39


2 0 2 4

2
минг йигирма тўрт, омад олиб кел,
0 йдин эт юргувчи йўлларимизни.
2 дунёсига етгулик бахт бер,
4 карра қувонтир дилларимизни.

2 минг йигирма тўрт кўнглимизга боқ,
0 қсин биз томонга замоннинг зайли.
2 қўйма бизга ҳаёт дарсидан,
4 бора имтиҳон қилсанг ҳам майли.

2 минг йигирма тўрт, раҳм эт кўнглима,
0 ташингга солма, куйдирма ҳадеб,
2 йўл ичинда қолдирма мени,
4 пулга арзимас ғанимларни деб.

2 минг йигирма тўрт, ишқ бер, юрагим,
0 шиқлик сурури шавқидан тўлсин.
2 кўзим бирла севаман ишон,
4 ёнимда тўла муҳаббат бўлсин.

2 минг йигирма тўрт, оқизма асло,
0 дан бошлаганлар манглайидан тер.
2 миллион берма харомдан, майли,
4 сўм бўлса ҳамки, ҳалолидан бер.

2 минг йигирма тўрт, илтижойим шу,
0 рзулар юртига қадам ташлайлик.
2 кафтим очиб сўрайман Ҳақдан,
4 кунимиз борми, шодон яшайлик.

Ўлмасбек Самарқандий.

Ma'rifat ulashib

27 Dec, 03:39


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!

(Шавкат Мирзиёев)

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Вақтни зое кетказманг, билим олиб, илмингизни зиёда қилинг!

Ma'rifat ulashib

25 Dec, 04:49


Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

Ma'rifat ulashib

25 Dec, 04:48


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Китоб ўқиш - инсон тафаккурининг озуқасидир.

(Шавкат Мирзиёев)

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Вақтни зое кетказманг, китоб ўқинг ва тафаккурингизни озиқлантиринг!

Ma'rifat ulashib

23 Dec, 17:26


Бола онасини тўйгунича эмади. Онада кальций камаяди, тишлари оғрийди, фарзанди улғайгунча, ҳатто улғайганидан кейин ҳам хавотирда бўлади.

Фарзанд улғайгач, оёғини устма-уст қилиб қаҳвахона ва ресторанларда: "аёлларнинг ақли ноқис, яримта ақл соҳибалари-да", деб гапириб ўтиради.

Эй ақли "комил"! Сен ҳеч ўзингдан ақлинг қандай комил бўлганини сўраб кўрганмисан?! Ахир, ақлинг ўша "яримта ақл" соҳибасидан озуқа олиб комил бўлмаганмиди?!

Фарзанд тарбияси ва саломатлигига оид фойдали каналга уланиб олинг!

👉 @Farzand_tarbiyasi_uzb

Ma'rifat ulashib

23 Dec, 06:35


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Маърифат – бахт-саодат ва камолот сари қўйилган биринчи қадам.
(Абу Наср Форобий)

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Маърифатга интилиб яшанг ва маърифий чироғингиз сира ўчмасин!

Ma'rifat ulashib

22 Dec, 18:41


Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ma'rifat ulashib

20 Dec, 04:39


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Инсоннинг ранги, эътиқоди турлича бўлиши мумкин, лекин яхшиликнинг илдизи биттадир.
(Конфуций)

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Ҳамиша яхшилик қилинг ва яхшилар билан дўстлашинг!

Ma'rifat ulashib

19 Dec, 05:30


ДЎППИ

"Қайга борсам бошда дўппим,
Ғоз юрарман, гердайиб... "
Эркин Воҳидов.

(Дўппи кийиб кўчага чиқсам, ҳамма ҳайратда.
Аниқ биламанки, улар орасида дўппини биринчи маротаба кўраётган ўзбек ёшлари ҳам кўп.
Бора-бора дўппи кийиш ҳам эриш туюлиб қоладими, деб ҳавотирдаман)

Гарчи пинҳон куласан,
Кўзлар ялтирар, муздек.
Бунча ҳайрон бўласан,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Қўлдан тушмас мобили,
Гуглдан чиққан тили,
Қай элга мансуб дили,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Гўёки оқ қарғаман,
Инидан бадарғаман,
Билиб-билмай, қарғаманг,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Қандай юрибсиз, Ботир,
Ичим ит тирнаётир,
Дилга солар хавотир,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Ҳорижлик бўлса майли,
Парижлик бўлса майли,
Тақлид касри туфайли,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Дўппидек ош бор эди,
Меҳрқуёш бор эди,
Дўппида бош бор эди,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Фақат сочин силарми,
Ўзлигидан куларми,
Қодирийни биларми,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Билгунингча дунёни,
Ўрган Ўзбекмомони,
Ўйга кўмди, Мирзони,
Дўппи кўрмаган ўзбек!

Мирзо КАРИМ

Ma'rifat ulashib

19 Dec, 03:25


❗️КУН ҲИКМАТИ:

Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки бахт қуши эгик бошларга қўнмайди.
(Ҳикмат)

Ассалому алайкум!
Хайрли кун!
Ҳамиша омадингизни берсин!