Сендан бошқа кимим бор... @nurli_toj Channel on Telegram

Сендан бошқа кимим бор...

@nurli_toj


Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.

Сендан бошқа кимим бор... (Uzbek)

Сендан бошқа кимим бор... канали янги ва моҳий музыка, филмлар ва сериаллар ҳақида ўзгаришсиз баҳс-жудожи эгаси. Ушбу каналда сиз мусиқа, филмлар ва сериаллар тўғрисида янги маълумотлар оласиз. Nurli_toj деган эҳтимол, панда ёки жигит бўлиб ушбу канални ишлатаётгандир. Унинг кўрганлари ушбу канали фойдали ва содда билдирди. Ушбу канал барча кишиларга манзилланган ва уларнинг барчаси учун кўрсатма билан келади. Бу каналда мусиқа, филмлар ва сериаллар ҳақида ажратилган маълумотлар билан тангувчиларни хурмат билан кутамиз. Агар сизга янги ва моҳий музыка, филмлар ва сериаллар ҳақида маълумотларни ёки баҳс этишни ишончли мақсадловчи канал лозим бўлса, Сендан бошқа кимим бор... каналингизга обуна бўлинг ва янгиликларни кутинг!

Сендан бошқа кимим бор...

15 Feb, 02:46


САТРЛАРДА ИМОМ БУХОРИЙ ЁДИ

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК ШЕЪРИЯТИ ГУЛШАНИДАН « ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗИЁРАТИДА»
ШЕЪРИГА БАДИИЙ ЧИЗГИЛАР

📻"Маҳалла" радиоканалининг "Маърифат чироқлари" эшиттиришида шоира Гулзебо Иброҳимова иштирок этди.

Муҳаррир Умида Ғаффорова




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Сендан бошқа кимим бор...

15 Feb, 02:42


Мол—дунёга берилма, ҳолбуки, асалари ҳам 🍯асални ўзим учун йиғяпман, — деб ўйлайди.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 23:22


Қизларга болалигиданоқ чиройли тарбия беринг.

Одинахон бинту Содиқ
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 22:08


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! Амийн!🤲

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 22:00


Мана шундай сева олсангиз, “Севаман!” денг.
   Аллоҳ учун севсангиз, севгилингизни борича қабул қилинг: гуноҳи билан, ўтмиши билан, инжиқликлари билан, оғир феъли билан, хатолари билан севинг. Меҳр беринг, эътибор беринг, кўнглига хотиржамлик беринг. Барча шубҳа-гумонлардан холи севинг. Унинг ҳаққига дуо қилинг. Ундан кир, гина, хато, гуноҳ, айб изламасдан севинг. Ҳеч ким унга тоқат қилолмаганда, ҳеч ким унга ишонмаганда, ҳатто бутун дунё унга қарши чиққанда қўлидан маҳкам тутиб, “Мен сен биланман”, деб унга ишонч ва муҳаббатингизни билдиринг.
   Шундай сева оласизми? Сизнинг севгингиз шундайми? Мен шундай севаман деб баралла айта оласизми?
   Бир инсонни танладингизми? Аввало, қарорингизни ҳурмат қилиб, танловингиздан кечманг! Унутманг, танлов ва қарорни қалбингизга Аллоҳ солади. Қалбингизга қулоқ тутинг ва шаҳдам қадамлар билан пок ният ила севгилингиз томон юринг. Сиз севиш ва севилишга лойиқсиз! 
   Ҳар бир инсон ҳаёт йўлини ўзи танлайди. Барчамиз ўзимиз кўнган,  ўзимиз танлаган ва ўзимизга раво кўрган ҳаётда яшаймиз. Айни пайтда қай ҳолатда, қандай ҳаётда яшаманг унга рози бўлинг ва қабул қилинг. Рози эмасмисиз – кечинг. Ўзингизни бошқа ҳаётда кўряпсизми? Кетинг! “Қароримни-қарорингга топширдим, Роббим”, деб ҳар бир босган қадамингизда унга таввакал қилиб, ўзингиз хоҳлаган ҳаётни, бахтни яратинг! Лекин асло исён қилиб тақдирга қарши чиқманг! Инсон ҳаётини унинг қарорлари ва жасорати ўзгартиради.
    Жасорат + ният + қарор + ҳаракат = натижа.
   Ўзингизга берган ваъдангиз бутун дунёга берган ваъдангиздан устун бўлсин.
   “Ё қиламан ё ўламан”, деб мақсад қўйинг. Доим энг зўрига, энг қимматига, энг чиройлисига, энг хайрлисига ўзингизни раво кўринг ва ўзингизга рухсат беринг. Ишонинг, сиз удалайсиз!
   Аёл ҳамма нарсага чидайди, сабр қилади фақат бир нарса уни ўлдиради –меҳрсизлик ва эътиборсизлик. Меҳр кўрмаган аёл, эътибор кўрмаган аёл аёлигини унутади.
   Аёлни севиш керак. Севги, севги, севги! Қолганини унинг ўзи сизга беради.
   Озгина меҳр, озгина эътибор аёлни бахтли қилади. Шу қўлингиздан келадими? Уни борича қабул қилиш, уни борича севиш қўлингиздан келадими?
   Арзимаган хатоси учун уни ёлғиз қолдириб, у ҳаётингизда йўқдек, худди умуман бўлмаганидек ўзингизни тутишингиз адолатданми?
   Демак, шу хатони кутиб яшагансиз. Хато қилса-ю, кечсам. Уни барча вазиятларда айблаб, синган кўнглини, яна уялмасдан, ўша синган жойидан яралаб, уни яна ярим йўлда қолдирасиз.   
   Албатта, бу ҳаётда одам ўзининг иймони ва виждони даражаси қадар иш тутади. Ҳалолингиз турганда номаҳрамларга қўл теккизиб, кўз ташлашингиз ҳам ўзингизни қанчалик паст, орсиз, ғурурсиз эканингизни кўрсатади.
   Роббим аёлга ҳам, эркакка ҳам инсоф бер!
   Севишган қалбларни айирма!
   Муносабатларни уни қурган инсонларнинг ўзи бузади, одамлар эмас.
   ***

   Қизлар тарбияси ҳақида ёзганларидан
   "Қизларимга гўзал тақдир бер!"
   Тақдирни она дуоси ўзгартира олади, деб эшитганман. Оналаримизни рози қилайлик, уларни ёлғизлатмайлик. Мен ҳам онаман! Қизларимга дуо қиламан:
   – Аллоҳим, қизларимни  кўзим билан қошим орасида катта қилдим, энди улар Ўзингга омонат. Қалбларига иймон, руҳига поклик, юзига нур, ҳаётига хайр ва гўзал тақдир бер! Уларнинг бахтини бутун ва бардавом қил! Сен буюрган фарзу-вожиб амалларни ўз вақтида бажаргувчи бандаларинг қаторида қил! Ор-номусини, иффатини, сенинг омонатинг бўлган жонини гўзал сақлайдиган солиҳа қизлардан қилгин! Амин!
  
   ***
   Умидим бор, Мадина Бону яхши ёзувчи бўлиб етишади. Унинг ёзганларида Турсуной Содиқова онагинамнинг ҳидини туйдим, Аллоҳ устознинг йўлини берсин, Мадина Бонуга!
   Сиз ҳам дуо қилинг, оқ йўл тиланг, битта янги ёзарман кириб келаяпти Ўзбек адабиётига!
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 22:00


* Сирдарёлик ёш ижодкорнинг қаламидан тўкилган сатрлар дилимга хуш ёқди ва сизлар билан бўлишгим келди.

У Сирдарёдан. Гулистон шаҳрида яшайди. Олий маълумотли. Оилали, иккита қизини гўзал тарбия бериб, вояга етказаяпти. Меҳмонхонада иш бошқарувчи.

Мадина Бону.

Исми-шарифлари Мадина Камолиддинова.

“Қароримни қарорингга топширдим, Роббим”.
Дунёда яшашимиздан мақсад – Аллоҳни рози қилишдир!
Аллоҳ гўзалликни яхши кўради. Аввало, қалбингизни, сўнгра вужудингизни, танангизни, хаёлларингизни, қадамларингизни, ҳаётингизни гўзал қилинг!
Қалбингиз хотиржам, ҳаётингиз гўзал бўлишини хоҳласангиз, ҳар олган нафасингизда, босган ҳар қадамларингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Дуо қилинг, ният қилинг ва ҳеч қачон Унга гумонда бўлманг!
Қарорингизни унинг қарорига топширинг! Қарорига рози бўлинг!
Бир ҳақиқатни англадим, бу дунёда ҳеч ким ҳеч кимга тегишли эмас экан! Ҳатто жонимиз ҳам омонат, демак, ўзимиз ҳам ўзимизга тегишли эмасмиз!
Шунинг учун ҳеч кимни ҳаётингиз мақсадига, мазмунига айлантирманг!
Ҳаётимизга рози бўлиб, шукур қилиб яшашни бошлаган кунимиз биз учун энг гўзал, энг яхши, энг хайрли эшиклар очилади. Демак, кўзимиз очилишидан олдин, қалбимиз очилиши керак. Хаёлларимиз ўзгарса, ҳаётимиз ўзгаради. Ниятимизни тўғри ва пок қилишимиз керак.
Айтаётган ва ўйлаётган гапларимизга, сўзларимизга эътиборли бўлайлик, чунки сўз-ҳукм, ният ваъдаланган.
Одамлардан айб қидирсангиз, топасиз. Одамларни муҳокама қилманг! Уларни имтиҳон қилиб қийнаманг! Сиз бу ҳаётга одамларни имтиҳон қилгани келмадингиз, барчамиз имтиҳон қилингани келганмиз. Билиб-билмай, бир инсон устидан ҳукм чиқарманг!
Ҳеч кимнинг гуноҳини гапирманг. Чунки, унинг тавбасидан хабарингиз йўқ. У босиб ўтган йўллардан сиз юрмагансиз. Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор!
Ўзингизнинг ҳаётингиз билан яшанг!
***

Меҳр ва муҳаббат ҳақида ёзганларидан
"Севишган қалбларни айирма!"
Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, инсонга меҳр керак. Инсонга инсон керак.
Аллоҳ барча жонзотларни жуфти билан яратган. Инсонни ҳам. Аёл-эркак, эр-хотин.
Ўзингизга савол беринг: “Нима учун мени Аллоҳ аёл қилиб яратди?” ёки “Нега эркак бўлиб яралдим?”
Жавоб: Аллоҳ сизни шу сийратда кўргиси келди!
Ҳар қандай ҳолатда аёл аёллигича, эркак эркаклигича қолиши шарт!
Аёлга бир сўз билан таъриф беринг дейишса, “Матонат” деб, эркакка эса, “Жасорат” деб жавоб бераман. Аслида, аёл ва эркакка жуда ҳам кўп таъриф ёзиш мумкин: сабрли, кучли, матонатли, жасоратли, ақлли, уддабурон, лекин барча таърифнинг тагида иймон ётади! Ҳар ким иймони даражаси қадар ҳаёт кечиради. Ҳақиқий бахтга эришмоқчимисиз, иймонингизни мустаҳкамланг!
Иймони бор, иймони мустаҳкам аёл ва эркак хайрли ва гўзал ҳаётда яшайди. Чунки уларнинг қалбида сакинат бўлади.
Севги – ҳаётнинг инсонга берган энг олий туҳфаси!
Севги мен учун гўзалликдир. Чунки, қалбида севгиси бор инсон ҳаётнинг фақат яхши ва нурли томонларини кўради. Инсонлардан фақат яхшилик қидиради ва яхшиликни кўради.
Севган ва севилган инсон ҳеч қачон қаримайди. Севган инсон ишонувчан бўлади. Севган инсон бахтли бўлади.
Севинг, севилинг, бахтли ва самимий бўлинг!
Севгининг асосий қоидаси – бериш. Шартсиз севиш, ҳаётини бағишлаган инсонга шарт қўймасдан севиш, эвазига ҳеч нима кутмасдан севиш, манфаатсиз севиш, самимий севиш, пок севиш, адолатли севиш ва энг асосийси – Аллоҳ учун севиш. Қалбингни юз фоиз очиб, унга гард юқтирмасдан, чиройли севиш.
Давоми👇

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 14:23


Савол: Қайси ҳайвон рамазонда рўза тутади?
Ўйла, изла, топ!

Жавоблар келди; Аллоҳ рози бўлсин "кўк кит" дейишди. Машааллоҳ, Аллоҳ рози бўлсин барчангиздан.

Нима учун кўк кит рўза тутади?

Жавоб келяпти:"Юнус алаҳиссаломни ютиб юборгани учун кўк кит ўша пайт 40 кун рўза тутган".
Шундан буён Рамазонда рўза тутар экан, қисман жавобларингизни тўлдирдим., илмларингиз бунданда зиёда бўлсин, бу ҳам бир қизиқарли маълумот бўлди, ҳамду санолар бўлсин, қодир эгамга ҳар бир яратган махлуқотини синовлар, сабаблар, имтиҳонлар билан тарбиялайди у хоҳ онгли, хоҳ онгсиз бўлсин фарқи йўқ Роббимнинг буюк ва гўзал тарбияси асосида камол топади, сайқалланади, қурбатланади, алҳамдулиллаҳ.

Азизлар!
Омонат умрни қадрига етиб яшаш барчамизга насиб бўлсин, қўш 🌍 дунёнинг имтиҳонларидан ўтиб ёруғликка, жаннатларнинг чўққисига етиш, ризолигига эришиш асосий мақсадимиздир, шу йўлда тиканлардан, жарликлардан, хавфи хатарлардан қўлни қўлга бериб ўтиб олмоқ, бир —биримизга мадад бўлиб, куч бўлиб яшамоқ, ҳақиқий инсоний фазилатдурким, ана шу фазилат, ана шу саодат барчамизга насиб бўлсин!

Азиз ватандош, ҳамфикр қадрдонларим!
Хайрли саҳарларингиз барокатли бўлсин!
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ.

Ҳурмат билан Нуртож
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 06:11


Бобурнинг дипломатик, сиёсий, ҳарбий қиёфаси

#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур_542 _йиллиги

Заҳириддин Муҳаммад Бобур – буюк саркарда, давлат арбоби ва шоир бўлиб, у 1483-йилда Андижонда туғилган. 12 ёшида тахтга ўтирган ҳукмдор сифатида тарихда қолган.


1526-йилда Ҳиндистонда Буюк Бобурийлар империясига асос солган. Унинг сиёсий қиёфаси ва жанг санъати дунё ҳамжамиятида катта ўрин эгаллайди. Аммо ўзи 47 ёшида оламдан ўтган.

Моҳир тажрибали дипломат шахс бўлган. Адолатли ҳукмдор. У халқ ва оддий инсонлар билан қалбан билга бўлган.

Маданият ва илм-фанни қўллаб-қувватлаган. Бобур ҳозирги Ўзбекистон ва Ҳиндистонда боғлар ва мадрасалар барпо эттирган.

У жанг санъатини мукаммал эгаллаган ҳарбий бўлган.

Бобур ҳарбий юришларида ўзига хос “тўпчилар ва отлиқ қўшин тактикасини” қўллаган. Замонавий қуроллардан фойдаланган – Бобур турк ва форс услубидаги артиллерияни моҳирлик билан ишлатган. У мерган ва қиличбоз бўлган. Жангда бирор марта бу борада хатога йўл қўймаган.

@muhim_tahlil

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 03:18


Жума тонги муборак бўлсин!!!

Ҳайитлардан улуғ кун,  
Жума куни муборак.
Каҳф, Жума, Духон—тутун,
Ҳамда Ясин, Таборак.

Ўқиганлар ютарлар,
Ажрин Ҳақдан кутарлар.
Аммо салавот айтса,
Кун бошлаб тунда қайтса.

Ҳақ Расулга элтарлар,
Номин хатга битарлар.
Ёзар қўшиб отасин,
Ҳақ кечирар хатосин

Ҳар иш қилса улуғдир,
Савоблари бўлиғдир.
Ғусл этса, ҳол сўрса.
Олимни бориб кўрса.

Ажиб нурга тўлодир,
Буни ҳамма билодир.
Билган сайин файз ортар,
Иштиёқ, талаб тортар.

Фақат рўза тутганлар,
Бир кун қўшиб тутарлар.
Қутлуғ эрур ҳар жума,
Қадрин баланд тутарлар.

Роббим нури ўзгача,
Ҳар қул; ўғил—қизгача.
Файзи бирдек таралар,
Жума боғин оралар.

Боғларида нур бўлиғ,
Барака, омад тўлиғ.
Шукур этган оладир,
Боғда мангу қоладир.

Яна бир гап, деманг нуноқ,
Шу кун олинса тирноқ.
Ҳам ризқ берар,ҳам шифо,
Танг дил бўлур мусаффо.

Жума кунида қуёшнинг,
Қўяди тафтин олиб.
Ҳар битта суннат ишнинг,
Пайида бўлган  ғолиб.

Гўзал савоблар суннат,
Қилинса гар беминнат.
Бу кун ҳайбатли чоғлар,
Титрар келбатли тоғлар.

Жума—жамланиш демак,
Руҳга тоатдир емак.
Шу кун Одам яралган,
Ризқи ерга таралган.

Лаҳзасига ташаккур,
Қилайлик кўп тафаккур.
Қиёмат аломати,
Иблиснинг маломати.

Чўчитмасин эй, дўстлар
Ювилгай каму - кўстлар.
Истиғфору саловат,
Айтиб, олинг ҳаловат.

Бир ёшдан то юзгача,
Ҳар йил қишу кузгача.
Шодликларга дил тўлсин,
Жума муборак бўлсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алаа, саййидина Муҳаммад.
🤲🤲🤲🤲🤲🌷🌷🌷🌷🌷🤲🤲
Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 03:12


Бароат кечасини тонгида Дуо қиламиз.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Feb, 01:43


ЎЗИМНИ  ДУО  ҚИЛАЙ.

Бир кунда неча бор қўлимни очиб.
Дуо қиламан мен бутун оламни.
Юртга тинчлик сўраб, сувга барака.
Ва дуо қиламан Отам, Онамни.

Жигарларим, оилам, фарзандларим.
Қўшнилар, қудалар, устозлар, дўстлар.
Ҳамманинг ҳақига дуо қиламан.
Лек бир бор қўймайман ўзимни эслаб.

Бугун ўзимни ҳам бир дуо қилай.
Аллоҳим, имоним саломат қилгин.
Танимни соғ қилгин,  бағримни бутун.
Ризқимга, умримга барака бергин.

Таҳоратга ғайрат, намозга куч бер.
Шукр ва зикрлар айтсин тилларим.
Хатмоналар қилай фурсат борида.
Эҳсонлар тарқатсин  сахий қўлларим.

Ғийбатлар чиқмасин асло тилимдан.
Кўзларим кўрмасин ҳаром, харишни.
Қулоғим тингласин азон, Қуръонни.
Қўл-оёғим  бажарсин  хайрли ишни.

Аллохим! Байтингни бир бора кўрай.
Чақир, Лаббайкалар айтиб бораман.
Кўзларим қувнасин Каъбангни кўриб.
Уни кўзларимга муҳрлаб олай.

Ҳасадгўй инсонга жой йўқ ёнимда.
Мунофиқ, душманлар  бўлсин узоқда.
Доимо ҳамроҳим бўлсин яхшилар.
Суйган инсонларим бўлсин қучоқда.

Паймонам тўлганда, вақт соат етса.
Жойнамозим бўлсин ўлим тўшагим.
Қўлимда тасбеҳим, Каломуллоҳим.
Аллоҳ, шудир менинг улуғ тилагим.

Иймон билан олдир ширин жонимни.
Ҳатто суйганимга муҳтож қилмагин.
Сарғайиб ётмайин ўлимни кутиб.
Фарзандларимга ҳам термултирмагин.

Жон чиқар чоғида куфрга кетмай.
Шаҳодатни айттир  такрор ва такрор.
Яқинларим берган сувларни ичир.
Чиройли хотима бер, эй, Парвардигор

Енгил тупроқ бергин ва ёруғ қабр.
Номаи аъмолим ўнг томондан бер.
Яхши амалларим ҳамроҳим бўлсин.
Жаннатга қараган дарча очиб бер.

Савол-жавобларни енгил қил Аллоҳ.
Тилларим сўзласин бийрон ва бийрон.
Қабрим тепасида ўғлим, неварам.
Менга раҳмат сўраб  ўқишсин Қуръон.

Охират чанқоғи бўлсин  бегона.
Бошимда булутлар соябон бўлсин.
Сирот кўпригидан  ўтай тез, илдам.
Жаннатнинг  ҳурлари  қўлимдан тутсин.

Райён дарвозаси  очилсин менга.
Кавсар сувларидан баҳраманд бўлай.
Азиз авлиёлар маҳалласида.
Росули Акромга ён қўшни бўлай🤲

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 19:36


Аллоҳ  учун  кечиринг мени

Азизларим,  жон жигарларим,
Дўст— биродар ва дигарларим.
Хафа қилган бўлсам қай кимни,
Аллоҳ  учун кечиринг мени.

Қандай,  қаерда ва қай ҳолатда,
Сўзми,  имо ёки ғафлатда.
Ранжитдимми, ғўр, жаҳолатда,
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Эьтиборсиз улфатингизга,
Сабабманми кулфатингизга,
Билиб билмай ғийбатингизга,
Шерикми тил, кечиринг уни.

Қарзим борми,  балки ёдда йўқ,
Фарзим тўлиқ бўлса,   кўнгил тўқ.
Шартим кетиб партим қолди, ўқ
Келмасидан, кечиринг мени.

Ул Кунда юз қаро бўлмаси
Юрманг мендан кўнгил тўлмаси
Қиёматга қолиб кетмаси
Ўтинаман, кечиринг мени.

Аллоҳнинг Хулқидир кечирмоқ,  ўтмоқ,
Хулқнинг энг олийин эгаси бўлмоқ,
Жаннатларнинг чўққисин эгаллай билмоқ,
Толейингизда бўлсин бу бахтни  илмоқ,
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Ўтган отам, болам,  ҳар яқин,
Сизни тусаб,  бўғзимда тиқин.
Ризолашолмадим  дилим хун. Аллоҳ учун кечиринг мени.

Ҳар бир ўтган авлоди аждод,
Етган бўлса мендан бир иснод.
Ўтинаман, қилингиз имдод,
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Ўзимга ким тўҳматлар қилди,
Мен уларни севаман энди.
Шу синовла хушҳоллик энди,
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Умидворман онажон— сиздан
Розимисиз мен қулоқсиздан.
Кибр бўлса тўксин, қизиздан,
Рози бўлинг, борай изиздан
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Сизга хизмат қилаолмадим,
Кўнглимда борин ҳеч тўка олмадим,
Пойингизни ўпа олмадим,
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Рамазон яқиндир, тақдирот амри,
Умидимни сўндирма Тангрим!
Гуноҳлардан қорайган кўнгиллар ярим,
Аллоҳумма иннака афувин Карийм...

Ҳабибингга йўллаймиз туну куни саловат,
Мағфират эт қулингни, олсин ҳузур ҳаловат. Омин

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож  Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 11:05


Кўзлари кўрмаса ҳам қалблари очиқ биродарларимиз Каабада дуо қилдилар МашаАллаҳ👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 10:55


Ҳавас қилдим, синфдош қизлар келинг биз ҳам гуруҳ бўлиб борайлик, Роббим чақирсин, иншааллоҳ
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 08:54


Бобир Мирзо ҳазратларига мактуб.

Одил подшоҳ гўдак ёшда,
Ёшда эмас, ақл бошда.
Ёзгандилар, муаллифлар,
Сиз ҳақизда бу таьрифлар.
Яна шоир деб биларлар,
Ғазалларингиз суярлар..
Подшоҳлар ҳам кўплаб ўтган,
Гўдак ёшда даврон сурган.
Шоирлари валий юртим,
Ғазалларин ўқиб билдим.
Эьзозланар йиллар оша,
Илҳомлари қайнаб тоша.
Улар каби сиз ҳам боқий,
Юлдуз мисол нур пештоқий.
Гўдак ақлимни лол этган,
Дарсликларда ўқиб билган.
Шеьрларингиз асир этган,
Битта мухлис ўзим эдим,
"Юлдузли тун" ўқир эдим
Қийналсангиз куйиб,  ёниб,
Масрур дамдан,  баьзан қониб.
Сотқин бузса орангизни,
Сезибоқ дил ярангизни.
Ҳис этардим, қизингиздек,
Оёқ яланг изингиздек,
Бахти қурбон опангиздек,
Онангиздек, бувингиздек.
Ҳамдарман, оҳ чекардингиз,
Сабрий уруғ экардингиз.
Замон зайли,ўтар кунлар,
Андижонсиз қаро тунлар.
Ичи ачир муштипар қиз,
Қўлларимни чўзиб сўзсиз.
Жаннатларни тилар эдим,
Дуо керак, билар эдим.
Қовун сўйсам, эсга келар,
Ҳинд ерига хаёл елар.
Она юртим, тупроғи зар,
Фарзандини руҳи кезар.
Юртга яқин ерда ётар,
Ҳандалаклар хуш ҳид отар.
Соғинч қийнар, анда жони,
Бутун эди пок иймони.
Мукаммал зот эди мен чун,
Йўқотмаган ишонч кучин.
Ақлим олган китоблари,
Гулбадан қиз хитоблари.
Тонг отарди,  кун ботарди,
"Бобирнома" ўйғотарди.
Наздимда энг зукко, ҳалим,
Сиз эдингиз энг зўр олим.
Билганларим ҳолва экан,
Билмаганим тоғдек ўлкан.
Бир кун кўрдим олтин китоб,
Олтин эмас, зиё, офтоб.
Фиқҳдан дарс берар эрди,
"Болам" лаб ўргатар эрди.
Муаллифи Мирзо Бобур,
Варақларин очиб бир—бир.
Йиғлаб ўқигандим уни,
Ўрганмоққа дин сирини.
Ҳам шоҳ, шоир забардаст,
Ислом йўлида камарбаст.
Хатом топдим ўқиб,  бир-бир,
Устозимдир Мирзо Бобур.
Таржим этган устозга ҳам,
Китоб ёзган мумтозга ҳам,
Кетган меҳнат,чеккан заҳмат
Учун раҳмат,  катта раҳмат.
Подшоҳ,  шоир, фақийҳуллоҳ.
Бўлсин рози сиздан Аллоҳ.
Тилак бисёр, ожиздир тил,
То қиёмат устоз, дер дил.

Нуртож Сайдолим қизи.

Китоб устозларимиз Мирзо Бобур ҳазратларига ҳам, китобларини таржима қилган устозимиз Мирзо Кенжабек ҳазратларига ҳам ташаккурларимиз бисёр эрур.
Дуоларимиздадурлар.

.https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 08:50


Айрилиқ азоби.

Адоқсиз дардларим айласам баён:
Юртдан айро тушиб кетдим Ҳиндистон.
Кездим Қобул, Ҳирот, Авғонда сарсон.
Кўз ўнгимда мудом ўшал Андижон.

Ватандан айрилган гумроҳман хорман
Юртим тупроғингга ташнаман зорман.
Қачон Бобур десанг мен анда борман.
Қабрим ташлаб руҳим кезар Андижон.

Юртдан айрилган мирзо Бобурман.
Тақдир битигига таслим
Бобурман
Ўзга юртда шоҳман,юрт
гадойингман,
Сенга етолмаган ўғлинг Бобурман.

Ватан соғинчида бағрим
тиғлайман.
Жудолиғ дарди зўр унсиз йиғлайман.
Юрт соғинчи дилда мудом бўзлайман.
Андижон қайтмоққа имкон излайман.

Келган карвонлардан манзил сўрайман.
Андижон десалар унсиз йиғлайман.
Карвон кетар чоғда кўз узолмайман.
Ортидан термулиб сўниб қоламан.

Андижон қовунин кўзга суртаман.
Ширмой нонларини тинмай ўпаман.
Айтинг Андижонга қачон қайаман.
Қачон тупроғини кўзга суртаманман.

Юртим таърифига қаламим ожиз.
Ҳали айтолмадим бир муносиб сўз.
Дўсти ёрим кўпу мен юртсиз ёлғиз.
Қабрим ташлаб руҳим кезар Андижон....

Айтинг Андижонга қайтаман қачон.
..
Айтинг Андижонга қайтаман
қачоооон...

Муҳаммад,Камол Бўронов.

12.02. 2001 йил. Навоий шаҳри.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 07:58


https://www.facebook.com/share/v/1915TWNW2B/

Она ҳеч қачон ўлмайди, дунёдан ўтса ҳам.

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 04:27


Москвадаги мигрантлар ётоқхонасида менингит тарқалди

Менингит – ўлим хавфи юқори касаллик!


Беморлар орасида хамюртларимиз ҳам бор. Хабарга кўра,
Ўзбекистоннинг беш нафар фуқаро, Тожикистоннинг бир нафар фуқароси шифохонага ётқизилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хулосасига кўра, менингит ўлим хавфи юқори бўлган осон юқадиган касаллик сирасига киради.

Маълумот ўрнида, “Умра” зиёратига борувчиларга менингитга қарши эмланиш мажбурий қилиб қўйилди.

@muhim_tahlil

Сендан бошқа кимим бор...

13 Feb, 01:57


Ушбу тонг чин дилдан қилайин тилак,
Кимлардир саҳардан дуога илхақ.
Дўстларим барчангиз кўтариб билак,
Амийн  денг ижобат айласин Худо!

Ё, Аллоҳ ўзингга ҳамду, санолар,
Доимо соғ бўлсин Ота-Оналар.
Кўчада қолмасин етим болалар,
Амийн денг ижобат айласин Худо!

Муҳаммад  соллаллоху алайхи васалламга  саловат бўлсин,
Уммати мусулмон дунёга тўлсин.
Вас-васа қилувчи шайтонлар ўлсин,
Амийн денг ижобат айласин Худо!

Ўтганлар руҳини шод қилсин Аллоҳ,
Раҳмондан ўзга йўқ бирорта илоҳ.
Жаҳаннам ўтидан берсин "У" паноҳ,
Амийн денг ижобат айласин Худо!

Касаллар дардига тилайман шифо,
Эркаклар аҳдига қилсинлар вафо.
Аёллар ёрига қилмасин жафо,
Амийн денг ижобат айласин Худо!

Чет элда юрганлар қайтсин соғ омон
Яхшилар кўпайсин йўқолсин ёмон
Юзланиб барчангиз Қиблага томон
Амийн денг ижобат айласин Худо!

Саҳардаги дуолар ижобат экан
Яхшилар қўлига кирмасин тикан.
Ҳеч кимса эсимдан чиқмадимикан?
Амийн денг ижобат айласин Худо!


Сўрайман сизлардан бир чимдим дуо.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Feb, 13:33


ALİSHER NAVOİY

Ohki, ishq ayladi shaydo meni,
Soldi junun koyiga savdo meni.

Ishq ila savdo bo
lubon muttafiq,
Ayladilar dahrda rasvo meni.

Dasht aro Majnun demayinkim, vuhush,
Keldilar aylarga tamosho meni.

Kimniki ishq istadi qatl etkali,
Hajr ravon ayladi paydo meni.

Kimki meni olturur, ul tirguzur,
Yo
qsa qochar, korsa Masiho meni.

Dayr emas erdi yerim, ozg
urub,
Soldi buyon bir buti tarso meni.

Voyki, olturgali qilmas pisand,
Ishq yana kimsani illo meni.

Dayr emas erdi yerim, ozg
urub,
Soldi buyon bir buti tarso meni.

Voyki, olturgali qilmas pisand,
Ishq yana kimsani illo meni.

Soqiyi gulchehradin oshuftamen,
Demaki, mast ayladi sahbo meni.

Yor Navoiyni tilab, ey ko
ngul,
Yo seni olturgusidur, yo meni.

Yo seni o
lturgusidur, yo meni…
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Feb, 04:50


⚡️📝 Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур расмдаги👆 мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Feb, 02:33


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг 💗.
Аллоҳ паноҳида бўлинг, иншааллоҳ жамийки ниятларингизга етинг, қувватлару, қурбатлар сизники бўлсин, саодатлару, ҳаловатлар сизники бўлсин, неъматлар қўрғонини соҳиб ва соҳибаси бўлинг, азизлар.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Feb, 02:32


https://www.facebook.com/share/r/15jjK4srQn/

Сендан бошқа кимим бор...

08 Feb, 14:50


Долзарб
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Feb, 13:14


Она, мени кечир
Кўп йилдан бери
Ёзиб-ёзолмадим
Сенга атаб шеър!
Лоф урдим севгидан
Хўп кўкрак кериб,
Бирда осмон бўлдим,
Бирда қаро ер!..

Ушбу дам иқрорман
Оқ сутинг ҳаққи:
Захар-заққумларни
Ютмадим қанча.
Соб бўлдим, онажон,
Ҳаққинг ҳалол қил -
Оёғимдан чалди
Неча тирранча!

Мени кечирмоққа
Ўргатган эдинг.
Еб битирди валек
Қасоскор бу руҳ!
Кўринмас хиёнат
Ҳеч олди-кети,
Кўзга чўп суққанга
Ким қилур қуллуқ?!

Сендай бўлолмайман,
Бўлолмам асло.
Бунча унутувчан,
Бунча кенгфеълсан.
Устингдан мағзава
Ағдарган касни
Алқайсан. Қандайсан?
Ҳаммага элсан!

Онажон, толиқдим,
Менга ҳам ўргат
Қирқимда ўзингдек
Яшовчанликни.
Энди эпақага
Солмайди йўргак,
Чимчиллаб йўлга сол
Мен эси йўқни!..
07.02.25 АкТ

Сендан бошқа кимим бор...

08 Feb, 13:05


НАВОИЙНИНГ НОМАЛАРИ

Навоий не битган эрур--жавоб айланг--
Бизга мактуб, ўқинг уни, савоб айланг!

Навоийнинг номалари нондек азиз,
Лабга босинг, кўзга суринг, тавоф айланг!

Дил қони-ла битилган ул мисраларда,
Нафаси бор, ичинг, руҳга гулоб айланг!

Чанқоқ фикр, ашъорлардан қониб-қониб
Сел бўлганда, тафаккурни мироб айланг!

Армонлари қалбингизни қалқитганда,
Денгиз бўлиб тошинг, ани сароб айланг!

Занжирбанд шер наърасига овоз созланг,
Шер дилбанди эканингиз хитоб айланг!

Сўзлаганда беш достондан қўшиб айтинг,
Вале, ҳар бир маъносидан китоб айланг!

Ғурур ила бийрон-бийрон ўқинг ғазал,
Ғанимларнинг амолини хароб айланг!

Туркий забон ганжларига умри фидо,
Таъзим этинг, ғализ сўзга хилоф айланг!

"Сен яхши бўл..." дея бағрин ўртар шоир,
Орзусидан ёмонларга азоб айланг!

"Навосиз эл..." наволарга тўлсин бугун,
Навобахши бўлмоқликка шитоб айланг!

Навоийни ўқинг дўстлар, савоб айланг,
Навоийдек ўзбекона жавоб айланг.
https://t.me/nurli_toj
Муаллифга раҳмат👍

Сендан бошқа кимим бор...

07 Feb, 23:21


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг 💗
Қадри баланд қадрдонларим ҳар бирингизни
кун бўйи, тун бўйи қилган дуоларингиз ижобатини берсин, икки дунёнинг саодатини, Роббимнинг розилигини соҳиби бўлинг.
Бугунги кун сиз учун барча имконият эшикларини очадиган, севинтирадиган, хушхабарлар билан сийлайдиган унитилмас кунлардан бўлсин
Аллоҳ рози бўлсин сизлардан азизлар!
Роббимнинг ҳимоятида бўлинг, жонингиз омон бўлсин, ризқингиз бутун, мақомингиз баланд, умрингиз узоқ бўлсин, омин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Feb, 23:20


Eng muhim tarbiya - nafs tarbiyasi

@Muhammadali_Eshonqulov

Сендан бошқа кимим бор...

07 Feb, 17:01


Келинлар таваллоси.
Тўй кечаси умр йўлдоши ҳаққига келинларимиз қандай дуо қилишлари керак?
Кўпни кўрган момоларимиз шундай тавсия қиладила.

"Аллоҳим,  умр йўлдошим билан ўртамизга фақат сени вакил қиламан.
Ўзинг энг яхши Вакилдирсан!
Иккаламизнинг орамизни Ўзинг рози бўладиган,  Ўзинг яхши кўрадиган даражада, қалбларимиз ва кўзларимиз хурсанд бўладиган ҳолатда ислоҳ айлагил.
Иккала дунё раҳматингга,  Фирдавс жаннатингга, бепарда висол жамолингга, Ўзингни розилигингга, туганмас неьматларингга, абадий севинчларингга ин ша Аллоҳ,  биргаликда етишадиган жуфтлардан қилгин.
Аллоҳим,  эримни менга адолатли, ғамхўр, суюкли, вафоли,  садоқатли,  меҳрибон, ҳусни хулқли, ҳар қандай ҳолатда ҳам эрлик ҳаққини холис адо қиладиган юзи ёруғ жуфт қилгин.
Эримнинг менга пок севгисини,  муҳаббатини,  Сенинг розилигинг йўлида дўстлигини сўрайман,  ато қилгин.
Ҳамиша бир— биримизни сўзсиз тушунадиган, авайлаб,  асраб эьзозлайдиган,  ҳурмат қиладиган ва ҳамиша бир— биримиз  ҳаққимизга дуо қиладиган холис Қурьан ва суннатга амал қиладиган жаннатий,  тақводор жуфтлардан қилгин.
Эримга кофира бўлиб қолишдан паноҳингга олишингни сўрайман.
Жаннатий,  солиҳ фарзандлар тарбиялайлик.
Адашсак тузатиш учун бизга имкон, мадад ва нусрат ато қилгин.
Бизга жаннат йўлини осон қилиб қўй.
Бу дуойимни шарофатини барча мусулмон эр—хотинларга сўрайман,  Қабул этгин,  Амийн.
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алаа саййидина Муҳаммад 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

Валия момоларимиздан қолган бу фазилатли дуони беш маҳал намоз ортидан ўқиб юрган аёл ҳам ажрга,  ҳам бахтиёрликка эришгай ин ша Аллоҳ.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Feb, 16:07


Тил нимани кўп гапирса шунга ўрганиб қолади.
Яхши гапларни топиб гапирайлик, бу бесуяк 👅тилни зикрга, тавбага, ширин сўзга ўргатайлик.
Нуртож.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Feb, 16:01


ПОЗИТИВ
Уйингда шундай кўзгу борки, сен унга ҳар куни қарайсан. Ҳар қараганингда ўз фазилатларингни ҳам, нуқсонларингни ҳам кўрасан.
Бу кўзгу — фарзандинг!
Ўткир Ҳошимов.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Feb, 01:59


ТАЪЗИМ
Қайрағоч бақувват эди. Илдизи теран эди. Одамлар соясидан баҳраманд бўлар, шохлари орасига қушлар ошиён қуриб, палапон очар эди...
Қамиш мўрт эди. Илдизи омонат эди. Одамларга нафи тегмас, қуш қўнмасди...
Иттифоқо қаттиқ шамол туриб, қайрағочнинг шохини синдирди. Қамишга ҳеч нима қилгани йўқ. У шамолга таъзим қилишнинг хў-ў-ўп машқини олган эди...
Ўткир Ҳошимов.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Feb, 17:12


Хазина.
Пайшанба кун Жуманинг,
Арафаси дейилур.
Пайшанбанинг шомида,
Дуолар кўтарилур.
Пайшанба шом ким бедор ,
Жума шомига қадар.
Хазиналардир бисёр,
Интилганга толе ёр.
Бу гўзал фурсат аро,
Ким машғул ибодатда
Ҳақдан ажр олади,
У бўлар саодатда.
Ким Пайғамбарга уммат,
Салавот айтиш суннат.
Бирга ўнни қайтариш,
Яратганга хос бу иш.
Кимдир ўнта айтдими,,
Юзта бўлур қайтими.
Юзта бўлса саломи,
Мингта бўлур иньоми.
Ҳам нифоқдан у озод,
Дўзах юзин кўрмас шод.
Қиёмат кун тирилур,
Шаҳид мақом берилур.
Сўз очдик салавотдан,
Эгаллаб саодатдан.
Қалблар олсин ҳалавот,
Биз айтайлик салавот:

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик алайҳ.

"Сендан бошқа кимим бор" дан.
2024

Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Feb, 14:29


***

Юсуф алайҳиссаломни қудуққа ташлаган қўллар куни келиб у зотга "садақа қил", деб чўзилган эди...

Куюнманг, Аллоҳ ўзи ҳисобни тўғрилайди...
Шундай, қайтар дунё 🌍, ер айланади, муомала ва муносабат ҳам.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Feb, 08:26


ДОНО ВА НОДОН
Доно нодондан ўзини бир поғона қуйи тутса, ҳайрон бўлманг. Тарозининг юкли палласи бўш палладан доим пастроқда туради...
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Feb, 08:07


Келинг она.
Жоним онам, меҳрибоним дуога қўл очайлик,
Яхшиликни тарғиб этиб,  ёмонидан қочайлик.
Оппоқ тола,  нуроний юз даргоҳида қадрли,
Табаррук ёш ҳурматидан Ҳаққа қалбни очайлик.

Тинчлик берсин,  ҳукм сурсин эллар аро аҳиллик,
Ёмон,  бадбин шум ниятлар қуриб битсин бахиллик.
Дунё юзин қоплаб турсин гўдакларнинг кулгуси,
Парчалансин  оламдаги  зиддият, баджаҳллик.

Дунё узра янграр мудом хуш ният,  хуш тилаклар
Бири кекса,  бири энди кўзин очган гўдаклар.
Ҳар бирининг қадри буюк Аллоҳим даргоҳида,
Улар ҳаққи тинчлик сўраб кўтарилсин билаклар.

Онажоним келинг элга дуо қилайлик яна,
Яхшиликнинг ҳар бир боби қилсин кулиб тантана.
Қанча режа тузишса ҳам, битишса ҳам ёмонлар,
Макри буюк Яратганнинг Макри устундир она.

Зотига ҳамду сано,  элчиларига салом,
Салавотла дуо қабул, ўртада гўзал калом.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад 

Нуртож Сайдолим қизи..

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Feb, 08:02


Келинга қайнисингиллари келгани ёқмади.

Энди бир тандир нонни олиб кирганди, қайнисингиллари билан кўришмадиям.

Келин шартта дастурхонни тугдида бир тандир ноннинг ўстига ўтирди ва қайнонасига зарда килди:

- Бу ебкетарга келувчиларинг жонга тегди. Бир тишлам нонни итга ташласам ҳам бермайман қизларингга. Кетишсин, бошка сени кўргиси келса уйларига олиб кетишсин онасини.

Кампир ўзига ту‌қ оила, қизлари ҳам топармон тутармон оила бекалари эди.

Келин эса меҳмон келишини сира ёқтирмас эди.

Кампир йиғлади:

- Сени Аллоҳга солдим. Аммо тур ўрнингдан, ноннинг устига ўтириш оғир гуноҳ.

- Гуноҳ бўлса бўлар, барибир ноннинг устидан тушмиман қизларинг қайтиб кетишмагунича.

Қизлар бу ҳолдаги онасини олиб кетишлариниям, ташлаб кетишлариниям билишмади.

Она "қол" десаям қизлар акаси ишдан келишиниям кутмай қайтиб кетишди остонаданоқ.

Шу келин қайнонасининг қарғиши урдими, ё ноннинг устига чиқиб ўтирганигами Аллоҳ дард бериб томоғидан нон ўтмай кўп қийналиб жон берди.

Жон берганида уйида ўғлининг тўйи эди, тўй бошланмаёқ тугаганди.

Қайнонаси ва қайнисингиллари бировга тили билан ҳам озор бермаган одамлар эди.

Мен ўша ту‌йда катнашганман, бирданига янграб турган музика овозлари тиниб куёвнинг онаси ўлибди деган совуқ хабарни эшитганимга 35 йиллар бўлиб қолибди.

Куёв хам қариндошлари хам ичкарига югуришганида ёши катталар бу вафот этган аёлнинг йиллаб томоғидан нон ўтмай қийналиб ётиб жон берганининг сабабини ноннинг устига ўтиргани учун Аллоҳдан жазо деб айтишганди.

Ҳайратланарлиси эса келин нондан бошка ҳамма нарсани ея олган экан, фақат томоғидан нон ўтмаганмиш, ҳатто чайнаб беришса ҳам нонни юта олмаганмиш.

Муяссар Юсупова саҳифасидан олинди.

Азизлар! Бу мавзу менга ғоят таъсир этди, мавзу юзасидан мулоҳазаларимни айтиб ўтай аввало муаллифдан Аллоҳ рози бўлсин! Мана бу аёл ҳам она аммо қандай она бўлди?
Ҳа, ёмон келин, ёмон кеннайи бўлди, фарзандига нисбатан меҳрлидир, она бўлгани учун фарзандига дуоси ҳам ўтар аммо бир онанинг кўнглини синдиргани, Аллоҳ буйруғи бўлган силайи раҳмга ўт очгани ва табаррук нонни 🍞устига беҳурматларча ўтиргани "гуноҳ бўлса бўлар", дея нафси устун келиб огоҳлантиришдан ҳам огоҳланмагани ва табаррук онани норизо қилгани учун келинини саломи ҳам насиб бўлмади, шу дунёни ўзидаёқ азобини тотди, қолгани охиратга қолди. Ўша кундан буён кун кўрмади, косаси оқармади чунки силайи раҳмга қарши чиқиб, Аллоҳнинг азобига йўлиқди, Аллоҳ 🎉урса шундай давоси йўқ, ҳар бир аёлнинг она бўлаолиш мақомига,қайнона бўлиш мақомига етказсин Ўзи. Ҳеч кимни Аллоҳ урмасин, нон урмасин, шайтон йўлдан урмасин! Огоҳ бўлинг, дунё омонат, умр омонат, берилган мақом, куч ва неъматлар омонат!
Ҳурмат билан Нуртож 🌺

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. 🌷
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Feb, 07:53


Дуо.
Тўлдирилган ва тузатилган нашри😊😊😊🌹🌹🌹

Дўстим десам жимирлайди юракларим.
Сизга айтай бугун энг зур тилакларим.
Куз ёшингиз унут бўлиб, колиб кетсин.
Уйингизга бўғдой унли карвон. етсин.
Бахтиёрлик босиб олсин калбингизни.
Хамма билсин зардан улуг қадрингизни.
Қувончингиз қалбингиздан тошиб кетсин.
Юрагингиз тенгқуридан ошиб кетсин.
Меҳнатингиз роҳатини кўриб юринг.
Табассумга доим интиқ дилни буринг.
Йиллар олиб кетсин ғубор-гардларингиз.
Ўтмишларда қолиб кетсин дардларингиз.
Эга булинг ,,соғлик" деган бойликларга.
Ўғил уйлаб,киз чиқаринг ойликларга.
Кўп —кўп бўлсин яхши кунда тўйларингиз.
Қават— қават бўлиб кетсин уйларингиз.
Энг авволо бахтли ота— она бўлинг.
Иймони бор яхшиларга қуда бўлинг.
Қани айтинг кимдан экан кам жойингиз.
Доғдан хижил самолардаги ойингиз.
Сизни ёмон деган Ҳаққа томон бўлсин,
Муҳаббати сиз томонга равон бўлсин.
Азиз бўлган бошгинангиз омон бўлсин.
Сиз яхшисиз, ола бужи ёмон бўлсин.
Сиз келажак ва бугуннинг гавҳарисиз.
Бу дунёнинг устунисиз жавҳарисиз.
Жаннатдошим десам жўшар юракларим.
Сизга канча айтсам оздир тилакларим.

Яна қўшай ҳажга етсин оёғингиз,
Ибодатдан нур таратсин сиёғингиз.
Аллоҳимни энг суюкли қули бўлинг,
Оилангиз боғбонию, гули бўлинг.
Ҳеч қолмасин юртимизда ёмон зоти,
Масжид томон учсин дойим дулдул оти.
Қиз—жувонлар ибрат бўлсин бир—бирига,
Етсин уммат бахтли бўлишнинг сирига.
Ўзбекистон — онажоним жаннатдан парча,
Каьбатуллоҳ атрофида айлансин барча.
Аллоҳ берсин, нурга тўлсин юртим эли,
Шукур,салот, истиғфорда бўлсин тили.
Сотиб олсин икки дунё жаннатини,
Ҳеч кўрмасин, ўзгаларнинг миннатини.
Ҳар соҳада омад қоплаб дилларини,
Юздан ошиб ўтказаверсин йилларини.
Дуойим сўнгида айтай салавот,
Қабул бўлиб даргоҳида, берсин ҳаловат.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала, саййидина Муҳаммад.


Улашингиз, тарқаб кетсин дуо халққа,
Амин деган муҳр билан етсин Ҳаққа.
Амин амин, амин.

Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

22 Jan, 15:55


Она.
Муаллиф Нуртож Сайдолим қизи.
Ижрода Шоҳиста Сайдолим қизи
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

22 Jan, 14:04


Tanlov uchun

Shoir Amirqul Po'lkanning "Oqshom" she'rini Dilobar Asliddin qizi o'qidi.

https://t.me/amirqulpulkan

Сендан бошқа кимим бор...

22 Jan, 13:43


АЛЛОҲ ЎЗИНГ АСРА

Ёлғону, беҳуда туҳматларидан,
Қисматнинг қаҳрли кулфатларидан,
Балодек ёприлган офатларидан,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Тош дилга муҳаббат,вафо бергучи,
Ўксиган кўнгилга наво бергучи,
Ўзингсан ҳар дардга даво бергучи,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Бандамиз кор бўлмас билганларимиз,
Хатодир гоҳ даврон сурганларимиз,
Кечир билиб,билмай қилганларимиз,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Ҳар дилда жўш урсин,орзу,,тилаклар,
Ҳаётбаҳш ҳисларга тўлсин юраклар,
Қиқирлаб бешикда кулсин гўдаклар,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Рўзғор тирикчилик десин ҳар одам,
Қадларни эгсин вақт,эгсин ширин ғам,
Ҳар не ишга қодир Яратган Эгам,
Аллоҳ ўзинг асра бандаларингни.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

22 Jan, 12:34


Тошкент шаҳрида Akfa Medlineда тугма юрак пороги билан туғилган 15 ёшгача бўлган болаларни 2 апрелдан 2 майгача Руза ойи учун бепул операция қилиб берилади. 1141 га мурожаат қилишингизни сўралади. Иложи бўлса тарқатинглар савоб учун

Сендан бошқа кимим бор...

22 Jan, 12:00


Turkiyada motam e’lon qilindi


Prezident Rajab Toyyib Erdo‘g‘an kecha 21-yanvarni mamlakatda milliy motam kini deb e’lon qildi.

Turkiyada tog‘-chang‘i kurortidagi yong‘in sodir bo'lgan edi. Qurbonlar soni 76 nafarga yetdi.

Mazkur ish bo‘yicha jami 9 kishi, jumladan mehmonxona egasi ham qo‘lga olingan.

@muhim_tahlil

Сендан бошқа кимим бор...

22 Jan, 02:41


ОХИРИ ҚАНДАЙ БЎЛАРКИН?
Қачондан бери бир нарсани ўйлаб ўйимга етолмайман. Бу дунёда ҳамма нарса сотилади ва сотиб олинади, деган ақида билан яшайдиганлар Охиратни хаёлига келтирармикин? Ё у дунёга борганда ҳам шайтон билан тил бириктириб, дўзахга чап бераману, жаннатнинг энг гуллаган жойини сотиб оламан, деб ишонармикин? Шуларга ўзинг инсоф бер, Яратган Эгам!
Ўткир Ҳошимов.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 23:17


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 04:06


Узатилаётган қизга бир онанинг ўн насиҳатини ўқиб, бу амалларни қизларимиз бардавом қилсалар ниҳоятда бахтиёр бўлишларини кўз олдимга келтирдим.
Эрга аёл Аллоҳнинг омонати, ўз навбатида эр ҳам аёлга Аллоҳнинг омонатидир. Ҳар икки тараф масьулиятни, бурчларини, омонат мезонларини англаб сўнг турмуш қуриши, исломий билимга эга  бўлиб  никоҳланиши бахтли яшаб кетишнинг гаровидир.
Бахтли оилалар кўпайсин.Амин.🤲🤲🤲


Онанинг узатилаётган қизига ўн насиҳати.

Она қизим менинг,  номусим,  орим,
Ўзга  уйда яшаш  чекида борим.
Бугун сенга хожа нотаниш одам,
Унинг билан бир умр бўласан ҳамдам.
Чўридек бўлсанг гар итоатида,
У қул каби эврилар ҳар соатида.
Ўн насиҳат айтай,  эслаб қол,  болам,
Амал қилган қизга кенгдир тор олам.
Эрингга ҳурмат, қаноат, эьтиборда,
Сабрда, эьзозда турсанг бахт ёрда.
Кўз тушар, ҳид сезар жойларин покла,
Улгургин, авлодинг номини оқла.
Ҳеч кўзи тушмасин , хунукни йўқот,
Хушбўй ҳидла сийлаб, роҳатини тот.
Эринг ухлар вақтин бил, тургин ҳазир,
Овқатланар пайти таоминг ҳозир.
Қорни оч одамни жаҳли келар кез,
Уйқусизлик ғазабни келтиради тез.
Мулкин муҳофаза қилар посбони,
Бола—чақасига бўл меҳрибони.
Молини сақлашда бўлгин тежамкор,
Парвариши яхши бека кўп даркор.
Унинг буйруғига осийлик қилма,
Сирларин фош этиб қалбини тилма. 
Осийлик қилсанг, ғазабга дучор,
Сирин очсанг, макридан бўлурсан ночор.
Яна шуни билгин,  эй,  она қизим,
Қувнасин десанг гар иккала кўзим.
Эринг хафа бўлса кўринма хурсанд,
Хурсандми, хушнуд бўл, емагайсан панд.
Розилиги жаннат,  ғазаби дўзах,
Норизо айласанг, нор бўлур барзах.
Беш маҳал намозу, рўзадан кейин,
Эр ризоси билан жаннатинг тайин.
Ин шаь Аллоҳ.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож  Сайдолим қизи.
14 декабр,  2021 йил.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 04:02


😊 Ассалому алейкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Билмаганлар учун илиндим.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 03:30


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 02:29


Давоми👇

Бобо бу сўзни ички бир ҳасратда айтди, дард билан, муҳаббат билан, ҳали қабрига қўйиб улгурмаси қадрдонини қадри ўтгандан ўтиб айтди.Бундан кейинги неча кун умри қолган бўлса ҳар куни,  ҳар тунини ўйлаб айтди, бўзлаб айтди.
Бировнинг бошидан ўтгани, бошқа бировнинг қошидан ўтмас...
Ўлим ҳақ, хотимадан кейинги кунларда бу аёлку росмана солиҳа, ажойиб бир ҳалима экан аммо қайси жуфт орқада қолса ўшанисига қадри ўтади, эр ёки хотин фарқи йўқ талашиб тортишиб юрганларини ҳам қадри ўтади, эслайди,ёлғиз қолганда бўзлайди. Буни кексалик дейдилар, уларни кўнглини олиш қийин, уларни кўнгли ярим айниқса кексайган бобога аёлини қадри ўтади.
Амаким янгам ўтгандан сўнг асти чидолмай қолди, янгамга "сабр қиламан, йиғламайман" деб сўз берган бўлса ҳам, бошида гўё сўзиниинг устидан чиққандек мард кўринган бўлсада уч кунга чидади, бўлмади йиғлай бошлади.  Кексайганда ёш боладек кўнгли  нозик бўлиб қоларканми, ўзларидаги ўзгаришни ўзлари ҳам тушунмайди, сўраганга айтиб беролмайди, нурли юзларидан, жавдираган кўзларидан, оппоқ соқолларини ҳўл қилиб кўз ёшлари оққани оққан, юраклари сел бўлиб ҳар нарсадан баҳона топади, ўқигани ҳам йиғлатади, хотирлагани ҳам.
Ҳар галгидек Тафсир ўқийди, Қурьон ўқийди, намоз ўқийдию нимасидир кам, дастурхон бошида, келини олиб келиб берган косасида армонлар кўриниб кетар, эьтибор, эҳтиром,  ҳурмат жойида бўлсада барибир недир кам. Янгамни остонада ўтиргани кўзига кўринар, айтган сўзларини эслар уйнинг хоҳ у,  хоҳ бу бурчагидан бўйлари кўриниб кетар хуллас шоми туби қоронғу бўлаверади., бўлаверади,ўксийверади. Ялинганларга ваьдалар бераверади, "йиғламайман" дегани сари кўз ёши шашқатор, умр эса ўтиб бормоқда.
Яна бир амаким эса аёли оғир дардга учради, "сендан олдин кетай, орқангда қолмай" деб юрган амаким аёлини дардини кўтаролмади, уй юмушларини қилар, тун бўйи аёлига қараб чиқар,  аёлини дарди амакимни адо қиларди, таом еб турган ҳолатда бандаликни бажо келтирди. Айтганидек янгамдан (қариндош бўлгани боис опа дердим) бир ой олдин кетди. Ҳа,  эркакка ҳам,  аёлга ҳам кексайганда жуфтидан айрилиш оғир бўлар экан, иссиқ—совуғидан хабар олгувчиси кетдими, фарзанду набираларининг, келину қизларининг ҳол сўрашлари кўнглини кўтаролмас экан, аёл мардум ҳар қандай қийинчиликдан чиқиб кетаоларкан,  ўзини ўнглаб яшар ҳам экану, болам,  бўтам деб умрини поёнига сабр билан етаркану кекса боболардан оғир ўтаркан.
Ҳаётда кўриб турган бу ҳолатлардан кўз юмиб бўлмайди, Аллоҳ ўтганларни у дунёларини обод, жойларини жаннат этсин, тирикларга, жуфтидан айрилиб турган ёшу кексаларга сабри жамийл ато этсин.

Барчамизга борида қадрига етиб,  қадрланиб яшашни насиб этсин, хайрли тонг азизлар.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 02:29


Суянч.

Турмушнинг бошида эркак аёлига ҳимоя қўрғони, кексайганда эса аёл ҳимоя қўрғонига айланаркан.
Аёл ўзини силласи қуриб турган бўлса ҳам, турмуш ўртоғини безовта бўлмаслигини, ортиқча ҳаракат қилмаслигини, бошқалар эрига озор бериб қўймаслигини қатъий назоратга олиб турар экан.(айниқса эрининг вақтида таомланишини, оч қолиб кетмаслигини қаттиқ назоратга олиб қолар экан)

Аллоҳ барча аёллардан рози бўлсин!

Бора-бора эркак ҳам айнан аёлини ўша ғамхўрлигига ўрганиб қолар экан.

Кексалик келганида бутун турмуш давомида энг оғир юк барибир аёлингни зиммасида бўлганлигини тушуниб етар экансан.

Хаммада шундай бўлган. Фақат тан олишни хохламаймиз ёки буни фаҳмига бормаймиз.

Ҳаётда шундай жуфтликлар бор,  садоқати, вафоси оламга достон, кўпчилик эшитган бўлиши керак, ёдимда мангу сақланиб қолгани жуфтлик, хожасига умрини охиригача хизмат қилиб ўтган, сўнги лаҳза ҳам шу хизмат устида жон берган. Жаноза намозини ўқиган домлага хожаси йиғлаб ҳикоя қилиб берган; "Оёқларимда оғриқ бўларди, зир қақшарди, кампиримга эса тинимсиз уқалатардим, толиб тўхтаб қолса, уйқумдан ўйғониб кетардим яна талаб қилардим, кечаси билан уқалаб чиқарди, саҳарга бориб оғриқ тўхтар, аёлим эса намозига қўзғаларди.
Бугун кечаси ҳам одатдагидек ҳолатда, хизматимда бўлди, қўллари тўхтаб, қийшайиб ухлаб қолибди, раҳмим келди", ўрнингга ўтиб ётақол", дедим. Индамади, қаттиқроқ овозда чақирдим, садо йўқ, оёғимни қимирлатдим, у қўзғалди, қўллари оёғимдан узилди ва ёнига оғабошлади.Ҳолат бошқача эди," сенга нима бўлди",—деб бош кўтариб қарасам дунёдан ўтиб қолибди ,аёлимдаги итоат умрини охиригача бардавом бўлди, мен ундан мингдан—минг розиман. Ўзимни кечиролмаяпман, ҳатто сўнги йўлга ҳам оёққинасини узатиб оромида ўлмади, сиздан илтимосим бор эди, Каломни бошдан оёғини ўқиб хатм қилиб берсангиз, —"деди

Давоми бор. 👇

Нуртож

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 02:27


Қайсидир маънода шу фикрга қўшиламан. 😜☺️😂
Хожамга юбордим, қулоғи оғирлашиб бораётган хожам "нимага шама қилаяпсан", деб ✍️ёзибдилар,"😁 бизга тааллуқли эмас, дедим.
Иншааллоҳ ували, жували бўлиб қарийлик. 💗

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 01:57


БИЛМАГАНЛАРГА САВОБ
УЧУН ИЛИНДИМ, АЛЛОҲ
СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН🤲

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 01:50


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг 💗

Қалбингизни ҳаловат;
Юзингизни табассум;
Танингизни соғлиқ;
Тилингизни зикр тарк этмасин...
Ҳамиша Аллоҳимни паноҳида бўлинг!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Jan, 01:49


#ДИҚҚАТ_ТЕЗКОР😰

⚡️🥶 23~24 Январь кунлари
тунда ҳаво ҳарорати -13
даражагача, тоғларда -15
даражагача совийди
"Ўзгидромет
" ҳабари

Яқинларга ҳам юбориб, огохлантириб қўямиз Мошиналарни сувини
тўкиб қўямиз! ☔️ ❄️ 🌨

Сендан бошқа кимим бор...

20 Jan, 07:11


https://www.facebook.com/share/1GUhPZ6AEC/

Сендан бошқа кимим бор...

20 Jan, 04:07


Дуо—улуғ ибодат.
Эшигинг олдида гирёнман ўзим,😭
Қўл чўзиб,  бўй чўзиб ҳарёнман ўзим.😭
Ўтсам ҳам тўхтамай токи қиёмат,
Изн бер,  дуода полвонман ўзим. 🤲
Тахтим бор,  исломда туғилган бир гул,
Бахтим бор,  шафоат истаган бир дил.
Сўнгги нафасгача қабули дуо,
Шукрда,  зикрда сиғинган бир қул.
Бир нафас ташлама ўз ҳолимизга,
Фойда ҳужжат бўлсин аьмолимизга.
Зарардан сақлагин, раҳм эт, Хожам,
Сабрдан сарғайган аҳволимизга.
Ўзингдан ўзгага беҳожат айла
Муҳтожликни фақат Ўзингга бойла.
Ҳеч бандангга сарғайтирма мўмининг,
Иллиюн қасрига авайлаб жойла.
Сендан ўтинч, қабул қилгин дуони,
Ризолигинг йўлида ҳар муддаони.
Сўрасанг бераман, деган Ваьданг бор,
Дуоси висолинг ҳар бир гадони.
Бепарда жамолинг қилгайсан эҳсон,
Росулинг васлига етказгин осон.
Соғиндик кўрсатгин жамолларини,
Дунёда тушларда, сўнг берарда жон.
Амин, амин амин🤲🤲🤲
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.
Ражаб ойи 1 кун.
12 феврал 2021 йил, соат 12 дан 30 минут ўтди.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

20 Jan, 04:07


@nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 22:58


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг.
Қутлуғ Душанба тонги муборак бўлсин, Ражаб ойининг ҳам ярмидан ўтдик, иншааллоҳ Шаъбон ойи 🌙ҳам яқинлашмоқда, уруғларингизни қадаб олдингизми, келаси ойда униб чиқиши керак, ҳосилини Рамазони шарифда йиғиб оламиз, иншааллоҳ яхшилик сизга ошно бўлсин, сиз яхшисиз демак яхши инсон яхшиликлар оғушида яйрашга лойиқ, нур таратишга, савоб йиғишга мойил, Аллоҳ паноҳида бўлинг, қилаётган ҳар бир ишингиз ўзингиз ва хонадонингизга нур ёғилишига сабаб бўлсин!
Яхши тадбирлар оғушида яйранг, умр омонат, уни беҳудага совурманг, вақтнинг қадрига етинг, бугунги саҳарликларингиз ҳам муборак бўлсин ва жисми жонингизга қувват 💗берсин, Аллоҳ паноҳида бўлинг азизилар!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 08:53


Мен бугун билдим, ўқидиму кулгим келди, ва сизга савол қилдим, машааллоҳ жиян келиним билар экан?
Аммо бечора мевага жигар ранг ва тукли бўлгани учун шунақа ном берилибдимиканааа?

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 08:50


Maymun shaftoli

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 08:48


Диққат савол: Кивининг ўзбекча номи нима? 😁

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 08:29


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 08:28


Ибодат.

Ақлини таниса ҳазрати Инсон,
Амалини тафтиш қилар тез,  осон.
Кўрганлар дейишар: "Кириптия сон",
Юрарди улоқиб,  бадният, бесон.
Иймон топса қадри ошаверади,
Илм денгизи ҳам  тошаверади.

Қадрига етади ота—онани,
Хизматга қўяди вужуд, танани.
Силайи раҳмда турар эрта—кеч,
Бефойда  ўй, хаёл, сўз сўзламас  ҳеч.
Ҳар куни иймони ошаверади,
Ризқи ҳам тошгандан тошаверади.

Роббисин неьматин англаган сари,
Жунбушга келади илҳом гавҳари.
Каьбаси аталмиш кўнгил уйини,
Саломат сақламоқ қамрар ўйини.
Ҳар лаҳзада шу ўй келаверади,
Яхшилик шамоли елаверади.

Пок вужуд, пок ният, умид ва ражо,
Роҳманир Роҳимга қуллуғу бажо.
Пок либос, пок жойу вақтики хирож,
Бир такбири ила кўради меьрож.
Сўраганин ул Зот бераверади,
Неьматин беҳисоб тераверади.

Ҳамду санолардан ғарқу маст бўлиб,
Зикри фанолардан нурларга тўлиб,
Такбир айтиб қули тураверади,
Фаришталар муҳрини ураверади.
Қаддини рукуга букаверади,
Роббиси неьматин тўкаверади.

Ишқидан бандаси масту мустағрақ,
Хушу, хузусидан нурга бўлиб ғарқ.
Хаёли қочса гар ёдга олиб аҳд,
Тасмия айтганда паноҳ топиб бахт.
Бошини пойига эгаверади,
Ота онага савоб тегаверади.

Нур ичра  ўтирар ташаҳҳуд ила,
Меьрож суҳбатини ҳис этиб обид.
Гуёки машаАллоҳ асри саодат,
Гувоҳи у эрур, оят—ла собит.
Калима кетидан олиб ҳаловат,
Ўқилади машҳур икки салавот. 
Салавот айтса ёши қуйилаверади,
Роббисидан улуши уйилаверади.

Ўрта уммат бўлган кунларга шукур,
Қўш дунё  роҳати ибодат,  зикр.
Ўнг елкага берар малакка салом,
Чап елкага  боқиб такрорлар калом.
Фаришталар савобин   ёзаверади,
Иблис ақлу ҳушидан озаверади.

Шу зайл ўтади умматнинг куни,
Тақдирига тан берган ҳар битта туни.
Ҳақни таниганнинг чиқмагай уни,
Ўтмишин унитар кўрар бугунин.

Сабри жамилига ажрин олаверади,
Ўзин ўйиб шайтон қолаверади.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад

Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 04:06


Қайси бир ҳайрли йўлга кирадиган бўлсангиз, бошида албатта шайтоннинг аралашуви бўлади. Билиб қўйинг, яхши амалга қадам қўйганингизда албатта икки нарса билан курашишга тўғри келади. Биринчиси: шайтон билан курашасиз. Чунки шайтоннинг ваъдаси бор: “Банданг яхшиликни қиламан деса, йўлига ғовғо бўлиб туриб бераман”, деган. Китоб ўқимоқчи бўлсангиз, “Нима қиласан ўқиб ундан кўра мазза қилиб, оёғингни чўзиб дам ол”, дейди ёки “Чой ичиб ҳузурланиб, дугонанг билан гаплашмайсанми», дейди. Уни енгсангиз кейин нафсингиз билан курашишингизга тўғри келади. “Ман ўқолмайман, зеҳним паст. Қийин экан. Тафаккурим етмайди. Шунга вақт кетказиб ўтираманми” деган нарсалар келади. Нафсингизга ҳам бир уриб: “Бекор айтибсан!” дейсизда ўқиб кетаверасиз. Бир ўқидингиз тушунмадингиз, қайтардингиз яна ўқидингиз яна ўқидингиз уёғига бирданига йўл очилиб кетади. Лекин билингки, сиз қадам ташламагунингизча йўл
очилмайди.

©️Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ

Сендан бошқа кимим бор...

19 Jan, 01:24


Ассалом алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Хайрли тонг 💗азизлар, Ҳақнинг паноҳида бўлинг! Дуолар 🤲ижобат бўлсин!
🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤

Нафс айтди:       ТАТИБ КЎР.
Иймон айтди:
    ҚАЙТИБ КЎР.
Нафс айтди:       БИР БОРА.
Иймон айтди:    КЎР ЧОРА.
Нафс айтди:
       БОР ЛАЗЗАТ.
Иймон айтди:
    ЖИМ, КУЗАТ.
Нафс айтди:       ВАҚТИНГ БОР.
Иймон айтди:     АҲДИНГ БОР.
Нафс айтди:        АВФДАСАН.
Иймон айтди:
    ХАВФДАСАН.
Нафс айтди:       ТУЗУК ИШ.
Иймон айтди:     БУЗУҚ  ИШ.
Нафс айтди:        РОҲАТ ҚИЛ.
Иймон айтди:   ТОҚАТ ҚИЛ.
Нафс айтди:       ҚИЙИН ЭМАС.
Иймон айтди:     ЎЙИН ЭМАС.
Нафс айтди:        НАФСИНГ БОР.
Иймон айтди:
     ЛАФЗИНГ БОР.
Нафс айтди:         ЖИНОЯТ.
Иймон айтди:      ҲИДОЯТ.
Нафс айтди:        ЭҲҲ КУТДИМ.
Иймон айтди:     МЕН ЮТДИМ!!!

             
      Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.  
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

18 Jan, 07:25


#тафаккур_учун_шеър

ШОҲЛАР ОРЗУСИ

Амал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завкини тотсам, дер экан.
Амалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.

Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.

Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам,
Тинч кулба бўлса-ю, ёвғон ичсам ҳам
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.

Эркин Вохидов

Сендан бошқа кимим бор...

18 Jan, 05:30


Қанд касалини давоси.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

18 Jan, 01:13


Умр ғанимат.
Дам ғанимат, дам ғанимат,
Ҳар лаҳза, ҳар он ғанимат.
Кексаю ёш, дўст, қариндош,
Тандаги жон ғанимат.
Ўтаётган ҳар бир тунинг,
Отаётган ҳар бир тонггинг.
Жуссангдаги оғриклардан,
Ураётган хар бир бонггинг,
Кетмоғингдан берар дарак,
Буни фаҳм этмоқ керак.
Жон эгаси чорлаганда,
Омонатин бермок керак.
"Болам колди", деёлмайсан,😭😭
Нола килиб қололмайсан.
Нафсим мени хор айлади,
Тоатим оз деёлмайсан.😭😭
Фурсат бергил, деёлмайсан.
Бир кун кейин суролмайсан.
Ҳолинг тангдур, бошинг гангдур,
Ёнингдагин кўролмайсан.
Малак-ул мавт қистаб турса,
Жон Эгаси истаб турса.
Қат- қат парда олиниб,
Кўз ғойибни кўриб турса😰😰
Кўрган кунлар бир- бир ўтса,
Ҳар бир гунох сени тутса.
Ҳоли кунинг бўлар тутам,
Агар раҳм этмаса Эгам.
Биров ўрда, биров қирда,
Биров уйда, биров йулда,
Омонатин топширгайдир,
Биров аччиқ😭😭, биров болда
Сизу бизга қай кун келур,
Буни ёлгиз Эгам билур.
Ибодат оз, хулқлар носоз,
Қандай кунни раво кўрур.
Ғанимат билар вақт етди,
Омонат топширар пайт етди.
Ўзин билган ҳар бир уммат,
Суннат томон юз тутди.
Ғаниматдур она юртга,
Садоқат-ла посбон бўлмоқ.
Ҳам отанинг, ҳам онанинг,
Қули бўлиб, адо қилмоқ.
Ғаниматдур йўлдан озган,
Бир инсонни йўлга солмоқ.
Ғаниматдур қариндош- дўст,
Бемор ҳолин бориб сўрмок.
Ғаниматдур бу дунёда,
Ўз нафсига жилов солмоқ.
Кибр, ҳасад, ёвузликни,
Қалб уйидан қува олмок.
Ғаниматдур билим олиб,
Юрт донғини элга ёймок.
Ғаниматдур яхшиликни,
Ҳар бобига эга бўлмок.
Ғаниматдур яхшиликка,
Ҳеч қилмасак хиёнат,
Ғаниматдур ёмонликдан,
Устун бўлса диёнат.
Булар бари ибодатдур,
Гўзал феьл айни суннатдур.❤️
Булар Ҳаққа итоатдур,
Адо этган чин умматдур.🌷
Ғанимат билар вақт етди...

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала, саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим кизи.

https://t.me/nurli_toj

@nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

18 Jan, 01:13


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

17 Jan, 05:06


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

17 Jan, 05:06


Отам фидо бўлсин сизга ё Набий,
Онам фидо
бўлсин сизга ё Шафий, Қиёмат кун денг
бизларни умматий,
Расулуллоҳ сизни жуда
соғиндик!

Муборак юзингиз кўрмоқлик учун,
Олий саодатга етмоқлик учун,
Кавсар
сувларидан тотмоқлик учун,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!

Жон фидо айлади сизга
умматлар,
Уларга қилдингиз олий ҳимматлар,
Муборак сўзингиз бари ҳикматлар,
Расулуллоҳ
сизни жуда соғиндик!

Хулқингиз барчага бори
ибратдир,
Айтган сўзларингиз шифодир,
нурдир,
Ҳатто қиёси йўқ бебаҳо дурдир,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!

Сиз айтган
сўзларга амал қилмоққа,
Шубҳа ва ҳаромдан
йироқ бўлмоққа,
Интилдик доимо ҳалол
бўлмоққа
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндик!

Чин уммат ёдингиз канда қилмайди,
Ёд этган
инсонлар ҳеч ғам билмайди,
Соғинчдан бошқаси дилим тилмайди, Расулуллоҳ сизни
жуда соғиндик!

Сийратингиз ўрганиб ёшланади
кўз,
Сиз қуёш оламга, порлаган нурсиз!
Сизсиз
ҳаловат йўқ, кўнгил ҳузурсиз,
Расулуллоҳ сизни
жуда соғиндик!

Қийнаманг ҳижронда ёнган
умматни,
Тинглангиз ёзганим бир энли хатни,
Сўзин айтай сизга аҳли умматни,
Расулуллоҳ
сизни жуда соғиндик!"

Расулуллохга саллоллоҳи алайҳи васаллам қўшни булайлик, АЛЛОХИМ.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

17 Jan, 04:49


📝 Таъсирли хикоя

Тенгкурларнинг олди энди куда анда килишни бошлаган давр, огайнимиз Содикжон кутилмаганда бедаво дардга чалиниб колди. Шунда ошна-огайнилар келишиб, куриб колсин деб, Содикжонни тунгич углини уйлантиришга рози килдик. Туй куни базм авжида. Катта-кичик хизматда, ховли тула одам. Содикжонни кийинтириб, оромкурсисида пешайвонга утказиб куйдик. У бехолгина хаммани кузатиб утирар эди. Кечанинг охирида мен унга: Огайни, мана, келинлик хам булиб олдингиз, табриклайман, дедим. Биродар, сизга минг рахмат, чарчадингиз, энди дамингизни олинг. Эрталаб келсангиз, келин саломни биргаликда утказамиз, деди. Эрталаб келсам, Содикжон йук. Кечкурун биздан сунг касалхонагаолиб кетишибди. Дарров у ерга етиб бордим. Бир парча когозга "Номард мени уйга жунатиб, узинг нега кочиб колдинг?" деб ёзиб киритиб юбордим. У хатни олиб, шу огайним кирсин, деб илтимос килибди. Курсам холи танг, "Огайни, барибиркелиннинг саломини курмадим, кулидан чой ичмадим", деб уксинди. Томогимга нимадир тикилди. Урнимдан туриб кетдим. Бизнизимдан кузатиб турган хамширага якинлашиб: " Хозир бир кишиниолиб келсам, бу ерга киритишни иложи борми?" дедим. Майли, амаллаймиз, деди. Туйхонага кирибкелганимда, келин салом тугашарафасида экан. Содикжоннинг хотинига: Битта пиёла билан бирчойнак чой беринг, дедим, сунгкелиннинг янгасига юзланиб: Хозиркелин боламни бир ёкка олиб борибкеламан, деб машинада биргаликдаоркага кайтдик. Машинадан тушишда: Болам ён-верингизгакарамай, менинг оркамдан юраверасиз, деб йул бошладим. Содикжон бизни куриб, узинибардам тутишга харакат килди. Келин менинг ишорамдан сунгкайнотасига салом килди. Кейин менпиёлага куйиб узатган чойниёпинчиги ичидан кул чикариб олди-да, тавозеъ билан кайнотасигаузатди.  Содикжон кули титраганча пиёлани олиб огзига олиб борди. Биринчи култумни ютди, иккинчи култум лабининг четидан сизибчикди. Огайним бир култим чойни мамнун холда ичдию бу дунёдан куз юмди. Оллохим огайнимнинг жойи жаннатларда булсин. Инсон бу дунёда холис ният килса хаммасига еришар экан илохим хар биримиз угиларимизнинг кизларимизнинг туйини куришлик набира чевалар суйиш насибу рузи айласин хар биримиз Оллохимнинг бандасимиз...!!!

ТЕЛЕГРАМДАН  ОЛИНДИ...

Сендан бошқа кимим бор...

17 Jan, 02:42


ҲАЁТ ОТИ

От устида эканингда тоғларни кез,  боғларни кез,
Кўнгил олгин,  улгуриб қол яхшилик қилмоққа тез.
Ногаҳон ул учқур отинг остингда бўлгай,  бўлмагай.
Кун келиб кетганда қувват,  кўнглинг тўлгай, тўлмагай.
Отинг экан кўздаги нур,
Белингдаги қувват эрур.
Оёғингда бўлиб мадор,  билагингга куч бўлур.
Сўзингдаги сеҳр турур, тилларингда забон бўлур.

Ғанимат бил, улар сени эртами-кеч тарк этур.
Фоний дунё ўз чиптасин ҳаял этмай қўлга тутур.
От устида эканмиз қадаб қўяйлик уруғ,
Муддат етса кетаверар ўрилар ҳулу қуруғ.
Ҳар аьзо бир улов эрур, қуввати зўр нур тирак.
Ўз вақтида англаб етиб қадрини билмоқ керак.
Ҳар аьзонинг ҳаққи бордир,  бор маҳшарда сўроғи,
Ўз жонини қийнамоқнинг оғир эрур фироғи.
Бир—бирига омонатдир башариятнинг ўзи,
Озор тортса жавоби бор, ҳатто ҳайвон юз—кўзи..
Масьулиятни ҳис этиб яшамоқ ҳам саодат,
Кенг феьллигу, раҳмдиллик ҳабибимга хос одат.
Суннатларин тирилтирсин ер юзининг ҳар ёғи,
Қиёмат ҳам яқин келди аломатлар бўёғи
Қоплаб олди дунёни, қисматга ҳеч чора йўқ .
Яхшиямки мусулмонмиз у қилади дилни тўқ.
Фирдавс берсин ҳар мўминга, охирин қилсин маъмур,
Ортда қолсин яхши оту ҳам мазмунли бир умр.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

17 Jan, 02:15


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг, Жума кунлари муборак бўлсин!
Бугун жума!
Илоҳий муждалар куни!
Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган муборак кун!

Илоҳим,  ерга инган малаклар дуоларингизга шоҳид бўлсин!

Ҳар бир ўқиган оятингиз Аллоҳ таолога хуш келсин.

Илм нурдир!
У бўлмаса бу дунёнинг кунлари зулмат...

Қуръон қабрингизда то Қиёмат ўчмайдиган чироғингиз бўлсин!

Уйингизга баракот, дастурхонингиз тўкин,  қалбингизга эса имон нури тўлсин..
Жумага бизни етказди,  етказганига шукр, омонат кунлар барчамизга муборак бўлсин!

Азиз замондош умр омонат, дам эса ғанимат, қадрига етайлик, шукрида турайлик, омонатларни адо этайлик, тавба ҳар лаҳзада тилимизда ва аъмолимизда бўлсин!
Роббим нематларини тўшаб берсин, дуолар ижобат бўлсин, яхшиликлар ошнойингиз бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

16 Jan, 05:44


https://youtu.be/99-mDtEEGVw?si=bV3e0xCJieHAJjBc

Сендан бошқа кимим бор...

16 Jan, 05:41


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِي💾

ЖАННАТ аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар.

Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар.

Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар: 

– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.

Аллоҳ азза ва жалла: 
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ:

«Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар.

Улар қиёматда шафоат қиладилар», деганлар. 

Вафодор дўст – сизни ЖАННАТларда қидирадиган дўстдир!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: «Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, «Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди», денглар!» дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар.

БИР МАРОТАБА бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатганларни Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, эслаб қўйинг.

Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлиб Жаннатга элтсин..
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

16 Jan, 03:48


Дадажоним сизга 💗жаннат совға қиламан
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

15 Jan, 22:54


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Jan, 08:43


Гўзал, манфаатли ролик бўлибди, машааллоҳ, Аллоҳ рози бўлсин, ижодкорлардан ғоят таъсирли.
Ҳатто онажоним ҳам ўғлининг сўзларидан таъсирланиб йиғлаб юбордилар, барчамизни кўнглимиз юмшаб, кўзларимиздан ёшлар қуйилди.
Яхшилар кўп бўлсин, бор ва ҳамиша ибрат бўлиб нурланиб юрсинлар.
https://t.me/nуurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Jan, 05:19


Ривоят.
Бордир Ҳақнинг пайғамбари,
Юнус исмли сарвари.
Роббим юборди ани
Рисолатин етказгани.
Қавмига келди тўлиб,
Борлиғидан нур ёғилиб.
Пайғомини айтган заҳот,
Ёлғончига чиқди наҳот?
Ҳалол, ҳаром, гуноҳ, савоб,
Фарқин айтди, бағри кавоб.
Ишонмади қавми унга,
Асаблари таранг шунга.
Тўққиз йилки, қилди даъват,
Иймонга келмас қавми бад.
Баддуосин айтди наби,
Бошқа пайғамбарлар каби.
Уч кун аро бордир бало,
Қилмишингиз бўлди ало'.
Ажалингизни чақирди,
Феьлингиздандир у "сабо".
Қавм кўрса уч кундан сўнг,
Оламни босибди тутун.
Эсхонаси чиқди барин,
Ҳуши учди ёшу қарин.
Югур,  деди Юнусни кўр,
Уйидами, хабарин бер.
Уйда бўлса кўнгил тўқдир,
Йўқ бўлса гар,  даво йўқдир.
Тополмади пайғамбарин,
Дод—вой тутди, чор— атрофин.
Қайга қочар, билмас алар,
Сичқон ини минг тангалар.
Қирга чиқди оқсоқоли,
Шу қишлоқда бор соқолли.
Қилганига пушаймондир,
Қайсар феьллари  душмандир.
Бўлинг, бало келди бизга,
Ёшу қари, ўғил—қизга.
Мол—ҳолни ҳам олинг тезда,
Шошилмасак ушбу кезда.
Юзи қаро биз бўлурмиз,
Ҳаммамиз бирдан ўлурмиз.
Она—болани айириб,
Сигир, бузоқни қайириб.
Тавба қилишди шу заҳот,
Саждададир халқи ҳайҳот.
Йиғлашарлар,  бўзлашарлар,
Ҳақ авфини кўзлашарлар.
Гўдаклари чақиради онам, дея,
Бузоқчалар маьраб турар боши қия.
Оналарин кўкси ияр, бағри гирён,
Уввос солар, тавба қилар туман ҳар ён.
Роббим Аллоҳ авф этгунча шу бўзлашда,
Емай, ичмай давом этишди, додлашда.
Охир бало кўтарилди бошларидан,
Дуо қабул,  ажал кетди қошларидан.
Эсин йиғиб, пайғамбарин излашдилар,
Тополмасдан ёқа йиртиб бўзлашдилар.
Кечир,  Роббим осийларинг гуноҳларин,
Қабул этгин илтижоси,  оҳ,  воҳларин.
Имкон бердинг Марҳамати улуғ Аллоҳ,
Ҳар балодан бизга бўлдинг Ўзинг паноҳ.
Пайғамбаримиз дийдорини кўрсат,  дея,
Айтганига амал қилар фурсат,  дея.
Тополмасак юрагимиз бўлур пора,
Бу орада пайғамбар ҳам кулфат ора.
Жаҳл қилиб чиқиб кетди қишлоғидан,
Айби бордир, бошига тушган доғидан.
Аллоҳ амрин икки қилди,  сабрланмай,
Денгиз томон йўл олдилар кўнгли тўлмай.
Наҳанг балиқ кутиб турар,  келган Амр:
"Кемадан отган заҳот, ани симир".
Ютиб юборди ул Наҳанг Пайғамбарим,
Роббисига айбдорим, дарди борим.
Дуо қилди,"Пок Ўзингсан ё Роббано,
Ўз —ўзимга зулм қилдим кечир мано.
Ўзинг борсан, Ўзинг бирсан Қодир Эгам,
Кечир мени, нуқсонлардан қоматим хам.
Уч қат зулмат ичида нола қилар зор—зор,
Ла илаҳа илла анта —зикри такрор.
Тили билан қилар такрор, дил нидоси,
Исми аьзам бўлди унинг илтижоси.
Тавбасини қабул қилди Парвардигор,
Қирғоқ узра отди Наҳанг бағри шудгор.
Ошқовоқнинг барглари бўлди чодир,
Жазирамадан сақлади исми, Қодир.
Излаб, бўзлаб топишдилар қавми ани,
Суяб, сийлаб ўтишдилар Одам бани.
Ҳар бирини кечирди ул Роббим Ғани,
Сизу бизга ибрат бордир дўстим мани.
Тавба қилса кечиргувчи Роббим Аллоҳ,
Ҳар лаҳзада ёлғиз қўймас бўлур паноҳ.
То қиёмат бардавомлик бўлгай динда,
Жаннати ҳам, роҳати ҳам етгай анда.
Ўша куни Муҳаррамнинг ашир куни,
Ҳаммаларин ёруғ бўлди ҳатто туни.
Қутилдилар дарди, бало неки анда,
Кўп Пайғамбар нажот топган улуғ кунда.
Машааллоҳ, субҳаноллоҳ, алҳамдулиллаҳ,
Барчамизнинг паноҳимиз Роббим Аллоҳ...

Сабр ила Кавсар бўйда кутар Ҳабиб,
Жонлар узра жонга дармон ҳозиқ табиб.
Юзи ёруғ ҳолда етиб боргайдурмиз,
Ин шаь Аллоҳ, дийдорига тўйгайдирмиз.
Жаннат ичра мангу, абад қолгайдирмуз,
Меҳрибон Зот Саломига қонгайдирмиз.
Ниятимга етай, деган гўзал ҳолат,
Такрор —такрор янграгайсиз, саловат.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.
23 ноябр 2022 йил.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Jan, 03:51


Она

Фарзанд яралгайдир жисми жонингдан,
Улуш олар сенинг ҳар бир онингдан,
Зарра зарра йиғилар қони 🩸қонингдан,
Адашса кечгувчи бўларкансана,
Ҳаммадан аввал сен меҳрибон она.

Шундай оталар бор қалқон бўлгудек,
Камига камолу, талқон бўлгудек.
Шундай оналар бор 💗жонин бергудек,
Боланга ғам етса ёнади тана.
Адойи тамомсан шу маҳал она!

Вафот этганига жаннат тилайсан,
Беморига даво, нусрат тилайсан,
Синов етганига мадад тилайсан,
Илоҳий даргоҳдан кетолмай яна,
Ҳар бирин битталаб санайсан она.

Ҳар бола ҳар келин,  ҳар бир невара,
Ўзлари билан бўлишиб аҳил, овора,
Ҳар қизинг, куёвинг, ҳар яқин жигар,
Тинч бўлса, элатлар ҳатто ёт дигар
Бас! Жонинг тинч,  руҳинг тинч, қорнинг тўқ она,
Сендан бахтлиси йўқ, соғсан мардона.

Улар тарафига гар эсса шамол,
Тўсиққа учраса бахти баркамол,
Еганинг ичингга тушиши маҳол,
Ўзингга келганин кўтарар тананг,
Минг бор ўлиб тириласан қийналса боланг.

Шундай яратилган она деган мард,
Ҳақнинг даргоҳидан келган бу қисмат,
Истиғфор ишқорила йўлларингни арт!
Қадарга минг шукур тонг отар бегард.
Ҳар синов ортидан тоблан,  ярақла!
Муродга ет болам, кундай чарақла!

Ҳар биринг қош—кўзим,  урар юрагим,
Сизлар тинч, бахтиёр—  шудир тилагим.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

11  январь, 2025 йил.
Нуртож Сайдолим қизи

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Jan, 02:53


ОЛТИН ОЛМА, ДУО ОЛ.
Узоқ умр кўрай десанг,
Даври – даврон сурай десанг,
Мангу тахтим қурай десанг,
Фақат қандим урай десанг,
Кўнгил ол – у, дуо ол,
Жоним болам ортда қол.🤲🤲

Ўзгартирар тақдирни,
Кўкартирар қоқ ерни,
Жуфтин тутар тоқ эрни,
Қора бўлсанг оқ дерни.
Боиси дуойи бол
Жоним болам ортда қол.🤲🤲

Умринг бўлмагай увол,
Кўрмагайсан ҳеч завол,
Дуолардан қаср сол
Қалқигин, бўлмай девол*
Ҳар етгандан дуо ол
Жоним болам, ортда қол.🤲🤲

Кўнгли ярим дуоси,
Дуолар муддаоси.
Мазлумларнинг дуосин,
Қабул этгай Худоси.
Ҳар дилга бир шодлик сол,
Улгургин, дуосин ол.

Қурьонхоннинг дуоси,
Хос даргохида қабул.
Ота- она дуоси,
Келар Тангримга мақбул.
Ҳар бирининг кўнглин ол,
Жоним болам, ортда кол.🤲🤲

Баддуо олма зинхор,
Қуритгай бўлсанг анҳор.
Баддуо бир томчиси томчиси,
Томса, хазондир баҳор.
Улгургин, хуш дуо ол,
Жоним болам, ортда кол.🤲🤲

"Нурли қатралар" дан
2018 йил
Нуртож Сайдолим қизи.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj
🥇олтин олма, дуо ол

Сендан бошқа кимим бор...

11 Jan, 02:52


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

10 Jan, 03:09


Дуо қилиб турайлик бир-биримизни

Етса раҳмат, етмаса узр дейдилар,
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож,
Топмасак ҳам ёрдам беришга илож.
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзимизга шу ишни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

10 Jan, 00:06


Билмаганимизни билдик,  илм умримиз охиригача олинадиган неъматдир, олаверилганда ҳам асло тўймайдиган,  тинимсиз кўнгил тусайдиган неъматдир, то умримиз охиригача илми толиблик йўлдошимиз бўлсин, ҳатто Барзаҳ ҳаётимиз ҳам унинг ҳузуридан нур олсин, нурлансин, энг гўзал мақомлар берсин ва сизу бизнинг жойимизни Фирдавс айласин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 23:26


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 23:26


#Ҳикмат

Насибангда бўлса, ҳаттоки чумолидан ҳам дарс оласан. Насибангда бўлмаса, бутун жаҳон сен учун ибрат маёғи бўлиб турган бўлса-да сенга бундан фойда йўқ.

Жалолиддин Румий
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 13:38


Fitrat

Kimdir xato yoki gunoh qilarkan, ruhi bizga nola qilayotgandek bo’ladi…

Bizning bu dargohimiz umidsizlik dargohi emasdir, Yuz bor tavbangni buzgan bo'lsang ham yana kel.”

✍️Jaloliddin Rumiy

@Muhammadali_Eshonqulov

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 09:12


СЕВИНЧ ВА ЎКИНЧ
Ҳаётингизда севинчдан кўра ўкинч кўпроқ бўлса, ажабланманг. Одам боласи йиғлаб туғилади. Кулишни эса анча кейин ўрганади...
Ўткир Ҳошимов..
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 07:57


НОМУКАМАЛЛИК
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Ўткир Ҳошимов.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 05:08


Онажонисини қалбини шод этган фарзандга 50 мартадан ҳам кўп ҳаж қилмоқ савоби бордир. Алҳамдулиллаҳ...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 03:22


****

"СЕН ОНАНГ КЎНГЛИ ШОДЛИГИНИ МЕНГА БЕР!"


Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурким: "Исмоил Даббос дедиким:"Ҳаж ниятида сафарга чиқиб, Шерозга етишдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўъминни кўрдимки, ўтириб, хирқасига ямоқ солар эди. Салом бердим ва ўтирдим. У мендан сўради:
- Не ниятинг бор?
Дедим:
- Ҳаж ниятим бор.
Деди:
- Онанг борми?
Дедим:
- Бор!
Деди:
- Қайтиб онангни ҳизматига бор?
Бу сўз менга хуш келмас эди. Деди:
- Нега тўлғонасан? Мен бош яланг, оёқ яланг, ёлғиз ва озуқасиз эллик марта ҳаж қилганман. Барчасини(нг савобини) сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлигини менга бер!"


Алишер Навоий,
“Насойим ул-муҳаббат” китобидан.


* * *

Биз яшаган бу ҳаёт
алғов-далғов ҳаётдир,
Ҳар ким савоб излайди,
ҳар кимда бир муроддир.
Онаси бор дўстларга
бўлсин буюк хушхабар:
Она қалбин шодлиги
эллик ҳаждан зиёддир!


Мирзо Кенжабек.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Сендан бошқа кимим бор...

09 Jan, 03:15


Барака - Аллоҳнинг лашкаридир

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим ризқимга барака бер", деб дуо қиларди. Буни бир киши эшитиб: "Нима учун Аллоҳим менга ризқ бер, демаяпсан?" деб сўради. Шунда солиҳ зот: "Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг барчасининг ризқини кафолатлаган. Мен ризқимга барака беришини сўраяпман. Чунки барака бу Аллоҳнинг лашкаридир ва уни хоҳлаган кишисига беради. Агар барака молга келса, у кўпаяди. Фарзандга келса, солиҳ бўлади. Агар баданга келса, қувватли бўлади. Агар қалбга келса, саодатли бўлади", деди.

Аллоҳим бизга ато этган неъматларингнинг барчасига барака бер.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг❤️❤️❤️
Пайшанба тонги муборак бўлсин
Кунингиз хайрли, омадли, файзли, баракали, омадли ва мазмунли бўлсин.

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
Ҳамиша Аллоҳимнинг паноҳида бўлинг!
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Jan, 15:10


У саксондан ошган ва қайерга бормасин, хотинининг қўлидан етаклаб юрарди.

Мен ундан “Нима учун хотини ҳеч нарса кўрмаётгандай бепарво юрганини” сўраганимда, у рафиқаси Aлцгеймер касалига чалинганини айтди.

Мен яна сўрадим: -Aгар сиз уни қўйиб юборсангиз, ташлаб қўйсангиз ёки чарчаб қолсангиз, хотинингиз хавотирга тушадими?

Отахон: Турмуш ўртоғим мени танимай, эслай олмаётганига 2 йил бўлади-деб жавоб берди.

Мен: -Сиз кимлигингизни билмаса ҳам, шунга қарамай сиз унга ҳар куни йўл кўрсатишда давом этасизми?

Отахон жилмайиб, кўзларимга қараб жавоб берди: - У мени кимлигимни эслай олмаслиги мумкин, аммо мен унинг кимлигини биламанку- у ҳаётимдаги илк ва ягона муҳаббатимдир!
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Jan, 13:52


ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ТИЛОВАТ  ҚИЛИШИ

Хушхабарни ӯқинг ва ӯзингизни шу жойларга тайёрланг

Жаннатда Довуд алайҳиссалом Қуръон тиловат қилганларидан кейин беҳишт аҳли икки юз йил ўзидан кетар даражада завқланган ҳолда бўлади. Улар ўзларига келганларидан сўнг Аллоҳ таоло: «Эй бандаларим, бундан ҳам яхшироқ овозни эшитганмисиз?» деб сурайди. Бандалар: «Бундан чиройлироқ овозни эшитмаганмиз!» дейишади. Аллоҳ: «Сизларга бундан-да гўзалроғини эшиттираман», дейди. Сўнг Муҳаммад алайҳиссаломга: «Эй менинг маҳбубим, бу бандаларимга Тоҳа ва Ясин сураларини тиловат қилиб беринг», деб буюради. Ҳадиси шарифда келадики, Набий алайҳиссаломга Довуд алайҳиссаломникидан ҳам яхшироқ хушовоз берилади. Ва Аллоҳнинг маҳбуби бу гўзал овоз билан Қуръон тиловат қиладилар. Жаннат аҳли бу тиловатдан беш юз йил завқланган ҳолда бўлади. Ўзларига келганларидан сўнг Аллоҳ таоло улардан сўрайди: «Эй Менинг бандаларим, бундан ҳам гўзал овозни эшитганмисиз?» Бандалар: «Эй Роббимиз! Бундан ҳам ортиқ гўзал овоз бўладими?! Биз эшитмаганмиз!» дейишади. Аллоҳ айтадики: «Мен сизларга эшиттираман». Сўнг Аллоҳ таолонинг Ўзи «Ар-Роҳман» сурасини тиловат қилиб беради. Субҳаналлоҳ! Қандай ҳам улуғ саодатки, Аллоҳнинг Ўзи тиловат қилса-ю, жаннат аҳли эшитса! Наҳот Аллоҳ жаннатийларга тиловат қилиб эшиттирса!.. Кейин Аллоҳ: «Эй бандаларим! Сизлар тунлари Мени ёд этиб бедор бўлардингиз. Кундузлари Менинг муҳаббатим учун яхши амаллар қилардингиз. Сизларни ёмонликка чақиришса, Мен учун улардан сақланардингиз. Сизларнинг нигоҳларингиз фаҳш ва ёмонликлардан юз ўгирган эди. Сизлар ўз нафсоний хоҳишларингизни Менинг розилигимни истаб жиловлаб олгандингиз. Ва қалбларингизда Менинг дийдоримнинг шавқи бўлган эди. Мен билан учрашишга муштоқ бўлардингиз. Бугун сизларга Ўз дийдоримни кўрсатаман!» деб ҳижоб-пардаларни кўтаради ва жамолини намоён этади. Бу дийдор шубҳасиз ва мислсиз бўлади. (Шунда) жаннатда нур ёмғири ёғилади, бу ёмғир жаннат аҳлининг либослари-ю чеҳраларига ҳам тегади ва уларнинг ҳусни янада ортади. Аллоҳ: «Эй бандаларим! Бу сизларга Менинг биринчи бор дийдор кўрсатишимдир. Энди вақти-вақти билан дийдорлашиб турамиз», дейди. Аҳли жаннатнинг баъзиларига ҳар жума куни, баъзиларига бир йилда бир, баъзиларига эса ҳар куни дийдор насиб этади. Жаннатда иззат ёки икром ё мартаба Аллоҳнинг дийдори сабабидан бўлади. Бандага қанча дийдор насиб бўлишига қараб, шунча ҳурматланади.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj
Насиб этсин барчамизга омин.

Сендан бошқа кимим бор...

08 Jan, 11:07


Онангизни йўқланг одамлар.

Хеч тўхтамас соатнинг мили.
Ўтиб борар милларда йили.
Болангиздан қайтар хосили.
Онангизни йўқланг одамлар.

Пул топилар,топилар сафо.
Ва лек билинг сафо бевафо.
Кекса жонга чектирмай жафо.
Онангизни йўқланг одамлар.

Тулпордами ё юриб яёв.
Йўл-йўлакай хеч қурса бирров.
Арзин айтмас,хокисор,баёв.
Онангизни йўқланг одамлар.

Куйга солсин байтимни бахши.
Она бутун борлиқнинг нақши.
Хамма хамма хаммадан яхши.
Онангизни йўқланг одамлар.

Вақт йўқ деган сўзингиз чакки.
Байтим сизга бергувчи дакки.
Тунлар айтган алласи хаққи.
Онангизни йўқланг одамлар...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Jan, 11:02


Онажоним ёшлари улуғ, муборак ёшни қаршилаб ҳам табаррук қалбларини фарзанд қайғуси, ўйи, улар учун дуо тарк этмайди.
Оналар шунақа экан...
Кундузи ким билан қўнғироқлашса тун бўйи унинг ёди билан бўлади, ҳар бир гапини таҳлил қилади, зерикмасин деб келинлари, неваралари билан гаплаштирдим, онажоним эса ўша тун ухлайолмай чиқдилар, негаки, невараларини ичида ҳомиладорлари бор. Омон—эсон енгиллаб олишсинлар. Аммо онажоним улар 👶чақалоқ🌷ларини қўлларига олволишгунча тинчимайдилар, тун бўйи безовта бўлиб чиқдилар, сабабини сўрасангиз айтақолмайдилар, қон босимлари кўтарилади, 💊дориларини ичадилар, сўнг ёш болага ўхшаб сирларини яшира олмай бой бериб қўядилар, дунёни айланиб чиққанларини қайси келинини боши оғриганию қайси неварасини оғир оёқлиги, ёлғиз қўллиги, қўлидаги ёш боласи борлиги назаридан ўтади. Хуллас дунё ташвишлари бошида, ўйида тонг оттиради, она бутун бошли авлодини ўйи билан банд, кечалари ҳам тиним йўқ, ўзимиздан қиёс...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Jan, 11:02


🔶 Оналар султони денг

🕊Кўп тарқатинг Барча фарзандлар ўқисин!!!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.
Оналар султони денг
Менинг энг Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “Олинг онажоним олинг деб қўйинг

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.
Айниқса қизлар уйидаги муоммолар билан мени қийнамаса эди.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Онажонима
Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”! -денг...
Қўлингизни беринг деб зиналардан тушсам ёрдам беринг
Бирон жойга кетсам орқамдан йўқлаб боринг.

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!
Чунки оналар рози бўлса фарзанд униб ўсаркан
Бахтли саодатли бўлинг болам.

Онажонлар ва бувижонлар тилидан.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Jan, 10:59


Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини, кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!
✍️Мавлоно Румий.

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Роббимнинг фазлида бўлинг!
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Jan, 01:52


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Jan, 14:42


Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир.

Сендан бошқа кимим бор...

07 Jan, 10:42


САТРЛАРДА БУХОРИЙ ЁДИ
МИРЗО КЕНЖАБЕКНИНГ “ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗИЁРАТИДА” ШЕЪРИНИ ЎҚИБ(Давоми ) Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: «Хуросон Муҳаммад ибн Исмоилга ўхшаш кишини бошқа етиштирмаган».
Яҳъя ибн Жаъфар айтади: «Агар қудратим етса, ўз умримни бериб, Муҳаммад ибн Исмоилнинг умрини зиёда қилар эдим. Менинг ўлимим, бир кишининг ўлими бўлади. Муҳаммад ибн Исмоилнинг ўлими илмнинг кетишидир».
Мирзо Кенжабек, “ Имом Бухорийнинг кароматлари васфида” ёзган;
Китобларда, хусусан, “Жомиъ ул-мутун” асарида авлиёнинг кароматлари, валийлик даражалари муфассал баён қилинган. Масалан, ҳеч бир авлиё бир саҳобанинг мартабасига ета олмайди.
... Ҳақ таоло ҳазрати Имом Бухорийга бошқа бир каромат ато қилган: у кишига ҳадис ҳифзи ва илми каромат қилиб берилган. (Манба:” Мирзо Кенжабек ижодхонаси” телеграмм канали)
Шеърга қайтадиган бўлсак:
“Ватан ифтихори, Ислом шонидир,
Пайғамбар издоши, ҳикмат конидир,
Юрак илму ҳикмат сиёҳдонидир
Имом Бухорийнинг зиёратида.”

“Ватан ифтихори” бўлган бобомиз имом Бухорийнинг бугунги авлоди ,хорижда “бухорий авлодлари” деган умумий –шарафли ном билан аталиши халқимизнинг маънавий нуфузини юксакка кўтаради.Ушбу ҳақиқат ўқувчини ўзини тафтиш этишга, руҳини ислоҳ қилишга чақиради, Бухорийга издошлик масъулиятини юклайди.
Зиёратчи шоир имом Бухорий мақбарасидан кўнгил узолмай, ортига қайтади.

“Мирзо, ким азиз зот руҳин шод этар,
Мақбара, илмгоҳ, юрт бунёд этар,
Халқ ҳам дуоларда уни ёд этар
Имом Бухорийнинг зиёратида!.. “

Шеър 2009 йил ёзилгани инобатга олинса, орадан ўн беш йил ўтса ҳамки ҳали сиёҳи қуримаган, кечагина ёзилгандек таассурот уйғотади. Имом Бухорий зиёрати мангуликка юз тутар экан, ул зотга бахшида шеър ҳам ўз ғоявий мазмун-моҳияти ва яшовчанлик хусусиятини сақлаб қолади.
04.01.2024 йил
Гулзебо Иброҳимова
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси
┈•🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
https://t.me/Gulzebo_Ibrohimova
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Сендан бошқа кимим бор...

07 Jan, 03:54


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِي💾

Уйғонмаган қанча, билмайди ҳеч ким,
Саҳарда уйғониб, кўз очдик шукр.
Қора майиз билан, новвот, бол билан,
Тинч нонушта қилмок, қанчалар ҳузур.

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Аллоҳим! ...Қалбимни Сенга топширдим, Ўзингдан ўзгага уни боғлиқ қилма! ...

Аллоҳим! ...Нафсимни Сенга топширдим, Ўзингни розилигингдан бошқасига қадам бостирма! ...

Аллоҳим! ...Мен учун энг азиз бўлган инсонларим Ота-Онамга охиратда  Жаннатингни олий мақомларини насиб айла! ...

Аллоҳим! ...Оилам, дўстларим, молим ва барча менга ризқ қилиб, ато етган неъматларингни Ўзингга омонат топширдим, барча маҳлуқотдан ҳимоялаган холда уларнинг барчаларини менга сақлаб бер! ...

Аллоҳим! ...Тақдиримни яратган Сенсан, менга шундай умр йўлдош насиб айлаган бўлгинки, токи у мени доим Сени ғазабингга дучор бўлгувчи амаллар қилишимдан қайтариб турсин ва ҳамиша Ўзингнинг йўлингга чорласин!

Аллоҳим! ...Сенга « ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛЛОҲ » калимасини омонат қилиб топширдим, ушбу калимани қадари қазо пайти айтишимни насиб қил ва қабрдаги савол-жавоб пайтида уни менга эслаттир, у сабабли тарозумни оғир қил!..

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Jan, 02:44


Buni tushunish uchun 60 ni kutmang.
Машааллоҳ, Аллоҳ рози бўлсин шу устоздан ҳам 👍
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Jan, 02:09


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг 💗
Юқоридаги дуоларга қўшимча тарзда сўраймиз: Эй, буюк Роббим хор этма, зор этма, икки дунёда шарманда қилма!
Ўзинг бор, Ўзинг бир, Ўзинг яккаю ягонадирсан, паноҳингда омон асра!
Барча мушкулотлар калити Сенинг қудрат қўлингда, измингда, тасарруфингдадир.
Сендан бошқа Эгамиз йўқ, берувчимиз, олгувчимиз, асрагувчимиз Ўзингдирсан, ҳамду саноларимиз ҳам, илтижоларимиз ҳам фақат Сенгадир!
Дуоларимиз ижобатини бергин, омин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Jan, 11:17


ДИҚҚАТ САВОЛ🤔

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси –.... “дедим.

Барчасининг давоси нима ?
Нуқталар ўрнида қандай сўзлар бор?

Сендан бошқа кимим бор...

06 Jan, 03:56


Жаморотдан қайтиш.

Жаморотга етдик,  катта шайтонга тошни отиб бўлиб, Каьбага юзланиб дуо қилдик ва Минога қайтдик, қанча юрган бўлсак, яна  шунча юришни ўйлашни ўзи машаққат.
Аллоҳим шунга яраша ажрлар берсин барча бу амални бажарганларга, бажара олмай йўлларда бемор бўлиб қолиб кетганларга, вафот этганларга Роббим тўла—тўкис ҳаж адо этганлик савоби ила сийласин,  иншааллоҳ.  Қиёмат куни  эҳромда, талбия айтиб ўринларидан туришлари ҳақида хушхабарлар бор, то қиёматгача дунёдан ўтганларни руҳлари ҳажда юради,  дейилади китобларда.
Беморлар ҳам ўринларига тош отишни ишонган шерикларига топшириб адо этилган бўлса кифоя,  динимизда барча муаммоларга ечим бор, машааллоҳ, улар бу амални ўзлари бажаргандек ажрга эга бўладилар, Аллоҳ барчаларига комил шифо берган бўлсин, етиб келгунимизгача йўл четида ётиб қолганларни кўп кўрдик.
Аммо Роббимнинг марҳаматини ҳам қадамда ҳис этдик, чанқасак сувни,  иссиқласак салқинликни Ўзи етказиб турди, хос аскарларидан юбориб, олға юришимизга замин яратди Алҳамдулиллаҳ!
Оч қорин ҳуштак чалганда Мукамбар ҳожи онамдан битта конфет юборган экан ўшани сўриб қанча қувват олдим, тақводор ва тортинчоқ Салифа онам ўша конфетдан ҳам юз ўгирдилар, олмадилар, менга эса айни вақтда у ризқи насиба бўлди,  Аллоҳ рози бўлсин  Мукамбар онажондан,  кеча суҳбат орасида айтишларича ўша конфетни Индонезиялик муслима берган экан, қаранг, қотирмангда ризқим бўлса етиб келади менга деганларидек, ризқимиз ҳар тарафга сочилган айни лаҳзада кечикмай етади,  бариси Роббимдан.
"Шайтонга тош отгандан сўнг—деб ҳикоя қилади К исмли бир ҳожи онам—ўнг қўлим уйишиб ишламай қолди, жимирлаб турди, орқамга қайтдим, йўлимда давом этарканман, жимирлаш секин—секин қўлим учига томон йўналиб бир нарса танамдан чиқиб кетгандек бўлди сўнг жимирлаш тарқаб кетди" —, деди.
Ҳа,  "тозаланасиз" дейилгани шуда. Танамиз қанча дардлардан,  ғуборлардан,  фалокатлардан қутилади, Аллоҳимга беҳисоб шукурлар бўлсин! Беҳисоб ҳамдлар бўлсин!
Иншааллоҳ,  бориш ва қайтиш 18 километр, дейишди, аммо ҳеч ким аниғини билмайди, Ҳақ ризолиги йўлидаги ишлар сир тутилади, алҳамдулиллаҳ
Ё,  Роббий,  Ўзинг куч—қувват ато эт, қолган жойидан давом эттириш учун, манзилга саломат етиш учун оқ йўл бер.
Келган йўлимиздан эмас бошқа йўлдан ортга қайтдик, эшитишимизча илгари келиш ва кетиш битта йўл бўлгани учун ҳам баьзи бир талофатлар бўлган экан, сўнг бошқа йўл қурилиб бу мушкулотлар барҳам топган экан.
Мусулмонларга ҳар йили қулайлик яратиб бераётганлардан эса Аллоҳ рози бўлсин!
Салифа онам қанча ялинсакда аравада қайтишга кўнмадилар,  яёв кетдик, йўл юрсак ҳам мўл юриб не бир машаққатларда манзилимизга етволдик, чайламиз бурилишидаги 50.рақами,  бурилгандан кейинги 25.рақами кўзимга оловдек иссиқ кўринди,  Шаробиддиндан Аллоҳ рози бўлсин, адашмасдан қўл телефонидаги харитага қараб тўғри топиб келди, алҳамдулиллаҳ етиб келгунимизгача ивиб кетдик, вожиб амални адо этганимиздан эса кўнглимиз шодмон эди, қурбон ҳайити билан бир—биримизни қутлаб,  қурбонликлар сўйилгани ҳақида хабар келган экан соч олдириш ва кестириш ишлари бошланди, шу куни кечга биз учун қозон кабоблар тайёрлашибди, чой, қаҳваларни қадрига етдик алҳамдулиллаҳ.
Тонгда бомдоддан сўнг "энди Байтуллоҳга борамиз ва тавофи ифозани адо этамиз" деган буйруқ бўлди.
Талбия айтиб Ўзидан куч сўраб йўлга чиқдик, элликбошимизнинг маьрузаларига сомеь бўлдик. Алҳамдулиллаҳ,барча қулайликларни яратиб қўйган Роббимга ҳамду санолар ва бу ишларни бошида турган раҳбарларга, ишчи гуруҳларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Икки дунёда азиз бўлсинлар!
Байтуллоҳда тавофи ифозадан нурланиб, замзамларидан шифоландик.
Кечаги ва бугунги юришдан сўнг албатта ҳориганимиз сезилди, дам олса ўтиб кетадиган бу ҳузурли чарчоқни мукофоти жаннат экан,  иншааллоҳ  ният қилган барчани етказсин. Охиргиси бўлмасин, қайта— қайта умра,  ҳажларидан буюрсин, Ўзи бандам десин, фазлига олсин, омин!
Икки кунги шайтонга тош отиш ишлари тугаб, ҳожилар
ошпазлар, врачлар, ишчи гуруҳ барча меҳмонхонага қайтишди.

Давоми бор...

Нуртож ёзди.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Jan, 02:55


Боши 👆 юқорида, давоми👇

Йўлга тикилавериб Шайтонни манзилига етгунча кўзларимиз тола ёзди. Гуруҳимиздан узилиб қолдик, уларни кўзларим билан излар эканман гоҳ Рафиқахон ҳам бир онахонни етаклаб юргани,  гоҳ Аннел холани, гоҳ Фотима ва хожасини,  гоҳ Турсунойни,  гоҳ Дилнозахон ва Гўзалойни кўраман, одамлар оқимида йўқотиб қўяман,  34 чи гуруҳ рақами кўринармикин, дея кузатаман,  топаолмайман. Теграмизда гоҳ Самарқандликлар,  гоҳ Наманганликлар, гоҳида Индонезия,  Малайзия,  Ҳиндистон,  Покистон, Туркия каби кўплаб давлатлардан келган ҳожиларни ораларидамиз, чанқасак гоҳида Шаробиддин,гоҳида ғойибдан кимдир қўлимизга жон, куч бағишловчи оби ҳаёт тутади, иссиқласак яна бир меҳрибон бошимизга  сув сочииб юборади, оҳ нақадар роҳат.
Шу лаҳзада узоқдан иккинчи, учинчи шайтоннинг қораси кўринди, ҳар тугул марра яқин, дилда умид учқунлари ўйгондики, каттасининг ҳам манзили яқин.
Ана узоқдан кўринди, қадамларга қувват кирди ва ниҳоят унинг манзилига етдик.
Алҳамдуллилаҳ биз манзилга етдик.Кичикларини олдиларидан ўтиб катта Шайтонни излаб борар эканмиз кўнглимдан шундай фикрлар ўтади;
"Аввал катта Шайтонни тошлашга буюрган Роббимга ҳамду санолар бўлсин," балиқ бошидан сасийди", деган гап бекорга айтилмаган эканда, аввал каттасини адабини бериш керак эканми, демак кимда айб бўлса аввал бошлиғидан ўтади хато кейин кичикларидан эканда. Ўлгунигача ҳам ҳаётда, ўлгандан сўнг қабрда то даври қиёматгача боласини гуноҳи учун ота—онанинг итобга қолиши бекорга эмас эканда.
Ё,  Роббий аввало ўзимизга сўнг болаларимизга, зурриёдларимизга инсоф,  тавфиқ ато эт, бизни икки дунёда хор—зор ва абгор этма! Омин!"
Мана биз излаган Иброҳим алайҳиссалом, ўғли Исмоил алайҳиссалом, аёли Ҳожар онамизни йўлдан уришга ҳаракат қилган ва тошланган катта шайтон, ёнгинамизда, тўғри бу рамзий девор аммо билингки, шу деворни тошлаш билан Роббим фазли ила ҳақиқий шайтонни  адабини берасиз, унга яқинроқ бориб тошлашни истайди ҳар дил.
Чунки тош тегмай қолиш эҳтимоли бор, ҳамма қатори биз ҳам одамлар орасини ёриб унга яқинлашдик ва жон —жаҳдимиз билан қўлларимиздаги тошларни бирин—кетин ота бошладик. Инсониятни то даври қиёматгача адаштиришга уринаётган лаьнати шайтонга бизнинг ҳам адоватимиз бор,  қолаверса бу Роббимизнинг бизга итини боғлаб қўйиб " Ур,  бандам, итимни ушлаб турибман, ўчингни олвол", деган йилда бир марта берилган имконияти эдики,  бу вазиятдан унумли фойдаланганлар жуда катта фойда олдилар. Шайтон олдида ғолиб ва ундан устун бўлдилар, иссиқ—совуқ, дуо дабгирдан қутилдилар, бирор бир сеҳр қилинган бўлсалар тозаландилар.
Ва ортидан Каьбайи муаззамага қараган кўйи дуога тутиндилар.
"Эй,  Буюк Роббим  бизни ва қиёматгача келар зурриёдларимизни шайтоннинг шарридан асра, унинг тузоғидан сақла.", дея дуолар қилинди ва ўз навбатида бизга шундай дуолар қилишни ўргатган элликбошимиздан Аллоҳ рози бўлсин,дедикки, ҳар доим у кишим учун дуодамиз.
Ҳа йўл юриб ,йўл юрсак ҳам мўл юрдик, тилда зикр хаёлимиз эса мозийларга қараб кетади,  ўтганларимизни эслайман,шу йўллардан ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломдан ҳозиргача ҳар йили,  ҳар Қурбон ҳайити кунларида такбири ташриқ ,талбия, зикрлар ила жуда катта оқим бу амални бажаради, йиғилган ва олинган тошлар ҳақида ҳам билгимиз келади, осмон бўйи уйилиб  кетилмаганига эьтибор берсак, шундай савол пайдо бўлади бизда;" одамлар йиғилган тошларни олиб туришмаган бўлса унда нега чуқурда тошлар кам?
Бу тошлар қаерга кетади? Ким билади ҳақиқатни? Ҳайратимиз ошади,билгимиз келади.
Билгувчи эса ёлғиз Аллоҳдир...Илмимиз кам,излаб,  ўқиб аниғини билиш иштиёқида ундан узоқлашамиз. Шу кунларга етказган Роббимга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ ала кулли ҳал...
Алҳамдулиллаҳи Роббил аьламийн.
Омин,  вожиб амалдан сўнг яна икки кун шайтонни тошлаган ва бизга суннат амал қолдирган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига мислсиз дуруду саловатларимиз бўлсин!
Ҳаммамизни қайта—қайта ва бирга—бирга умра, ҳажларга етказсин, омин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Jan, 02:03


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух қадрдонларим.

Хайрли тонг.

Бу дунёни шундай гўзал яратиб, унга қуёш, ой, сув ва ҳавони бўйсундириб қўйган буюк Роббимга ҳамду санолар бўлсин!
🌏Ер юзининг жаннати бўлмиш Маккайи мукаррамага ва Мадинайи мунавварага, Замзам булоқларига насибаларимиз қўшилган бўлсин.
Икки дунёнинг энг гўзал, энг манфаатли имкониятлари биз учун доим очиқ бўлсин.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, танимиз соғ, руҳиятимиз тетик, иқболимиз порлоқ бўлсин!
Охиратимизни гўзал қилиш, у дунёни жаннатини эгаллаш ҳаракатида бўлайлик!
Унга эришишнинг йўлини эса ҳаммамиз жуда яхши биламиз...
Аллоҳ таоло барчамизга Фирдавс Жаннатига киришликни насиб айласин 🤲.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Jan, 01:26


Яратганим, муҳандисим, меҳрибоним, эшитгувчим ва кўриб турувчи ягона Холиқим
Роббим Аллоҳим😌

"Менинг Сендан бошқа эшигим йўқки, келсам. Илтижо қиламан, мени эшигингдан ҳайдама!
Сенга муносиб қул бўла олмадим. Шаънингга муносиб ибодат қилолмадим..😪.

Йиғлаш мусулмоннинг иймон ҳолатидир. Гоҳ кўзлари билан, гоҳ қалби билан, гоҳида руҳи билан йиғлайди.
🫀🫀🫀
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Jan, 01:23


Жамарот кунининг хотиралари.

Ўша куни биз учун тайинланган панду насиҳатлар, берилган илмлар ўз кучини кўрсатди ва  самараси билинди.
Чунки ҳамма шиддат билан ўзгача кайфиятда,  ўзгача бир ғайратда одимларди,  тилларида талбия,  дилларида ўта кучли бир шижоат билан олдинга интилишарди.. Шу кунгача асло қийинчилик кўрмадик ва шу учун ҳам баьзи бирлар улар орасида мен ҳам бу амалга енгил иш деб қарадим, шекилли эрталабки таомдан танаввул қилмасдан биттагина ярим литр сувни ва тош солинган идишчани олиб йўлга тушдим, худдики бир пасда ишимиз битадигандек эди, калта ўйлабман, еттитагина тош билан, биттагина Шайтонни уриб қайтамиз, деган енгил ўйда эдим, адашган эканман, шу кун йўл давомида анча афсуслар едим, бу хатони эртага тузатаман дея аҳд қилдим, биринчидан "эрталабки муштдан қайтма", деган мақол бекорга айтилмаганлигига аниқ ишондим, иккинчидан йўл озиғини олволинг, деб ўргатилган панд—насиҳатларга амал қилмаганимга афсусландим,, учинчидан ҳеч бўлмаса, 3,4 та идишда сув олмабмиз, қадри ўтди.
Ўша куни Салифа онанинг қўлларидан ушладим,қадлари дол,ўн болани туғиб, катта қилган қаҳрамон она ибодатда ҳам полвон эди.
Ўта ҳаёли бу она менга ўз онамни эслатади, ҳатто ўз ўғлидан ҳам уялади. Қўлларидан ушлаб мадад бўлгим келди аммо ҳожи онам энкайганча шитоб билан қадам ташлар экан баьзан мени ҳам орқасидан судраб кетар, чарчагани ранг—рўйидан сезилар,  пастки лаблари титрар, худди сўнги кучини ишлатаётгандек ҳолсизланар, ўғилгинаси эса ялингандан ялинар "аравага ўтқазай ёки орқамга кўтариб олай" деб.
Ҳожи она асло унамас ўғли қўлидан ушласа ҳам уялар, тезда қўлини бўшатиб олар, "мана синглимни қўлидан ушлаб кетавераман", дер.
Ўғлига қўшилиб мен ҳам илтимос қиламан, асло кўнмас, бор кучи билан қадам ташларди, умра пайти  тавофи қудумда ҳам кўнмагандилар, шижоатлари баланд,  ниятларида қатьий, мақсадлари олий, ўз кучи билан адо этишга аҳдлари бор ва аҳдларида содиқ эди онахон.
Онажоннинг ёшлари мендан бор—йўғи уч ёш катта,  ўғиллари кенжа ўғлим қатори экан, суҳбат давомида билдим,  қиёматлик опа —сингил бўлдик, ўғли Шаробиддиннинг ҳам эьтиқоди, ибодати онасиникидан қолишмас эди, жуда қалби очиқ бу бола отаси билан умрага келганини,  онаси болаларини ичида" ҳажга олиб борасан", деб уни танлаганини айтиб хурсандчилигини изҳор этар,  онасини уятчанлигию, ҳаёти ҳақида сўзлар, гап орасида онасига ҳамдам бўлганим учун менга ҳам миннатдорчилик билдирарди,  Аллоҳ рози бўлсин барчамиздан, бир—биримизга тиргак бўлиб хотираларда қолдик.
Бутун катта майдонда турли миллат, турли рангдаги бандалар битта тилда зикр, тасбеҳ,ҳамд ва ўзга тилларда нидо, илтижо қилардикки; шайтонни тошлаш учун, жангда енгилиб қолмаслик учун Роббимга ялинардик.
" Эй,  буюк Роббим лаблар қуриб,  танамиз сувсизликдан,  оёқларимиз юришдан толяпти ҳолимиз забун куч қувватни Ўзинг бер, очлик энди сезиляпти, билмабман, таомланмай чиқибман  мени ҳам кечир,   бошдан оёғимизга илоҳий қувват бер,  зикрларимиздан тарқалаётган нурларнинг кучини танамизга эндир шарманда қилма, дея ялинаман, йўл четида ичини уриб ётган, ҳолсиз муслималарга кўзим тушади.Маррага етолмай йиқилганларга шифо сўрайман.
Ё,  Роббим  ниятимизга етказ,  оёқларимизни юриши,  танамизни ҳаракати,  юрагимизни уриб туриши бари—  бари Сендан, ҳолимизни билгувчимиз, Меҳрибонимиз Ўзингсан муродимизни бер,  шайтонга тош отишдек вожиб амални адо этиш шарафига бизни ҳам қодир эт!
Ҳолатимизни ўнгла,  ғойибдан куч ато эт! "
Дилдан дуо, сиғиниш,  ялиниш ила кетар эканмиз, зикрларимиз,  талбияларимиз таом ўрнига ўтади гўё...
Ўз—ўзидан куч келади. Қалбимиздаги нафратни шайтони лаьинга тўкиб солгимиз, Аллоҳ берган  имкониятдан фойдаланиб тошлагимиз келади,  қани етсак, йўл юрсак ҳам мўл юрамиз, манзил узоқ,  учи, қуйруғи кўринмайди, бошимиздан иссиқ ўтяпти,  оёғимиздан мадор...
Бутун бошлиқ жуда катта қўшин ҳайбат билан, гулдираб,  тоннелларни ёриб юборудек гулдуросли такбир,  ташриқлар ила ҳамон йўлдамиз...

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.

7август,  2024.йил.
1446 ҳижрий,  Сафар ойининг иккинчи куни.

Давоми бор...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Jan, 03:44


Давоси бор.
Гар булмаса барака,
Топганинг кетса четга.
Зир югурсанг дил тутун,
Нонинг булмаса бутун.
Бошдан дуппингни бир ол,
Ўтган кунга назар сол.
Ҳар бир ўтган кун учун,
Тавба қил-у кўр кучин.

Агар бўлсанг молдан танг,
Ризқ-рўз топмай қийналсанг.
Оч колса бола-чақа,
Ўзни урма ҳар ёққа.
Осон бир давоси бор,
Кўп айт, тавба, истиғфор.

Чўлласанг ёмғир кўрмай,
Экин- тикин қуримай.
Тоғларга чик, бўл гурух,
Бўлар ўзгача шукуҳ.
Гурунглашиб айт такрор,
Яратганга истиғфор.

Бошга келса ёмонлик,
Топай десанг омонлик.
Ҳар мусибат, ҳар ғамдан,
Давосин ол,Эгамдан.
Кун- тун дегил: ё Ғаффор,
Астағфиру истиғфор.

Бир тирноққа бўлсанг зор,
Бефарзандлик қилса хор.
Қилгин тоат эй, банда,
Давоси бор Эгамда..
Анинг зикрин дилга ол,
Истиғфор айт, тили бол.

Гапга кирмаса фарзанд,
Ҳар ишингга берса панд.
Бу ҳолдан бўлсанг ўсал,
Сени қийнаса касал.
Истиғфор айт, эй инсон,
Ўнгланар ўшал инсон.

Бемор бўлса тан-жонинг,
Дард-ла утса хар онинг.
Куйма бордир имконинг,
Бутун бўлгай иймонинг.
Истиғфордан ол дармон,
Қолмагай сенда армон.

Тўлиб - тошса хазинанг,
Кўзинг кўрмаса зинанг.
Бошинг кетса ҳаволаб,
Тезроқ ўзинг даволаб.
Шу дорига оғиз сол.
Истиғфордан нажот  ол.

Нуртож, бекатдир дунё,
Махлуқот бўлур руё.
Ҳар дамда ҳисоб - синов,
Тафаккур килсанг бирров.
Ботини аён бўлур,
Зотини баён қилур.
Ҳаракат биздан илло,
Тавба, астағфируллоҳ.

" Сендан бошқа кимим бор " дан.

Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Jan, 03:17


Табиблар айтишади: "Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".


Шайх, доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Jan, 04:09


Ғам билан чанг бўлмаса инсон юз йилдан ошиқ умр кўриши мумкин.

ИБН СИНО.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Jan, 03:53


Меҳрибон ширин сўзи,
Меҳри офтобим онам,
Ой, каби ойдин юзи,
Мисли моҳтобим онам.

Кундузи ҳам тун кеча,
Парвонадир кечгача,
Ғам чекар то, тонгача,
Қочса гар тобим онам.

Меҳрибон мунисгинам,
Хизмати холисгинам,
Мен учун донишгинам,
Доно арбобим онам.

Йўлингизга йўл бўлай,
Ризқингиз мўл-кўл қилай,
Сиз учун бир қул бўлай,
Гар бўлса мансабим онам.

Бола бошим сийлаган,
Еб ичишдан қиймаган,
Бўлса ҳам ҳеч киймаган,
Тўнни" зарбобин онам.

Айласам гар илтижо,
Бўлса ҳам мушкулкушо,
Тезда келтирган бажо.
Турли матлабим онам.

Ҳаммадан кўп аҳволимга,
Куйиб ачинган ҳолимга,
Қорёғди ҳаёт йўлимда,
Олий мактабим онам.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Jan, 02:21


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ, хайрли тонг.
Хайрли кунларингизда ҳар бирингизга барокат, имконият ва саодат 🍀ошно бўлсин!
Сайъ ҳаракатларингиз ҳасанотлар йиғишга қаратилсин, аҳлингиз билан саломат бўлинг.
Аллоҳ паноҳида омон асрасин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

03 Jan, 04:44


Ажиб Сир.

Бисмиллаҳ...
Қаранг—а, ажиб ҳолат, лол қолдирар башорат,
Уйқу ичра ҳар тун  ўтар ҳодисадан ишорат.
Ўқиб қолдим банданинг уйқудаги мўжизасин,
Ортидан келар бўлган хўп гўзал натижасин.
Ҳар ўн икки сонияда танамизни айлантирган,
Тонг отгунча саломатлик неьматила тўйинтирган,
Қодир Эгам ишларига ақлимиз етмай лолмиз,
Яна қанча исён,  кибр атрофидаги ҳолмиз.
Иштирок йўқ,  билим йўқ ғафлатда тонг отаркан,
Уялиб кетдим,  қули—ей, нимасига катта кетаркан.
Жон берган, ҳол етказган кетини кўтариб турган,
Ҳатто уйқумизда ҳам у ён,  бу ёнга бурган,
Зотга қани ибодат, қани ҳадни билишлик?
Қани ҳаё,  қани сабр,  қани исломга эшлик?
Ўттиз саккиз марта айланиш тасаввурга сиғмайди,
Ҳар тун такрор жараёндан ҳеч ким ҳечни билмайди.
Тахминан ўттиз саккиз, аниғин Ўзи билур,
Ҳарнаки англаганни эслари оғиб қолур.
Меҳрибон Робб ухлатиб сўнг, ағдараркан танамиз,
Жон томирдан яқин Зотга шукур этмай тонамиз.
Шукримиз кам аммо жуда иштаҳаси карнаймиз,
Бирда тавба,  бирда баьзан туриб—туриб айнаймиз.
Неьматларин қадрин билмай топтаб ўтиб боряпмиз,
Борлиқ эса ишда собит,  биз—чи лойга қоряпмиз.
Қадамда куфр, исён,  жабр,  кибр,  хиёнат,
Тавбаси кам қулларингга бергин Роббим диёнат.
Ер устини ноҳақликлар тўлдирди йўқ нисоби,
Айланади куррайи Замин остидадир ҳисоби.
Ер айланар халал бермай ажаб сирли аломат,
Коинот айланмоқда бардавом то қиёмат.
Субҳаноллоҳ буюк Зот,  мукаммаллик Ўзингда,
Билиб—билмай ўтяпмиз ижроси ҳар Сўзингда.
Ёдга тушди шу сабаб тафсир сўйлар ҳикоят,
Асҳоби Каҳф эгаларин ҳақидаги ривоят.
Уч юз йилдан кўпроқ вақт ухлатилган Ҳикматинг,
"Айлантириб турдик", деган ул муборак ҳимматинг.
" Қулоғига уриб" қўйиб эшитилмай товуш, сас,
Шаройитин,  руҳиятин керагини бериб бас!
Ўйғонганда ҳайрат ичра қолган эдилар бари,
"Қитмир" ини кўз ўнгида тирилтирганинг сари.
Кўз ўнгида эшагининг чириган аьзолари,
Бозордаги савдоргарнинг ҳаяжонли қўллари,
Таомилдан чиқиб кетган уч асрлик пуллари.
"Даққи Юнусдан қолган тангаларку" деганлар,
Ҳал қилолмай бу сирни ўзин чимдиб, ўйганлар.
Бари-бари ақлин олди яратган қулларингни,
Матал бўлди тилларида ёш—қари, тулларингни.
Тафаккурга бориб бундан, тўғри ҳайратим тошган,
Аммо бугун танамдаги ҳикматдан ақлим шошган.
Ухлайверсак биз бемалол,  ҳеч нарсани сезмасдан,
Туни бўйи айлантирсанг—а, уйқумизни бузмасдан.
Не эшитсак тафаккурга чорлайверар Ишларинг,
Сирга тўла тўрт фаслли баҳор,  ёз,  куз,  қишларинг.
Қодир этдинг, тирикмизу тайёрига айёрмиз,
Ҳеч нарсага арзимас кас,  гуноҳлари бисёрмиз.
Истиғфору тавбалари жуда кам бандалармиз,
Фазлингдан хўп умидвор аьмоли жандалармиз.
Ўзингга ҳамду сано, Ўзингсан ёлғиз Аллоҳ,
Номинг тилларда такрор Ла илаҳа иллоллоҳ.
Маҳбубингга саловат, ундан келар ҳаловат,
Пайғамбарларга салом,  саломда нур,  тароват.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

02 Jan, 22:43


ХОТИРА
Яхшиликни эслаб, ёмонликни унутадиганлардан кўра, яхшиликни унутиб, ёмонликни эслаб юрадиганлар, афсуски, кўпроқ.

Ўткир Ҳошимов.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

02 Jan, 22:14


Икки буюк неъмат
Санамасдан истиғфор айтинг,махфий қилинг,ҳатто саноғини ўз кўзингиздан ҳам 🤐 сир тутинг, мукофотланасиз, саловатни эса қанақасига айтсангизда мукофот олаверасиз.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

28 Dec, 07:20


ЧАРХПАЛАК
Мактабимиз биқинида ариқ оқарди. Ариқда чарх¬палак бор эди. Катта танаффусда чархпалакни томоша қилишни яхши кўрардим... Ёғоч гардиши кўҳна, темир пақирчалари занглаб кетган. Парракларига кўкимтир сув ўтлари ёпишган... Биров ёлғондан туртиб юборса, ростдан қулаб кетадигандек... Чархпалак нолали ғийқиллаб айланади. Кафтида сув кўтариб, юқорига олиб чиқади... Тепага чиқиб олган сув ортига қайтмайди... Чархпалак ҳам бунга ранжимайди. Янгидан-янги сув томчиларини юқорига кўтариб бераверади... Нолали ғийқиллайди...
Орадан кўп йиллар ўтиб, ўша чархпалак тушларимга кирадиган бўлди. Нега шундай бўлганини узоқ ўйладим...
Сўнг... Бир ҳақиқатни англадим. Мен чархпалакни эмас, устозларимни қўмсар эканман.
Сув — сув эмас, мен эканман! Чархпалак — чархпалак эмас, ўқитувчиларим экан!
Мени — бир томчи сувни катта ҳаёт йўлига олиб чиқиб қўйган устозларим — чархпалак заҳматини оқлай олдиммикан?.. Билмадим.
...Кўҳна чархпалак ҳамон
тушларимга киради...

Ўткир Ҳошимов

Сендан бошқа кимим бор...

27 Dec, 12:59


ODAM ATO VA SHAYTON

✍🏻MUALLIF BIBISORA TUROBOVA

🎤IJRODA MUMTOZ GULIM

🎧MONTAJDA BOBURBEK STUDYOSI

Сендан бошқа кимим бор...

27 Dec, 10:07


Ҳали шундай кун келади...

Ҳовучингиздаги дуоларингиз ижобатидан юм-юм йиғлайсиз.

Ҳали шундай кун келади, сабрингизга тасанно айтасиз. Чунки орзуларингиз ушалади.

Ҳали шундай кун келади, сизни қўл билан кўрсатганлар, сизга қарсак чалади...

Ҳали шундай кун келади, даромадингиз кенгайиб ўзингиз ўйламаган улкан саховатли ишларни бошлайсиз.

Ҳали шундай кун келади, Аллоҳим "Бўл" дейди ва ҳаммаси бўлади...
Азиз дилимга яқинларим иншаАллох бўлади, шунга ишонинг.
АМИЙН.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

27 Dec, 08:28


Ҳассасидан онамни.

Оро кирар жонига,
Таянч эрур танига,
Керак ҳар бир онига,
Ҳассасидан онамнинг.

Иккиси роса топишган,
Бир—бирига чопишган,
Беминнати, дастёри,
Ҳассасидан онамнинг.

Доимо тайёр турар,
Ёрдамга ўзин урар,
Ҳаммадан авло кўрар,
Ҳассасидан онамнинг.

Кекса дилдан ғам кетар,
Зикрига шукур етар,
Сўзсиз ишлари битар,
Ҳассасидан онамнинг.

Ҳожат чиқса шайланар,
У бўлмаса қийланар,
Билиб,  пойида пойлар
Ҳассасидан онамнинг.

Ҳавасдаман доимо,
Толмай турар қоимо,
Бошин силаб юваман,
Ҳассасидан онамнинг.

Нуртож

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

27 Dec, 04:22


ТУҒИЛМАСДАН ТО...
Уйингизга меҳмон келди. Зиёфат қиляпсиз. Ҳовлингизнинг бир четида кабоб пишяпти... Аёлингиз секин келиб, қулоғингизга шипшийди. «Дадаси, кабоб тарқатишдан аввал икки сихини ажратиб қўйинг: қўшнининг келини бошқоронғи...» дейди.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон боласи туғилмасиданоқ меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингиздан меҳрни аяманг, дегани бўлади.
Арзимаган баҳона билан икки киши ғижиллашиб қолди. Униси ҳам ўзича ҳақ, буниси ҳам. Индамай турсангиз жанжал катталашиб кетадиган. Шунда эсли бир одам ўртага тушиб, айтади: «Ҳай-ҳай-ҳай, тобуткашсизлар-а, барака топкурлар, бир гапдан қолинглар», дейди. Ёниб турган олов ўша заҳоти ўчади.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингдан меҳрни аяманглар, дегани бўлади.
Бунинг оти ўзбек удуми, ўзбек менталитети, дейилади!

Ўткир Ҳошимов.

Сендан бошқа кимим бор...

27 Dec, 03:16


Савдои Муҳаммад|Мавлоно Яссавий|Go'zal nashid|Maryamxon
https://youtube.com/watch?v=xgD452VpK0g&feature=shared

Сендан бошқа кимим бор...

27 Dec, 03:13


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِي💾

Тўқсон-у юзлардан ошсин ёшингиз,
Саждада тўкилсин кўздан ёшингиз.
Тақводан тожни кийсин, азиз бошингиз,
Бу кун дуолар очиқдир фалак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун Жума илоҳий муждалар куни бу кунда Роббимиздан сўрайдиганларимиз...

Ё Роббим! Кўзларимизга нурни, жонсиз жасадимизга жонни, қалбимизга ҳузурни бердинг. Алҳамдулиллаҳ!

Муборак Жума ризқини бизга насиб этдинг. Алҳамдулиллаҳ!

Севганларимиз, соғинганларимиз билан дийдорни насиб айладинг.
Алҳамдулиллаҳ!

Жуманинг хайри ва барокати ҳурматидан Ўзингни аҳдинг ҳаққидан қилган дуоларимизни ижобат қил!

Ё Роббим! Қалбларимизни ишқингдан, тилларимизни зикрингдан айирма!

Ё Роббим! Жумадан, жумагача биз ожиз бандаларни сафини камайтирма!

Севганларимиз,соғинганларимизни Ўзингга омонат қиламиз, уларни асра!

Ўтган қадрдон ва дўстларимизни раҳматингга олгин.

Марҳаматинг, раҳминг, шафқатинг, авфинг билан уларни руҳларига таскин бер.

Манзилларини Жаннат қилгин!

Салом ва дуо ила Қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо 🩷га беҳисоб саловатлар бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

26 Dec, 15:31


Ўн бир ойнинг султони,
Рамозоним келақол.

Жаннат эшигин очиб,
Раҳматинг тўлиб, тошиб
Савоб сандиғинг ошиб
Рамозоним кела қол.

Сени кутдим интизор,
Етолмайман деб қўрқдим,
Жоним йўлинга нисор,
Рамозоним кела қол.

Ҳар дақиқанг ғанимат,
Қилай тоат-ибодат,
Гуноҳлардан бўлай пок,
Рамозоним кела қол.

Бир қултим сув, ё хурмо,
Бериб ифторлик қилай,
Савобинга кумилай,
Рамозоним кела қол.

Қат-қат гуноҳларимдан,
Тунларни бедор қилай,
Роббимга товба қилай,
Раҳмат ойим кела қол.

Туни-кун, дилда-тилда,
Айлансин бир калима,
Ла-илаҳа иллаллоҳ,
Рамозоним кела қол.

Сенда қилай тиловат,
Такрор-такрор Хатмона,
Ижобатлик ойимсан,
Рамозоним кела қол.

Минг йилдан афзал ойим,
Тавбалар қабул ойим,
Қадр кечасин олиб,
Рамозоним кела қол.

Мазза қилиб йиғлайман,
Бирам енгил бўламан,
Келгину ҳеч кетмагил,
Рамозоним кела қол.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

26 Dec, 15:30


Ўғлим бир кун сўради
Ойи бизнинг замонда
Нега авлиёлар йўқ?
Ёлғиз авлиё эмас,
Жуда кўп нарсалар йўқ

Дастурхон тўла тўкис,
Нафсимизда тўқлик йўқ.
Намозларимиз чала,
Қалбларда эътиқод йўқ

Бирам ўктам йигитлар,
Қизлар унданда гўзал.
Назар солинг, эй дўстлар,
Бахтнинг ҳам бозори йўқ

Аллоҳ аллоҳ бер деймиз
Мен сенинг қулинг деймиз,
Намоз, рўза буюрдинг,
Минг афсус, амалда йўқ.

Дўзахнинг азобини,
Жаҳаннам оташини,
Сиротни ҳам биламиз,
Қиёматдан қўрқиш йўқ.

Қабрнинг азобини
Илону чаёнларни,
Айтмайин қўяқолай
Элтишга амал ҳам йўқ.

Тилим бурро ғийбатга
Деди, деди ёлғонга.
Савол-жавоб ҳисобга
Не деярга сўзим йўқ.

Дин ишини қўйиб
Дунёларга боғландим,
Шунданми ё азизлар,
Юзларимнинг нури йўқ.

Уйим тўла матоҳга
Газета-ю, журналга,
Ёлғиз Аллоҳ каломи,
Ул Қуръону шариф йўқ.

Ўндан зиёд жойнамоз
Тахмонда туради ғоз
Сериалга термулиб,
Фарз намозга вақтим йўқ.

Гоҳи эҳсон қиламан
Аллоҳим сен учун деб,
Рўё қилиб қўяман,
Коримда барака йўқ.

Ўғилу-қизни бердинг,
Молу-давлатни бердинг,
Жаннатмакон диёрим,
Шуларга шукурим йўқ.

Жондан ортиқ кўраман
Икки олам сарварин,
Оқсаб суннатларига
Сўзларимда маъно йўқ.

Тилимда тасбеҳ, сано
Дилимда турли ғавғо
Шайтонларга алданиб,
Намозда хушуъим йўқ.

Бошдан оёқ нуқсонли
Ўқиган намозларим
Шунданми ё яхшилар,
Қалбимда ҳаловат йўқ.

Гўё минг йил яшайман
Тўплаб молу дунёни,
Икки қўлин чиқарган
Сулаймон ёдимда йўқ.

Шайху, доно, олим кўп
Чин ошиқлар балки йўқ,
Шундандир балки, болам,
Юртимда авлиё йўқ.

Ҳар бир кунинг ҳисобда
Ҳар бир нафас ҳисобда
Э осий қул тайёр тур,
Имконинг бор,  илож йўқ.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

25 Dec, 03:23


Тонгда келган мактублар

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух. Янги тонг муродбахш чоршанба субҳидами барчамизга хайру барокатли, нурли ва ҳидоятли кунни бошлаб берсин. Аллоҳимдан сўраётган барча орзуларимиз ушалсин. Тинчлик ва осойишталик билан яшаш бахтимиз бардавом бўлсин.

Бизларким, олис йўлларни босиб келаётган йўловчилармиз... Бу йўлларда кимлар бизга ҳамроҳ бўлмади... Қоқилганимизда суяган, йиқилганимизда турғазиб қўйган, йиғлаганимизда кўз ёшимизни артган, нажот тилаганимизда мадад берган, йўл тополмай қолганимизда йўл кўрсатган азиз ҳамроҳ дўсту яқинларимиз, эҳ қани энди уларнинг азиз сиймоси... Афсуски, улар аста-секин сийраклашиб бормоқда. Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин. Кимлардир ҳаёт, афсуски кўпчилиги бу ёруғ оламни тарк этган...
Инсон қалбида ўтмиш хотираларидан фақат яхшилик кўргани, ёки кимдандир ранжигани ёдда қоларкан. Ҳеч бир нарса абадий эмас экан... Довруғи етти иқлимга етгулик тўй берсангиз ҳам баъзида эслашар экан, аммо бир оғиз ширин сўз билан йиқилганни турғизсангиз, меҳр кўрсатиб бошини силасангиз, ўша эзгулик ёдда қоларкан. Яхшилик-тупроққа ниҳол экишдек савобли. Ниҳол ўсиб-униб, меваю соя бериб, яхшиликка хизмат қилганидек, инсонларнинг бир-бирига мадади ҳам улуғдир.
Умримиз йўлларида бизга ҳамроҳ бўлган ҳар бир инсондан Аллоҳ рози бўлсин. Боиси, ҳар бир киши, айниқса Фбда фақат эзгулик, яхши маслаҳат, тўғри йўл, ғойибона кўмак беришади. Сизлардан миннатдорман. Аллоҳ кўп йиллар ғойибона дийдор изҳорларини бардавом қилишимиз учун имкон берсин...
Бу йўллар кўксимга чизилган харита гўё,
Акс этгандир турфа чизиқлар акси.
Бу йўллар хотирам бағрида дунё,
Давом этаётир, ҳаётнинг баҳси...
Биз Аллоҳга интиқ йўловчилармиз,
Сўроримиз фақат яхшилик дилдан.
Барча эзгуликни тиловчилармиз.
Роббим. Омон асра! Бизни шу йўлда...
Холбиби Эргашева

Холбиби сингилнинг тонги тилаклари йўлдошингиз бўлсин азизлар
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

25 Dec, 02:37


Ассалому алайкум  ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.
Хайрли тонг!

Совуқ қиш кунлари  бўлсада, Мўъминнинг баҳори деб таъриф берган Уламолар.
Бу куну, тунларни қадрига етиб, ундан оладиганимиз олиб қолайлик.
Бу кунлар,тунларни файзи,барокати хонадонларимизга ёғилиб турсин.
Манфаатли ибодат қилиб,заҳирамизни тўлдирайлик.

Шукроналаримиз,
Дил изҳорларимиз,
Муҳаббатимиз, Садоқатимиз,
Саодатимиз Роббимга етиб борсин.

Саодат асрида туғилмасакда.
Саодат қасрларини қуриб, зурриёдларимизга уқтириб, мерос қилиб қолдирайлик.
Токи улар ҳам бу лаззатларни билишсин, давом эттиришсин.
Анъанага айлансин.

Қўлимиз меҳнатда, тилимиз Роббими зикрида ҳамиша намланиб турсин.
Жасадимиз фақат Саждага эгилсин. Қалбимиз Аллоҳ деганимизда, лаззатидан озуқа олсин.
Роббим Ўзинг менга  неъмат қилиб  берган Дўстларимни Ўзинг икки дунё саодати билан сийлагин.
🤲🤲🤲😢😢😢
Аллоҳумма солли васаллим ва барик аъла саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

24 Dec, 17:18


КАРВОНСАРОЙ
(Юз ёшли Тўлаган отанинг чойхона гурунги)
Дунё дегани — эски карвонсарой. Ҳеч ким унинг кемтигини тўлдирмади" -- роҳатию-азоби, меҳрию-қаҳри, вафосию-жафоси — ҳаммасини йиғиштириб келганда бир пиёла чой ичгулик фурсатда ғам чекишингга арзимайди!

Ўткир Ҳошимов

Сендан бошқа кимим бор...

24 Dec, 11:56


Президентимизга катта рахмат халқни ўйлаганлари учун.

Баъзи бирлар анча илгари чиққан видео, дейишди.
Иншааллоҳ ишга тушмаган бўлса бу қарор энди ишга тушсин, халққа енгиллик етсин!

Сендан бошқа кимим бор...

24 Dec, 03:52


Иғвогар.

Шундайлар бор ҳаётда афсус,
Эл йиғласа кулар панада.
Улардан чиқмагай қатра яхши сўз,
Қон ўрнига оқар фасод танада.
Ўзгалар бошига тушса гар қайғу,
Яхшилар ҳамдардлик билдиришсалар,
Унинг кир лабида сабабсиз кулгу,
Ҳам анқир ғойибдан нохушли хабар.
Қазган чоҳларига сурбет иғвогар,
Куни бор, қилур қадам ранжида,
Лек билмас юрганин иғво тарқатиб,
Ўзининг ўлимин тараддудида.
Бундайлар ҳақида бор қадимий нақл,
Айтиб кетган бир дониш ақл.
Ит ҳурару,карвон ўтар,
Иғвогарни жаҳаннам кутар.
Шундайлар учраса тўсатдан йўлда,
Йўлимни чап бериб ўтаман доим,
Ҳайф унга саломим, ғазабим дилда,
Раво кўрмагайман бир оғиз сўзим

Истамам тушмасин назарим, кўзим.

Нуртож Сайдолим қизи.
1974 йил.

Ўша йиллардаги иғвогарларни уруғлари ҳозир ҳам бор😡😡😡

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

23 Dec, 02:36


БОЙЛАР ҲАМ ЙИҒЛАР.

Яланғоч туғилган бир гўдак биғлар,
Овози фарзандсиз юракни тиғлар.
Фалакка бир боқсанг

ойда ҳам доғлар,
Йиғлама ғарибим бойлар ҳам йиғлар.

Йўқни йўқламаслар,қайда саҳоват,
Сарой барпо қилар,чекмай машаққат,
Давлат бўлса бордир,борми ҳаловат,
Йиғлама ғарибим,бойлар ҳам йиғлар.

Ҳеч кимса жаҳонга бўлолмас устун,
Ким кимҳоб кияр,ким усти юпун,
Югуриб топганинг қолади бир кун,
Йиғлама ғарибим,бойлар ҳам йиғлар.

Ҳаром еган фарзанд,ёшликда ҳалво,
Катта бўлганда кўр,бошга минг бало,
Белинг букилганда,ҳар куни ғавғо,
Йиғлама ғарибим,бойлар ҳам йиғлар.

Синовли дунё бу ,тарози тенгмас,
Одам бўлиб фақат,яшай олсак бас,
Қўй қилма мол-мулкка ружу ва хавас,
Йиғлама ғарибим,бойлар ҳам йиғлар.

Шайтонлар инсондан дарс олади,жим,
Ота ҳовлисидан қувилар етим,
Меросхўр акалар,укага ғаним,
Йиғлама ғарибим бойлар ҳам йиғлар.

Кафаннинг чўнтагин кўрганлар борми?
Амаллар,савоблар
сафарга ёрми?
Шоҳ Искандарнинг суяги хорми?
Йиғлама ғарибим бойлар ҳам йиғлар.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

23 Dec, 01:44


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ, азизлар.
Умри азиз, вақти азиз, амали азизлар!
Ҳақнинг паноҳида бўлинг.
Муродингизга етинг, икки дунёда азизу мукаррамлик насиб бўлсин!

Одам боласи ҳар куни 3 та имтиҳондан ўтар экан

Биринчиси ўтаётган умри, иккинчиси ризқи орқали, учинчиси дунёдан бир кунлик йироқлашиб, охиратга бир кунлик яқинлаштириб...

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

22 Dec, 13:40


Тандирдан гап топдик.

Тандир нотўғри қурулган, пешонаси орқага кўп оғиб кетган, шунинг учун ўт тандирдан кўп чиқиб кетганидан пешонаси қорайиб кетган. Бу тандир ўтинни кўп ейди ва икки боғ ғўзапояда ҳам қизимайди. Тандирни ўрнатишда пешонасидан пастга қараб кичкина тош ташлаб юборилса тош пастки жағидан икки см тегмай ўтиб кетиши керак, ўшанда аланга тандир ичида айланиб чиқиб кетаолмайди ва бир боғ билан қизийди, пешонаси ҳам қораймайди, расимдаги тандир қураётган умуман буларни билмай таваккал қурган, узр. Бу қоидани билиш керак экан, демак пешонаси қорайган тандир борки нотўғри қурилган.
Айтмай десам айтгим келяпти, тандирнинг кифти бунча баланд бўлмаса, нонни ясаб, рапидага олиш учун ўнғайгина жой йўқ, нон юзига сув уриш учун ҳам шароит яхшимас. Майли ўзларига маъқулдирда.
Аммо нонлар гўзал чиқибди.
Келинглар, иссиққина нон, тановвул этинг

Сендан бошқа кимим бор...

22 Dec, 10:06


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

22 Dec, 08:47


Пулни банкдан оладию, бозорга югуради. Худди миллионердек расход қилади.

Жуда кўп бу холатни кўрганимиз учун айтяпман.

Аслида эри ўша четда зор бўлиб яхши овқатланмаслигини калласига сиғдирмайди хотинлар.

Четдаги эрининг пулини саранжом қилиб йиққан, йиғиб~йиғиб дўконлару, участкалар қилиб, зўр бўлиб кетган оилаларни ҳам биламан.

Ҳамма гап хотиннинг фаросатида.
Хурматли аёлллар!
Орқа -олдингизга қарамай тўйлар қилаётгангизда, керак-керакмас урфу -одатларни ўйлаб топаётганингизда, сават -саватли маросимларни ташкил қилиб, ялтир-юлтирли сарпо-суруқларни тахлаётгангизда шу бемаъни орзу ҳавасларингиз йўлида кимларни қурбон қилаётганингизни асло унутманг!
Балки турмуш ўртоғингиз, балки ўғлингиз бир кунда ўтиб кетадиган аллақандай маросимлар учун қаҳратон совуқда изиллаб меҳнат қилаётгандир.
Кимлардандир орқада қолмай, ҳаммаси рисоладагидай бўлсин деб ўз яқинингизни бедаво дардларга чилинтираётганингиз хақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Dec, 05:47


Мулоҳазалар:

Қуйидаги аёллардан қай бири ни танлаган бўлардингиз?

Мен замонавий фикрлайдиган аёлдан кўра фаросатли аёлни танлаган бўлардим. Нега? Чунки замонавий фикрлайдиган аёл ўз ҳуқуқларини билади, қандай яшашни билади, ҳар хил вазиятда ўзини оқлайдиган гапни топадиган, тили 7 километр хаммага ўзини танитиб юрибди.
Фаросатли аёл эса замонавий аёл нимани билса ХАММАСИНИ БИЛАДИ лекин ҳар гапга қўшилиб баҳслашиб ўтирмайди, аввало ўзини манфаатини уйлайди ёқадими бу гапим ёки хафа қиладими аввал ўйлайди. Тилига эркинлик бермайди. Вақтни пойлаб меҳрчаси билан ҳар хил гапини ўтказади. Манфаатли деб оиласини биринчи ўринга қўяди. Сабрли бўлади, узоқни кўра олади!
Замонавий аёлларни кўпини кўрдим тили заҳар,ўйламай гапиргани учун канчаси ажрашди,фэйс, тик ток, инстани айланинг кўрасиз уларни, ўзини кўз— кўз килиб юрибти.
Фаросатли аёл эса гапни тагида қолишдан узоқда. Ўз қадрини билади. Нопок муносабатлар қаергача боришини жуда яхши билади минг ёлғиз бўлса ҳам. Чунки фаросатли аёлда! Фаросати билан Жаннатга киради ин шаа Аллаҳ.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Dec, 05:03


Кўнгил Аллоҳнинг уйи, у уйга кимни киритсангиз синов ва имтиҳон ўшандан келур.
Жалолиддин Румий.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Dec, 03:26


Оппоқ қор ёғди бугун, биринчи қор муборак бўлсин!Тилаклар ижобат, муродлар ҳосил,кўнгиллар ғамдан форуғ, ризқу рўз мўл, оиламизни, юртимизни оппоқ қор каби беғубор ва пок даромад мангу қопласин, омин
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

08 Dec, 00:13


Автобус бекатида бир чол ва бир ҳомиладор аёл автобус кутиб ўтиришар эди. Чол аёлнинг қорнига бир неча марта термулиб қарадида, сўнгра сўради:
- Нечанчи ойдасиз?
Аёлнинг хаёли паришон эди. Бунинг устига юзида қандайдир маҳзунлик хукмрон эди. У аввалига чолнинг саволига эътибор бермади. Бироз туриб унга жавоб берди:
- Мен йигирма учинчи хафтадаман!
Чол сўради:
- Бу биринчи фарзандингизми?
Аёл деди:
- Ха!
Чол деди:
- Хечқиси йўқ. Хавотир олманг. Хаммаси яхши бўлади!
Аёл қўлини қорнига қўйди. Унинг кўзларидан ёш оқар эди. Шу холда чолга деди:
- Мен хам шуни умид қиламан!
Чол деди:
- Гохида инсон ўйламаслиги керак бўлган нарсалардан кўпроқ ташвишланади!
Аёл махзун ҳолатда деди:
- Эҳтимол!
Чол эзмалана бошлади:
- Афтидан қаттиқ асабийсиз. Нега эрингиз ёнингизда йўқ?!
Аёл деди:
- У мени тўрт ой олдин ташлаб кетган!
Чол сўради:
- Нега ташлаб кетади?
Аёл деди:
- Ишимиз бироз чалкашроқ!
Чол сўради:
- Оилангизга нима бўлган? Дўстларингиз, сиз билан бирор киши йўқми?
Аёл чуқур нафас олиб деди:
- Фақатгина бемор отам билан бирга яшайман!
Чол деди:
- Тушундим. Уни ёшлигингизда бўлганидек бугун хам ўзингизга суянч, таянч деб биласизми?
Аёл кўзларидан ёши оқиб туриб деди:
- Албатта. Ўзлари бир ахволда бўлсалар хам...!
Чол сўради:
- Отангизга нима қилган?
Аёл деди:
- Менинг кимлигимни эслай олмайдилар!

Аёл охирги гапларини автобус келганида гапирди. Сўнгра ўрнидан туриб автобус томон йўналди. Чол эса ўтирган жойидан қимирламади. Аёл келиб чолнинг қўлидан тутиб деди:
- Туринг дада, автобусимиз келди...

Антон Чехов

Сендан бошқа кимим бор...

07 Dec, 11:06


🤲🤲🤲😢😢😢

Сендан бошқа кимим бор...

07 Dec, 09:37


Меҳр нима эй инсон?
- "Меҳр" икки кўзингдур.
Оқибат недур айтинг?
-"Лабзи" ширин сўзингдур.
Гуноҳ ўзи нимадур ?
-"Гуноҳ" эгри йўлингдур.
Ҳалолни ҳам айт инсон?
-"Ҳалол" қадоқ қўлингдур.
Ихлос нимадир ўзи?
-"Ихлос" ишонч улови.
Инсоф нима айт менга?
-"Инсоф" нафснинг жилови.
Виждон эса нимадир?
-"Виждон" қийналган жондир.
Иймон нимадир иймон ?
- "Ҳақни" таниган онгдир.
Кулфат нима эй инсон?
- "Кулфат" қизил тилингдур.
Бахт ўзи бу нимадур ?
- "Бахт" бу хотиржам кунингдир.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Dec, 00:56


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизларим,  омонмисиз?
Аҳли оилангиз,  катта кичигингиз Роббим паноҳида бўлингиз. 
Роббим  заминий ва самовий балолардан омон асрасин.
Энг яхши кунлар сизларга бўлсин,  саодатли дамларингиз кўп —кўп ва тўп—тўп келсин.
Азиз она юртимизда тинчлик,  хотиржамлик абадий ҳукм сурсин.

Она Ватанимизда Байтуллоҳга қадами етмаган банда қолмасин.
Ҳамма—ҳаммага умра зиёратларини, ҳаж амалларини адо этишлик бахти насиб этсин.Амин.
Тилимиз шукру зикрда,  амалимиз хушуда,  хузуда,  эьтиқодимиз тақвода бўлсин !
Яхшилар ип ўтказилган игна мисол  ораларни улайдилар, ораларни бирлаштирадиган,  узилган ришталарни улайдиган элга фойдаси тегадиган,  элга керакли, Роббга суюкли,  аьмоли қиёматгача ёпилмайдиган бахтиёр бандаларидан бўлайликки,  икки дунёни эркаси этсин Роббим.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад 🤲🤲🤲🤲🌹🌹🌹
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Dec, 08:16


БОЗОР «МАДОННА»СИ
Исириқ олиш учун бозорга тушгандим. Дарвозадан кираверишда сомса сотиб ўтирган аёлни кўриб, беихтиёр тўхтаб қолдим. Ростини айтсам, бундай мукаммал хилқатни умримда кўрмагандим. Юзи шу қадар тиниқ, қош-кўзи, лаблари шу қадар мутаносиб, шу қадар жозибали эдики, раҳматли Чингиз Аҳмаров тирилиб келса, ўзбек мадоннасини шу аёлга қараб чизган бўларди. Хаёлимдан «Қайси бахти чопган эр шундай пари-пайкар билан яшаркин?» деган ўй кечди.
Харид қилиб қайтиб чиқаётиб, ғалати шовқин-сурон эшитдим. Яқин келиб, тағин беихтиёр тўхтаб қолдим. Бояги аёл рўпарасида озодагина кийинган, бўйинбоғ таққан бир киши кўзини пирпиратиб, эсанкираб турар, чамаси қаёққа қочишини билмай, ғужанак бўлиб олгандек эди. Сомса важидан эътироз билдирганми, ораларидан нохушроқ гап ўтганми, хуллас, аёл уни шу қадар қалаштириб ҳақорат қилар, оғзидан шу қадар ифлос сўзлар отилиб чиқардики, қирқ йил кўмир ташиган аравакаш бундай сўкишларни эшитса, ўзи ҳам, оти ҳам, араваси ҳам, борингки кўмири ҳам уятдан қизариб кетган бўларди! Ёмон гап одамни хунук қилиб юборишини шунда кўрдим. «Пари-пайкар»нинг чиройли кўзлари олайиб кетган, ойдек юзи қийшайиб, ваҳимали тус олганди...
Хаёлимдан «Қайси бахтиқаро эр шундай алвасти билан яшаркин?» деган ўй кечди...
Ўткир Ҳошимов

Сендан бошқа кимим бор...

06 Dec, 02:48


Ууфф--демагин болажоним...

Боримни сенга бергим келар
Қани энди сени осмондаги ой каби юзингни нурга ўрасам,
Қани энди қуёш бўлиб хаётинг "қиш"ларида бағримга олсам,.
Қани зулмат тунларингни ёритиб берсам ,
қани энди осмон тўла юлдузларни териб , қўйнингга солсам.

Қани энди сени бахор шаббодасидан асраб қолсам,
Ёзнинг жазирамасида соябон бўлиб бағримга олсам
Куз-қишларнинг  ёмғир-қорида бошингга доим иссиқ қанотим ёйсам.

Қани энди босар йўлларингни  тош тиконин аритсам
Қани энди боламжоним сенга , хақиқий бахтни танитсам.

Полапоним ,ширинтойим
боғимдаги гўзал гулим
овозлари ёқимтойим ,
боғимдаги шўх булбулим.


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Dec, 00:19


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Dec, 00:15


Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди.

“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.

Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди.
“Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирини мушукка берган эътиборлари сабабли Абу Ҳурайра – "мушукнинг отаси" деб номланганлар.

Яхшиликнинг ҳар тури, ҳар боби ҳар махлуқотдан ўрганилар то қиёматгача, тафаккур қилганга тадбирини қилганга толе ёр икки дунёда.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Dec, 00:08


Яхши ниятлар ила ҳазратимнинг боғидаги гулдан нусха кўчирдим, оламни гуллар безасин,яхши нарсалардан андоза олайлик,гўзал гулларни яхши кўрамиз, ҳуснини,  рангини,  жамолини, яхшилик ҳам шундай, унинг атри кириб борган уйларда ажиб тароват бўй чўзади, ҳавас қиламиз, кўпайтириш пайида бўламиз, иншааллоҳ умид этамиз оламни гуллар ва яхшиликлар қопласин.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг  азизлар

Тун бағридан ўтганлар,
Ҳақдан толеъ кутганлар.
Ёруғ тонгга етганлар,
Ассалому алайкум !

Кўнгли тоза қадрлигим,
Синов келса сабрлигим.
Сизга кўнгилдош дилим,
Эй мени меҳрибоним!!!
Ассаламу алайкум!!!

Янги тонг янги имкон,
Шукрки омондир жон.
Олисдаги қадрдон,
Яқиним мусофирим!!!
Ассаламу алайкум!!!

Қизўғилми,  кексаёш,
Танишми, ёт, қариндош.
Сизга бўлсин бахт йўлдош,
Ҳуснида ҳурларга тенг эй парируй  қаламқош!!!
Ассаламу алайкум!!!

Бугунги дуолари ижобатли кунлар иншааллоҳ муборак бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Dec, 00:02


ҲАЁТ ОТИ

От устида эканингда тоғларни кез,  боғларни кез,
Кўнгил олгин,  улгуриб қол яхшилик қилмоққа тез.
Ногаҳон ул учқур отинг остингда бўлгай,  бўлмагай.
Кун келиб кетганда қувват,  кўнглинг тўлгай, тўлмагай.
Отинг экан кўздаги нур,
Белингдаги қувват эрур.
Оёғингда бўлиб мадор,  билагингга куч бўлур.
Сўзингдаги сеҳр турур, тилларингда забон бўлур.

Ғанимат бил, улар сени эртами-кеч тарк этур.
Фоний дунё ўз чиптасин ҳаял этмай қўлга тутур.
От устида эканмиз қадаб қўяйлик уруғ,
Муддат етса кетаверар ўрилар ҳулу қуруғ.
Ҳар аьзо бир улов эрур, қуввати зўр нур тирак.
Ўз вақтида англаб етиб қадрини билмоқ керак.
Ҳар аьзонинг ҳаққи бордир,  бор маҳшарда сўроғи,
Ўз жонини қийнамоқнинг оғир эрур фироғи.
Бир—бирига омонатдир башариятнинг ўзи,
Озор тортса жавоби бор, ҳатто ҳайвон юз—кўзи..
Масьулиятни ҳис этиб яшамоқ ҳам саодат,
Кенг феьллигу, раҳмдиллик ҳабибимга хос одат.
Суннатларин тирилтирсин ер юзининг ҳар ёғи,
Қиёмат ҳам яқин келди аломатлар бўёғи
Қоплаб олди дунёни, қисматга ҳеч чора йўқ .
Яхшиямки мусулмонмиз у қилади дилни тўқ.
Фирдавс берсин ҳар мўминга, охирин қилсин маъмур,
Ортда қолсин яхши оту ҳам мазмунли бир умр.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Dec, 23:54


Яхшилик қил, дарёга от, билса балиқ, билмаса Холиқ.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Dec, 03:19


АДОЛАТ
Адолат битта бўлади, дейиш — гўлликдир. Адолатнинг қиёфаси минг хил бўлиши мумкин. Бу — унга ким қарашига, қаёқдан қарашига, қай ниятда қарашига боғлиқ.

Ўткир Ҳошимов

Фақат Роббимнинг адолат тарозиси тўғри ишлайди аммо бандасини бу тарозига бардоши етмайди.
Кимки жаннатга кирса Роббимнинг фазли марҳаматига биноан киради, фазли марҳаматига илиниб қолайлик иншааллоҳ.

Сендан бошқа кимим бор...

05 Dec, 02:44


Меҳрибон ширин сўзи,
Меҳри офтобим онам,
Ой, каби ойдин юзи,
Мисли моҳтобим онам.

Кундузи ҳам тун кеча,
Парвонадир кечгача,
Ғам чекар то, тонгача,
Қочса гар тобим онам.

Меҳрибон мунисгинам,
Хизмати холисгинам,
Мен учун донишгинам,
Доно арбобим онам.

Йўлингизга йўл бўлай,
Ризқингиз мўл-кўл қилай,
Сиз учун бир қул бўлай,
Гар бўлса мансабим онам.

Бола бошим сийлаган,
Еб ичишдан қиймаган,
Бўлса ҳам ҳеч киймаган,
Тўнни" зарбобин онам.

Айласам гар илтижо,
Бўлса ҳам мушкулкушо,
Тезда келтирган бажо.
Турли матлабим онам.

Ҳаммадан кўп аҳволимга,
Куйиб ачинган ҳолимга,
Қорёғди ҳаёт йўлимда,
Олий мактабим онам.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Dec, 08:30


Битта эркакнинг юрагидан ўтаётган ҳис—туйғуни агар аёллар ҳис этса 72 аёлнинг юраги дош беролмайди, қақшаб кетади,  дедилар. Демак, битта эркакнинг ичига солиб оҳ тортган, сиқилган ҳолатини 72 аёлга бўлиб берилганда 72 та юракка қанчадан тегади ўша бир эркак юрагини ҳиссиёти...
Шундай эканки;  уни мисқоли ҳам, зарраси ҳам қақшатиб,  титиб юборар экан.
Эркакларда жуда оғир ўтаркан ғам—алам, уларни барчасини омон асрасин Меҳрибон Тангрим!
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Dec, 01:31


Узатилаётган қизга бир онанинг ўн насиҳатини ўқиб, бу амалларни қизларимиз бардавом қилсалар ниҳоятда бахтиёр бўлишларини кўз олдимга келтирдим.
Эрга аёл Аллоҳнинг омонати, ўз навбатида эр ҳам аёлга Аллоҳнинг омонатидир. Ҳар икки тараф масьулиятни, бурчларини, омонат мезонларини англаб сўнг турмуш қуриши, исломий билимга эга бўлиб никоҳланиши бахтли яшаб кетишнинг гаровидир.
Бахтли оилалар кўпайсин.Амин.🤲🤲🤲


Онанинг узатилаётган қизига ўн насиҳати.

Она қизим менинг, номусим, орим,
Ўзга уйда яшаш чекида борим.
Бугун сенга хожа нотаниш одам,
Унинг билан бир умр бўласан ҳамдам.
Чўридек бўлсанг гар итоатида,
У қул каби эврилар ҳар соатида.
Ўн насиҳат айтай, эслаб қол, болам,
Амал қилган қизга кенгдир тор олам.
Эрингга ҳурмат, қаноат, эьтиборда,
Сабрда, эьзозда турсанг бахт ёрда.
Кўз тушар, ҳид сезар жойларин покла,
Улгургин, авлодинг номини оқла.
Ҳеч кўзи тушмасин , хунукни йўқот,
Хушбўй ҳидла сийлаб, роҳатини тот.
Эринг ухлар вақтин бил, тургин ҳазир,
Овқатланар пайти таоминг ҳозир.
Қорни оч одамни жаҳли келар кез,
Уйқусизлик ғазабни келтиради тез.
Мулкин муҳофаза қилар посбони,
Бола—чақасига бўл меҳрибони.
Молини сақлашда бўлгин тежамкор,
Парвариши яхши бека кўп даркор.
Унинг буйруғига осийлик қилма,
Сирларин фош этиб қалбини тилма.
Осийлик қилсанг, ғазабга дучор,
Сирин очсанг, макридан бўлурсан ночор.
Яна шуни билгин, эй, она қизим,
Қувнасин десанг гар иккала кўзим.
Эринг хафа бўлса кўринма хурсанд,
Хурсандми, хушнуд бўл, емагайсан панд.
Розилиги жаннат, ғазаби дўзах,
Норизо айласанг, нор бўлур барзах.
Беш маҳал намозу, рўзадан кейин,
Эр ризоси билан жаннатинг тайин.
Ин шаь Аллоҳ.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.
14 декабр, 2021 йил.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Dec, 01:29


Жабр қилманг.
Боши қаттиқ бу дунёда бандани тошдан,
Гапни уқмай гуноҳ топар ҳатто кўз ёшдан.
Ўтганларни азоблари етмасми дўстлар,
Йиғи ила маҳрум этманг сузилар ошдан.

Қўлдан келса истиғфору,  салавот айтинг,
Ҳақларига дуо этиб,  зикрга қайтинг.
Эҳсон қилинг ҳақдорларга борсин савоби,
Роҳат топсин, бийрон бўлсин берар жавоби.

Ёрдам бўлсин ўғил —қиздан, бир куни қайтар😥😥😥,
Ўтар кунлар, куни келиб кетмоқни айтар.
Гоҳо билиб, гоҳо билмай жон берган пайти,
Қилганимиз келажакдан бус— бутун қайтар.

Кўздан парда олиниб, кўрингусидир ғойиб,
Қилган ҳар бир хатонинг ёғига кетар тойиб.
Кеч бўлади унда кеч, букун ўзни тузатинг,
Пандга амал қилган қул қўш дунё кетар бойиб.


               *    *     *
Борса келмас йўлига тушар ҳар бир бандаси,
Савол—жавоб карвонидан ўтса янграр хандаси.
Муслим,  мўмин қулларини суяр бўлса Эгаси,
Фазли ила ҳарир бўлар бандасининг жандаси.


Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.
18 январ,  2022

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Dec, 00:48


ТАРБИЯ

Гавжум бекатда уч-тўрт ёшлар чамасидаги қизалоқ еяётган ширин кулчасидан ушоқчалар тўкилаётганини сезмай қолди.
–Эш–шак!
Навбатдаги луқмани ютаётган гўдакнинг юз–кўзи аралаш тушган шапалоқ ва хунук ўхшатиш уни тиқилтираёзди.
Ҳаммани ўзига қаратган ва фарзандининг ҳолатидан қўрқиб кетган она, энди бечоранинг икки кураги орасига қаттиқ уриб, кўкараётган дилбандининг оғизчасига қўлини тиқди. Маникюрли бармоқлари билан каттагина чайналмани олиб ёнгинасидаги ахлат челакка ташлаб яна жавранди:
–Нафсинг қурсин сани! Яқинда егандингку! Амакиларингдай очофатсана, ҳеч тўймайсан. Шу туришинг бўлса биринг икки бўлмайди.
Бола халқумга тиқилган бўлакдан халос бўлди чоғи қарғишга эътибор бермай ойисини маҳкам қучоқлаб, йиғлаб юборди.
–Қоч, ойи дема ! Минг марта айтдим–а санга, кўчада нон ейилмайди! Кўр бўлиб қоласан деганмидим? Йўқ, деганмидим? Кап-катта бўлиб қолдингу, қилиқларинг ҳали ҳам ғалати. Қара, ҳамма жойни ушоқ қилибсан. Одамлар босишса қўшнимиз Назира холага ўхшаб кўзинг кўрмай қолади!
Болани обдон қўрқитгач, атрофидагиларга арзи–ҳол билан юзланди:
–Вой буларни қанақа тарбия қилишни ҳам одам билмай қолади-а? Уйдан чиқмасидан обдон тўйдирсанг ҳам кўчада кавшанишади...
Севалаб ёғаётган ёмғирдан қочган баланд-паст одамларнинг аксарияти онанинг гапини маъқуллади. Фақат кимдир болага икки дона конфет бериб овутгандай бўлди.
Ўша куни кайфиятсиз юрдим. Кўз ўнгимдан "нафси" туфайли тиқилиб, кўкарган, сўнг жавдираб йиғлаб юборган болакай кетмади...
Ишдан қайтаётганимда яна бекатда автобус кутишимга тўғри келди. Эрталаб кайфиятим бузилгани учун одамларга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим.
Аммо, мулойим бир сас мени диққатимни жалб қилмай қолмади.
–Вой асалим, қорнинг очиб қолдими? Юр, чеккароққа чиқайлик қўлингдагини еб оласан. Дўкончадан сув ёки шарбат ҳам олиб бераман.
Беихтиёр эътибор бердим. Қўлида оғирроқ халта кўтарган она ширин гапириб, тўрт ёшлардаги қизчасининг қўлидан ушлаб, бекат орқасидаги хиёбонга бошлади. Бу эрталабки ҳолатдан буткул фарқ қиларди.
Уни ўриндиққа ўтқазиб тиззасига дасрўмолча тўшаб, бошини силади. Ўн қадам наридаги дўкончадан болалар учун махсус, чиройли қадоқланган шарбат олиб келиб очгач, фарзандига берди.
Оралиқ масофада у қадар узоқ эмас унинг гаплари эшитилиб турарди.
–Асалим, ноннинг ушоғи ҳам нон. Энди очиқсанг¸ дарҳол менга айтгин. Четга чиқиб, қоринчангни тўйдириб оламиз...
Бир пасдан сўнг нимадир ёдига тушди чоғи бекатга қайтди. Боласи тўккан ушоқларни битта қолмай териб олгач, яна қизчаси томон ошиқди.
–Мана болам, ушоқчаларни териб олдим. Юр, бир четга тўкиб қўямиз. Чумолилар еса, сени дуо қилишади...
Анча пайт хиёбон четида қурт―қумурсқага илтифот кўрсатаётган она–болани кузатиб, кўнглим баҳор қуёшидай ёришиб кетди...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Dec, 00:12


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли сахарлар, даврани тўлдириб турган,  кемтигини бутлаган, йўқ бўлса ўрнини ҳеч нарса тўлдиролмайдиган, бор бўлса камолот чўққисини эгаллай оладиган, бири биридан азизу мукаррамларим саломатмисиз,  сизсиз давралар ғариб,  сизсиз давраларда нур йўқ, шууур йўқ, ҳар бирингиз билан тўла тўкислик тақдиримизда бор, янада шодлантирсин Роббим ўзининг ҳар ишидаги минг илму ҳикматлари билан, янада суюнтирсин барчамизнинг оиламизнинг, элимизнинг,юртимизнинг тинчлиги,  хотиржамлиги, тўкинлиги ва офият неьматлари билан бирга қилсин икки дунёда, ана шу неьматлар икки дунёда биз билан бирга бўлсин, омин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

03 Dec, 14:53


Эслатма!!!
Баьзан ёзган мақолаларимни шу ерда ёзаман, сўнг ўчириб қўяман, бу ҳолатни мавзулар "текширтирувга кетди" деб тушунингиз.
Маьқул бўлса, тасдиқланса қайта ташланади ва иншааллоҳ журнал саҳифаларига ҳам чиқиши мумкин.
Каналдаги барча исмим билан қўйилган турли мавзулардаги ёзганларим китобларга чиққан, текширилган шеьру ҳикоялардир.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

03 Dec, 14:46


Сенсиз қандай бораман?! 😢

МашаАллоҳ, бу кўздаги меҳрни кўриб, роса йиғлабман, ёш боладек беғубор одамлар экан.

Ана муҳаббат, жуда ҳавас қилдим. Эри севганни эл севади деб бежизга айтишмайди-да.

Канал👉@Shov_ShuvUz

Сендан бошқа кимим бор...

03 Dec, 10:21


📝Ибрат.

Бир шаддод, эркакшода аёл қўшним бор эди.
Бахти келишмай 2 тага турмушга чиқиб қайтганди. Уйдан нонвойхона очиб, ўзи бозорда нон сотарди.
Рости, олдинги эрларини ҳам шу аёл боқди-ёв?...
Ҳар кўрганимда "Шундай юраверасанми? Оила қуриб, тезроқ бола-чақали бўлгин ахир" десам, овозлари дўриллаб "э эрни бети қурсин"дер эди.

Тақдир бўлибми, бир йигит нон ёпувчи бўлиб ишга келган ва кўнгил-кўнгилга тушиб, оила қуришди.
Қариндош, таниш-билиш учун кичкинагина зиёфат ҳам қилиб беришди.

Мен ўз юмишларим билан бўлиб анча кўришмадик. Яқинда нон олай деб бозорга кирсам, у йўқ, ўрнида бошқа йигит. "Опамни эри бозорга чиқармай қўйган. Мен сотувчилариман" деган гапни эшитиб хайратда қолдим.
Ишонмай, уйига кириб ўтишга қарор қилдим. Не кўз билан кўрайки, дўриллаган, эркакшодадан асар ҳам йўқ.
Сочлар бўялган, лозим-халатлари ўзига ярашиб турган, ҳатто ним пардоз ҳам қилиб олган ойдеккина аёл ёнимга югуриб чиқди.

Ана сизга мўжиза!
Рости, ҳайратимни беркитмадим.
У кулиб "зўрдан зўр чиқса, зўр писиб қолар экан, опа" деди кулиб.

Воқеа мана бундай бўлибди: Улар оила қуришгач, эрига олдингидек муомала, қилган экан.
Бир тарсаки ебди. Жони чиқиб, жазавага тушиб, хайдаб солган аёл "МЕН ЭРИНГМАН, ХОТИНИНГМАС, БУГУНДАН БОШЛАБ ОСТОНА ХАТЛАБ КЎЧАГА ЧИҚИБ КЎР-ЧИ, СЕНИ ЎЗИМ БОҚИБ ОЛАМАН! МЕН ХОТИННИ ҚЎЙИШ УЧУН ОЛМАГАНМАН. БОЛАЛАРИМНИ ОНАСИ, УЙИМНИ БЕКАСИ ДЕБ ОЛГАНМАН" деган ХУКМИни эшитибди.
У қилибди, бу қилибди, охири таслим бўлибди аёл.
"Сен ўзинга қара, уйни, мени эпласанг бўлди. Ўрнингга сотувчи оламан"дея ишлатмай, яна бошқа жойдан ҳам "точка"очганмуш...

Аёл тинмай гапирарди. Мен эса лол бўлиб тинглардим.
Мана сизга ЭРнинг РОЛИ!
"Эр қилмоқ ҳам ер қилмоқ ҳам аёл"деган нақлга "Гул қилмоқ ҳам, кул қилмоқ ҳам ЭРКАК"деган нақлни тўқигим келди.
Интернет.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

03 Dec, 02:57


Алҳамдулиллаҳ, навбатдаги тонг учун, тинч юрт учун, иссиқ гўша ва сакинатли тун ва офиятли кунлар учун.
Алҳамдулиллаҳ.
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг дили беғуборларим.
Роббим паноҳида бўлинг!
Муродингиз ҳосили, муваффақиятларингиз меваси икки дунёда сизни раҳмат оғушига, ҳузур оғушига, барокат оғушига олсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

02 Dec, 13:23


Ҳикмати бор, англасанг.

Келган дардда ҳикмат бор,
Ҳатто гардда ҳикмат бор.
Бебаҳо ютум ҳаво,
Ортидан келар даво.
Лаззатига шукрона,
Берган Зоти Ягона.
Тўкилар гуноҳ, бирров
Раҳмати кенгу қамров.
Ҳикмати қат- қат зина,
Сабри жамил хазина.
Умр гули чанглатар,
Фонийлигин англатар.
Орзу- ҳаваслар бир пул,
Бир нафасда бўлди кул.
Ўтир иймон тахтига,
Ширин жоннинг бахтига.
Ал-мийсоққа содиқ қул,
Аҳдда маҳкам, ютар ул.
Синовига суянар,
Ҳикматига таянар.
Не келса Ундан фақат,
Роҳат бўлур машаққат.
Банда, ишон Ўзига,
Каломига, Сўзига.
Таваккулни Унга қил,
Ҳикматини тож деб бил.
Каломидан ўгит ил,
Қулоғингга сирға қил.
Фойдаси йўқ бошқасин,
Ола, қора, қашқасин,
Барчаси бўлур фоний,
Келур ҳисоб замони.
Дўстим, интил бўлгил оқ,
Этагингни тезроқ қоқ.
Излаганга ҳикмат бор,
Ҳар лаҳзада Ўзи ёр.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

02 Dec, 12:27


Ота-Оналарга шу ҳикояни уқишларини ИЛТИМОС қилардим. Фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасангиз.

Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халx xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
«Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган.
Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган.
Дунёвий ва ухравий илм изламоқ туғилгандан то лаҳадга боргунча фарз. Ўз маънавиятимиз ва миллий ғуруримизни ўзимиз кўтарайлик. Бизнинг ҳам гўримизга дарра тушишидан Аллоҳ асрасин.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ҳали ҳам кеч эмас, чунки тирикмиз алҳамдулиллаҳ!
Камчилигимизни тузатайлик, хатоларимизни йўқотайлик, ҳузурига ёруғ юз билан борайлик.

Сендан бошқа кимим бор...

02 Dec, 01:58


«Қулоқларингга тилингдан ҳаққини олиб бер. Камроқ гапириб кўпроқ эшит, чунки сенга бир тил икки қулоқ берилган»

Абу Дардо разиллоҳу анҳу.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

02 Dec, 01:58


Айбин ёпар бўл.

Одамлар орасин бузгувчи бўлма,
Кўр бўлиб киргину, соқов бўлиб чиқ.
Кўзинг кўрганига бадгумон бўлма,
Бир ибрат, бир олам нурни олиб чиқ.

Чунки айб очгувчи жаннатга кирмас,
Кавсарни томчиси лабига тегмас.
Қанчалаб айбимиз ёпар Ал— Ғаффор,
Хулқидан олганга Ўзи бўлар ёр.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад 🤲🤲🤲🤲🤲

Нуртож Сайдолим қизи.
4 декабрь 2021 йил.


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

01 Dec, 23:59


Она билан бола, гул билан бола.

Фаҳм-фаросатли одам янги чақалоғи бор уйга меҳмонга бормайди, агар ўзини чақалоғи бўлса уйига меҳмон ҳам чақирмайди.
Ҳақ гап, чунки онанинг иммунитети кам, чақалоқда эса энди ривожланаётган пайти бўлгани учун ҳам эҳтиёт бўлиш керак, қадимдан қолган "чилла" даври бекорга эмас.
Авайланг уларни, Аллоҳ барчамизни асрасин.
Маросимларни она боладан айри ҳолда, улардан узоқда ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Бола билан чилла даврида мулоқот қилишга ҳақли инсонлар; бобою бувиси, ота ва онасидир.
Дунёни, келажакни бўлажак ворислари бўлмиш зурёдларимизни авайлаб асрайлик.
Юртимизга соғлом ва салоҳиятли фарзандлар керак, соғлом фарзанд соғлом онадан туғилади, оғир оёқли келинларимизни соғлигига эьтибор қилайлик, она—бола иссиқ жонни кўз қорачиғидек асрайлик. Бу хизматлар учун икки дунёда иззат тожини киямиз, умр ўткинчи, жавоби бор, қилар ишимизнинг ҳисобини олувчининг ҳузурида юзларимиз ёруғ бўлсин. Амин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

01 Dec, 23:30


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух.
Хайрли тонг,  қадрлигим.
Ибодат билан бошланган тонгингиз сизни гўзал тилакларингизга етказсин.
Жонингиз соғ бўлсин !
Омонат дунёда омон бўлинг, ҳар бир дуойингиз ижобат бўлсин,  дунёни нурланишига ҳисса қўшиб яшаш саодат.
Ғойибона дуоларингиз дунёни ўнгланишига сабаб бўлишини унитманг.
Беморларимиз шифо топсин,  қарияларимиз ҳузур,  ёшларимиз қўним...
Қийналган соддадил инсонларни Аллоҳ ишини ўнгласин, камбағал, фақир, камтарларга камол берсин, беморларга шифо, қарздорларга нажот, оила аталмиш муқаддас қўрғонларга аҳиллик ва Ҳақнинг муҳаббати ёр, мададкор ва барқарор бўлсин.
Аллоҳ қўлласин, бир лаҳза бўлсада ташлаб қўймасин, Роббим паноҳида бўлинг!
Нимани айта олиш ҳаққига эга бўлсак ўшани айта олайлик,нимадан қайтаришга қодир бўлсак шу ишни қила олайлик, Аллоҳ нафсимизни Ҳақ йўлида ушласин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

01 Dec, 23:27


Бир камзулим бор эди,
Кийса, Одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.
Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга,
Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.
Эмишман шир яланғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул
Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш Одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш Одамлар.
Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.
Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».
Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!
Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.
Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.
Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.
Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.
Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.
Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.
Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.
Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.
"Шош, — дердилар, — яқинда —
Муҳтож Одам қолмайди,
Садақа қилай десанг,
Ҳеч бир Одам олмайди.
Ҳоҳ яширин, ҳоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Ҳатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.
Қарашиб қол, илтимос,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига”.
Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Nov, 00:28


Опа—сингилларнинг тонги мактублари.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух. Хайрли тонг Меҳрибоним Роббим Аллоҳим ҳадя этган жоним опажоним. Бу олам мажлисига келиб,  тинглаганимиз қалбимиз қуввати,  сўзлаганимиз меҳримиз ҳиммати Опажоним,  сингилжоним деганимиз одамийлик оқибати бўлди. Биз аҳиллик билан Парвардигоримизнинг фойдали илму комиллиги сари интилмоқдамиз. Аммо олис юлдузлар каби нурлари олис илмни олиш сари сафарга ҳозирланганмиз. Илоҳим,  бу йўлда бизларга қабул бўладиган амаллар ҳадя этилган бўлсин. Опажон. Кўп ёзмоқлик ва ўқимоқлик учун соғлом кайфият,  ҳузурли соғликлар зарур. ИншаАллоҳ, Роббим Аллоҳим биз каби илму зиё истаганларга тинчлик ва осойишталик,  оилавий аҳиллик ва ҳалол ризқлар,  қалб хотиржамлиги,  руҳ озодлигини берсин. Биз масофа жиҳатидан кўнгилларимиз осмонидаги оралиқ масофаси йироқ юлдузлар бўлсакда,  ҳар лаҳзада бирга нафас оладиган опа-сингиллармиз. Аллоҳ рози бўлсин бизлардан... Оқибатимизга кўз тегмасин. Эътиборингиз учун,  самимий тилаклар учун,  зукко дил,  ёниқ эҳтиром учун миннатдорман. Хайрли тонгларимиз тинчлик ва осойишталик билан бардавом бўлсин.

Ваалейкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотух хайрли тонг, эй гўзал ғазаллар мулкининг сухандони,  эй, тонги илҳом булоғининг соқийи беармони, дуолар кони,  опасининг меҳрибони, элнинг дуойи жони, дуолардан иборат тонгги дастурхонин соҳибжамоли, кундан кунга зиёда камолли,  иншааллох то қиёматгача очиқ аьмолли сингилжоним тонги ташриф имкони муборак бўлсин!.
Алҳамдулиллаҳ ҳар бир имкон учун,  ҳар бир неьмат учун, сиздек соҳир қалб дўсти қадрдон учун ҳам беҳисоб шукурлар бўлсин!
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Nov, 00:26


АКА-УКАЛАР
Ака-укалар ноаҳил чиқди.
Бир оилага сиғмадилар. Рўзғор бўлиниб, қозон айри бўлди.
Бир ҳовлига сиғмадилар. Ўртадан девор олиниб, ҳовли бўлинди.
Бир маҳаллага сиғмадилар. Униси у ёққа кўчиб кетди. Буниси бу ёққа.
Бир туманга сиғмадилар.
Бир шаҳарга сиғмадилар.
Бир дунёга сиғмадилар!
Униси ҳам, буниси ҳам бевақт кўз юмди...
...Ажаб! Бир онанинг қорнига қандай сиғди экан, ака-укалар?!

Ўткир Ҳошимов
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

21 Nov, 00:17


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли саҳарлик, хайрли тонг азизлар!
Аллоҳ паноҳида бўлинг, неьматлар оғушида бўлинг, қурбатлар топиб мазмунли ҳаёт кечиринг, барча хайрли дуоларингиз ижобат бўлсин, Аллоҳим муродларингиз ҳосилини берсин. Амин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

20 Nov, 17:57


Бизнинг дунёдаги ҳолатимиз мана шунақадир!

– Тупроқ остидаги баъзи одамлар борки, улар бизни тушда зиёрат қилишади.

– Тупроқ устидаги баъзи одамлар борки, улар саломимизга алик олишмайди.

– Қасрда яшаб туриб, гоҳида ҳаётинг танг бўлиб қолади.

– Ғорда яшаб туриб, гоҳида қалбинг шод ва хурсанд юради.

– Гоҳида оппоқ ҳолда бўлишингга қарамасдан зулумот тарқалади.

– Гоҳида қора бўлишингга қарамасдан нур таралиб туради.

– Гоҳида ака‑укаларинг бўла туриб, танҳоликни ҳис қилиб яшайсан.

– Гоҳида танҳо бўлсангда, атрофингда биродарларинг бўлади.

– Гоҳида дўстлар орқангдан пичоқ тиқади.

– Гоҳида душманлар ҳаётингни сақлаб қолади.

– Гоҳида бадавлат кишилар мол‑мулкни сочадилар, камбағаллар эса садақа қиладилар.

Шунинг учун буни дунё (ҳақир, паст) деб номланди.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

20 Nov, 12:03


Ҳикоя.

Бор эди бир ҳикоят, таьсир этганди ғоят,
Баҳам кўрай сизга ҳам савоби етса шояд.
Ўсар эди райҳонлар, бўй етди хулқи оят,
Қизларини узатди ота —она ниҳоят.
Она деди:" отаси, хабар олинг қизлардан,
Анча бўлди дарак йўқ, умидлари бизлардан".
"Силайи раҳм" деб ота хўржунини тўлдириб,
Йўлга тушди, жуфтининг чеҳрасини кулдириб.
Борди катта қизига ҳол аҳволин сўради,
—Аҳвол яхши, шоли экдик,— қизи дуо сўради.
Ёмғир ёғсин отажон дуо қилингиз бизни,
Ўзи Худо атайдан етказди бизга сизни.
Дуо қилди; "Аллоҳим ёмғирингни қилгин кўл,
Қизгинамни хирмонин баракаси бўлсин мўл."

Фотиҳадан сўнг ота кетди кичик қизига,
Отасига йўл қараб, тургандир зор  изига.
Етиб келди кенжаси соғ—саломат тинч экан,
Уй қурмоқда куёви, ҳар ерда ғишт қуйилган.
Суҳбат асно дуо сўраб мўлтиради қизгина,
—Бунчалар камнамосиз, соғиндим, —қилди гина.
—Аллоҳ кунини берсин, қуёши бизга тирак,
Ёмғир ёғмай турсин, сўранг уй устин ёпмоқ керак.
Дуо қилди отаси ҳамду сано  тилида,
Йўлга чиқди, ўлан—тўшак хумори бор дилида.
Кампир кўриб ҳол сўради: —Барчаси омон, соғми?
Болалари, уй ичисин тан—жон,  думоғи чоғми?
—Яхши бари, мени бошқа бир ўй қийнаб келди хотин,
Келгунимча ўй тагига етмадим,  олмадим тин.
—Нима экан ўйингиз ечимини излайлик,
Билмасак билганларга бориб бир—бир сўзлайлик.
Чоли деди:—  Бир қизингга ёмғир керак,  шоли учун,
Кенжасичи, ёмғир эмас сўрашади қуёш  кучин.
Ғишт қуйишиб,  лой қоришиб ҳашар қилар,
Об—ҳавосин берсин, дея дуо тилар.
Ҳақ ишига аралашиб қўйдиммикан,  қотди бошим,
Қўшни бўлса қишлоқлари татимади еган ошим..
Хотин деди; —Вой отаси ғам еманг ҳеч,
Беҳожат Зот даргоҳида қабул дуо эртаю, кеч.
Нур сураси қирқ учинчи оятида айтиб қўйган,
"У осмонда булутлардан сув ёғдирган,
Уни Ўзи хоҳлаганга бемалол етказади,
Чанқоғини қондириб,  ғамларин кетказади.
Хоҳлаган одамлардан бошқа ёққа буродур,"
Бир тарафда ёғар ёмғир, бир ён қуёш кулодур.
Ўзига ҳамду сано,  элчиларига салом,
Қудратининг олдида тилимиз лол вассалом.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

20 Nov, 00:52


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, хайрли субҳи содиқдан биз учун хайрли дуолар тайёрлаб, ҳаққимизга дуолар йўллаб ва бизга ҳикматлар тахлаб ўзига шу ҳаракатларни вожиб қилиб олган қалби беғуборларим.
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!Унинг ҳифзи ҳимоятида бўлинг,  доим барокат неьматлари сизнинг тегрангизни тўлдириб турсин.
Кунингиз мазмунли ўтсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

19 Nov, 19:32


❗️ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.

Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Эйнштейн эди.

Зокиржон Шарипов тайёрлаган.

@Jaloliddinrumiyy🍃

Сендан бошқа кимим бор...

19 Nov, 14:12


Буюк имом.

Бир масала ўйлантирар шаҳарнинг аьёнларин,
Беором бўлишдилар тарқагач шоёнлари.
Ечим излаб, китоб титиб бўлгандан бўлишдилар,
Барча олим,  вазир, домла тўлгандан тўлишдилар.
Жумбоқ оғир, ўлим хавфи тобора яқинлашар,
Юраклар дук—дук урар, бошлар эгик, биқинлашар.
Уламоларга етган шоҳ фармонин ижроси,
Мамлакатга ёйилган, ғамда фақир куброси.
"Уч кун муддат, ечим топинг илмингизда адлдирсиз,
Муаммони ечмасангиз ҳеч шубҳасиз қатлдирсиз!"
Домла дарсда хомуш турар, чироқ ёқса ёришмас,
Ўйлагани,  топгани масалага қоришмас.
Келди домла олдига олти ёшли болача,
Хомушлигини сўраб кўнгил олди ўзича.
Домла деди: — Эй, бўтам тушунмайсан қийиндир,
Бош қотирма, чигал иш бу маслаҳат ҳам бир тийиндир.
Дарсингни қил,  ўйнаб кулгин даврингни сур болажон,
Бу ўй сенга ёт ўй эрур,  сўрамагин қийнаб жон.
Катталарнинг иши бу, ҳаммага айтишмайди,
Ҳали бундай масалага ақлинг ҳам етишмайди.
Ҳеч қўймади болакай "ёрдамим тегар,"— дея,
Ахийри айтди устоз негадир илинж ила.
Бундай ҳолда бандаси осиларкан хасга ҳам,
—Қаердасан нажот, — дея, излашар экан малҳам.
Устоз айтди воқеани подшоҳ ва аёлини,
Отасидан қолган гўзал ўғирлаб хаёлини,
Ярим тунда эшигига бориб сўнг қайтганини,
Ҳақдан қўрқиб, қайтдим дея хотинга айтганини.

Суяр ёри эшитгач, дебди" сен дўзахисан, қани сенда диёнат,
Онанг ўрнидаку у, бу иш ёмон хиёнат.
—Қилмадим ҳеч бир гуноҳ,  ортга қайтдим,— дер подшоҳ,
Ўз вақтимда нафсимни жиловладимку эвоҳ.
Бўлмас ишга "дўзах" деб, аёли ҳам эзворди
"Мен дўзахи бўлсам гар, сен се талоқ", деворди.
Сўнг минг бора пушаймон қалбин ўртади армон
Суюклийди аёли, ечим топмади  фармон.
Бутун шаҳар қозиси,  муллосига батамом,
Уч кун муддат, топмаса барчасига қатли ом. 
Болакай ўйлаб туриб  бирдан  ёришди юзи,
—Олиб боринг, ечим айтай,—деди қувониб кўзи.
—Йўқ болажон ёш жонингга жавр қилма, ўлдирар,
Бизга қўшиб сенинг ҳам ранги— рўйинг сўлдирар.
—Иншааллоҳ, қутилгайсиз барчангизни кутмас дор,
Подшоҳ ва аёлига манфаатли ечим бор.
Устоз,  шогирд йўлга тушди, шоҳ саройига етди,
Эҳҳеее, бу гап шу ондаёқ ҳар ёнга тарқаб кетди.
Шоҳ қошига йиғилди барча олим, мумтози,
" Не ҳунар кўрсатаркин",— жон ҳовучлар устози.
Подшоҳ деди: —Не топдинг қани сўйла болакай,
—Сиз гуноҳкор, пастга тушинг мен тахтда туриб айтай.
Подшоҳ тушди,  бола чиқди сўйлашини кутдилар,
Жавобини эшитиб лол, ғамларин унитдилар.
Байрам бўлиб кетди бирдан чалиниб дубулғалар,
Болакайга сарпо—суруғ, яна қанча совғалар.
Буюк имом номин олди, олти ёшли болача,
Оту карвон йўлга тушди, тўнлари бор олача
Уйига хабар кетди, эшитибоқ онаси;
"Берухсат емаганда бир тишламни отаси,
Менинг болам уч ёшида етарди бу ҳолатга".
Хабарчи донг қотиб қолди ва тушди хижолатга.
Подшоҳи, маликаси шод бўлдилар жавобдан,
Қутилдилар неча кунки эзган бағри кавобдан.
Илм шундай неьматки, юксалтирар одамни,
Мангуликка дахлдор ҳар бир босган қадамни.
Қўш дунёда номи қолар ибрат бўлиб,  бор бўлиб,
Ҳар бир ихлос қўйганга кўрсатар йўл, нур бўлиб.


Жавобини айтаман ибратли ҳикоятда,
Назиат сураси; қирқ ва қирқ биринчи оятда:
" Ким нафсин енгиб, қўрқиб, ортига қайтар...
У жаннатий!!! ", дўзахиймас!!! Ҳақ Китобида айтар."
Барча бошдан ғамлар кетиб шоду хуррам бўлдилар.
Ҳамд ёлғиз Ҳаққа хосдир! кўнгиллари тўлдилар.
"Сиз жаннатий, дўзахиймас, се талоқмас жуфтингиз,
Жавоб Каломда бордир, кўтарилсин кафтингиз."
Ўзи буюк, Ўзи Қодир,  ҳамду сано Ўзига
Шукур берган илм, иймон ҳамда нону тузига.
Омин,  Аллоҳу акбар!!!

Хулоса шуки:
Ва кимки Ҳақдан қўрқиб нафсини енгса агар,
Оқибатда ҳовлиси жаннатул маьво жигар.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

19 Nov, 00:17


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг.
Хайрли умр,  хайрли тилаклар, хайрли дақиқалардан иборат ҳаёт аталмиш имкониятлар муборак бўлсин!
Азизлар, ҳозирги дақиқада қўлингизда турган имконият муборак бўлсин!
Ана шу нақд имкониятдан фойдаланиб турган онларимиз ҳурмати Роббим  гуноҳларимизни кечирсин,  тавбаларимизни қабул қилсин, муродлар ҳосил,  ҳожатлар раво бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг азизлар!
Сешанба тонгларида туриб қилаётган дуоларингиз сизни икки дунё саодатига олиб чиқсин, мен гуноҳкор банда ҳаққига ҳам дуода бўлинг яхшилар, ҳар доим сиз ҳаққингизга дуо қилаётганимда сизларга ҳавас қиламан ва ўзимни ҳам қўшиб қўявераман, беминнат дуогуйингиз бор, сафингизда бўлай, ҳавасдаман.
Бу дунёда ҳар кимнинг ҳам беминнат ҳаққига дуо қилгувчиси бўлсин. Омин!!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

19 Nov, 00:14


Кимлардандир юз буриб,
Тавба қилай Худога
Тилимни ўргатайин
Унга ҳамду санога.

Тинч яшаган яхшироқ
Дардинг айтиб Аллоҳга
Балки сабоқ бўларсан
Ҳар ғофилу гумроҳга

Синовли йўл, оғир йўл...
Арзимас парволарга
Жилваланиб чорлайди
Лек, тўла ғавғоларга

Ўтмоқдамиз майдондан
Ҳайронаю дил нолон
Оқибат сари борар
Ҳар яхшию ҳар ёмон...

Не бўлса бўлсин нетай:
Тавба қилай Худога
Тилимни ўргатайин
Унга ҳамду санога

🌸Салима Қилич қизи🌸

https://t.me/salimaqilichqizi

Сендан бошқа кимим бор...

18 Nov, 01:13


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, Душанба тонги муборак бўлсин!
Азизлар, ҳафтанинг боши бўлган бугунги кун, ҳафта давомида яхшилик уруғини экадиган кун бўлсин!
Роббим паноҳида бўлинг!
Мушкулотлар ҳал, ҳожатлар раво, муродлар ҳосил бўлсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

17 Nov, 01:52


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг!
Яхшилик улашиб, яхшилик тилаб турган оти, сифоти яхшиларим.
Яхшиликдан яхшиси йўқдир, амални яхшисини танлайлик.
Бир мисқол яхшилик ўн бор бўлиб қайтур...
Чунки Роббимнинг яхшиликка жавоби шундай, бу унинг ҳақиқати,  бирга ўн,  ўнга юз,  юзга минг, мингга эса беҳисоб...
Аллоҳ рози бўлсин сизлардан!Унинг ҳифзи ҳимоятида бўлинг,  доим барокат неьматлари сизларнинг тегрангизни тўлдириб турсин, дуолари ижобатлигим, сўзи ҳикматлигим, сукути ибодатлигим саломат бўлинг азизларим.
Аллоҳ икки дунёда яхшилик устида бирга қилсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

16 Nov, 10:36


Эй, одамзод!
  ўткинчи бу дунё ичинда дунё излама,
Бу фоний дунё ичинда маьно излама.
Абадий қолмоқни бунда кўзлама,
Яхшилик қил, яхшилик қил, 
Ерда қолиб кетмайди,
Ҳеч ким топганини олиб кетмайди.

Кексаларимизнинг ўгитларидан.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

16 Nov, 08:13


ОНАЖОНИМ СОҒИНИБ..

Хайит келди онасига,
Хамма совға олади..
Менинг онам йýқлиги
Яна алам қилади...
Тушларимда бýлса ҳам
Мен билан сухбат қуринг...
Совға берай, мехмон қилай
Уйларимни тýлдиринг
Тушларимга киринг она
Қучиб олай ачомлаб
Хидларингиз тýйиб хидлай
Сиз хам мени қучоқланг
Елкангизни тутиб беринг
Келинг қýяй бошимни
Сочларимни силаб қýйинг
Артиб қýйинг ёшимни
Хамма қизлар хасратини
Онасига айтади
Менинг дардим ичларимда
Доим қолиб кетади
Менчи ойи дардим айтиб
Юрагингиз сиқмайман
Қогоздаги қанддек қилиб
Сизни аяб асрайман
Оқ рýмоллар ýраб олиб
Юринг ХАЖга борайлик
Каъбани кýзга суртиб
Ибодатлар қилайлик
Хажга олиб бордим мен хам
Деб онамни мақтанай
Хожи онам оёғизга
Қýй сýйиб эхсон қилай
Уйғотиб кýйманглар мени
Гапларим кýп айтволай
Дийдор қиёматда ахир
Тушимла бир тýйволай
Орзуларим осмон менинг
Аммо армон бу кунлар
То қиёмат қизгинангиз
Сизни соғиниб йиғлар
Ота онаси тириклар
Етинг улар қадрига
Тез тез бошни қўйиб келинг
Оналарнинг бағрига.

Сендан бошқа кимим бор...

16 Nov, 02:42


БИРОВГА ҚОЛГАН КУНИНГ
Виждонли инсон учун «Шу менинг мушкулимни осон қилармикин?» деб, бировнинг кўзига термулишдан ортиқ азоб йўқ.
Виждонли инсон учун кўзига термулиб турган одамнинг мушкулини осон қилишдан ортиқ роҳат йўқ.
Ўткир Ҳошимов
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

16 Nov, 02:16


Ривоят.

Бир тишлам олма.

Кетар эди бир муслим, сув тўла ариқ бўйлаб,
Зилол сув оқар жўшиб ҳикматдан ҳикмат  куйлаб.
Балқиб келар бир олма,  қалқиб келар бир олма,
Кўзин олар кўрганни,  ол е , армонда қолма.
Чаққон тутди олмани бир тишлам узиб еди,
Бирдан кетди хаёли ва афсус билан деди:
—Кимнинг боғидан эди, эгасин рози қилай,
Нима деса бажарай, розилик неда билай.
Ариқ бўйида дарахт,  ва файзли уй кўрди,
Эшик қоқди, уй эгаси унга юзини бурди.
Уй эгаси  "етти йил  ишлаб берасан энди,
Етти йилсиз розимасман сўрадинг, айтдим",— деди.
"Шунда рози бўлгум сендан луқманг ҳалол этасан.
Қаердан келган бўлсанг маконингга кетасан."
Ҳеч иложи йўқ унинг қиёматда бор сўроқ,
Етти йил ўтар— кетар,  розилиги муҳимроқ.
Кунлар, йиллар ғизиллаб етти йилга сурилди,
Муддат етган кунида хожасига кўринди.
Хожа деди: — Розиман яна битта шартим бор,
Шуни ҳам бажара олсанг  саодатлар бўлар ёр.
Сўради: —Қандай  юмуш адо этайин,— дея,
—Менга куёв бўласан,—- назар ташлади қия.
Кўзи кўр,  оёғи йўқ, соқов қизим бор мани,
Қўли ҳам йўқ қизимга бўлаолсанг жуфт тани,
Кейин кетаверасан мингдан мингга розиман,
Ҳақдан қўрққан йигитнинг пойларининг изиман.
Йигит чуқур хўрсинди,  кўнмай иложи ҳам йўқ,
Киши ҳаққи ёмондир, рози қилса кўнгил тўқ.
Тўй бўлди, чимилдиққа кирди куёв ўй билан,
Соҳибжамол қиз кўриб, чиқди не бир кўй билан.
Қайнотага йўлиқди,  тўхтатиб қолишдилар,
Савол—жавоб сўнгида эркин тин олишдилар.
—"Оёғи йўқ деганим  ҳатлаб кўча чиқмаган,
Кўзи кўр дедим тўғри номаҳрамни кўрмаган.
Тили ғийбат, лағвга бегона бўлиб ўсди,
Калом ўқир, мункардан унинг тақвоси тўсди. 
Шукур қилдим, бир тишлам олма ҳаққига атай
Етти йил ишлаб берган сиздек покка дард айтай.
Қизимга энг муносиб хожа танладим,— деди,
Ота—онангизга раҳмат, мақсадга етдим энди".

Сабр ва пок тақвони мукофотини кўриб,
Шукур билан яшашди оила қасрин қуриб.
Шундай зотлар кўпайсин, кундан кунга зиёда,
Улардан вали зотлар туғилажак дунёда!


Қиссадан ҳисса шулким; киши ҳаққи ўқ экан,
Қабр,  сирот, маҳшарда асло роҳат йўқ экан.
Барча фарзни фазлига олса ўтар гуноҳдан,
Киши ҳаққин узмаса қутилиб бўлмас чоҳдан.
Бу нафси ҳакалакка инсоф сўраб қоламиз,
Ҳақ хоҳласа жаннатнинг тўридан жой оламиз.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Нуртож Сайдолим қизи.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

16 Nov, 02:09


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, Аллоҳ паноҳида бўлинг, Роббим икки дунёда азиз этсин, паноҳида омон асрасин, не бир сўровингиз бор барчаси ушалсин.
Гуноҳлар тўкилсин, савоблар хирмон бўлиб уйилсин, уйларингизда офиятдан бахт, остингизда тинчлик деган тахт, қалбингизда иймон отли аҳд абадий бор ва барқарор бўлсин, саломат бўлинг азизлар!
Бугунги Шанба тонгингиз муборак бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

16 Nov, 02:08


Ҳаёт фалсафаси.

Ҳаёт-бу илоҳий умр китоби. Унга кўз билан боқсангиз, нотинч дунёни кўрасиз. Қалб меҳрингиз ила назар солсангиз, унинг маъною мазмунини англайсиз.
Сизнинг бугунги ҳаётингиз аждодлар орзусининг рўёби... Ҳаётни севган инсон бу ғанимат дунёнинг гўзал сийратини англаб етади. Ҳайрат олами янада зийнатланади. Ҳаётга айёрлик билан боқиш-ўзгаларнинг тинч ҳаётига тазйиқ ўтказиш, қалбига озор бериш, ҳасадгўйлик-тарбиясизликдир. Бу ишнинг оқибатида нохўш оқибатлар шаклланади. Агар тарбиясиз бўлган қалбни Аллоҳ ислоҳ қилмаса, бандаси уни тўғри йўлга солиши қийин.
Тарбияли, ҳаётнинг моҳиятини билган инсон учун, китоб ўқимаганлар орасида яшаш нақадар оғир. Фойдали илмдан воз кечиб, ўз манфаати йўлида очкўзлик билан фойда излаш кишининг маънавий дунёсини қашшоқлаштиради. Ризқни ҳам, молу давлатни ҳам, умрнинг барча неъматларини ҳам Аллоҳ бермаса, ҳеч кимнинг бири икки бўлмайди. Топгани ўзига юқмайди. Баракасиз, файзсиз умр кечиради.
Ҳаётда ақлга қараб иш тутмоқ-қалбнинг озодлигидир. Кўнгилга қараб иш тутмоқ-аросатнинг тизгинидир. Сабр билан иш тутмоқ-ҳаёт неъматларининг файзу баракали туҳфасидир. Ҳаётингиз ҳамиша тинчлик ва осойишталик билан бардавом бўлсин.
Холбиби Эргашева.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

15 Nov, 02:58


Соғ — саломат  уйғотган  Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсин. Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил! Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил! Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
Ҳар бир беморга шифо ато эт! Ҳар бир иймон билан ўтган маййитга жаннат ато қил!Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!Ҳар бир мазлумга нусрат бер!. Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил! Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт! Эй Аллоҳ!  барчамизга қалб хотиржамлигини насиб қил! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, кунларимиз барокатларга, савобли амалларга, шодликларга тўла бўлсин қадрли диндошим 🤲🤲🤲
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

15 Nov, 01:44


#Бuсмuллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Ушбу КУН дуолар ижобат бўладиган, Аллоҳнинг илоҳий нури раҳматию марҳамати ёғиладиган кунга етказган РОББИМИЗга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!!!

Ё РОББИЙ, шундай имон саломатлиги бергинки, ҳеч бир имтиҳон, дард, синов мушкулотлар бизларни инсонийликдан чиқармасин!
Ё РОББИЙ, қалбларимизни кибрдан, амалларимизни риёдан, тилимизни ёлғондан муҳофаза айла!!!

Ё РОББИЙ, солиҳ амалларга соя соладиган гуноҳларимизни мағфират қил!!!

Ё РОББИЙ, бизларни тўғри йўлингда собитқадам қил, ҳидоятингдан бенасиб қилма, тилларимизни дилларимизни зикру дуодан айирма!!!

Ё РОББИЙ, бу гўзал тонг файзли кун шарофатидан бандаларингнинг ошкораю пинҳона, қалбдан қилган хайрли дуоларини мустажоб қил!!!

Аллоҳ таоло дуоларингизни ҳусни мақбул айлаб сўраганингиздан зиёдасини энг хайрлисини насиб этсин!

Жума муборак булсии.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Nov, 15:33


Шимолий қутб доираси тепасида, Канада, Аляска ва Россия чегаралари орасида суратга олинган. Сўзнинг ҳар бир маъносида чинакам ажойиб манзарани суратга олиш учун бир неча сония керак бўлди. Бу ҳодисани йилига бир марта 35 сония давомида кўриш мумкин; Ой ўзининг бутун улуғворлиги билан шунчалик кўринадики, у ер билан тўқнашмоқчи бўлганга ўхшайди ва шундан сўнг дарҳол қуёшнинг атиги 5 сония давомида тўлиқ тутилиши содир бўлади, бу вақт ичида тўсатдан қоронғи бўлади ва кейин ёруғлик қайтади. Бу ҳодиса фақат периҳелион нуқтасида (Ой Ерга энг яқин бўлган нуқтада) содир бўлади ва кейин биз сайёрамиз қандай улкан тезликда ҳаракат қилаётганини кўришимиз мумкин.

P/s. Яна бир мўжиза инсонни тафаккурга чорлайди. Гўзалликдан баҳраманд бўлинг.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Nov, 10:55


Эй қалб, ҳеч кимдан ранжима... Инсон унутувчан... Бугун ранжитган қалбини, эртага мутлақ унутади....

Эй Юрак, ҳадеб тилка пора бўлаверма... Ҳаёт синов учун берилган бир нeъмат... Ҳар иш ҳам ўтиб боришини унутма.......

Эй кўнгил, инсонлар қалбида абадий қолиш учун урунма... Ҳеч кимни мутлақ рози қилолмайсан.. Унутма! Инсонлар қалби жаннатмас.! Улар ҳам хатокор....!

Эй вужуд, Сен учун ҳам бир кун жавоб бераман... Ўша кунда Менга қарши сўзлашингдан қўрқаман.. Ахир Сени авайлаб асролмадим........

Эй Роббимиз.. Эй қалбимиз Эгаси.. Биз гуноҳкор, ожиз, хатокор бандаларингни Ўзинг кечир.... Ҳақ йўлга бошла... Адашишдан асра...!! Омин 🤲 ☝️

ҚАЛБ НУРИ ☝️
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Nov, 08:20


Энг чиройли амал - кечиришдир ..
Энг яхши ҳимоя - табассумдир ....
Энг зўр куч - ишончдир .Энг яхши совға эса - муҳаббатдир...

Кимдир дилингизни оғритган бўлса , кечиринг , зеро энг яхши жазо кечиримли бўлишдир ...

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

14 Nov, 00:44


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг.
Бу тонг бизга бир ҳафталик аьмолимиз Ҳақ ҳузурига олиб кетиладиган, Ҳақнинг назари тушадиган, суннатларни тирилтиришимизга замин яратадиган кунни олиб келади.
Хайрлисини берсин, барча дуолар ижобат, ҳожатлар раво, муродлар ҳосил кун бўлсин.
Азизлар Пайшанба тонггингиз муборак бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Nov, 02:54


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Nov, 02:53


Ҳар ким ҳар кимнинг кўзига чўп солиши мумкин, ҳар ким ҳар кимга хиёнат қилиши мумкин. Фақат она ўз боласига ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Эҳтимол, инсон ҳаётининг шунча йиллардан буён давом этиб келаётгани шундандир.

Ўткир Ҳошимов “Дунёнинг ишлари“
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Nov, 02:28


Янги тонг, янги кун, янги умидлар,
Ёрқин ўйлар кечар, дилдан жаранглаб.
Ёмғирлар томчиси бузган сукутлар
Ёзади: ёғавер! Раҳмат, ёмғирлар.
Ҳар томчи маъноси истиғфор гўё,
Саловат айтади, миллиардлаб томчи.
Ёмғир истиғфорига чўлғониб дунё
Риёни қувади. Риё алдамчи.
Холбиби Эргашева.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

13 Nov, 01:11


Тилагим!
Ҳар кимнинг ҳовлиси тўйхона бўлсин ,
Ҳар кимнинг топгани илмга, яхшилик кунга буюрсин. 
Дуога қўл очинг яхши ниятла ,
Келинлар қучоғи фарзандга тўлсин . 

Отасиз ўсмасин ,бизни гўдаклар, 
Онасиз ўсмасин, бизни гўдаклар.
Синмасин кўнгиллар дарз кетиб зимдан,
Ушалсин орзулар , эзгу тилаклар .
 
Сизни уйингизда ,ёр ёр янграсин ,
Қўчқорлар аталсин элни тўйига .
Йигитлар кўнглига солиб хавасин, 
Адраслар ярашсин қизлар бўйига . 

Йўқолиб кетмасин дилда меҳрингиз 
Йўқлови йўқларни, йўқлаб қўйингиз
Тошларни йиғлатсин кўзда меҳрингиз, 
Меҳрдан бошлансин ҳар бир кунингиз.
🤲❤️

Сендан бошқа кимим бор...

13 Nov, 01:09


___Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ...
Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
___Хайрли кун!
Ҳаёт деб аталмиш олий неъматни яна
бир қайтарилмас тонги муборак!!!
Яратганнинг Ўзи
сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан
даромад, орзу - истакларингизни ижобат қилсин.🤲

___Яқинларингиз меҳрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин - сочинлик, файзу - барака тилаб қоламиз. Иймону - исломда қадамларингиз собит, ибодатларингиз бардавом булсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Аллоҳга омонатсиз Яхшиларим.
Хушкайфият кун давомида ҳамроҳ бўлсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

12 Nov, 08:36


Ўзи билса  бўлди.

Исмингиз ким, танирми биров?
Сочингизга тушгунча қиров.
Машҳур бўлинг, бўлмангда бирров,
Бирга юрар, танигай дарров, Биз ҳам Уни  билсак қанийди,
Ул Зот бизни яхши танийди.
Билмаса гар одамлар сизни,
Яхши дилли пок қалбингизни.
Сиз забт этган қанча кўнгилни,
Халқи эмас Ҳақ билса бўлди,
Аьмолингизга ажрлар илди.
Кўрсатмасангиз ҳеч бир кишига,
Қойил қолинг Ҳақнинг ишига.
Яқин бормасангиз риё бошига,
Чипта жўнатгайдир жаннат ошига.
Қалбингиз неьматдан жунбушга келар,
Балиқ билмасада Холиқим билар,
Содиқ қул деб ёзиб  ҳам қўяр,
Қурбатила, меҳрила суяр.
Сафар халтангизга барака уяр,
Ҳеч ким билмасада Роббим билади.
Савдонгизга барака келади.
Ярим тунда қоимлигингиз,
Эл ухлар пайт, доимлигингиз.
Калом ёдлар  махфийлигингиз,
Амаллари шарьийлигингиз
Биру борим билади!


Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

12 ноябр 2024 йил.

https://t.me/nurli_toj

Нуртож Сайдолим қизи.

Сендан бошқа кимим бор...

12 Nov, 02:33


АГАР...

"Агар варақ бўлганимда Мусҳафдан бир саҳифа бўлишни истардим.
Агар мато бўлганимда жойнамоз бўлишни истардим.
Агар таёқ бўлганимда мени ҳасса қилиб бомдод намозига боргувчи чолнинг ҳассаси бўлишни истардим"
Адҳам Шарқовий

Агар ҳасса бўлганимда онажонимни суяб юрган ҳар лаҳзада керак бўлгувчи ҳассаси бўлган бўлардим.
Онамни ҳассаси "онамга қараяпмиз" деган болаларидан минг чандон яхши.Чунки беминнат, қош қайтармай хизматига шай. Ётса тўшагини олдида,  ўтирса муборак оёқларини остида ёки  ёнларида дастёрдир.
Онамга ким ёрдам берса рахмат айтади,  дуо қилади, алқайди.
Ёрдам берган киши фарзанди бўлса ҳам раҳмати ва дуоси канда бўлмайди аммо ҳасса ўзиники унга раҳмат айтмайди—ю, усиз ҳаётини тасаввур этолмайди, у тиргак "шу бўлмаса бир қадам ташлай олмайман", деб муҳаббатини изҳор этади онажоним.
Ҳасса онамга биздан жуда яқин, иккиси сўзсиз тиллашади, доим бирга, ҳам ҳавас ҳам рашк ўйғонаркан кўнгилда...
Чеваралар олиб қочса, ёнларига олиб келиб бермагунча кўнгиллари тинмайди, ҳассаси беминнат дастёрини ёнига олиб ўтиради.
Ҳассанинг борига шукур!
Борига шукур ҳам қиламиз чунки биз ҳаммамиз бир бўлиб ҳам ҳассанинг бир кунлик хизматини қойилмақом қилиб бажара олмаймиз, онам ҳаммадан тортингани тортинган, ҳассасига эса бемалол.
Ҳассани ўйлаб топганларга ва ҳассадек буюк неьматга айланган дарахтга уни эккан,  вояга етказган,  ишлов берган,  ҳадя қилганларга мингдан минг раҳмат!
Аллоҳ рози бўлсин!
Бу ҳасса қанчадан қанча муҳтожларга беминнат дастёрдир

Ҳассага ҳавасманд Нуртож
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

12 Nov, 01:26


#Ривоят
ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ

Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди.
Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзод унга нола қилди:
−Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон?
−Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман.
Илон айтди:
−Унда мени тинч қўйганинг яхши. Ахир, ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса?

Хулоса:
Бу омонат дунёда бир—биримизни авайлаб яшайлик!
Икки амал бор; заҳардан ҳам, тиғдан ҳам оғири бу Сўздир, дардни йўқ қилувчи, куч, берувчи, қувват берувчи, ажр берувчи, жаннатга киритувчи ҳам Сўздир!
Қай бирини танлайсиз қадрдоним, жаннатларда бирга бўлайлик, кетган вақтингиз учун мендан рози бўлинг!
Сизларга ҳурмат билан Нуртож Сайдолим қизи

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

12 Nov, 01:04


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг азизлар!
Шу омонат дунёда омон, бормисиз, аломатмисиз, саломатмисиз?
Отган тонг каби кўнглингиз шаффоф, қўлдан келмас ишга урмагайсиз лоф, қадрлигим дедим, қадрим ҳам бордир, бу алғов дунёда доим бири кам, сиз бўлинг тахти бор ва бахти бекам.
Не истак бор Ҳақнинг йўлида, тилайман барчаси муҳайё бўлсин, дунё шодлигидан тегрангиз тўлсин!
Қўш дунё роҳати кун, тун, ойингиздадир, неьматин асили жойингиздадир, иншааллоҳ жаннат пойингиздадир, ўтар дунё ўтар озига кўнинг, ўсинг, улғайинг, ўнинг!


Ҳаёт ҳақиқати:
заҳирасин йиғсин, ғанимат кунинг!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Nov, 09:02


Ўрнак оладиган ҳикмат

Сендан бошқа кимим бор...

11 Nov, 08:48


Онангизни йўқланг одамлар.

Хеч тўхтамас соатнинг мили.
Ўтиб борар милларда йили.
Болангиздан қайтар хосили.
Онангизни йўқланг одамлар.

Пул топилар,топилар сафо.
Ва лек билинг сафо бевафо.
Кекса жонга чектирмай жафо.
Онангизни йўқланг одамлар.

Тулпордами ё юриб яёв.
Йўл-йўлакай хеч қурса бирров.
Арзин айтмас,хокисор,баёв.
Онангизни йўқланг одамлар.

Куйга солсин байтимни бахши.
Она бутун борлиқнинг нақши.
Хамма хамма хаммадан яхши.
Онангизни йўқланг одамлар.

Вақт йўқ деган сўзингиз чакки.
Байтим сизга бергувчи дакки.
Тунлар айтган алласи хаққи.
Онангизни йўқланг одамлар...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Nov, 03:06


Тўкилади барглар, тўкилади юракдан дардлар...
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Nov, 01:13


Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:

1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.

"Ҳидоят" журналидан
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

11 Nov, 00:29


ОЛТИН ОЛМА, ДУО ОЛ.
Узоқ умр кўрай десанг,
Даври – даврон сурай десанг,
Мангу тахтим қурай десанг,
Фақат қандим урай десанг,
Кўнгил ол – у, дуо ол,
Жоним болам ортда қол.🤲🤲

Ўзгартирар тақдирни,
Кўкартирар қоқ ерни,
Жуфтин тутар тоқ эрни,
Қора бўлсанг оқ дерни.
Боиси дуойи бол
Жоним болам ортда қол.🤲🤲

Умринг бўлмагай увол,
Кўрмагайсан ҳеч завол,
Дуолардан қаср сол
Қалқигин, бўлмай девол*
Ҳар етгандан дуо ол
Жоним болам, ортда қол.🤲🤲

Кўнгли ярим дуоси,
Дуолар муддаоси.
Мазлумларнинг дуосин,
Қабул этгай Худоси.
Ҳар дилга бир шодлик сол,
Улгургин, дуосин ол.

Қурьонхоннинг дуоси,
Хос даргохида қабул.
Ота- она дуоси,
Келар Тангримга мақбул.
Ҳар бирининг кўнглин ол,
Жоним болам, ортда кол.🤲🤲

Баддуо олма зинхор,
Қуритгай бўлсанг анҳор.
Баддуо бир томчиси томчиси,
Томса, хазондир баҳор.
Улгургин, хуш дуо ол,
Жоним болам, ортда кол.🤲🤲

"Нурли қатралар" дан
2018 йил
Нуртож Сайдолим қизи.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Nov, 04:03


Ўқитувчилик касби улуғ касб.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

07 Nov, 00:37


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, азизлар!
Бугунги Пайшанба тонгингиз муборак бўлсин илохим
Дилингиздаги не бир ният, мақсадлар амалга ошадиган, амалларингиз иншааллоҳ мақбули Ҳақ, муродингиз ҳосил бўлсин, омонат дунёда омон бўлинг!.
Ҳар доим яхшиликлар ва яхши амаллар устида бардавомлик шиорингиз бўлсин!
Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин!
Дунёдаги талотуплар якун топсин, бутун оламга осойишталик ва фаровон ҳаёт ошно бўлсин. Мушкуллар осон, ҳожатлар раво иншааллоҳ кексаларимиз қилаётган гўзал дуолар ижобат бўлсин, омин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Nov, 05:37


Она дуоси жаннат.
Муаллифдан ҳам, ўқигувчи азизамдан ҳам Аллоҳ рози бўлсин.

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

06 Nov, 01:31


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, азизлар!
Умри бор қулига яна бир тонгни кўрсатган, неьматларини, имкониятларни ҳадя этган Роббимга ҳамду санолар бўлсин!
Барчангизга соғлик—саломатлик, меҳр, оқибат ва тинчлик—хотиражамлик ҳамроҳ бўлсин!
Аллоҳ рози бўлсин барчангиздан, гўзал тилаклар, кетмас омадлар, тинимсиз хушхабарлар ҳамроҳингиз бўлсин!
Ҳақнинг паноҳида бўлинг!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Nov, 22:29


КОСОВ
Косовнинг юмуши оғир эмас. Вақти-вақти билан ўчоқни чуқулаб, оловни «тезлатиб» турса бас. Бир дарахтда ўсган биродарларини куйдираётганига ачинмайди. ўзи ёнмаганига хурсанд.
Шунақа-ку, косов ҳадеб ўчоққа кириб-чиқаверганидан кейин қораяди. Қўлни кир қила бошлайди. Учи секин-секин ёниб, калталашади. Қўлни куйдиради...
Шунда унинг ўзини оловга улоқтириб юборадилар.

Ўткир ҲОШИМОВ

Сендан бошқа кимим бор...

05 Nov, 17:39


МАРДЛИК

Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб шундай ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим. Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрганидим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувулган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб хайтарга тушдим. Унда онам менга раҳматлар ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юбордикин, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онанга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ сохта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!

Қодиржон Қосимов нинг
ФБдаги саҳифасидан олинди.

Сендан бошқа кимим бор...

05 Nov, 17:39


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Nov, 15:52


Давоми👇

Бобо бу сўзни ички бир ҳасратда айтди, дард билан, муҳаббат билан, ҳали қабрига қўйиб улгурмаси қадрдонини қадри ўтгандан ўтиб айтди.Бундан кейинги неча кун умри қолган бўлса ҳар куни,  ҳар тунини ўйлаб айтди, бўзлаб айтди.
Бировнинг бошидан ўтгани, бошқа бировнинг қошидан ўтмас...
Ўлим ҳақ, хотимадан кейинги кунларда бу аёлку росмана солиҳа, ажойиб бир ҳалима экан аммо қайси жуфт орқада қолса ўшанисига қадри ўтади, эр ёки хотин фарқи йўқ талашиб тортишиб юрганларини ҳам қадри ўтади, эслайди,ёлғиз қолганда бўзлайди. Буни кексалик дейдилар, уларни кўнглини олиш қийин, уларни кўнгли ярим айниқса кексайган бобога аёлини қадри ўтади.
Амаким янгам ўтгандан сўнг асти чидолмай қолди, янгамга "сабр қиламан, йиғламайман" деб сўз берган бўлса ҳам, бошида гўё сўзиниинг устидан чиққандек мард кўринган бўлсада уч кунга чидади, бўлмади йиғлай бошлади.  Кексайганда ёш боладек кўнгли  нозик бўлиб қоларканми, ўзларидаги ўзгаришни ўзлари ҳам тушунмайди, сўраганга айтиб беролмайди, нурли юзларидан, жавдираган кўзларидан, оппоқ соқолларини ҳўл қилиб кўз ёшлари оққани оққан, юраклари сел бўлиб ҳар нарсадан баҳона топади, ўқигани ҳам йиғлатади, хотирлагани ҳам.
Ҳар галгидек Тафсир ўқийди, Қурьон ўқийди, намоз ўқийдию нимасидир кам, дастурхон бошида, келини олиб келиб берган косасида армонлар кўриниб кетар, эьтибор, эҳтиром,  ҳурмат жойида бўлсада барибир недир кам. Янгамни остонада ўтиргани кўзига кўринар, айтган сўзларини эслар уйнинг хоҳ у,  хоҳ бу бурчагидан бўйлари кўриниб кетар хуллас шоми туби қоронғу бўлаверади., бўлаверади,ўксийверади. Ялинганларга ваьдалар бераверади, "йиғламайман" дегани сари кўз ёши шашқатор, умр эса ўтиб бормоқда.
Яна бир амаким эса аёли оғир дардга учради, "сендан олдин кетай, орқангда қолмай" деб юрган амаким аёлини дардини кўтаролмади, уй юмушларини қилар, тун бўйи аёлига қараб чиқар,  аёлини дарди амакимни адо қиларди, таом еб турган ҳолатда бандаликни бажо келтирди. Айтганидек янгамдан (қариндош бўлгани боис опа дердим) бир ой олдин кетди. Ҳа,  эркакка ҳам,  аёлга ҳам кексайганда жуфтидан айрилиш оғир бўлар экан, иссиқ—совуғидан хабар олгувчиси кетдими, фарзанду набираларининг, келину қизларининг ҳол сўрашлари кўнглини кўтаролмас экан, аёл мардум ҳар қандай қийинчиликдан чиқиб кетаоларкан,  ўзини ўнглаб яшар ҳам экану, болам,  бўтам деб умрини поёнига сабр билан етаркану кекса боболардан оғир ўтаркан.
Ҳаётда кўриб турган бу ҳолатлардан кўз юмиб бўлмайди, Аллоҳ ўтганларни у дунёларини обод, жойларини жаннат этсин, тирикларга, жуфтидан айрилиб турган ёшу кесаларга сабри жамийл ато этсин.

Барчамизга борида қадрига етиб,  қадрланиб яшашни насиб этсин, хайрли тун азизлар.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Nov, 15:51


Суянч.

Турмушнинг бошида эркак аёлига ҳимоя қўрғони, кексайганда эса аёл ҳимоя қўрғонига айланаркан.
Аёл ўзини силласи қуриб турган бўлса ҳам, турмуш ўртоғини безовта бўлмаслигини, ортиқча ҳаракат қилмаслигини, бошқалар эрига озор бериб қўймаслигини қатъий назоратга олиб турар экан.(айниқса эрининг вақтида таомланишини, оч қолиб кетмаслигини қаттиқ назоратга олиб қолар экан)

Аллоҳ барча аёллардан рози бўлсин!

Бора-бора эркак ҳам айнан аёлини ўша ғамхўрлигига ўрганиб қолар экан.

Кексалик келганида бутун турмуш давомида энг оғир юк барибир аёлингни зиммасида бўлганлигини тушуниб етар экансан.

Хаммада шундай бўлган. Фақат тан олишни хохламаймиз ёки буни фаҳмига бормаймиз.

Ҳаётда шундай жуфтликлар бор,  садоқати, вафоси оламга достон, кўпчилик эшитган бўлиши керак, ёдимда мангу сақланиб қолгани жуфтлик, хожасига умрини охиригача хизмат қилиб ўтган, сўнги лаҳза ҳам шу хизмат устида жон берган. Жаноза намозини ўқиган домлага хожаси йиғлаб ҳикоя қилиб берган; "Оёқларимда оғриқ бўларди, зир қақшарди, кампиримга эса тинимсиз уқалатардим, толиб тўхтаб қолса, уйқумдан ўйғониб кетардим яна талаб қилардим, кечаси билан уқалаб чиқарди, саҳарга бориб оғриқ тўхтар, аёлим эса намозига қўзғаларди.
Бугун кечаси ҳам одатдагидек ҳолатда, хизматимда бўлди, қўллари тўхтаб, қийшайиб ухлаб қолибди, раҳмим келди", ўрнингга ўтиб ётақол", дедим. Индамади, қаттиқроқ овозда чақирдим, садо йўқ, оёғимни қимирлатдим, у қўзғалди, қўллари оёғимдан узилди ва ёнига оғабошлади.Ҳолат бошқача эди," сенга нима бўлди",—деб бош кўтариб қарасам дунёдан ўтиб қолибди ,аёлимдаги итоат умрини охиригача бардавом бўлди, мен ундан мингдан—минг розиман. Ўзимни кечиролмаяпман, ҳатто сўнги йўлга ҳам оёққинасини узатиб оромида ўлмади, сиздан илтимосим бор эди, Каломни бошдан оёғини ўқиб хатм қилиб берсангиз, —"деди

Давоми бор. 👇

Нуртож

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Nov, 01:34


https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

05 Nov, 00:38


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ хайрли тонг.
Аллоҳнинг фазли ила отаётган бугунги тонгингиз муборак бўлсин!
Бугунги тонгда, ва кун бўйида сизни хушхабарлар, олқишлар, омадлар, қутловлар, шарафу шонлар қарши олсин! Ёғаётган ёмғирнинг ҳар томчисида Роббимнинг қудрати намоён, бу ёмғир юртимизга, она еримизга манфаат келтирадиган ёмғирлардан бўлсин!Деҳқонлар барча етиштирган ҳосилларини чиройли сурьатда йиғиштириб хирмонларига жойлаб олсинлар, юртимизнинг ҳар бир фуқароси бахтиёр яшасин, беморлар шифо, қарздорлар нажот, ҳомиладорлар оқ йўл, бефарзандлар солиҳ ва солиҳа ўғил—қизларга ота—она бўлишсин, вояга етган йигит—қизларимизнинг бахтлари очилсин, омин
Дуолар ижобат бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Nov, 08:41


🌼Шаҳодатнинг мукофоти

Юсуф алайҳиссалом Мисрга под­шоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигит­га кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.
Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни тани­дингизми? – деб сўрадилар.
Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – де­дилар. .
Жаброил алайҳиссалом: – Эслай­сизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб ки­йимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.
Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.
Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузур­ларига ча­қиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.
Буни кузатиб турган Жаброил алай­ҳиссалом табассум қилдилар.
Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаб­роил, нега табассум қил­япсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Ме­нинг табассум қилишимнинг боиси, СИЗ унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўр­сатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.
Субҳаноллоҳ
https://t.me/nurli_toj‌‌

Сендан бошқа кимим бор...

04 Nov, 07:45


Гулнора ора ора Норқулова ҳикоя қилади:
Синглим қишлоқда яшайди. 3 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи  сувчи бўлиб ишлайди. Кичкинагина уйининг олдида  кичиккина томорқаси бор. Шу ерда савзавотлар етиштириб бир йилда икки марта ҳосил олади. Бозорларда ҳозирги кунда картошкалар четдан эспорт бўлиб кириб келаяпти. Шу сабабли нархи ҳам баланд. Синглим ҳеч қачон картошка, сабзи, пиёз, ошқовоқ, мош, ловия ва ҳар хил кўкатларни сотиб олмайди. Шу кичиккина  томорқасида етиштириб қиш мавсумига ғамлаб қўяди. Ундан ташқари памидор, бодиринг, карам, қалампир, балгар қалампирларини икра  қилиб  банкага ёпиб олади. Қўйингки, рўзғорга нима керак бўлса ҳаммасини ерга меҳр бериб ердан олади. Биттагина соғин сигирининг сутидан  қатиқ, сариёғ, тайёрлайди. Баъзи  интернет тармоқларида картошка, қиммат, ёғ қиммат дея жар солаётганларни бир нечтасини танийман. Ҳашаматли уйларда яшайди. Уйининг катта ҳажмда томорқаси бор. Томорқасининг ёнида ариқчада сув шилдираб оқиб турибди. Аммо ҳеч нарса экилмаган, чопилмаган. Ҳатто битта дарахт новдасини ҳам ерга суқиб қўймаган. Бўш вақтини кўплигидан ҳар доим интернет тармоқларида ястаниб ўтириб олган. Бозорда ҳамма нарса қиммат бўлиши мумкин. Сизда озгина меҳнат қилсангиз рўзғорингизга керакли шу маҳсулотларни текин олиш имкониятингиз бор. Ўзингиз, болаларингиз учун ҳаракат қилинг. Меҳнат қилсангиз нафақат  рўзғорингиз бут бўлади. Тани жонингиз яйраб  соғлом ҳам бўласиз.
Синглимни бекорчи вақти йўқ. Тикувчилик билан шуғулланади. Қизлари эса қизлар салони очиб олишган. Уйининг битта хонасида тикув машинаси. Битта хонаси қизлар салони. Куёв ҳам тиниб тинчимаган. Маҳалладагилар пичоқ, қайчиларини ўткирлаб беринг деб олиб чиқади. Яна кимга сабзи тўғрайдиган, яна кимга хонтахта, ҳеч бўлмаса хамир ёядиган ўқлов, тахта ясаб ҳаммани олқишини олади.


Албатта Гулнорахоннинг ҳикоясида жон бор, ҳаёт бор, яшариш ва яшнатиш бор, ҳавасим келди, сингилларининг оиласидаги жараёнга, ва тилагимиз; улар каби меҳнатсеварлар кўпайсинлар икки дунёда роҳатда бўлсинлар, бу оддий деҳқон оиласидаги оддий турмуш тарзику дейишингиз мумкин аммо ҳамма шундай қилмаяптику.
Меҳнат қилмоқ, пешона тери билан рўзғор юритмоқ ҳам ибодат, айниқса бугунги кунда химиявий дориларсиз пишиб етилган мева —чева, полиз маҳсулотлари анқонинг уруғи.
Бу хонадонннг каттаю кичиги шу ишнинг бошида экан, демак ўша уйда саломатлик ва мўл даромад муҳайё.


Меҳнат меҳнатнинг таги роҳатдир албатта.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_tojно

Сендан бошқа кимим бор...

04 Nov, 03:47


«ТЎЙЧИБОЙ»
Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй...
«Сабзи тўғрар»га келган маҳалла оқсоқоллари «юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг», деган эди, астойдил хафа бўлди:
— Нима, мен одаммасманми? ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор... Мен ҳам юртнинг ошини еганман...
...Шундай бўлди... Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди...
Тонг отмасдан ҳофизлар ҳониш қилди... Гурас-гурас одамлар келди...
Тўйчибой «юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир қолмаганини» гапириб юрди...
...Икки ҳафталардан кейин уйида қий-чув бўлиб қолди. Ўзи бақирган, хотини додлаган...
Ҳарқалай, қўшни... Чиқдим.
Қарасам, Тўйчибой ток сўри тагида турибди. Кўзлари бежо.
Нуқул бир гапни такрорлайди: «Ўзимни ўлдирсам қутиламанми? Ўлиб кетсам қутиламанми, санлардан?!»
Янга нарироқда шумшайиб турибди.
— Тўй қиламан деб бўғзимгача қарзга ботдим! — деди қўшним чинқириб. — Мени хонавайрон қилмоқчимисан?!.. Ўзимни ўлдириб қўя қолай!..
Янга мени кўриб бир қадар таскин топди, шекилли эрини юпатди:
— Қўйинг, дадаси, ўзингизни босинг... — Кейин айвон томонга қараб мушт дўлайтирди. — Сан, қиз ўлгурга қачон ақл киради-а?! Ман буни нонга чиқарсам, китоб обкебди!.. Ҳаҳ, ўша санга китоб ўқишни буюрган ўқитувчингнинг уйига ўт тушсин! Саккиз юз сўмгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон бўлармиди, ер ютгур!
...Қўшнимнинг еттинчими, саккизинчими синфда ўқийдиган қизига энди кўзим тушди.
Қизалоқ айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тўсганча, унсиз, ўкиниб-ўкиниб йиғлар эди...
Индамай, чиқиб кетдим.
...Ростини айтсам, умримда биринчи марта... ўзбек бўлганимга уялдим...

Ўткир Ҳошимов.

Ёзганларингиз ҳалигача рост устоз, ҳанузгача ўнгланмади ўзбек.
Тўйга деса, куйга деса, орзу—ҳавасга деса ўзини томдан ташлайди аммо савобли амалларга, икки дунёга татигулик фойдали амалларга,илмга,китобга пули ҳам, тили ҳам йўқ, куйиб ўтиб боряпмиз бу ҳолатларга.
Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳолимизни, Эвоҳ...

https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Nov, 02:37


-Дадажон айтинг менга,
Китоб зўрми, телефон?
Устозим саволига,
Жавобим бўлсин осон.

-Момоқизим, доночам
Саволларинг жуда соз,
Сенга ҳозир айтаман,
Ўйлаб олайин бироз.

Китоб офтобдир асл,
Билимларнинг конидир,
Варақлаган инсоннинг,
Миллионта имконидир.

Одам кашф этган энг зўр,
Кашфиёт ҳам Китобдир,
Илмнинг бори унда,
Аждодлардан хитобдир.

Жавобимни айтайми,
Устозга айт, ҳотиржам,
Телефонни кашф қилган,
Китоб ўқиган Одам...

-Раҳмат сизга, Дадажон,
Билиб олдим жавобни,
Телефоним ўчириб,
Ўқийдирман китобни... 😊😊😊

Фб дан олдим
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

04 Nov, 01:40


Кўзимиз ва хотирамиз учун фойдали бўладиган ичимлик

Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг.
Иншааллоҳ Роббим паноҳида омон асрасин азизларим.
Бугунги ҳафтанинг боши, қутлуғ Душанба куни муборак бўлсин!
Яхши ишлар бошида бўлинг

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

03 Nov, 01:50


⛅️ Aссалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат ўйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

02 Nov, 12:27


Машааллоҳ, бирининг кетидан яна бошқа бир мўжизаларингни кўрсатиб Роббим бизни энтиктирасан, тўлқинлантирасан, маконингга чорлайверасан.
Бу тушни эшитдим таьвили эса бундай иншааллоҳ биизниллаҳ Аллоҳ қодир қилганича таьвил айтаман; ота—оналар ўғиллари билан бирга ҳаж қилганликлари бу қўриқлаш учун эмас, ҳар ерда қўриқлагувчи, қўллаб—қувватлагувчи Роббимиз бор, бу дунёдан ўтиб кетган ота—онанинг ҳажга бориши фарзандлари ҳаж қилаётгани учун Роббилари тарафидан берилган юксак мукофот.
Чунки фарзанд ота—онанинг давомчиси, давом этаётган гўзал аьмоли, бошқача айтганда яна бир яшаш учун берилган имкони.
Фарзанд солиҳ амал қилса, ота она ўша амални ўзи қилгандек ажр олади, ёмон амалда бўлса ота—она ҳам унинг касрига қолиб, азобига гирифтор бўлар экан.
Эвоҳ, тирик ҳар банданг борки; ўзимизга, фарзанду зурриёдларимизга инсоф тавфиқ ва ҳидоят ато қил, қўлларимиздан солиҳ амаллар келсинки, биздан олдин ўтганлар савобларидан баҳраманд бўлсинлар, озорланмасинлар.
Вақтимиз келиб бандаликни бажо келтирсак ўзимизга ҳам шундай саодатлар, ҳузурлар, роҳатлар ошно бўлсин, омин.
Бу тушдан жуда мутаассир бўлдим..
Ажабооо...

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj

Сендан бошқа кимим бор...

02 Nov, 11:47


Хотира.
Дилфузахон ҳожи онамни Озодахон ҳожи она билан топишгандан сўнг эсталик учун тушган суратлари.

Оҳҳ, уларнинг суратларидаги қадрдон маскан меҳмонхонамизнинг узундан узун масжидини кўриб йиғлаб юбордим, қанчадан—қанча хотиралар бор бу масканда.
Буюк олимлар ортидан ўқилган намозлар, улар айтган маьрузалар, гўзал азонлар, Аллоҳ йўлидаги нурли суҳбатлар... 😭😭😭
Ё, Робб бизни яна меҳмонга чақир Аллоҳим, букунларни қадрига етмаган бўлсак бизни кечиргин, биз сенинг маконингни соғиндик, Сени соғиндик, ровзайи мутоҳҳарани соғиндик, Росулингни саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратларини соғиндик. Сен бизни соғинмадингми Роббим!!!
Замзамларингни ёнида туриб шифобахш сувларидан ичишни соғиндик, сенинг марҳаматингни интизорлик билан кутамиз, чақираётган беҳисоб қулларинг ортида қўлларини чўзиб турган бир гуноҳкор қулинг ҳам бор, у ҳамон йиғлайди, кўндиролмаяпман, ўтинаман унга яна марҳамат кўрсат эй, Меҳрибонларнинг энг Меҳрибони, маҳрам билан борай, ўтинаман соғиндиммм.. 😭😭😭

https://t.me/nurli_toj

2,399

subscribers

552

photos

455

videos