Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali @norin_tuman_hokimligi Channel on Telegram

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

@norin_tuman_hokimligi


Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz.

Murojaat uchun: @NorinTumanbot

Youtube: https://bit.ly/3gosnFH

Instagram:https://bit.ly/3sOV30u

Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali (Uzbek)

Assalomu alaykum! Sizning qaroqchilar, Norin tuman hokimligi rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal orqali siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz. Agar sizga tumanimizdagi eng zamonaviy va dolzarb xabarlar bilan tanishishni xohlagan bo'lsangiz, to'g'ri joydasiz. Bu kanal orqali sizning ma'lumotlar bazangiz har doim yangilanadi va sizning uzoq doiradagi erkinliklaringizni mustahkamlash imkoniyatiga ega bo'lasiz. Sizni qutlaymiz! Bu kanal orqali birgalikda tumanimizning rivojlanishiga yordam beramiz! Agar savollaringiz yoki takliflaringiz bo'lsa, @NorinTumanbot orqali bizga murojaat qilishingiz mumkin. Hamda boshqa ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizga ham o'tishni unutmang! Sizni ushbu qatorlarda ham ko'rishdan maqsadimiz sizning ko'nglingizni baxtli qilib qoldirish! O'zingizni yangi va foydali bilimlar bilan ta'minlash uchun bizning kanalimizdan foydalaning! Youtube: https://bit.ly/3gosnFH Instagram: https://bit.ly/3sOV30u Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

22 Nov, 14:00


Метод «туксонбости» обеспечит рынки весной
Показательный семинар по организации сева овощей методом «туксонбости» прошел сегодня в Нарынском районе.
https://nampravda.uz/ekonomika/metod_tuksonbosti_obespechit_rynki_vesnoy.html

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

22 Nov, 12:47


📌 Ис гази - инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф

▫️Ҳаво ҳароратининг совиши муносабати билан аҳолини ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирамиз!

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

22 Nov, 12:23


Norin tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limiga qarashli 3-sonli Davlat maktabgacha ta’lim tashkilotida joriy yilning 22-noyabr kuni maktabgacha ta'lim difektologlari uchun "NUTQ AQL TAROZISI" mavzusida o‘quv -amaliy seminar o‘tkazildi.
Seminar ishtirokchilariga "Ruhiy, nutqiy rivojlanishdan ortda qolgan bolalar. Autizm kasallikmi yoki ruhiy holat mavzusida tushunchalar berildi.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

21 Nov, 12:19


Норин тумани сектор раҳбарлари, ёшлар етакчилари ҳамда миграциядаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Бугун Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигидаги сектор раҳбарлари хорижий давлатларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди.

Бўлиб ўтган видеомулоқатда туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири синчиковлик билан ўрганилиб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.

Норин туман ҳокимлиги Ахборот химати.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

21 Nov, 12:11


Hurmatli fuqarolar!

Yurtimizda 15-noabrdan 15-dekabrga qadar "Yong‘in xavfsizligi oyligi" o‘tkazilmoqda.
Tadbirda faol ishtirok eting!
Yong‘in xavfsizligi qoidalariga rioya qiling!!!

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

21 Nov, 12:08


🔰 Депутатлар Ҳукумат аъзоларини маъқулладилар:

Очилбой Раматов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири;

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

14 Nov, 13:46


#Матбуот_анжумани

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан АОКА вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Инвестиция, саноат ва савдо бошқармаси биносида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар муҳокама қилинди.

Анжуманда вилоятдаги “Наманган худудий электр тармоклари корхонаси”, "Худудгаз", Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туман ҳокимликлари эса анжуманга Zoom орқали қўшилди.

Тадбирда ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланиш ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумида хавфсизликни таъминлаш ва аҳолини хабардор қилиш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида аҳолига хавфсизлик қоидалари, газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш ҳақида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бориш муҳимлиги таъкидланди. Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоб берилди ва чора-тадбирлар ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

14 Nov, 13:27


Norinda yoshlar tomonidan sodir etilgan jinoyat muhokama qilindi.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

14 Nov, 12:40


🌱 "Yashil makon" - umumxalq harakati.

🌱 "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasidagi ishlar Norin tumani "Tegirmonboshi " mahallasida ham ko'tarinki ruhda davom etyapti.

🌱 "Yashil makon" loyihasi doirasidagi ishlar mahalla yoshlar yetakchisi boshchiligidagi mevali va manzarali ko‘chatlar yerga qadalmoqda!  Ushbu loyixada mahalla yoshlari faol ishtirok etishmoqda

🌱 "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasidagi ishlar davom etmoqda.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 15:11


#Ogoh boʻling!

Hurmatli fuqarolar mavsum oldidan xonadoningizdagi isitish pechini dudburonini tozalatishni unutmang!!!

Shuningdek, isitish moslamalaridan foydalanishda belgilangan qoida talablarga amal qiling!.

Bu bilan siz oʻzingiz va yaqinlaringizning hayotini saqlab qolasiz!

Namangan FVB Axborot xizmati.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 14:30


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на внеочередном арабо-исламском саммите.

#Mirziyoyev #sammit #YaqinSharq #tinchlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 14:24


Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ALIPH жамғармаси – маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда жамғарма ижрочи директори Валери Фреланд ва ALIPH жамғармаси бошқаруви раиси, Франция Президенти Эммануел Макроннинг маданий ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Бариза Ҳиари иштирок этди.

Учрашув давомида маданий мерос объектларини реставрация қилишда ҳамкорлик истиқболлари ҳамда номоддий маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор минтақанинг маданий мероси ва экотизимини муҳофаза қилишдан иборат бўлган Орол маданий саммити доирасидаги ҳамкорликдаги ишларга қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 14:22


Наманганда «Бағрикенглик ҳафталиги»

11-16 ноябрь кунлари вилоят бўйлаб
«Ўзбекистон - бағрикенг диёр» шиори остида  тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан Нодирабегим номли вилоят ахборот кутубхона марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди


Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маданий марказлар ва диний идоралар вакиллари иштирок этишди.

Анжуман “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остида ташкил этилган бўлиб, турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар мазмун-моҳиятига бағишланди.

Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилором Абдураҳимова, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Дилмурод Нурматов юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, миллатлараро тутувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталдилар.

Тадбир давомида “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, маданий тадбирлар, маърифий учрашувлар, ёшлар вакиллари ўртасида бағрикенглик ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус ўқувлар ташкил этилиши назарда тутилган. Бу тадбирлар орқали ёшларда бағрикенглик ва бирдамлик ҳисларини шакллантириш, уларни турли миллат ва дин вакилларининг қадриятларига ҳурмат билан қарашга ўргатиш мақсад қилинган.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди ва тадбир ташкилотчилари томонидан уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

04 Nov, 08:42


ҚЎША ҚАРИШ САОДАТИ

Катта Оқтовлиқ маҳалласида яшовчи Асқаров Акбарали ҳожи оталарнинг хонадони энг файзли, энг намунали хонадонлардан биридир.

Норин туманида Нуроний жамғармаси, туман Маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида «Қўша қариш саодати» номли маърифий тадбир ташкил этилди.

Бугун турмуш қуришганига ва аҳилликда ҳаёт кечириб келишаётганига 60 йилдан ортиқ вақт бўлган бугунги қаҳрамонларимизнинг оилалари ибрат сифатида кўрсатилди.

Тадбир хонадон соҳибалари билан маънавий-маърифий мулоқот тарзида давом этди.

✍️@Press_Secretary_Norin

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

04 Nov, 08:09


"Норин овози" газетасининг навбатдаги  сони нашрдан чиқди.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

04 Nov, 04:06


Norin tumanida "Yashil makon" kuzgi mavsumda koʻchat ekish boshlandi

Tumanning 1-sonli kasb-hunar maktabi ishchi xodimlari maktab hovlisidagi boʻsh joylariga koʻchat ekish tadbirini tashkil etishdi.

Tadbirda xodimlar tuman iqlimiga mos 200 tupdan ziyod koʻchatlarni ekib, ekilgan koʻchatlarni parvarishlash, doimiy sugʻorishni yoʻlga qoʻyish boʻyicha masʼullarni ham tayinlab olishdi.

✍️@Press_Secretary_Norin

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

04 Nov, 03:17


Наманган аҳолиси диққатига!

Қиш мавсумида истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва ечим топиш мақсадида, “Ҳудудгаз Наманган“ газ таъминоти филиали раҳбарияти ҳамда шаҳар ва туман газ таъминоти бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари телефон рақамларини маълум қилади.

☎️ 1104 – Колл-марказ (24/7)
☎️ 104 – Авария-диспетчерлик хизмати (24/7)

«Наманган шаҳаргаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Қўчқаров Носирхон
📞 93-259-41-60
Суюлтирилган газ бўйича:Икрамов Осимхон
📞 99-633-00-04, 88-686-00-04
Етакчи муҳандис: Миррахимов Азизбек
📞 93-495-43-34

«Давлатобод тумангаз» участкаси
Бошлиқ: Ғанижанов Хусанбой
📞 99-409-04-24
Бош муҳандис: Усманов Адхамжон
📞 93-941-00-04

«Янги Наманган тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Мамадалиев Уткурбек
📞 97-216-37-00
Бош муҳандис: Инамов Бахтиёр
📞 94-300-04-04

«Поп тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Таджиев Тўрахон
📞 99-474-90-04
Бош муҳандис: Ғойназаров Исмомиддин
📞 95-150-27-77
Суюлтирилган газ бўйича: Исақов Содиқ
📞 95-233-77-74

«Чуст тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Холматов Мухаммад
📞 99-975-50-04
Суюлтирилган газ бўйича: Хасанов Фарход
📞 97-262-70-00

«Янгиқўрғон тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Убаев Отабек
📞 93-670-55-53
Бош муҳандис: Юсуфалиев Шокиржон
📞 93-675-60-09
Суюлтирилган газ бўйича: Усубжанов Бахромжон
📞 93-944-04-07

«Косонсой тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Нуриддинов Мухаммадхон
📞 99-905-22-04
Бош муҳандис: Закрияев Авазхон
📞 90-223-97-47
Суюлтирилган газ бўйича: Сайпиллаев Хусниддин
📞 90-551-06-07

«Чортоқ тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Хайитов Рахимжон
📞 97-591-30-03
Бош муҳандис: Йўлдашев Аъламхўжа
📞 93-264-25-27
Суюлтирилган газ бўйича: Турғунов Сайдулло
📞 33-357-50-00, 📞 93-411-50-00

«Уйчи тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Умурззақов Аъзамжон
📞 93-174-44-04
Бош муҳандис: Муминов Бобур
📞 93-060-06-80
Суюлтирилган газ бўйича: Хусанов Маъруфжон
📞 97-254-22-83

«Тўрақўрғон тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Шамсиддинов Исломхон
📞 94-409-25-25
Бош муҳандис: Эгамбердиев Дилмурод
📞 93-916-22-32
Суюлтирилган газ бўйича: Содиқов Миршохид
📞 94-685-38-38, 📞 50-104-38-38

«Наманган тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Шарипов Муҳаммадхон
📞 93-056-00-22
Бош муҳандис: Боқиев Мухиддин
📞 94-509-27-77
Суюлтирилган газ бўйича: Акбаров Бахтиёр
📞 91-178-54-44

«Мингбулоқ тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Исмаилов Мансур
📞 97-230-04-00
Бош муҳандис: Манонов Дилмурод
📞 93-884-44-33
Суюлтирилган газ бўйича: Ахмадхонов Мавлонхон
📞 99-917-52-52, 📞 95-050-27-22

«Учқўрғон тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Махмудов Жахонгир
📞 94-508-99-44
Бош муҳандис: Супиев Икромжон
📞 93-396-01-61
Суюлтирилган газ бўйича: Хакимов Муродилла
📞 93-372-29-10

«Норин тумангаз» бўлими
Бўлим бошлиғи: Умурззақов Шокиржон
📞 99-809-77-52
Суюлтирилган газ бўйича: Сойипов Бахтиёр
📞 97-212-76-22
Етакчи муҳандис: Пардабоев Жахонгир
📞 99-315-16-76

«Ҳудудгаз Наманган» ГТФ раҳбарияти
Директор: Мамаджанов Иброхим Файзуллаевич,
📞 97-571-01-27
Бош муҳандис: Абдулазизов Бобурхон Бахтиёрхонович
📞 99-977-10-01
Табиий газ ҳисоби ва тижорат бўйича директор ўринбосари: Иноятов Элёр Мухаммадиброхимович
📞97-374-23-00
Суюлтирилган газ таъминоти бўйича директор ўринбосари: Ходжаев Муроджон Мухаммад ўғли
📞99-636-00-26
Суюлтирилган газ бўлими бошлиғи: Қаюмов Хуршид
📞93-913-92-91

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

28 Oct, 13:25


🔰 Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди

▫️Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:

базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);

⁃ ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

✅️ Бунда:

⁃ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;

⁃ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

☑️ Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

28 Oct, 09:08


📊 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

28 Oct, 06:39


📝 Namangan viloyati bo'yicha 2 676 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqarildi:

▪️Mingbuloq tumanidan 165 ta (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan 182 ta (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan 56 ta (koʼrish)
▪️Norin tumandan 76 ta (koʼrish)
▪️Pop tumandan 697 ta (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan 443 ta (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan 49 ta (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan 79 ta (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan 223 ta (ko'rish)
▪️Chust tumanidan 359 ta (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan 198 ta (ko'rish)
▪️Namangan shahridan 139 ta (ko'rish)

Barcha hududlardan yer maydonlari savdoga chiqarildi, endilikda yerlar soni ko'payishda davom etadi.

📞 "E-AUKSION" vakili: 992072612 (soat 09:00 dan 18:00 gacha).

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

28 Oct, 04:00


28 октябрь – Бутунжаҳон мултфилмлар куни

Ҳар йили 28 октябрда нишонланадиган Халқаро анимация куни ёки Бутунжаҳон мултфилмлар куни 2002 йилда Халқаро анимацион филмлар ассоциациясининг (АСИФА) Франсия бўлими ташаббуси билан биринчи анимацион филм оммага тақдим этилганининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Яъни, 1892 йил 28 октябрда, Парижда рассом ва ихтирочи Эмил Рейнауд томошабинларни янги, ҳеч қачон кўрилмаган томошага – "оптик театр" (театр оптикаси) га таклиф қилди. Истеъдодли ихтирочи биринчи марта ҳаракатланувчи суратларни кўрсатувчи ўзининг аппарати праксиноскопни омма олдида намойиш этди.

Бу воқеани замонавий мултфилмлар прототипининг туғилиши деб атаса ҳам бўлади ва айнан шу сана ҳозирда анимацион филмлар даврининг бошланиши ҳисобланади.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

28 Oct, 03:00


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 28 октябрь  куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушуши мумкин.
Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 8-13° бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушуши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

27 Oct, 16:25


Diyor yangiliklari | Norin tumanidagi 323-saylov uchaskasi. 27.10.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

27 Oct, 08:52


Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз берди ҳамда сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулоқот қилди

Сегодня утром Президент Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи проголосовал на выборах и искренне пообщался с гражданами, пришедшими на избирательный участок

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

24 Oct, 14:46


#Chellendj

Norin  tuman yoshlari saylovga tayyormiz!

Siz--chi??

Pop tuman yoshlari saylovga tayyormisiz?

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

24 Oct, 11:53


Норин туманида ёшлар сайли

Хабар берганимиздек, Норин тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан туман Тиббиёт техникумида бошланган Ёшлар сайли қизғин давом этди. Унда туман ҳокими Жўрабек  Нурматов бошчилигида сектор раҳбарлари ёшлар билан ёнма-ён иштирок этишди.

Тадбирда “қизил” тоифага киритилган, раҳбарларга бириктирилган ва уюшмаган ёшлар иқтидорли тенгдошлари қаторида спортнинг турли йўналишларида, “Заковат” интеллектуал ўйинида, мушоира, китобхонликда билим ва иқтидорларини намойиш этишди. Ҳамкор ташкилотлар масъуллари эса уларга ҳаётда фақат олдинга қадам босиш бўйича мотивация бердилар. Ҳудудларга бўлинган ҳолда ош тайёрлаш мусобақаси ҳам ўтказилди.

@Press_Secretary_Norin

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

24 Oct, 10:06


Навбатдаги раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлик Тиббиёт  техникумида ўтказилди. Туман ҳокими Жўрабек Нурматов ва сектор раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда 60 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар қатнашдилар.

Учрашувнинг мақсади ёшларнинг мурожаат ва таклифларини эътиборга олиш, уларга амалий кўмак беришдир. 30 га яқин ёшлар ўз фикрлари ва таклифлари билан иштирок этишди. Муҳокама жараёнида улардан 10 дан ортиғи ўрнида ўз ечимини топди.

Мулоқот давомида ижодкор ёшларнинг ижодий ва касбий ривожланишларини қўллаб-қувватлаш ва уларга янги имкониятлар яратиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш асосий мақсад сифатида белгилаб олинди.

@Press_Secretary_Norin

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

18 Oct, 10:23


Тилга эътибор
Элга эътибор

Норин туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида "Она тилим жон-у дилим"  ҳафталик маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Тумандаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида  "Она тилим-жон-у дилим"  байрами бўлиб ўтди.

Бунда туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Малика Таджибаева бугун болаларимиз онгу тафаккури,  дунёқараши,  одоби,  билимига қўйилган қадамлар айнан тарбиячилар орқали сингади. Уларни миллий ғурур ва ифтихорга,  билимга,  китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини кучайтириш тўғрисида гапириб ўтди.

Байрамда катта гуруҳлар томонидан Давлат тили учун ёзилган шеърлар, миллий рақслар, саҳналаштирилган томошалар барчага бирдек манзур бўлди.

Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

18 Oct, 10:01


Норин туманида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Унда Норин тумани Бойовул МФЙ ҳудудида содир этилган безорилик жинояти юзасидан  муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда туман прокурори А.Турғунов ва масъул ташкилотлар рахбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди. Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини бу жойда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги  айтилиб, мутасаддиларга тавсиялар берилди.