Nematulloh Ar-Roshidoniy @nematulloh Channel on Telegram

Nematulloh Ar-Roshidoniy

@nematulloh


🕌Nematulloh Ar_Roshidoniy каналига Ҳуш келибсиз

"Nematulloh Ar_Roshidoniy
📄Kанали фақат расмий манбалар асосида фаолият олиб боради.

🔶Uzingizni qiynagan savollarga javob olasiz... @QurbonovNematulloh

A'zo bo'ling👇
https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy (Uzbek)

Nematulloh Ar_Roshidoniy kanaliga Hush kelibsiz! Nematulloh Ar_Roshidoniy kanali faqat rasmiy manbalalar asosida faoliyat olib boradi. Uzingizni qiynagan savollarga javob olasiz... @QurbonovNematulloh A'zo boling: https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

23 Nov, 19:43


Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экдилар (фото)

👉 https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

23 Nov, 12:10


Аллоҳ Сизни нима учун яратган?

Баъзи солиҳ салафларнинг айтиши-ча: Намоз ўз эгасини Аллоҳ томон бўлган йўлнинг ярмигача олиб боради. Рўза эса, Аллоҳнинг эшигигача олиб боради. Садақа эса, унинг қўлидан ушлайди-да, Аллоҳнинг ҳузурига олиб киради. Рўза тутиб, бироқ намоз ўқимаяпсизми....

Тасаввур қилиб кўринг, сиз Жаннат эшигининг тагидасиз, бироқ, калитини дунёда унутиб қўйгансиз!

Зеро, Намоз Жаннатнинг калитидир, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

23 Nov, 09:02


ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ
Қуддиса сирруҳу зикри


Жунайд (Бағдодий) айтди: «Бу тоифа (тусаввуф аҳли) илимларининг калити Иброҳим Адҳамнинг қўлидадир».

****

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам, Имоми Аъзамнинг ҳузурига келганда, Имомнинг ёронлари унга таҳқир кўзи билан қарадилар. Шунда Абу Ҳанифа: «Саййидуна Иброҳим Адҳам» – «Бизнинг саййидимиз Иброҳим Адҳамдир», – деди.
« У Саййидликни нимадан топди?» – дейишди.
Имоми Аъзам:
- Доим Ҳақ билан машғул бўлмоқдан топди. Биз эса бошқа ишлар билан машғулдирмиз», - деб жавоб берди.

****

Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари бир кеча тушида фаришта Жаброил алайҳиссаломни кўрди, унинг қўлида қалам ва довот бор эди. «Бу не иш учундир?» – деб сўради. «Ер юзидаги авлиёларни ёзурман», деди. «Мени ҳам ёз», – деган эди. «Сенинг учун амри Илоҳий йўқ», – деди. Иброҳим ибн Адҳам: «Мен авлиё бўлмасам ҳам, уларни севаман», – деган эди, бир муддат сукут сақланди. Сўнг Жаброил алайҳиссалом марҳамат этдики: «Фармони Илоҳий келди, дафтарнинг бошига сенинг исмингни ёзгайман», – деди.

****

Иброҳим ибн Адҳам ҳазратларининг ҳикматли сўзларидан

****

«Мўъмин кишининг белгиси булардирким, сукути фикр бўлур; қараши ибрат бўлур; юргани тоат бўлур».

****

«Бир инсон уч пардани кўнглидан чиқармагунича унга маънавий давлат эшиги очилмас:

биринчи – унга бу дунёнинг ҳаммаси берилса ҳам, севинмаслик, агар севинса, ул ҳарисдир, ҳарис эса тилакдан маҳрумдир;

иккинчи – кавсари дунёни ўзига бериб, яна қайтиб олсалар, мутаассир бўлмаслик (ғам чекмасликдир);

учинчи – мақталган чоғида мамнун бўлмаслик, ёмонланган чоғида ҳам қайғурмасликдир».

****

«Ҳар ким валийлар мартабасига восил бўлмоқ истаса, фақат ёлғиз Ҳақ таъолога қалбини бериб, ҳалол луқма есин».

“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.

https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

23 Nov, 03:13


«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир..»

Ҳужурот сураси, 12 оят.


┉┅━❀☘️🍁☘️❀━┅┉

Каналга уланиш учун


👉@Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

23 Nov, 03:11


https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

23 Nov, 03:11


https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

23 Nov, 02:19


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба!
23 ноябрь, 2024
21 жумадул аввал, 1446

Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

https://t.me/Nematulloh

Nematulloh Ar-Roshidoniy

22 Nov, 20:32


Ақл қўйдир, нафс - бўри, иймон эса - чўпон.

Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.

Nematulloh Ar-Roshidoniy

22 Nov, 14:07


https://t.me/Nematulloh