ИСТИҒФОР.
⚠️
(айтилиши).. . أَسْتَغْفِرُ اللهَ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
20 марта
Маъноси: “Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!” .
⚠️
أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ. Ўқилиши:
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
10 марта
Маъноси: “Аллоҳдан кечиришини
сўрайман, Унга тавба қиламан!”
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”
(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).
⚠️
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.
Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
10 марта
Маъноси: “Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади.
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
⚠️
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ.
Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб
ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
10 марта
Маъноси: “Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!”
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар. (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
⚠️
سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк”.
10 марта
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан олдин мана шу дуони жуда кўп ўқиганлар
(Муслим ривоят қилган).
⚠️
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.
Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”.
10 марта
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сенга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Абу Саид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким таҳорат қилиб, (сўнг) “субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, (айтган дуоси) бир саҳифага ёзилади ва унга муҳр урилади, қиёмат кунигача ўчирилмайди”
(Ҳоким “Мустадрок”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ва Табароний “Авсат”да ривоят қилган. Ҳоким ҳадис санади саҳиҳ, деган).
⚠️
أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, мағфиротука авсаъу мин зунувбий, ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
10 марта
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг наздимда, раҳматинг амалимдан умидлироқ”.
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Оҳ, гуноҳларим! Оҳ, гуноҳларим!” деб икки-уч бор нола чекди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳалиги кишига мана шу истиғфорни ўргатдилар
(Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилган).
⚠️
اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّك أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний золамту нафсий зулман касийро, ва лаа яғфируз-зунувба иллаа ант, фағфир лий мағфиротам-мин ъиндик, варҳамний, иннака антал ғофуврур-роҳийм”.
10 марта
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Мен ўзимга жуда кўп зулм қилиб қўйдим! Барча гуноҳларни Ёлғиз Ўзинг кечирасан! Шундай экан, раҳматинг-ла мени кечир, ҳолимга раҳм айла! Зеро, Сен гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зотсан!”